Проблемы совершенствования использования государственных финансовых ресурсов в развитии государственного предпринимательства в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
71-78
7
2
Поделиться
Махмудова, Н. (2020). Проблемы совершенствования использования государственных финансовых ресурсов в развитии государственного предпринимательства в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (4), 71–78. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11672
Нодирахон Махмудова, Ферганский политехнический институт

Ассистент кафедры управления

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье подчеркивается важность структурных институциональных реформ в Узбекистане для обеспечения устойчивого экономического роста и уровня жизни населения за счет вовлечения населения в предпринимательство, занятости и важных аспектов финансовых мер по поддержке предпринимательства.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

83

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ТАДБИРКОРЛИГИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ

РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МУАММОЛАРИ

Махмудова Нодирахон Жумабой қизи

Фарғона политехника институти “Менежмент” кафедраси ассистенти

E-mail:

maxmudovanodira@gmail.com

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистонда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб

этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини
ва аҳоли турмуш даражасини оширишни таъминловчи структуравий институционал
ислоҳотларнинг

аҳамияти

ва

тадбиркорликни

қўллаб

-

қувватловчи

молиявий

тадбирларнинг муҳим жиҳатлари ёритилган.

Калит

сўзлар:

оилавий тадбиркорлик, тадбиркорлик лойиҳалари, фермер

хўжаликлари, аҳоли бандлиги, жамғарма маблағлари, Давлат дастури, ҳунармандчиликни

ривожлантириш, лойиҳаларни молиялаштириш.

Аннотация:

В

этой

статье

подчеркивается

важность

структурных

институциональных реформ в Узбекистане для обеспечения устойчивого экономического
роста и уровня жизни населения за счет вовлечения населения в предпринимательство,
занятости и важных аспектов финансовых мер по поддержке предпринимательства.

Ключевые слова:

семейный бизнес, бизнес проекты, фермерские хозяйства,

занятость, фонд, государственная программа, развитие ремесел, финансирование
проектов.

Abstract:

This article emphasizes the importance of structural institutional reforms in

Uzbekistan to ensure sustainable economic growth and the standard of living of the population by
involving the population in entrepreneurship, employment and important aspects of financial
measures to support entrepreneurship.

Keywords:

family business, business projects, farming, employment, fund, state program,

craft development, project financing.

Кириш

Мамлакатимизда йилдан

-

йилга тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, уларга кенг

имкониятлар бериш, қўллаб

-

қувватлаш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга

оширилиб келинмоқда. “Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор
тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабига жавоб
бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар
натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик
субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.

Бундай ижобий ўзгаришлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам кенг

эътироф этилмоқда. Жумладан, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси
томонидан эълон қилинган «Бизнес юритиш —

2020» ҳисоботида Ўзбекистон 69

-

ўринни эгаллаб, ислоҳотлар миқёси ва самарадорлиги бўйича дунёнинг энг яхши 20
та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди”

[1].

Тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлаш

долзарблиги бутун жаҳонда кетаётган “Cовид

-

19” пандемияси шароитида бир неча

баробар кучайди ва давлатимизда айнан тадбиркорларга унинг таъсирини
камайтириш учун кўплаб чоралари кўрилмоқда. Хусусан, уларга солиқ ставкаларини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

84

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

пасайтириш, кредитларни қайтаришда “Тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлаш давлат

жамғармаси”

ҳисобидан

молиявий

кўмаклашиш,

кредит

мажбуриятлари

муддатларини узайтириш, ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган корхоналарга
даромад ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш

каби қўллаб

-

қувватловчи

тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакатимизда аҳоли тадбиркорлигини қўллаб

-

қувватлаш механизмлари

тобора яхшиланаётгани, аввало, ҳар йили ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий
қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Давлат
дастурлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида кўринади. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ

-5975-

сон “Иқтисодиётни ривожлантириш

ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида” Фармони бу борадаги ишлар изчиллигини, бир қатор
камчиликлар ва бартараф этиш чораларини акс эттирди. Хусусан, тадбиркорликка
ўқитиш ва касбга ўргатиш ишларини

тизимлаштириш, шу жумладан барча дастурлар

ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш самарадорлигини баҳолаш
ишларини ташкил этишдаги камчиликлар, аҳоли гуруҳларини тадбиркорликка жалб
этиш билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги паст эканлиги,
мамалакат саноати соҳасининг рақобатбардошлигини кучайтиришда янги индустриал
соҳа ва стратегия ишлаб чиқилмаганлиги ва зарурати, камбағалликни тадбиркорлик
муҳитини яхшилаш орқали қисқартириш давлат сиёсати тадбирлари тизими
яратилди

[2].

Россиялик иқтисодиёт фанлари номзоди

Родина

Т.Е.

фикрига кўра,

ривожланаётган мамлакатларда кичик ва ўрта бизнеснинг улуши ўртача 33 фоизни
ташкил этади. Россияда эса уларнинг улуши ЯИМнинг бешдан бир қисмини
эгаллайди

[3

]. Мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиб бораётганлиги

сабабли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги ҳиссаси 2000 йилдаги
30 фоиздан 2018 йилга келиб 59,4 фоизга етди

[4].

Ўзбекистонда аҳоли тадбиркорлигини ошириш масалалари ва чора

-

тадбирлар

бир

қатор

қонун

ҳужжатларида:

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий
тадбиркорликни ривожлантиришга доир

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги[

5],

“Ҳунармандчиликни

янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб

-

қувватлаш

бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

[6],

“Ҳар бир оила –

тадбиркор”

дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги

[7],

“Аҳоли бандлигини таъминлаш

борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

[8],

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат

дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини
такомиллаштиришнинг қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

Қарорлари

[9

], “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури
тўғрисида”ги Фармони

[10]

билан мустаҳкамланди.

Тадқиқот методологияси

Ўзбекистонда аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришда давлат молиявий

ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш

тадқиқотини амалга оширишда

асосан тизимли таҳлил, илмий абстракциялаш, статистик гуруҳлаш, ва таққослаш каби
илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилди

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

85

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларда аҳолини тадбиркорликка кенг

жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш ва уларнинг бизнес

ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида катта кўламдаги
ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг
жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига,
миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, тадбиркорлик ташаббуслари амалга
оширилишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланиш орқали паст
қатламли аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга замин яратилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси

Президентининг

2017

йил

17

ноябрдаги

ПФ

-5242-

сон

Ҳунармандчиликни

янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама

қўллаб

-

қувватлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги,

2018 йил 27 июндаги ПФ

-5466-

сон

“Yoshlar —

kelajagimiz”

давлат дастури тўғрисидаги

Фармонлари, Ўзбекистон

Республики Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ

-5635-

сонли “2017

-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш
йили”да амалга ошириш дастури тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ

-4231-

сонли “Ҳудудларда аҳолини

тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга
доир

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республики

Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ

-4539-

сонли “Ҳунармандчиликни

янада

ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб

-

қувватлаш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, бу борада бажариладиган ишларга дастурий амал
бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республики Президентининг 2020 йил 26 мартда ПФ

-5975-

сонли

“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат
сиёсатини тубдан янгилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонда мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг аниқ
ёндашувларини белгилаб олиш, тадбиркорликни молиявий ва номолиявий қўллаб

-

қувватлашнинг мақсадга йўналтирилган, айниқса, аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва
касбга ўргатиш ишларини тизимлаштириш, шу жумладан барча дастурлар ҳисобидан
ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш самарадорлигини баҳолаш ишларини
ташкил этишда камчиликларни бартараф этиш учун, иқтисодиётни таркибий
жиҳатдан ислоҳ қилиш ва ривожланишига алоқадор вазирлик ва идоралар фаолияти
уйғунлигини таъминлашни, мавжуд муаммо ва тўсиқларни тезкорлик билан аниқлаш
ва бартараф этишга асосланган замонавий ва инклюзив институционал тизимни
жорий этиш кераклиги такидлаб ўтилган.

Вазирлик ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш

агентлиги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда —

Агентлик) этиб қайта ташкил этилиб Вазирлик 2020 йил 1 майга қадар Агентликнинг
фаолиятини унинг барча вилоятлар, шаҳар ва туманларда бўлинмаларини ташкил
этилиши белгиланди

[2].

Бу ҳам юқоридаги фикрларимизда айтилганидек

тадбиркорликни ривожлантириш мухтарам Президентимизнинг ҳар доимги диққат
марказида туришининг яна бир далилидир. Шунингдек агентликка тадбиркорликни
қўллаб

-

қувватлаш жамғармаси фаолиятини доимий равишда такомиллаштириш

орқали ресурслардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва уни самарали
бошқариш тизимини йўлга қўйиш вазифалари юклатилиши белгиланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

86

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шунинг билан биргаликда йиллар давомида мамлакатимиз тадбиркорларига

кенг

имтиёзлар уларга

қулайликлар яратилиб,

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш
ва

ҳунармандларни

ҳар

томонлама

қўллаб

-

қувватлаш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

ПФ

-5242-

сон

,

2018 йил 27 июндаги “Yoshlar —

kelajagimiz”

Давлат

дастури тўғрисидаги

ПФ

-5466-

сон

Фармонлари, 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш
бўйича

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ

-3680-

сон, 2018 йил 7 июндаги “Ҳар

бир оила –

тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги

ПҚ

-3777-

сон

ва 2018

йил

14

июлдаги

“Аҳоли

бандлигини

таъминлаш

борасидаги

ишларни

такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ

-

3856-

сон

қарорлари асосида имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

Маблағ билан таъминлаш кредит тизимини такомиллаштириш мақсадида

“....вилоятлар ёки туман (шаҳар)лар Марказлари томонидан оилаларнинг хоҳиш ва
истаклари, тадбиркорлик субъектлари ва ёшларнинг лойиҳалари, ушбу фаолиятни
амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлиги чуқур ўрганилиб,

ҳар бир оила

ва тадбиркорлик субъектларининг таклиф этаётган лойиҳаларига кредит ажратиш
мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бериладиган хулосалар асосида, товарлар
(хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар
кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан

қаноатланиш

ҳосил

қилганидан сўнг

ажратилиши ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг

ҳисобрақамига

ўтказиб берилиши”

[5]

мамлакатимиз ҳуқуқий ҳужжатларида белгилаб берилди.

Ҳозирги

кунда тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодий

сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида эътироф этилмоқда. Мамлакатимиз
тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлаш ва бу орқали бюджет тушумларини мунтазам

ошириб бориш зарурлиги Президентимиз томонидан кўп бора таъкидланади. Ягона
йўлимиз –

тадбиркорлар сонини кўпайтириш кераклиги, одамларни ишбилармон

қилиш, ҳар бир ҳоким бюджетга қўшимча даромадларни таъминлаши учун ўзи
изланиши, тадбиркорга шароит яратиб, бизнес вакиллари билан елкама

-

елка ишлаши

кераклиги мамлакатимиз рахбари томонидан тез

-

тез таъкидланиб, деярли ҳар бир

маърузаларида айнан шу мавзуга жуда катта эътибор қаратиб келади. Бу ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг 8
январида ўтказилган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий
йилги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда

Битта тадбиркор ўз

фаолиятини тўхтатса ҳам, бунга “фавқулодда ҳолат” сифатида қаралиши

керак, –

дея

таъкидлади Президент. –

Иқтисодий барқарорлик асоси рақобатбардош

тадбиркорларни кўпайтиришдир

1

.

Кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажаришда комплекс ва тезкор

ҳал этишни,

барча даражадаги давлат органларининг ягона услубий раҳбарлик остида ўзаро

мувофиқлаштирилган

ҳамкорлик

қилинишини,

ҳар

бир

тадбиркорлик

ташаббусларини қўллаб

-

қувватлашни, аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорлик

билан фаол шуғулланиши талаб этилади.

Аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш учун

қўшимча туртки бериш,

тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини

қўллаб

-

қувватлаш, тадбиркорлик

субъектларининг

молиявий

ресурслардан

фойдаланиш

имкониятларини

кенгайтиришда «Ҳар бир оила —

тадбиркор» дастури доирасида назарда тутилган

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб

-

сайти,

08.01.2020

йил.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

87

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва
тараққиёт жамғармаси, АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ
ҳамда

халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга

оширилиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад

топишга қаратилган

муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш
истагини билдирган аҳолига йиллик 8 фоиз ставкада 3

-

6 ойгача бўлган имтиёзли давр

билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Бунда, 2020 йил 1 январдан
бошлаб кредитлар АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ
орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш
ставкасида, 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари
асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилиши белгилаб
берилган

[5].

Шуни айтиб ўтиш керакки, Республикамизда демократик ислоҳотларни янада

чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ,
хусусий мулк ҳуқуқлари ҳимояси тобора такомиллашиб бормоқда. Кейинги
йилларда Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва
мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти
соҳасида рухсат бериш тартиб

-

таомиллари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик

тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги
(янги таҳрирда) ва бошқа ўн бешдан ортиқ қонунлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ

-4498-

сон

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга

оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

Қарорининг қабул қилиниши аҳоли тадбиркорлигини

давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш хуқуқ ва меъёрларини белгилаб берди.

1-

жадвал

Аҳоли тадбиркорлигини

ривожлантиришда 2020 йилда марказлашган ресурслар

ҳисобидан молиялаштиришнинг мақсадли параметрлари

2

(

млрд. сўм

)

Ижтимоий дастурлар номланиши

2020

йилда

йўналтир

иладиган

маблағлар

Давлат бюджети

ва аввал берилган

кредитларнинг

сўндирилиши

ҳисобидан

Ўзбекистон

Тикланиш

ва тараққиёт

жамғармаси

ҳисобидан

1.

«Ҳар бир оила —

тадбиркор» дастури

2 418,0

2 418,0

2.

Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгаларини қўллаб

-

қувватлаш дастури

75,4

75,4

3.

Ҳунармандчиликни

ривожлантириш дастури

589,3

119,3

470

(50 млн долл.

)

4.

Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги

жамғармаларнинг дастурлари

26,1

26,1

5.

Бандликка кўмаклашиш дастури

313,6

413,

6.

Хотин

-

қизларни ва оилани қўллаб

-

қувватлаш

дастури

161,2

261,2

7.

“Yoshlar —

kelajagimiz” дастури

398,5

598,5

3 982,1

3912,1

470,0

2

2019 йил 24 октябрдаги ПҚ

-4498-

сон Қарори

иловаси муаллиф томонидан қайта ишланган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

88

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал маълумотлари бўйича эътибор берилганда маблағларнинг асосий

қисми яъни 61,8 фоизи «Ҳар бир оила —

тадбиркор» дастури доирасида

молиялаштирилиши

режалаштирилган

бўлса,

кейинги

салмоқли

ўринни

Ҳунармандчиликни

ривожлантириш

дастури

доирасида

молиялаштириш

белгиланган. Мамлактимизда, хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан энг кўп урғу
берилаётган масала бу

“Халқ ва мамлакат”

манфаатидир. Шунинг учун қўплаб

қарорлар ислоҳотлар айнан ахоли тадбиркорлигини ривожлантиришга, халқ
фаровонлигини оширишга қаратилган. Бунинг ёрдамида мамлакатнинг иқтисодий
салоҳияти юксалтириш ҳамда молиявий ресурслар манбаларини шакллантиришга
эришиш мумкин. Дастурлар доирасида АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва
«Агробанк» АТБ

муассалари томонидан молиялаштиришнинг меъёрлари белгиланган

(2-

жадвал

).

2-

жадвал

2020 йилда АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ томонидан

Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш

мақсадли параметрлари

3

(

млрд. сўм

)

Вилоятлар

«

Ҳа

р

би

р

о

и

л

а

т

а

д

бир

ко

р

»

д

а

ст

ури

Фе

р

мер

, д

еҳ

қо

н

хўж

а

л

и

кл

а

р

и

ва

т

о

мо

р

қа

е

р

э

галар

и

н

и

қўл

л

а

б

-

қ

увв

а

т

л

а

ш

д

а

ст

ури

Ҳуна

р

ман

д

чи

л

и

кн

и

р

и

во

жл

а

н

т

и

р

и

ш

д

а

ст

ури

Ма

ҳа

л

л

и

й

ҳ

о

ки

мл

и

кл

а

р

ҳузу

р

и

д

а

ги

жамғ

а

р

ма

л

а

р

н

и

н

г

д

а

ст

урлар

и

Б

а

н

д

л

и

кк

а

к

ўмак

л

а

ш

и

ш

д

а

ст

ури

Ж

а

ми

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

291,6

8,2

34,5

0,2

18,4

437,3

2.

Андижон вилояти

212,0

4,7

55,3

3,7

29,4

352,6

3.

Бухоро вилояти

129,8

4,5

33,9

2,5

18,0

217,8

4.

Жиззах вилояти

110,5

6,3

28,9

0,7

15,4

186,4

5.

Қашқадарё

вилояти

214,2

10,3

55,8

6,4

29,7

364,3

6.

Навоий вилояти

113,2

3,8

29,6

2,5

15,7

190,1

7.

Наманган вилояти

210,2

5,5

54,8

2,9

29,2

349,6

8.

Самарқанд вилояти

244,3

8,4

63,7

1,8

33,9

406,7

9.

Сурхондарё вилояти

166,0

5,6

43,3

0,8

23,0

276,0

10

.

Сирдарё вилояти

90,0

3,0

23,6

0,6

12,5

149,9

11

.

Тошкент вилояти

197,2

2,7

51,4

0,5

27,4

323,2

12

.

Фарғона вилояти

241,8

6,3

63,0

1,4

33,5

400,0

13

.

Хоразм вилояти

118,5

6,0

31,0

1,9

16,5

200,3

14

.

Тошкент шаҳри

78,6

20,6

0,2

11,0

128,0

Жами

2 418,0

75,4

589,3

26,1

313,6

3 982,1

2-

жадвал

маълумотлари

бўйича

эътибор

берилганда

худудларнинг

имкониятларидан келиб чиқиб молиялаштириш белгиланган

.

Фарғона вилоятида

олинадиган молиявий маблағлар 400 млрд. сўм бўлиб, бу умумий мамлакатимиз

3

2019

йил 24 октябрдаги ПҚ

-4498-

сон Қарори

иловаси муаллиф томонидан қайта ишланган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

89

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

миқиёсида

ахоли

тадбиркорлигини

ривожлантириш

мақсадида

молиялаштириладиган маблағнинг 10

фоизини ташкил қилмоқда.

Самарқанд

вилояти

учун

ажратилиши

режалаштирилган

маблағлар

ҳам

умумий

молиялаштирилган маблағларнинг 10 фоизидан ошмоқда. Жадвал асосида маҳаллий
ҳокимликлар

ҳузуридаги жамғармалар маблағлари барча вилоятлар бўйича

молиялаштириш қийматининг кам қисмини ташкил этишини кўриш мумкин.
Қашқадарё

вилоятида бошқа вилоятларга нисбатан кўпроқ 6,4млрд сўм ажратилиши

назарда тутилган. Кўринадики, ҳокимликлар

имкон даражасида тадбиркорликни

молиялаштиришнинг

кенг

имкониятларини,

жамғармалар

манбааларини

кенгайтириш йўлларини излаши лозим.

Таклифлар

Мамлакатимизда

иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш

ва молиявий жиҳатдан кўмак бериш мақсадида қуйидагиларни изчил

давом эттириш мақсадга мувофиқ:

-

Солиқ юкларини тизимли камайтириб бориш

;

-

Тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорлик сирлари ва ташкилий, иқтисодий,

маркетинг, молиявий, солиқ, божхона масалалари бўйича курслар ташкил этиш;

-

Тадбиркорларга рақамли технологиялар ва улардан фойдаланиш йўлларини

очиб берувчи чора

-

тадбирлар

тизимини шакллантириш;

-

Тадбиркорликка ўқитишнинг масаласи бўйича курсларнинг онлине

платформасини яратиш;

-

Бизнесни имтиёзли молиялаштириш, бу айниқса, янги бизнес

лойиҳаларни

бошлаш учун муҳим

;

-

Қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, бу нафақат республика

даражасидаги қўллаб

-

қувватловчи сиёсат, балки, минтақавий ва ҳокимликлар

томонидан амалга ошириладиган тадбирларга ҳам боғлиқдир.

Яратиб берилаётган хуқуқий меъёрлар, тадбирларнинг самарали натижаси

нафақат тадбиркорлар фаровонлигини балки, мамлакат равнақини оширишга хизмат
қилади

.

Фойдаланилган адабиётлар

[1]. Ўзбекистон Республики Президентининг 2019 йил

20 ноябрь ПҚ

-4525-

сон

“Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш

тизимини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”Қарори

[2]. Ўзбекистон Республики Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ

-5975-

сонли “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат
сиёсатини тубдан янгилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

[3].

Родина Т.Е.

«

Реализация национального проекта «малое и среднее

предпринимательство

и

поддержка

индивидуальной

предпринимательской

инициативы» в России»//Сборник тезисов докладов участников научно

-

практической

конференции «Инновационные направления интеграции науки, образования и
производства»–

Керчь: ФГБОУ ВО «КГМТУ», 2020. –

329-

331с.

[4

]. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси расмий сайти


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

90

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

[5].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ

-4231-

сонли “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий
тадбиркорликни ривожлантиришга доир

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

Қарори

[6].

Ўзбекистон Республики Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ

-4539-

сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб

-

қувватлаш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

[7]. Ўзбекистон Республики Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ

-3777-

сон

“Ҳар бир оила –

тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги

Қарори

[8].

Ўзбекистон Республики Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ

-3856-

сон

“Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

Қарори

[9].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ

-4498-

сонли

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида

амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг
қўшимча

чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

Қарори

[10].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 март, ПФ

-5953

сонли

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури
тўғрисида”ги Фармони

.

Библиографические ссылки

. Узбекистон Республики Президентининг 2019 йил 20 ноябрь ПК,-4525-сон "Мамлакатда бизнес мух,итини янада яхшилаш ва тадбиркорликни к,уллаб-к,увватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"К,арори

. Узбекистон Республики Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сонли "Ицтисодиётни ривожлантириш ва камбаталликни к,иск,артиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тугрисида"ги Фармони

. Родина Т.Е. «Реализация национального проекта «малое и среднее предпринимательство и поддержка индивидуальной предпринимательской инициативы» в России»//Сборник тезисов докладов участников научно-практической конференции «Инновационные направления интеграции науки, образования и производства»- Керчь: ФГБОУ ВО «КГМТУ», 2020. - 329-331С.

. Узбекистон Республикаси давлат статистика к,умитаси расмий сайти

. Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПК-4231-сонли "Х,удудларда а^олини тадбиркорликка кенг жалб цилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги Карори

. Узбекистон Республики Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПК.-4539-сонли "Хунармандчиликни янада ривожлантириш ва хунармандларни цуллаб-кувватлаш буйича цушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги Кдрори

. Узбекистон Республики Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПЦ-3777-сон "Х,ар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тутрисида"ги Карори

. Узбекистон Республики Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПЦ-3856-сон "А^оли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тутрисида"ги Кдрори

. Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПК.-4498-сонли "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойи^аларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг кушимча чора-тадбирлари тутрисида"ги К,арори

. Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 март, ПФ-5953 сонли "2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар Стратегиясини "Илм, маърифат ва ракдмли ицтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тутрисида"ги Фармони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов