Приоритетные направления совершенствования организации государственных закупок

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
247-255
4
1
Поделиться
Атамуродов, Т. (2020). Приоритетные направления совершенствования организации государственных закупок. Экономика и инновационные технологии, (4), 247–255. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11690
Тулкин Атамуродов, Академия банковского дела и финансов

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются теоретические основы государственных закупок, исследования, проводимые зарубежными и отечественными учеными в этой области, а также разрабатываются независимые авторские подходы. Также анализируются методологические аспекты и основы государственных закупок и формируются научные выводы.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

266

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Атамуродов Тўлқин Тўймуродович

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси мустақил

тадқиқотчиси

E-mail:

t.atamurodov@gmail.com

Аннотация:

Мақолада давлат харидининг назарий асослари, хорижий ва маҳаллий

олимларнинг бу борада олиб борган тадқиқотлари тадқиқ этилган ва мустақил
муаллифлик ёндашувлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, давлат харидини амалга
оширишнинг услубий жиҳатлари ва асослари таҳлил этилган ва илмий хулосалар
шакллантирилган.

Калит сўзлар

:

давлат хариди, шартнома, бюджет харажатлари, давлат

буюртмачиси, етказиб берувчи.

Аннотации

:

В статье исследуются теоретические основы государственных

закупок, исследования, проводимые зарубежными и отечественными учеными в этой
области, а также разрабатываются независимые авторские подходы. Также
анализируются методологические аспекты и основы государственных закупок и
формируются научные выводы.

Ключевые слова

:

государственные закупки, контракт, расходная часть бюджета,

государственный заказчик, поставщик.

Abstract

:

The article examines the theoretical foundations of public procurement, research

conducted by foreign and domestic scholars in this area, and develops independent authorial
approaches. Also, the methodological aspects and bases of public procurement are analyzed and
scientific conclusions are formed.

Keywords

:

public procurement, contract, budget expenditure, public customer, supplier.

Кириш

Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ этиш бўйича амалга оширилаётган

ўзгаришларнинг таркибий қисми сифатида, давлат харидини ташкил этишни тубдан
ислоҳ этиш, уни тартибга солувчи ҳуқуқий базани шакллантириш, давлат
харажатларидан фойдаланиш

самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаси

ҳисобланади.

Давлат харажатларининг муҳим таркибий қисми сифатида давлат хариди

алоҳида ўринга

эга

.

Маълумки, давлат ўз вазифаларини бажариш жараёнида бир қатор

харажатлар қилиши зарур. Ушбу харажатлар, энг аввало, мамлакат иқтисодиётини
ривожлантириш учун турли тармоқларга инвестиция қилишга, аҳолининг турмуш
даражасини кўтаришга хамда ижтимоий вазифаларни бажаришга қаратилган,
давлатни бошқариш, мудофаани таъминлаш каби аниқ

мақсадларга йўналтирилган,

режалаштирилган харажатлардан иборат бўлади. Умумдавлат харажатлари, асосан,
давлат бюджети ва давлатнинг бошқа

марказлаштирилган фондлари оркали

молиялаштирилади

.

Давлат эҳтиёжлари учун харидни амалга ошириш механизмининг самарали

бўлиши, кўп жиҳатдан, давлат хариди учун карор қабул қилаётган давлат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

267

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хизматчиларининг малака

даражаси, профессионал тайёргарлиги ва ҳаққонийлигига

боғлиқ. Кўпгина давлатларда давлат хариди билан шуғулланадиган ходимларни
тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бевосита ҳукуматнинг зиммасига юклатилган
вазифаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан юқоридаги кўрсатилган

йўналишлардаги муаммоларни бартараф этишга катта эътибор қаратилмоқда ва
давлат харидини амалга оширишда иштирок этувчи бошқа субъектлар иштирокида,
давлат хариди жараёнининг механизмларини ҳамда унинг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш бўйича фаол иш олиб борилмокда. Хусусан, давлат хариди
тизимини бошқариш бўйича тизимли ёндашувга бўлган талаб ҳамда давлат
харидининг иқтисодиётнинг айрим соҳаларига бўлган таъсир этувчи механизм
сифатида фойдаланиш стратегиялари шакллантирилмоқда.

Ўзбекистонда давлат харидининг ҳажми ЯИМнинг 11 фоизини ташкил этгани

ҳолда, уни иқтисодий ўсишга таъсир этувчи муҳим омил эканлигини кўрсатади.
Давлат хариди ЯИМни шаклланишига тўғридан

-

тўғри таъсир кўрсатади

[1].

Қайд этиш лозим, мамлакатдаги ялпи қийматга нисбатан сезиларли улушни

ташкил этаётган давлат харидлари тизимини таҳлил қилиш, унинг назарий
асосларини ўрганиш муҳим ҳисобланади.

Давлат харидини бошқариш тизимини такомиллаштириш учун куйидаги

элементлардан фойдаланиш самарали йўналиш ҳисобланади: давлат харидини

бошқариш юзасидан илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш; давлат хариди
сиёсатини давлатнинг иқтисодий сиёсати мақсадларига мувофиқлаштириш; давлат
хариди соҳасидаги амалга оширилаётган сиёсатни мониторинг қилиш ва баҳолашни
татбиқ

этиш.

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи

Товар ва хизматларни харид

этиш жаҳон

амалиётида муҳим ўрин

эгаллайди,

фондлар ҳамда инвестицияни самарали ўзлаштиришга йўналтирилган узлуксиз
жараён ҳисобланади. Ўзбек тилидаги «харид» термини (инглизчада, procurement

-

прокюрмент) «сотиб

олиш» маъноси билан бир маънода ишлатилиб, замонавий

тушунчаларда маҳсулотларни, бажарилган ишларни ёки кўрсатилган хизматларни
маълум ҳақ

эвазига олиш демакдир (инглизчада, procurement of goods, works and

services).

Г.Қосимованинг

[2]

фикрига кўра,

Давлат

харидига эътибор унинг аҳамиятидан

келиб

чиқади. Биринчидан, давлат хариди ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни

таъминлашда энг катта аҳамиятга эга бўлган давлат сектори ишлаши учун

зарур

бўлган товарлар, хизматлар ва ишлар билан ўз вақтида таъминлаб туради.

Иккинчидан, Давлат бюджети харажатларининг катта қисмини ташкил этувчи

давлат

хариди унинг барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун

давлат хариди

миқдорини энг мақбул даражада сақлаб туриш учун уларнинг

юқори

самарадорлигини таъминлаш ўта муҳимдир. Учинчидан, давлат хариди

давлат

иқтисодий

сиёсатининг

устувор

йўналишларини

амалга

оширишда

фойдаланиладиган кучли восита эканлиги, деб қайд этиб ўтилади.

Давлат хариди

-

бу давлат эҳтиёжлари учун товарлар ва

хизматларни қисман

ёки тўлиқ

давлат маблағлари эвазига сотиб олишдир

[3].

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунининг 3

-

моддасида келтирилган таърифга кўра, “давлат хариди

-

товарларни (ишларни,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

268

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш” деб
кўрсатилган. Мазкур қоидада давлат харидлари рақобатга асосланган ҳолда шаффоф
савдолар доирасида бўлишини назарда тутиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Бизнингча, давлат харидини бошқаришга тизимли ёндашув мақсадга мувофиқ

бўлади. Шундай экан, давлат эҳтиёжлари учун товар (иш, хизмат)ларни харид
қилишни режалаштириш

,

электрон савдоларда рақобат муҳити шаффофлигини

таъминлаган ҳолда амалга ошириш жараёни

давлат хариди тизимини

юзага

келтиради.

А.Филиппов

[4]

давлат харидларини инновацияга йўналтирилганлиги жиҳатидан

уч турга ажратиб кўрсатади:

стандарт танлов мезонлари асосида “стандарт” товар (хизмат) (автомобиль,

офис жиҳозлари)лари бўйича давлат харидларини расмийлаштирилиши;

“мураккаб” танлов мезонлари асосида технологик ва илмий сиғимкорлиги

юқори бўлган товар (хизмат) (саноат ва тиббий жиҳозлар, архитектура лойиҳа)лари
бўйича давлат харидларини расмийлаштирилиши;

илмий тадқиқот натижалари бўйича давлат харидлари, бунда танлов

мезонлари хусусий аҳамиятга эга бўлиши билан ажралиб туради.

Фикримизча, стандарт турдаги давлат харидлари мезонлари рақобатга

асосланган механизмни шакллантиришни назарда тутилмоқда. Мазкур ҳолатда
маълум бир товар (иш, хизмат)лар гуруҳига устунлик берилмайди. “Мураккаб”
мезонлар асосида танлаб олиниши назарда тутилган маълум бир гуруҳ товар (иш,
хизмат)ларга устунлик учун имтиёзлар берилиши мумкин. Хусусий мезонлар асосида
тўғридан

-

тўғри харид қилинишига ёки бирор етказиб берувчига ҳужжат асосида

алоҳида устунлик берилади.

Ўзбекистон шароитида ҳам юқоридаги ҳолатларни инобатга олинган

механизмларни кузатиш мумкин. Масалан, электрон дўкон, бошланғич нархни
пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион

,

тендер

ва ягона етказиб берувчи билан

амалга ошириладиган давлат харидлари

каби харид шакллари ўзларининг

хусусиятлари билан ўзаро фарқланади. Бу ерда, ягона етказиб берувчилар
мамлакатда монопол товарларни етказиб берувчилар тарзида назарда тутилади.
Мазкур турдаги таъминочилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27

сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги
қонунини амалга ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3953-

сонли қарори

билан Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан

-

тўғри шартномалар бўйича харид

қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати

белгилаб берилди.

Шунингдек, танлов ва тендерларни ўтказилишида алоҳида мезонлар ҳам

назарда тутилиши мумкин, сабаби мазкур харид жараёнлари қурилиш, йирик давлат
эҳтиёжларини таъминлашни ўзида акс эттиради.

В.Овчинский

[5]

давлат эҳтиёжларини таъминлаш иқтисодий самарадорлигини

аниқлаш давлат буюртмачилари талабларини шакллантириш билан боғлиқлигини
таъкидлайди.

Бунда,

биринчидан,

давлат

харидларини

режалаштиришда

буюртмаларни етказиб бериш бошланғич (максимал) нархларини асослаш муҳим
ҳисобланади

ва

буюртмачи

асосий

ролни

ўйнайди.

Иккинчи

босқичда

шартномаларни бажариш учун ишларни амалга ошириш ўзига хос аҳамиятга эга
бўлиб, етказиб берувчи асосий ролга эга бўлади, деб таъкидлаб ўтади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

269

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бизнингча,

давлат

харидларини

амалга

ошириш

давлат

-

бизнес

муносабатларини тартибда солиш билан ўзининг ифодасини топади. Бу ўринда турли
молиявий инстирументлардан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда давлат харидларини такомиллаштиришга қаратилган баҳолашнинг

табақалаштирилган рейтинг тизимини ишлаб чиқиш бўйича таққослаш услубидан
фойдаланилган. Шунингдек, мавзгу оид адабиётлатларни тизимлаштириш орқали
муаллифлик ёндашуви ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Давлат харидларини амалга оширишда рейтинг тизимини жорий этиш орқали

савдоларни тартибга солишни рағбатлантириш. Бу ҳам буюртмачилар, ҳам етказиб
берувчилар нуқтаи назаридан жорий этилиши алоҳида субъектлар кесимида
такомиллаштиришга имкон беради. Бу ҳолда, давлат хариди иштирокчиларига тўртта
даражага ажратилган рейтинг баҳолаш тизимини шакллантириш муҳим ҳисобланади.
Бунда иштирокчилар фаолияти тоифаларга ажратган тарзда, қуйидагича гуруҳларга
ажратиш мақсадга мувофиқ:

қониқарсиз (55 бал ва ундан кам);

қониқарли (56

-

75 баллгача);

яхши (76

-

90 баллгача);

аъло (91

-

100 баллгача).

Буюртмачилар қуйидаги кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда рейтинг

баҳолашни жорий этиш мумкин, деб ўйлаймиз:

1.

Давлат харидларини режалаштиришда смета харажатларида тўғри акс

эттирилиши. Мазкур кўрсаткични баҳолашда қатор омилларни инобатга олиш зарур.
Жумладан, бюджет сўрови шакллантирилаётган даврда келгуси йил учун
эҳтиёжлардан келиб чиқиб тўғри белгиланганлиги (10 балл). Бюджет ижроси даврида
смета харажатларига ўзгартириш орқали харидни амалга ошириш (5 балл)

.

2.

Давлат харидларини сметада кўрсатилган маблағ доирасида амалга

оширилиши

(10 балл)

.

Белгиланган маблағга нисбатан кўп товар сотиб олишни

назарда тутиш орқали харидни амалга ошириш (5 балл). Белгиланган маблағга
нисбатан молия йили охирига қадар кам товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш (3
балл).

3.

Давлат харидларини сметада кўрсатилган муддатда

-

ўз вақтида амалга

оширилиши

(10 балл). Муддатидан олдин ёки кейин амалга оширилиши (5 балл).

Молия йили даврида харидни амалга ошмай қолишининг мавжудлиги (1 балл)

;

4.

Буюртмаларни белгиланган муддатларда махсус ахборот порталига

жойлаштириш

(10 балл). Давлат харидлари тўғрисидаги эълонни муддатидан кейин

жойлаштирилиши (7 балл), харидни молия йили охирига қадар амалга ошишига
имкон қолмаганда (1 балл).

5.

Товар (иш, хизмат)ларни белгиланган мувофиқлик стандартларига мос

равишда эълонларда жойлаштирилиши

(10 балл). Товар (иш, хизмат)ларнинг миллий

ва халқаро станртларига мос равишда эълонни жойлаштирмаслик (5 балл).
Белгиланган стандартлар чиқиб, давлат харидлари доирасидаги товар(иш,
хизмат)ларни икки ва ундан ортиқ бўлакларга бўлиб эълон қилиниши (3 балл).

6.

Махсус ахборот порталида савдоларни амалга ошириш тўғрисидаги

маълумотларни тўғри акс эттирилиши (10 балл). Махсус ахборот порталида буюртми


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

270

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тўғрисидаги маълумотларни бир марта ўзгартириш (7 балл), икки ва ундан ортиқ
ўзгартириш (4 балл).

7.

Тузилган шартномаларни ўз вақтида ижро этилиши (10 балл). Шартномаларни

а) муддатидан ўтказиб ижро қилиниши (6 балл); у тузилгандан сўнг бекор қилиниши
(3 балл).

8.

Ғазначилик органларига тўлов топшириқларини ўз вақтида топширилиши (5

балл). Муддатидан ўтказиб топширилиши (3 балл).

9.

Товар (иш, хизмат)ларни эълонда кўрсатилган ҳолат билан мос равишда қабул

қилинганлиги (10 балл). Товар (иш, хизмат)ларни шартнома шартларидан ўзгача
тарзда қабул қилиш (4 балл)

.

10.

Давлат харидини амалга оширишда аукцион туридан танлов турига

ўтишнинг мавжудлиги (5 балл). Мазкур ҳолатнинг кўп такрорланиши (2 балл

).

11.

Бир молия йилида товар (иш, хизмат)ларни турли шартномалар доирасида

турли етказиб берувчилар билан харид шартномаларини тузиш ва ижро этиш (5
балл). Аксинча, бир турдагисини бир етказиб берувчи билан тузилган шартномалар
асосида харид қилиш

(3 балл).

12.

Етказиб берувчи томонидан шартномаларни бажарилиш юзасидан

шикоятларнинг мавжуд эмаслиги (5 балл), аксинча шикоятларнинг мавжудлиги (3
балл).

Юқорида қайд этиб ўтилган, кўрсаткичларни бир молия йилида ҳар бир

кўрсаткич бўйича ўртача арифметикни топган ҳолда рейтинг баҳолашни амалга
ошириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз

Фикримизча, буюртмачи (бюджет ташкилот)ларининг давлат харидлари

борасидаги фаолиятни баҳолаш биринчидан, бюджет маблағлари самарадорлигини
таъминлашга қаратилган янги методологиянинг шаклланишига имкон яратса,
иккинчидан бюджет муассасаларининг давлат харидлари борасидаги обрўси вужудга
келади. Учинчидан, давлат харидлари юзасидан қайси бюджет муассасаларида
ривожлантириш тадбирларини амалга оширишни белгиловчи янги механизм
яратилади.

Етказиб берувчилар борасидаги рейтинг баҳолашни амалга ошириб бориш ва шу

асосда улар билан ўзаро муносабатларни тартибга солиш муҳим ҳисобланади.
Бизнингча, етказиб берувчилар давлат харидларидаги иштирокини баҳолашда
қуйидаги кўрсаткичларни қамраб олиш мумкин:

1.

Давлат харидлари бўйича шартномаларни белгиланган шартларда ижро этиш

(20 балл). Шартномаларни махсус ахборот порталида рўйхатга олингандан сўнг бекор
қилиниши (10 балл). Шартнома қиймати бўйича маълум (15 фоиз) бюджет
маблағлари ўтказиб берилгандан сўнг шартномани бекор қилиш (5 балл).
Шартномани у тузилгандан сўнг бажармаслик (1 балл).

2.

Товар (иш, хизмат)ларни махсус ахборот порталида берилган эълон бўйича

аниқ талаблар билан буюртмачига етказиб бериш (20 балл). Шартномада
белгиланган шартларда ўзгача бўлган (сифатсиз ёки турдош бўлган) маҳсулотни
етказиб бериш (10 балл).

3.

Турли бюджет ташкилотлари билан давлат харидларини амалга ошириш (20

балл). Бир буюртмачи билан бир товар доирасида кўп маротаба шартномалар тузиш
ва ижро этиш (5 балл).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

271

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4.

Махсус ахборот портали ҳисоб

-

китоб клиринг палатасига бадалларни ўз

вақтида ўтказиш (20 балл). Бадални бошқариш билан боғлиқ муаммоларнигн
мавжудлиги (15 балл).

5.

Буюртмачи томонидан товар (иш, хизмат)ларни етказиб бериилиш билан

боғлиқ шикоятларнинг мавжуд эмаслиги (10 балл). Шикоятлар мавжуд бўлганда 5
балл.

6.

Давлат хариди билан боғлиқ хўжалик судида шартномалар ижросини кўриб

чиқилмаганлиги (10 балл). Хўжалик судида бир маротаба ишнинг кўрилиши 5 балл.
Икки ва ундан ортиқ ҳолда ишнинг кўрилиши 2 балл.

Фикримизча, давлат харидлари иштирокчи (етказиб берувчи)ларнинг фаолиятни

рейтинг

тизими

асосида

баҳолаб

бориш

бюджет

маблағларини

тўғри

йўналтирилишига имкон беради. Сабаби, бюджет маблағларини мақсадли
фойдаланилишида мазкур услубият муҳим деб ўйлаймиз. Шунингдек, етказиб
берувчиларнинг обрў

-

брендини шакллантириш ёки уларни “қора рўйхат”га киритиш

имконини берувчи механизмни вужудга келтиради.

Давлат харидини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги чора

-

тадбирлардан

бири бу –

мониторинг қилиб боришни жорий этишдан иборат, деб ўйлаймиз. Давлат

хариди мониторинги кўп босқичли жараён бўлганлиги сабабли уни ягона мезон
орқали баҳолашнинг имкони мавжуд эмас. Жумладан, мазкур жараён умумий,
иқтисодий ва коррупцияга қарши мониторинг методологияларини ўз ичига олади

.

Бизнингча, умумий мониторинг ўзининг ичига қуйидагиларни олади: кузатиш ва

ахборотлар тўплаш жараёнлари функционал жиҳатдан маълумотларни аниқлаш,
тизимлаштириш, даврийлаштириш каби босқичларга ажратиш мақсадга мувофиқ.
Умумий мониторингнинг кузатиш ва ахборот тўплаш жараёнларини ғазначилик
органлари орқали таъминлаш мумкин, деб ўйлаймиз. Масалан, давлат харидлари
иштирокчилари бўйича жорий этилиши мумкин бўлган рейтинг баҳолаш тизими
орқали харид жараёнини кузатиб бориш ва у тўғрисида маълумотларни тўплаш
имкони вужудга келади.

Мониторингни функционал жиҳатдан қандай маълумотлар зарурлигини

аниқлаш орқали бошланиши муҳим ҳисобланади. Мониторинг қилиниши аниқланган
маълумотларни

тизимлаштириш

ҳисобланади.

Масалан,

давлат

хариди

иштирокчилари кесимида, халқ таълими (ёки соғлиқни сақлаш ва ҳ.к.) муассасалари
бўйича туман (вилоят) кесимида, маълум бир товар (иш, хизмат) бўйича амалга
оширишни белгилаш мумкин. Мазкур маълумотларни чораклик ва йиллик тарзда ҳам
даврийлаштирган ҳолда мониторингни олиб бориш мумкин бўлади. Ушбу
жараёнларни ғазначиликнинг дастурий таъминотлари орқали амалга ошириш
мумкинлиги масаланинг жорий этиш имконияти юқорилигини белгилаб беради.

Фикримизча, умумий мониторинг жараёни иқтисодий мазмун биан

тўлдирилиши мазкур чора

-

тадбирларнинг самарадорлигини оширишга муносиб

ҳиссасини қўшади, деб ҳисоблаймиз. Хусусан, иқтисодий мониторинг қилишнинг
асосий шакли бу –

баҳолашдан иборат ҳисобланади. Функционал жиҳатдан бу давлат

харидлари учун йўналтирилган маблағлардан фойдаланишнинг объективлиги,
таққослаш мумкинлиги ва мақсадли ишлатилганлиги билан ажралиб туради.

Иқтисодий

мониторингни

амалга

ошириш

бюджет

маблағларини

самарадорлигини таъминлашга қаратилган фаолиятни бирламчи баҳолаб берувчи
омил сифатида қараш мумкин. Масалан, давлат хариди

маблағларидан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

272

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фойдаланишнинг объективлиги –

иштирокчилар томонидан савдоларни манипуляция

қилинмаганлиги,

харид

муносабатларини

“доимий

ҳамкорлик”ка

айлантирилмаганлиги билан белгиланади.

Иқтисодий мониторингнинг муҳим жиҳатларидан бири –

бир хил хусусиятдаги

харид шартномаларини ўзаро қиёслаш орқали маблағлардан фойдаланиш
самарадорлигини баҳолашнинг оптимал усулидир. Иқтисодий мониторинг ўтказувчи
шахс томонидан ғазначилик дастурий таъминоти орқали ёки бошқа турдош дастурий
технологиялар орқали маълумотлар тизимлаштирилади ва мониторинг амалга
оширилади. Мазкур услубиятни қўлланилиши илғор тажрибаларни бир ҳудуд
(бюджет ташкилоти)дан бошқа ҳудуд (бошқа бюджет ташкилоти)га жорий этиш
имконини беради. Бу эса, иштирокчиларни жазолашни эмас, балки уларнинг
тажрибасини орттиришга имконият беради.

Иқтисодий мониторинг институти орқали давлат харидлари учун бюджет

маблағларидан мақсадли фойдаланиш коэффициентини аниқлашга имкон вужудга
келади. Ушбу ҳолатда бир турдаги товар (иш, хизмат)ни бюджет ташкилот (ҳудуд,
соҳа)лар кесимида савдо қилинишини ўрганиш ва қандай ҳолатларда маблағлардан
мақсадсиз фойдаланиш юзага келишини таҳлил этишга шарт

-

шароит яратилади.

Бу эса, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланганлигини

мустаҳкамлаш учун буюртмачи харажатлар сметаси бўйича давлат харидларини бир
турдаги товар (иш, хизмат)лар бўйича қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўймасликни
тақозо қилади. Бу орқали харидлар жараёнида коррупцияни олди олинади, вақт ва
маблағ сарфи камаяди, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг кенгайишига рағбат
яратилади

.

Фикримизча, иқтисодий мониторингни амалга ошириш орқали давлат

харидлари тизимидаги илғор амалиётни бир бюджет ташкилоти (соҳа, ҳудуд)дан
бошқа шу каби субъектларга жорий этиш тажрибасини ҳосил қилиш мумкин. Бу эса,
ўз навбатида жазолашдан кўра, ўргатиш усулини жорий этиш амалиётини
ривожлантиради.

Коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ мониторингни амага оширишда бир неча

ҳолатларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ,

деб ҳисоблаймиз. Улар

қуйидагилардир:

буюртмачи ва етказиб берувчининг давлат харидлари юзасидан ўзаро савдо

шартномалари тарихини таҳлил этиш;

махсус ахборот порталига жойлаштирилган эълонларда товар (иш,

хизмат)ларнинг миллий ва халқаро стандартларга мос

равишда жойлаштирилиши;

электрон савдоларда харид шартномаси тузишни бўлакларга ажратган

ҳолатда амалга оширилишига ишора берувчи омилларни таҳлил этиш.

Бизнингча,

юқорида

келтириб

ўтилган

амалиётларни

мамлакатимиз

тажрибасида қўлланилиши қўшимча бюджет маблағларини талаб этмаслиги, уларни
жорий этишга бюджет ижроси тизимида етарли имконият ва салоҳият мавжудлиги
алоҳида аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, давлат харидини такомиллаштиришга қаратилган чоралар

қаторида қуйидаги таклиф ва тавсияларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ, деб
ҳисоблаймиз.

Қиймати энг кам иш ҳақининг беш минг бараваридан ортиқ миқдордаги

товарлар хариди бўйича давлат харидлари ўтказилганда Харид комиссияси таркибига


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

273

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси”ни киритишни
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелда қабул қилинган “Давлат

харидлари тўғрисида”ги қонунининг 19

-

моддаси йирик миқдордаги (энг кам иш

ҳақининг беш минг бараваридан кўп) давлат харидларини ўтказишда ўтказилганда
харид комиссияси таркибига давлат буюртмачисининг вакилларидан ташқари
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика
лойиҳалаштириш институтининг вакиллари киритилиши белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21

ноябрдаги “Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги 456

-

сонли қарори ва 2003 йил 3 июлдаги “Капитал қурилишда танлов

савдолари тизимини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 302

-

сонли

қарорларида ҳам харид комиссияси таркибига

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» республика лойиҳа институти, шунингдек,
буюртмачининг тармоқ илмий

-

техник кенгашлари вакиллари мажбурий тартибда

киритилиши назарда тутилган.

Шунингдек, харид комиссиясининг қарорларини нафақат давлат буюртмачилари

балки иштирокчилар учун ҳам мажбурийлигини белгилаш. Ушбу ҳолат буюртмачи ва
етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартномаларни ижро этилиши аниқлигини ва
самарадорлигини таъминлашга шунингдек, иштирокчилар масъулиятини оширишга

имкон беради

.

Шу боисдан, давлат харидларининг йирик ҳажмда ёки стратегик аҳамиятга

бўлган соҳаларда амалга оширилишида рақобатни таъминлашга қаратилган чоралар
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Ўз навбатида, мазкур амалиётни жорий этиш
натижасида ўтказилаётган

давлат

харидларида нархларни

шаклланиши ва тендер

жараёнида юзага келиши мумкин бўлган монополистик ёки олигополистик
ҳаракатларни олдини олиш,

жойида аниқлаш ва чеклаш имконияти яратилади

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ

-3953-

қарорига билан тўғридан

-

тўғри харидни амалга ошириш мумкин бўлган товар

(иш,хизмат)лар рўйхати тасдиқланган. Бу эса, давлат харидни амалга ошириш

тартиб

-

таомилларига “тўғридан

-

тўғри харидни амалга ошириш” турини киритиш орқали

меъёрий

-

ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш заруриятини келтириб чиқаради.

Бизнингча, бюджет маблағлари доирасида молиялаштириладиган бу каби

харидларда улар аниқлаш, самарадорлигини баҳолаш, ҳажмига нисбатан
мезонларни белгилаш каби қоидаларни киритиш бюджет маблағларидан
фойдаланиш натжадорлигини оширишга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.

Давлат харидлари тўғрисидаги ахборотлар таркибига “намунавий ҳужжат

шакллари”,

“давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестри” ва

“ягона етказиб берувчилар реестри”ни киритиш

.

Хулоса

ва таклифлар

Тадқиқотлар натижасида айтиш лозимки, давлат харидлари билан боғлиқ

расмий ҳужжатларнинг намунавий шаклларини тизимлаштириш буюртмачи ва
еткаиб берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этишга имкон
беради. Шунингдек, давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

274

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш уларни мониторинг қилишга
шарт

-

шароит яратиб беради. Юқорида биз томонимиздан таклиф этилган мониторинг

институти

фаолият

олиб

боришига

харидлар

тўғрисидаги

ахборотларни

тизимлаштириш муҳим ҳисобланади.

Шунингдек, ягона етказиб берувчиларнинг реестрини тузиш тўғридан

-

тўғридан

шартномалар асосида харидларни амалга оширишга асос бўлиб хизмат

қилади. Шу

билан бирга, табиий монопол мақомига эга бўлган тармоқларнинг ишончли манба
орқали аниқлаштиришга шарт

-

шароит юзага келади. Мазкур чора

-

тадбирларни

жорий этиш орқали давлат харидлари иштирокчилари

фаолиятини самарадорлигига

хизмат қилади. Шу билан бирга, давлат хариди бўйича чекловлар белгилашда
давлатнинг стратегик йўналишлари ва ривожлантириш давлат дастурларига тегишли
қисмларига истисно бериш

.

Бу давлатнинг стратегик йўналишлари ва ривожлантириш

давлат дастурларини ўз вақтида амалга ошириш имконини бериши мумкин

.

Давлат буюртмачиси томонидан харидни

амалга ошириш учун тузилган

шартномани

бекор қилишнинг асослантирилган сабабини махсус ахборот порталида

эълон қилишга уч кунлик муддат мезонини жорий этиш. Давлат ҳаридларини бекор
қилиш сабабларини ўрганиш имконияти яратилади ва харидларни шаффофлиги
янада ортади

.

Бюджет буюртмачилари учун электрон дўкон орқали харидни амалга оширишда

бир шартнома

қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш баробаригача бўлган

(максимал) қиймат белгиланган. Ушбу қоидага минимал қийматни киритиш ва унгача
бўлган қиймат бўйича харидга тўғридан тўғри шартнома тузишга имкон бериш. Бу
орқали харидлар жараёнида буюртмачилар учун доимий ёки зарурат юзасидан
керакли бўлган, жуда кўп майда буюмларни ўз ичига олган (масалан канцтовар), узоқ
муддат сақлаш имконияти бўлмаган, кам маблағ талаб қиладиган (масалан беш юз
минг сўм) товар(иш,хизмат)лар хариди жараёни соддалаштирилади

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

О проблемах управления государственными закупками в Республике

Узбекистан и направлениях совершенствования. Аналитическая записка. UNDP.
Ташкент,2008.

2.

Қосимова

Г.А. Ғазначилик тизимида давлат харидининг

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш масалалари//Халқаро молия ва ҳисоб илмий электрон журнали. –

Т., 2019.

-

№ 2 (апрель).

3.

Бурханов У.А. Давлат хариди. –

Тошкент, 2010. –

16 бет.

4.

Филиппов А.П. Формирование и развитие государственной контрактной

системы в субъекте Российской Федерации: автореферат ... к.э.н. –

Институт

экономики РАН. –

Москва, 2012. –

С.23.

5.

Овчинский В.А. Развитие института федеральной контрактной системы:

автореферат ... к.э.н.

-

Российский государственный гуманитарный университет. –

Москва, 2013. –

С.23.

Библиографические ссылки

О проблемах управления государственными закупками в Республике Узбекистан и направлениях совершенствования. Аналитическая записка. UNDP. Ташкент,2008.

Касимова Г.А. Тазначилик тизимида давлат харидининг х,ук,ук,ий асосларини такомиллаштириш масалалари//Халк,аро молия ва х,исоб илмий электрон журнали. -Т., 2019. - № 2 (апрель).

Бурханов У.А. Давлат хариди. - Тошкент, 2010. -16 бет.

Филиппов А.П. Формирование и развитие государственной контрактной системы в субъекте Российской Федерации: автореферат ... к.э.н. - Институт экономики РАН. - Москва, 2012. - С.23.

Овчинский В.А. Развитие института федеральной контрактной системы: автореферат ... к.э.н. - Российский государственный гуманитарный университет. -Москва, 2013. - С.23.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов