Методика и критерии определения степени паломнической кластеризации святых мест

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
249-257
2
0
Поделиться
Навруз-зода, З. (2020). Методика и критерии определения степени паломнической кластеризации святых мест. Экономика и инновационные технологии, (1(2), 249–257. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11319
Зебинисо Навруз-зода, Бухарский государственный университет

Старший преподаватель кафедры экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуется термин «святое место» как фундамент формирования паломническо-туристического кластера, а также разработана методология и критерии измерения степени кластер образования паломнических
дестинаций. Исходя из этих критериев, на основе авторской методики определены четыре качественные степени святых мест: «святилище»; «привлекательные святые святыня»; «привлекательная паломническая дестинация” и «кластерообразующая паломническая дестинация».


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

236

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МУҚАДДАС ЖОЙЛАРНИНГ ЗИЁРАТ КЛАСТЕРБОПЛИК

ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ МЕТОДОЛОГИЯСИ ВА МЕЗОНЛАРИ

Навруз-зода Зебинисо Бахтиёровна,

БухДУ Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси

E-mail:

bnzoda@mail.ru

Аннотация:

Мақолада “муқаддас жой” атамасини зиёрат туристик кластери

пойдевори сифатида

тадқиқ этиб, унинг зиёрат кластербоплик даражасини аниқлаш

методологияси ва ўлчов мезонлари ишлаб чиқилган.

Бу мезонлар

асосида

мамлакатимиздаги

бир қатор муқаддас жойларнинг

реал зиёрат кластербоплигини

муаллифлик

усулида

тўрта:”муқаддас

маскан”;

“диққатга

сазовор

муқаддас

жой”

;

“жозибадор

зиёрат ҳудуди”ва“кластербоп зиёратгоҳ” сифат даражалари

аниқланаган

.

Калит сўзлар:

зиёрат, зиёрат туризми, муқаддас жойлар, кластер, зиёрат

кластербоплик, диққатга сазовор муқаддас жой, жозибадор зиёрат ҳудуди, кластербоп
зиёратгоҳ.

Аннотация:

В статье исследуется термин «святое место» как фундамент

формирования

паломническо

-

туристического

кластера,

а

также

разработана

методология и критерии измерения степени кластер образования

паломнических

дестинаций

.

Исходя из этих критериев, на основе авторской

методики

определены

четыре

качественные степени святых мест

:

«святилище»; «привлекательные святые

святыня»

;

«привлекательная паломническая дестинация”

и «кластерообразующая

паломническая дестинация».

Ключевые слова:

паломничество, паломнический туризм, святые места, кластер,

паломническое

кластерообразование

,

священные

достопримечательности,

привлекательная паломническая дестинация, кластерообразующая паломническая
дестинация.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилдаги Олий

Мажлисга

Мурожаатномасида

зиёрат

туризмини

жадал

ривожлантириш

зарурлигинин

таъкидлаб

,

юртимизда 8

минг 200

дан зиёд маданий мерос объекти

мавжуд бўлиб, туризм маршрутларига уларнинг атиги 500

таси киритилганлигини

билдирди

[1]. 2017

–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат
дастурида

“Зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш мумкин бўлган

йўналишлардаги маданий мерос ва архитектура объектлари сонини 800 тага етказиш
ҳамда бу орқали уларнинг ҳолатини яхшилаш” вазифаси қўйилган

[2].

Ушбу стратегик

вазифани

муваффақият билан бажаришда зиёрат туризмини ривожлантириш

мақсадида

мамлакатимизда

мавжуд

бўлган

муқаддас

қадамжоларнинг

зиёратбоплиги ёхуд зиёрат қилишга яроқлилигини оширишга қаратилган

аниқ

ва

самарали

чора

-

тадбирларини

ишлаб чиқилиши

тақозо

этади.Чунки, зиёрат

туризмининг объекти сифатида

муқаддас жойлар ташкил қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

237

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Зиёрат –

диндор инсонларнинг муқаддас жойларга ўз жони ва танини

соғайтириш, яқинларини дуо қилиш ва ўз иймон

-

эътиқодига содиқликни намоён

этиш мақсадида сажда қилиш, сиғинишга интилишидир. Зиёрат туризми диний
туризмнинг бир тури бўлиб, турли дин намояндаларининг ўз динидаги муқаддас
жойларига зиёрат мақсадларини амалга ошириш учун сафар қилишни

назарда

тутилади.

Муқаддас жойлар қанча зиёратбоп бўлса, зиёратчилар оқимини шунча

барқароликка эришади. Зиёрат туризмини кластер усулида ташкил этиш

натижасида

муқаддас жойлар томон зиёратчилар оқими

кескин кўпайтириш имконига эга

бўлади.

Шунинг учун муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплигини аниқлаш асносида

зиёратгоҳларни кластерлаштириш

,

зиёрат туризмини жадал ривожлантиришнинг

муҳим босқичи сифатида хизмат қилади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Адабиётларда “кластер” тушунчасининг турлича ёндашувлари бўйича ҳар хил

талқинлари мавжуд. Педагогик нуқтаи назаридан “кластер –

бир бош кўринишда

ўқув материалларни тизимлашнинг график услубидир”

[3]. “Кластер” атамасининг

иқтисодий жиҳатига Гарвард университети профессори Майкл Портер эътибор
қаратиб, унга

“бу маълум бир соҳада ўзаро боғлиқ компаниялар ва муассасаларнинг

географик концентрацияси”

[4] деб, таъриф берилган.

“Туристик кластер”

-

бу туризм

соҳасида

хизмат

кўрсатувчи

корхона,

ташкилот

ва

муассасаларининг

бирлашмасидир.Ушбу иборанинг турли талқинлари мавжуд. Бир гуруҳ олимлар
туристик кластерни тор маънода –

“минтақавий туристик

-

рекреацион тизим

сифатида” [5], бошқалари

уни кенг маънода

-

“ҳудуднинг манфаатларини,

мустақиллигини, рақобатбардошлигини ва барқарор ривожланишини кучайтиришга
йўналтирилган минтақавий бошқарув механизми сифатида” [6] кўриб чиқадилар.

Олимлар

кластернинг ташкилий тузилишини

тадқиқ этганлар. М.А.Морозов

туристик кластерлар таркибига туристик ресурсларни, туристик ва умумий
инфраструктурани,

соҳа

кадрларини,

сайёҳларни

қабул

қиладиган

туроператроларини,

таълим

муассасаларини,

ҳудуд

тўғрисида

маълумот

манбаларини, давалат ва маҳаллий қўллаб

-

қувватлаш механизмларини киритишини

таклиф қилади [7, 130 с]. Туризм соҳасидаги кластер мазмун

-

моҳиятига кўра “ҳудуд

ва тармоқ белгилари бўйича маҳаллилаштирилган ишлаб чиқариш тизими”

[8

, 6 б]

сифатидаги фикр кластерларни шакллантирувчи “

ҳудудга

мансублиги

” ва кластер

доирасидаги хизмат кўрсатувчи субъектларининг “

қўшилган

қиймат занжири

билан боғланганлиги ҳисобланади.

Адабиётларда

кластерлар

ёндашуви

туристик

ҳудудларнинг

рақобатбардошлигини ошириш воситаси сифатидаги моҳияти ёритилган бўлиб,
туристик ҳудудларнинг кластер модели ишлаб чиқилган [9, 109 б].Бу моделнинг
таркибий қисмлари зиёрат кластерларини шакллантиришда асос сифатида хизмат
қилади. А.Мalakauskaite, V.Navickas томониларида

ишлаб чиқилган туристик

ҳудудларни кластерлаштириш моделида кластернинг ядросини шакллантирувчи
восита сифатидаги туристик дестинацияларга асосий эътибор қаратилади [10, 57 б]

.

Туристик кластерини шакллантиришнинг учта

-

туристик

дестинациясини аниқлаш;

туристик кластерини аниқлаш; кластернинг дизайнини лойиҳалаштириш босқичлари
ажратилади [11, 141 б].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

238

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кластер

усулида

зиёрат

туризмини

ташкил

этишга

бағишланган

ёндашувларининг таҳлили айни масалани янгича –

муқаддас жойларни жозибадор

зиёрат ҳудудларга айлантириш ва улар негизида зиёрат кластерларни шакллантириш
жараёнини тадқиқ этишини

тақозо этади. Муқаддас жойлар зиёрат кластерларини

шаклантирувчи таянч асос сифатида хизмат қилинишини инобатга олиб, уларнинг
зиёрат кластербоплигини аниқлаш методологияси ва мезонларини ишлаб чиқиш
зарурияти вужудга келади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда тизимли таҳлил

усулидан фойдаланиб, муқаддас жойларни сифат

даражалари бўйича учта

-

“диққатга сазовор муқаддас жой”, “жозибадор зиёрат

ҳудуди” ва “кластербоп

зиёратгоҳ”

тоифалари ажратилган. Мантиқий таҳлил

усулидан фойдаланилган ҳолда кластерларни шакллантирувчи иккита бош мезонни
“ҳудудга тегишлилиги” ва “қўшилган қиймат занжири билан боғланганлиги”
аниқланган.

Гуруҳлаш

усулини

қўллаб,

муқаддас

жойларнинг

зиёрат

кластербоплигининг эталон ва реал даражаси ажратилган.

Зиёрат кластербоплигини

реал тавсифловчи мезонлар бўйича баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш ва
уларнинг салмоғини белгилашда

хорижда бизнес сифатини баҳолашда қўлланадиган

“TRIS–EFQM” моделининг баҳолаш шкаласидан фойдаланган.

Қиёсий таҳлил

методидан фойдаланиб,

мамлакатимиздаги қатор муқаддас жойларнинг зиёрат

кластербоплиги индикаторини

кўп ўлчамли баҳолаш услубиёти билан солиштирма

таҳлили ўтказилган.Юқорида қайд қилинган усуллардан фойдаланиш мақоланинг
илмий натижалари ва самарадорлигини асослаш, хулоса ва тавсияларини илмий
жиҳатдан таъминлаш имконини берди.

Таҳлил ва натижалар

Кластер

ёндашувида

зиёрат

туризмини

ривожлантиришнинг

муҳим

шартларидан бири

-

муқаддас жойларни зиёрат кластерларга айлантиришдан

иборатдир.

Ҳудудий

зиёрат кластерларни шакллантириш учун муқаддас жойларнинг

зиёрат кластербоплигини аниқлаш керак бўлади.

Бунда, “кластербоп” деганда биз

кластер шакллантириш имконининг мавжудлигини ва “зиёрат кластербоплиги”
ибораси билан

эса

зиёратгоҳларнинг сайёҳлик ташкилотлари билан кооперациясида

зиёрат хизматларини диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш имконини
яратиш мақсадида бирлашма

тузишга

яроқли деган маъноларни ифодалаймиз.

Рақобатбардош зиёрат кластерларни шакллантириш учун зиёрат кластери

объектлари бўлмиш муқаддас жойлар, табаррук масканлар ва жозибадор зиёрат
ҳудудларни

баҳолаш тақозо этади.Зиёрат туризмини жадал ривожлантириш

максадида ҳудударнинг муқаддас жойларини баҳолаш орқали уларнинг
зиёратбоплиги ва сифат даражаларини аниқлаш мумкин бўлади. Бу мақсадни амалга
оширирш учун биз “Муқаддас жойларнинг зиёрат

кластербоплигини баҳолаш

мезонлари ва уларни

сифат жиҳатдан таснифлаш тартиби”ни ишлаб чиқдик.Унга кўра

муқаддас жойларнинг зиёрат

кластербоплигини 10 та қўйидаги мезонлар асосида

баҳолаш тавсия этилади:

Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплигини аниқлашда биз илмий

тадқиқотларнинг қиёсий усулидан

фойдаландик. “Муқаддас жойларнинг зиёрат

кластербоплик”

даражасини ифодаловчи

индикаторини баҳолаш (ҳисоб

-

китоби)нинг алгоритми (услубиёти)нинг

қуйидаги

бешта босқичларини ажратамиз

:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

239

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1.

“Муқаддас жойларнинг эталон зиёрат кластербоплиги”

даражасини

шакллантириш.

2.

Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплик

даражасини аниқлаш

мезонларини ишлаб чиқиш.

3.

Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплигини реал тавсифловчи мезонлар

бўйича

баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш ва уларнинг салмоғини белгилаш.

4.

Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплик даражасини баҳолаш

кўрсаткичларига экспертларнинг муносабатини балларда ифодалаш

.

5.

Эксперт баҳосининг умумий йиғидисининг эталон баҳоси билан қиёслаш

эвазига муқаддас жойнинг реал зиёрат кластербоплик

даражасини аниқлаш.

Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплик даражасини аниқлашнинг ҳар

бир босқичини битафсил кўриб чиқамиз.

Биринчи босқич

.

Муқаддас жойларнинг эталон зиёрат кластербоплиги”

даражасини

шакллантириш

.

Муқаддас жойларнинг идеал зиёрат кластербоплик

даражаси, фикримизча, ушбу масканнинг қуйидаги 10 сифатларининг уйғун
бирлигида намоён бўлади (

1-

расм)

.

1-

расм.

Муқаддас жойларининг эталон зиёрат кластербоплик сифатлари

1

Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплигининг

эталон даражасини

қуйидагича тасаввур қилиш мумкин

:

зиёратгоҳларнинг Ислом дунёсида машҳур

1

Манба: муаллиф ишланмаси.

Муқаддас

жойнинг идеал

зиёрат

кластербоплиги

1.

Ислом

дунёсида

машҳур

2.

Обод

3.

Нуфузли

4.

Саждага

боплик

5.

Муқад

-

даслик

мартабаси

6.

Илмий

салоҳиятли

7.

Обида

-

ларнинг

мажмуа

-

лилиги

8.Тарихий

-

лилиги

9.Каромат

-

лилиги

10.

Фойдалили

к ва бошқарув

-

чанлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

240

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бўлганлиги;

ободонлаштирилганлиги

;

мусулмонлар ўртасида нуфузи

;

саждага

боплиги

;

муқаддаслик мартабасига эгалиги

;

илмий салоҳиятлилиги

;

обидаларининг

мажмуалилиги;

зиёратгоҳларнинг

тарихийлилиги;

муқаддас

жойларнинг

кароматлилиги; зиёратгоҳларнинг фойдалилик ҳолати ва уларни бошқариш
имкониятлари

.

Муқаддас жойларда, агар бундай сифатлар мавжуд бўлса, улар

негизида зиёрат кластерларни шакллантириш имконияти вужудга келади. Лекин,
аслида ҳар бир муқаддас жой пайғамбарнинг қадамжосидан узоқлашиши сари,
муайян сифатларининг етишмаслиги ва

ўзига хос қандайдир муаммолари билан дуч

келиб туриши эвазига идеал зиёрат кластербоплик даражасидан муайян даражада
пастроқда қарор топиши мумкин.

Маккаи мукарраманинг “Ҳарам масжиди” ва Каъба зиёрат мажмуаси

ҳамда

Мадина шаҳридаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Набавий
масжидларини зиёрат кластербоплиги бўйича эталон муқаддас қадамжолар
ҳисобланса бўлади

.

Чунки,

Саудия

Арабистонга ҳар йили

Қурбон ҳайити арафасида

4

млн.киши Ҳаж ва йилнинг бошқа вақтларида 15 млн. киши Умра зиёратларига
келади.Ҳаж ва Умра

ўзига хос зиёрат

индустриясига айланган

бўлиб,

у

ҳар йили ушбу

давлат хазинасига 12,0 млрд. доллар даромад келтиради [12]

.

Иккинчи босқич.

Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплик

даражасини

аниқлаш

мезонларини ишлаб чиқиш

. Бу мақсадни кўзлаб биз “Эталон зиёрат

кластербоплиги”

даражасидан келиб чиқадиган

муқаддас жойларни

сифат жиҳатдан

баҳолаш имконини яратадиган 10 та қуйидаги ўлчов мезонларини ишлаб чиқдик:

1)

муқаддас жойлар ҳақидаги маълумотларнинг кенг қамровлилиги

(улар

ҳақида каталог, буклет, фотоалбом ва бошқа маълумотларининг мавжудлиги ҳамда
гидлар томонидан зиёратчиларга мазкур қадамжо

ҳақида неча дақиқа ҳикоя қилиш

имкони

мавжудлиги

);

2)

муқаддас жойларнинг инфраструктурасининг ривожланганлиги

(муқаддас

жойларнинг

таъмирланганлиги,

қайта

тикланганлиги

ва

атрофларини

ободонлаштириш ҳолати ҳамда уларгача бориш

-

келиш йўлларнинг равонлиги);

3)

муқаддас жойларнинг нуфузлилиги

(муқаддас қадамжоларнинг омма

ўртасидаги нуфузи, уларнинг оммабоплилиги);

4)

муқаддас жойларнинг

саждага боплилиги

(зиёратгоҳларда диний расм

-

русумларни

амалга

ошириш

шарт

-

шароитларнинг

мавжудлиги,

жумладан,

муллосининг бўлиши, таҳорат қилиш мумкинлиги, қабр олдида ўтириб дуо ўқиш
ҳамда намоз ўқиш учун масжидининг мавжудлиги);

5)

муқаддас жойларнинг муқаддаслик мартабаси

(қадамжонинг муқаддас

шахсининг руҳоний

-

муқаддаслик мартабаси қуйидаги даражалардан қайсисига

қарор топганлиги аниқланади

:

Пайғамбар, Сайид, Муршид, Авлиё, Валий, Хазрат,

Шайх, Имом, Пир, Ота, Ориф, Хўжа, Суфий, Амир, Охун, Эшон, Олим, Мулло

);

6)

муқаддас жойларнинг

илмий салоҳияти

(муқаддас жойни асосчисининг

илмий салоҳияти, чоп этилган ва мавжуд бўлган асарлари ҳамда илмий мерослари
юзасидан уларга баҳо бериладини);

7

муқаддас жойлардаги обидаларнинг тури

(масжид; мақбара; ансанбль;

мемориал

коплекс

;

хонақо

;

мажмуа

ва б.қ.

);


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

241

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8)

муқаддас жойларнинг тарихийлилиги

(қадамжолардаги обидаларнинг

қурилганлик вакти(даври) буйича эскисга

-

юкори ва янгиларига

-

нисбатан пастроқ

балл билан баҳоланади);

9)

муқаддас жойларнинг кароматлилиги

(қадамжоларни зиёратчилар учун

тарбиявий аҳамияти ёки қадамжонинг дунёвий аҳамиятдорлиги ёхуд унинг каромат
кўрсатиш қобилияти, комил инсон тарбиясига таъсири буйича бир нечта гуруҳларга
бўлиш тавсия этилади

);

10)

муқаддас жойларнинг

фойдалилик ҳолати ва уларни бошқариш

имкониятлари

(зиёратгоҳларни фойдалилик ҳолати бўйича фойда келтирмаган;

зарарсизлик; фойда келтираётган ва юқори фойда келтирадиган даражаларга бўлиш
ва уларни бошқариш имкониятлари бўйича 3 та тоифага ажратиш: мажуд эмас;
мавжуд, лекин тизимсиз; мавжуд, тизимли).

Бу мезонларнинг уйғунлиги муқаддас жойларнинг

зиёрат

чоғида айни вақтда

эришилган кластербоплик

даражасини ифода этадиган “зиёрат кластербоплиги”

даражасини аниқлаш учун ўлчов бирлиги сифатида хизмат қилади.Тавсия этилган

мезонларининг

уйғунлиги муқаддас жойларнинг

айни вақтда эришилган “

Реал

зиёрат кластербоплиги

” даражасини аниқлаш учун ўлчов бирлиги сифатида хизмат

қилади.

Учунчи босқич.

Зиёрат

кластербоплигини

реал тавсифловчи мезонлар

бўйича баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш ва уларнинг салмоғини баллар
тизмида белгилаш

. Биз юқорида санаб ўтилган ҳар бир мезон бўйича муқаддас

жойларнинг зиёрат кластербоплигини

тавсифлайдиган

5

та сифат даражасини

ифодалайдиган жузъий кўрсаткичларини ишлаб чиқиб тегишли баллар тизими билан
баҳолашни тавсия этамиз.Бунда ҳодисаларнинг сифат даражаларини аниқлаш
имконини берадиган, хорижда бизнес сифатини баҳолашда қўлланадиган “TRIS–
EFQM” моделининг баҳолаш шкаласидан фойдаландик

[13

, 15 б

]

. Сифат босқичларни

баҳолашнинг бу моделига кўра ҳар бир мезон 10 балл ҳисобидан

5

та сифат

даражасида аниқланади.

Муқаддас жойларни реал зиёрат кластербоплик

даражаларини аниқлаш мақсадида биз 10 та ишлаб чиқилган мезонларимизнинг ҳар
бирини ўлчов бирлиги сифатидаги

жузъий кўрсаткичлари

бўйича қуйидаги баллар

юзасидан баҳолаш

шкаласини белгилаш

мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик:

0-1

балл билан ҳар

бир мезон бўйича зиёрат кластербоплигининг жуда паст

даражасини;

2-4

балл билан

ҳар бир

мезон бўйича зиёрат кластербоплигининг паст

даражасини;

5-6

балл билан

ҳар бир

мезон бўйича зиёрат кластербоплигининг ўртача

даражасини;

7-8

балл билан

ҳар бир

мезон бўйича зиёрат кластербоплигининг меъёр

даражасини;

9-10

балл билан

ҳар бир

мезон бўйича зиёрат кластербоплигининг юқори

даражасини ифодалакдик.

Тўртинчи босқич.

Муқаддас жойларнинг

зиёрат кластербоплик

даражасини

баҳолаш

кўрсаткичларига

экспертларнинг

муносабатини

балларда

ифодалаш.Юқ

орида тавсифланган умумий мезонлари

ва жузъий кўрсаткичлари

юзасидан муқаддас жойнинг имом хатиби ёки ушбу масканни яхши биладиган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

242

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

эксперт

томонидан,

реал ҳолатини инобатга олган

ҳолда, муаллиф томонидан ишлаб

чиқилган “Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплик даражаларини аниқлаш
услубиёти”дан фойдаланиб, муқаддас жойга баллар ҳисобига эксперт баҳоси

қўйиб

чиқилади

-

да, ва эксперт баҳосининг умумий йиғидисини ҳисоб

-

китоб қилинади.

Бешинчи босқич

.

Эксперт баҳосини

умумий йиғидисининг эталон баҳоси

билан қиёслаш эвазига муқаддас жойнинг реал зиёрат кластербоплик даражасини
аниқлаш

.

Эксперт баҳосининг умумий йиғидисининг эталон баҳоси билан қиёслаш

эвазига муқаддас жойларнинг эришилган реал зиёрат кластербоплик

даражаси

танланади.

Зиёрат кластерларини шакллантириш мақсадида

муқаддас жойларни

тавсифловчи зиёрат кластербоплик

даражалари

қуйидаги

3

та сифат даражадан

бирига мос

келиши аниқланади

:

0

баллдан

дан

4

0 баллгача

-

“Муқаддас маскан”.

41 баллдан 70 баллгача

-

“Диққатга сазовор муқаддас жой”.

71

баллдан

дан

85

баллгача

-

“Жозибадор зиёрат ҳудуди”.

86

баллдан

дан

10

0 баллгача

-

“Кластербоп зиёратгоҳ”.

Зиёрат кластербоплигининг

“Муқаддас маскан” сифат даражаси

зиёратчилар

бориб зиёрат қилиш учун муқаддаслик хусусиятга эга бўлган, лекин, ҳали

-

ҳанузгача

ушбу сажда жойида туризм инфратузилмасининг ривожланмаганлиги ҳамда зиёрат
расм

-

русумларини амалга ошириш учун зарурий шарт

-

шароитлари мавжуд

бўлмаганликлари билан характерланади.

“Диққатга сазовор муқаддас жой” сифат даражадаги муқаддас жойларда

жозибадорлиги паст бўлган муқаддас масканларни зиёратчилар нигоҳидан, уларнинг
талаб

-

эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда зиёратни амалга ошириш учун тегишли

шарт

-

шароитларини

яратиш

ҳамда

дастлабки

туристик

инфратузилмани

ривожлантириш йўли билан табаррук масканларга айлантириш сайъ

-

ҳаракатлари

қилинади.

Жозибадорлиги ўрта бўлган “Диққатга сазовор муқаддас жой” нинг туризм

инфратузилмасини янада ривожланиш, улар ҳақида маълумотларни кўпайтириш,
саждага боплилигини ошириш, ҳудуднинг иқтисодий наф келтириш имконини
ошириш асосида “

жозибадор зиёрат дестинация (ҳудуд)лар

”ни яратишга

қаратилган чора

-

тадбирлари амалга оширилади.

1-

жадвал

Ўзбекистондаги 40 та муқаддас жойларининг

зиёрат кластербоплик даражасини

баҳолаш натижалари

Т/р

Муқаддас

жойларнинг

зиёрат

кластербоплик

индикатори

ҳолати

Муқаддас

жойларнинг

зиёрат

кластербоплиги
сифат даражаси

Зиёрат кластербоп

-

лигининг сифат
даражасига хос

муқаддас жойлар сони

Уларнинг

умумий баҳоланган

муқаддас жойлар

лардаги улуши,%

1

0 -

40 балл

“Муқаддас маскан”

8

20,0

2

41 -

70 балл

“Диққатга сазовор

муқаддас жой”

18

45,0

3

71 - 85

балл

“Жозибадор зиёрат

ҳудуди”

7

17,5

4

86 - 10

0 балл

“Кластербоп

зиёратгоҳ”

7

17,5

Жами:

40

100

Манба

:

муаллиф томонидан тузилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

243

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Кластербоп зиёратгоҳ” сифат даражасида жозибадорлиги юқори бўлган

“зиёрат дестинация (ҳудуд)” негизида “

рақобатбардош зиёрат кластерлар

”ни

тузиш сайъ

-

ҳаракатларини қилиш керак бўлади. Кластерларни шакллантирувчи

иккита бош мезонни ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади.Булар, агар биринчиси
“ҳудуд” бўлса, иккинчиси –

“қиймат” ҳисобланади.Агар зиёрат кластерларининг

ҳудудий жиҳати муқаддас жойларни табаррук масканларга айлантириш ва уларни
жозибадор зиёрат дестинациялар даражасига кўтариб уялар негизида рақобат
устунликга эга бўлган зиёрат кластерларни шакллантириш бўйича саъй

-

ҳаракатларда

намоён бўлса, бундай кластерларнинг “қиймат” жиҳати зиёрат

туризм объектлари

ўртасида

интеграцион алоқаларни

ўрнатиш эвазига жозибадор зиёрат ҳудудларда

зиёратчилар учун туристик хизматлар мажмуасининг технологик занжирини
тузишини назарда тутилади.

Биз 2020 йилнинг январь

-

феврал ойларида Ўзбекистондаги 40 та муқаддас

жойларнинг реал зиёрат кластербоплик

даражасини эксперт усулида аниқладик (

1-

жадвал). Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, улардан 8 таси (20%) зиёрат
кластербоплиги паст

-

“Муқаддас маскан”

сифат даражасида қарор топган.“Диққатга

сазовор муқаддас жой”

даражадагиларнинг улуши

-

45% ташкил қилади. 7 таси

(17,5%)

“Жозибадор зиёрат ҳудуди ”даражасида ва шунча “Кластербоп зиёратгоҳ”

даражасига мос келади.

Имом

-

ал

-

Бухорий мажмуаси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси,

Ал

-

Ҳаким ат

-

Термизий мажмуаси, Имом ат Термизий зиёратгоҳи, Шоҳи Зинда

мажмуаси, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи ва Баҳоуддин Нақшбанд
мажмуаси “Кластербоп зиёратгоҳ” даражасига мос келади ва ушбу муқаддас жойлар
негизида зиёрат кластерларини яратиш имкони мавжуд.

Муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплиги индикаторининг ҳисоб

-

китоблари

Ўзбекистонда зиёрат туризмини кластер ёндашувида ривожлантиришда

асос борлигидан дарак беради.

Шундай қилиб, муқаддас жойлар негизида зиёрат кластерларини тузиш

имконини

тавсифловчи

“Муқаддас

жойларнинг

зиёрат

кластербоплиги”

индикаторининг ҳисоб

-

китоби ва таҳлили

муқаддас жойларни ҳар

томонлама

ўрганиш ва уларни жозибадор зиёрат ҳудудларга айлантиришга эътибор қаратиш
бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва оширишга
хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар

Юқорида келтирилган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги умумий хулосага

келдик:

1.Ўзбекситонда зиёрат туристик оқимларини кескин кўпайтириш мақсадида

географик жиҳатдан бир

-

бирига яқин жойлашган жозибадор зиёрат масканлар

негизида

ҳудудий

зиёрат

кластерларни

ташкил

этиш

тавсия

этилади.Жумладан,Бухоро вилоятининг 5 та туманида жойлашган хожагон

-

нақшбанд

тариқати силсиласи олтин занжири билан узвий боғланган

қуйидаги

7-

Пири комиллар

-

Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа

Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин
Нақшбанд меъморий мажмуалари негизида “Етти Пир” зиёрат кластерини ташкил
этиш.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

244

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

Мамлакатимизда мавжуд барча муқаддас қадамжолар, ноёб объектлар,

меъморий

ёдгорликлар, маданий, маънавий ва моддий тўғрисидаги маълумолар

банкини яратиб, зиёрат туризми электрон платформасига киритиш.

3.Олий ўқув юртларида зиёрат туризм таълим йўналишлари ва магистратура

мутахассисликлари бўйича кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш.

4.

Муқаддас жойларда фаолият кўрсатадиган имом

-

хатиблар учун зиёрат

туризми бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Фойдаланилган

адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси.

https://president.uz/ru/lists/view/3324

[24.01.2020].

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ

-5953-

сонли

фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2020 й.,

06/20/5953/0246-

сон.

3.

Инструкция «Создание кластеров».

http://old.2spbg.ru/strp/libr/klaster.pdf

[

12.02.2020].

4. Porter, M. E. Clusters and the new economics of competition. Harvard Business

Review, 76(6), 1998.Р: 77

-90.

5.

Лысикова О.В. Саратовский туристско

-

рекреационный кластер: предпосылки

создания и развития. Елец. Елецкий гос. ун

-

т им.И.А.Бунина.2009. С.47

-52.

6.

Петрова О.Н. Кластер как инструмент обеспечения конкурентоспособности

туристского комплекса региона. Региональная экономика: теория и практика. 2010.
№13(148). С.45

-51.

7. Экономика туризма : учебник / М. А. Морозов, Н. С. Морозова, Г. А. Карпова,

Л. В. Хорева. —

М. : Федеральное агентство по туризму, 2014. —

320 с.

8. Ульянченко Л.А. Теория и методология реализации кластерного подхода в

индустрии туризма (на примере Московской области). Автореферат дисс.. д.э.н.
Санкт

-

Петербург. 2012. С. 50.

9. Коробенко Я.В. Кластерный подход как инструмент повышения

конкурентоспособности туристской дестинации. Научный вестник ЮИМ №4`

2018. С

.107-111.

https://doi.org/10.31775/2305-3100-2018-4-107-111

10.

Рубцова Н.В.Концептуальная модель туристского кластера: история вопроса

и современный подход. Известия ДВФУ. Экономика и управление.№3, 2014.С.49

-70.

11. Margarita Boiko, Myroslava Bosovska, Nadiia Vedmid, Svitlana Melnychenko and

Alla Okhrimenko (2017). Development of the tourism cluster. Problems and Perspectives in
Management, 15(4), 134-149. doi:10.21511/ppm.15(4).2017.12.

12.

Мекку

посетять

15

млн.

умра

-

паломников.

https://islam-

today.ru/novosti/2016/11/30/mekku-posetat-15-mln-umra-palomnikov/

[08.03.20].

13.

Ўзбекистон олий таълим тизимида сифат таъминоти: UQASE МОДЕЛИ

/проф. Б.Наврўззода ва доктор К.Мачадо таҳрири остида. Брюссель, Брюссель эркин
университети (VUB). Тошкент, “ Xarizma design” нашриёти, 2008

-

245 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олии Мажлисга Мурожаатномаси. https://president.uz/ru/lists/view/3324 [24.01.2020].

Узбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рацамли и^тисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тутрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли фармони. Цонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2020 й., 06/20/5953/0246-сон.

Инструкция «Создание кластеров», http://old.2spbg.ru/strp/libr/klaster.pdf [12.02.2020].

Porter, М. Е. Clusters and the new economics of competition. Harvard Business Review, 76(6), 1998.P: 77-90.

Лысикова О.В. Саратовский туристско-рекреационный кластер: предпосылки создания и развития. Елец. Елецкий гос. ун-т им.И.А.Бунина.2009. С.47-52.

Петрова О.Н. Кластер как инструмент обеспечения конкурентоспособности туристского комплекса региона. Региональная экономика: теория и практика. 2010. №13(148). С.45-51.

Экономика туризма : учебник / М. А. Морозов, Н. С. Морозова, Г. А. Карпова, Л. В. Хорева. — М.: Федеральное агентство по туризму, 2014. — 320 с.

Ульянченко Л.А. Теория и методология реализации кластерного подхода в индустрии туризма (на примере Московской области). Автореферат дисс.. д.э.н. Санкт-Петербург. 2012. С. 50.

Коробенко Я.В. Кластерный подход как инструмент повышения

конкурентоспособности туристской дестинации. Научный вестник ЮИМ №4' 2018. С.107-111, https://doi.org/10.31775/2305-3100-2018-4-107-lll

Рубцова Н.В.Концептуальная модель туристского кластера: история вопроса и современный подход. Известия ДВФУ. Экономика и управление.№3, 2014.С.49-70.

Margarita Boiko, Myroslava Bosovska, Nadiia Vedmid, Svitlana Melnychenko and Alla Okhrimenko (2017). Development of the tourism cluster. Problems and Perspectives in Management, 15(4), 134-149. doi:10.21511/ppm.l5(4).2017.12.

Мекку посетять 15 млн. умра-паломников. https://islam-today.ru/novosti/2016/ll/30/mekku-posetat-15-mln-umra-palomnikov/ [08.03.20].

Узбекистон олий таълим тизимида сифат таъминоти: UQASE МОДЕЛИ /проф. Б.Навруззода ва доктор К.Мачадо тарири остида. Брюссель, Брюссель эркин университети (VUB). Тошкент, “ Xarizma design" нашриёти, 2008 - 245 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов