Глобал иқтисодий инқироз шароитида тўловсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
37-43
4
2
Поделиться
Сайфиддинов, И., & Ахмедова, Д. (2020). Глобал иқтисодий инқироз шароитида тўловсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш йўллари . Экономика и инновационные технологии, (3), 37–43. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11422
Илхом Сайфиддинов, Ташкентский Финансовый Институт

старший преподаватель, к.э.н.

Дилафруз Ахмедова, Ташкентский Финансовый Институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада глобал иқтисодий инқироз шароитида тўловсизлик масалалари кўриб чиқилган ва тадқиқ этилган. Тўловсизлик билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал этиш йўллари ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари асосида мамлакатда тўлов интизомини мустаҳкамлашга йўналтирилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

37

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗ ШАРОИТИДА ТЎЛОВСИЗЛИК

БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Сайфиддинов Илхом Файзиддинович

Тошкент молия институти катта ўқитувчиси, и.ф.н.

E-mail:

sayfidinovif@mail.ru

Ахмедова Дилафруз Элшодовна

Тошкент молия институти катта укитувчиси

E-mail:

ahmedovadilafruz79@gmail.com

Аннотация

:

Мақолада глобал иқтисодий инқироз шароитида тўловсизлик

масалалари кўриб чиқилган ва тадқиқ этилган. Тўловсизлик билан боғлиқ бўлган
муаммолар аниқланган ва уларни ҳал этиш йўллари ишлаб чиқилган. Тадқиқот
натижалари асосида мамлакатда тўлов интизомини мустаҳкамлашга йўналтирилган
илмий асосланган таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

Тўлов

,

тўлов айланмаси, тўловсизлик,

тўлов интизоми

,

макроиқтисодий барқарорлик

,

монетизация

коэффициенти

,

ЯИМ (ялпи ички маҳсулот),

пул массаси, пул агрегати (М

2

),

пул оқими

,

инвестиция

,

тижорат банки

,

кредит фоизи

,

дебиторлик қарзлари, кредиторлик қарзлари

,

реструктуризация

.

Abstract:

The article discusses the ways to overcome the problem of insolvency in the

current global economic crisis. It also discusses in detail the ways to overcome the problem of
insolvency. Opinions and conclusions were formed on insolvency, macroeconomic stability,
competitiveness of the national economy, investment environment, strengthening of payment
discipline.

Key words:

payment, payment turnover, insolvency, payment discipline, macroeconomic

stability, monetization coefficient, GDP (Gross Domestic Product), money supply, money aggregate
(M2), cash flow, investment, commercial bank, loan interest, accounts receivable, accounts
payable.

Кириш

Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш

суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш,
инвестициявий муҳитни яхшилаш учун дастлаб

тўловсизликларга барҳам бериш ва

тўлов интизомини мустаҳкамлаш мамлакатимиз тўлов айланмасидаги аҳволни
яхшилашнинг асосий йўналиши сифатида эътироф этилмоғи лозим. Чунки, энг аввало,
тўловсизликларга барҳам бермасдан ва тўлов интизомини мустаҳкамламасдан туриб,
иқтисодиётни барқарор ривожланиши шароитида тўлов айланмасидаги ҳақиқий аҳволни
яхшилаб бўлмайди.

Иқтисодиётни барқарор ривожланиши шароитида

тўловсизликлар, кўп жиҳатдан,

бир қанча ишлаб чиқаришларнинг самарасизлиги туфайли вужудга келганлиги учун
иқтисодиётнинг реал секторидаги вазиятни принципиаль яхшилашнинг шартларидан
бири ундаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўлиб, бунинг натижасида талабга
эга бўлмаган маҳсулот ва бозорий келажакка эга бўлмаган корхона бозордан чиқиб
кетиши лозим. Одатда, бозорий келажакка эга бўлмаган

корхоналар тўловсизликлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

38

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

занжирида бошланувчи ҳисобланади ёки улар ўз маҳсулотларининг баҳоларини ошириб,
истеъмолчиларда моддий харажатлар қўшимча ўсишининг омили бўлиб хизмат қилади.

Тўлов айланмасига хос бўлган муаммолардан бири бу тўловсизликлар муаммоси

эканлиги кўриниб турибди.

Шу

муносабат билан таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда

иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширилиши иқтисодиётнинг реал
секторига эътиборни кучайтиришнинг зарур эканлигини яна бир бор кўрсатаяпти. Айни
вақтда “банк

-

корхона”нинг ўзаро таъсирчанлигини

фаоллаштиришда бир неча омиллар

тўсиқ ролини ўйнамоқда. Хусусан, тижорат банки учун кредит фоизининг юқори даражада
эканлиги, кўп жиҳатдан, доимий бўлиб қолаётган тўловсизликлар билан белгиланмоқда.

Банкдан кредит олган корхона, қиёсий жиҳатдан барқарор молиявий аҳволга эга

бўлса

-

да, ўзининг интизомсиз ҳамкорлари туфайли тўловсизликлар занжирига тортилиб

қолиши ва бунинг натижасида эса, банкка кредитни қайтариш ва унга фоиз тўлаш
имконига эга бўлмасдан қолиши мумкин.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Тўлов

айланмасининг моҳиятини аниқлаш мақсадида Г.А.Шварц томонидан

берилган таърифда, кўриниб турибдики, тўлов айланмаси пулни бир функцияси, яъни
тўлов воситаси функцияси билан боғланган. Ана

шуни ҳисобга олган ва ундан келиб

чиққан ҳолда у ўзига хос бўлган

қуйидаги мантиқий хулосага келган: “Тўлов

айланмаси пул айланмасининг бир қисми ҳисобланади”

.

Бу чиқарилган хулосадан

кўриниб турибдики, тўлов айланмаси ҳар доим миқдор ва ҳажм жиҳатидан пул
айланмасидан кичик бўлиши керак

.

М.П.Березинанинг фикрига кўра, “...пул айланмасининг асосий қисмини тўлов

айланмаси ташкил этиб, унда пуллар тўлов воситаси сифатида амал қилади”

[1].

Бошқа бир гуруҳ иқтисодчи

-

олимларнинг қарашларига биноан “тўлов айланмаси

компаниялар ва корхоналар пул

айланмасининг бир қисми бўлиб,

унда пулнинг тўлов

воситаси, мажбуриятларни узиш (қайтариш) воситаси сифатидаги ҳаракати акс
этади”

[2]

.

А.Б.Борисов томонидан ҳам илгари сурилади: “Тўлов айланмаси пулнинг

тўлов, мажбуриятларни қайтариш (узиш) воситаси сифатидаги ҳаракатини акс
эттирадиган корхоналар, компаниялар пул айланмасининг бир қисмидир. Тўлов
айланмасининг асосий қисмини материалларни етказиб берувчиларга тўловлар, иш
ва хизматлар учун тўловлар ташкил этади. Тўлов айланмаси нақд пулли ва нақд
пулсиз шаклларда амалга оширилади”

[3].

Бироқ, шундай бўлишига қарамасдан, тўлов айланмасининг моҳиятини

аниқлашга хизмат қилувчи юқоридаги ёндошувлардан фарқли бўлган ёндошувлар
ҳам мавжуд. Ана шундай фарқ қилувчи ёндошув муаллифларидан бири А.М.Косой
ҳисобланади. У ўзининг илмий тадқиқотлари

натижаларига ва амалиётдаги ҳақиқий

ҳолатга суянган ҳолда пулнинг тўлов воситаси сифатида фойдаланиш асосида вужудга
келадиган тўловлар мажмуи содир бўлаётган тўловларнинг бир қисмидан иборат

эканлигини, пул айланмасининг ҳар қандай қисми пулнинг турли функциялари
бажарилишига асосланганлигини исботлаб берган

[4].

Тадқиқот методологияси

Асосий илмий

-

назарий қоидаларни ишлаб чиқишда илмий абстракциялаш,

таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, статистик гуруҳлаш, монографик тадқиқ
этиш, таққослаш каби илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил натижалари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

39

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тўлов айланмасининг муаммолари, энг аввало, уни амалга ошириш ҳозирги

амалиётининг замонавий бозор иқтисодиёти талабларига етарли даражада

жавоб

бераолмаётганлиги билан белгиланишини кўрсатди ва уларнинг,

асосан,

қуйидагилардан иборат эканлигини аниқлаш имконини берди:

тўлов айланмасининг етарли даражада барқарорлик касб этмаётганлиги;

тўлов нисбатларининг бузилишига йўл қўйилаётганлиги;

тўловларнинг

иқтисодий

асосларидан

чекиниш

ҳолларининг

содир

бўлаётганлиги;

тўловсизликларнинг даражаси, айрим саналарда, юқори кўринишга эга

бўлаётганлиги;

амалиётда

тўлов

айланмасининг

ролига

етарли

даражада

баҳо

берилмаётганлиги;

тўлов айланмаси корхона ва ташкилотларни кредитлашнинг асосий субъекти

сифатида фойдаланилмаётганлиги оқибатида тижорат банкларининг кредит
рисклари, кўп жиҳатдан, ана шунга боғлиқ бўлиб қолаётганлиги;

тўловсизликнинг асосий сабабларини ва хўжаликдаги эскириб қолган муддати

ўтган кредиторлик қарзларининг реструктуризация қилиш масала

-

ларини аниқлаш

ўзининг ечимини талаб қилаётганлиги;

мамлакатимизда монетизация коэффициентининг амалдаги даражасини

халқаро амалиётда қабул қилинган андозавий даражага (камида 40%) нисбатан
сезиларли даражада паст эканлиги.

Корхоналар

каттагина қисмининг тўловга қобилсизлиги шароитида иқтисодиёт

реал секторини кредитлашни фаоллаштириш вазифаси бошқа бир муҳим вазифа,
яъни банк тизими ўзининг молиявий барқарорлигини сақлаб қолиш вазифаси билан
зиддиятлашади. Шунинг учун ҳам ҳозирги

шароитда

иқтисодиёт реал ва молиявий

секторларининг ўзаро таъсирчанлигини қайта тиклаш ва кучайтиришга қаратилган
ислоҳотларнинг умумий йўналиши нуқтаи

-

назаридан тўлов айланмасининг энг муҳим

муаммоси сифатида тўловсизликлар муаммосининг шу жараёнга тўсқинлик қилувчи
асосий омил сифатида

қаралиши, бизнинг фикримизча, жуда асосли бўлиб, у ўзига

хос долзарблик касб этади.

Юқорида таъкидлаганмиздек, тижорат банклари кредит қўйилмалари

ҳажмининг ўсиш тенденцияси миллий иқтисодиётнинг пул билан таъминлан

-

ганлик

даражасининг аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов қобилиятининг
ортишига олиб келади. Бироқ мамлакатимизда монетизация коэффициенти
даражасининг нисбатан паст эканлиги кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида,
корхоналар ўртасидаги дебитор

-

кредитор қарздорлик муаммосини чуқурлаштиради.

Юқоридаги тартибга риоя қилган ҳолда мамлакатимизда монетизация

коэффициентининг мавжуд даражасига қиёсий баҳо бериб ўтамиз,

(1-

жадвалга

қаранг).

Маълумотлардан

кўриниб

турибдики,

мамлакатимизда

монетизация

кўрсаткичлари динамикаси 201

6-2020

йилларда

бир тенденцияга эга эмас.

Бу ҳолат,

биринчидан, монетизация коэффициентининг паст эканлиги иқтисодиётда ўзаро
тўловсизлик муаммосини чуқурлаштиради, иккинчидан, хўжалик юритувчи
субъектларининг пул оқимини заифлаштиради, учинчидан, тўлов қобилиятини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

40

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

рағбатлантиришга тўсқинлик қилади ва пулнинг айланиш тезлигига нисбатан салбий
таъсирни юзага келтиради.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида

монетизация кўрсаткичларининг

динамикаси

1

01.01.2020

Йиллар

ЯИМ

(трлн. сўм)

Пул массаси

М

2

(трлн. сўм)

Монетизация

Коэффициенти

1.

2016

210,2

40,6

19,3

2.

2017

242,5

50,3

20,7

3.

2018

302,5

70,8

23,4

4.

2019

407,5

80,2

19,7

5.

2020

537,8

91,3

17,0

Бизга маълумки, тўловсизлик муаммоси

2019 йилининг 1 октябрида 93

трлн.

сўмни ташкил этган, корхоналар ўртасида дебиторлик қарзлари ўтган йилга нисбатан
16,5 мартага ошди. Чунки ҳозирги пайтда бу дебиторлик қарзларини тўлаш учун
иқтисодиётимиз етарли даражада пул билан таъминланмаган, бу ҳолатни юқоридаги
жадвал маълумотларидан ҳам кўришимиз мумукин.

2019 йилнинг якунлари бўйича Республикамиз иқтисодиётини пул билан

таъминланганлиги даражаси 15,7 %ни ташкил этган. Ҳол буки, Жаҳон банки
экспертларининг фикрига кўра агар монетизация коэффициенти 40%дан паст бўлса бу
иқтисодиётда тўловсизлик муаммосини ҳал қилиб бўлмайди. Биз ҳозирги кунда
биринчи навбатда тўловсизлик муаммосини ҳал қилишимиз лозим. Иккинчидан
кредитларнинг

фоиз

ставкасини

пасайтиришимиз

лозим.

Ҳозирги

кунда

иқтисодиётни пул билан таъминлайдиган икки канал ҳам ёпиғлигича қолмоқда

,

биринчидан кредитларнинг фоиз ставкаси жуда юқоридир, иккинчидан ана шу
кредитларнинг қимматлашуви кредит олувчининг рентабеллигидан юқоридир, бизга
маълумки, агар кредитлар фоиз ставкаси корхоналарнинг рентабеллигидан юқори
бўлса,

кредитлар ўз вақтида қайтмаслиги муаммоси келиб чиқади ва тижорат

банклари кредит портфели таркибида муаммоли кредитлар салмоғининг ошишига
олиб келади.

Маълумки, тўловсизликлар муаммосини умумий қарзлар эмас, балки тўлаш

муддати ўтиб кетган қарзлар шакллантиради. Тўловсизликларнинг кўрсаткичи
сифатида, одатда, тўлаш муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзларидан ва айнан
корхона ва ташкилотларнинг мажбуриятлари бўйича тўлаш муддати ўтиб кетган
қарзларнинг жами кўрсаткичидан фойдаланилади. Бу кўрсаткич ўзининг тўлаш
муддати ўтиб кетган қарзларини (яъни, товарлар, ишлар ва хизматлар, шу жумладан
моддий бойликлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчилар, кредиторлари
билан ҳисоб

-

китоблар бўйича қарзлар; «шуъба» корхоналар бўйича қарзлар; олинган

аванслар бўйича қарзлар; бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича қарзлар;

иш ҳақи бўйича ишчи ва хизматчилар билан қарзлар ва б.) ҳамда банк кредитлари ва
олинган қарзлар бўйича тўлаш муддати ўтган қарзларни ўз ичига олади.

Бир вақтнинг ўзида, хўжалик юритувчи субъектлар балансидаги қарздорлик

«кўзга кўринадиган» қарздорлик эканлигини ҳам эсдан чиқармас

-

лик лозим. Чунки

1

*

ЯИМ

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика Қўмитаси маълумотлари асосида тузилди

-www.stat.uz.

6

*

Пул массаси М2

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида тузилди

- www.cbu.uz.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

41

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

амалиётда

корхоналар ўртасидаги ҳисоб

-

китобларда бартер ва бошқа пул

суррогатларининг қўлланишини қарздорлик ҳақиқий суммаларининг маълум бир
қисмини

«яшириб» туради.

Юқоридагилардан ташқари, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш давомида

тадқиқот объектининг ўзгарганлиги ва ҳатто бизнесни ташкил қилишнинг ўзи ҳам
кескин ўзгарганлиги эътибордан четда қолмаслиги керак. Чунки амалиётда, айрим
ҳолларда, расмий номнинг орқасида бутун бир молиявий гуруҳнинг тураётганлиги
ҳам сир эмас. Бу фақат статистика органлари ва солиқ хизматларига кўриниши
мумкин бўлган ва молиявий ресурсларнинг унча катта бўлмаган қисмини (мажбурий
тўловларни қисман тўлаш, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи бериш ва б.)
бошқарадиган ҳамда расмий равишда

қайд этилган молия

-

саноат гуруҳи бўлиб

қолмаслиги мумкин. Ҳақиқатда эса, бу ерда молиявий оқимларнинг асосий қисми
ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятидан ажратилади ва гуруҳнинг бошқа махфий
иштирокчилари

-

турли молиявий воситачилар, оффшорлар, хусусий шахслар ва

бошқалар

-

ўртасида қайта тақсимланади. Шунингдек, бу жараёнда, яъни гуруҳ

ичкарисидаги ҳисоб

-

китобларда ўзаро ҳисобга олишлардан кенг фойдаланилади.

Бундай ҳолатларда тўловсизликлар, асосан, фиктив характерга эга бўлиб, улар бир
гуруҳ ичидаги иштирокчиларнинг ўзаро ҳисоб

-

китобларида вужудга келади ва

ликвидлиликни яшириш ҳамда солиқлардан қочиш мақсадларига хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, макроиқтисодий

барқарорликни мустаҳкамлаш

ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини

сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг

рақобатбардошлигини ошириш

,

тўловсизликларга барҳам бериш, соғлом бозор

муносабатларини йўлга қўйиш борасида қандай кескин чоралар қўлланилишига
қарамасдан

иқтисодиётни

барқарорлаштирмасдан,

молиявий

бозор

ва

иқтисодиётнинг реал секторидаги ўзаро боғлиқликларнинг қонуниятларини
тикламасдан туриб, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Бир вақтнинг ўзида,
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида соғлом пул оқимларини йўлга қўймасдан
уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашнинг иложи йўқ. Шунинг учун
ҳам бу муаммоларни комплекс тарзда ва ўзаро боғлиқликда ечмоқ лозим.

Бизнинг фикримизча, тўлов айланмасига хос бўлган нотўловлар вужудга

келишининг асосий сабабларидан

яна бири молиявий бозорнинг иқтисодиёт реал

секторидан ажралиб қолганлигидир. Ҳақиқатдан ҳам, амалга оширилган

тадқиқотларимиз натижаларининг кўрсатишича, молиявий бозор ва иқтисодиёт реал
секторининг органик равишда ўзаро боғлиқлиги ва таъсирчанлигини қайта
тикламасдан,

банклар

ва

корхоналарнинг

ўзаро

таъсирчанлигини

фаоллаштирмасдан,

жамғармаларни

унумли

инвестицияларга

айлантириш

жараёнида молия

-

банк сектори томонидан молиявий воситачи функциясини

самарали бажармасдан туриб нотўловлар муаммосини ҳал қилишга эришиш мумкин
эмас. Чунки нотўловлар бу корхоналар учун айланма маблағларни тўлдиришга кредит
олиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга инвестицияларни амалга ошириш
имкониятининг йўқлиги натижасидир. Шундай бўлишига қарамасдан, бу жараёнга
кескин тўсқинлик қилувчи бир неча ҳолатлар ҳозирги пайтгача сақланиб қолмоқда.
Тижорат банклари нуқтаи

-

назаридан уларнинг таркибига, бизнинг фикримизча,

қуйидагилар кириши мумкин:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

42

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

иқтисодиёт реал секторидаги корхоналар катта қисми молиявий аҳволининг

қониқарсизлиги;

-

кредит риски юқори даражадалигининг сақланиб қолаётганлиги;

-

олдин берилган кредитлар бўйича тўлаш муддати ўтиб кетган қарздорликнинг

ўсаётганлиги;

-

корхоналар

кредитга

бўлган

тўловга

лаёқатлигининг

пастлигида

ифодаланаётган молиявий бозорлардаги операцияларнинг даромадлилиги ва ишлаб
чиқариш соҳасини кредитлаштириш ўртасидаги номувофиқлик;

-

иқтисодиёт реал секторида кредитларни бошқариш тажрибасининг етарли

эмаслиги (дефицитлиги);

-

ва бошқалар.

Корхоналар томонидан юқоридаги жараёнга тўсқинлик қилаётган ҳолатлар,

бизнингча, қуйидагилардан иборат:

-

молиявий салоҳиятнинг пастлиги;

-

моддий ресурслардан самарасиз фойдаланиш;

-

кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг юқори даражада эканлиги;

-

ишлаб чиқариш рентабеллигининг пастлиги;

-

олинган маблағларни “ишлатиш” имкониятининг етарлиги эмаслиги;

-

кредит жалб қилинаётган лойиҳаларни иқтисодий ва юридик жиҳатдан

саводли тайёрланмаётганлиги;

-

ва бошқалар.

Юқоридаги

хулосалардан

глобал

иқтисодий

инқроз

шароитида

мамлакатимизда тўловсизлик муаммоларини бартараф этиш

ва

тўлов айланмасидаги

аҳволни яхшилашнинг асосий

йўналишлари ишлаб чиқилаётган пайтда, албатта

фойдаланмоқ лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини келгусида амалга ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.

2017 йил 15 август.

2.

Шавкат Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қаттиқ тартиб

-

интизом ва шахсий

жавобгарлик –

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

-

Т:

Ўзбекистон, 2017.

3.

Березина М.П. Безналичные расчёты в экономики России. Анализ практики.

М.: АО «Консалтбанкир», 199

7.

–с.5.

4.

Райзберг

Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. Современный

экономический словарь. –

М.: Инфра

-

М, 2000. –

с. 288.

5.

Борисов А.Б. Большой экономический словарь. –

М.: Книжный мир, 2003. –

с.

895.

6.

Косой А.М. Платежный оборот: исследование и рекомендации. –

М.:

Финансы и статистика,

2005.

264 с.

7.

Достов В.Л., Шуст П.М., Валинурова А.А., Пухов А.В. (2012) Электронные

финансы. Мифы и реальность/

-

М.:КНОРУС: ЦИПСиР,

-

232 с.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

43

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8.

Платежные и расчетные системы. Международный опыт. Инновации в

розничных платежах. Выпуск 43. Выпуск подготовлен Департаментом национальной
платежной системы Банка России.

- C.8 (

www.cbr.ru

)

9.

Рахимова Х.У. (2016) Нақд пулсиз ҳисоб

-

китоблар ва тўлов тизими. Ўқув

қўлланма.

-

Т.: Молия.

-

299 б.

10.

Рахимова Х.У. (2017) Электронная коммерция в Узбекистане: состояние,

проблемы и пути развития.

-

Т.: Молия.

-

111 б.

11.

Taraqqiyot.uz сайти http://ta

raqqiyot.uz/2018-yil-faol-tadbirkorlik-innovatsion-

goyalar-va-tekhnologiyalarni-k-ullab-k-uvvatlash-yili

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида"ги Фармони. 2017 йил 15 август.

Шавкат Мирзиёев. Танцидий талил, цаттиц тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - х,ар бир рах,бар фаолиятининг кундалик кридаси булиши керак.-Т: Узбекистон, 2017.

Березина М.П. Безналичные расчёты в экономики России. Анализ практики. - М.: АО «Консалтбанкир», 1997. -с.5.

Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. Современный экономический словарь. - М.: Инфра-М, 2000. - с. 288.

Борисов А.Б. Большой экономический словарь. - М.: Книжный мир, 2003. - с. 895.

Косой А.М. Платежный оборот: исследование и рекомендации. - М.: Финансы и статистика, 2005. - 264 с.

Достов В.Л., Шуст П.М., Валинурова А.А., Пухов А.В. (2012) Электронные финансы. Мифы и реальность/ -М.:КНОРУС: ЦИПСиР, -232 с.

Платежные и расчетные системы. Международный опыт. Инновации в розничных платежах. Выпуск 43. Выпуск подготовлен Департаментом национальной платежной системы Банка России. - С.8 (www.cbr.ru)

Рахимова Х.У. (2016) Нацд пулсиз )^исоб-китоблар ва тулов тизими. Ук,ув цулланма. - Т.: Молия. - 299 6.

Рахимова Х.У. (2017) Электронная коммерция в Узбекистане: состояние, проблемы и пути развития. - Т.: Молия. -111 б.

Taraqqiyot.uz сайти http://taraqqiyot.uz/2018-yil-faol-tadbirkorlik-innovatsion-goyalar-va-tekhnologiyalarni-k-ullab-k-uwatlash-yili

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов