Основные направления повышения конкурентоспособности плодоовощной и виноградной продукции

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
183-190
4
2
Поделиться
Алимова, М. (2021). Основные направления повышения конкурентоспособности плодоовощной и виноградной продукции. Экономика и инновационные технологии, (3), 183–190. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11880
Муниса Алимова, Каршинский инженерно-экономический институт

ассистент кафедры инновационной экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье подчеркивается важность выращиваемых в нашей стране фруктов, овощей и винограда. Разработаны механизмы оценки конкурентоспособности плодоовощного рынка и рынка винограда, меры по повышению конкурентоспособности плодоовощных и виноградных предприятий, рекомендации по стратегиям обеспечения конкурентоспособности этих предприятий на мировом рынке.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

182

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МЕВА-САБЗАВОТ ВА УЗУМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Алимова Муниса Юлчиевна

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Инновацион иқтисодиёт”

кафедраси ассистенти

E-mail:

munisaalimova8@gmail.com

Аннотация:

Мақолада мамлакатимизда етиштираётган мева

-

сабзавотчилик ва

узум маҳсулотларининг аҳамияти таъкидланган. Мева

-

сабзавотчилик ва узум

маҳсулотлари бозорининг рақобатбардошлигини баҳолаш механизмлари, мева

-

сабзавотчилик ва узум маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарнинг рақобатбардошлик
даражасини ошириш чора

-

тадбирлари, мазкур корхоналарнинг жаҳон бозоридаги

рақобатбардошлигини таъминлаш стратегиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

глобаллашув, бозор, агросаноат мажмуаси, иқтисодиётни

диверсификациялаш, мева сабзавот ва узум маҳсулотлари бозори, иқтисодий
самарадорлик, рақобатбардошлик, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш, нарх, рақобат,
маркетинг, инновацион фаолият, стратегия.

Аннотация:

В статье подчеркивается важность выращиваемых в нашей стране

фруктов, овощей и винограда. Разработаны механизмы оценки конкурентоспособности
плодоовощного рынка и рынка винограда, меры по повышению конкурентоспособности
плодоовощных и виноградных предприятий, рекомендации по стратегиям обеспечения
конкурентоспособности этих предприятий на мировом рынке.

Ключевые

слова

:

глобализация,

рынок,

агропромышленный

комплекс,

диверсификация экономики, рынок фруктов и овощей и винограда, экономическая
эффективность, конкурентоспособность, спрос и предложение, производство, цена,
конкуренция, маркетинг, инновационная деятельность, стратегия.

Abstract:

The article emphasizes the importance of fruits, vegetables and grapes grown in

our country. Mechanisms for assessing the competitiveness of the fruit and vegetable market and
the grape market, measures to increase the competitiveness of fruit and vegetable and grape
enterprises, recommendations on strategies to ensure the competitiveness of these enterprises in
the world market have been developed.

Keywords

:

globalization, market, agro-industrial complex, economic diversification, market

for fruits and vegetables and grapes, economic efficiency, competitiveness, supply and demand,
production, price, competition, marketing, innovation, strategy.

Кириш

Жаҳонда аҳоли сони ошиши билан бирга озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳажми ҳамда

жаҳон бозорларида харидоргир

бўлган маҳсулотлар экспорти кўламини ошириш сингари долзарб муаммоларни ҳал
этишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўрни ортиб бормоқда. Зеро, БМТ
маълумотларига кўра, “2050 йилга бориб жаҳон аҳолиси сони 9,2 млрд. кишига
етиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни 70 фоизга ошириш
заруратини келтириб чиқармоқда”

[17].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

183

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ

-

овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти

(FAO) маълумотига кўра: “ҳозирги

кунда дунёда 820 миллионга яқин одам сурункали

очликни бошдан кечирмоқда

-

улар истеъмол қиладиган энергия калория миқдори

нормал ҳаёт кечириш учун етарли эмас. Улардан 113 миллиони қаттиқ озиқ

-

овқат

етишмовчилигини бошдан кечирмоқда

-

шу қадар қаттиқ очлик, бу уларнинг ҳаёти

ёки турмуш тарзига таҳдид солади ва уларни омон қолиш учун ташқи ёрдамга қарам
бўлишга мажбур қилади. Бу одамлар

COVID-19

туфайли

яшашлари ва озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг беқарорлашувига қарши туришлари қийин.

[16]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга

мурожаатномасида

таъкидлаганидек,

“мева

-

сабзавотчилик,

ғаллачилик

ва

чорвачиликда ҳам 500

га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди.

Бунинг натижасида, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан,

1 миллиард

долларлик мева

-

сабзавот экспорт қилинди”

[1].

Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Шу билан
бирга, соҳада айниқса мева

-

сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришда

самарали бозор механизмлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги, илмий ёндашувнинг
етарли эмаслиги тармоқнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаслигига
олиб келмоқда.

Ҳисоб

-

китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига

нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад
олиш имконияти мавжуд.

Аммо, ҳозирги шароитда республикамиз мева

-

сабзавотчилик тармоғини жаҳон озиқ

-

овқат ва аграр бозорларига

интеграциялашувининг бозор тамойилларига мос келувчи самарали тизимини
шакллантириш юзасидан назарий

-

услубий асослар тўлиқ ўрганиб чиқилмаган. Мева

-

сабзавотчилик соҳасининг жаҳон савдо тизимига интеграциялашувини ва экспорт
салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилувчи ташкилий

-

иқтисодий механизмлар

етарлича ўз ечимини топмаган.

Шу муносабат билан мева

-

сабзавотчилик ва узумчилик

тармоғининг ўзига хос

хусусиятларига мос келувчи, тармоқнинг рақобатбардошлигини таъминлашга имкон
берувчи жаҳон аграр бозорларига интеграциялашув тизимини такомиллаштириш
масалалари алоҳида долзарблик касб этиб бормоқда ва бу тизимни
такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни талаб этмоқда

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Рақамли иқтисодиёт шароитида мева

-

сабзавотчилик узум маҳсулотлари

етиштириш масаласи ҳозирги куннинг энг долзарб муоммали масалаларидан бири
саналади.

Мамлакатимиздан бир қанча олимлар ушбу тадқиқот йўналишида

шуғулланиб келмоқдалар. Жумладан,

Б.Т.Салимов, М.С.Юсупов, А.С.Юсуповлар

ўз

тадқиқот ишларида жаҳон аграр ва озиқ

-

овқат бозорларининг ташкилий тузилиши ва

ривожланиш хусусиятлари, конъюнктураси, товар ва жуғрофий таркиби, уларда
рақобат ҳамда озиқ

-

овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлиги кўрсаткичлари,

Ўзбекистон агросаноат мажмуасида мева

-

сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш,

сақлаш, қайта ишлаш ва жаҳон бозорларига экспорт

қилиш ҳамда соҳанинг жаҳон

савдо

тизимларига

интеграциялашуви

шарт

-

шароитларига

баҳо

берилган.

Шунингдек, мева

-

сабзавотчилик мажмуасининг экспорт салоҳиятини юксалтириш

ҳамда жаҳон бозорларига интеграциялашуви тизимини такомиллаштириш бўйича
илмий ва амалий тавсиялар берилган

[10].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

184

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бошқа бир қатор

иқтисодчи олимлар Ўзбекистон шароитида мева

-

сабзавот

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг экспорт салоҳиятини оширишда соҳада
меҳнат унумдорлигини ошириш учун ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи
кичик корхоналарни ривожлантириш

орқали амалга ошириш бўйича таклиф ва

тавсияларни ишлаб чиқишган. Бу эса ўз навбатида соҳада рақобатбардошлик
муҳитини яхшилаш имконини беришини таъкидлаб ўтишган

[7].

Ғ.Т.Юлдошев ўз тадқиқот ишида глобаллашув шароитида рақобатбардошликни

ошириш зарурияти, Хитой мева

-

сабзавотчилик мажмуида маҳсулот сифати ва

рақобатбардошлигини бошқаришдаги сиёсат ҳамда чора тадбирлар ёритилган

[14].

Россиялик олимлар томонидан Россия Федерациясида мева

-

сабзавот

маҳсулотлари бозорининг ҳолатини тадқиқ

этган ҳолда, уни ривожлантириш бўйича

таклиф ва тавсиялар ишлаб чиққан.

Хусусан, Рижкова С.М. ўз тадқиқот ишида мева

-

сабзавот

бозорини

ривожлантиришнинг

ташкилий

-

иқтисодий

механизмини

такомиллаштириш, шу жумладан логистика тамойиллари асосида товар айланишини
ташкил этиш йўналишлари кўриб чиққан. Истеъмолчиларнинг талабини, сотиш
каналларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиш, сақлаш ва
ташиш тизимини ривожлантиришни ўз ичига олган мева ва сабзавотлар ва уларни
қайта ишлаш маҳсулотларининг жаҳон ва ички бозорларининг ҳолати ва
тенденциялари баҳолаган

[9].

Амалга оширилган ушбу тадқиқотлар муҳим илмий ва услубий манба бўлса

-

да,

бугунги кунда республикамизда мева

-

сабзавотчилик ва узум маҳсулотлари ишлаб

чиқаришда

мавжуд

салоҳиятини

ҳисобга

олиб,

мазкур

тармоқнинг

рақобатбардолишигини оширишга қаратилган

илмий тадқиқотлар деярли амалга

оширилмаган. Шу боисдан

мева

-

сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш

самарадорлигини ошириш ва тармоқнинг рақобатбардошлигини оширишда жаҳон
бозори билан интеграциясини кўчайтириш, яъни тармоқнинг экспорт салоҳиятини
оширишга катта эътибор бериш лозимлигини ифодалайди.

Тадқиқот методологияси

Ушбу тадқиқотнинг методологик асоси сифатида иқтисодий назариянинг

фундаментал қоидалари ва ўрганилаётган муаммо бўйича

илмий иш олиб борган

етакчи маҳаллий ва хорижий иқтисодчи олимларнинг асарлари

ҳисобланади

.

Шунингдек, мева

-

сабзавот ва узумчилик соҳасини ривожлантириш бўйича қабул

қилинган

хуқуқий

-

меъёрий

асослар,

хусусан,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева

-

сабзавотчилик ва узумчилик

тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга
доир

қўшимча

чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

ПҚ

-4549-

сонли,

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги “Мева

-

сабзавотчилик соҳасида

қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ

-4239-

сонли Қарорлари

асосида амалга оширилган монографик кузатув, статистик

таҳлил ва эксперт баҳолаш усуллари тадқиқот методологияси сифатида хизмат
қилади

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан боғдорчилик

тармоғи хўжаликларида бошқарув тизимини яхшилаш, давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, мева

-

сабзавотчиликда

кооперацияни йўлга қўйиш, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида
юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

185

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳажмларини

ошириш, озиқ

-

овқат саноатини жадал суръатларда ривожлантириш

мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди

[1,2,3].

Жаҳон бозорида мева

-

сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни

ташкил этган бир пайтда, бизнинг улушимиз бир фоизга ҳам етмаяпти.
Мамлакатимизда 2020 йилга бориб мева

-

сабзавот экспортини 2,5 миллиард

долларга етказиш, 2021

-

2023 йилларда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш

имкониятлари мавжуд

[4].

Ўзбекистон

Республикасида бугунги кунда дунё бозорларида гилос, ўрик,

олхўри, анор, узум, бодом, цитрус мевалар каби маҳсулотларга талаб юқори ва ушбу
маҳсулотлар экспорт тушумининг асосий қисмини ташкил этмоқда

.

Мамлакатимизда мева

-

сабзавотчилик соҳасини такомиллаштириш, шу

жумладан мева

-

сабзавот маҳсулотлари экиладиган майдонларни, сақлаш ва қайта

ишлаш қувватларини сезиларли ошириш, мазкур тармоқни ривожлантириш учун
халқаро молиявий институтларнинг маблағларини фаол жалб этишга йўналтирилган
комплекс чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан

,

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги “Мева

-

сабзавотчилик соҳасида

қишлоқ

хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ

-4239-

сонли Қарорнинг

қабул қилиниши айни муддоадир.

Мева

-

сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш

соҳасидаги илғор тажриба таҳлили ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг
кооперациясини

ривожлантиришни

самарали

рағбатлантириш

зарурати

мавжудлигини кўрсатмоқда

.

Мазкур Қарорга кўра, мева

-

сабзавот маҳсулотларининг ички ва ташқи

бозорларини маркетинг таҳлил қилиш, контрактация ёки воситачилик шартномалари
асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш

ва

сотишни

ташкиллаштириш,

жаҳон

стандартларига

мос

мева

-

сабзавот

маҳсулотларининг кафолатланган бозорини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги
бирлашмалари билан ҳамкорлик қилиш учун экспортёрларни жалб этиш, қишлоқ
хўжалиги бирлашмалари аъзоларига агротехника, бухгалтерлик, консалтинг,
воситачилик ва бошқа хизматларни кўрсатиш қишлоқ

хўжалиги бирлашмаларининг

асосий функциялари этиб белгиланган

[1].

Ўзбекистонда ҳам сифатли ва етарли ҳажмда озиқ

-

овқат билан таъминлаш

бўйича кенг миқёсда ишлар амалга ошириб борилмоқда, хусусан, 2016

-2020

йилларда пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни 170,5 минг ва
суғориладиган ғалла майдонларини 50 минг гектарга қисқартириш ҳисобидан
картошка майдони 36 минг, сабзавотлар майдонини 91 минг, интенсив боғлар
майдонини 18 минг, озуқа экинларини 50,3 минг, мойли экинларни14 минг ва
узумзорларни 11,2 минг гектарга кенгайтириш билан боғлиқ экин майдонларини
янада оптималлаштириш ишлари амалга оширилди

[2].

Бунинг натижасида

:

паст рентабелли экин майдонларида

пахта ва ғалла етиштиришдан

кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш

;

қўшимча

1 млн. тоннага яқин мева сабзавот маҳсулотларини ишлаб

чиқариш

;

ҳудудларда

48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш

натижасида ушбу экин майдонларида

банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингтага

етказиш

;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

186

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мева

-

сабзавот маҳсулотлари экспортини ҳажмини 2 бараварга ошириш каби

устувор вазифалар қуйилган

.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси

бўйича 2020 йилда экин майдонларини

оптималлаштиришнинг якуний кўрсаткичлари

[5]

Ҳудудлар

Ж

ам

и о

пти

м

ал

л

аша

д

ига

н

м

айдо

н (

м

ин

г г

а.

)

Шу

жумладан

экинлар

бўйича

Экин майдонларида жойлаштириладиган

экин турлари

Па

хта

м

айдо

нл

ар

и

С

ув

л

ғ

ал

л

а

м

айдо

нл

ар

Кар

то

шка

С

абза

во

тла

р

Инте

нс

ив

бо

ғла

р

Оз

уқ

а эк

ин

л

ар

и

М

о

йл

и экинл

ар

Бо

шқ

а эк

ин

л

ар

Қорақалпоғистон
Республикаси

7,0

7,0

1,5

2,2

0,5

0,7

0,9

1,2

Вилоятлар

Андижон

15,2

11,2

4,0

2,8

6,4

1,6

2,6

1,1

0,7

Бухоро

15,0

10,0

5,0

2,4

7,1

1,2

3,1

0,8

0,4

Жиззах

27,5

22,5

5,0

4,0

11,0

1,5

7,8

14,6

1,6

Қашқадарё

22,4

18,4

4,0

2,3

9,7

1,8

5,1

1,8

1,7

Навоий

3,4

3,4

0,5

1,4

1,0

0,5

Наманган

15,1

10,1

5,0

3,0

6,8

1,6

2,1

0,8

0,8

Самарқанд

22,2

16,2

6,0

4,2

8,3

2,0

6,3

0,7

0,7

Сурхондарё

19,3

14,3

5,0

3,0

8,7

1,6

4,0

1,2

0,6

Сирдарё

27,7

22,7

5,0

3,8

10,1

1,6

8,8

2,1

1,3

Тошкент

19,4

13,4

6,0

4,0

7,5

2,3

4,0

1,0

0,6

Фарғона

17,5

12,5

5,0

4,1

7,0

1,8

3,3

0,6

0,7

Хоразм

8,8

8,8

0,4

4,8

0,3

1,5

0,9

0,9

Жами

220,5

170,5

50,0

36,0

91,0

18,0

50,3

14,0

11,2

Булар бевосита аҳолининг истеъмол саватчасини тўлиқ ва сифатли

таъминлашга қаратилган

.

Мева

-

сабзавот ва узум маҳсулотлари сифати бир

-

бири

билан узвий боғланиб кетган кўп сонли омилларга боғлиқ бўлиб, уларни шартли
равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: а) табиий иқлим омиллари; б)
селекция нав омиллари; в) инновацион омиллар; г) ташкилий

-

иқтисодий омиллар; д)

инсон омиллари.

Ўзбекистон юқори ҳосилдорлги янги навларни чиқариш, экинларни етиштириш

ва парвариш қилишнинг илғор технологиялари ва илм

-

фан ютуқларини жорий қилиш

ҳисобига мевазорлар ва узумзорлар ҳосилдорлигини ошириш учун катта ички

захираларга эга.

Мева

-

сабзавот ва узум етиштирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг

рақобатбардошлигини

баҳолаш

ушбу

хўжалик

юритувчи

субъектларда

етиштирилаётган

маҳсулот

рақобатбардошлигига

кўп

жиҳатдан

боғлиқ.

Етиштирилаётган

маҳсулотларнинг

ички

ва

ташқи

бозорларда

юқори

рақобатбардошлиги бу корхонанинг юқори рақобатбардошлигини англатади. Ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

187

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

аксинча, агар маҳсулот бозордаги рақобатга бардош бера олмаса унда корхона
рақобатбардошлиги ҳам паст бўлади

(1-

расм).



































1-

Расм

.

Мева

-

сабзавот ва узум маҳсулотлари бозорининг рақобатбардошлигини

баҳолаш таснифи

1

Мамлакатимизда мева

-

сабзавотчилик ва узумчилик мажмуасининг рақобат

афзалликларини белгиловчи омилларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ушбу
афзалликлар Ўзбекистон Республикасининг мева

-

сабзавот ва узум маҳсулотлари

1

Муаллиф тадқиқотлари

асосида ишлаб чиқилган.

Мева

-

сабзавот ва узум маҳсулотлари бозори

конъюктурасини ўрганиш

Мева

-

сабзавот ва узум

ишлаб чиқарувчи

рақобатчилар ва уларнинг

брэнд маҳсулоти таъсири

тўғрисида маълумотлар
йиғиш ва таҳлил қилиш.

Мева

-

сабзавот ва узум

маҳсулотларини потенциал

сотиб олувчилар истеъмол

ҳажми ва уларнинг

даромадларини ўрганиш

Анкета сўровлари

орқали

Учрашув ва

суҳбатлар ўтказиш

орқали

Мева

-

сабзавот ва узум

ишлаб чиқарувчи

корхоналар бўйича

бозорни сегментлаш

Мева

-

сабзавот ва

узум маҳсулотлари

бўйича бозорни

сегментлаш

Истеъмолчилар бўйича

бозорни

сегментлаш

Ҳар

бир сегментдаги асосий

рақобатчини ажратиб олиш

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг

асосий истеъмолчини ажратиб олиш

Мева

-

сабзавот ва узум

бозори сегментини аниқлаш

Мева

-

сабзавот ва узум

маҳсулотларини сифати

бўйича

рақобатбардошлик

даражасини баҳолаш

Ҳар

бир ёки ажратиб

олинган сегментда нарх

бўйича рақобатбардошлик

даражасини баҳолаш

Ҳар

бир ёки ажратиб

олинган сегментда

брэнд маҳсулотларни

истеъмолчиларга

таъсирини аниқлаш

Мева

-

сабзавот ва узум маҳсулотлари рақобатбардошлигининг умумий ҳисоб

-

китоби

Омиллар таъсирини таҳлил қилиш

Мева

-

сабзавот ва узум маҳсулотларининг нарх, сифат кўрсаткичлари ва брэнд

ривожланиши даражаларини инобатга олган ҳолда рақобатбардошликни ошириш чора

-

тадбирлари ва йўналишларини аниқлаш.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

188

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

етиштирувчи ва экспорт қилувчи давлат сифатида шаклланишида муҳим ўрин
эгаллайди.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда мева

-

сабзавотчилик ва узумчилик мажмуасидаги рақобат афзалликларига қуйидагиларни
киритишимиз мумкин:

а) табиий иқлим шароитларининг қулайлиги;

б) мева

-

сабзавот маҳсулотлари сифат даражасининг юқорилиги;

в) юқори малакали ишчи кучларининг мавжудлиги;

г) инновацион ва инфратузилманинг ривожланганлиги ва бошқалар.

Ушбу маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини баҳолашни мева

-

сабзавот ва

узум маҳсулотлари бозори конъюктурасини ўрганишдан бошланади.

Мева

-

сабзавот

ва

узум

маҳсулотлари

ишлаб

чиқаришнинг

рақобатбардошилигини оширишнинг асосий мақсади ишлаб чиқарувчилар ва
давлатнинг ички ва ташқи бозорда мева

-

сабзавот ва узумчилик маҳсулотларини

сотишдан тушумини оширишдир. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни
ҳал қилиш керак:

боғдорчиликда ва узумчиликда интенсив усулдаги боғлар етарлича ташкил

этиш;

боғ ва токзорлар яроқсиз ҳолатга келиб қолгани сабабли уларни

янги

интенсив боғларга алмаштириш орқали

иқтисодий самарадорлигини аниқлаш;

минтақаларда ерлардан самарали фойдаланиш

ва ҳосил бермаётган

боғ ва

токзорларни янгилаш;

маҳсулот етиштириш, харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда экспорт

кластерини ташкил этиш ва

қишлоқ

хўжалиги кооперация тизимини

жорий этиш;

мева

-

сабзавотчиликка

ихтисослаштирилган

фермер

хўжаликларини

ривожлантириш.

Ушбу чора

-

тадбирлар натижасида мева

-

сабзавот ва узумчилик тармоғида

қуйидаги

иқтисодий ва ижтимоий натижалар

олиниши

кутилмоқда: мева

-

сабзавот ва

узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатининг барқарорлашуви,
аҳоли учун маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигининг

оширилиши, янги иш ўринлари

яратилиши, энг асосийси жаҳон бозорида нафақат хўл мева

-

сабзавот ва узум

маҳсулотлари етказиб беришда ўз мавқеини мустаҳкамлаш, балки ушбу
маҳсулотларни қайта ишланган ҳолда етказиб беришни йўлга қўйиш

.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, республикамиз иқтисодиётининг муҳим

тармоқларидан бири бўлган мева

-

сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш ҳамда

тармоқнинг жаҳон озиқ

-

овқат бозорларига интеграциялашуви борасида амалга

оширилаётган

чора

-

тадбирлар

тармоқни

барқарор

суръатлар

билан

ривожлантиришга, унинг рақобатбардошлигини таъминлашга ҳамда аграр ишлаб
чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги “Мева

-

сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4239-

сонли Қарори


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

189

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева

-

сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат
занжирини яратишга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-4549-

сонли Қарори

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни мева

-

сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли
томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган
видеоселектор йиғилиши

.

https://president.uz/uz/lists/view/2992

5.

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон
манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича Илмий
услубий рисола Т.2017

6.

Ашурметова Н.А Республикада мева

-

сабзавотчилик тармоғининг рақобатдошлик

позициясини баҳолаш “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали.
№ 6, ноябрь

-

декабрь, 2017 йил

7.

Бакиев А. Р. и др. Производство и экспорт плодоовощной продукции в Республике

Узбекистан //Экономика и финансы (Узбекистан). –

2015.

№. 11.

8.

Пардаев О.М.

Маҳсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини

оширишнинг

ташкилий

-

иқтисодий

механизмларини

такомиллаштириш.

Докторлик

диссертацияси автореферати. Самарқанд. 2017. 88 б.

9.

Рыжкова, С. М. Развитие рынка плодоовощной продукции в Российской Федерации

/ С. М. Рыжкова. –

Москва : Издательско

-

торговая корпорация "Дашков и К", 2015. –

164 с. –

ISBN 9785394026706.

10.

Салимов Б.Т., Юсупов М.С., Юсупов А.С.. Жаҳон аграр ва озиқ

-

овқат бозорларига

интеграциялашув шароитида мева

-

сабзавот маҳсулотларининг рақобатбардошлигини

ошириш. Монография.

-

Т.: Иқтисодиёт, 2014. –

165 б.

11.

Силко, Е. А. Тенденции развития рынка плодоовощной продукции / Е. А. Силко //

Материалы III Международного научного конгресса "Предпринимательство и бизнес в
условиях экономической нестабильности", Москва, 24–25 июня 2015 года / Финансовый
университет при Правительстве РФ. –

Москва: Общество с ограниченной ответственностью

"Научный консультант", 2015. –

С. 101

-102.

12.

Тошматов Р.Х. Ўзбекистон ҳудудларида мева

-

сабзавотчиликни ривожлантириш:

методологияси, таҳлил ва прогноз. Монография “LESSON PRESS” 2017 й 124 б

13.

Эргашев Р.Х., Равшанов А.Д. Мева

-

сабзавот ва узум етиштиришнинг устувор

йўналишлари. Сервис илмий

-

амалий журнали.

-

Самарқанд, 2020. №1

-

Б. 46

-50

14.

Юлдошев Ғ.Т. Агросаноат мажмуаси маҳсулотлари рақобатбардошлигини

бошқаришнинг Хитой тажрибаси.

Архив научных исследований. 1, 25 (июл. 2020).

15.

Юсупов М. (2019). Жаҳон аграр ва озиқ

-

овқат бозорларига интеграциялашув

шароитида мева

-

сабзавот маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш.

Архив научных

исследований,

1(1).

извлечено

от

https://tsue.scienceweb.uz/index.php/archive/article/view/437

16.

http://www.fao.org/2019-ncov/q-and-a/ru/

Вопросы и ответы: пандемия COVID

-19

последствия для продовольствия и сельского хозяйства.

17.

https://www.bayer.ru/ru/sustainability/nutrition

. Позаботимся о будущем сельского

хозяйства.

18.

Мева

-

сабзавот ва узум маҳсулотлари бозорининг рақобатбардошлигини баҳолаш

таснифи.


Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги "Мева-сабзавотчилик со^асида кишлок, хужалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК-4239-сонли Карори

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармсиини янада ривожлантириш, со^ада кушилган циймат занжирини яратишга дойр цушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги ПК-4549-сонли Карори

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармогини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, ахоли томорцаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига багишланган видеоселектор йигилиши. https://president.uz/uz/lists/view/2992

2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари буйича Харакатлар стратегиясини "Халк, билан мулок,от ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини урганиш буйича Илмий услубий рисола Т.2017

Ашурметова Н.А Республикада мева-сабзавотчилик тармогининг рацобатдошлик позициясини ба^олаш "Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

Бакиев А. Р. и др. Производство и экспорт плодоовощной продукции в Республике Узбекистан //Экономика и финансы (Узбекистан). - 2015. - N°. 11.

Пардаев О.М. Ма^сулотларни са^лаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-ицтисодий механизмларини такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси автореферати. Самарканд. 2017. 88 б.

Рыжкова, С. М. Развитие рынка плодоовощной продукции в Российской Федерации / С. М. Рыжкова. - Москва : Издательско-торговая корпорация "Дашков и К", 2015. - 164 с. -ISBN 9785394026706.

Салимов Б.Т., Юсупов М.С., Юсупов А.С.. Жа^он аграр ва озик-овк,ат бозорларига интеграциялашув шароитида мева-сабзавот максулотларининг рацобатбардошлигини ошириш. Монография. -Т.: Ицтисодиёт, 2014. - 165 б.

Силко, Е. А. Тенденции развития рынка плодоовощной продукции / Е. А. Силко // Материалы III Международного научного конгресса "Предпринимательство и бизнес в условиях экономической нестабильности", Москва, 24-25 июня 2015 года / Финансовый университет при Правительстве РФ. - Москва: Общество с ограниченной ответственностью "Научный консультант", 2015. - С. 101-102.

Тошматов Р.Х. Узбекистон худудларида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш: методологияси, тах/1ил ва прогноз. Монография "LESSON PRESS" 2017 й 124 б

Эргашев Р.Х., Равшанов А.Д. Мева-сабзавот ва узум етиштиришнинг устувор йуналишлари. Сервис илмий-амалий журнали. -Самарканд, 2020. №1-6. 46-50

Юлдошев F.T. Агросаноат мажмуаси ма^сулотлари рацобатбардошлигини бошцаришнинг Хитой тажрибаси. Архив научных исследований. 1, 25 (июл. 2020).

Юсупов М. (2019). Жа^он аграр ва озик-овкат бозорларига интеграциялашув

шароитида мева-сабзавот максулотларининг рацобатбардошлигини ошириш. Архив научных исследований, 1(1). извлечено от

https://tsue.scienceweb.uz/index.php/archive/article/view/437

http://www.fao.org/2019-ncov/q-and-a/ru/ Вопросы и ответы: пандемия COVID-19 - последствия для продовольствия и сельского хозяйства.

https://www.bayer.ru/ru/sustainability/nutrition. Позаботимся о будущем сельского хозяйства.

Мева-сабзавот ва узум максулотлари бозорининг рацобатбардошлигини ба^олаш таснифи.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов