Рақамли иқтисодиётда масофавий банк хизматларининг эволюцион ривожланиши: мулоҳазалар ва таҳлиллар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
9-17
19
11
Поделиться
Мамадияров, З. (2020). Рақамли иқтисодиётда масофавий банк хизматларининг эволюцион ривожланиши: мулоҳазалар ва таҳлиллар. Экономика и инновационные технологии, (3), 9–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11419
Зокир Мамадияров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Заведующий кафедрой банковского дела и инвестиций, к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳонда банкларнинг трансформациялашув жараёнида банк хизматларининг масофадан уяли алоқа воситалари, интернет ва бошқа банк технологиялари имкониятлари асосида кўрсатилиши ортиб бораётганлиги сабабли, бугунги кундаги банк технологиялар ҳамда келгусидаги банк технологияларнинг ривожланиш йўналишлари таҳлил қилинган. Ушбу тадқиқотнинг натижалари Ўзбекистон банк тизимида масофавий банк хизматларини ривожлантириш учун амалий аҳамиятга эга.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

9

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА МАСОФАВИЙ БАНК

ХИЗМАТЛАРИНИНГ ЭВОЛЮЦИОН РИВОЖЛАНИШИ:

МУЛОҲАЗАЛАР ВА ТАҲЛИЛЛАР

Мамадияров Зокир Тоштемирович

ТДИУ “Банк иши ва инвестициялар” кафедраси мудири, PhD, доц.

E-mail: zokir.mamadiyarov@gmail.com

Аннотация

:

Жаҳонда банкларнинг трансформациялашув жараёнида банк

хизматларининг масофадан уяли алоқа воситалари, интернет ва бошқа банк
технологиялари имкониятлари асосида кўрсатилиши ортиб бораётганлиги
сабабли, бугунги кундаги банк технологиялар ҳамда келгусидаги банк
технологияларнинг

ривожланиш

йўналишлари

таҳлил

қилинган.

Ушбу

тадқиқотнинг натижалари Ўзбекистон банк тизимида масофавий банк
хизматларини ривожлантириш учун амалий аҳамиятга эга.

Калит

сўзлар

:

Масофавий банк хизматлари, рақамли технологиялар

,

виртуал

тўлов, биометрик технологиялар, блокчейн технологияси, сунъий интеллект.

Abstract:

In the process of transformation of banks in the world, as the provision of

banking services on the basis of remote mobile, Internet and other banking technologies, the
analysis of current banking technologies and future development of banking technologies is
analyzed. The results of this study are of practical importance for the development of remote
banking services in the banking system of Uzbekistan.

Keywords:

Remote banking services, digital technologies, virtual payment, biometric

technologies, blockchain technology, artificial intelligence.

Кириш

Молиявий хизматларни етказиб бериш ва истеъмол қилиш борасида сўнгги

йилларда катта ўзгаришлар бўлди. Технологик ривожланиш натижасида бизнес, банк
ва молия тизими муҳитида катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Банк хизматлар бозорида
ҳам интернет ва мобиль технологияларни қўллаш ҳамда улардан фойдаланиш
банкларнинг хизмат кўрсатиш тарихида мисли кўрилмаган ўзгаришларга олиб
келмоқда. Кўп сонли электрон каналлар орқали электрон банк хизматларини
ривожлантириш мижозларга қўшимча қулайликларни тақдим этиш имконини берди.
Бугунги кунда ривожланган давлатлар банк тизимида кўплаб молиявий хизматларнинг
ортиб бориши масофадан банк хизматини кўрсатиш аҳамиятини янада оширди,
натижада бутун дунё бўйлаб йирик банклар томонидан банк хизматларининг турли хил
вариантлари онлайн режимда тақдим этилмоқда.

Хусусан,

Ўзбекистонда

ҳам

иқтисодий

ислоҳотларнинг

чуқурлашуви,

информацион оқимларнинг тезлик билан харакатланаётган бир шароитда банк ва
мижоз

ўртасидаги

муносабатларда

замонавий

ахборот

-

коммуникация

технологияларини кенг жорий этиш, тўловларни реал вақт режимида тезкорлик билан
ҳисоб рақамларни бошқариш шу жумладан рақамли технологияларга асосланган
масофавий банк хизмати турларини янада кенгайтириш заруратини юзага келтирди.
Шундан келиб чиқиб, тижорат банкларида масофавий банк хизматларини
ривожлантиришга қаратилган вазифаларни ўзида қамраб олган Ўзбекистон


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

10

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сон «Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида»ги[1], 2019 йил 17 январдаги ПФ

-5635-

сон «2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга
оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги

[2]

фармонлари ҳамда 2018 йил 23

мартдаги ПҚ

-3620-

сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги қарори

[3]

қабул қилинди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Телекоммуникация технологияларининг ривожланиши, интернет тармоғининг

кенгайиши ва ундан электрон банк хизматларини кўрсатишда фойдаланиш банклар
ўртасида мижозларни жалб қилиш, уларга электрон банк хизматларини кўрсатиш
соҳасида рақобатнинг шаклланишига асос бўлмоқда[4]. Масофавий банк хизматлари
анънавий усулларга нисбатан хизмат кўрсатиш сифатининг ошиши, янги банк
маҳсулотларини яратиш ва филиаллар очиш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш
билан боғлиқ харажатларни қисқартириш каби устунликларга эга[5].

Шунингдек,

иқтисодчи олим О.Аликориевнинг фикрича “...банк мижоз ва

интернет тизимларига асосланган масофадан банк хизмати кўрсатиш мижозларга
хизмат кўрсатишнинг анъанавий банк усулларига кўра ҳар қандай жойдан туриб,
мижоз ўз ҳисобварағидан фойдаланиши ҳамда транзакцияларни амалга ошириши,
сервисдан ҳафтасига етти кун, суткасига 24 соат мобайнида фойдаланиш,
транзакциялар дарҳол бажариланиши ва тасдиқланиши каби афзалликларга эга”[6].

Бизнингча, масофавий банк хизматлари –

бу банкларнинг мижозларига тақдим

этаётган

хизматларини банкда мижозлари билан юзма

-

юз эмас балки, масофадан

замонавий банк технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга
оширилиши тушунилади. Тадқиқотларимиз кўрсатишича, банк тизимида

масофавий

банк хизматларининг ривожланиши биринчидан

,

одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар

,

янги

ахборот технологияларининг

жорий этилиши,

иккинчидан

банк операцияларининг

автоматлаштирилганлиги билан

боғлиқ[7].

Масофавий банк хизматлари банк мижозлари учун вақтини ва харажатларини

тежашда муҳим аҳамият касб этади. Д.Мирошкинов фикрича, масофавий банк
хизматлари тизими тўғридан

-

тўғри даромад келтирмайди, у даромад келтиришда

ёрдамчи вазифасини бажаради[8].

Янги коммуникацион

технологиялар алоқа

ва

ҳисоб

-

китобнинг

яқинлашишига

олиб келди

.

Хусусан,

мобил

-

банкингнинг оммалашиши

,

унинг

хавфсиз, ишончли ва

фойдаланувчи интерфейсларини осон созлаш

мумкинлиги ҳисобига амалга

ошмоқда

[9].

Бугунги кунда мобиль

телефонлар

ва

мобиль

интернетдан

фойдаланувчилар сони ортиб бориши мобиль

технологиялар

имкониятларини

ривожлантириш

ва

мобил

-

банкингни

ривожлантириш

стратегияни

такомиллаштиришни талаб этмоқда

[10].

Тадқиқот методологияси

Илмий мақолани тайёрлаш жараёнида

маълумотларни гуруҳлаш, анализ ва

синтез, тизимли таҳлил, таққослаш ҳамда эксперт баҳолаш усулларидан унумли
фойдаланилди.

Улардан ташқари, сўровнома усули ва унинг натижалари таҳлили

ўрганилган.

Таҳлил ва натижалар

Ғарбий

Европа банклари ўртасида ўз мижозларига банк хизматини «уйида»


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

11

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кўрсатиш учун бўлган рақобат 20 асрнинг 80

-

йиллари бошларида алоҳида бир

даражага етди. 1982 йилнинг ноябрида Nottingam Building Soceity қурилиш жамияти
Шотландия ва Британия British Telecom телефон компанияси билан биргаликда 1983
йил ўрталарида фаолиятини бошлаган Homelink тизимини жорий қилди. Кейинчалик
шунга ўхшаш тизимларни бошқа молия институтлари ҳам

ярата бошладилар.

Банк хизматларини фақат телефон

орқали кўрсатиш имкониятини биринчи бўлиб

инглиз банки First Direct (1989 йил) таклиф қилди. Банк иши

тарихида илк маротаба

фақат телефон орқали хизмат кўрсатадиган банкнинг юзага келганлигини алоҳида
таъкидлаш жоиз, чунки бу банкнинг бирорта ҳам бўлими йўқ эди. First Direct банки ўз
мижозларига электрон каналлар орқали хизмат кўрсатаётган энг биринчи ҳамда
ҳозирда ҳам жуда самарали фаолият юритаётган банклардан биридир. Ундан ташқари
филиалсиз фаолият юритувчи банклар (Direct banks) мисол учун,

ING Direct, PC Financial

(

Канада

), First Direct (

Буюк Британия

), HSBS Direct, Internet Bank of America va E-Trade

Bank (

АҚШ

)

банклари ҳам

ўз хизматларини асосан онлайн тарзда тақдим қила

бошлади.

1990 йилларда АҚШда телефон орқали масофадан

банк хизматларини амалга

оширишга шароит яратилди

.

Дастлаб North Carolina National Bank 1990 йилда ўз

мижозларига телефон

тизими орқали 30 дан ортиқ хизмат ва операцияларни таклиф

қилиб, бунинг учун катта миқдордаги

Call-

центр

1

лар

ташкил этди. 1990 йилда тизимга

кунлик қўнғироқлар сони қарийб 200 мингтани ташкил этар эди [11].

1-

жадвал

Масофавий банк хизматларининг ривожланиш босқичлари

[12]

т/р

Йиллар

Амалга оширилган тадбирлар

1.

1951-

1970

Операцияларни автоматик равишда

текшириши учун MICR, Magnetic Ink Character

Recognition

ва

ERMA

каби технологиялар билан банк хизматларини автоматлаштириш

бўйича тадбирлар амалга оширилди

.

2.

1971-

1980

Банк хизматлари компьютерлар ёрдамида тўлиқ

автоматлаштирилди. Экранли

терминаллар ёрдамида банк мижозлари ҳисобрақамларига реал вақт режимида кириб, уни
бошқара

олишлари

мумкин бўлди. Шунингдек, «

Home Banking

» концепцияси бўйича илмий

изланишлар ва дастурий тажрибалар олиб борилди.

3.

1981-

1990

«

Home Banking

» вужудга келди. «

Home Banking

» хизматларидан мижозлар ҳафта

давомида кечаю

-

кундуз фойдаланиш имконияти яратилди. Буюк Британияда биринчи

бор

интернет

-

банкинг хизмати таклиф қилинди ва у “

Home-link

» дея аталди. First Direct банки

биринчилардан бўлиб телефон орқали банк хизматларини кўрсата бошлади.

4.

1991-

2000

АҚШда биринчи онлайн банкинг

хизмати вужудга келди. Биринчи бор онлайн банкинг

bankofamerica.com

веб

-

сайти орқали ишлади ва энди махсус банк дастурларига эҳтиёж йўқ

эди, мижозларга

банкнинг веб

-

сайтига кунига 24 соат кириш имкони

яратилди. Биринчи соф

интернет банки First Security Network Bank пайдо бўлди ва у 1997 йилда тўлиқ виртуал
банкка айланди.

5.

2001-

2010

Онлайн режимда хизматлар тараққий этиши натижасида АҚШда

The Federal Financial

Institutions Examination Council қонун ва қоидаларни ишлаб чиқди. Бу даврда банк
филиаллари бирлашди ҳамда истеъмолчиларнинг банк операцияларини

киоск ва онлайн

хизматлар орқали бажарила бошланди. Банк операциялари бўйича мобил

-

банкинг хизмати

ва мобиль иловалар вужудга келди.

6.

2011-

ҳ.в.

Онлайн

-

банкинг йўналишлари

ривожланишда давом этди. Хусусан, мобил

-

банкинг

хизмати тезкорлик билан оммалашиб борди. Филиалсиз фаолият юритувчи Direct банклар
сони кўпайди. Банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш каналлари, турлари кўпайиб,
тараққий этмоқда.

1

Call

-

центр

(инглизчада

call center

қўнғироқларни қайта ишлаш маркази

) -

ихтисослаштирилган ташкилот бўлиб

қўнғироқларни амалга оширувчи ва овозли алоқа каналлари ҳақида пудратчи орган ёки бош ташкилот манфаатлари бўйича
ахборот берувчи ташкилотдир


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

12

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АҚШда компанияларнинг

80% дан ортиғи ўз иш

фаолиятида Call

-

центрлардан

фойдаланади. Швеция, Норвегия, Финляндия, Дания ва Голландия каби
мамлакатларда

Call-

центрдан фойдаланувчиларининг сони энг кўп

эди. Франция,

Австрия ва Италия банклари филиаллар очиш

орқали чакана мижозларга хизмат

кўрсатишнинг анъанавий моделидан воз кечишга шошилмади. Германияда ва

Испанияда масофавий

банк хизматлари тизимидан фойдаланиш

жадаллашиб

бормоқда.

Банклар мобил

-

банкинг хизматни таклиф қилган бўлсада ХХI асрнинг бошида

тарқалган кичик мобиль

телефонлар экранида ўз молиявий маълумотларини

кўришнинг қийинлиги ва аҳоли қизиқишининг камлиги бу хизматнинг ривожланишига
тўсиқ бўлди

. 2002-

йилда Wells Fargo мобил

-

банкинг хизматини ишлаб чиқди ва унда

фақатгина 2500 мижозлар рўйхатга олинган эди. Лекин, тизимдаги айрим камчиликлар
мавжудлиги туфайли, тизимдан фойдаланиш ривожланмади

.

Кейинчалик мобиль телефонларнинг ҳажми ва имкониятлари ортди, мобил

-

банкинг самарадорлиги ҳам ошди. Банклар

ҳам мобиль

телефонлар учун кўпроқ

иловаларни

таклиф қилдилар, смартфон фойдаланувчилари мобил

-

банкинг

хизматининг илғор иловаларидан фойдаланишни қўллаб

-

қувватлади. Мижозлар банк

томонидан тақдим этилган янгиланган, қулай навигация

,

расмлар

ва графикалар билан

технологик жиҳатдан такомиллаштирилган илғор иловаларни

афзал кўришди.

Интернет

-

банкинг хизмати яхши ривожланиши банклар фаолиятига жуда ҳам

ижобий таъсир қилдики, эндиликда тижорат банклари ходимларидан фақатгина талаб
қилинадиган нарса кўпрок виртуал тўловларни назорат қилиш бўлиб қолди холос

.

Виртуал банклар ўз номи билан фақат интернет тармоғида мавжуд бўлиб, тўловларни
барчасини интернет орқали қабул қилиб ўтказувчи жисмоний жиҳатдан мавжуд
бўлмаган (офисига эга бўлмаган) тижорат банклари саналади. Унда барча амалга
оширилаётган банк амалиётлари махсус дастур асосида назорат қилиб борилади ва
тегишли малакали мутахассислар томонилдан кузатиб борилади.

Виртуал банклар ривожланиши билан бир қаторда йирик молиявий корхоналар

ҳамда банклар ҳам илк маротаба ўз мижозларига электрон каналлар орқали хизмат
кўрсатишнинг янги шаклларини таклиф эта бошладилар.

Дунё бўйлаб 600 дан ортиқ банклар тўлиқ ҳажмдаги интернет

-

хизматини таклиф

этишмоқда. Улар электрон пуллар айланиши ҳамда виртуал товар айирбошлашни
таъминлашади.

Интернет глобал тармоғидан фойдаланувчилар сонининг ортиб бораётгани

Европанинг ривожланган мамлакатларида ушбу янги банк хизматларидан
фойдаланувчилар сони мамлакат умумий аҳолисининг 60

-

90% ни ташкил этаётгани

кузатилмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

13

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм. Европа молиявий хизматлар бозорида интернет

-

банкинг хизматидан

фойдаланувчилар (%да, 16

-

74 ёшлар ўртасида, 2019 йил 1

-

январь ҳолатига)

[13]

1-

расм маълумотларидан шуни кўришимиз мумукинки, 2019 йил

1

январь

ҳолатига вояга етган (16

-

74 ёшлар) Дания, Нидерландия ва Финландия давлатлари

аҳолисининг 89 фоизи интернет

-

банкинг хизмати орқали банк хизматларини амалга

ошириши орқали Европада банк хизматларини интернет

-

банкинг орқали амалга

ошириш рейтинги бўйича етакчи мамлакатларга айланди. Кейинги ўринларни Швеция
(84%), Эстония (80%), Буюк Британия (74%), Бельгия (69%), Люксембург (68%), Латвия
(66%), Франция (63%) ва бошқа давлатлари эгаллаган. Европа иттифоқида эса бу
кўрсаткич 54%ни ташкил этмоқда. Рўйхатнинг қуйи қисмида эса Италия (34%), Кипр
(33%), Греция (27%), Болгария (7%) ва Руминия (7%) давлатлари ташкил этган.

Ривожланган давлатлар банк хизматлари амалиёти шуни кўрсатмокдаки, бу

хизматларнинг баъзилари такомиллашувнинг юқори чўққисига эришган, баъзилари
эса ривожланишнинг бошланғич нуқтасидалар.

Айни пайтда МДҲ мамлакатлари орасида Россия Федерациясида интернет

-

банкинг янада кўпроқ тарқалмоқда. Analytic Research Group экспертларининг
таҳлилига кўра, Россия бозорининг яқин йилларда ўсиш суръатлари йилига 100
фоиздан кам бўлмайди. Бозорнинг қатъий ўсиши асосан масофавий хизматларнинг
ривожланиши ва банк маҳсулотларининг аҳоли ўртасида тарқалиши каби омилларга
боғлиқ бўлади. Ҳозирги кунда Россия банклари масофадан банк хизмати кўрсатиш
тизимлари функционаллигини кенгайтириш соҳасида фаол ишламоқда, бозорнинг
янги сегментларига чиқишмоқда, лекин тадқиқотларни кўрсатишича, бу банк
хизматларининг

кўрсатилиши

билан

фақатгина

айрим

банклар

фаол

шуғулланмоқда

[14].

Ҳозирги

кунда кўпгина ривожланган мамлакатлар банклари анънавий банк

филиалларини ташкил қилиш орқали мижозларга хизмат кўрсатиш моделидан
масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизимига ўтмоқдалар.

Банкларнинг масофадан туриб хизмат кўрсатиш моделига ўтишига қуйидаги

факторлар сабаб бўлмоқда:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

14

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

рақобатнинг

ўсиши;

вақт омили;

коммуникация воситаларининг ривожланиб бораётганлиги.

Банкларда масофавий банк хизматларини ривожлантириш стратегиясида айни

соҳага киритиладиган сармоя ҳажми ва берилаётган эътибор энг аҳамиятли
жиҳатлардандир. «

FinTech

»га (молиявий технологияларга) сармоя киритиш жаҳон

миқёсида 2018 йилда 111,8 млрд. АҚШ долларга етганлиги, шундан, АҚШнинг улуши
47,0 фоизини (52,5 млрд. АҚШ доллар) ташкил этган. Бутун дунёда «

FinTech

» саноати

энг замонавий технологиялар билан тараққий топмоқда. Улар ёрдамида молия
бозоридаги ечимини топмаган ҳолатларга оддийгина молиявий ечимлар ишлаб
чиқилмоқда

[15].

2018 йилда Амстердамда «Money2020» лойиҳаси бўйича Европанинг

йирик «FinTech»чилари молиявий технология олами доирасидаги мавзуларни
муҳокама қилиш учун учрашди

.

Қуйида учрашувдаги энг муҳим 5 та масалага тўхталиб

ўтди:

• Мобиль технологиялар

.

Сўнгги пайтларда мобиль телефонлардан кўплаб

одамлар фойдаланаётганлиги, одамлар учун ажралмас техник восита бўлиб
қолганлиги сабабли

,

молиявий хизматлар ҳам ушбу алоқа воситалар доирасида

ташкил этилмоқда. «PwC’s 2018 Digital Banking Consumer Survey» маълумотларига кўра,
одамлар ўз смартфонлари ёрдамида банк хизматларидан фойдаланишни афзал
кўраётган одамлар сони ортиб бормоқда

.

Мобил

-

банкинг ёрдамида банк ва

мижозлари жисмоний алоқасиз, банк биносига бормасдан пул маблағларини
бошқариши мумкин

.

• Рақамли банклар. Мобил

-

банкингнинг кескин тарзда ривожланиши натижасида

филиаллар ва шахобчалар очмасдан фаолият кўрсатувчи рақамли банкларнинг
кўпайишига олиб келди. Улар айниқса молиявий битимларни амалга оширишда
смартфонлардан фойдаланадиган аҳоли қатлами орасида жуда машҳурдир.
Натижада, истеъмолчиларга пул маблағларини масофадан бошқариш имконини
берадиган иловаларни тақдим этади. Шунинг таъсирида банк филиалларига
ташрифлар йилдан

-

йилга пасаймоқда.

• Биометрик технологиялар. Рақамли иқтисодиёт асрида молиявий хизматлари

саноати кибер

-

автоматларга нисбатан заифлашаган. Шунинг учун «FinTech» саноати

учун хавфсизлик биринчи ўринда туради. Фирибгарликларнинг олдини олишнинг
йўлларидан бири биометрик технологияларни қўллашдир. Бироқ биометрик
аутентификация қилишнинг ягона афзаллиги хавфсизлик эмас. Ушбу технология
орқали иловага киришни осонлаштиради ва тезлаштиради.

• Блокчаин технологияси. Блокчаин технологиясидан фойдаланишда тизимнинг

шаффофлиги туфайли кўплаб «FinTech startup»лар қилинмоқда. Блокчаиннинг яна бир
афзаллиги, молиявий операцияларни автоматлаштирилган ақлли шартномадир.
Шунинг учун молиявий институтлар ушбу технологияга катта эътибор қаратилиши
кутилмоқда.

• Сунъий интеллект. Аксарият экспертлар сунъий интеллектни яқин келажакда

«FinTech»га катта таъсир ўтказишини таъкидламоқда. «FinTech» санаоти сунъий
интеллектдан фойдаланишига бир қатор сабаблар мавжуд. Аввало сунъий интеллект
маълумотларни таҳлил қилиш каби вазифаларни автоматлаштирган, бу эса анча
вақтни тежашга ёрдам беради. Бундан ташқари технология «chatbots» ва маслаҳатчи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

15

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

робротларни яратиш учун, мижозларнинг хатти

-

ҳаракатларини кузатиш орқали

фирибгарликларни аниқлашда ҳам ишлатилади. Банк ходимлари учун овозли
ёрдамчилар ишлаб чиқарилмоқда. «OCBC Bank» яқинда Сингапурда «Google» билан
ҳамкорликда биринчи сунъий интеллект ёрдамида овозли банкни ишга тушурди. Бу
мижозларга кредитлари миқдорини ҳисоблаш, маблағларини бошқариш, банк
янгиликларидан хабардор бўлиш, банкнинг яқин филиаллари ва банкоматлари
тўғрисида маълумот олиш каби банк хизматларини суҳбатлашиши орқали амалга
оширишга ёрдам беради

[16].

Хусусан, 2019 йилда дунё миқёсида молиявий хизматларининг

энг тез

ривожланаётганлари ҳақида сўровнома ўтказилганида

мобил технологиялар ва

автоматик таҳлил қилувчи воситалар банк тизимида энг катта потенциал таъсирга эга
бўлганлиги аниқланди

.

Интернет воситалари,

блокчейн ва кабелли воситаларнинг 2019 йилда банк

тизимда қўлланилиши борасидаги таъсири анча паст даражада эканлиги аниқланди.

2-

расм. 2019 йилда банк тизимига таъсир кўрсатган рақамли технологиялар

[17]

Манба: © 2019 Efma and EdgeVerve Systems Limited. All rights reserved.

Келажакда банклар ўртасида мижозлар жалб қилиш борасидаги рақобатнинг

фаоллашиб бораётганлиги бугунги кундаги ривожланиш тенденциядан ҳам
сезилмоқда. Хусусан, банклар ички ва ташқи маълумотлардан, сунъий интелект, илғор
автоматик таҳлил тизимлар имкониятларидан самарали фойдаланиш ва онлайн
режимда рискларни баҳолаш рақамли тизимларга эҳтиёжи ортиб бормоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

16

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса ва таклифлар

Жаҳон

амалиётида

информацион

оқимларнинг

тезлик

билан

харакатланаётганлиги масофавий банк хизматларини такомиллаштириш учун
ривожланган давлатлар тажрибаси, хорижий ва маҳаллий олимлар фикрларидан
фойдаланиш самарали ҳисобланади.

Масофавий банк хизматларини ривожлантириш учун аввало, Ўзбекистон банк

тизимида ушбу хизматларни ривожлантиришдаги муаммоларни аниқлаб олиш ва
уларни бартараф этиш йўлларини аниқлаш лозим. Келгусида эса банк тизимини янада
ривожлантиришга рақамли банк соҳасидаги инновациялар, маълумотларни автоматик
таҳлил қилиш ва масофадан хизмат кўрсатиш тизимларини такомиллаштириш

талаб

этилади

.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш Стратегияси

концепциясида Ўзбекистонда тўлов тизимини ривожлантиришни икки даврга
ажратган бўлиб, биринчи даврни 2020 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган ва унда
банк хизматларини кўрсатувчи иловалар яратилиши, мижозларни ягона тўлов
платформага улаш, ушбу тўлов платформасида мижозларни қўллаб

-

қувватлаш

сервисини ташкил этиш, кардридер ва мобиль POS терминаллар тўлов тизимига жорий
қилиш, Р2Р ҳисоб

-

китобларини юритиш каби вазифалар белгилаб олинган. Иккинчи

давр эса 2025 йилга бўлган даврни ўз ичига олган ва унда товарларни ҳисобга олиш ва
сотиш портали, транзакциялар бошқаруви тизими, мобил

-

банкинг криптографик

идентификаторлари, турли хизматларни банкларнинг рақамли платформаларига
интеграциялаш, B2B, B2C тезкор ўтказмаларини жорий қилиш, очиқ дастурларни
дастурлаш интерфейси, банк бизнесида масофадан идентификация қилиш, сунъий
интеллект ва автоматлашган машиналарни ўрганиш асосида банк маҳсулотлари ва
хизматларини тақдим қилиш имкониятлари яратилиши назарда тутилган.

Ўзбекистонда ҳам анъанавий банк хизмат турларининг ўрнини рақамли банкинг

хизмат турлари эгаллаётган шароитда мамлакат тўлов тизимида мобиль
технологияларга асосланган

тўлов тизими ва рақамли банкларни ривожлантириш

муҳум аҳамият касб этади.

Натижада, банк мижозларининг банкларга ташрифлар

камайишига, масофадан банк хизматларини амалга ошириш имкониятига,

банк

харажатларини камайишига ва банк бўлимларининг трансформациялашувига олиб
келади.

Фойдаланилган адабиётлар

[1]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида»ги ПФ

-4947-

сонли Фармони.

[2]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «2017

-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш
йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ

-5635-

сонли Фармони.

[3]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк

хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги

ПҚ

-3620-

сонли Қарори.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

17

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

[4]

Абдуллаева Ш.З. Банк иши. Дарслик. Т: «IQTISOD

-MOLIYA

», 2017 й. 535

-

540 б.

[5]

Рахимова Х.У. Нақд пулсиз ҳисоб

-

китоблар ва тўлов тизими. Ўқув қўлланма.

Т: Молия, 2016 й. 243

-

247 б.

[6]

Аликориев О. Тижорат банкларида молиявий хизмат турларини

ривожлантириш йўналишлари мавзусидаги диссертация. Тошкент 2011 й. 55

-

56 б.

[7]

Мамадияров З.Т. Тижорат банкларида масофавий банк хизматларидан

фойдаланишга таъсир қилувчи омиллар таҳлили // «Иқтисодиёт ва таълим»

илмий

журнали.

-

Тошкент, 2019.

-

№1, январ

-

февраль. –

71-

77 б.

[8] https://bankir.ru/avtori/1659981/

Дмитрий Мирошкинов «Банк’с софт бизнес»

компанияси бошқарувчиси.

[9] Petrova, K. (2002), Proceedings of the 2002 International Conference of the Global

Business and Technology Association, pp. 928-939.

[10] Pousttchi, K. and Schurig, M. (2004),

«Assessment of today’s mobile banking

applications from the view of customer requirement

»

, Proceedings of the Hawaii

International Conference on System Sciences, Big Island, Hawaii, 5-8 January, available at:
http://csdl1.computer.org/comp/propceedings/

hicss/2004/2056/07/

20560184a.pdf

(accessed 16 February 2006).

[11] Call-

центр для банка: мода или необходимость? // Банковские технологии.

2003.

№3. –

С. 59–

60.

[12]

Мамадияров З.Т. Тижорат банкларида масофавий банк хизматларини

ривожлантириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация

автореферати

Т.: 2019. –

54

б

.

[13] https://ec.europa.eu/eurostat/web/products-eurostat-news/-/DDN-20180115-

1

[14] http://www.analyticgroup.ru

сайти маълумотлари.

[15]

https://home.kpmg/xx/en/home/media/press-releases/2019/02/global-

fintech-investment-hits-record-in-2018.html.

[16]

Мамадияров З.Т. Тижорат банкларида масофавий банк хизматларини

ривожлантириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси –

Т.: 2019. –

166

б

.

[17] Innovation in Retail Banking 2019 - 11th Edition.

© 2019 Efma and EdgeVerve

Systems Limited. All rights reserved.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича хдракатлар стратегияси тутрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дзетури тугрисида»ги ПФ-5635-сонли Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш буйича цушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги ПК.-3620-сонли Карори.

Абдуллаева Ш.З. Банк иши. Дарслик. Т: «IQTISOD-MOLIYA», 2017 й. 535-540 б.

Рахимова Х.У. Нацд пулсиз ^исоб-китоблар ва тулов тизими. 9к,ув цулланма. Т: Молия, 2016 й. 243-247 б.

Аликориев О. Тижорат банкларида молиявий хизмат турларини ривожлантириш йуналишлари мавзусидаги диссертация. Тошкент 2011 й. 55-56 б.

Мамадияров З.Т. Тижорат банкларида масофавий банк хизматларидан фойдаланишга таъсир к,илувчи омиллар тах/1или // «Ицтисодиёт ва таълим» илмий журнали. - Тошкент, 2019. - №1, январ-февраль. -71-77 б.

https://bankir.ru/avtori/1659981/Дмитрий Мирошкинов «Банк'с софт бизнес» компанияси бошцарувчиси.

Petrova, К. (2002), Proceedings of the 2002 International Conference of the Global Business and Technology Association, pp. 928-939.

Pousttchi, K. and Schurig, M. (2004), «Assessment of today's mobile banking

applications from the view of customer requirement», Proceedings of the Hawaii International Conference on System Sciences, Big Island, Hawaii, 5-8 January, available at: http://csdll.computer.org/comp/propceedings/ hicss/2004/2056/07/ 20560184a.pdf

(accessed 16 February 2006).

Call-центр для банка: мода или необходимость? // Банковские технологии. - 2003. - №3. - С. 59-60.

Мамадияров З.Т. Тижорат банкларида масофавий банк хизматларини ривожлантириш. Ик,тисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) диссертация автореферати - Т.: 2019. - 54 б.

https://ec.europa.eu/eurostat/web/products-eurostat-news/-/DDN-20180115-

http://www.analyticgroup.ru сайти маълумотлари.

https://home.kpmg/xx/en/home/media/press-releases/2019/02/global-fintech-investment-hits-record-in-2018.html.

Мамадияров З.Т. Тижорат банкларида масофавий банк хизматларини ривожлантириш. Ик,тисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси -Т.:2019.-166 6.

Innovation in Retail Banking 2019 - 11th Edition. © 2019 Efma and EdgeVerve Systems Limited. All rights reserved.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов