Микрокредитбанк молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлили

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-8
12
4
Поделиться
Бозоров, Р. (2020). Микрокредитбанк молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлили. Экономика и инновационные технологии, (3), 1–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11418
Руслан Бозоров, Академия банковского дела и финансов

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тадқиқотдатижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлашнинг долзарблиги ёритилган. Шунингдек, мамлакатимиздаги тижорат банклари фаолиятининг молиявий барқарорлик ҳолатини ўрганиш мақсадида тижорат банкларидан бири АТ Микрокредитбанк молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлил этилган ҳолда тегишли илмий хулосалар келтирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

1

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МИКРОКРЕДИТБАНК МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК

КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Бозоров Руслан Ҳамдамович,

ЎзбекистонРеспубликаси Банк-молияакадемияситаянчдокторанти

E-mail:

ruslanhamdamovich@mail.ru

Аннотация

:

Тадқиқотдатижорат банклари молиявий барқарорлигини

таъминлашнинг

долзарблиги

ёритилган.

Шунингдек,

мамлакатимиздаги

тижорат банклари фаолиятининг молиявий барқарорлик ҳолатини ўрганиш
мақсадида тижорат банкларидан бири АТ «Микрокредитбанк»молиявий
барқарорлик кўрсаткичлари таҳлил этилган ҳолда тегишли илмий хулосалар
келтирилган.

Калит

сўзлар:

тижорат

банклари,

молиявий

барқарорлик,

банк

депозитлари, банк капитали, банк активлари, банк пассивлари, банк
ликвидлилиги.

Кириш

Ҳар

қандай хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини молиявий

-

иқтисодий

таҳлили ва унинг асосий вазифаларидан бири –

бу субъект молиявий ишончлилиги ва

барқарорлигини баҳолашдир

.

Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва унинг

барқарорлигини баҳолаш бугунги кунда ҳам

,

амалга оширилаётган

изчил иқтисодий

ислоҳотларнинг

марказий

долзарб

масалаларидан

эканлиги

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги “Тижорат банкларининг
молиявий барқарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид қўшимча
чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-3066-

сонли қарорида банк тизимини ислоҳ қилишни

чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашиш
даражасини ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мамлакат банк
тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида белгилангани билан
ҳам ўз тасдиғини топган

[1].

Шу сабабли банк соҳасида ўз илмий

-

тадқиқот фаолиятларини олиб бораётган

изланувчилар тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш амалиётини
мунтазам ва етарли даражада ўрганиш, таҳлил этиш ниҳоятда долзарб ҳисобланади.
Чунки

,

уларнинг ушбу тадқиқотларида амалга оширилган таҳлиллари

натижасида

банклар молиявий барқарорлигини таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган
асосланган ва ўз исботини статистик

-

прогноз ҳолатда топган хулосалар бериш ва

юқори

эҳтимолилик

билан

ижобий

ҳамда

самарали

натижадорликни

таъминлайдиган илмий янгилик ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш имкони пайдо
бўлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Албатта молиявий барқарор банк ҳар қандай қийин, катта йўқотишлар

бўлганда, ўзини тезда тиклаши, бозорда мустаҳкам туриши катта аҳамиятга эга.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

2

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

В.Г. Артеменко ўз илмий ишларида барқарорликни тўлов қобилияти билан

боғлайди ҳамда абсолют ва бир қанча кўрсаткичлар асосида улар молиявий
барқарорлигини баҳолашни назарда тутади. Тўлов қобилиятини хўжалик юритувчи
субъектлар тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажариш, шунингдек, молиявий
барқарорликни пул оқимлари таҳлили асосида баҳоланади деган хулосаларни илгари
суради

[2]

. Шу билан бирга ушбу кўрсаткичлар тизимида банклар барқарорлиги билан

улар ишончлилиги ўртасида алоқадорлик мавжуд эмаслиги кўринади.

О.В. Ефимова тадқиқотларида молиявий барқарорликни бошқа кўрсаткичлар

тизимидан фойдаланиш зарур эканлигини тавсия этади. Ушбу умумлаштирилган
кўрсаткичлар тизимига олимнинг фикрича, комплекс равишда банклар капиталини
ошиб боришини кўрсатувчи капитал рентабеллиги кўрсаткичини, иккинчи кўрсаткич
сифатида капиталнинг ялпи пассивлар ҳажмидаги улушини, шунингдек, молиявий
барқарорликка баҳо беришда активлар структураси, капитал айланмаси,
рентабеллик, доимий ва ўзгарувчи харажатларни солиштирилиш орқали аниқлаш
лозим деган хулосаларни беради

[3].

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар

тизимидан фойдаланган ҳолда, банклар молиявий барқарорлигида капитал
етарлилиги ва

рентабеллик даражаси, капиталнинг активлардаги улуши орқали

молиявий барқарорликка баҳо бериш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Юқоридаги тадқиқотлардан ўрганилган олимлар томонидан тадқиқотларида

ишончлиликни алоҳида кўрсаткичлар билан ажратиб кўрсатилмаган бўлсада, уни
молиявий барқарорлик кўрсаткичи билан ўзаро боғлиқ деган хулоса сифатида
қарашмоқда.

Бизнинг фикримизча, тижорат банклари молиявий барқарорлигини капитал

етарлилиги, унинг рентабеллиги ва активларга нисбати, шунингдек, молиявий
барқарорликка ижобий

таъсир этувчи ликвидлилик, тўлов қобилияти, рентабеллик ва

ишончлилик кўрсаткичлар тизими орқали баҳолаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Халқаро

молиявий

ташкилотларнинг

тижорат

банклари

молиявий

барқарорлигини таъминлаш методологиясини ўрганиш, мазкур методологиялардан
тегишли хулосаларни шакллантириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу
боис, биз энг аввало, Халқаро валюта фонди томонидан тавсия этилган индикаторлар
ва уларнинг аҳамиятли жиҳатларини кўриб чиқамиз. Халқаро валюта фонди асосий ва
тавсиявий характерга эга бўлган Молиявий барқарорлик (Financial Soundness

Indicators -

FSI) кўрсаткичларини чоп этиб келади. Молиявий барқарорлик

индикаторларидан 12 таси асосий индикаторлар бўлса, 26 таси тавсиявий характерга
эга бўлган индикаторлар ҳисобланади

.

Молиявий барқарорлик асосий кўрсаткичлари қаторига: капитал етарлилик

кўрсаткичлари, активлар сифати, фойда ва рентабеллилик, ликвидлилик, бозор
рискига сезгирлик даражаси каби кўрсаткичларни ўз ичига олса, тавсиявий
характерига эга бўлган кўрсаткичлар қаторига банклар, шунингдек, бошқа молиявий
муассасалар, корпоратив компаниялар, хонадон хўжалиги, бозор ликвидлиги, кўчмас
мулк бозорига мўлжаллангандир

1

.

1

https://www.imf.org/external/pubs/ft/fsi/guide/2006/pdf/rus/guide.pdf


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

3

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари Халқаро Валюта Фонди томонидан 2001

йилдан эълон қилинаётган бўлса, бугунги кунда унинг бутун дунё давлатларида
рейтинги эълон қилиб келинади.

Молиявий барқарорлик кўрсаткичларининг мақсади давлатлар молиявий

тизимини макропруденциал таҳлил қилиш орқали жорий молиявий ҳолатни акс
эттириш, ХВФ ва Жаҳон банки томонидан молиявий секторни баҳолаш Дастурини

(Financial Sector Assessment Programm

—FSAP) амалга ошириш ва мамлакатлар

молиявий тизими барқарорлигини баҳолаш бўйича ҳисобот нашрлари (Financial

System Stability Assessment

—FSSA) эълон қилиш, мамлакат молиявий муассасаларини

назорат қилиш, контрагентлар, хонадон хўжаликлари барқарорлигини баҳолашга
мўлжалланганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади.

2

Халқаро

молиявий

ташкилотлар

билан

бирга

халқаро

рейтинг

компанияларининг тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш
методологияси катта аҳамият касб этади.

Мисол сифатида “Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги орқали банклар

молиявий барқарорлигини таъминлаш методологиясини келтириб ўтиш мумкин

.

1-

жадвал

“Moody’s” халқаро рейтинг агентлигининг тижорат банклари молиявий

барқарорлигини аниқлаш методологияси

3

Молиявий кўрсаткичлар

Банкларнинг тоифалари

A

B

C

D

E

Захиралашгача бўлган фойда
миқдорининг банк рискка
тортилган ўртача активлари
суммасига нисбатани

3,5% ва ундан

юқори

2,4%-

3,5%

1,4%-

2,4%

0,5%-1,4%

0,5% ва ундан

паст

Соф фойданинг рискка
тортилган ўртача активлар
умумий суммасига нисбатани

2,0% ва ундан

юқори

1,7%-

2,0%

1,0%-

1,7%

0,3%-1,0%

0,3% ва ундан

паст

(Бозор фондлари –

ликвидли

активлар) / Жами активлар х

100%

-10%

-10%-0%

0%-10%

10%-20%

20 % ва ундан

юқори

Биринчи даражали капитал
етарлилиги, фоизда

10% ва ундан

юқори

8%-10%

6%-8%

4%-6%

4 % паст

Фойдаланилмаган капитални
рискка тортилган ўртача
активлар умумий суммасига
нисбатани, фоизда

7% ва ундан

юқори

5,5%-

7,0%

4,0%-

5,5%

2,5%-4,0%

4 % паст

(Харажатлар/Даромадлар) х

100 %

45 фоиздан

паст

45%-55%

55%-65%

65%-80%

80% ва ундан

юқори

(Муаммоли кредитлар/ Ялпи
кредитлар) х 100 %

0,8 фоиздан

паст

0,8%-

2,0%

2,0%-

5,0%

5,0%-12,0%

12% ва ундан

юқори

Муаммоли кредитлар /
(Акциядорлик капитали

+

кредитлар бўйича
йўқотишларни қоплаш
захираси), фоизда

10 фоиздан

паст

10%-20%

20%-30%

30%-50%

50% ва ундан

юқори

2

Показатели финансовой устойчивости. Руководство по составлению.

-

МВФ, 2007

3

Рейтинг финансовой устойчивости банков: методологии присвоения рейтингов по глобальной шкале. Пер. с англ. –

Moody

sInvestorsService, 2007.

С. 30.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

4

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал маълумотларидан, Moody’s халқаро рейтинг агентлиги тижорат

банклари молиявий барқарорлигини баҳолашда асосий бешта кўрсаткичлардан
фойдаланмоқда. Булар: фойдалилик даражаси, ликвидлилик ҳолати, капиталнинг
етарлилиги даражаси, самарадорлик ва активларнинг сифати. Бу эса, тижорат
банклари молиявий барқарорлигини баҳолаш самарасини оширишга хизмат қилади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Ўзбекистон Республикасида

энг тижорат банкларидан бири бўлган АТ

“Микрокредитбанк”нинг молиявий барқарорлигини таҳлил этишга ҳаракат
қиламиз.Мазкур банк Ўзбекистон Республикаси банк тизими жами активлари ичида
1,4 % улуш

билан 10

-

ўринда, капитали бўйича 2,5% улуш билан 11

-

ўринни эгаллайди

(2019 йил 1 январ ҳолатига).

Қуйидаги

2 ва 3

-

жадвал маълумотларида АТ “Микрокредитбанк”нинг актив ва

пассивлари таркибитаҳлили келтирилган

.

2-

жадвал

АТ Микрокредит банк активлари таркиби

4

Активлар номи

2014

2015

2016

2017

2018

Фарқи

1.

Кассали активлар

11,2

19,9

17,5

20,6

9,8

-1,4

2.

Кредитлар

81,9

72,7

75,3

66,2

81,3

-0,6

3.

Инвестициялар

0,3

0,2

0,4

0,1

0,0

-0,3

4.

Асосий воситалар

4,7

4,4

4,2

12,6

7,4

2,7

5.

Бошқа активлар

1,9

2,8

2,6

0,5

1,5

-0,4

Жами активлар

100

100

100

100

100

-

2-

жавдал маълумотларидан кўриниб турибдики, АТ “Микрокредитбанк”

активлари таркибида кассали активлари қарийиб 10 фоизни ташкил этган, кредитлар
салмоғи эса 81 фоиздан юқори бўлган. Кассали активлар даромад келтирмайдиган
активлар бўлсада, лекин кредитлар даромад келтирувчи активлар ҳисобланади.
Кредит портфелини мазкур

банк ҳам диверсификациясига эътибор қаратиши, шу

билан бирга 2017 йилга қараганда 2018 йилда кредит ажратиш салмоғи кескин
ошганидан, мазкур банк ҳам давлат дастурларини молиялаштириш учун кредитлар
ажратаётган банклар қаторида эканлиги кўринади.

Қуйидаги

3

-

жавдал

маълумотларидан

кўришимиз

мумкинки,

АТ “Микрокредитбанк” пассивлари таркибида банкнинг мижозлар олдидаги
мажбуриятлари 2014

-

2016 йилларда ошиб борганбўлса, 2017

-

2018 йилларда мазкур

мажбуриятлар банкда 50 фоиздан ортиққа камайган. Бу эса банкнинг кредит
ресурслари сифатида мижозлар маблағларидан фойдаланиш даражасининг пасайиб
борганлигидан далолат беради.

Шу билан бирга банкнинг бошқа мажбуриятлари ҳажми 50 фоизга ошганлиги

эса банк кредит ресурслари сифатида айнан мазкур маблағлардан фойдаланаётгани,
аниқроғи давлат мазкур банк орқали энг устувор соҳаларга кредитлар ажратишни
амалга ошираётгани кўринади.

АТ АТ «Микрокредитбанк» пассивлари таркибида яна бир аҳамиятли жиҳати бу

банк акциядорлик капиталидир. Бизга маълумки, банк капиталининг активларга
нисбати 10 фоиз ташкил этиши меъёр ҳисобланса, ушбу банкда мазкур меъёрдан

4

АТ Микрокредитбанк йиллик ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

5

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

анча юқори эканлиги, АТ Микрокредит банк молиявий барқарор банк, шу билан
бирга банк кредит портфели диверсификацияси ва унинг сифатига катта эътибор
қаратиши мақсадга мувофиқ

деб ҳисоблаймиз.

3-

жадвал

АТ Микрокредит банк пассивлари таркиби

5

Пассивлар номи

2014

2015

2016

2017

2018

Фарқи

1.

Мижозлар олдидаги
мажбуриятлари

44,9

59,3

69,7

53,7

36,0

-8,9

2.

Банклар олдидаги
мажбуриятлари

15,3

13,1

8,7

0,7

9,7

-5,6

3.

Бошқа қарз мажбуриятлари

13,3

6,3

2,1

7,8

26,0

12,7

4.

Бошқа мажбуриятлар

1,5

1,2

5,5

4,5

4,7

3,2

5.

Акционерлик капитали

25,0

20,1

14,0

33,3

23,6

-1,4

Жами пассивлар

100

100

100

100

100

-

Банк актив ва пассивлари таркибидан банк умумий фаолияти юзасидан

дастлабки маълумотларни олиш имкониятини берса, бошқа кўрсаткичлар, хусусан,
соф фоизли маржа банк кредит ва депозит операциялари ўртасидаги муносабат ва
уларнинг даромадларига баҳо бериш имконини беради.

Тижорат банклари соф фоизли маржа кўрсаткичи соф фоизли даромаднинг

активлар ўртача суммасига нисбати орқали аниқланади

6

. Мазкур кўрсаткич тижорат

банклари

активларига

тескари

пропорционал

бўлиб,

банк

соф

фоизли

даромадларининг ошиб бориши доимо соф фоизли маржа кўрсаткичи юқори
бўлишини таъминламаслиги мумкин.

АТ «Микрокредитбанк»

соф фоизли маржа кўрсаткичи навбатдаги расм

маълумотларида келтирилади.

1-

расм. АТ «Микрокредитбанк»

банк соф фоизли маржаси, фоизда

7

1-

расм маълумотларидан кўринадики 2014

-

2015 ҳамда 2016

-

2018 йилларда

банк соф фоизли маржа кўрсаткичи ошиш тенденцияси кузатилган. Бу эса банк
молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади

.

Лекин 2016 йилда ушбу кўрсаткич 2015 йилга қараганда 1,8 фоизли пунктга камайиши
кузатилган. Буҳолат

банкнинг 2016 йилда 2015 йилга қараганда фоизли харажатлари

5

АТ Микрокредитбанк йиллик ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

6

Синки Жозеф

-

338 бет

7

АТ Микрокредитбанк йиллик ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

5,2

6,9

5,1

5,7

10,2

0

2

4

6

8

10

12

2014

2015

2016

2017

2018


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

6

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

миқдорининг 45% ошгани ҳамда банк соф фоизли даромадининг ўтган йилга
қараганда 5,9% га камайиши билан изоҳланади.

8

Шу боис тижорат банклари соф фоизли маржа кўрсаткичини ҳисоблашда банк

фоизли даромадлари ва фоизли харажатлари миқдорини доимий таҳлил этиб
боришлари лозим.

Навбатда биз АТ «Микрокредитбанк» активлари рентабеллик кўрсаткичини

таҳлил этамиз.

2-

расм. АТ «Микрокредитбанк»

активлари рентабеллик кўрсаткичи, фоизда

АТ «Микрокредитбанк»

активлари рентабеллик даражаси акс этган мазкур

расмда тенденция жуда нобарқарорлиги кўринади. Агар 2014 йилда ушбу кўрсаткич
0,06 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилда банк молиявий аҳволи бироз яхшиланиб
ROA даражаси 0,2 фоизни ташкил этган, лекин мазкур кўрсаткични биз қониқарли деб
айта олмаймиз.

2016-

2017 йилларда расмда кўриниб турганидек ROA пасайиши кузатилади.

Бунга сабаб ушбу йилларда банк молиявий йилини фойда билан эмас, аксинча зарар
билан якунлаган. Шу боис тенденциянинг бу ерда пасайиши кузатилади.

2018 йилда банк молиявий ҳолати ўтган йилларга қараганда бироз яхшиланган

ва

банк айрим харажатларини камайтиришга эришган.

Бизнинг фикримизча, келгусида АТ «Микрокредитбанк»

банк ўз фаолиятини

ташкил этишда кредит порфели сифатига катта эътибор қаратиши, муаммоли
активларни самарали бошқариши, даромадларини ошириб харажатларини
камайтириб бориши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

3-

расм маълумотларида банк капитали рентабеллик даражасини таҳлил

этамиз.

3-

расм. АТ «Микрокредитбанк»

капитали рентабеллик кўрсаткичи, фоизда

8

АТ Микрокредитбанк 2016 йил йиллик ҳисоботи асосида муаллиф томонидан тайёрланди

0,06

0,2

-1,5

-3,5

0,5

-4

-3

-2

-1

0

1

2014

2015

2016

2017

2018

0,2

1,1

-10,9

-10,6

2,1

-15

-10

-5

0

5

2014

2015

2016

2017

2018


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

7

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АТ «Микрокредитбанк»

капитали рентабеллик даражаси акс этган мазкур расм

маълумотларидан банк активларида бўлгани каби капиталида ҳам волатиллик
даражаси анча юқорилиги кўринади. 2014

-

2015, 2018 йилларда 0,2

-

2,1 фоиз ўртасида

тебранган бўлсада, лекин ушбу кўрсаткичларни нормал ҳолатда деб айта олмаймиз,
сабаби халқаро амалиётда ROЕ нинг тавсия этилган миқдори 10 фоиздир.

Банк активлари рентабеллигида кузатилгани каби капиталида ҳам катта

пасайиш бўлгани кузатилади, бу ерда ушбу йилларда банк ўз молиявий йилини зарар
билан якунлаган бўлса, шунингдек, 2017 йилда давлатнинг банк капиталлашувига
қўшимча 30 млн. АҚШ доллар маблағ ажратиши сабаб бўлган.

Хулоса ва таклифлар

Тадқиқот натижасида қуйидаги асосий хулосаларни шакллантирдик:

-

АТ «Микрокредитбанк»

кассали активларининг 2018 йилда

активлардаги

ушуши таҳлил даврида энг паст даражага эга бўлган. Бу эса банк ликвидлилигига ва
тўлов қобилияти ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин;

-

Активлар таркибида инвестициялар улушининг деярли мавжуд эмаслиги

тижорат банк томонидан

активларни бошқариш амалиётида

активлар сифатини

яхшилаш ҳамда уларнинг диверсификациялаш орқали рискларни пасайтириш билан
боғлиқ ижобий ўзгаришлар амалга оширилмаганини англатади;

-

Пассивлар таркибида мижозлар олдидаги мажбуриятларининг 2018

йилда

2017 йилга нисбатан кескин камайиши, банкнинг мижозлар билан, айниқса юридик
ва жисмоний шахслар билан боғлиқ депозит сиёсатини ислоҳ қилишини тақозо этади;

-

Активлари рентабеллик кўрсаткичнинг меъёр даражаси 1 фоизлигини

инобатга олсак, АТ «Микрокредитбанк»и активлари рентабеллик кўрсаткичи
дикамикаси

2014-2018

йилларда меъёр даражасидан жуда паст бўлган. 2016 ва 2017

йилларда ушбу кўрсаткич манфий ҳолатга тушган бўлса, 2018 йилда 0,5 фоизни
ташкил этганлиги

банкда активларни самарали бошқариш, банк хизматларини

самарадорлигини ва фоиз спрэдини ошириш билан боғлиқ амалий ислоҳотларни
етарли даражада ўтказилмагани билан боғлиқ;

-

АТ «Микрокредитбанк»акционерлик капитали 2014

-

2016 йилларда пасайиши

тенденциясига эга бўлган, бу эса банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш
нуқтаи

-

назаридан салбий ҳолат ҳисобланади. Лекин, 2017

-

2018 йилларда

акционерлик капиталининг бироз ошганлиги кўринсада, лекин буни меъёр деб айтиб
бўлмайди. Сабаби, акционерлик капитали активларга нисбатан, ROEнинг

10 фоиздан

паст бўлмаган ҳолатда бўлиши нормал ҳолат ҳисобланади. Бу эса келгусида АТ
««Микрокредитбанк»»нинг Базель қўмитаси тавсияларини тўлиқ бажаришида турли
муаммоларга дуч келиши мумкинлигидан далолат беради.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, шунингдек, халқаро амалиётдаги

банкларнинг ижобий тажрибасига таянган ҳолда АТ «Микрокредитбанк»нинг
молиявий барқарорлигини янада яхшилаш учун қуйидагиларни таклиф қиламиз

:

1.

Кассали активларниўртача улушини 10% атрофида сақлаган ҳолда уларнинг

маълум бир қисмини

қимматли қоғозларга трансформация қилишорқали банкнинг

даромадлилигини ошириш

ва шу билан биргаликвидлилигини таъминлаш зарур;

2.

Кредитлар ҳажми 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 15,3

фоизли

пунктга

ошгани тижорат банки молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан
ижобий ҳолат ҳисоблансада, банк активлари ичида даромад келтирувчи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

8

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

активлардаги улуши 99% ни ташкил этмоқда, бу эса банк активларини
диверсификациялаш ва бошқа активларга жойлаштиришга қаратилган сиёсатни
оқилона олиб борилмаётганлигидан далолат, шу сабабли:

-

келгусида банк активларида кредитлар ҳажмини 50%

-

60% гача тушириш

эвазига қайта сотиш шарти билан олинадиган ва айниқса инвестицион қимматли
қоғозлар активларни сифати ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда улушини
босқичма

-

босқич 25%

-

30% гача ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш керак;

-

шу билан бирга риск нуқтаи назаридан бир соҳага йўналтирилган кредитлар

салмоғини назардан қочирмасдан банк кредит портфели диверсификациясига
эътибор қаратиши лозим;

-

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини

2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни ўрнатиш йўли билан
жорий йилдан бошлаб пул

-

кредит сиёсати механизмларини босқичма

-

босқич

инфляцион таргетлаш режимига ўтказиш чораларини кўришини инобатга олган ҳолда
тижорат фоиз сиёсатига асосланган узоқ муддатли кредит стратегиясини ишлаб
чиқиш ва амалга ошириш керак.

Юқоридаги таклиф ва тавсияларни амалиётга жорий этилиши ҳисобига АТ

«Микрокредитбанк»ликвидлилиги

ошиши

ҳамда

молиявий

барқарорлиги

таъминланиши билан бир қаторда унинг активлари ва пассивларининг таркибий
диверсификацияланиши таъминланган ҳолда банкларнинг молия бозорларидаги
иштирокини оширишга, шу билан бирга мамлакатимизда янги молиявий
инструментларни жорий этиш орқали банк хизматлари кўламини янада
кенгайтиришга эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги “Тижорат

банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид
қўшимча чора

-

тадбирлар тўғриси”ги ПҚ

-3066-

сонли қарори.

2.

Артеменко В.Г., Белендир М.В. Финансовый анализ. –

М.: ДИС, 1999. –

с. 27.

3.

Ефимова О.В. Финансовый анализ. –

М.: Бухгалтерский учет, 1999

4.

https://www.imf.org/external/pubs/ft/fsi/guide/2006/pdf/rus/guide.pdf

5.

Показатели финансовой устойчивости. Руководство по

составлению.

-

МВФ,

2007

6.

Рейтинг финансовой устойчивости банков: методологии присвоения

рейтингов по глобальной шкале. Пер. с англ. –

Moody’s Investors Service, 2007. –

С. 30.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги "Тижорат банкларининг молиявий баркарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид кушимча чора-тадбирлар тутриси"ги ПК-3066-сонли царори.

Артеменко В.Г., Белендир М.В. Финансовый анализ. - М.: ДИС, 1999. - с. 27.

Ефимова О.В. Финансовый анализ. - М.: Бухгалтерский учет, 1999

https://www.imf.org/external/pubs/ft/fsi/guide/2006/pdf/rus/guide.pdf

Показатели финансовой устойчивости. Руководство по составлению.- МВФ, 2007

Рейтинг финансовой устойчивости банков: методологии присвоения рейтингов по глобальной шкале. Пер. с англ. - Moody's Investors Service, 2007. - С. 30.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов