“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
151
4/2020
(№
00048)
ИННОВАЦИОН-ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ
РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ АМАЛДАГИ
ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Кадиров Махаматнасир Ўктамович
Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни
белгилаш олий мактаби, кафедра мудири
E-mail:
Аннотация:
Мақолада
мамлакатда инновацион
-
инвестицион фаолиятни амалга
ошириш шарт
-
шароитлари, назарий асослари ва тенденциялари таҳлил этилган.
Тадқиқотлар асосида муаллифлик ёндашувлари асосланган. Инновацион
-
инвестицион
фаолиятнинг иқтисодиётдаги тутган ўрни ва роли аниқланган ва баҳоланган. Олиб
борилган изланишлар натижасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит
сўзлар
:
иқтисодий
хавфсизлик,
инновацион
-
инвестицион
фаолият,
иқтисодий инқироз, макроиқтисодий мувозанат.
Аннотация
:
В статье анализируются условия, теоретические основы и тенденции
осуществления инновационной и инвестиционной деятельности в стране. Исследование
основано на авторских подходах. Выявлены и оценены роль и место инновационной и
инвестиционной деятельности в экономике. В результате
исследования были
разработаны предложения и рекомендации.
Ключевые слова
:
экономическая безопасность, инновационная и инвестиционная
деятельность, экономический кризис, макроэкономический баланс.
Abstract
:
The article analyzes the conditions, theoretical foundations and trends in the
implementation of innovation and investment activities in the country. The research is based on
authorial approaches. The role and place of innovation and investment activity in the economy has
been identified and evaluated. As a result of the research, suggestions and recommendations were
developed.
Keywords
:
economic security, innovation and investment activity, economic crisis,
macroeconomic balance.
Кириш
2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис
палаталарига Мурожаатномасида 2019 йилда амалга оширилган ислоҳотларни
таҳлил этиб қуйидаги хулосани қайд этиб ўтди: “Биз Ўзбекистонни ривожланган
мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал
ислоҳотлар, илм
-
маърифат ва инновация билан эриша оламиз”.
Мазкур фикрларнинг
таъкидлаб ўтилиши Ўзбекистонда инновацион фаолиятни янада ривожлантиришга
бўлган заруратни кўрсатиб бермоқда.
Инновацияларнинг иқтисодиёт ва айниқса мамлакат учун жуда муҳим эканлиги
ривожланишнинг барча босқичларида ўз аксини топмоқда. Инновацияларнинг
асосий жиҳатлари қаторида қуйидаги ҳолатларни келтириш мумкин:
−
мамлакатнинг рақобатбардошлигини ошириш;
−
экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ҳажмини оширишга хизмат қилади;
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
152
4/2020
(№
00048)
−
мамлакатда истеъмол ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга
шароит яратади.
Ҳозирги
кунда жаҳон бозорида мамлакатлар томонидан маҳслуотларни тақдим
этишда асосий эътиборни
илмий сиғимкорликни
юқори бўлишига қаратмоқда.
Масалан, Жанубий Кореянинг Самсунг корпорациясининг жаҳон бозоридаги улуши
эътиборга молик. Ушбу корпорация Жанубий Корея
экспортининг 21 фоизини ёки 62
млрд. АҚШ доллари ҳажмида
ташкил қилади
[1].
Албатта бир қараганда 20 кичикдек
кўриниши мумкин. Лекин Осиёнинг тўртинчи йирик иқтисодиёти учун ушбу
рақамнинг аҳамиятини тасаввур қилиш мумкин. Бошқача айтганда, 62 млрд АҚШ
доллари кўплаб давлатларнинг йиллик ЯИМга нисбатан бир неча баробар ёки бир
мунча катта эканлигини кўриш мумкин.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Ҳозирги
глобаллашув шароитида Ж.Корея корпорацияси ўзининг бозордаги
мавқеини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Сабаби, нафақат АҚШ корпорациялари,
балки Хитой компаниялари ҳам ўзларининг бозордаги ўринларини мустаҳкамлашга
жадал эътибор қаратмоқда. Умуман олганда, Самсунг 2019 йил биринчи ярим
йиллигида 8,4 млрд. АҚШ доллари сарф этди. Ушбу рақам ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан 12,2 фоизга ортган. Шу билан бирга, Самсунг корпорациясининг илмий
натижаларга патентларнинг 40 фоизи АҚШда олинган. Халқаро интеллектуал эгалик
ҳуқуқи ассоциацияси маълумотларига кўра, Самсунг 2018 йилда патентлар сони
бўйича
IBM
дан кейинги иккинчи ўринда қайд этилди
[2].
Маълумки, мобиль
қурилмалар ва ахборот технологиялар билан боғлиқ бўлган
маҳсулотларнинг жаҳон бозорида Самсунг савдо белгиси остида юқори
рақобатбардошлик категорияси тушунилади. Мазкур рақобатбардошлик омилининг
шаклланишига инновацион фаолиятни тўлақонли мавжуд эканлиги билан асослаш
мумкин. Ҳозирги кунда Самсунгнинг дунё бўйлаб
14
та тадқиқот марказлари
бўлиб
,
улар турли мамлакатларда жойлашган. Улар Ғарбий Европа, Жанубий Осиё ва АҚШда
жойлашган тадқиқот марказларидан ташкил топган. Шунингдек, эътиборли жиҳати
Самсунг Европа, АҚШ ва Ж.Кореяда Сунъий онг марказларини ҳам ташкил этган
бўлиб, тадқиқотларни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқаётганлигини қайд
этиш лозим.
Фикримизча, қайд этиб ўтилган тадқиқотлар
марказларини ташкил этилиши
илмий сиғимкор маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун шарт
-
шароит яратишига бир
мисол сифатида қабул қилиш мумкин. Шу нуқтаи назардан, инновацияларни
яратилишига замин тайёрлаш муҳим аҳамиятга
эга ҳисобланади.
Инновацияларни яратилиши эса ўз навбатида тадқиқотлар амалга ошириш учун
яратилган шарт
-
шароитлар билан бевосита боғлиқ бўлмоқда. Мазкур масала,
Ўзбекистон шароитида кам ўрганилган бўлсада, айрим тадқиқотларнинг
хулосаларини кузатиш мумкин. Масалан, ўзбекистонлик олимлар академик
С.Гулямов, профессорлар Н.Жумаев ва Д.Рахмонов илмий тадқиқотларни бюджет
молиялаштириш тенденцияларини тадқиқ этишади
[3].
Уларнинг фикрича,
фундаментал, амалий ва ёш олимлар илмий тадқиқотлари учун ажратилган квоталар
сони ўзгармаган бўлсада, бюджет маблағлари ҳажми ортганлигини таъкидлашади.
Шундан келиб чиқиб,
2012-
2016 йилларда маблағлар ҳажми ортган бўлсада, илмий
тадқиқотлар сони ўзгаришсиз қолаётганлиги аниқлаб берилган. Бу эса,
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
153
4/2020
(№
00048)
молиялаштириш манбаларини диверсификациялашга бўлган заруратни келтириб
чиқариши асослаб берилади.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотни амалга оширишда мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил, динамикада
ўрганиш каби усуллардан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистонда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш ва уларни
молиялаштириш тенденцияларини таҳлил этиб ўтишга ҳаракат қиламиз
(1-
жадвалга
қаранг)
.
Фундаментал лойиҳалар сонининг ўзгариши 2018
-
2020 йилларда пасайиш
динамикаси билан ривожланаётганлигини кузатиш мумкин. Умумий рақам 2018
йилда 376тани ташкил этган бўлса, 2020 йилда 334 тани ташкил этмоқда. Бошқача
айтганда, ҳам
ижтимоий, ҳам аниқ фанлар кесимида пасайиш юзага
келмоқда.
Эътиборли жиҳати лойиҳаларнинг сони қисқараётган бўлсада, молиялаштириш
ҳажми ортаётганлигини таъкидлаш лозим. Хусусан, молиялаштириш ҳажми 2018
-
2020 йиллар оралиғида салкам 2 баробартга ортганлигини кўриш мумкин. Бунда
ўртача битта лойиҳага тўғри келувчи молиялаштириш ҳажмини таҳлил этиб, қуйидаги
ҳолатни қайд этиш мумкин: ижтимоий фанлар бўйича лойиҳаларга 2018
ва 2020
йилларда мос равишда 118 млн. сўм, 253 млн. сўм, аниқ фанлар бўйича эса
,
102 млн.
сўм ва 217 млн. сўмни ташкил этган
(1-
жадвалга қаранг)
.
1-
жадвал
Ўзбекистонда фундаментал лойиҳалар сони ва молиялаштириш ҳажми
2018
2019
2020
Лойиҳалар сони, дона
Ижтимоий фанлар
53
52
47
Аниқ фанлар
323
320
287
Жами
376
372
334
Молиялаштириш ҳажми, млн. сўм
Ижтимоий фанлар
6 281,2
10 127,2
11 903,1
Аниқ фанлар
32976,1
53167,9
62491,4
Жами
39 257,3
63 295,1
74 394,5
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари
1-
жадвал асосида амалга оширилган таҳлилиларимиз асосида қуйидаги илмий
хулосаларни шакллантириш мумкин:
−
ҳам
ижтимоий, ҳам аниқ фанлар кесимида фундаментал лойиҳаларнинг
бажарилиши камайиш тенденцияси юзага
келмоқда;
−
фундаментал лойиҳаларни бюджетдан молиялаштириш ҳажми ортиб
бормоқда. Жумладан, бир лойиҳага тўғри келувчи молиялаштириш ҳажми икки
баробарга ортган;
−
лойиҳаларнинг сони ва молиялаштириш ҳажми тескари пропорционал тарзда
ривожланиб келмоқда.
Тадқиқотларимизни
давом
эттирган
ҳолда
амалий
лойиҳаларни
молиялаштириш тенденцияларини кўриб чиқамиз. Амалий лойиҳаларни давлат
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
154
4/2020
(№
00048)
бюджетидан молиялаштириш ҳажми
сақлаб қолинаётган бўлсада, уларнинг сони ҳам
қисқариш динамикаси билан ривожланмоқда (2
-
жадвалга қаранг).
2-
жадвал
Ўзбекистонда амалий лойиҳалар сони ва молиялаштириш ҳажми
2018
2019
2020
Лойиҳалар сони, дона
Ижтимоий фанлар
153
137
118
Аниқ фанлар
939
845
724
Жами
1092
982
842
Молиялаштириш ҳажми, млн. сўм
Ижтимоий фанлар
19 556,0
33 901,2
45 193,4
Аниқ фанлар
102669,3
177981,1
237265,2
Жами
122 225,3
211 882,3
282 458,6
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари
2018-
2020 йиллар оралиғида амалий лойиҳалар сони ва молиялаштириш ҳажми
тенденциялари юқорида тадқиқ этганимиз фундаментал лойиҳалар динамикаси
билан уйғун тарзда шаклланаётганлигини таъкидлаш лозим. Хулоса қилиб айтганда,
илмий тадқиқотларни амалга оширишда фанларнинг ёки йўналишларнинг
ихтисослашуви (хусусиятлари) инобатга олинмаётганлигини кўрсатади.
Фикримизча,
жаҳон
мамлакатларида
ҳам
тадқиқот
лойиҳаларини
молиялаштиришни амалга оширишда фан хусусиятларини инобатга олинишига
алоҳида эътибор қаратилади
.
Шу нуқтаи назардан, тадқиқот лойиҳаларини
молиялаштиришда фан хусусиятларини эътиборга олинишига имкон берувчи
методологияни қўллаш муҳим ҳисобланади, деб ўйлаймиз.
3-
жадвал
Ўзбекистонда инновацион лойиҳалар сони ва молиялаштириш ҳажми
2018
2019
2020
Лойиҳалар сони, дона
Ижтимоий фанлар
47
26
9
Аниқ фанлар
244
134
48
Жами
291
160
57
Молиялаштириш ҳажми, млн. сўм
Ижтимоий фанлар
5 266,5
6 774,1
4 486,5
Аниқ фанлар
27649,4
35564,0
23554,4
Жами
32 915,9
42 338,1
28 040,9
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари
2018-
2020 йилларда инновацион лойиҳаларни сони ва молиялаштириш
ҳажмини таҳлил этсак.
3-
жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, инновацион
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
155
4/2020
(№
00048)
лойиҳалар сони кескин камайиш тенденциясини акс эттирмоқда. Жумладан,
ижтимоий фанлар бўйича 47 тадан 9 тага тушиб кетган бўлса, аниқ фанлар кесимида
эса 244 тадан 48 тагача пасайган. Эътибор бериш керак, молиялаштириш ҳажми ҳам
2019 йилдан сезиларли пасайишни ўзида акс эттирган.
Инновацион лойиҳаларнинг сони нуқтаи назаридан 2019 йилда 160 тадан 57
тага қадар камайганлиги лойиҳаларга қўйилаётган талабларнинг кескинлашганлиги
ва лойиҳани танлаб олиш босқичларини етарлича ошганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Шундай бўлсада, бир лойиҳага тўғри келадиган молиялаштириш ҳажми
кўпайганлигини қайд этиш лозим.
1-
расм. Илмий
-
тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли илмий
-
тадқиқот лойиҳаларини шакллантириш тартиби
Умумий олиб қараганда, 2018
-
2020 йилларда илмий тадқиқотларни амалга
оширишда уларнинг сони ошмаётган бўлсада, уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган
молиялаштириш ҳажми ортаётганлигини кўриш мумкин.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
156
4/2020
(№
00048)
Таъкидлаб ўтганимиздек, илмий тадқиқотларни танлаб олиш ва уларни
молиялаштиришга ўтказиш жараёнларининг тизимлаштирилганлиги билан бевосита
боғлиқ бўлиши мумкин
. 1-
расмдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Инновацион
ривожланиш вазирлиги томонидан лойиҳаларни танлаб олиниши учун Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Илмий
-
тадқиқот ва
инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив
-
ҳуқуқий базасини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 133
-
сонли
қарори билан илмий
тадқиқот ишларини давлат буюртмаси асосида амалга оширилиши белгилаб
берилди. Ушбу қоиданинг 2020 йилга келиб тасдиқланган бўлсада, бизнинг
ўрганишларимиз ушбу механизм синов тариқасида 2018 йилдан буён фойдланиб
келинганлигини таъкидлаш лозим.
1-
расмда келтирилган тартибни амалга киритилиши билан 5та босқични 90 кунга
яқин муддатда амалга оширилиши лойиҳаларни молиялаштиришга ўтказиш
механизмининг янги босқични акс эттириб беради.
Ушбу механизмни жорий этилиши
билан илмий тадқиқотларнинг сифат омилининг бирламчи омил тарзида
белгиланаётганлигини англатади. Илмий тадқиқот лойиҳаларини экспертизасини
илмий
жиҳатдан
амалга
оширилишини
белгилаб
берувчи
Илмий
-
техник
кенгашларнинг шаклантирилганлиги билан сифат мезонлари сезиларли ошди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133
-
сонли қарорига кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий
-
техник
кенгашларнинг қуйидаги асосий вазифалари белгилаб берилди:
−
илмий
-
тадқиқот ишлари учун давлат буюртмасига келиб тушган илмий
-
тадқиқот лойиҳаларининг экспертизасини ташкил этиш, экспертиза натижалари
бўйича асосланган хулосалар ишлаб чиқиш;
−
фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини
шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, инновацион фаолият ва
рақобатбардош илмий
-
техник маҳсулотлар бозорини кенгайтиришга қаратилган
замонавий технологияларни жорий этиш бўйича, шунингдек, тегишли танловларда
уларнинг иштироки учун тавсиялар
бериш;
−
Буюртмачига илмий фаолиятга оид давлат дастурларини (зарур ҳолларда
халқаро ҳамкорлик дастурларини) кўриб чиқиш, такомиллаштириш, рўйхатга олиш ва
тасдиқлаш бўйича тегишли илмий
-
техник хулосалар тайёрлаш;
−
нодавлат нотижорат ташкилотлари, олим ва мутахассислар, хўжалик
юритувчи субъектлар, илмий
-
ишлаб чиқариш тузилмалари, илмий
-
техник марказлар
ва технопарклар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш
натижалари асосида Буюртмачига хулоса ва тавсиялар киритиш;
−
давлат буюртмаси доирасида муаллифлик асосида амалга ошириладиган
илмий
-
тадқиқот лойиҳаларининг плагиатини аниқлаш ва идентификациялаш;
−
оралиқ ва якуний ҳисоботларни таҳлил қилиш, ҳар бир илмий
-
тадқиқот
лойиҳаси амалга оширилишини мониторинг қилиш ёки лойиҳаларни тугатиш,
истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва лойиҳаларни молиялаштиришни давом
эттириш бўйича Буюртмачига хулосалар киритиш;
−
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада илмий
-
тадқиқот ҳамда
инновацион фаолият натижаларини қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва
киритиш;
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
157
4/2020
(№
00048)
−
Буюртмачининг коллегиал органида кўриб чиқиш учун ишлаб чиқилган
дастурларнинг эксперт хулосаларини таҳлил қилиш ва тайёрлаш;
−
илмий
-
тадқиқот ва олий таълим муассасаларидаги объектларни ноёб илмий
объектлар рўйхатига киритиш юзасидан
хулоса ишлаб чиқиш;
−
илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва лойиҳаларнинг амалга
оширилишини мониторинг қилиш, уларнинг натижаларини илм
-
фан, таълим ва
ишлаб чиқариш соҳаларига татбиқ этишда иштирок этиш, олиб борилаётган
тадқиқотларни яхшилаш ва фаоллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳукуматнинг
2020 йилда қабул қилган ҳужжатида илмий тадқиқотларни сифат
жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишилиши назарда тутилмоқда. Шундай бўлсада,
ушбу ҳужжат билан айрим мунозарали ҳолатлар ҳам юзага келган деб ўйлаймиз
.
Жумладан, давлат буюртмасига киритиш учун тематик лойиҳа эълони учун
таклифларни шакллантиришда бир қатор принциплар доирасида “лойиҳа
натижаларининг тижоратлаштириш имкониятининг мавжудлиги”ни белгилаб
берувчи қоида ҳам келтирилган.
Бизнингча, илмий тадқиқотларнинг барча натижаларини тижорат имкони
бўлишини талаб этилиши илмий фаолиятни амлага оширилишига тўлиқ имкон
бермаслиги мумкин. Ижтимоий фанлар кесимида амалга оширилган тадқиқотлар
асосида ишлаб чиқилган илмий таклифлар тўғридан
-
тўғри даромад келтирмаслиги
мумкин. Масалан, иқтисодиёт фанлари доирасида бажарилган тадқиқотнинг илмий
натижаларини
амалиётга
қўллаш
орқали
Ўзбекистон
қонунчилиги
такомиллаштирилиши мумкин. Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
иқтисодиёт фанлари бўйича тадқиқотда
ишлаб чиқилган таклифларни қонунчиликда
қўллаш юзасидан лойиҳа натижаларини сотиб олиш имконияти мавжуд эмас. Шу
нуқтаи назардан, бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шу боисдан,
тижоратлаштириш имконини белгилаб берувчи принципни қуйидагича тартибда
тизимлаштириш мақсадга мувофиқ:
−
ижтимоий ва аниқ фанлар кесимида илмий натижаларга нисбатан
тижоратлаштиришнинг аниқ мезонларини шакллантириш;
−
илмий тадқиқот лойиҳалари –
фундаментал, амалий ва инновацион
категориялар доирасида тижоратлаштириш қоидасини табақалаштириш. Жумладан,
фундаментал лойиҳаларга нисбатан тижоратлаштириш амалиётини қўллаш олим
-
мутахасислар учун мавҳумликни юзага келтириши мумкин.
Ўз навбатида 2018
-
2020 йилларда амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг
натижаларини таҳлил этишга ҳаракат қиламиз
(4-
жадвал маълумотларида
натижадорлик кўрсаткичлари келтирилган
).
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
вазирлиги ташкил этилгандан сўнг илмий тадқиқотларни амалга оширишга нисбатан
мезонларни шакллантирилиши ва ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамланиши соҳада
бир қатор силжишларни юзага келишига шарт
-
шароит яратмоқда. Хусусан, халқаро
лойиҳалар сони 21 тани ташкил
этиб, шундан 15 таси Белоруссия ва 6 таси Германия
билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Уларнинг мос равишда молиялаштириш
ҳажми 5,5 млрд. ва 0,8 млрд. сўмни ташкил этади. Шу билан бирга, стартап
лойиҳаларнинг 2019
-
2020 йилдаги сони 34 тадан 44
тага етган бўлиб,
молиялаштириш ҳажми 38,4 млрд сўмга тенг бўлган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
158
4/2020
(№
00048)
4-
жадвал
Олий таълим ва илмий ташкилотларда амалга оширилаётган
илмий лойиҳаларнинг натижадорлиги тўғрисида маълумот
№
Номланиши
2018
2019
2020*
Жами
1
Жами патентлар сони, шу жумладан:
421
485
65
971
хорижий
23
28
3
54
амалдаги
375
444
54
873
2
Дастурий маҳсулотлар гувоҳномалари, шу
жумладан:
645
1280
149
2074
амалда қўлланилган
436
862
96
1394
3
Натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши сони
840
866
67
1773
4
Нашр қилинган монографиялар сони
963
1193
191
2347
5
Нашрларнинг сони, шу жумладан:
18435
29140
3209
50784
республика нашрларида
9089
16342
1863
27294
халқаро ва хорижий нашрларда
9466
12905
1368
23739
шу жумладан маълумотлар базасига киритилган
журналларда:
389
1110
509
2008
Scopus
625
1335
596
2556
Web of Science
240
264
49
553
6
Чоп этилган мақолаларнинг иқтибослик
даражаси:
2874
3436
889
7199
Scopus
2460
2353
18252
23065
Web of Science
1553
1594
379
3526
7
Маърузалар (доклад) ва маърузалар тезислари,
шу жумладан:
59605
60786
4246
124637
республика конференцияларида
48076
46009
2633
96718
халқаро конференцияларда
11529
14777
1613
27919
*-
йилнинг биринчи чораги бўйича кўрсаткичлар
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари
Олий таълим ва илмий ташкилотларда амалга оширилаётганилмий
лойиҳаларнинг натижаларини таҳлил этиш учун 4
-
жадвал маълумотларидан
фойдаланамиз. Унга кўра, илмий тадқиқотлар доирасида амалга оширилаётган
ишларнинг якунлари борасида статистик рақамлар баҳоланади.
2018-
2020 йиллар
давомида илмий тадқиқотларнинг натижаларини патентлаштириш, дастурий
маҳсулотлар шаклида амалга ошириш каби кўрсаткичларнинг ошаётганлигини
таъкидлаш лозим. Эътиборли
жиҳати,
Scopus
ва
Web of Science
каби илмий
маълумотлар базасига
киритилган
нашрлар
журналларида
2018 йилда 389 та
бўлган бўлса, 2019 йилда 1110
тани ташкил этган ва ўз навбатида уларга иқтибослик
даражаси 2874
тадан 3436
тага етган.
Хулоса
Бизнингча, мазкур натижаларнинг юзага келишида илмий тадқиқотларни амалга
оширилишида замонавий ёндашувларнинг жорий этилаёганлиги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Тадбиркорлик ва
инновациялар
соҳасидаги
лойиҳаларни
молиялаштириш
механизмларини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-5583-
сонли
фармонининг қабул қилиниши билан боғлиқ, деб ўйлаймиз.
Мамлакатимиз тажрибасида илмий тадқиқот
натижаларини амалиётга татбиқ
этишда қуйидаги
тенденциялар юзага келаётганлигини таъкидлаш лозим:
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
159
4/2020
(№
00048)
−
илмий тадқиқот натижаларини рискли молиялаштириш –
стартаплар
амалиётини жорий этилганлиги;
−
давлат
буюртмаларини
халқаро
молиявий
маблағлар
доирасида
молиялаштириш амалиётини ривожланаётганлиги;
−
илмий тадқиқот натижаларини ҳалқаро
рақобатбардошлигини оширишга
бўлган заруратни белгиламоқда;
−
илмий тадқиқот натижаларига техник талаблар билан бирга илмий талаблар
ҳам шакллантирилмоқда.
Олиб борган тадқиқотларимиз натижасида қуйидагиларга эътибор қаратиш
лозим, деган хулосага келдик:
−
илмий
тадқиқотларни
молиялаштиришда
уларнинг
муддатларини
табақалаштириш –
бунда фаннинг илмий натижага эришиш хусусиятини инобатга
олиш;
−
илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш принципини амалга
жорий этишда лойиҳаларнинг қандай шаклда (фундаментал, амалий ёки
инновацион) бўлишига алоҳида эътибор бериш;
−
илмий лойиҳаларни молиялаштиришда давлат бюджети маблағларини
ижтимоий хусусиятдаги, хусусий сектор маблағларини эса тижорат хусусиятидаги
лойиҳаларга йўналтириш амалиётини жорий этиш. Бунда фундаментал лойиҳалар
ижтимоий, инновацион лойиҳалар кўпроқ тижорат хусусияти касб этишини инобатга
олиш
мақсадга мувофиқ
.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Samsung Electronics accounts for 20% of S. Korea's exports in H1
http://www.koreaherald.com/view.php?ud=20190818000029
2.
Samsung
continues
to
pour
money
into
R&D
https://www.sammobile.com/news/samsung-spending-on-research-development-grows/
3.
Гулямов С.С., Жумаев Н.Х., Рахмонов Д.А., Ташходжаев М.М. Ижтимоий
соҳада инвестицияларнинг самарадорлиги. Монография. –Т.: IQTISODIYOT, 2019. –
342
б.