Assessment of financial security of joint-stock companies

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
165-175
20
18
Поделиться
Юсупов, Ш. (2020). Assessment of financial security of joint-stock companies. Экономика и инновационные технологии, (4), 165–175. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11682
Шохжахон Юсупов, Внутренний и внешний долг Министерства финансов Республики Узбекистан

Ведущий экономист отдела

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

 Mақолада корхона молиявий хавфсизлиги тушунчасининг илмий-назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Акциядорлик жамияти молиявий хавфсизлигини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган ва ушбу кўрсаткичлар асосида “Кварц” акциядорлик
жамияти молиявий хавфсизлик ҳолати баҳоланган ва таҳлил қилинган. Шунингдек, “Кварц” акциядорлик жамиятининг молиявий хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий таклифлар шакллантирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

168

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ

ХАВФСИЗЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Юсупов Шоҳжаҳон Баҳодир ўғли

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ички ва ташқи қарзи

Департаменти етакчи иқтисодчиси

E-mail:

shyusupov@mf.uz

Аннотация:

M

ақолада корхона молиявий хавфсизлиги тушунчасининг илмий

-

назарий

жиҳатлари

тадқиқ этилган. Акциядорлик жамияти молиявий хавфсизлигини тавсифловчи

кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган ва ушбу кўрсаткичлар асосида “Кварц” акциядорлик
жамияти молиявий хавфсизлик ҳолати баҳоланган ва таҳлил қилинган. Шунингдек, “Кварц”
акциядорлик жамиятининг молиявий хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган
ва уларни бартараф этиш бўйича илмий

-

амалий таклифлар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

акциядорлик жамияти, молиявий хавфсизлик, молиявий стратегия,

ликвидлилик, акция, соф фойда.

Abstract:

The article explores the scientific and theoretical aspects of the concept of financial

security of the enterprise. A system of indicators characterizing the financial security of the joint-stock
company has been developed, and on the basis of these indicators the financial security status of the
joint-stock company "Kvarts" has been assessed and analyzed. In addition, problems related to the
financial security of JSC "Kvarts" have been identified and scientific and practical proposals have been
developed to address them.

Key words:

joint stock company, financial security, financial strategy, liquidity, stock, net profit.

Кириш

Бугунги кунда

мамлакат иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва миллий

иқтисодиёт

рақобатбардошлигини оширишда

акциядорлик жамиятларининг молиявий

хавфсизлигини таъминлаш

муҳим аҳамиятга эга

.

Акциядорлик жамиятларининг

молиявий хавфсизлигини таъминлаш эса, мамлакатимиз капитал бозорини жадал
ривожланишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Капитал бозорини жадал ривожланишини таъминлаш,

инвестицияларни жалб

қилишнинг самарали тизимини жорий этиш ва капитал бозорини мамлакат
иқтисодиётини ривожлантиришни молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири
сифатида шакллантириш мақсадида дастлабки босқичи сифатида жаҳон давлатлари
тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга
солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

ПФ

-5630-

сонли фармонига асосан

мустақил давлат органи –

Капитал

бозорини ривожлантириш агентлиги тузилиб, унинг асосий вазифалари этиб қимматли
қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш ва корпоратив
бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланган.

Шунингдек,

ушбу фармонга асосан,

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг «Ўзбекистон

республикаси Капитал

бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида»ги 2019 йил 24 январдaги ПҚ

-4127-

сонли қарори қабул қилиниб,

мамлакатимиздаги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ягона давлат органи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

169

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Капитал бозорини
ривожлантириш агентли ўз олдига мамлакатимиз капитал бозорини ривожлантиришнинг

2020-

2025 йилларга мўлжалланган

Стратегиясини ишлаб чиқиш вазифасини қўйган.

Бугунги кунда кўпчилик акциядорлик жамиятларида

портфел даромадлилиги камлиги,

соф активларининг ўсиш тенденцияси пастлиги, фаолияти юритишга қуйилган
талабларини мураккаблиги мамлакатимиз молия бозорида акциядорлик жамиятлари
фаолиятига қийинчиликларни олиб келмоқда.

Шу сабабли ҳам акциядорлик

жамиятларини молия бозорида фаолиятини ривожлантириш ҳамда молиявий
хавфсизлигини таъминлашда капитал бозорини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб
чиқиш ва босқичма

-

босқич амалга ошириш

муҳим аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Акциядорлик жамиятлари молиявий хавфсизлигини баҳолаш ва таъминлаш билан

боғлиқ илмий изланишлар тадқиқотчилар томонидан деярли олиб борилмаган.
Кўпчилик иқтисодчи олимлар корхоналар молиявий хавфсизлиги билан боғлиқ
тадқиқотларни амалга оширишган. Аммо, тадқиқот ишларида акциядорлик
жамиятларининг ўзига хос хусусиятлари, яъни фонд бозорида қимматли қоғозларининг
даромадлилиги, дивидендни тўлаш қобилияти

ва акцияларини ликивидлилик даражаси

каби масалалар кам ёритилган.

Профессор И.А. Бланк фикрига кўра

[3]

, корхона молиявий хавфсизлиги корхонанинг

молиявий стратегиясини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қобилияти

ҳисобланади. Яъни, молиявий хавфсизлик корхонанинг қуйидаги ҳолатларида акс этади:

1) узоқ муддатли даврда корхонанинг молиявий мувозанатини, барқарорлигини,

тўлов қобилиятини ва ликвидлигини таъминлаш имконини беради;

2) корхона фаолиятини кенгайтириш учун

молиявий ресурсларига бўлган

эҳтиёжларини қондира олиш имконига эга;

3)

корхонанинг етарли молиявий мустақиллигини таъминлайди

;

4)

молиявий қарорлар қабул қилишда етарлича мослашувчанликни таъминлайди ва

мулк эгаларининг молиявий манфаатларини ҳимоя қила олади.

Н.В. Якушина корхона молиявий хавфсизлигини

бир қатор босқичлар асосида

таъминлаш

лозимлигини асослаб берган

[4]:

корхонанинг молиявий

,

ишлаб чиқариш ва бошқа ривожланиш фаолиятига таъсир

этадиган салбий омилларни аниқлаш ҳамда

истиқболда

уларни тавсифлаш;

корхона молиявий хавфсизлигига таъсир этувчи салбий омилларни

идентификация қилиш чора

-

тадбирлари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

ички ва ташқи салбий омиллар таъсирини бартараф қиладиган ёки

камайтирадиган корхона молиявий хавфсизлигини таъминлаш чора

-

тадбирлари ва

механизмларини шакллантириш.

Р.С. Папехин хулосасига кўра эса, корхона молиявий хавфсизлиги –

корхонада турли

риск шароитларида молиявий хавфсизлигини сақлаган ҳолда, барқарор ривожланиш

имкониятига эга бўлган молия ҳолатини акс эттирадиган комплекс тушунчадир

[5].

Профессор А.В. Гукова ва И.Д. Аникина тадқиқотларига кўра

[6]

, корхонанинг

молиявий хавфсизлиги –

унинг ноаниқ ва рақобатбардош муҳити шароитида корпоратив

стратегия мақсадларига мувофиқ ҳолда молиявий стратегияни мустақил тарзда ишлаб
чиқиш ва олиб бориш қобилиятидир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

170

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим проф. А.У. Бурхановнинг ёндашувига кўра

[7],

корхонанинг молиявий хавфсизлиги –

бу:

корхона фаолиятини барқарор ривожланишини таъминлаш;

корхона молиявий барқарорлигининг зарурий шарти;

корхонанинг молиявий ҳолати ёмонлашуви бўйича эҳтимолий таҳдидларнинг

олдини олиш ва бартараф қила олиш имконияти;

корхона фаолиятида юзага келадиган рискларни минималлаштириш;

корхонанинг ички ва ташқи хавфлардан ҳимояланиш даражасидир.

Юқоридаги тадқиқотлардан кўриниб турибдики, деярли кўпчилик илмий ишларда

корхоналар молиявий хавфсизлиги ва уни таъминлаш масалалари ёритилган.
Фикримизча, акциядорлик жамиятларининг молия бозоридаги ҳолати билан боғлиқ
кўрсаткичлар ва хусусиятларни инобатга олган ҳолда молиявий хавфсизлигини
таъминлашни тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.

Тадқиқот методологияси

Корхона молиявий хавфсизлигининг

асосий элементи уни баҳолаш мезонларини

танлаш ҳисобланади. Шу сабабли, корхонанинг молиявий хавфсизлигини тавсифовчи
кўрсаткичларнинг мезонлари, меъёрлари ва чегаравий даражаларини шакллантириш
лозим.

В.Забродский тадқиқотига кўра

[8]

, корхона молиявий хавфсизлигини баҳолаш

уни

тавсифловчи кўрсаткичлар йиғиндисининг интеграциясига асосланади.

Бошқа айрим тадқиқотларда, корхона молиявий хавфсизлик даражасини баҳолаш

учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади

[9]:

1.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ индикаторлар

:

-

ишлаб чиқариш динамикаси (ўсиш, пасайиш, барқарор ҳолат, ўзгаришлар суръати);

-

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси;

-

ишлаб чиқариш асосий фондларининг янгиланиш суръати;

-

ишлаб чиқариш жараёни барқарорлиги;

-

ЯИМда ишлаб чиқариш салмоғи;

-

маҳсулот рақобатбардошлигини баҳолаш;

-

асбоб

-

ускуналар ва машиналар парки структураси ва техник ресурси.

2.

Молиявий индикаторлар

:

-

буюртмалар «портфели» ҳажми;

-

инвестицияларнинг

амалдаги ва зарурий ҳажми;

-

инновацион фаоллик даражаси (янгилик киритишга инвестициялар ҳажми);

-

ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражаси;

-

ишлаб чиқаришнинг фонд самараси (капитал сиғими);

-

муддати ўтказиб юборилган қарзлар (дебиторлик ва кредиторлик);

-

ишлаб чиқариш учун энергетика ресурслари, материаллар, айланма воситаларни

молиялаштиришнинг ўз манбалари

билан таъминланганлик даражаси.

3.

Ижтимоий индикаторлар

:

-

иқтисодиёт ёки саноат бўйича ўртача кўрсаткичга нисбатан меҳнатга ҳақ тўлаш

даражаси;

-

иш ҳақи бўйича қарздорлик даражаси;

-

иш вақтининг йўқотилиши;

-

кадрлар салоҳияти (ёши, малакаси

).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

171

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бошқа иқтисодчи олимлар тадқиқотларида

[6],

корхонанинг молиявий хавфсизлик

ҳолати қуйидаги кўрсаткичлар тизими ёрдамида баҳолаш мумкинлиги асосланган:

1. Қоплаш коэффициенти (айланма маблағлар/қисқа муддатли мажбуриятлар).

2. Мухторлик

коэффициенти (ўз капитали/валюта баланси).

3. Молиявий левераж

даражаси (узоқ муддатли мажбуриятлар/ўз капитали).

4. Тўлашга мўлжалланган фоизларнинг таъминланганлик коэффициенти (фоиз ва

солиқларни тўлашдан олдин олинган фойда/тўлашга мўлжалланган фоизлар).

5. Активларнинг рентабеллиги (соф фойда/валюта баланси).

6.

Ўз капиталининг рентабеллиги (соф фойда/ўз капитали).

7. Капиталнинг ўртача қиймати

(WACC).

8.

Компаниянинг

ривожланиш

кўрсаткичи

(умумий

инвестицияларнинг

амортизация ажратмаларига нисбати).

9. Кредитларнинг вақтинчалик тузилмаси.

10.

Диверсификация кўрсаткичлари:

-

харидорларнинг диверсификацияси (битта харидорнинг тушумдаги улуши);

-

етказиб берувчиларнинг диверсификацияси (битта етказиб берувчининг

тушумдаги улуши).

11. Фойда, маҳсулот сотиш ва активларнинг ўсиш суръатлари.

12.

Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликнинг айланиш тезлиги.

Юқорида қайд этилган кўрсаткичларнинг меъёрий даражаларига эришилиши

корхонада молиявий хавфсизликнинг таъминланганлигидан далолат беради. Айниқса,
корхонанинг ўз капитали қийматлари ва унинг бозор капиталлашуви кўрсаткичларини
таққослаш муҳим ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар ўртасидаги катта тафовутнинг
мавжудлиги корхона акцияларининг етарли даражада баҳоланмаганлиги ёки ортиқча
баҳоланганлигидан далолат беради. Биринчи ҳолатда корхона қўшиб олиш учун
жозибали объект бўлиши мумкин ёки унинг ҳолати менежерларнинг самарасиз
фаолиятидан келиб чиқиб, бунинг оқибатида корпорация етарли инвестицион ресурслар
билан таъминланмаслиги ёки улар корхона учун ноқулай шартларда жалб қилиниши
мумкин. Иккинчи ҳолатда

акцияларнинг ортиқча баҳоланганлиги компаниянинг

молиявий қийинчиликларини яширишга хизмат қилиши мумкин. Бу эса, молиявий
хавфсизликни таъминлаш жиҳатидан салбий ҳолат ҳисобланади ва ҳатто, корхонани
банкрот бўлишига олиб келиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, акциядорлик жамиятларининг молиявий

хавфсизлигини баҳолашда аниқ меъёрий даражалар ва мезонларга эга бўлган бир қатор
кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ (1

-

жадвал).

1-

жадвал кўрсаткичларини тавсифи ва меъёрий даражаларини келтириб ўтамиз.

Мутлақ

ликвидлилик

коэффициенти

(МуЛК)

акциядорлик

жамияти

ликвидлилигининг асосий мезони ҳисобланади ва қуйидагича топилади:

МуЛК

= (Пул маблағлари + Қисқа муддатли молиявий инвестициялар) /Қисқа

муддатли мажбуриятлар

Ушбу коэффициенти қисқа муддатли мажбуриятларнинг қай қисми тезда мавжуд

пул маблағлари ва тез сотиладиган қимматли қоғозлар ҳисобига қайтарилишини
белгилаб беради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

172

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Акциядорлик жамиятларининг молиявий хавфсизлигини тавсифловчи кўрсаткичлар

Кўрсаткичнинг номи

Ҳисоблаш усули

Меъёрий

даражаси

1

Мутлақ ликвидлилик

коэффициенти

(Пул маблағлари + Қисқа муддатли

молиявий инвестициялар) /Қисқа

муддатли мажбуриятлар

min 0,2

2

Жорий ликвидлилик

коэффициенти

Жорий активлар/жорий пассивлар

min 1,25

3

Молиявий левераж

коэффициенти

Ўз капитали/Қарз мажбуриятлари

min 0,25

4

Ўз маблағлари билан

таъминланганлик коэффициенти

Жорий активлар / Ўз маблағлар

манбалари

min 0,1

5

Ўз капитали рентабеллиги

коэффициенти

(ROE)

Соф фойда / Ўз капитали

min 0,15

6

Молиявий мустақиллик

коэффициенти

Ўз маблағлар манбалари / Баланс активи

min 0,5

(оптимал

даража 0,65

-

0,75)

7

Дивидендли даромад

коэффициенти

Тўланган дивиденлар / устав капитали

min 0,15

8

Дивидендни тўлаш қобилияти

коэффициенти

Тўланган дивиденлар / соф фойда

1

(оптимал

даража

0,4-0,7)

9

P/E коэффициент

Акциянинг бозор баҳоси / ((соф фойда –

ҳар бир акцияга тўланган

дивиденд)/акциялар сони)

Оптимал

даража

12-15

10

P/B коэффициент

Акциянинг бозор баҳоси / Акциянинг

баланс қиймати

Оптимал

даража

1-2

Манба:

www.imf.org

(Халқаро валюта фонди), http://www.worldbank.org (Жаҳон банки гуруҳи

),

http://www.oxpaha.ru

(Интернет

-

газетанинг

хавфсизлик

бўйича

портали,

Россия),

http://www.wisp.ru

(хавфсизлик бўйича интернет

-

ресурслар каталоги, Россия) сайтларининг

маълумотлари асосида тузилган.

Меъёрий қиймати 0,2 дан юқори (оптимал қиймат 0,2

-

0,35) бўлади, мутлақ

ликвидлиликнинг бундай қиймати корхона томонидан 20

-

35% қисқа муддатли

мажбуриятлар пул маблағлари ҳисобига тезкор қайтарилишини билдиради.

Жорий ликвидлилик коэффициенти

(ЖЛК) қисқа муддатли мажбуриятларни

бажариш учун айланма активларнинг етарлилигини кўрсатади ва қуйидагича
ҳисобланади:

ЖЛК

= Жорий активлар/жорий пассивлар

Ушбу коэффициент корхонанинг барча айланма активлари мавжуд қисқа муддатли

қарзларни қай даражада қоплайди; ушбу қарзни моддий айланма маблағларни жалб
қилмасдан туриб қай даражада қоплаш мумкин ва ниҳоят, қисқа муддатли қарзларнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

173

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қанча қисмини активларнинг энг ликвидли қиймати –

пул маблағлари ва қисқа муддатли

молиявий қўйилмалар билан қоплаш мумкинлигини аниқлаш имконини беради. Жорий
ликвидлилик коэффициенти Ўзбекистон шароитида камида

1,25

даражасида бўлиши

лозим.

Мутлақ ликвидлилик ва жорий ликвидлилик коэффициентлари корхоналарда

жорий мажбуриятларни бажариш учун айланма активларнинг етарлилигини аниқлашда
муҳим аҳамият касб этади. Корхоналар ликвидлилигини баҳолаш ва таҳлил қилиш
молиявий хавфсизликни таҳлил этишнинг энг асосий бўғини ҳисобланиб, улар
корхоналарнинг мустаҳкам фаолият юритиши, уларнинг иқтисодий ночорлик аломатлари
ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларини аниқлашга ёрдам беради.

Молиявий мустақиллик коэффициенти

(ММК) корхонанинг ўз капитали билан

қопланган активларнинг улушини кўрсатади ва қуйидагича аниқланади:

ММК

=

Ўз маблағлар манбалари : Баланс активи

Инвесторлар ушбу коэффициентнинг қийматига эътибор қаратишади. Амалиётда

кўрсаткичнинг меъёрий қийматининг

энг пастки чегараси 0,5 қабул қилинган.

Коэффициентнинг юқорилиги корхонанинг молиявий барқарор ҳолатда ва ташқи
кредиторлардан мустақил эканлигини англатади.

Молиявий левераж коэффициенти

(МЛК) корхонанинг ўз капиталидан

фойдаланиш самарадорлигини тафсифлайди ва қуйидагича аниқланади:

МЛК = Ўз капитали : Қарз мажбуриятлари

Ушбу коэффициентнинг юқори даражаси корхоналарнинг қарз маблағларига

тобелик ҳолатини акс эттиради. Айни дамда у молиявий дастак самараси орқали ўз
маблағлари рентабеллигига таъсир кўрсатади ва молиявий хатар даражасини баҳолашда
қўлланилади, яъни молиявий

қарамлик даражасини белгилайди. Кўрсаткич даражаси

активлар таркиби, улардан фойдаланиш самарадорлиги, даромадлилиги ва корхонанинг
ихтисослашувига бевосита боғлиқ.

Ўз капитали рентабеллиги коэффициенти (return on equity, ROE)

корхонанинг

капиталига нисбатан соф фойдасининг улушини кўрсатади ва қуйидаги формула билан
аниқланади:

ЎКРК = Соф фойда / Ўз капитали

Бу корхона учун муҳим молиявий кўрсаткич ҳисобланиб, ҳар қандай сармоядорга,

бизнес эгасига, бизнесга киритган сармоясидан қанчалик самарали фойдаланганлигини
кўрсатади.

Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти

корхонанинг

жорий (операцион) фаолиятини молиялаштириш учун зарур бўлган ўз маблағлари
етарлилигини кўрсатади ва қуйидагича аниқланади:

ЎАМ

=

Ўз маблағлари : Жорий активлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

174

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу кўрсаткичнинг меъёрий даражаси 0,1 дан катта бўлиши лозим.

Дивидендли даромад коэффициенти

(ДДК) –

битта акцияга тўғри келадиган

дивиденд миқдорини кўрсатади

ва қуйидагича ҳисобланади:

ДДК

=

Тўланган дивиденлар / устав капитали

Ушбу коэффициент юқорилиги ижобий ҳолат ҳисобланади. Агар дивиденли

даромад коэффициенти 0,15 (15%)дан кичик бўлса, акциядорлик жамияти

активларини

фонд бозорига самарали жойлаштира олмаётганлигидан далолат беради. Натижада,
инвесторлар ўртасида норозичилик пайдо бўлиши мумкин. Акс ҳолда, 0,15 (15%)дан
юқори бўлса, акцияларнинг бозор баҳоси ошаётганлигини кўрсатади.

Дивидендни тўлаш қобилияти коэффициенти

(ДТҚК) –

бу дивидендлар шаклида

акциядорларга тўланган фойданинг улуши ҳисобланади

ва қуйидагича ҳисобланади:

ДТҚК = Тўланган дивиденлар / соф фойда

Ушбу кўрсаткич акциядорлик жамияти пул резервларини жамғариш ёки қарзларини

сўндириш (тўлаш), ривожланиши учун қайта инвестициялаш мақсадида компания ўз пул
маблағларининг қандай қисмини акциядорларга тўлаши ҳақида тасаввур беради.

Энг асосийси, бу коэффициент компаниянинг етуклик даражасини кўрсатади. Ушбу

коэффициент корхона дивиденд барқарорлигини баҳолашда муҳимдир. Кўрсаткич қанча
кичик бўлса, компания пулни кўпроқ қисмини ривожланиш учун сарфлайди, янги
маҳсулотлар ва янги бозорларни ўзлаштиради. Агар коэффициент

:

0,4 (40%)-

0,7 (70%) оралиғида бўлса, оптимал қиймат;

0,4 (40%) дан кичик бўлса, инвесторлар учун фойдасиз;

0,7 (70%) дан катта бўлса, компания учун фойдасиз.

Масалан, агар кўрсаткич 1 (100%) дан ошса, у ҳолда компания маблағ топишидан

кўра, кўпроқ пул тўлаётганлигидан далолат беради

.

Қиймати 0,7 (70%) бўлиши фойданинг

катта қисми хавфли тўловлар учун сарфланишини билдиради.

Дивидендни тўлаш қобилияти коэффициентининг

0,4 (40%)-0,7 (70 %)

оралиқдаги

даражада бўлиши корхоналарнинг акцияларига инвестиция қилиш

самарали эканлигини

кўрсатади.

P/E коэффициент

акциядорлик жамиятлари акцияларининг бозор боҳосини бир

акциядаги йиллик даромадига нисбатига тенг бўлган молиявий кўрсаткич ҳисобланади
ва қуйидагича топилади:

𝐏/𝐄 =

𝑷

𝑬𝑷𝑺

Бу ерда

P

акциянинг

бозор баҳоси,

𝐄𝐏𝐒 =

соф фойда – ҳар бир акцияга тўланган дивиденд

акциялар сони

Ушбу кўрсаткич акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини

қиёсий

баҳолашда

фойдаланиладиган

асосий

кўрсаткичлардан

биридир.

Коэффициентнинг кичик қиймати шуни кўрсатадики, компаниянинг фойдаси бозорда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

175

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ушбу коэффициент каттароқ бўлган бошқа компаниянинг фойдасидан арзонроқ
баҳоланади. Коэффицентнинг сезиларли камчилиги сифатида, унинг бухгалтерия

ҳисоботида зарар акс эттирилган компанияига нисбатан кўллаш мумкин эмаслигидир,
чунки бунда

компаниянинг қиймати манфий бўлади.

Коэффициентнинг оптимал даражаси

12-

15 оралиғида бўлиши лозим.

P/B

коэффициент

акциядорлик жамиятлари акцияларининг бозор баҳосини бир

дона акциядаги баланс қийматига нисбати орқали қуйидаги формула орқали
аниқланади:

𝑷/𝑩 =

акциянинг бозор қиймати

акциянинг баланс қиймати

Ушбу кўрсаткич акциядорлик жамиятларининг

акцияларини бозор қиймати баланс

қиймати билан боғлиқлигини ҳамда

акциядорлик жамиятини акцияларини

ликивидлилик даражасини ва

жозибадорлигини кўрсатади.

Унинг оптимал даражаси 1

-2

оралиғида бўлиши лозим.

Таҳлил ва натижалар

1-

жадвал кўрсаткичлари

орқали мамлакатимизда фаолият юритаётган «Кварц»

АЖнинг

молиявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаймиз ва таҳлил қиламиз.

2-

жадвал

«Кварц» АЖнинг

молиявий хавфсизлик ҳолати

Кўрсаткич номи

Йиллар

2015

2016

2017

2018

Мутлақ ликвидлилик коэффициенти

4,43

5,33

7,87

10,9

Жорий ликвидлилик коэффициенти

8,4

9,16

11,79

18,59

Молиявий мустақиллик коэффициенти

0,9

0,9

0,86

0,96

Молиявий левераж коэффициенти

коэффициенти

9,36

9,74

13,09

6,68

Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик

коэффициенти

0,9

0,94

0,9

0,93

P/E коэффициент

1,3

0,73

0,97

3,5

P/B коэффициент

1,6

1,2

0,8

2,1

Ўз капитали рентабеллиги коэффициенти (

ROE)

0,3

0,41

0,44

0,3

Дивидендли даромад коэффициенти

0,13

0,17

0,53

0

Дивидендни тўлаш қобилияти

коэффициенти

0,45

0,50

0,50

0

Манба: «Кварц» АЖнинг

йиллик ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.

2-

жадвалдаги муълумотларга кўра, “Кварц” АЖни мутлақ ликвидлилик

коэффициенти

2015 йилда 4,43ни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб

10,9

ни ташкил

қилган

.

Бундан кўринадики, “Кварц” АЖнинг қисқа муддатли мажбуриятларини пул

маблағлари ва ликвидли

қимматли қоғозлари ҳисобидан қоплаш

имконияти юқори

.

“Кварц” АЖнинг жорий ликвидлилик коэффициенти

таҳлил шуни кўрсатмоқдаки,

2015 йилда ушбу кўрсаткич

8,4

ни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 2,2 баробарга ўсган

ҳолда 18,59 ни ташкил этмоқда

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

176

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу коэффициент корхонанинг барча айланма активлари мавжуд қисқа муддатли

қарзларни қай даражада қоплайди; ушбу қарзни моддий айланма маблағларни жалб
қилмасдан туриб қай даражада қоплаш мумкин ва ниҳоят, қисқа муддатли қарзларнинг
қанча қисмини активларнинг энг ликвидли қиймати –

пул маблағлари ва қисқа муддатли

молиявий қўйилмалар билан қоплаш мумкинлигини аниқлаш имконини беради. Жорий
ликвидлилик коэффициенти Ўзбекистон шароитида камида

1,25

даражасида бўлиши

лозим.

Демак, “Кварц” АЖнинг

мутлақ ва жорий ликвидлилик коэффициентлари таҳлил

қилинаётган йилларда меъёрий даражадан юқори бўлмоқда. Шу сабабли, ушбу
коэффициентлар нуқтаи назардан акциядорлик жамиятининг молиявий хавафсизлиги
таъминланган.

Молиявий мустақиллик коэффициенти

2015 йилда

0,9

ни ташкил этган бўлса

, 2018

йилга келиб 0,96 ни ташкил қилган. Ушбу коэффициентнинг меъёрий қиймати 0,5 ни
эътиборга оладиган бўлсак, “Кварц” АЖ молиявий мустақиллик коэффициенти

меъёрий

даражадан юқоридир. Мазкур коэффициентнинг

юқори бўлиши корхона активларида ўз

маблағлари манбалари улуши юқори эканидан далолат беради

.

Яъни, “Кварц” АЖда

активларинг 96 фоизи

ўз маблағлари манбалари

ҳисобидан шакллантирилган

,

қолган 4

фоиз қарз маблағлари манбаларидир

.

“Кварц” АЖни молиявий левераж коэффициенти

таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,

ушбу коэффициент 2015 йилда

9,36

ни ташкил этган бўлса, 2018 йилда келиб

6,68

ни

ташкил қилган. Мазкур коэффицент корхона капитал таркибида қарз капитал салмоғи
қанча эканлиги кўратадиган индикатор ҳисобланади. Кўпчилик иқтисодчи олимлар
томонидан молиявий левераж коэффициенти

меъёрий қиймати 0,25 қилиб белгиланган.

“Кварц” АЖ таҳлили шуни кўрсатадики, корхона капитал таркибида қарз капитал
миқдори паст эканлиги

ва корхона фаолиятининг

барқарор эканлигидан далолат

беради.

“Кварц” АЖнинг

ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти

2015 йилда

0,9

ни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 0,93ни ташкил қилган. Бу эса,

корхонанинг ўз маблағлари манбаларида жорий активларнинг улуши 93 фоизни

,

қолган

7 фоизи жорий мажбуриятларга тўғри келишини

кўрсатади.

Битта акцияга тўғри келадиган фойда коэффиценти (P/E

коэффициент

)

эса, 2015

йилда

1,3

ни ташкил этган ҳолда

20

18 йилга келиб

3,5

га етган. Хусусан, ушбу

коэффициентнинг

ўсиб бориши, ҳар бир дона акцияга тўғри келадиган фойдани аниқлаш

ҳамда корхонани фойдаси орқали акцияларнинг бозор қиймати аниқлаш имконияти
беради. P/E коэффициент

юқори бўлиши, корхонанинг акциялари бозор қиймати юқори

эканлиги, паст бўлиши эса, корхона

ацияларининг бозор қиймати паст эканлигини

кўрсатади.

Битта акцияни баланс қиймати коэффиценти (P/B

коэффицент) таҳлилидан шуни

кўриш мумкинки, 2015 йилда ушбу коэффициент

1,6

ни ташкил этган бўлса, 2018 йилда

2,1

ни ташкил қилган

. P/B

коэффициент шуни кўрсатадики, акциянинг бозор баҳосини

баланс қийматидан арзон ёки қимматга баҳоланаётганлиги кўрсатади. Таҳлиларимидан
кўриниб турибдики, “Кварц” АЖнинг бир дона акциясининг баланс

қиймати 2571 сўм

бўлса, бозор қиймати эса, 5400 сўм эканлиги кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида, “Кварц”
АЖнинг акциясининг ўзгарувчанлиги юқори бўлиб, корхонанинг акцияларини бозор
қиймати юқори баҳоланмоқда

.

Бунинг натижасида корхонанинг акциялари бозор

қиймати билан боғлиқ хавф мавжудлиги кўрсатиб, молиявий хавфсизлилиги таъминлаш
тақозо этади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

177

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўз капитали рентабеллиги коэффициенти

таҳлилига тўхталадиган бўлсак, 2015

йилда ушбу кўрсаткич

0,3

ни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб эса мазкур қиймат

сақланиб қолинган. Ушбу коэффициент соф фойдада капитал солмоғи қанчалигини

кўрсатади. “Кварц” АЖнинг соф фойдада капиталнинг улуши 30 фоизи ташкил қилади

.

Мазкур кўрсаткичнинг меъёрий даражаси 15 фоиздан юқори бўлиш лозим.

Дивидендни тўлаш қобилияти коэффициенти

таҳлили шуни кўрсатдики, 2015 йилда

соф фойданинг 45 фоизи дивиденд

тўлашга ажратилган бўлса, 2018 йилда соф фойда

корхона фаолиятини кенгайтириш учун капитализация қилинган. Бунинг натижасида,
корхонанинг акцияси 2400 сўмгача тушиб кетган

.

Юқоридаги таҳлиллар натижасида “Кварц” акциядорлик жамияти

молиявий

хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги муаммолар мавжуд

:

-

“Кварц” акциядорлик жамияти P/B коэффициенти меъёрий қиймат диапазонида

эмаслиги, шунингдек, акцияларининг баланс қиймати билан бозор қиймати ўртасида
фарқнинг юқорилиги мазкур корхона акцияларининг қиймати бозордаги инвесторлар
томонидан юқори баҳоланиши корхонанинг акциялари бозор қиймати билан боғлиқ риск
юқори эканлиги кўрсатади. Бу эса, корхона акцияларининг бозор қиймати хавфсизлигини
таъминлашни тақозо этади;

-

“Кварц” акциядорлик жамиятининг P/E коэффициенти меъёрий даражадан

пастлиги, ушбу корхонанинг акциялари соф фойдасига нисбатан тўғри бозор қийматига
эга эмаслиги кўрсатади. Ўз навбатида, корхонанинг соф фойдасини йиллар кесимида
камайиб бораётганлиги, лекин акциялар ҳажмини кўплиги сабабли, корхонанинг
акциялари билан боғлиқ риск юқори эканлигидан далолат беради.

Хулоса ва таклифлар

“Кварц” акциядорлик жамияти

молиявий хавфсизлиги

билан боғлиқ муаммоларни

бартараф этиш ва барқарор фаолиятини

таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни

амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

-

акциядорлик жамиятларининг молиявий хафсизлигини таъминлаш айланма

капитал, ўз капитал, қарз мажбурияти ва жорий пассивнинг меъёрий даражасини
аниқлашга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, акциядорлик жамиятларини молиявий
хавфсизлигини ифодаловчи

кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади;

-

корхона акцияларининг бозор қиймати хавфсизлигини таъминлаш учун

акциядорлик жамияти хусусий капитал қийматини

ошириш

лозим.

Бунинг учун

корхонада

маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда харажатларни

минималлаштириш натижасида соф фойдани оширишга эришиш мумкин

.

Бу

эса

,

хусусий

капитал қийматини ошиши олиб келади

ва натижада корхона

акцияларининг бозор

қиймати билан боғлиқ бўлган молиявий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

-

корхонанинг

айланма капитали, ўз капитали, қарз мажбурияти

ва жорий пассив

меъёрий даражасига олиб келиш лозим

.

Шунингдек, корхонанинг тўланадиган дивиденд

миқдорини соф фойдага нисбатан прогрессив шаклда тўланиши лозим. Бу эса, ўз
навбатида, P/E коэффициентнинг меъёрий даражасига эришишга олиб келади

ва

натижада “Кварц” АЖнинг акцияларининг бозор қийматини билан боғлик рискни олдини
олиш имконияти беради.




background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

178

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат

активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва
капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги

ПФ

-5630-

сонли фармони

.

2.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдaги «Ўзбекистон

республикаси Капитал

бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида»ги ПҚ

-4127-

сонли қарори

.

3.

Бланк И.А. Управление финансовой безопасностью предприятия.

-

К.: Эльга, Ника

-

Центо, 2004

. -

с

.24.

4.

Якушина Н.В.

Финансовая безопасность предприятия // Вестник Университета, №

11, 2013.

–с.132

-135.

5.

Папехин Р.С. Теоретические основы финансовой устойчивости предприятий. –

Волгоград: Волгоградское научное изд

-

во, 2008

. -

С.

60.

6.

Гукова А.В., Аникина И.Д. Индикаторы финансовой безопасности предприятия //

Финансовая безопасность, №2, 2007. –с.49

-52.

7.

Бурханов А. Молиявий хавфсизлик. Ўқув қўлланма. –Тошкент: Маънавият, 2019.

-

92 б.

8.

Забродский В., Капустин Н. Теоретические основы оценки экономической

безопасности отрасли и фирмы // Бизнес

-

информ, 1999. –

№15

-16.

С.35

-37.

9.

Богомолов В.А. Экономическая безопасность: учеб. пособие / В.А. Богомолов. –

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА, 2008. –

C.295.

10. www.imf.org

(Халқаро валюта фонди).

11.

http://www.worldbank.org (Жаҳон банки гуруҳи)

.

12. http://www.oxpaha.ru

(Интернет

-

газетанинг хавфсизлик бўйича портали, Россия)

.

13.

http://www.wisp.ru (хавфсизлик бўйича интернет

-

ресурслар каталоги, Россия)

сайтларининг маълумотлари асосида тузилган.

14.

«Кварц» АЖнинг

йиллик ҳисобот маълумотлари.

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошкдриш, монополияга к,арши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида»ги ПФ-5630-сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги «Узбекистон республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тугрисида»ги ПК.-4127-сонли кдрори.

Бланк И.А. Управление финансовой безопасностью предприятия. - К.: Эльга, Ника-Центо, 2004. - с.24.

Якушина Н.В. Финансовая безопасность предприятия // Вестник Университета, N2 11, 2013.-с.132-135.

Папехин Р.С. Теоретические основы финансовой устойчивости предприятий. -Волгоград: Волгоградское научное изд-во, 2008. -С. 60.

Гукова А.В., Аникина И.Д. Индикаторы финансовой безопасности предприятия // Финансовая безопасность, N22, 2007. -с.49-52.

Бурханов А. Молиявий хавфсизлик. Уцув цулланма. -Тошкент: Маънавият, 2019. -92 б.

Забродский В., Капустин Н. Теоретические основы оценки экономической безопасности отрасли и фирмы // Бизнес-информ, 1999. - N215-16. - С.35-37.

Богомолов В.А. Экономическая безопасность: учеб, пособие / В.А. Богомолов. -М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008. - С.295.

www.imf.org (Халцаро валюта фонди).

http://www.worldbank.org (Жа^он банки гурух,и).

http://www.oxpaha.ru (Интернет-газетанинг хавфсизлик буйича портали, Россия).

http://www.wisp.ru (хавфсизлик буйича интернет-ресурслар каталоги, Россия)

«Кварц» АЖнинг йиллик ^исобот маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов