Классификация сельскохозяйственных опасностей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
157-164
8
3
Поделиться
Искандаров, А. (2020). Классификация сельскохозяйственных опасностей. Экономика и инновационные технологии, (4), 157–164. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11681
Абдурасул Искандаров, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сельское хозяйство — это отрасль, которая сталкивается со многими рисками. Сельскохозяйственные риски стали предметом многих научных исследований в результате прямого воздействия государства на продовольственную безопасность и следовательно, на уровень жизни населения. Сельскохозяйственные риски имеют свои
особенности. Кроме того, классификация сельскохозяйственных рисков специфична для
отраслевых рисков. В статье рассматриваются два основных принципа классификации рисков и предлагается модель классификации, основанная на принципе группирования.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

160

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХАВФЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ

Искандаров Абдурасул Миржалил ўғли

Тошкент молия институти мустақил изланувчиси

E-mail:

abdurasul_iskandarov@mail.ru

Аннотация

:

Қишлоқ

хўжалиги кўплаб хавфларга дуч келадиган соҳа саналади.

Қишлоқ хўжалиги хавфлари давлатнинг озиқ

-

овқат хавфсизлигига ва бу орқали аҳолининг

турмуш даражасига тўғридан

-

тўғри таъсир қилиши оқибатида кўплаб илмий

тадқиқотларининг объектига айланиб улгурган. Қишлоқ хўжалиги хафвлари ўзига хос
хусусиятларга эга. Шунингдек қишлоқ хўжалиги хавфларини таснифлаш тармоқ
хавфларига хосдир. Мақолада хавфларни таснифлашнинг иккита асосий тамойили кўриб
чиқилган ва гураҳларга бўлиш тамойили асосида

таснифлаш модели таклиф этилган.

Калит сўзлар:

қишлоқ

хўжалиги, хавф, хавфларнинг таснифланиши, қишлоқ

хўжалиги корхоналари,

хавфларнинг юзага келиш сабаблари, хавфларни бошқариш.

Аннотация:

Сельское хозяйство —

это

отрасль,

которая сталкивается со многими

рисками. Сельскохозяйственные риски

стали предметом многих научных исследований в

результате прямого воздействия государства на продовольственную безопасность и,
следовательно,

на уровень жизни населения. Сельскохозяйственные риски

имеют свои

особенности. Кроме того, классификация сельскохозяйственных рисков специфична для
отраслевых рисков. В статье рассматриваются два основных принципа классификации
рисков и предлагается модель классификации, основанная на принципе группирования.

Ключевые

слова:

сельское

хозяйство,

риск,

классификация

рисков

,

сельскохозяйственные предприятия, причины возникновения рисков, управление рисками.

Abstract:

Agriculture is an industry that faces many risks. Agricultural risks have been the

subject of many scientific studies as a result of the direct impact of the state on food security and
therefore on the standard of living of the population. Agricultural risks have their own
characteristics. In addition, the classification of agricultural risks is specific to industry risks. The
article considers two main principles of risk classification and proposes a classification model based
on the principle of grouping.

Key words:

agriculture, risk, risk classification, agricultural enterprises, causes of risks, risk

management.

Кириш

Ҳар

қандай корхонанинг иш фаолияти объектив ва субъектив омилларга боғлиқ

бўлган ҳолда доимо

юқори хавфлар билан

бирга кечади. Корхона ходимлари

томонидан қабул қилинадиган қарорлар сиёсий беқарорлик ва ноаниқ бозор
шароитлари асосида амалга оширилади. Корхоналар эҳтимолий хавф

-

хатарлар

чегарасида бўлиб, доимий равишда уларга дуч келадилар. Қишлоқ хўжалигидаги
хавфлар қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятида юзага келиши ва якуний натижага
таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ўзи хослиги билан ажралиб туради. Масалан

,

қишлоқ хўжалиги соҳасида хавф омилларига ёрқин мисоли сифатида об

-

ҳавони

келтириб ўтишимиз мумкин, у қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бутун фаолиятига
таъсир этувчи асосий ишлаб чиқариш омилларидан биридир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

161

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳозирги

шароитда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги институционал ўзгаришлар ва

бу соҳанинг замон билан ҳамнафаслигини таъминлаш, асосий қишлоқ хўжалиги
товарлари ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилаётган маҳсулотларнинг жаҳон
бозоридан муносиб ўрин эгаллашига ҳамда озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлашга

қаратилган чора

-

тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда [1].

Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигига хос бўлгна хавф

-

хатарларни тўғри

бошқаришда уларни таснифлаш услубиётини доимий равишда такомиллаштириб
бориш лозим.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳозирги

кунда 250 дан ортиқ турли хил хавф

-

хатарлар мавжуд бўлиб бу қиймат

жамитянинг ривожланиб бориши

шароитида кундан кунга ўсиб бормоқда. Шунга

мувофиқ, маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг мавжуд таснифлаш сони ҳам ортиб
бормоқда. Шу сабабли, ҳозирги вақтда хўжалик хавфларини таснифлаш борасида

ягона келишув мавжуд эмас, шунингдек қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш
хусусиятларини хисобга оладиган ихтисослаштирилган тасниф мавжуд эмас

[2].

Масалан, бизнес лойиҳаларни моделлаштириш мисолидан фойдаланиб

,

хавфларни

аниқлаш ва тансифлашни ўрганган

Y. Xenidis, D. Angelides

ларнинг фикрига

кўра, бизнес хавфларини гуруҳлаш учун қуйидаги

таснифлаш хусусиятларидан

фойдаланиш мумкин:

Юзага келиш манбасига қараб: молиявий, техник ва ҳуқуқий хавфлар;

келиб чиқиш хусусияти кўра: давлат, бошқарув, бозор, алоқа (бошқарув) ва

бошқа хавфлар

[3].

Бундай таснифлаш модели ижобий ва салбий хусусиятларга эга. Ижобий

томони шундаки, бошқарув қарорларини қабул қилиш билан боғлиқ хавфлар
гуруҳининг мавжудлиги, сабаби аксарият хавфлар ўз вақтида бартараф этилмаслиги
ёки нотўғри бошқарув қарорларини қабул қилиш туфайли юзага келади. Салбий
хусусияти бу хавфнинг моҳияти ва унинг иқтисодиёт субъектига таъсир доирасини кенг
акс эттирмайдиган жуда тор гуруҳланишидир.

АҚШнинг Массачусет технолгия институтининг амалий иқтисодиёт кафедраси

профессори

Charlz Kindleberger

фикрига кўра барча хавфлар икки гуруҳга бўлинади:

объектив, яъни бошқарув ходимлари таъсир қилиши мумкин бўлган хавфлар ва
субъектив –

бошқарилмайдиган хавфлар. Ушбу гуруҳларнинг ҳар бири ўз навбатида

қўйидагиларга бўлинади:

Экзоген, яъни

юқори даромад олиш учун корхона ўзи учун суньий яратган

хавфлар. Улар субъектнинг ўзида шаклланади ва қабул қилинган бошқарув
қарорларига боғлиқ бўлади;

эндоген хавфлар, яъни корхона хатти

-

ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган хавфлар

[4].

Ушбу таснифлаш юқоридаги таснифлашга ўхшаган, яъни у хавфни фақат битта

таснифлаш мезони бўйича кўриб чиқади, бу ҳам ўрганилаётган иқтисодий категория
моҳиятининг яхлит кўринишини очиб бермайди. Бироқ ушбу таснифлашда хавфнинг
муҳим элементларидан бири –

уни бошқариш имконияти қўринади.

Хавфларни таснифлаш –

маълум мезонлардан фойдаланган ҳолда хавфларни

тоифаларга бўлишдир. Мезонларни танлаш хавфларни таҳлил қилиш, уларни
бошқариш тартибининг мақсадлари ва хусусиятларига боғлиқдир. Хавфларни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

162

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таснифлашнинг мумкин бўлган мезонлари сони кўп бўлиши мумкин, шунинг учун
уларни таснифлаш мезонларини гуруҳлаштириш керак бўлади. Бунда таснифлашнинг
асосий мақсади аниқ хавфларни тақсимлашдир ва юзага келиш частотаси, салбий
оқибатлар (зарар) ҳажми билан ўлчанадиган ҳар бир ўзига хос

хавф ўзининг стандарт

хусусиятлари билан тавсифланади: хавф билан боғлиқ сабаблар, хавфга дучор бўлиш,
заифлик (хавфга сезгирлик), шунингдек бошқа қўшимча хусусиятлар (параметрлар),
масалан, бошқа хавфлар билан ўзаро таъсир қилиш, хавфларнинг бир хиллик
даражаси, башорат қилиш даражаси ва бошқаларни аниқлаштиришдан иборатдир

[5,

6, 7].

Қишлоқ

хўжалиги соҳаси энг хавфли соҳалардан бири ҳисобланади, шу сабабли

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий фаолияти доимо хавф остидадир.
Одатда, қишлоқ тадбиркорлари хавфли вазиятларда қарор қабул қилишдан ўзларини
олиб қочадилар, юқори даромад олиш мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳаммага маълумки, юқори даромад тўғридан

-

тўғри юқори хавф даражаси билан

боғлиқдир. Шу сабабли, хавфли, аммо юқори фойда келтирадиган вазиятларни
бошқаришга талаб ошиб боради

[8].

Агросаноат мажмуи ва умуман миллий иқтисодиётга хавфларнинг таъсир

даражаси, айниқса жаҳон миқёсида юз бераётган салбий тенденциялар туфайли келиб
чиққан инқироз шароитида муҳимдир.

2008-

2010 йилларда юз берган иқтисодий

инқироз оқибатлари ҳали ҳам давом этаётган бир пайтда агросаноат мажмуасининг
хавфларини қайтадан кўриб чиқишни

долзарб масалага айлантирди

[9].

Юқорида келтирилган адабиётлар таҳлили натижасида қишлоқ хўжалигида

хавфларни таснифлаш бўйича ягона ёндашув йўқлиги маълум бўлди. Бу эса бизга
уларни (вужудга келиши, пайдо бўлиши, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий,
тормоқ ва соҳа, қишлоқ хўжалиги корхонасининг фаолият тури ва бошқалар) маълум
бир белгилари ва аломатлари бўйича таснифлаш ва уларни қишлоқ хўжалиги соҳасида
умумлаштириш имкониятини

беради. Бунда хавфларнинг соҳага таълуқли

муаммоларини самарали ечиш, қарорларни тўғри қабул қилиш, хавфларни юзага
келиш босқичларида уларга таъсирчан чоралар кўриш ва иқтисодий бошқариш
механизмларини ишлаб чиқишга яқиндан ёрдам беради.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида иқтисодий ва тизимли таҳлил, маълум белгиларга кўра

таснифлаш, таҳлил ва синтез, назарий ва эмперик адабиётларни танқидий таҳлил
қилиш ва ёндашувларни таққослаш

усуллари қўлланилди. Ушбу усуллар орқали

иқтисодиёт соҳасида мавжуд хавфларни иқтисодий ва тизимли таҳлил қилиниши
натижасида қишлоқ хўжалигига трансформацияси таъминланди. Хавфларни маълум
белгаларига кўра таснифлаш орқали қишлоқ хўжалиги

соҳасидаги

хавфлар ажратиб

олинди.

Хавфларни таснифлаш бўйича ёндашувлар таҳлили ва назарий ҳамда

эмперик

адабиётларни танқидий таҳлил

қилиш асосида хавфларни қишлоқ хўжалиги

тормоқларида умумлаштириш имконияти

яратилди.

Таҳлил ва натижалар

Қишлоқ

хўжалиги корхоналарининг хавфлари иқлимий ва антропоген омиллар

таъсири натижасида ишлаб чиқариш

жараёнининг нормал фаолият кўрсатишига

салбий таъсир кўрсатиши натижасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан зарар
кўрилиши

ёки

фойданинг

камайиши

эҳтимолини

англатади.

Хавфларни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

163

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таснифлашнинг асосий вазифаси хатарлар тўғрисида берилган маълумотларни
оптималлаштириш ва уларни бошқаришнинг муайян усулларини кўллашни кўзда
тутади. Хавфларни таснифлашнинг ягона тамойиллари ва белгилари мавжуд эмас ва
улар турли олимлар томонидан турлича таснифланади. Уларни таснифлашда кўпроқ
икки асосий тамойилдан фойдаланишади. Биринчиси, хавфларнинг ҳар бир тури ва
унинг ўзига хос таркиби бўйича таснифлашдир. Бундай таснифлаш мақсадли

таснифлаш сифатида қаралади.

Мақсадли

таснифлашда хавфлар молиявий, ишлаб чиқариш, инновацион ва

бошқа кўринишларга ажратилади. Умумий мақсадли таснифлаш одатда хавфларни
тўлиқроқ таснифлашга асосланади (аниқ таснифлаш), яъни бунда хўжалик фаолиятида
(суғурта, банк, биржа фаолияти, қурилиш ва бошқалар) хавфларни бошқариш учун
фойдаланилади. Бундай тамойил

С.М. Васина [1

0

], А.А. Титович [

11

], А.С. Шапкина [

12]

илмий ишларида кўзатилади.

Мақсадли таснифлашда кутилаётган натижанинг хусусиятига қараб хавфлар

икки асосий гуруҳга ажратилади: соф ва спекулятив хавф гуруҳларига. Ҳар бир гуруҳда
хавфларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда уларни кейинчалик кичик
гуруҳларга, турларга ажратиш мумкин бўлади. Мақсадли таснифлаш биринчи
навбатда, хавфларни аниқлаш босқичида ишлатилади, сабаби у хавфларнинг кенг
рўйхатини акс эттиради ва уларнинг мумкин бўлган оқибатларини таснифлаш учун асос
бўлади.

Бироқ мақсадли таснифлаш қанчалик батафсил бўлмасин, у барча мавжуд ва

салоҳиятли хавфларниг турларини аниқлаш ва таснифлаш имконини бермайди.
Бундан

ташқари,

ушбу

таснифлашда

хавфларнинг

хусусиятларига

қараб

такрорланишлар бўлиши эҳтимоли катта. Шунингдек, мақсадли таснифлаш хавфларни
бошқариш усулини танлаш бўйича йўналишларни шакллантириш имкониятини чеклаб
қўяди. Шу муносабат билан иккинчи таснифлаш тамойилидан фойдаланиш зарурати
пайдо бўлади.

Хавфларни таснифлашнинг иккинчи тамойили –

бу хавфларни бошқариш

мақсадида муайян таркибга кўра эмас, балки манбалар ва юзага келиш босқичлари
бўйича

у ёки бу усул орқали хавфларни бошқариш имконияти бўйича гуруҳларга

ажратишдир. Бундай таснифлаш тамойили

К.В. Балдин [

13

], Я.Д. Вишняков [

14

], В.Н.

Минат [

15

], Л.Н. Тэпман [

16]

илмий тадқиқот ишларида ўз аксини топган

.

Қишлоқ

хўжалиги корхоналарининг хавфларини гуруҳларга ажратиш

тамойилига асосланган таснифлашни ҳавола этамиз (1

-

расм).

Таснифлаш аломатларининг “тадбирколик фаолияти билан боғлиқлик

даражаси”га кўра тадбиркорлик субъектлари амалга ошириши мумкин бўлган турли
хил фаолият турлари ўртасидаги тафовути туфайли юзага келади.

Тадбиркорлик хавфи деганда фойда олиш мақсадида тадбиркорнинг иқтисодий

ва молиявий фаолияти натижасида вужудга келадиган ва мустақил равишда ўз
номидан ёки юридик шахс (корхона) номидан ва унинг жавобгарлиги остида амалга
ошириладиган хавфлар тушунилади. Бироқ, хўжалик амалиётида асосий мақсади
фойда олишга қаратилмаган корхоналар ҳам мавжуд. Буларга нотижорат
ташкилотлари, масалан хайрия ташкилотлари ёки фондлари, лекин улар ҳам ўз
фаолиятларида хавф таъсирига дуч келадилар.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

164

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz



1-

расм. Қишлоқ хўжалиги корхоналари хавфларининг таснифланиши

1

Вужудга келиш даражасига кўра хавфларни қўйидагиларга бўлиш мумкин:

корхона, яъни микро даражада пайдо бўладиган; тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари
билан боғлиқ бўлган тармоқ хавфлари; тармоқлараро хавфлар, уларнинг мавжудлиги
алоҳида тармоқлар ва иқтисодий фаолият соҳаларининг ўзаро боғлиқлигидан келиб
чиқади; худудий, мамлакатнинг айрим минтақа худудларида ривожланишнинг ўзига
хос хусусиятларидан келиб

чиқади; мамлакатнинг барча тадбиркорлик субъектларига

таъсир кўрсатадиган давлат хавфлари; бир неча мамлакатлар ёки

бутун дунё

ҳамжамиятининг иқтисодиётида пайдо бўладиган глобал хавфлар.

Қишлоқ

хўжалиги соҳасидаги хавфлар экин

ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари

тармоқларига бўлинади. Қишлоқ

хўжалиги экинлари билан боғлиқ хавфлар кўп

ҳолларда табиий

-

иқлимий характерга эга. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг

1

(3, 4, 5, 6, 7)

адабиётлар таҳлили асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Тадбиркорлик

Тадбиркорлик
бўлмаган

Ишлаб чиқариш

Вужудга келиш

манбасига кўра

Ташқи

Ички

Тадбиркорлик

фаолияти

билан боғлиқ

Тижорат

Молиявий

Суғурта

Йўқотиш

даражасига кўра

Прогнозлаштириш

даражасига кўра

Тизимлилик

даражасига кўра

Глобал

Инновацион

Ижтимоий

-

сиёсий

Табиий

-

иқлимий

Меъёрий

-

ҳуқуқий

Юзага келиш

соҳасига кўра

Демографик

Давлат

Ҳудудий

Тармоқлараро

Тармоқ

Корхона

Юзага келиш

даражасига

кўра

прогнозлаштириладиган

Ўсимликшунослик

Қайта

ишлаш

Чорвачилик

прогнозлаштирилмайдиган

Қишлоқ

хўжалиги корхоналарининг хавфлари

Вақт

Қисқа

муддатли

Меҳнат

Экинлар

Моддий

Молиявий

Хавфни қабул қилиш

даражасига кўра

Юзага келиш

объектига кўра

Тизимли

Ҳайвонлар

Мулкий

Ўрта муддатли

Узоқ муддатли

Таъсир

даражасига кўра

Тизимсиз

Табиий

Антропоген

Хавф тури бўйича

Ҳалокатли

Номақбул

Мақбул

Минимал


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

165

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳайвонлари

билан боғлиқ хавфлари

асосан антропоген хусусиятга эгадир. Ушбу

турдаги хавфларни ишлаб

чиқариш хавфларига киритиш мумкин.

Хавфлар юзага келиши соҳаси бўйича қўйидаги гуруҳларга бўлинади:

1.

Ижтимоий

-

сиёсий –

давлат томонидан олиб борилаётган сиёсат ёки

жамиятда ўзгаришларнинг содир бўлиши оқибатида юзага келадиган хавфлар.

2.

Маъмурий ва қонунчилик –

иқтисодий фаолиятнинг кўтилмаганда маъмурий

чекловлари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилганда юз берадиган хавфлар.

3.

Ишлаб чиқариш –

ишлаб чиқаришнинг барча турлари билан боғлиқ хавфлар.

4.

Тижорат –

корхона томонидан ишлаб чиқарилган ёки сотиб олинган товар ва

хизматларни сотиш жараёнида вужудга келадиган

хавфлар. Хавфларнинг ушбу гуруҳи

мустақил (агар ташкилотнинг асосий фаолияти тижорат бўлса) бўлиши, шунингдек
ишлаб чиқариш хавфларининг бир қисми (агар ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва
сотиш фаолиятини билан шуғулланадиган корхоналарда тижорат хавфлари юзага
келса) кўринишида намоён бўлиши мумкин.

5.

Молиявий –

корхонанинг банклар ва бошқа молиявий институтлари билан

муносабатларида, шунингдек хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз молиявий
мажбуриятларини бажармаслиги билан боғлиқ бўлган муносабатларда юзага
келадиган хавфлар.

6.

Табиий

-

иқлимий –

ишлаб чиқаришнинг табиий

-

иқлим шароитига

ва

ижтимоий ишлаб чиқаришнинг атроф

-

муҳит

(қурғоқчилик, ёнғинлар, кучли шамол,

довул ва бошқалар)

билан боғлиқлиги

натижасида юзага келадиган хавфлар.

7.

Демографик –

демографик вазиятнинг ўзгариши натижасида юзага келадиган

хавфлар.

8.

Геосиёсий –

глобал характерга эга хавфлар (глобал меҳнат миграцияси).

9.

Инновацион хавфлар –

корхона томонидан товар ва хизматларни ишлаб

чиқаришга йўналтирилган инвестициялар орқали яратилган маҳсулотларга талабнинг
шаклланиши билан боғлиқ хавфлар (маҳсулот ёки хизматларни ишлаб чиқаришда янги
технологияларни жорий этиш,

экси технологиялар орқали янги маҳсулотларни яратиш

ва бошқалар).

10.

Суғурта хавфлари –

суғуртани амалга ошириш мумкин бўлган воқеа ёки

ҳодисалар мажмуидан (хосилнинг нобуд бўлиши, ҳайвонлар касаллиги ёки ўлими,
табиий офатлар, мол

-

мулкнинг зарарланиши ва бошқалар

).

Тизимлилик даражасига кўра хавфлар тизимли ва тизимсиз бўлади. Тизимсиз –

бу хавф даражаси ушбу тизимга хос бўлмаган ва унинг таъсир даражасини камайтириш
имкони бўлган хавфлардир.

Тизимли хавфлар –

бу тизимнинг ўзи туфайли мавжуд

булган хавфлар ва уларнинг даражасини камайтиришнинг имкони қийин бўлган
хавфлар.

Йўқотиш тури ва даражасига қараб хавфлар кўйидагиларга бўлинади:

1)

Моддий –

лойиҳада (режада) кўзда тутилмаган қўшимча харажатларни (мол

-

мулк, асбоб

-

ускуналар, хом

ашё ва бошқалар) келтириб чиқарувчи хавфлар.

2)

Меҳнат –

иш вақтини ёки ишчи кучини йўқотиш билан боғлиқ хавфлар.

3)

Молиявий –

кутилмаган тўловлар, жарималар ва ҳоказолар натижасида

етказилган молиявий зарарлар билан боғлиқ

хавфлар. Молиявий йўқотишлар

шунингдек,

кўзда

тутилган

манбалардан

қисман

молиялаштириш

ёки


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

166

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиялаштирмаслик, етказиб берилган маҳсулот учун дебиторлик қарзларининг
қайтмаслиги, тўланмаслиги ва бошқаларни қамраб олади.

4)

Вақтни йўқотиш –

режага нисбатан ишлаб чиқариш жараёнининг

секинлашиши натижасида юзага келадиган хавфлар.

Прогнозлаштириш нуқтаи назаридан хавфлар олдиндан прогноз қилинадиган

(юзага келиш эҳтимоли олдиндан маълум) ва прогноз қилинмайдиган (форс

-

мажор

ҳолатлар туфайли юзага келган хавфлар

).

Таъсир қилиш давомийлигига кўра, хавфлар узоқ муддатли (хўжалик юритувчи

субъектлар фаолиятига стратегик таъсир кўрсатади ва узоқ муддат давом этади), ўрта
ва қисқа муддатли (чекланган вақт давомида ёки бир вақт ўзида таъсир қиладиган
хавфлар) бўлади.

Вужудга келиш даражасига кўра

хавфлар

ташқи ва ички хавфларга бўлинади.

Ташқи хавфларга иқтисодий сиёсатдаги кутилмаган ўзгаришлар, ишлаб чиқаришнинг
макроиқтисодий шароити, катта ҳудудлардаги табиий офатлар, валюта курсларининг
тебраниши ва бошқалар киради. Ички хавфлар ишлаб чиқариш технологияларнинг
ҳолати ва бошқа

ташқи муҳит

омиллари туфайли корхонанинг ички фаолиятига таъсир

кўрсатувчи хавфларни ўз ичига олади.

Хавфларнинг вужудга келиш турлари бўйича хавфлар антропоген (инсон

фаолияти билан боғлиқ) ва табиий (табиат кучлари туфайли юзага келадиган табиий
офатлар) хавфларга бўлинади.

Вужудга келиш объектига кўра қишлоқ хўжалигидаги хавфлар

экинлар (дон,

дуккакли экинлар, ем

-

хашак, полиз экинлари, мевалар ва бошқалар), қишлоқ хўжалиги

ҳайвонлари (қорамол, паранда, қўй, балиқчилик, асалари оилалари ва бошқалар) ва
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мулки (бинолар, иншоатлар, машиналар,
транспорт

воситалари ва бошқалар).

Хулоса

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг

хавфлари ўзига хосдир ва улар корхона фаолиятининг ихтисослашганлиги

билан

чамбарчас боғлиқдир.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари хавфларини таснифлаш

тармоқ

хусусиятига эга ва шу

билан бирга ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектга хос бўлган

умумий хавф белгиларини ўзида мужассамлаштиради.

Тақдим этилаётган таснифлаш субъект фаолият олиб бораётган муайян соҳа учун

бошқача бўлиши мумкин. Ҳар бир алоҳида вазият учун хавфни таснифлаш мустақил
амалга оширилиши мумкин, сабаби ҳар бир фаолият турининг ўзига хос хусусиятлари
мавжуд, бу эса таснифлаш тизимида маълум бир белгилар асосида хавфларни
мақсадга қараб таснифлаш имкониятини беради. Шундан келиб чиққан ҳолда, таклиф
этилаётган таснифлаш модели хўжалик юритувчи субъектлар учун хавфларни
таснифлаш имкониятини яратади

ва қишлоқ хўжалиги корхоналари хавфларни

таснифлашда асос бўлиб ҳизмат қилиш мумкин

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М. 2017

-

йил шиддатли ислоҳотлар йили. Т.: “Ўзбекистон”, 2018,

-

70 б.

2.

Быков А.А. Об анализе риска, концепциях и классификации рисков. / Быков

А.А., Порфирьев Б.Н. // Проблемы анализа риска. 2006. Т. 3. № 4. С. 319

-337.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

167

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Xenidis Y. Identification and classification of risks in a new modelling process for

build

operate

transfer projects / Y. Xenidis, D. Angelides // In: Khosrowshahi, F (Ed.), 21st

Annual ARCOM Conference, 7-9 September 2005, SOAS, University of London. Association
of Researchers in Construction Management. Vol. 2. 2005. P. 803-812.

4.

Acemoglu D. Kindleberger C.P. It's all about different kinds of risk [Электронный

ресурс] // The economist –

Режим доступа: http://www.economist.com/economics/by

-

invitation/guest-contributions/its_all_ about_different_kinds_risk

(Дата обращения:

16.05.20).

5.

Чернова Г.В., Кудрявцев А.А. Управление рисками:

Учебное пособие.

-

М.: ТК

Велби, Изд

-

во

Проспект, 2003.

160

с.

6.

Порфирьев Б.Н. Концепция риска: новые подходы

к экологической политике.

США –

экономика,

политика, идеология, 1988, №11.

7.

Быков А.А., Мурзин Н.В. Проблемы анализа безопасности

человека, общества

и природы. –

С.

-

Пб.: Наука, 1997.

247 c.

8.

Гришина Ю.Ю. Управление рисками на уровне сельскохозяйственных

предприятий. Автореферат на соискание ученой степени кандидата экономических
наук. ВОРОНЕЖ

-

2006 г. –

С. 24

.

9.

Пешина Э.В., Садыков Р.Р. О классификации рисков в агропромышленном

комплексе. ЭКОНОМИКА РЕГИОНА № 2/2012. –

С. 244

-247.

10.

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное

пособие. –

М.: КНОРУС, 2010. –

304 с.

11.

Титович А.А. Менеджмент риска и страхования: учебное пособие. –

2-

е изд.,

испр. –

Минск: Высш. шк., 2011. –

287 с.

12.

Шапкин А.С., Шапкин В.А. Экономические и финансовые риски. Оценка,

управление, портфель инвестиций.

- 8-

е изд. –

М.: Издательско

-

торговая корпорация

«Дашков и К», 2012. –

544 с.

13.

Балдин К.В., Воробьев С.Н. Управление рисками: учебное пособие для

студентов вузов, обучающихся по специальностям экономики и управления (060000).

М.: ЮНИТИДАНА, 2012.

511 с.

14.

Вишняков Я.Д., Радаев Н.Н. Общая теория рисков: учеб. пособие для студ.

высш. учеб. заведений. –

2-

е изд., испр. –

М.: Издательский центр «Академия»,

2008.

368 с.

15.

Минат

В.Н.

Финансовая

среда

предпринимательства

и

предпринимательские риски: учебное пособие для вузов. –

М.: Экзамен, 2006. –

189 с.

16.

Тэпман Л.Н. Риски в экономике: учебное пособие для вузов / под ред. В.А.

Швандара. –

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА, 2

002.

380 с.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. 2017-йил шиддатли исло^отлар Йили. Т.: "Узбекистон", 2018, -70 6.

Быков А.А. Об анализе риска, концепциях и классификации рисков. / Быков А.А., Порфирьев Б.Н. // Проблемы анализа риска. 2006. Т. 3. № 4. С. 319-337.

Xenidis Y. Identification and classification of risks in a new modelling process for build - operate - transfer projects / Y. Xenidis, D. Angelides //In: Khosrowshahi, F (Ed.), 21st Annual ARCOM Conference, 7-9 September 2005, SOAS, University of London. Association of Researchers in Construction Management. Vol. 2. 2005. P. 803-812.

Acemoglu D. Kindleberger C.P. It's all about different kinds of risk [Электронный ресурс] // The economist - Режим доступа: http://www.economist.com/economics/by-invitation/guest-contributions/its_all_ about_different_kinds_risk - (Дата обращения: 16.05.20).

Чернова Г.В., Кудрявцев А.А. Управление рисками: Учебное пособие. -М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2003. -160 с.

Порфирьев Б.Н. Концепция риска: новые подходы к экологической политике. США - экономика, политика, идеология, 1988, №11.

Быков А.А., Мурзин Н.В. Проблемы анализа безопасности человека, общества и природы. - С.-Пб.: Наука, 1997. - 247 с.

Гришина Ю.Ю. Управление рисками на уровне сельскохозяйственных предприятий. Автореферат на соискание ученой степени кандидата экономических наук. ВОРОНЕЖ - 2006 г. - С. 24.

Пешина Э.В., Садыков Р.Р. О классификации рисков в агропромышленном комплексе. ЭКОНОМИКА РЕГИОНА № 2/2012. - С. 244-247.

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2010. - 304 с.

Титович А.А. Менеджмент риска и страхования: учебное пособие. - 2-е изд., испр. - Минск: Высш, шк., 2011. - 287 с.

Шапкин А.С., Шапкин В.А. Экономические и финансовые риски. Оценка, управление, портфель инвестиций. - 8-е изд. - М.: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К», 2012. - 544 с.

Балдин К.В., Воробьев С.Н. Управление рисками: учебное пособие для студентов вузов, обучающихся по специальностям экономики и управления (060000). - М.: ЮНИТИДАНА, 2012. - 511 с.

Вишняков Я.Д., Радаев Н.Н. Общая теория рисков: учеб, пособие для студ. высш. учеб, заведений. - 2-е изд., испр. - М.: Издательский центр «Академия», 2008. -368 с.

Минат В.Н. Финансовая среда предпринимательства и предпринимательские риски: учебное пособие для вузов. - М.: Экзамен, 2006. - 189 с.

Тэпман Л.Н. Риски в экономике: учебное пособие для вузов / под ред. В.А. Швандара. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2002. - 380 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов