Давлат бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда солиқлар таъсирчанлигини ошириш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
181-187
8
1
Поделиться
Кулимова, Х. (2020). Давлат бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда солиқлар таъсирчанлигини ошириш йўллари . Экономика и инновационные технологии, (2), 181–187. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11411
Хуснида Кулимова, Ташкентский Финансовый Институт

Ассистент кафедры международных финансов и кредита

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада давлат бюджети даромадлари (мақсадли жамғармаларсиз) таркиби таҳлил қилинган. Хусусан, бунда давлат бюджети даромадларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши, давлат бюджети даромадлари таркибида юқори улушга эга бўлган солиқли тушумларининг ЯИМдаги салмоғининг ўзгариш динамикаси, билвосита солиқларнинг давлат бюджети даромадларидаги улуши, солиқ гуруҳлари бўйича солиқ йиғилувчанлиги даражаси келтирилган, бўлиб, давлат бюджети даромадларини барқарорлаштириш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

192

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ БАРҚАРОРЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШДА СОЛИҚЛАР ТАЪСИРЧАНЛИГИНИ ОШИРИШ

ЙЎЛЛАРИ

Кулимова Хуснида Махсуд қизи

Тошкент молия институти «Халқаро молия-кредит»

кафедраси ассистенти

E-mail:

husnida2016@mail.ru

Аннотация:

Мақолада давлат бюджети даромадлари

(

мақсадли жамғармаларсиз)

таркиби таҳлил қилинган. Хусусан, бунда давлат бюджети даромадларининг

ялпи ички

маҳсулотдаги улуши, давлат бюджети даромадлари таркибида юқори улушга эга бўлган
солиқли тушумларининг ЯИМдаги салмоғининг ўзгариш

динамикаси,

билвосита

солиқларнинг давлат бюджети даромадларидаги улуши

,

солиқ гуруҳлари бўйича солиқ

йиғилувчанлиги даражаси келтирилган, бўлиб,

давлат бюджети даромадларини

барқарорлаштириш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар берилган.

Калит

сўзлар:

солиқ сиёсати, давлат бюджети, ялпи ички маҳсулот, солиқ юки,

бевосита ва билвосита солиқлар, қўшилган қиймат солиғи, солиқ тўловчилар.

Abstract:

The article analyzes the structure of state budget revenues (excluding state

targeted funds). In particular, the dynamics of changes in the share of state budget revenues in
GDP, the high share of tax revenues in the state budget, the share of indirect taxes in state budget
revenues, the level of tax collection for taxpayer groups. Practical suggestions and
recommendations for stabilizing state budget revenues are also provided.

Key words:

tax policy, state budget, gross domestic product (GDP), tax burden, indirect and

direct taxes, value added tax, taxpayers.

Кириш

Солиқлар давлат ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг асосий қисмини

ташкил этади ва бюджетнинг харажатлар қисми орқали иқтисодиётга молиявий
таъсир кўрсатиши

билан ажралиб туради. Солиқлар давлатнинг муайян даврда аниқ

мақсадларга қаратилган иқтисодий

соҳасидаги фаолиятида

,

давлат бюджети ва

маҳаллий бюджетлар даромадларининг шаклланишини таъминлашда, иқтисодиётни

тартибга солишда ва

бошқаришда алоҳида аҳамиятга эга.

Мамлакатимизда олиб

борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарали солиқ сиёсати, унинг иқтисодиёт
тараққиёти равнақи учун муҳим механизм эканлиги

,

шунингдек, солиқ сиёсатидаги

шиддатли ислоҳотларнинг боришига, бу соҳага оид солиқ амалиётидаги тизимли
ўзгаришларни реал баҳолашни

белгилаб беради.

Шу нуқтаи

-

назардан

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида янги талаблар асосида давлат
бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда солиқлар

таъсирчанлигини

ошириш масалаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада Муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги фикрларини келтириб

ўтмоқчимиз

:

«

2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг

энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини
қўллашни кўзда тутади. Шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

193

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар томонлама

қулай муҳит яратишга эришиш

мумкин

»

.

[1]

Мамлакатда ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодий тараққиётни

жадаллаштиришнинг муҳим устувор йўналишларини

ўзида акс эттирган Ҳаракатлар

стратегиясида

иқтисодиётни

янада

ривожлантириш

ва

либераллаштириш

йўналишида муҳим вазифа этиб

«

солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш

тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини
такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш

»

[2]

белгиланди.

Мазкур жараёнда

солиқ қонунчилигини танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш,

солиққа тортиш базасини ҳисоблаш жараёнини соддалаштириш, ягона базадан
ундириладиган солиқлар ва мажбурий тўловларни унификациялаш, шунингдек,
солиқ юкини, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий
белгиланган солиқ миқдорини узоқ ва бориш қийин бўлган жойларини ҳисобга олган
ҳолда қайта кўриб чиқиш, йирик корхоналарга бўлган солиқ юкини мақбуллаштириш
ҳисобига изчил пасайтириш каби долзарб йулларни ҳал этиш муҳим ҳисобланади.

Юқоридаги

долзарб

масалаларни

ҳал

этиш

мақсадида,

Муҳтарам

Президентимизнинг ташаббуслари билан 2018 йил 29 июнда қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси
тўғрисида”ги

[3]

Фармони

солиқ сиёсатидаги муҳим йўналиш бўлди. Ўзбекистон

Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш
тизимини тубдан ислоҳ этиш, шу жумладан, солиқлар ва мажбурий тўловларни
қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Қулай
рақобатли муҳит яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини
таъминлаш,

солиқ

юкламасини

камайтириш,

республика

инвестицион

жозибадорлигини

ошириш,

солиқ

маъмуриятчилигини

такомиллаштириш

концепциянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бюджет даромадларини оширишда солиқлар

молиявий сиёсатнинг энг

марказий масалаларидан бўлганлиги сабабли, бу мавзу кўплаб

иқтисодчи олимлар

томонидан атрофлича муҳокама қилинган.

Мамлакатимиз

иқтисодчи олимларидан О.Абдураҳмонов, М.И.Альмардонов,

Т.С.Маликов, О.Олимжонов, Б.Тошмуродова, М.Хамидулин, Қ.Яҳёев, Н.Ҳайдаровлар
солиқларни

такомиллаштириш,

уларнинг

солиқ

тўловчилар

фаолиятини

рағбатлантиришдаги ролини фаоллаштиришда ўз ҳиссаларини қўшганлар

. [4]

Иқтисод фанлари доктори, профессор Б.Э.

Тошмуродованинг илмий ишларида

солиқлардан самарали фойдаланиш йўллари тадқиқ этилган. [

5]

Шунингдек, И.Ниязметов илмий иши солиққа тортиш механизмларини

такомиллаштириш орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш йўлларига
бағишланган.

[6]

А.С. Жўраевнинг “Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг долзарб

муаммолари“ мавзусидаги докторлик тадқиқот иши давлат бюджети даромадларини
шакллантириш борасидаги муаммоларни таҳлил қилишга бағишланган. Айнан ушбу
тадқиқотда мамлакатимизда илк бор давлат бюджети солиқли даромадлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

194

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ижросида тўлов интизоми, солиқларни ундиришда бюджетга боқиманда қарздорлик
масалалари тадқиқ этилган.

[7]

А.Х. Исламкулов ўз изланишларида бюджет даромадларида солиқлар тушуми

барқарорлигини таъминлашга доир масалалар

тадқиқ

этилган.

[8]

Ушбу тадқиқотлар

давлат бюджети даромадларини

шакллантиришда

солиқларнинг

алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ўзида ифода этади. Бугунги кунда

мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон

Республикасининг жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш макроиқтисодий
барқарорликни таъминлашни долзарб вазифалардан бири сифатида белгилаб
беради. Бу

мақсадга эришиш учун давлат бюджети даромадлари барқарор ҳамда

турли ташқи омиллар натижасида кескин камайиб кетмаслиги кераклиги талаб
қилинади.

Ушбу

вазифани

таъминлашда

давлат

бюджети

даромадлари

барқарорлигини таъминлашда солиқ сиёсати таъсирчанлигини

ошириш

алоҳида

долзарблик касб этмоқда. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш
шароитида солиқ сиёсати давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи муҳим
дастакларидан бири саналади. Шу боисдан, танланган мавзуни

доимий равишда

ўрганган ҳолда ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва
тавсиялар

ишлаб чиқишни тақозо этади.

Тадқиқот методологияси

Мақолани тайёрлашда адабиётларни тизимли таҳлили асосида давлат бюджети

даромадларини шакллантиришда солиқларнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини
ўзида ифода этади.

Таҳлил ва натижалар

Cолиқ сиёсати доирасида мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётининг

истиқболдаги вазифаларини ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети даромадлари
барқарорлигини таъминлашда солиқ таъсирчанлигини ошириш

йўлларини тизимли

тарзда тадқиқ этиш ва ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш молиявий таъминотининг

муҳим асоси давлатнинг фискал мақсадлари ва солиқларнинг самарали амал қилиш
механизми мутаносиблигини ўзаро мувофиқлаштириш орқали такомиллаштириш
алоҳида ўрин эгаллайди.

“Мамлакатимизда солиқ сиёсатини такомиллаштириш

Концепцияси қабул қилингач, солиқ тизими модернизацияси амалга оширилиб
келинмоқда ва бу шароитда давлатнинг самарали солиқ

сиёсатини таъминлаш

мақсадида “ҳалол (интизомли) солиқ тўловчиларни янада рағбатлантириш”,
“даромадларни легаллаштириш ва “яширин иқтисодиёт” улушини камайтириш”,
солиқ муносабатларида “солиқ органлари ва солиқ тўловчиларнинг “ҳамкорликда
ўсиш”га асосланган янги мулоқоти тизимига ўтиш”,“солиқ тизими ижтимоийлиги ва
адолатлилигининг ўсиб бориши” каби мутаносибликларни ўзаро мувофиқлаштириш
ҳамда уйғунлаштириш лозим”.[

9]

Бизга маълумки, мамлакатимизда

давлат бюджети даромадлари йилдан

-

йилга

ўсиб бормоқда. Давлат бюджети даромадлари

(давлат мақсадли жамғармалари

даромадларисиз

)

нинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ўзгариш динамикасини

қуйидаги 1

-

расм маълумотлари асосида таҳлил қилинган. Ушбу расм маълумотларига

кўра, 2014

-

йилда солиқ юки 21,9% ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда эса 19,4% ни,

ёки 2018 йилда 2014 йилга нисбатан 2,5 фоизли пунктга пасайган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

195

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Изоҳ. *) дастлабки ижро маълумотлари асосида.

1-

расм. Давлат бюджети даромадларининг ЯИМдаги улуши (%)да

[10]

Беш

йиллик таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, давлат бюджети

даромадлари

(давлат мақсадли жамғармалари даромадларисиз)нинг йиллар

кесимида ошиши билан бирга ЯИМ ҳам

ошиб борган. Солиқ юкини пасайиши ўз

навбатида ЯИМнинг ортиши хисобига бўлган.

Буни юқоридаги расмдаги рақамларда

ҳам кўришимиз мумкин. Яъни 2014

-

2018 йилларда давлат бюджети даромадлари

(мақсадли жамғармаларсиз) 2,5 баробар ошган.

Давлат бюджети даромадларининг

таҳлиллари натижаси шуни кўрсатадики, давлат бюджети даромадларининг асосий
бўғини солиқлар эканлиги билан изоҳланади. 2018 йил дастлабки маълумотларга
кўра,

давлат бюджети солиқли даромадлари

нинг ЯИМдаги

улуши 19,4 % ни ташкил

этди. Охирги йилларда солиқ юкининг камайиши асосан давлат бюджети
даромадларининг олдинги йилларга қараганда юқори эканлиги билан изоҳланади.

1-

жадвал

Давлат бюджети даромадлари

(давлат мақсадли жамғармалари даромадларисиз)

таркибида юқори улушга эга

бўлган солиқли тушумларининг ЯИМдаги салмоғининг

ўзгариши динамикаси, %да*[

10]

Изоҳ. *)бу ерда биз давлат бюджети

даромадлари(мақсадли жамғармаларсиз)

юқори улушга эга

бўлган солиқларни таҳлил килганмиз

**) дастлабки ижро маълумотлари асосида.

Келтирилган 1

-

жадвал маълумотларини таҳлил қиладиган бўлсак, ЯИМда

солиқ тушумларининг салмоғи 2014

-

йилда 21,9 фоизни ташкил қилган бўлса, 2018

-

йилда 19,4 фоизни ташкил қилган. Бу ерда, солиқларнинг ЯИМдаги энг катта
улушини билвосита солиқлар эгаллаган. Шунингдек, ушбу солиқнинг ЯИМдаги
ҳиссаси йиллар мобайнида маълум даражада пасайиб келаётганлигини кузатишимиз
мумкин. Бу эса, қўшилган қиймат солиғини охирги тўловчиси ҳисобланган
истеъмолчилар учун ижобий аҳамиятга эга.

Қуйидаги

2-

расм маълумотларида 2014

-

18

18,5

19

19,5

20

20,5

21

21,5

22

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.*

21,9

21,2

20,6

19,9

19,4

Кўрсаткичлар

Йиллар

2014й.

2015й.

2016й.

2017й.

2018й.**

ЯИМ

100

100

100

100

100

Солиқларнинг

ЯИМдаги

салмоғи,

21,9

21,3

20,6

19,9

19,4

Жумладан:

Бевосита солиқлар

5,1

5,1

4,9

4,6

3,8

Билвосита солиқлар

11,6

11,2

10,6

10,4

10,1


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

196

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2018 йиллар оралиғида билвосита солиқларнинг давлат бюджети даромадларидаги
улуши

(мақсадли жамғармалсиз) келтирилган.

Унга кўра давлат бюджети

даромадлари (мақсадли жамғармалсиз)нинг ярми билвосита солиқларга тўғри
келган.

*) дастлабки ижро маълумотлари асосида.

2-

расм.

Билвосита солиқларнинг

давлат бюджети даромадларидаги улуши

(мақсадли

жамғармаларсиз)

(%) да

[11]

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг (янги таҳрири) 17

-

моддасига мувофиқ солиқларнинг ва йиғимларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

1) қўшилган қиймат солиғи;

2) акциз солиғи;

3) фойда солиғи;

4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол

-

мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ижтимоий солиқ

[12]

Билвосита солиқлар

қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; божхона божи;

бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ; абонент
рақамларидан фойдаланганлик учун тўлов кабиларни ўз ичига олади. Маълумки,

2018-

йилда қўшилган қиймат солиғи давлат бюджети даромадлари

(давлат мақсадли

жамғармалари даромадларисиз)

нинг

35,2% ни ташкил қилиб,жами

даромаддаги

улуши юқоридир.

Биз қуйидаги жадвалда солиқ гуруҳлари бўйича солиқ йиғилувчанлиги

даражасини таҳлил қиламиз (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Ўзбекистонда солиқ гуруҳлари бўйича солиқ

йиғилувчанлиги даражаси

[13]

(фоизда)

Солиқ

турлари

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2018 йилнинг

2014

йилдан фарқи

(+,-)

Бевосита солиқлар

92,3

91,5

94,5

94,8

95,6

+3,3

Билвосита

солиқлар

91,2

94,5

91,8

91,6

88,6

-2,6

Ресурс тўловлари

ва мол

-

мулк

солиғи

91,3

88,5

88,0

89,0

91,2

-0,1

50,5

51

51,5

52

52,5

53

2014

2015

2016

2017

2018*

52,9

52,2

51,4

52,6

52,1


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

197

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2018 йилда 2014

йилга нисбатан

бевосита солиқлар бўйича йиғилувчанликнинг 3,3

пунктга ўсиши, билвосита солиқлар

бўйича солиқ йиғилувчанлигининг 2018 йилда 2014 йилга нисбатан 2,6

пунктга

пасайиши, ресурс тўловлари ва мол

-

мулк солиғи бўйича 2018

йилда 2014 йилга

нисбатан 0,1 пунктга пасайиш кузатилган. Таҳлил натижаларидан шуни кўришимиз
мумкинки, бевосита солиқлар бўйича солиқ йиғилувчанлигининг юқори кўрсаткични
ташкил этишига сўнгги йилларда республикада юридик шахслардан олинадиган
фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ставкаларининг пасайтирилиши ҳисобига солиқ
тўловчилар сонинг ўсиши, солиққа тортиладиган базанинг кенгайиши, солиқларни ўз
вақтида тўланиши сабаб бўлган бўлса, қўшилган қиймат ва акциз солиғи бўйича
жорий солиқ қарзлари мавжудлиги, бу солиқ турлари бўйича йиғилувчанликни
пасайишига сабаб бўлган. Ресурс тўловлари бўйича солиқ тўловчилар сонининг
камайиши

ва солиқ ставкаларининг пасайтирилиши, солиққа тортиладиган базанинг

кенгайишига қарамай, ушбу солиқ турлари бўйича боқиманда қарздорликни йиллар
давомида ортиб бориши йиғилувчанликни камайишига

сабаб бўлган.

Xулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда,

давлат бюджети даромадларини шакллантиришда

солиқларнинг алоҳида аҳамиятга эга. Давлат бюджети даромадлари барқарорлигини
таъминлашда солиқлар таъсирчанлигини ошириш

мақсадида солиқ ва бошқа

тўловларни ўз вақтида тўлиқ келиб тушишини ва тўлиқ ундиришни таъминлаш,
шунингдек давлат бюджети

ҳолати билан ЯИМнинг ўзгариш ҳолати, талаб

компонентлари таъсири доираси, қўшилган қиймат ҳажми таркиби, экспорт ва
импорт ҳажмига таъсир этувчи кўрсаткичлар гуруҳи, энг кам иш ҳақи миқдорининг
ошиши, ишлаб чиқариш ҳажмларини иқтисодиёт тармоқлари кесимида ўсиш
даражалари каби кўрсаткичларни бир бутунлигини тизимли таҳлилини амалга
оширишиб ўрганилиши мақсадга мувофиқ

,

давлат бюджетига мунтазам даромад

келиб тушишини таъминлашда солиқ маъмуриятчилигида тўловчилар ва солиқ солиш
объектларини тўлиқ қамраб олиши, солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш

мақсадида муддатларида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар учун
пеня миқдорини ошириш лозим

бўлиб ҳисобланади.

Давлат бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда солиқлар

таъсирчанлигини ошириш билан боғлиқ қуйидаги таклифларни амалиётга жорий
қилиш мақсадга мувофиқ:

1

.Давлат бюджети даромадлари

барқарорлигини таъминлашда солиқлар

таъсирчанлигини ошириш

мақсадида солиқ ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлиқ

келиб тушишини ва тўлиқ ундиришни таъминлаш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Бу билан давлат бюджетига даромадларнинг

вақтида келиб тушиши таъминланади.

2.

Давлат бюджети

ҳолати билан ЯИМнинг ўзгариш ҳолати, талаб

компонентлари таъсири доираси, қўшилган қиймат ҳажми таркиби, экспорт ва
импорт ҳажмига таъсир этувчи кўрсаткичлар гуруҳи, энг кам иш ҳақи миқдорининг
ошиши, ишлаб чиқариш ҳажмларини иқтисодиёт тармоқлари кесимида ўсиш
даражалари каби кўрсаткичларни бир бутунлигини тизимли таҳлилини амалга
оширишиб ўрганилиши мақсадга мувофиқ. Бу эса

ўз навбатида

давлат бюджетининг

солиқли даромадларини янада кўпайишига хизмат қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

198

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Давлат бюджетига мунтазам даромад келиб тушишини таъминлашда солиқ

маъмуриятчилигида тўловчилар ва солиқ солиш объектларини тўлиқ қамраб олиш
керак. Фикримизча, бунга солиқ тўлашдан қочиш

ҳолатларини олдини олиш бўйича

чоралар қўллаш орқали эришиш мумкин.

4.

Солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш

мақсадида

муддатларида

тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар учун пеня миқдорини ошириш
лозим;

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси.

28.12.2018

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Фармони.

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,

6-

сон, 70

-

модда.

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2018

йил

29

июндаги

Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси

тўғрисида

ги Фармони.

//http://lex.uz.

4.

Абдураҳмонов О. Налоговые системы стран с переходной экономикой. –

М.:

«Палеотин», 2005. –

376 с.; Маликов Т. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб

масалалари. –

Т.: «Академия», 2002. –

204 б.; Хамидулин М. Развитие финансового

механизма корпоративного управления. Автореф. дисс. ... док. экон. наук. –

Ташкент,

2008.

40 с.; Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. –

Т.: «Фан ва

технологиялар», 2003. –

247 б.; Ҳайдаров Н. Солиқлар ва солиққа тортиш масалалари.

Т.: «Академия», 2007. –

256 б

5.

Тошмуродова Б. Иқтисодий тараққиётга эришишда солиқлардан самарали

фойдаланиш. Иқт. фан. док.

дисс. автореф. –

Тошкент , 2007. –

44 б

6

. Ниязметов И. Солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш орқали

солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш. иқт.фан.док. дисс. автореферати. –Т.:
БМА. 2018. –

70 б.

7.

Бердиева У. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқларнинг

йиғилувчанлигини ошириш йўллари. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори
(phd) диссертацияси

автореферат.

-

Тошкент, 2019.

-

63 б.

8

. Исламкулов А.Х. Бюджет даромадларида бевосита солиқлар тушуми

барқарорлигини таъминлаш йўллари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун
диссертация автореферати. –

Т.: БМА, 2012.

-

21 б.

9.

Азизов У.Ў. Изчил солиқ сиёсати –

иқтисодий ривожланиш омили.

«Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга оширишда солиқ
сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари» мавзусидаги илмий

-

амалий

конференцияси материаллари тўплами. –

Т.: «Iqti

sod-

Moliya», 2019. 6

-

б.

10.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти

www.mf.uz

ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси расмий сайти

www.stat.uz

маълумотлари билан тадқиқотчи ҳисоб

-

китоби асосида тайёрланди.

11.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти

www.mf.uz

сайти

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

12.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси

(янги таҳрири)

.

13.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тайёрланди.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 28.12.2018

Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси тугрисида. 'Узбекистон Республикаси к,онун ^ужжатлари туплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Узбекистон Республикасининг солик, сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тугрисида" ги Фармони. //http://lex.uz.

Абдурах,монов О. Налоговые системы стран с переходной экономикой. - М.: «Палеотин», 2005. - 376 с.; Маликов Т. Солик/iap ва солицца тортишнинг долзарб масалалари. - Т.: «Академия», 2002. - 204 б.; Хамидулин М. Развитие финансового механизма корпоративного управления. Автореф. дисс. ... док. экон. наук. - Ташкент, 2008. - 40 с.; Ях;ёев К- Соликда тортиш назарияси ва амалиёти. - Т.: «Фан ва технологиялар», 2003. - 247 б.; Хайдаров Н. Соли^лар ва солила тортиш масалалари. - Т.: «Академия», 2007. - 256 б

Тошмуродова Б. Ик,тисодий тарацциётга эришишда солицлардан самарали фойдаланиш. Ик,т. фан. док. дисс. автореф. - Тошкент, 2007. - 44 б

Ниязметов И. Солицца тортиш механизмларини такомиллаштириш оркдли солиц тизими баркдрорлигини таъминлаш. ицт.фан.док. дисс. автореферати. -Т.: БМА. 2018.-70 6.

Бердиева У. Иктисодиётни эркинлаштириш шароитида солицларнинг йигилувчанлигини ошириш йуллари. Ицтисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферат.-Тошкент, 2019.-63 б.

Исламкулов А.Х. Бюджет даромадларида бевосита солицлар тушуми барцарорлигини таъминлаш йуллари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. -Т.: БМА, 2012. - 21 б.

Азизов У.2. Изчил солик, сиёсати - ицтисодий ривожланиш омили. «Узбекистонда ^аракатлар стратегиясини самарали амалга оширишда солиц сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йуналишлари» мавзусидаги илмий-амалий конференцияси материаллари туплами. -Т.: «Iqtisod-Moliya», 2019. 6-6.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти www.mf.uz камда Узбекистон Республикаси Давлат Статистика К,умитаси расмий сайти www.stat.uz маълумотлари билан тадцицотчи кисоб-китоби асосида тайёрланди.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти www.mf.uz сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Узбекистон Республикасининг Солик, Кодекси (янги тах,рири).

Узбекистон Республикаси Давлат солик цумитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов