Концептуальные подходы к эффективной организации торговли текстильной продукцией

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
135-146
4
0
Поделиться
Муминова, Н. (2021). Концептуальные подходы к эффективной организации торговли текстильной продукцией. Экономика и инновационные технологии, (3), 135–146. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11875
Наргиза Муминова, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

Доцент кафедры корпоративного управления, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье делается попытка углубиться в проблему с помощью концептуальных подходов к эффективной организации торговли текстилем, их места на мировом рынке, стратегий выхода на рынок текстиля, удержания или индукции. Объектом исследования является рынок текстильных изделий, на котором изучается и разрабатывается международная маркетинговая методология.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

135

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ЁНДАШУВЛАРИ

Муминова Наргиза Махсуджоновна

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Корпоратив бошқарув”

кафедраси доценти, PhD

Аннотация

.

Ушбу мақолада тўқимачилик маҳсулотлари савдосини самарали ташкил

этишнинг концептуал ёндашувлари, уларни жахон бозоридаги ўрни, тўқимачилик
маҳсулотларининг бозорга кириб бориши бўйича стратегиялар, дедукция

ёки индукция

йўналишлари орқали муаммони чуқурроқ ўрганишга харакат қилинган.

Тадқиқот объекти

сифатида тўқимачилик маҳсулотлари бозори олинган ва ўрганилган ва улардаги халқаро
маркетинг методологияси ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

:

тўқимачилик маҳсулоти, маҳсулот ассортименти, стратегия,

маҳаллий

бозор,

ташқи бозор, халқаро бозор, рақобат, кооперация, маркетинг

стратегияси.

Аннотация.

В этой статье делается попытка углубиться в проблему с помощью

концептуальных подходов к эффективной организации торговли текстилем, их места на
мировом рынке, стратегий выхода на рынок текстиля, удержания или индукции.
Объектом исследования является рынок текстильных изделий, на котором изучается и
разрабатывается международная маркетинговая методология.

Ключевые слова:

текстильные изделия, ассортимент продукции, стратегия,

внутренний рынок, внешний рынок, международный рынок, конкуренция, сотрудничество,
маркетинговая стратегия.

Abstract.

This article seeks to delve deeper into the problem through conceptual approaches

to the effective organization of textile trade, their place in the global market, strategies for textile
entry into the market, directions of deduction or induction. The object of research is the market of
textile products, which is studied and developed international marketing methodology.

Key words:

textile products, product range, strategy, domestic market, foreign market,

international market, competition, cooperation, marketing strategy.

Кириш

Мавзунинг долзарблиги шундан иборатки, ҳозирда шиддат билан ривожланиб

келаётган

иқтисодиёт

шароитида,

тўқимачилик

корхоналарини

ҳам

ривожлантиришни тақозо этмоқда. Соҳада рақамли воситалардан фойдаланинш
рақобат муҳитида жуда ас қотади. Ҳар бир тўқимачилик корхонаси маҳаллий ва
халқаро бозорларга чиқиш стратегияларини

ишлаб чиққанда, аввалом бор корхона

бизнесини кенгайтириш, маҳсулот сотиш хажмини ва бозордаги улушини
кенгайтириш, юқори фойда олиш, ассортимент диапозони кўпайтириш ва янги
товарлар ишлаб чиқариш, маҳсулотларни мақсадли бозорларга силжитиш ва PR
кампанияларини самарали ташкил этиш, нарх сиёсатини такомиллаштириш ва
маркетинг фаолиятини оптимал бошқариш бўйича бир қатор чора тадбирларни
амалга оширади.

Тўқимачилик корхоналарида асосий муаммолари қуйидагилардан иборат:

-

Соҳа йўналишида ИТ технологиялардан кам фойдаланиш

-

Фаол нарх сиёсатини йуритишнинг мураккаблиги;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

136

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

Ҳом

-

ашё материалларининг нархини ошиши натижасида тўқимачилик

маҳсулотларининг бозор мувозанатидан паст баҳога сотилиши;

-

Халқаро бозорда рақобатбардош эмаслиги.

-

Ва бошқалар.

Мақолада тўқимачилик корхоналарнинг жаҳон бозорига кириб боришнинг

халқаро маркетинг стратегиялари асосини эса стратегияни амалга ошириш вақти ва
имкониятларини тўғри белгилаш, халқаро бозорлар мақсадли сегментини ва
маркетинг усулларини аниқлаш кўрсатиб берилган

[1].

Бизга маълумки хорижий ва маҳаллий адабиётларимизда бир нечта классик

стратегиялар мавжуд. Улар доирасига

ҳужумкор, мудофаа ва чекиниш

стратегияларини

киритиш мумкин. Ушбу стратегияларни тавсифи орқали уларнинг

айнан тўқимачилик корхоналарига мослашишини жадвал кўринишда таклиф этиш
мумкин.

Корхона ўзининг халқаро ривожланишини ички экспансияга нисбатан иккиламчи

сифатида, ташқи бозор эса –

ортиқча маҳсулотни юткич сифатида кўриб чиқиши

мумкин. Бу ҳолатда корхона дастлаб ички бозорда фойдаланиладиган жараёнлар ва
сиёсатни ташқи бозорда такрорлаш тенденциясига эга бўлади.

Шу билан бирга халқаро маркетинг стратегиясини танлашнинг муҳим

омиллари бўлиб корхона менежментининг хорижий бизнесга муносабати, жаҳон
бозоридаги рақобатбардошлилик мезонлари, ташқи иқтисодий фаолият тажрибаси
ҳамда тадбирлар кўлами ҳисобланади. Халқаро маркетинг стратегияларини ишлаб
чиқиш алгоритми стратегияни қўллашнинг хар бир босқичида стратегия турлари ва
хусусиятларига боғлик.

Маълум давр мобайнида миллий ва халқаро маркетинг стратегияларининг

хорижий ва маҳаллий олимларимиз томонидан концептуал жиҳатлари ўрганилган
бўлиб, стратегиялар турлари, уларни амалга ошририш шарт

-

шароитлари ҳамда

йўналишлари тадқиқ этилган.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Бу борада бир қанча изланишлар ғарб мамлакатлари олимлари В.Киганнинг

“Кўп миллатли маҳсулотни режалаштириш: Стратегик муқобиллаш”

[2]

, С.Холленсен

“Глобальный маркетинг”

[3],

Котлер Ф., Армстронг Г., Сондерс Дж., Вонг В.

,

“Основы

маркетинга”

[4]

, И.Айал, Дж.Зиф, “Кўп миллатли маркетингда бозорни кенгайтириш

стратегиялари”

[5]

деб номланган асарларида маҳсулотнинг маркетинги ҳақида ўз

қарашларини баён этганлар

ва

бозорга киришнинг альтернатив стратегиялар

таҳлилини амалга оширишган.

Шу билан бирга ушбу масасалар кўлами маҳаллий олимларимиз Б.Болтабаев

“Ўзбекистон

Республикаси

тўқимачилик

саноати

экспорт

имкониятларини

ривожлантиришда маркетинг стратегияси”

номли асарида “Тўқимачилик ва енгил

саноатнинг бошқа тармоқларида ана шу пахта хомашёсини янада чуқур қайта
ишлашни таъминлаш, бўялган ип

-

калава, трикотаж полотноси ва матолар каби тайёр

маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилиш, кейинчалик, замонавий
технология ва дизайнни фаол ўзлаштириш асосида, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари
ишлаб чиқаришда улкан самарага эриша оламиз” дея таъкидлаган

[6].

Ш.Эргашходжава

“Бозор

рақобати шароитида қишлоқ жойларида кооперацияни

ривожлантиришнин

маркетинг

стратегияси”

номли

асарида

“Тўқимачилик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

137

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

маҳсулотини ишлаб чиқаришини диверсификациялаш, бир ёки бир неча хилдаги
турдош маҳсулотни ишлаб чиқаришга таянган ишлаб чиқариш тузилмасидан, бир неча
йўналишни ўз ичига олган, кенг турдаги ишлаб чиқариш тузилмасига

ўтиш тушуниш

мумкин”

[7]

дея айтиб ўтган.

З.Адилова

“Халқаро бозорларга экспорт маҳсулотларини йўналтиришнинг

маркетинг стратегияси”

асарида “Халқаро маркетинг

-

бу жаҳон иқтисодиётининг

глобаллашуви,

халқаро

меҳнат

тақсимотининг

чуқурлашуви,

рақобатнинг

кескинлашуви ҳамда ишлаб чиқаришнинг интернационаллашуви шароитида корхона
учун мақсадли бозорни эгаллаш бўлиб, унинг асосий мезонида хорижий
истеъмолчилар манфаатларини тўла қондириш учун корхонанинг ички ишлаб чиқариш
имкониятларини мақсадли бозор талабига мослаштириш асосида юксак даромадлар
меъёрига эришиш тушунилади” –

деб таъриф берган

[8],

Н.Шамшиева

“Телекоммуникация хизматлари бозорида компаниялар маркетинг

стратегиясининг самарадорлиги”

[9]

ва Д.Парпиев

“Ўзбекистон Республикаси нефть

-

газ

тармоғи

корхоналарининг

халқаро

маркетинг

стратегиясини

такомиллаштириш”

[10]

лар ўз илмий ишлари дорасида батафсил миилий ва халқаро

маркетинг стратегияларини маҳсулот турлари ва мақсадли бозор сегментларига
нисбатан кўрилган.

Биз юқоридаги хорижий ва маҳаллий олимларимиз илмий ёндашувлари

қиёсий таҳлилини амалга ошириб, стратегияларнинг ривожланиш ва
такомиллаштириш

эволюцияси

нуқтаи

назаридан

айнан

тўқимачилик

маҳсулотларига нисбатан талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш

борасида халқаро маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда услубий
жиҳатдан қиёслашга уриндик.

Тадқиқот методологияси

Илмий тадқиқот давомида анализ ва синтез, аналитик таҳлил усулларидан

самарали фойдаланилган.

Тадқиқотимизда

дедукция

ёки индукция

йўналишлари

орқали муаммони чуқурроқ ўрганишга харакат қилинган.

Муаммосининг ечимига

олиб борувчи стратегик йўналишлар белгиланган. Тадқиқот объекти

сифатида

тўқимачилик маҳсулотлари бозори олинган.

Таҳлил ва натижалар

Хорижий мамлакатларнинг миллий корхоналари ташқи бозорларга чиқишда

турли стратегияларга амал қилади. Мисол учун, Америка компаниялари ташқи
бозорларни кенгайтириш мақсадида

янги маҳсулотлар

жорий қилишга таянади.

Европа стратегиялари кўпроқ

мудофаага мойил

ҳисобланади. Европа корхоналари,

масалан, ўзлаштириб бўлинган ёки илгари ўзлаштирилган бозорлар билан чамбарчас
боғлиқ бозорларга кириб боришни афзал кўради

.

Япон компаниялари

кам харажатли, маҳсулот ассортименти чекланган,

ишлаб чиқариш ҳажми катта стратегияни

қўллайди, бу уларга сотув ҳажмини

ошириш учун асосий рақобат воситаси сифатида нархдан фойдаланиш имконини
беради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, япон компаниялари камроқ юклама
харажатларида фаолият юритади, уларнинг офислари эса ортиқча ҳашаматга
берилмаган бўлади. Япон компанияларининг ташкилий структуралари Европа
корхоналарининг структураларига нисбатан соддароқ ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

138

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Халқаро маркетинг стратегиялари қиёсий таҳлили ва услубий ёндашуви

Стратагиялар

номлари ва

муаллифлари

Стратегия

турлари

Амалга ошириш шароитлари

Бозорларга

чиқишнинг

альтернатив

стратегиялари

(У.Киган, Ф.Котлер,

С.Холленсен)

[4]

1.Маҳсулот

-

коммуникацив

кенгайиш

2.Маҳсулот

-

коммуникацив

мослашув

3.Янгиликка

мослашиш

1.Хорижда маҳсулот ва талабни қониқтиришнинг бир
хил шартлари

2.Хорижда маҳсулот ва талабни қониқтиришнинг хар
хил шартлари

3.Хорижда

маҳсулот

сотиб

олиш

ва

талабни

қониқтиришнинг паст даражаси

Бозор экспансияси

стратегияси (И.Айал,

Дж.Зиф)

[5]

1.Икки ёқлама

концтрация

2.Бозор

концетрацияси ва

сегментли

дивессификациялаш

ув

3.Икки ёқлама

диверсификация

1. Бир нечта мамлакатда бир хил таснифий белгиларга
эга бўлган кўплаб истеъмолчилар сегментининг
мавжудлиги.

2. Бир нечта мамлакатда хар хил таснифий белгиларга
эга бўлган истеъмолчилар сегментининг мавжудлиги.

3.Кўплаб мамлакатлар бозорлари учун маҳсулот
жозибадорлиги

Рақобат

стратегиялари

(В.Черенков,

И.Иванюк)

[11-12]

1. Бозор улушининг

глобал стратегияси

2. Бозор улушининг

локал стратегияси

3. Глобал имконият

стратегияси

4. Фланг бўйича

хужум

5.Фронтал хужум

5. Бозорни

ўзлаштириш

6.Айланиб ўтиш

7.Партизанлик

хужуми

8.Кооператицион

9.Инновацион

1. Корхонанинг жаҳон бозорида улушининг ва
маҳсулот

стандартлашувини

юқори

даражаси

мавжудлиги

2. Корхонанинг мақсадли миллий бозорда рақобат
устунлиги омилининг мавжудлиги

3.

Мақсадли

талабни

қондириш

махсус

компетентликнинг мавжудлиги

Маркетинг тажрибасининг ва рақобатчилар эътибори
кирмаган бозор сегментининг мавжудлиги

4. Рақобат ва ресурслар бўйича устунлиги

5. Корхонанинг кўплаб маҳсулот ассортименти ва
ресурслар устунлиги асосида хужум позицияси

6. Маркетинг тажрибаси, рақобат устунлиги ва кичик
бозор сегментини ўзлаштириш позицияси

7. Фойда олишга қаратилган глобал маркетинг
тадбирларини амалга ошириш имконияти

8. Кооперацион алоқаларга кирувчи корхоналарнинг
самарали омилларнинг мавжудлиги

9. Корхоналарда янги ғоя ва технологияларга таянган

Халқаро

маркетингнинг

комплекс

стратегиялари

(Р.Базел, С.Джейн,

С.Дуглас, Т. Левит,

С.Кавусгил)

[13-15]

1.Стандартлашув

2.Мослашув

(адаптация)

3.Комбинациялашга

н стратегия

1. Бир хил таснифий белгиларга эга истеъмолчилар
глобал сегментининг мавжудлиги

2. Хорижий мамлакатларда хилма хил маркетинг
муҳитнинг ва халқаро фаолиятни ташкил этиш
хусусиятларининг мавждулиги

3.Стандартлашув

ва

мослашув

стратегияларнинг

муносиб устуворликларининг мавжудлиги

Экспорт

имкониятларини

ривожлантириш

маркетинг

стратегиялари

(М.Болтабаев)

[6]

1.Ассортимент

2.Рақобатбардошли

кни ошириш

1.Тўқимачилик маҳсулотлари (товар) дифференциацияси
(корхонанинг

ўз

маҳсулот

ва

хизматларини

рақобатчиларнинг маҳсулот ва хизматларидан фарқ
қилувчи тоифага ажратиши ва улар бўйича алоҳида талаб
йўналишини таъминлаши).

2.Бозордаги аҳволни таҳлил қилиш, рақботбардошликни
ошириш чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш, стратегиянинг

фирманинг ресурслари ва имкониятларига боғлиқлиги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

139

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

каби босқичларда ишлаб чиқилади.

Кооперацияни

ривожлантириш

маркетинг

стратегияси

(Ш.Эргашходжаева)

[7]

Диверсификациялаш

стратегияси

йўналишлари:

1.Вертикал

2.Горинзонтал

3. Концетрик

Диверсификация стратегиясини ишлаб чиқиш

қуйидаги

хусусиятлар билан белгиланади:

-

товар (хизмат)ларнинг асосий эҳтиёжини қондиришга

қаратилганлиги;

-

товарлар хажми ва нархининг ўзаро юқори эластиклиги;

-

товар ва пул муносабатиларини ташкил этишда

пировард истеъмолчи билан бевосита мулоқатда
бўлишлиги ва бошқалар.

Халқаро бозорларга

йўналтирилган

маркетинг

стратегиялари

(З.Адилова)

[8]

1. Маҳсулотлар

экспорти маркетинг

стратегияси



2. Ишлаб чиқаришни

халқаро

интеграциялашуви

стратегияси

1. Бозорга йўналтирилган макро маркетинг тизимини
жорий этиш, халқаро бозорларни маркет

-

скринингини

ўтказиш, маҳсулот улушини ошириш ва янги
бозорларни ўзлаштириш, халқаро ишлаб чиқариш
интеграциясини ва кооперациясини таъминлаш.

2. Стратегиялар турлари: миллий ишлаб чиқариш,
қисман

глобаллашув,

тўлиқ

глобаллашувни

таъминлаш.

Стратегиялар

хусусиятлари:

ишлаб

чиқариш ва йиғиш уйда, ишлаб чиқариш уйда йиғиш
четда, шунингдек, тескариси, ишлаб чиқариш ва йиғиш
четда.

Бозордаги

рақобатга мос

маркетинг

стратегиялари

(Н.Шамшиева)

[9]

1.Минтақавий

2.Ассортимент

3.Баҳо

4.Рақобат

1.

Бизнеснинг

минтақавий

қамрови

кенгаяди,

маркетинг

ва

операцион

харажатлар

пасаяди,

оқибатда, фойда ошади.

2.Қўшимча хизматлар орқали рақобатбардошлик
ошади, янги сегментлар ўзлаштирилиб, компания
бозори кенгаяди.

3. Рақобат кучаётган вақтда маркетинг механизми
самарадорлиги ошади. тўғри ва аниқ баҳо бозор ва
фойдани кенгайтиради.

4.Смарали маркетинг стратегияси компаниянинг
рақобатбардошлик

даражасини,

харажати

самарадорлигини ва нуфузини кучайтиради.

Халқаро рақобат

устунлигини

таъминлаш

маркетинг

стратегиялари

(Д.Парпиев)

[10]

1.Интенсив ўсиш

2.Диверсификация

3. Фокуслаш

1.Ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўла фойдаланиш
ҳисобига унумдорлик кўрсаткичларини ошириш

2. Даромад олиш турларини кўпайтириш

3.Халқаро бозорларни эгаллашда устувор бозор
сегментини эгаллаш

Талабни

шакллантириш ва

сотувни

рағбатлантириш

халқаро маркетинг

стратегиялари

(Н.Мўминова)

1. Талабни

шакллантириш ва

сотишни

рағбатлантириш

(коммуникатив)

стратегияси

2.Глобал сегмент

стратегияси

3. Мультибрендинг

стратегияси

Жаҳон бозорларида тўқимачилик маҳсулотларга
бўлган умумий стандарт талабларни ошиши

жаҳон бозорларида натурал матоларга бўлган талабни
ошиши

Хорижий

бозорлардаги

маҳаллий

дистрибьютерларнинг

тажрибасидан

фойдаланиш

имкониятлари

Хоижда

бизнес

юритиш

рискини

камайтириш

омиллари

Халқаро бозорларни ўзлаштириш харажатларини
камайтириш

Нарх ва сифат даражасини назорат қилиш имконияти

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Халқаро маркетинг соҳасида фаолиятни кенгайтиришнинг муқаррар оқибати,

хусусан, халқаро бозорга чиқишда глобал миқёсда рақобатнинг ўсиши ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

140

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Авиация саноати, кемасозлик, электрон бутловчи қисмлар, электр асбоб

-

ускуналари ва энергетика асбоб

-

ускуналари соҳасидаги энг йирик корхоналар глобал

маркетингни қўллайди.

Бу борада пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари савдосига

йўналтирилган стратегия айнан халқаро маркетингдан келажакда глобал
маркетинга ўтувчи стратегия тизимини бўлиши лозим. Бу эса ўз навбатида
замоновий брендинг сиёсатини самарали ошришини ва келажакда корхоналар
хусусиятидан келиб чиқиб мультибрендинг стратегияларни ишлаб чиқишни кўзда
тутади. Ушбу стратегияларга ўтиш зарурияти ярим тайёр ва тайёр тўқимачилик
жаҳон бозоридаги кучли рақобат муҳити мавжудлиги билан белгиланади.

Миллий ва халқаро бозорга чиқиш корхона иқтисодиёти учун жуда аҳамиятлидир

ва бу иқтисодий ўсишни кўрсатиб берадиган кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Халқаро бозорларда савдо қилиш борасида бир неча назариялар мавжуд. Классик
назария 2

-

жадвал маълумотларида ўз аксини топган.

2-

жадвал

Маҳаллий ва халқаро бозорларга чиқишнинг классик стратегиялари

Бозорни

танлаш

Стратегилар номи

Стратегилар тавсифи

Маҳаллий

ва халқаро

бозор

Ҳужумкор

стратегия

Ҳужумкор стратегияда

тўқимачилик корхоналарининг бозор

улушини эгаллаб олиш ва кенгайтиришга йўналтирилган фаол
ҳаракатлари кўзда тутилади. Ҳар бир маҳсулот бозорида
оптимал бозор қисми, ўзига хос улуш мавжуд бўлиб, у зарурий
фойда меёъри ва миқдорини таъминлайди. Ушбу бозорнинг 20
% харидорлари корхона таклиф этаётган маҳсулотларнинг
80%ини сотиб оладиган сегмент оптимал ҳисобланади.
Маркетинг тадқиқотлари маълумотларига кўра, бозор улушини
10% оширишда унинг фойдаси ўртача 5% ўсади.

Корхона қуйидаги ҳолларда халқаро бозорда ҳужумкор
стратегия танлаши мумкин, агар:

унинг бозор улуши зарурий минимумдан паст ёки

рақобатчилар ҳаракатлари натижасида кескин қисқарган ва
керакли фойда даражасини таъминлай олмаса;

корхона бозорга янги оригинал маҳсулот чиқарса;

корхона масалан, маҳсулот ҳажми сезиларли ўсишида ўзини

қоплайдиган ишлаб чиқаришни кенгайтиришни амалга оширса;

рақобатчилар ўз позицияларини йўқотиб, кичик харажатлар

эвазига бозор улушини кенгайтириш имконияти вужудга келса.

Маҳаллий

ва халқаро

бозор

Мудофаа (ҳимоя)

стратегияси

2.Мудофаа (ҳимоя) стратегияси

тўқимачилик корхонасининг

мавжуд бозор улушини сақлаб қолиши ва халқаро бозордаги ўз
позицияларини ушлаб қолишини кўзда тутади. Бундай стратегия
қуйидаги ҳолларда танлаб олиниши мумкин:

корхонанинг бозор позицияси қониқарли бўлса ёки ҳужумкор

сиёсат ўтказиш учун маблағлар етарли бўлмаса;

рақобатчилар ёки давлатнинг жавоб чоралари кўрилса ва

корхона уларга тайёрланса. Бу стратегияни қўллашда асосий
хавф шундаки, агар фан

-

техника тараққиёти соҳасида янги

ютуқлар ва рақобатчиларнинг ҳаракатлари вақтида сезиб
қолинмаса, муваффақиятсизликка учраш ва халқаро бозордан
чиқиб кетиш мумкин.

Маҳаллий

ва халқаро

бозор

Чекиниш

стратегияси

3.

Чекиниш стратегияси

мажбурий чорани ифодалайди. Қатор

ҳолатларда махлум бир маҳсулотлар, масалан, техник ва
технологик жиҳатдан эскирган маҳсулотлар бўйича корхона


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

141

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

онгли равишда бозор улушини қисқартиришга мажбур бўлади
ёки унга зудлик билан мос келувчи пул маблағлари (қарзни
тўлаш, дивиденд тўловлари ва ҳ.к. учун) зарур бўлади ва у бозор
улушининг бир қисмидан воз кечади. Бу стратегияда икки хил
ҳаракатлар варианти кўзда тутилади —

аста

-

секинлик билан

операцияларни тўхтатиш ёки халқаро бозорда бизнесни
тугатиш.

Халқаро бозорга чиқишда оддийдан мураккаб томон
ҳаракатланиб, нисбатан очиқроқ бозорларга кириб бориш ва
жорий қилиш усулларини яхши ўрганиш зарур. Бундай стратегия
баъзида лазер нури стратегияси деб ҳам аталади.

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Халқаро рақобат тобора кўплаб тармоқларда муваффақиятга таъсир этувчи

омилга айланади. Айрим тармоқларда халқаро компаниялар бошқа барча
компанияларни ўз бозорларидан сиқиб чиқарган. Бундай ҳолатга мисол қилиб учта
компания –

“Colgate”, “Unilever” ва “Procter & Gamble” етакчилик қиладиган

детергентлар ишлаб чиқариш бўйича тармоқни кўрсатиш мумкин. Кўплаб
компаниялар сифатли детергентлар ишлаб чиқара олади, бироқ детергентларни ўраб

-

қадоқлаш, нарх белгилаш, тақсимлаш, сотиш ва реклама қилиш тажрибаси кам сонли
халқаро компанияларда шунчалик юқорики, бу омиллар маҳсулот рақобатчилардан
устун бўлишга хизмат қилади. Айнан ушбу компаниялар жаҳон бозорида рақобат
муҳитини кучайиши билан мультиглобал ва мультибрендинг стратегиялар асосида
фаолятларини дунё бўйича давом эттирганликлари маълум.

Бу эса ўз навбатида ушбу компаниялар томонидан халқаро маркетинг

стратегияларини ишлаб чиқиш ва самарали қўллаш натижасида амалга оширилди.
Юқоридаги маҳсулот турлари қаторида тўқимачилик маҳсулотлари бозорига нисбатан
халқаро

маркетинг стратегиясининг асосини қуйидагилар ташкил этиши мумкин:














1-

расм. Тўқимачлик маҳсулотлари бозорида халқаро маркетинг

стратегиясини қўллаш шакллари

Манба:

муаллиф ишланмаси

Бозорни

сегментлаш

Мақсадли

бозорларни

танлаш

Корхонанинг

бозорга чиқиши

учун янги

Бозорга чиқиш

вақтини танлаш

Маркетинг

воситалари ва

усулларини танлаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

142

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тўқимачилик маҳсулотлари бозорини сегментлашнинг асосида халқаро

бозорнинг ҳар бир элементи турли гуруҳдаги маҳсулотлар, минтақалар, мамлакатлар,
хулқ

-

атвори ва сўровлари ҳар хил бўлган харидорлардан иборат деган ҳаммага маълум

қоида ётади.

Стратегияни ишлаб чиқиш жараёнида корхона ўзининг бу гуруҳларга нисбатан

муносабитини аниқлаштириб олиши ва уларнинг қайсилари корхона муайян маҳсулот
маҳсулотининг потенциал харидори бўлишини ҳал этиши лозим. Мақсадли
бозорларни танлашда корхона халқаро бозорда ўз позицияларини мустаҳкамлашнинг
қуйидаги усулларидан фойдаланиши мумкин:

Ҳар бир бозор субъекти халқаро бозорда ўз ўрнини аниқлаб олиши зарур.

Моҳиятига кўра бу бозорда унинг фаолияти башорати тузилади. Бунга корхона ёки
компания фаолиятини стратегик режалаштириш хизмат қилади.

3-

жадвал

Халқаро бозорда позицияларни мустаҳкамлаш усуллари

Усуллар номлари

Усуллар тавсифи

1

«Эски бозор —

эски маҳсулот»

«Эски бозор —

эски маҳсулот» (бозорга чуқур кириб бориш стратегияси).

Бозор улушини оширишга корхона ишлаб чиқариш ва муомала
харажатларини қисқартириш, рекламани фаоллаштириш, мақсадларни
ўзгартириш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотдан фойдаланиш
соҳаларини кенгайтириш ҳисобига эришиши мумкин.

2

«Янги бозор —

эски маҳсулот»

«Янги бозор —

эски маҳсулот» (бозор чегараларини кенгайтириш

стратегияси). Стратегияда янги халқаро сотув бозорларини ўзлаштириш
ҳисобига тадбиркор фаоллигини кучайтириш кўзда тутилади. Нафақат янги
географик бозорлар, балки янги бозор сегментлари ҳам доимий равишда
изланади,

яъни

мазкур

маҳсулот

истеъмолчилари

гуруҳининг

кенгайтирилиши ва чуқурлашуви амалга оширилади.

3

«Эски бозор —

янги маҳсулот»

«Эски бозор —

янги маҳсулот» (янги маҳсулот ишлаб чиқиш стратегияси)

мазкур бозор учун сифат жиҳатидан янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш,

ўзлаштириш, чиқариш, кенгайтириш. Бозор улушини кенгайтириш янги
маҳсулот чиқариш ва халқаро бозорга киритиш, истеъмолчиларда янги
эҳтиёжларни шакллантириш, маҳсулотни қўллашнинг янги соҳаларига
кириб бориш йўли билан амалга оширилади. Модификация ва янги
маҳсулотларни бозорга киритиш нархни пасайтириш, сифати баландроқ
маҳсулотларни худди шу нархда соитш, харидорга узоқ муддатли
кафолатлар бериш, қўшимча тарзда бепул хизматлар кўрсатиш каби
рақобат курашининг очиқ ва яширин усулларини қўллаш шароитларида
амалга оширилади.

4

«Янги маҳсулот —

янги бозор»

«Янги маҳсулот —

янги бозор» (фаол экспансия стратегияси). Корхона

раҳбарияти ва ходимлари томонидан кўп куч сарфлашни, шунингдек, хулқ

-

атвор линиясини амалга ошириш учун сезиларли миқдорда маблағ талаб
қилади. Бу энг тарқалган маркетинг стратегияси ҳисобланади. У янги
маҳсулотлар, уларнинг турлари ва моделлари, янги маҳсулотлар
ассортиментига талаб билдираётган янги минтақаларда янги бозорлар
излаб топиш, эски бозорларда янги сегментлар топишни амалга оширишга
имкон беради.

Манба:

муаллиф ишланмаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

143

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Стратегик режалаштириш (башорат қилиш) бу —

корхона мақсадлари ва унинг

халқаро маркетинг соҳасидаги потенциал имкониятлари ўртасида стратегик
мувофиқликни шакллантириш ва қўллаб

-

қувватлашнинг бошқарув жараёнидир.

Бундай режалаштириш босқичма

-

босқич амалга оширилади.

Кўпинча корхона стратегияни икки ёки ундан ортиқ вариантлар орасидан танлаб

олади. Масалан, бозор улушини 40% ошириш истагида бўлган компания буни бир неча
йўл билан амалга ошириши мумкин: интенсив реклама орқали маҳсулотнинг қулайроқ
образини яратиш; савдо ходимлари сонини ошириш; нархни пасайтириш ва кўпроқ
сонли чакана магазинлар орқали сотиш; маркетингнинг шу барча элементларини
самарали бирлаштириш ва мувофиқлаштириш.

4-

жадвал

Стратегик режалаштириш босқичлари

Режаллаштириш

босқичлари

Босқичлар асослари

1

Корхона

дастури

Дастур қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим: Бизнинг корхона
халқаро бозорда қандай имкониятларга эга? Халқаро бозорда бизнинг
потенциал ҳамкорларимиз кимлар? Бизнинг корхонада мижозлар
учун нималар қадрли? Халқаро бозор манфаатларини ҳисобга олган
ҳолда корхона қандай бўлиши лозим?

2

Корхонанинг

мақсад

ва вазифалари

Ҳар бир корхона олдига уларни ҳал қилиш тижорат муваффақиятини,
шунингдек, корхонанинг халқаро бозордаги нуфузини белгилаб
берадиган вазифалар қўйилиши лозим.

Халқаро бозорда корхонанинг асосий вазифаси ўз маҳсулотлари
хорижий истеъмолчиларини қондиришни ҳисобга олган ҳолда
фойданинг ўсишини таъминлаш ҳисобланади.

3

Хўжалик
портфелини
ривожлантириш

Хўжалик портфелини ривожлантириш режасида

дастлаб корхона

таркибидаги барча ишлаб чиқаришлар ҳолатини баҳолаш кўзда
тутилади, бу рнетабеллиги баландроқ ишлаб чиқаришларни аниқлаш
ва мос келувчи башорат қарорлари қабул қилишга имкон беради.

4

Корхонанинг

ўсиш

стратегияси

Ўсиш стратегиясини уч поғонада ўтказилган таҳлил асосида ишлаб
чиқариш мумкин:

интенсив ўсиш имкониятлари аниқланади;

интеграцион ўсиш имкониятлари аниқланади;

тармоқдан ташқаридаги имкониятлар, яъни диверсификацион ўсиш

имкониятлари аниқланади.

Манба:

муаллиф ишланмаси

Муқобил вариантлардан ҳар бири маркетологлар учун турли имкониятлар очади.

Масалан, нарх стратегияси ўта мослашувчан бўлиши мумкин, чунки маҳсулотнинг
турли модификацияларини яратгандан кўра нархни ўзгартириш осонроқ. Бироқ арзон
нархга асосланган стратегияни кўчириб олиш ҳам энг осони ҳисобланади. Бундан
ташқари, муваффақиятли нарх стратегияси соф фойдага жуда ёмон таъсир этадиган
нарх урушига олиб келиши мумкин. бундан фарқли равишда, жойлаштириш
афзалликларига асосланган стратегияни кўчириб олиш рақобатчилар учун тўғри
келадиган жойларнинг очиқ эмаслиги ва ижара ҳақининг қимматлиги туфайли қийин
ҳисобланади. Бироқ у атроф

-

муҳит ўзгаришларига яхши мослаша олмаслиги мумкин.

Стратегияларни режалаштиришга тўрт ёндашув

қуйидаги бўлимларда акс

эттирилган: маҳсулотлар/бозорлар бўйича имкониятлар матрицаси, "Boston


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

144

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Consulting Group" матрицаси, бозор стратегиясининг фойдага таъсири (PIMS) ва
Портернинг умумий стратегик модели. Маҳсулотлар/бозорлар бўйича имкониятлар
матрицасида сотувни сақлаб қолиш ва/ёки кўпайтириш учун тўртта муқобил маркетинг
стратегиясидан фойдаланиш кўзда тутилади: бозорга кириб бориш, бозорни
ривожлантириш, маҳсулотни ишлаб чиқиш ва диверсификация.

Стратегияни танлаш бозорнинг тўйинганлик даражаси ва

компаниянинг ишлаб

чиқаришни доимий янгилаш имкониятларига боғлиқ бўлади. Икки ёки ундан ортиқ
стратегиялар уйғунлашуви мумкин.

2-

расм. Стратегияларни

режалаштиришнинг тўрт ёндашуви

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Бозорга кириб бориш стратегияси

Бозор ўсишни бошлаган ёки ҳали тўйинмаган пайтларда самарали бўлади. Корхона маҳсулот
ҳаракатини интенсивлаш, ҳужумкор ҳаракатланиш ва энг рақобатбардош нархлар ёрдамида
мавжуд бозорларда мавжуд маҳсулотлар сотувини кенгайтириши мумкин. Бу сотувни оширади:
илгари ушбу корхона маҳсулотларидан фойдаланмаганларни, шунингдек, рақобатчиларнинг
мижозларини жалб қилади ва жалб этилган харидорларда талабни оширади.

Бозорни ривожлантириш стратегияси

Бозорни ривожлантириш стратегияси

қуйидаги

ҳолларда самарали ҳисобланади: маҳаллий

корхона ўз бозорини кенгайтиришга ҳаракат қилса; турмуш тарзининг ўзгариши ва демографик
омиллар натижасида бозорда янги сегментлар вужудга келса, яхшигина маълум бўлган
маҳсулот учун янгича қўлланиш соҳалари аниқланса. Корхона бозорларда мавжуд маҳсулотлар
сотувини оширшига ёки истеъмолчиларни мавжуд маҳсулотдан янгича фойдаланишга ундашга
ҳаракат қилади. У янги географик бозорларга кириб бориши; бозорнинг талаб ҳали
қондирилмаган янги сегментларига чиқиши; мавжуд маҳсулотларни янгича таклиф қилиши;
тақсимот ва сотувнинг янги усулларидан фойдаланиши

;

маҳсулотни ҳаракатлантириш бўйича

ҳаракатларни янада кучайтириши мумкин.

Маҳсулотни ишлаб чиқиш стратегияси

Корхона қатор муваффақиятли савдо маркаларига эга бўлган ва истеъмолчилар содиқлигидан
фойдаланган ҳолларда самарали ҳисобланади. Корхона мавжуд бозорлар учун янги ёки
модификацияланган маҳсулотлар ишлаб чиқади. У асосий эътиборни янги моделларга, сифатни
яхшилашга ва жорий қилиб бўлинган маҳсулотлар билан чамбарчас боғлиқ бошқа майда
инновацияларга қаратади ва бу маҳсулотларни ушбу компанияга ва унинг савдо маркаларига
нисбатан содиқ бўлган истеъмолчиларга сотади. Анъанавий сотув усулларидан фойдаланилади;
маҳсулотни ҳаракатлантиришда янги маҳсулотлар машҳур корхона томонидан чиқарилишига
кўпроқ урғу берилади.

Диверсификация стратегияси

Корхона битта ассортимент гуруҳига ҳаддан ортиқ боғланиб қолмаслиги учун фойдаланилади.
Корхона янги бозорларга йўналтирилган янги маҳсулотлар чиқара бошлайди. маҳсулотни
ҳаракатлантириш, сотиш ва тақсимлаш мақсадлари корхонанинг анъанавий мақсадларидан фарқ
қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

145

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тўқимачилик корхоналари баъзида миллий бозорда сотилаётган маҳсулотларга

нисбатан соддароқ бўлган янги маҳсулот ишлаб чиқарган ҳолда ривожланаётган
мамлакатларга асосий эътибор қаратади. Бу стратегияга мисоллар —

энергетика

таъминот тизими кенг тармоқли бўлмаган мамлакатлар учун қўл касса аппаратлари ва
тикув машиналари ишлаб чиқариш.

Агар корхона халқаро бозорнинг битта сегментида етакчи позиция эгаллаш

ниятида бўлса, бундай стратегия

бир сегментли марказлаштириш

деб аталади

.

Агар

корхона халқаро бозорнинг бир нечта сегментларида етакчи позиция эгаллаш ниятида
бўлса, бундай стратегия

кўп сегментли марказлаштириш

дейилади. Корхона

сегментлардаги фарққа эътибор бермаслиги ва бутун бозорга бир хил маҳсулот билан
мурожаат қилиши, барча истеъмолчиларга бир хил маҳсулотни оммавий равишда
ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланиши мумкин

.

Бу стратегиянинг афзаллиги маҳсулотни оммавий ишлаб чиқариш ва умумий

маркетинг концепцияси туфайли харажатлар даражасининг пастлиги, шунингдек,
истеъмол бозори чегараларининг имкон қадар кенглиги ҳисобланади. Халқаро бозор
шароитларида корхона ўзининг бозордаги позицияларини мустаҳкамлаш мақсадида
унинг асосий фаолият йўналишига хос бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиши мумкин бўлиб, бундай стратегия

диверсификация

стратегияси деб аталади.

Корхона ушбу бозорда талаб катта бўлган, ўзи учун янги

маҳсулотни ўзлаштириш,

ўзининг реклама, сотув каналлари ва бошқаларни ташкил этиши мумкин. Бироқ у
корхоналарнинг акцияларини сотиб олиш, воситачи ва реклама компниялари
хизматларига ҳақ тўлаш йўли билан бошқа корхоналар билан ҳамкорлик қилишни ҳам
танлаши мумкин.

Бозорга чиқиш усулини танлаш кўп жиҳатдан корхонанинг ишлаб чиқариш

-

молиявий аҳволига боғлиқ бўлади. Муайян бозор сегменти аниқлаб олингач, корхона
олдида бу сегментни ўзлаштириш учун маркетинг воситаларини танлаш вазифаси
туради. Бу воситалар қаторига қуйидагилар киради: маҳсулот, сотув жойи,

маҳсулотни

бозорга ҳаракатлантириш каналлари, сотувни рағбатлантириш, нарх ва бошқалар.
Санаб ўтилган маркетинг воситаларининг ҳар бири муайян бозор шароитларида
турлича аҳамият касб этади. Бу шароитлар динамикада доимий ўзгариб туради.

Корхонанинг бозордаги муваффақиятлари кўп жиҳатдан халқаро бозорга чиқиш

вақтини тўғри танлаш билан белгиланади, бу эса биринчи навбатда рақобатбардошлик
даражасига боғлиқ бўлади. Бозорда одатда ким рақобатчидан ўзиб кетса, ўша ютади.
Бироқ баъзида маҳсулотни халқаро бозорга жорий қилишда шошмаган ҳам маъқул.
Бу бозордаги вазият ноаниқ бўлган ва корхона рақобатчиларнинг ҳаракатларини
ўрганиши лозим бўлган ҳолларда ўринга эга бўлади.

Хулоса

ва

таклифлар

Шундай қилиб, юқоридаги халқаро маркетинг стратегияларни ўзига хос

хусусиятлари, амалга ошириш шартлари ва алгоритми таҳлили асосида қуйидаги
хулосаларни амалга ошириш мумкин:

1.

Тўқимачилик корхоналари томонидан жаҳон бозорида самарали фаолият

юритишлари учун халқаро маркетинг стратегияларини танлаш ва ишлаб чиқишга
ниҳоятда эътиборли ёндашувни талаб этади. Бу жараён бир қанча омилларга

:

корхона статуси ва хажми, халқаро тажрибаси, потенциал бозорнинг хажмига

боғлиқдир.

Халқаро маркетингнинг қайси стратегиясини танлаш корхоналарнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

146

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиявий ҳолати, ресурслар хажми, бозордаги вазият ва рақобат устунлигига
ҳамда мақсадли сегментни

аниқлаштиришга боғлиқ бўлади.

2.

Хорижий ва маҳаллий олимларнинг халқаро маркетинг концепцияси ва

стратегияларига бағишланган илмий ишларини ўрганиш натижасида халқаро
маркетинг стратегияларини бир қанча гуруҳларга ажратиш мумкин:

бозорга

киришнинг

стратегик

альтернативлари

(маҳсулот

-

коммуникатив

стратегиялар), рақобат устунлиги стратегияси, халқаро маркетингнинг
комплекс

стратегиялари:

глобал,

интеграцион

ва

мультибрендинг

стратегиялари.

3.

Халқаро бозорларга чиқишда муҳим омиллардан бири –

бу маркетинг

тадбирлариниг маҳаллий шароитларга

мослашувчанлиги

, яъни халқаро маркетинг

стратегиялар орасида

стандартлаштириш ва адаптация

омилини тўғри танлаш

билан ифодаланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Международный маркетинг / Под ред. Васильева Г., Ибрагимова Л. М.: ЮНИТИ

-

ДАНА,

1999. С

. 19

2.

Keegan W. Multinational Product Planning: Strategic Alternatives // Journal of Marketing.

1969. Vol. 33. January.

3.

Холленсен С. Глобальный маркетинг. Пер с англ. Мн.: Новое знание, 2004;

4.

Котлер Ф., Армстронг Г., Сондерс Дж., Вонг В. Основы маркетинга. М

.;

СПб

.;

К

.;

Издательский

дом

«Вильямс», 2002.

5.

Ayal I., Zif J. Market expansion strategies in multinational marketing // Journal of

Marketing. 1979. Spring.

6.

М.Балтабаев.

Ўзбекистон

Республикаси

тўқимачилик

саноати

экспорт

имкониятларини ривожлантиришда маркетинг стратегияси.

Иқт. фан. док. дисс. автореф.,

Т.:ТДИУ, 2005й.,

7.

Ш.Эргашходжаева. Бозор рақобати шароитида қишлоқ жойларида кооперацияни

ривожлантиришнин маркетинг стратегияси. Иқт. фан. док .дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2007 й.,

8.

З.Адылова. Халқаро бозорларга экспорт маҳсулотларини йўналтиришнинг маркетинг

стратегияси. Иқт. фан. док. дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2008 й.,

9.

Н.Шамшиева. Телекоммуникация хизматлари бозорида компаниялар маркетинг

стратегиясининг самарадорлиги. Иқт. фан. ном. дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2008 й.,

10.

Д.Парпиев. Ўзбекистон Республикаси нефть

-

газ тармоғи корхоналарининг халқаро

маркетинг стратегиясини такомиллаштириш. Иқт. фан. док. дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2016 й.

11.

Иванюк И.А. Международный маркетинг. М.: КИС, 2000.

12.

Черенков В. Международный маркетинг. СПб.: ИВЭСЭП, Знание, 2003;

13.

Douglas S., Wind Y. The myth of globalization // Columbia journal of world business. 1987.

Vol. 20,

14.

Jain S. Standardization of international marketing strategy: some research hypothesis //

Journal of marketing. 1989. Vol. 53. January;

15.

Levitt T. Globalization of markets // Harvard business review. 1983. Vol. 61. May-June.,

Библиографические ссылки

Международный маркетинг/Под ред. Васильева Г., Ибрагимова Л. М.: ЮНИТИ-ДАНА, 1999. С. 19

Keegan W. Multinational Product Planning: Strategic Alternatives // Journal of Marketing. 1969. Vol. 33. January.

Холленсен С. Глобальный маркетинг. Пер с англ. Мн.: Новое знание, 2004;

Котлер Ф., Армстронг Г., Сондерс Дж., Вонг В. Основы маркетинга. М.; СПб.; К.; Издательский дом «Вильямс», 2002.

Ayal I., Zif J. Market expansion strategies in multinational marketing // Journal of Marketing. 1979. Spring.

М.Балтабаев. Узбекистон Республикаси туцимачилик саноати экспорт имкониятларини ривожлантиришда маркетинг стратегияси. Ицт. фан. док. дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2005Й.,

Ш.Эргашходжаева. Бозор ракрбати шароитида цишлоц жойларида кооперацияни ривожлантиришнин маркетинг стратегияси. Ицт. фан. док .дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2007 й.,

З.Адылова. Халцаро бозорларга экспорт мах,сулотларини йуналтиришнинг маркетинг стратегияси. Ицт. фан. док. дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2008 й.,

Н.Шамшиева. Телекоммуникация хизматлари бозорида компаниялар маркетинг стратегиясининг самарадорлиги. Ицт. фан. ном. дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2008 й.,

Д.Парпиев. Узбекистон Республикаси нефть-газ тармоги корхоналарининг халцаро маркетинг стратегиясини такомиллаштириш. Ицт. фан. док. дисс. автореф., Т.:ТДИУ, 2016 й.

Иванюк И.А. Международный маркетинг. М.: КИС, 2000.

Черенков В. Международный маркетинг. СПб.: ИВЭСЭП, Знание, 2003;

Douglas S., Wind Y. The myth of globalization // Columbia journal of world business. 1987. Vol. 20,

Jain S. Standardization of international marketing strategy: some research hypothesis // Journal of marketing. 1989. Vol. 53. January;

Levitt T. Globalization of markets // Harvard business review. 1983. Vol. 61. May-June.,

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов