Солиқ солиш мақсадида кўчмас мулкни бозор қийматида баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
218-227
9
1
Поделиться
Файзиев, Ф. (2020). Солиқ солиш мақсадида кўчмас мулкни бозор қийматида баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари . Экономика и инновационные технологии, (1(2), 218–227. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11316
Фаррух Файзиев, Учебный центр при Государственном налоговом комитете

Главный специалист Бухарского филиала

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада давлат бюджети даромадлари базасини кенгайтиришда кўчмас мулкларнинг иқтисодий аҳамияти, кўчмас мулкка солиқ солиш мулкнинг рақобатбардошлигини ошириб, солиқ солиш базасини белгилашдаги муҳим ўринга эга эканлиги ҳақидаги қарашлар таҳлилий асосланиб, тегишли тавсиялар ишлаб
чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

205

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


СОЛИҚ СОЛИШ МАҚСАДИДА КЎЧМАС МУЛКНИ БОЗОР

ҚИЙМАТИДА БАҲОЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Файзиев Фаррух Абдуллахожаевич

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази

Бухоро филиали бош мутахассиси

Email:

ffayziev84@gmail.com


Аннотация:

Ушбу

мақолада

давлат

бюджети

даромадлари

базасини

кенгайтиришда кўчмас мулкларнинг иқтисодий аҳамияти, кўчмас мулкка солиқ солиш
мулкнинг рақобатбардошлигини ошириб, солиқ солиш базасини белгилашдаги муҳим
ўринга эга эканлиги ҳақидаги қарашлар таҳлилий асосланиб, тегишли тавсиялар ишлаб
чиқилган

.

Калит сўзлар:

маҳаллий солиқ, мулкнинг бозор қиймати, кўчмас мулк, кадастр

қиймати, шахсий карточка, солиқ элементлари

.

Abstract:

This article analyzes the economic consequences of expanding the revenue base

of the state budget and the fact that property taxation plays an important role in increasing the
competitiveness of property and creating a tax base.

Keywords:

local tax, market value of property, real estate, cadastral value, personal card,

tax items.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида»

ги ПФ

-4947-

сонли Фармони маҳаллий бюджетлар

даромадлари базасини кенгайтириш масалалари ёритиб берилган асосий
хужжатлардан бири ҳисобланади

[1]

.

2017

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор

йўналиши

бўйича

ҳаракатлар

стратегиясининг

учинчи

йўналиши

“Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”деб
номланади. Унда қуйида келтирилган долзарб йўналишидаги масалаларни ҳал этиш
белгилаб берилган.

-

харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат

бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий
бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро
муносабатларни такомиллаштириш;

-

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш

даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал

-

хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва
самарали фойдаланишни таъминлаш;

Ушбу

вазифаларни

амалга

оширилиши

натижасида

тармоқлар

ва

минтақаларни барқарор ривожланиши таъминланиб маҳаллий бюджетларнинг
даромад манбаи ошади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

206

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

2018 йил 29 июнда

«Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси
тўғрисида» ПФ

-5468-

сонли Фармонини имзолаб,

унда

солиқ соҳаси олдида турган

бир қатор долзарб муаммоларни санаб ўтди

[2]

.

Фармонда

еттинчи муаммо сифатида қуйидагиларни эътироф этди:

«

....

Маҳаллий солиқ ва йиғимларнинг маъмуриятчилиги механизмларининг

самарасизлиги оқибатида уларнинг йиғилувчанлик даражаси етарли эмаслиги,
шунингдек, кўчмас мулк ва ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш

ва

қийматини

объектив аниқлашнинг имкони мавжуд эмас.»

Юқорида кўрсатиб ўтилган “2017 —

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ” III
йўналишида, «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш
концепцияси тўғрисида» ПФ

-5468-

сонли Фармонида кўрсатиб ўтилган

мавжуд

тизимли муаммоларни бартараф этиш

мақсадида кенг жамоатчилик муҳокамаси

натижалари

,

Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва халқаро экспертларнинг

тавсияларидан

келиб чиқиб:

1.

Қуйидагилар

Ўзбекистон

Республикасининг

солиқ

сиёсатини

такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди:

-

солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш,

шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига

эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ

ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни
минималлаштириш белгилаб қўйилди.

Кўчмас мулкни тасарруф этиш ва ундан оқилона фойдаланиш кўчмас

мулкларнинг иқтисодий аҳамиятини белгилаб беради.

Маҳаллий бюджет даромадлари базасини ташкил этишда

кўчмас мулкларнинг

иқтисодий аҳамияти

юқори бўлиб, даромад манбаидан бири ҳисобланади.

Дарҳақиқат

Маҳаллий

солиқ

ва

йиғимларнинг

маъмуриятчилиги

механизмларининг самарасизлиги оқибатида уларнинг йиғилувчанлик даражаси
етарли эмаслиги бу соҳада тегишли чора

-

тадбирларини амалга ошириш, бунда

илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда кенг қўллаш орқали
ушбу масалага тизимли ёндашиш кераклигини тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳозирги

даврда солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида бюджет

даромадларини ошириш, солиққа тортиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш
орқали маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, солиқларни
унификация қилиш қаралади

.

Мол

-

мулк ва ер солиқлар давлат бюджетининг асосий қисмини ташкил

этмасада бироқ давлат бюджетини шакллантиришда ўзининг ўрнига эга. Ер ва мол

-

мулкни солиққа тортиш тизими азалдан мавжуд бўлиб иқтисодий соҳа олимлари уни
солиққа тортиш бўйича турли хил қарашларини ифода этиб келганлар. Қуйида
келтирилган жадвалда иқтисодий олимларнинг бу борадаги фикрлари жадвал
шаклига келтирилган:





background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

207

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал.

Кўчмас мулкни ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда солиққа тортиш

ва

солиқ солиш тушунчаларини асослашга назарий ёндашувлар

1

Мулк объекти

Фойдаланиш мақсади

Солиққа тортиш ёндашуви

Ер участкаси

Ишлаб чиқариш

-

етиштирилган махсулотга қараб (Г.Джорж)

-

солиққа тортиш баҳоланган ёки ҳақиқий ижара

қийматига нисбатан асосланиш (А.Смит)

Шаҳар ерлари

-

ўсиш қиймати таъминланмаган биноларни

мусодара қилиш (ДЖ.Ст.Милль)

-

бинолар остида жойлашган ерни солиқ солиш

базасидан чегириш (А.Р.Ж. Тюрго)

Бинолар ва

капитал
қурилишнинг
бошқа объектлари

Ижара

-

ижарадан олинган даромаддан солиққа тортиш

(физиократлар)

-

қурилиш харажатлари ва ер ижарасидан келиб

чиқиб солиққа тортиш (А.Смит)

Қуйидаги кўчмас мулклар солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди

Яшаш учун

мўлжалланган

бинолар

Турар жой

-

солиқ тўловчининг даромадидан келиб чиқиб

солиққа тортилмайдиган минимумни белгилаш
(А.Ж.Тюрго)

Ҳашамат

асосий эхтиёждан ортган объектларни солиққа

тортиш базасига

киритиш.

(Н.И.Тургенев) (И.И.Янжул);

солиқ тўловчига таалуқли бўлган кўчмас мулк

объектларини ҳисобга олган ҳолда прогрессив

солиқ тизимини жорий этиш (И.И. Янжул)

Физиократлар таълимотининг асосчиси Франсуа Кэне

(1694

1774)

Давлат

харажатларини қоплашнинг йўналишидан

-

ер эгаларидан олинадиган солиқ

-

уй ёки кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларин солиққа

тортиш орқали давлат харажатларини

қоплаш йўлларидан бири сифатида эътироф

этди.

Биз ҳам бу фикрга қўшиламиз ва бу амалиёт Ўзбекистон Республикасининг ҳар

йилги давлат бюджети параметрларида ўз аксини топмоқда.

Франсуа Кэне (1757 й.) бундай даромад олиш усули солиқ тўловчи учун ортиқча

ҳаражат ва оғир меҳнатга асосланмаган фойдани ташкил қилишини таъкидлаб ўтди.

[3].

Америкалик сиёсий иқтисодий соха бўйича олим Герберт Саймон(1943й.)

иқтисодчи олим Дик Нетцер(1966й.) ижарага берилган объектлар учун уларнинг ер
ва кўчмас мулк учун солиқ суммасини уларнинг ҳақиқий ижара қийматидан олиниши
кўчмас мулкка бўлган талабни ва ижара ҳақи тўловларини пасайишига хизмат қилади
деб таъкидлаб ўтди.

1

Муаллиф томонидан ўрганишлар асосида мустақил тайёрланган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

208

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Россиялик олимлардан Дрожжина И.А. ўзининг қарашларида юридик

шахсларнинг мол

-

мулк солиғи, жисмоний

шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғи

ва ер солиғини бирлаштириб кўчмас мулк солиғи жорий этишни таклиф қилган. [

4].

Михина Е.В

.

ўзининг қарашларида кўчмас мулк солиғини жорий қилишнинг

маҳаллий бюджет даромадлари базасига таъсирини таҳлил қилиб тегишли

тавсияларни берган

[5].

Юқорида кўрсатиб ўтилган олимларнинг қарашларида ахолининг ижтимоий

кам даромад оладиган қатлами етарлича инобатга олинмаган деб ҳисоблаймиз.

Логинова Т.А. ўзининг илмий қарашларида кўчмас мулкни жорий қилиш ва уни

амалиётга жорий қилишда аҳолининг ижтимоий қатламини инобатга олиш
лозимлигини қайд қилиб ўтган

[6].

Ўзбек олимларидан Ниязметов Исламбек Машарипович ҳам бу борада фикр

юритиб мол

-

мулк солиғи объекти таркибида фақат кўчмас мулк объектларини

қолдириб, уни ер солиғи

билан бирлаштириб юридик ва жисмоний шахслар учун бир

хил тартибда амал қиладиган кўчмас мулк солиғига босқичма

-

босқич ўтиш таклифини

илгари сурган

[7].

Биз ҳам юқоридаги айтилган фикрга қўшилган ҳолда кўчмас мулк

солиғини босқичма

-

босқич жорий этиш, юридик шахслар

учун мол

-

мулк солиғини

белгилашда ўртача йиллик қолдиқ қиймат, жисмоний шахслар учун кадастр ёки
(бозор) нархига яқин нархда белгилаш тизимини ривожлантириш лозимлигини
таъкидламоқчимиз.

Фикримизча кўчмас мулк солиғини жорий этиш негизида давлат ва

ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш, ер ва мулк ресурсларидан

самарали фойдаланиш, аҳолининг мулкка бўлган ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш
даражаси ётади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ресурс ҳамда мулкни солиққа тортиш тизимини

бозор иқтисодиёти талаблари асосида шакллантириш зарурдир.

Тадқиқот методологияси

Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли

таҳлил усулларидан фойдаланилди. Мақолада иқтисодчи олимларнинг кўчмас
мулкни солиққа тортишнинг илмий

-

назарий қарашлари таҳлил қилинган.

Шунингдек, трендли таҳлил даври 4 йилни

(2016-

2019йй.) қамраб олинган.

Бюджет тушумларида мол

-

мулк солиғининг улуши тенденцияси аниқланган.

Таҳлил ва натижалар

Давлатнинг солиқ сиёсатини тўғри белгилаши кўчмас мулкдан оқилона

фойдаланишни таъминлайди.

Бугунги кунда кўчмас мулкка солиқ солиш дунёнинг 100 дан зиёд

мамлакатларига амал қилади. Баъзи мамлакатларга мулкка нисбатан солиқ
мавжуд эмас. Жумладан Эстонияда кўчмас мулк солиқа тортилмайди.
Словакия ва Швеция ҳам шулар қаторида.

Ҳар

бир давлатда

мулк солиғининг ўзига хос тизмим мавжуд.

Жаҳон амалиётида кўчмас мулк учун солиқ ер ва унинг устида қурилган бино,
яшаш ёки тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун мўлжалланган иншоотлар
учун ундирилади.

Баъзи мамлакатларда мол

-

мулк ва ер солиғи ўрнига икковини қўшган

ҳолда кўчмас мулк солиғи жорий этилган. (АҚШ, Италия, Испания, Япония)

.

Россия Федерациясида бу солиқни амалиётга жорий этиш таклифи 2002 йилда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

209

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

илгари сурилган эди. Бу солиқ Россия Федерациясининг айрим ҳудудларига
қўлланила бошлади.

[8].









Кўчмас мулкни солиққа тортишдан мақсад

2

Баъзи бир қолган қисмига мол

-

мулк ва ер солиғи алохида қўлланилади

(Туркия, Франция, Ўзбекистон).

Сўнги йилларда солиқ тизимини ислоҳ қилиш мақсадида Жаҳон банки,

Халқаро валюта фонди мутахассислари жалб қилиниб

уларнинг тегишли таклифлар

ўрганиб чиқилиб амалиётга жорий этилмоқда.

2018 йилнинг 1 январига қадар бино ва иншоотларнинг инвентар

нархида

белгилаш тизими амалиётда эди.

2-

жадвал

Кўчмас мулкка нисбатан солиқ ҳисоблаш учун шартли

белгиланган қийматлар

3

(млн.сўм.)

Йиллар

Вилоят марказлари ва

Тошкент шахри учун

бошқа шаҳарлар ва

қишлоқ жойларда

Изоҳ

1

2016

20,328

8,833

инвентар бахоси мавжуд

бўлмаганда шартли қиймат

2

2017

20,328

8,833

инвентар бахоси мавжуд

бўлмаганда шартли

қиймат

3

2018

210,0

90,0

кадастр қиймати мавжуд

бўлмаганда шартли қиймат

4

2019

210,0

90,0

кадастр қиймати мавжуд

бўлмаганда шартли қиймат

5

2020

210,0

84,0

кадастр қиймати мавжуд

бўлмаганда шартли қиймат

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ солиш

мақсадида кўчмас мулк

объектлари қийматини кадастр баҳоларида белгилаш тизими жорий қилинди. Бунинг
натижасида бюджет тушумларида мулк солиғининг улуши сезиларли даражада ошди.

2020 йилда мол

-

мулкнинг шартли қиймати учун база қирқ икки миллион сўм

қилиб беллгиланди. Мол

-

мулкнинг шартли қиймати Тошкент

ва Нукус шаҳарларида,

2

Муаллиф томонидан мустақил ўрганишлари асосида шакллантирилган.

3

Муаллиф томонидан ҳар йилги бюджет параметрлари маълумотлари асосида шакллантирилган.

Солиқ тизимида кўчмас мулкни

солиққа тортиш қуйидаги

мақсадларни белгилайди:

Фискал

-

маҳаллий

бюджетга тушумлар
келиб тушади

ижтимоий

мақсади–

аҳоли

қатламлари

ўртасидаги фарқни

камайтиради

ижтимоий мақсади–

аҳоли

қатламлари

ўртасидаги фарқни
камайтиради


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

210

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шунингдек вилоят марказларида шартли қийматнинг беш баравари, бошқа
шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса –

шартли қийматнинг икки баравари

миқдорида белгиланди. Бунда солиқ юки пасайганлигини кўриш мумкин.

1-

расм.

Бюджет тушумларида

мол

-

мулк солиғининг улуши

(млн.сўм)

4

Расм маълумотларидан кўринадики мол

-

мулк солиғининг бюджетга

тушумлари орасидаги улуши юқори. Бироқ 2018 йилда камайганлигини кўриш
мумкин.

[9].

Ривожланган давлатлар тажрибасида кўчмас мулкдан ундириладиган солиқлар

жами солиқ тушумларида сезиларли ўринга эга.

2-

расм. Ривожланган давлатлада кўчмас мулкдан ундириладиган

солиқларнинг жами солиқ тушумларидаги улуши

5

Расм маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда мулкдан солиқ

ундиришнинг

улуши кам фоизни ташкил этмоқда. Бунинг асосий сабаблари

Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 29 июнда «Ўзбекистон

4

Ушбу диаграмма Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган

5

Очилов А.А. Маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш мақсадида жисмоний шахсларнинг мол

-

мулк ва ер солиқлари механизми ва

маъмуриятчилигини такомиллаштириш. Магистрлик дисертацияси. Т.:2018й.

-

б.

75


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

211

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ

-

5468-

сонли Фармонида кўрсатиб ўтилган еттинчи тизимли муаммо «

Маҳаллий солиқ

ва йиғимларнинг маъмуриятчилиги механизмларининг самарасизлиги оқибатида
уларнинг йиғилувчанлик даражаси етарли эмаслиги, шунингдек, кўчмас мулк ва ер
участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва қийматини объектив аниқлашнинг имкони
мавжуд эмас.»

лиги ҳисобланади.

Шунингдек солиқ хизмати органлари билан кадастр ташкилоти маълумотлар

базасининг ўзаро тўлиқ интеграциялашмаганлиги оқибатида солиқ тўловчиларнинг
маълумотларида номувофиқлик юзага келмоқда. Кадастр дастурларида қуйидаги
камчиликлар кўринмоқда:

-

Кадастр рақами берилган объектнинг эгаси билан ҳақиқатдаги эгасининг

бошқалиги. Кадастр рақами терилганда мулк эгаси бошқа шахс бўлиб чиқади.

-

Битта мулк эгасининг номига бир нечта кадастр рақамлари бириктирилган.

-

Кадастр ташкилоти дастурга объект киритганда бу объект солиқ органи

базасига маълумот киритилган куннинг ўзида кўринмайди. Солиқ органи дастурига
кўриниши учун 1

-3

кун ўтиши керак. Солиқ тўловчини кадастр ташкилоти кадастр

базасига киритгач солиқ тўлашга келганда солиқ тўлаш имкони

мавжуд эмас.Сабаби

солиқ тўловчи солиқ органининг базасига кўринмайди. Солиқ тўловчи 3 кундан сўнг
қайтиб келиши лозим.

Кадастр ташкилоти дастурининг тўғри шакллантирилмаганлиги солиқ

ундиришда ноқулайликларни, солиқ тўловчилар сони ва базасини аниқлаш
имконияти мураккаблаштирмоқда. Фуқаролар солиқ тўлаш учун кўп вақт
сарфламоқда. Бу халқаро солиқ тўлаш учун кетадиган вақт меъёридан жуда юқори.

3-

жадвал

Жаҳон амалиётида кўчмас мулк солиғининг элементлари

Солиқ элементлари

Изоҳ

1

Солиқ тўловчилари

Кўчмас мулк эгалари ва ижарачилар

2

Солиқ объекти

Ер ва мулклар (ер устидаги бино, иншоот ва бошқалар)

3

Солиқ базаси

Бозор қиймати ёки баҳолаш органлари томонидан бозор

яқинлаштирилган баҳоланган қиймат

4

Кўчмас мулк қийматини

аниқлаш усуллари

Даромад усули, харажат усули, таққослаш усули

5

Кўчмас мулкни баҳоловчи

органлар

Солиқ органлари, баҳолаш органлари

6

Солиқ ставкаси

Қатъий ва фоизларда

7

Имтиёз

Ижтимоий қатлам доирасидаги аҳолига берилади.

8

Солиқ тури

Маҳаллий

Ушбу жадвал маълумотларидан кўринадики, солиққа тортиш мақсадида

кўчмас мулкни қийматини бозор баҳоларида белгиланиши асосий солиқ базаси
ҳисобланади

[10]

.

Кўчмас мулкни кадастр ёки бозор нархига яқин қилиб белгиланиши мулкнинг

рақобатбардошлигини ошириб, мулк эгасининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат
қилади. Кўчмас мулк қийматини аниқлаш усулларининг турли хиллиги иккала
томоннинг ўзаро манфаатларига хизмат қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

212

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4-

жадвал

Дунё мамлакатларида мол

-

мулк солиғининг объекти

6

Дунё

мамлакатлари

Солиқ объекти

Солиқ ставкаси

Имтиёзлар

1

Белоруссия
Республикаси

Кадастр
қийматидан.
Квартиралар,
ҳовлилар дачалар,
боғ уйлари,

0,1-

жисмоний шахс ва якка

тартибдаги тадбиркорлар

0,2-

икки ва ундан ортиқ

квартирага эга бўлган
жисмоний шахс ва якка
тартибдаги тадбиркорлик
субъектлари

Жисмоний шахслар учун

: -

жисмоний шахсга тегишли
бўлган кўп хонали уйнинг бир
хонаси;

-

пенсионерлар;

- I

ва II гуруҳ ногиронлари;

-

Юридик шахслар учун:

-

объект ишга туширилган
биринчи йили коэффицент
белгиланмайди/
2 йили

-

0,2 коэффициент

3 йили –

0,

4 коэффициент

4 йили –

0,6 коэффициент

5 йили –

0,8 коэффициент

-

қолган йиллар солиқ

ставкасининг ўзи қўлланилади.

2

Россия
Федерацияси

Кадастр
қийматидан.
Кўчмас мулк,
квартира, уйлар,
яшаш учун
мўлжалланган ҳар
қандай объектлар,
гаражлар ёки

0,1%-

50 кв.м. ошмайдиган

объектлар, яшаш ва томорқа
хўжалигини олиб боришга
мўлжалланган ва қурилиши
тугалланмаган яшаш учун
мўлжалланган , жойлари,

2%-

300 рублгача суммага

баҳоланган

-

50 кв.м. қийматидан –

уйлар

учун;

- 20

кв.м. қийматидан –

квартиралар

учун;

-

10 кв.м.

қийматидан хона учун;

0,5% -

бошқа барча солиқ

объектларидан;

1

миллион рубл –

яшаш учун

мўлжалланган хоналардан
иборат бўлган бино
комплекслардан;

Шунингдек:

-

уруш ветеранлари;

-

пенсионерлар;

-

I,II гурух ногиронлари

3

Канада

Ер ва мулкнинг
бирлашган
ҳолдаги бозор
қийматидан.

1-

2% кўчмас мулкнинг

қийматидан.

-

пенсионерлар;

-

кам таъминланганлар;

-

пенсионер ота

-

онасини

таъминлайдиган

оилалар;

-

пуллик тиббий хизматдан

фойдаланувчилар;

-

дори воситаларини ўзларини

ҳисобларидан

4

Франция

Мулкнинг бозор
қийматидан.
Кўчмас мулкда
яшаганлик учун
солиқ, кўчмас
мулк солиғи

0,5-

1,5% мулкнинг бозор

қийматидан.

-

давлат ёки маҳаллий ҳокимият

органларига тегишли бўлган
бино ва иншоотлар;

-

бошқа

давлатга тегишли бўлган
бинолар

(элчихоналар);

-

давлат ташкилотлари бинолари

(университетлар,

госпиталлар ва бошқалар);

-

диний ташкилотлар бинолари;

-

қишлоқ хўжалиги фаолиятини

олиб бориш учун

фойдаланиладиган қурилмалар

6

Тадқиқотчи томонидан таҳлил асосида шакллантирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

213

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики ҳар бир мамлакатларда кўмас

мулкни солиққа тортишда ўзига хос хусусиятлар мавжуд.

Хулоса ва таклифлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил

26

декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020

-

2021 йилларга

бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ

-4086-

сонли Қарорининг 12

-

бандига асосан

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда
халқаро тажрибани ўрганган ҳолда 2019 йил

1 майга

қадар иккинчи ва ундан кейинги

уй

-

жой фонди объектлари, шунингдек,

дала

-

ҳовлилари учун жисмоний шахслар мол

-

мулкига солинадиган солиқнинг оширилган ставкаларини қўллаш тартиби бўйича
Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш кўрсатиб ўтилган эди

[11].

Бизнинг фикримизча юқоридаги жадвалга кўрсатилган мамлакатлар ичида

Белоруссияда шундай солиққа тортиш тизими жорий этилиб амалиётда қўлланилиб
келинмоқда

.

Белоруссия тажрибасининг айрим жиҳатларидан фойдалнишни таклиф қилган

бўлардик.

Ҳозирги кунда жисмоний шахслар эгалигидаги мол

-

мулк ва ер солиқларини

ҳисобга олишда, белгиланган тартибда солиқлар ҳисобланишида, имтиёзлар
қўллашда ва бошқа бир қатор солиқ элементларини ҳисобга олишда такрорланишлар
ва ер солиғи ҳисоблашнинг мураккаблиги мавжудлиги солиқ тўловчилар учун
қийинчилик ва муаммоларнит туғдирмоқда.

Жумладан:

Бир объект учун иккита шахсий карточка юритилади;

Бир объект учун иккита ҳисоб рақамга тўловлар амалга оширилади;

Солиқ тўловчилар битта объект учун иккита ҳисоб рақамга тўловларни

тўлашлари лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларни таклиф қиламиз:

1.

Ривожланшган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, мол

-

мулк ва ер

солиқларини бирлаштириб кўчмас мулк солиғини жорий этиш.

Бунинг натижасида солиқни ҳисоблаб чиқариш механизми соддалашади,

адолатлилик, шаффофлик принципи таъминланади. Солиқни ҳисобини юритиш,
тўлаш жараёни соддалашиб унинг харажатлари камаяди.

2. Дастурий махсулотда ишлаш тезлиги ошади.

3.

Жисмоний шахсларг тегишли бўлган

7

млн дан ортиқ

шахсий карточка

камаяди.

4. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол

-

мулк ёки ер солиғидан

қарздорлик мавжуд ортиқча тўловлар ҳисобидан камаяди.

5. Солиқни тўлаш механизми соддалашади.

Фойдаланилган адабиётлар

[1]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017

йил

7

февралдаги

«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича ҳаракатлар стратегияси

тўғрисида»ги ПФ

-4947-

сонли Фармони.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

214

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

[2]. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 29

июнда «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш
концепцияси тўғрисида»

ПФ

-5468-

сонли

Фармони.

[3]

. Кенэ, Ф. Физиократы. Избранные экономические произведения/ Ф. Кенэ,

А.Р.Ж. Тюрго, П.С. Дюпон де Немур. [тарж. франц., англ., нем.] –

М.: Эксмо, 20

08.

1200б.

[4].

Дрожжина И.А. Формировани систем налогообложени объектов

недвижимости на основе дифференцированног подхода. И.ф.н. илмий даражасини
олиш учун тайёрланган дисс. автореферати.

-

О.:2005.

-

б.12.

[5].

Михина Е.В. Налог на недвижимость и перспективы

его развития в

регионе. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диис. автореферати.

-

М.:2005й.б.

-6.

[6

]. Логинова Т.А. Стратегия развития налогообложения недвижимого

имущества в Российской Федерации. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун
тайёрланган диис. автореферати.

-

М.:2018й.

-

б. 7.

[7].

Ниязметов И.М. солиқ юкининг тадбиркорлик субъектлари молиявий

фаолиятига ва бюджет даромадларига таъсири таҳлили. И.ф.н. илмий даражасини
олиш учун тайёрланган диис..

-

Т.:2008й.

-

б

.99

[8].

С.В.Домнина, Т.П.Айгарова, И.О.Исмагилова, С.В.Садовникова. Новый налог

на недвижимость:

плюсы и минусы. Научный

журнал «Основы экономики,

управления и права»

,

№ 6(18), 2014 г.

,

с.28

-29.

[9].

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида

тадқиқотчи томонидан мустақил ҳисоблаб чиқилган.

[10].

Журнал

Economics

БАТАШЕВ Р.В. Налог на имущество физических лиц:

переход на кадастровую оценку и иные проблемы налогообложения

.

№12

-4(39) 2019

й.

-

б.

27-31

[11].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

2018 йил

26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020

-

2021 йилларга

бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ

-4086-

сонли Қарори

.

Библиографические ссылки

. Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони.

. Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 29 июнда «Узбекистон Республикасининг солиц сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тутрисида» ПФ-5468-сонли Фармони.

. Кенэ, Ф. Физиократы. Избранные экономические произведения/ Ф. Кенэ, А.Р.Ж. Тюрго, П.С. Дюпон де Немур, [тарж. франц., англ., нем.] - М.: Эксмо, 2008. -12006.

. Дрожжина И.А. Формировани систем налогообложени объектов недвижимости на основе дифференцированног подхода. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган дисс. автореферати.-0.:2005.-б.12.

. Михина Е.В. Налог на недвижимость и перспективы его развития в регионе. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диис. автореферати.-М.:2005й.б.-6.

. Логинова Т.А. Стратегия развития налогообложения недвижимого имущества в Российской Федерации. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диис. автореферати.-М.:2018й.-б. 7.

. Ниязметов И.М. солик юкининг тадбиркорлик субъектлари молиявий фаолиятига ва бюджет даромадларига таъсири таклили. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диис..-Т.:2008й.-б.99

. С.В.Домнина, Т.П.Айгарова, И.О.Исмагилова, С.В.Садовникова. Новый налог на недвижимость: плюсы и минусы. Научный журнал «Основы экономики, управления и права», № 6(18), 2014 г., с.28-29.

. Узбекистон Республикаси Давлат солик цумитаси маълумотлари асосида тадцицотчи томонидан мустакил кисоблаб чик,илган.

. Журнал "Economics" БАТАШЕВ Р.В. Налог на имущество физических лиц: переход на кадастровую оценку и иные проблемы налогообложения. №12-4(39) 2019 й.-б. 27-31

. Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 26 декабрдаги «Узбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макрои^тисодий курсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ^амда 2020-2021 йилларга бюджет мулжаллари тутрисида»ги ПК-4086-сонли Карори.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов