Принципы организации и развития государственно-частного партнерства и их особенности в системе образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
234-244
16
3
Поделиться
Тохиров, Ж. (2021). Принципы организации и развития государственно-частного партнерства и их особенности в системе образования. Экономика и инновационные технологии, (4), 234–244. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11941
Жавлон Тохиров, Бухарский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изложены принципы организации и развития государственно-частного партнерства и их специфика в системе образования. Также в результате исследования теоретических аспектов этих вопросов были интерпретированы термины, относящиеся к государственно-частному партнерству. Особое значение придается также взаимосвязи участников и заинтересованных субъектов государственно-частного партнерства. В статье также представлены шесть основных принципов государственно-частного партнерства, признанных в законе. Исходя из этого, исходя из особенностей системы образования, автором научно обосновано, что необходимо добавить еще шесть принципов.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

211

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Тохиров Жавлон Рахимович

Бухоро давлат университети таянч докторанти

E-mail:

toxirjavlon@mail.ru

Аннотация.

Мақолада

давлат-хусусий

шерикликни

ташкил

қилиш

ва

ривожлантиришнинг принциплари ва уларнинг таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятлари
баён этилган. Шунингдек, ушбу масалаларнинг назарий жиҳатларини тадқиқ қилиш
натижасида давлат-хусусий шерикликка оид атамалар шарҳланган. Давлат-хусусий
шериклик иштирокчилари ва манфаатдор субъектларининг ўзаро боғлиқлигига ҳам
алоҳида аҳамият берилган. Мақолада давлат-хусусий шерикликнинг қонунда эътироф
этилган олтита асосий принциплари ҳам келтирилган. Бунга таянган ҳолда таълим
тизимининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб муаллиф томонидан яна олтита
принципни қўшиш лозимлиги илмий жиҳатдан асосланган.

Калит сўзлар:

давлат-хусусий шериклик, давлат ижтимоий шериклик, жамоат

назорати, давлат шериги, хусусий шерик, таълим соҳаси, таълим хизматлари, ДХШ
принциплари, ДХШ субъектлари, давлат, инвестор, аҳоли.

Аннотация.

В статье изложены принципы организации и развития государственно-

частного партнерства и их специфика в системе образования. Также в результате
исследования теоретических аспектов этих вопросов были интерпретированы термины,
относящиеся к государственно-частному партнерству. Особое значение придается
также взаимосвязи участников и заинтересованных субъектов государственно-частного
партнерства. В статье также представлены шесть основных принципов государственно-
частного партнерства, признанных в законе. Исходя из этого, исходя из особенностей
системы образования, автором научно обосновано, что необходимо добавить еще шесть
принципов.

Ключевые

слова:

государственно-частное

партнерство,

государственное

социальное партнерство, общественный контроль, государственное партнерство,
частное партнерство, сфера образования, образовательные услуги, принципы ГЧП,
субъекты ГЧП, государство, инвестор, население.

Abstract.

The article describes the principles of the organization and development of public-

private partnership and their specifics in the education system. Also, as a result of the study of the
theoretical aspects of these issues, the terms related to public-private partnership were interpreted.
Special importance is also attached to the relationship of participants and stakeholders of public-
private partnership. The article also presents six basic principles of public-private partnership
recognized in the law. Based on this, based on the features of the education system, the author
scientifically proves that it is necessary to add six more principles.

Keywords:

public-private partnership, public social partnership, public control, public

partnership, private partnership, education, educational services, PPP principles, PPP entities, state,
investor, population.

Кириш

Мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) масаласига катта аҳамият

берилмоқда. Бу борада махсус қонун, Президентимизнинг фармон ва қарорлари қабул


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

212

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қилинди. Булар жумласига: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда “Давлат-
хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг

2018

йил

20

октябрда

“Давлат-хусусий

шерикликни

ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи
навбатдаги

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги

ПҚ-3980-сон

қарори,

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 декабрда

“Ўзбекистон

Республикаси

Молия

вазирлиги

ҳузуридаги

Давлат

-

хусусий

шерикликни

ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 1009

-

сон қарори

,

2020 йил 26

апрелда “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш

тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 7 июндаги “Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда
замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорлари қабул қилинди.

2019 йил 8 октябрда ПФ

-5847-

сонли «Ўзбекистон

Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони ҳамда мазкур соҳаларга тегишли бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

киради

. Ушбу ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга

ошириш

жараёнида барча соҳалар билан бирга таълим соҳасида ҳам ДХШ

масалаларини ривожлантириш вазифаси қўйилган.

Бугунги кунда таълим тизимини ривожлантириш объектив заруратга айланиб

қолди. Чунки

,

Президентимиз 2021 йилнинг 16 июнь куни олий таълим тизимидаги

устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида: “Олий таълим
йўналишлари билан замонавий эҳтиёжлар ўртасида узилиш жуда катта экани танқид
қилинди. Бугунги кунда

хизмат кўрсатиш соҳасида 40 мингта, саноатда 38 мингта,

қурилишда 12 мингта, қишлоқ хўжалигида 10 мингта, алоқа ва ахборот
технологияларида 4 мингта олий маълумот талаб этадиган бўш иш ўринлари бор.
Лекин битирувчилар сон жиҳатидан ҳам, малака бўйича ҳам бу талабни қондира
олмайди”

[1]

, деб таъкидладилар. Шу туфайли бугунги кунда таълим

соҳасини жадал

ривожлантириш ҳаётий заруратга айланган бир паллада, бунга эришиш учун ДХШ
имкониятларидан ҳам фойдаланиш ва уни таълим тизимига мослаштириш масаласи
ҳам ўта

долзарб муаммолардан биридир.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

ДХШ фаолиятидан кенг фойдаланиш борасида мустақил давлатлар ҳамдўстлиги

(МДҲ) мамлакатларининг бир қатор

олимлари илмий тадқиқот ишларини амалга

оширишган бўлиб,

жумладан: К.А.Антонова

,

Е.В.Горчакова

,

П.Снельсон, Е.Коровин

,

М.Паздников, В.Г.Варнавский, А.В.Климeнко, В.А.Королeвлар томонидан муайян
даражада ўрганилган

[2,3,4,5,6,7].

Илмий адабиётларда олимларнинг ДХШни ташкил этиш масалаларини

ўрганишга бағишланган кўплаб тадқиқотлари кeлтирилган. Хусусан, иқтисодчи олим
К.А.Антонова

“Давлат

-

хусусий

шeрикчилиги

Россия

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишининг омили сифатида” номли асарида ДХШни –

давлат ва бизнeс

ўртасида давлат бошқаруви идоралари ва хусусий тузилмалар орасида шартнома
асосида амалга оширилувчи институционал ташкилий иттифоқ дeб атайди [2

].

Е.В.Горчакова эса “ДХШ –

бу, давлат идоралари ва хусусий бизнеснинг иттифоқи,

унинг мақсади –

иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан тортиб бутун мамлакат ёки


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

213

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

унинг алоҳида ҳудудлари бўйлаб хизматлар кўрсатишгача ижтимоий аҳамиятга эга
лойиҳаларни яратиш ва ривожлантириш”, дeб қайд этади

[3].

П.Снельсон эса

“ДХШ –

бу, корхона фаолиятини амалга ошириш натижасида

юзага келадиган хатар ва фойдаларни баҳам кўриш мақсадида

давлат ва хусусий

сектор ўртасида юзага келадиган муносабатлар” дeб уқтириб ўтади

[4].

Е.Коровин

тадқиқотларига асосланиб берган таърифида эса “ДХШ –

давлат ва

хусусий сектор ўртасида ўрта муддатли ёки узоқ муддатли ҳамкорлик сифатида бўлиб,
унинг доирасида сиёсий вазифалар бир неча тармоқларнинг тажрибасини
бирлаштириш ҳамда молиявий хатарлар ва фойдаларни тақсимлаш асосида ҳал
қилинади” деб таъкидлайди

[5].

М.Паздников эса

“ДХШ –

давлат ва бизнес шерик бўлган ғарбий бозор

иқтисодиётининг маҳаллий воситаси сифатида намоён бўлади. Бундан ташқари,
шериклар тенгдирлар. Шунинг учун “Давлат хусусий шерикчилиги” атамаси
қўлланилади”

деб таърифлайди

[6].

Шунингдeк,

В.Г.

Варнавский,

А.В.

Климeнко

ва

В.А.

Королeв

ҳаммуаллифлигидаги “Давлат

-

хусусий ҳамкорлиги. Назария ва амалиёт” номли ўқув

қўлланмасида “ДХШ –

давлат ва жамоатчилик мулки объeктлари, шунингдeк, кeнг

доирадаги иқтисодий фаолият турларида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни
амалга ошириш мақсадида давлат ва жамоатчилик идоралари, муассаса ва
корхоналари томонидан ижро этилувчи ва кўрсатилувчи хизматларга нисбатан давлат
ва хусусий сeктор ўртасидаги ўзаро таъсирнинг юридик жиҳатдан мустаҳкамланган
шаклини намоён этади” дeб, таъкидлашадилар [7

].

Хусусан

,

мамлакатимиз

тадқиқотчиларидан

У

.

И

.

Джуманиязов “Давлат

-

хусусий

шерикчилиги асосида корпоратив бошқарувни ривожлантиришнинг айрим
назарийуслубий масалалари”га бағишланган мақоласида “ДХШ

амалдаги қонунлар

доирасида давлатнинг узоқ муддатли стратегик вазифалари ва мақсадларидан келиб
чиққан ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган турли хил иқтисодий, сиёсий, ижтимоий,
маданий ва бошқа таваккалчиликлар, хавф

-

хатарлар, рискларни тақсимлаш асосида

хусусий сектор билан аҳоли учун ўта ижтимоий

-

иқтисодий, керак бўлса, сиёсий

аҳамиятга молик объектларни қуриш ёки шу аснодаги ижтимоий хизматларни
кўрсатиш учун хусусий сектор билан амалга оширадиган том маънодаги ўзаро
манфаатли алоқаларидир”

деб таърифлайди

[8].

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани тайёрлашда

илмий мушоҳада, абстракт

-

мантиқий фикрлаш,

анализ ва синтез, қиёсий таҳлил,

индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Жамиятнинг

ривожланиши учун қуйидаги

субъектнинг

(давлат

,

мулкдор

ва

тадбиркорлар

)

имкониятларидан фойдаланиш мақсадида ДХШ ташкил қилиниши

,

мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт босқичида объектив заруриятга айланди. Буни
инобатга олиб мамлакатимизда мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг
2019 йил 10 майда имзоланган “Давлат

-

хусусий шериклик тўғрисида” ЎРҚ

-537-

сонли

Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қабул қилинган қонунда Давлат

-

хусусий шерикликка оид

атамаларнинг мазмуни келтирилган. Ўқувчиларга ва илмий ходимларга тушунарли
бўлиши учун ушбу атамаларнинг мазмунини келтирамиз (1

-

жадвал).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

214

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Давлат

-

хусусий шерикликка оид атамаларнинг мазмуни

[9]

Давлат

-

хусусий

шериклик

Давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик
жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат

-

хусусий шериклик лойиҳасини

амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган
ҳамкорлиги;

Давлат

-

хусусий

шериклик лойиҳаси

Иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга
қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор
бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган
тадбирлар мажмуи;

Давлат

-

хусусий

шериклик
лойиҳасининг
концепцияси

Давлат

шериги

ва

(ёки)

хусусий

ташаббускор

томонидан

тайёрланадиган, давлат

-

хусусий шериклик лойиҳасини амалга

оширишни ҳал этишга доир танловни асослаб берадиган, ушбу
лойиҳанинг қийматини ва тавсифини белгилайдиган, уни амалга
оширишнинг самарадорлиги ва долзарблиги асосларини, асосий
тавсифномалари ва ўзига хос хусусиятларини, шунингдек жалб
қилинадиган

инвестицияларнинг

қайтарилишини

таъминлаш

механизмларини ўз ичига олган ҳужжат;

Давлат

-

хусусий

шериклик объекти

Лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши,
молиялаштирилиши,

реконструкция

қилиниши,

модернизациялаштирилиши, фойдаланили

-

ши ва хизмат кўрсатилиши

давлат

-

хусусий шериклик лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида

амалга ошириладиган мол

-

мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий

инфратузилма, шунингдек давлат

-

хусусий шериклик лойиҳасини

амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар
(хизматлар) ва инновациялар;

Давлат шериги

Ўзбекистон Республикаси бўлиб, давлат бошқаруви органлари,
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган
бошқа органлар (ташкилотлар) ёки уларнинг бирлашмалари унинг
номидан иш юритади;

Давлат

-

хусусий

шериклик объектидан
эркин
фойдаланилиши учун
тўлов

Давлат

-

хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат

-

хусусий шериклик объектидан фойдаланиш (уни эксплуатация қилиш)
ва (ёки) ушбу объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин
фойдаланилишини таъминлаганлик учун хусусий шерикка давлат
шериги томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

Фойдаланганлик учун
тўлов

Товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан давлат

-

хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат

-

хусусий

шериклик лойиҳасини амалга ошириш доирасида хусусий шерик
томонидан йиғиб олинадиган тўловлар

Хусусий шерик

Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қо

-

нун ҳужжатларига

мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат

-

хусусий

шериклик тўғри

-

сида битим тузган тадбиркорлик фаолияти субъекти ва

шундай субъектларнинг бирлашмаси.

ДХШ иштирокчилари ҳам қонун доирасида фаолият кўрсатиш учун, белгиланган

тартибда бирлашади. Буларнинг ўзаро боғлиқлиги қуйидаги расмда келтирилган (1

-

расм).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

215

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм. ДХШ иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлиги


1-

расмда келтирилган иштирокчиларни бевосита таълим жараёнига тадбиқ

қилинадиган бўлса, ҳозирги пайтда жуда кўп ёшларни таълим билан қамраб олиш
масаласи ўта долзарб бўлиб турганлиги билан боғлиқлигини кўриш мумкин.

Ушбу

ёшларни таълим билан қамровини оширишга оид ишларни пайсалга солиб бўлмайди.
Шу туфайли инвесторлар ва давлатнинг имкониятларини бирлаштирган ҳолда тезлик
билан таълим соҳасининг сонини кўпайтиришга ва бир вақтнинг ўзида моддий

-

техника

базасини ривожлантиришга тўғри келмоқда. Шу туфайли

,

ушбу иштирокчилар ичида

аҳолининг мавжудлиги, айнан таълим соҳасини ривожлантиришдан икки томонлама
манфаатдорлигини таъминлайди. Биринчидан ўзларининг маблағларини ишга солиб,
фойда олишга интилса, иккинчидан, ёшларнинг таълим билан қамровини оширишга
ва таълим сифатининг яхшиланишига хизмат қилади.

Кўриниб

турибдики, ушбу субъектларнинг бирлашишида манфаатдорлик

мавжуд. Ўз

-

ўзидан савол туғулади, ушбу ДХШдан кимлар манфаатдор?

Тадқиқотларимиз кўрсатдики, давлат ва хусусий шерикликдан фақат хусусий
мулкдорлар (инвесторлар ва тадбиркорлар) эмас, балки давлат ҳам, аҳоли ҳам
манфаатдордир. Хусусан

,

инвесторлар ўзларининг маблағини инвестиция қилиб,

тегишли фойда олишга эришса, тадбиркорлар ўзларининг тадбиркорлик фаолияти
эвазига

фойда

оладилар.

Давлатнинг

манфаатдорлиги,

бевосита

аҳоли

манфаатдорлиги билан қўшилиб кетади. Биринчидан, янги иш жойлари яратилиб,
бандлик масаласида ўнгланишлар рўй беради, иккинчидан, буларнинг даромадлари
эвазига давлат

бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушиши ортади.

Учинчидан,

бевосита ишсизларнинг иш ўринларига эга бўлиши эвазига жамиятимизда

камбағаллик қисқаради ва аҳолининг фаровонлигини ошириш имконияти яратилади.
ДХШдан манфаатдорларнинг ўзаро боғлиқлиги қуйидаги расмда келтирилган (

2-

расм).

Шуни инобатга олиш жоизки, ушбу манфаатдорликни бевосита таълимга

қаратадиган бўлсак, таълим тизимининг моддий

-

техник базаси замонавийлашиб,

турли лабороториялар ва бошқа жиҳозлар билан таъминланиши ортади. Ўқув
муассасаларининг сони кўпайиши натижасида ёшларни таълим билан (мактабгача
таълимдан тортиб, олий таълимгача) қамраб

олиш даражаси ортиб боради. Булардан

ташқари ўқув муассасалари ўртасида рақобат муҳити яратилиб, таълим сифатини
ошириш учун зарурат пайдо бўлади. Пировардида инсон капитали ҳам замонавий

Давлат

-

хусусий шериклик иштирокчилари

Иштирокчилар

Ташаббускор

аҳоли

Инвесторлар

Давлат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

216

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

рақобатбардош

кадрлар

сифатида

шаклланади.

Бу

эса

ўз

навбатида,

мамлакатимизнинг иқтисодий

-

ижтимоий ривожланишини таъминлайдиган кучли

омилнинг юзага келиши учун кенг қамровли асос бўлади.

2-

расм. Давлат хусусий шерикликдан манфаатдор субъектларининг ўзаро

боғлиқлиги

Бугунги кунда ДХШ амалга ошириладиган соҳалар 15 та бўлиб, булар

қуйидагилардан иборат:

1.

электроэнергия;

2.

шамол энергияси;

3.

автомобил йўллари;

4.

логистика;

5.

таълим;

6.

соғлиқни сақлаш;

7.

уй

-

жой коммунал хўжалиги;

8.

қишлоқ

хўжалиги;

9.

спорт;

10.

жамоат транспорти;

11.

темирйўл транспорти;

12.

авиация;

13.

туризм;

14.

маданият;

15.

чиқиндиларни қайта ишлаш.

Буларга ДХШни тадбиқ қилиш учун ёндошув ва қўлланиладиган принциплари

бир хил. Аммо, ҳар бир тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Шундай қилиб
бугунги кунда

ДХШ асосида иш кўришда ошкораликни таъминлаган ҳолда адолат ҳукм

суришига ҳам катта эътибор қаратишни тақозо қилади. Бу ҳолат ушбу ишда аниқ
принципларга амал қилиш лозимлигини келтириб чиқаради.

Шу туфайли Ўзбекистон

Республикасининг 2019 йил 10 майда имзоланган “Давлат

-

хусусий шериклик

тўғрисида”

ЎРҚ

-537-

сонли

Қонунида

Давлат

-

хусусий

шерикликнинг

асосий

принциплари ҳам келтирилган. Бунга асосан ДХШ аосий принциплари қуйидагилардан
иборат

[10]:

давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг қонун олдида тенглиги;

ДХШдан манфаатдор субъектлар

Инвесторлар ва

тадбиркор

-

ларларга фойда

олиш имконияти

яратилади

Аҳоли иш билан

таъминланади,

ойлик маъоши

эвазига

фаровонлиги

ошади

Жамияимизда

бандлик ошиб,

камбағалликнинг

қисқариши эвазига

фаровонлик ошиб

боради

Давлатнинг

иқтисодиёти

ривожланади,

ижтимоий ҳаёти

ўнгланади ва

бюджетига қўшимча

тушумлар кўпаяди


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

217

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

давлат

-

хусусий шерикликни амалга оширишдаги қоидалар ва тартиб

-

таомилларнинг шаффофлиги;

хусусий шерикни танлашдаги баҳслашув ва холислик;

камситишга йўл қўймаслик;

коррупцияга йўл қўймаслик”.

Ушбу қонунда ҳар бир принципнинг мазмун моҳияти очиб берилган. Аммо

бунда барча соҳаларга дахлдор бўлган умумий масалалар қаралган. Агар уни таълим
тизимига мослаштириладиган бўлса, бизнинг фикримизча, ушбу принциплар қаторига

яна бир қанча қўшимчаларни киритиш ва ДХШни амалга оширишда ушбу
қўшимчаларни инобатга олиш лозим бўлади. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин

(3-

расм).

3-

расм. ДХШ принципларининг таълим соҳасига хос хусусиятлари

3-

расмдан кўриниб турибдики, таълим соҳасига хос принциплар мазмунини

қуйидагича изоҳлаш мумкин.

Биринчидан, ёшларнинг олий таълим билан қамровини оширишга

манфаатдорлик принципи таълим соҳаси учун жуда муҳимдир. Мазкур принцип
асосан олий таълим тизимига хос бўлган принциплардан бири бўлиб, ҳозирги пайтда
давлат сиёсатининг амалга оширилишига

таълуқли бўлиб

, 2030

йилларга бориб

ДХШнинг таълим

соҳасидаги ўзига

хос хусусиятлари

Ёшларни олий

таълим билан

қамровини ошириш

принципи

Жамият талабига

мос

рақобатбардош

кадрларни

тайёрлаш

принципи

Олий

таълимнинг

молиявий

мустақиллигини

таъминлашга

қаратилган

принцип

Олий таълимнинг

илмий салоҳиятини

мунтазам ошириб

боришга қаратилган

принцип

Олий таълимда

қоғозбозликни

камайтиришга

қаратилган

рақамли

таълимни жорий

қилиш принципи

Олий таълимга

академик ва

ташкилий

бошқарув бўйича

мустақиллик

принципи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

218

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ёшларни қамров даражасининг 50

фоизга етишига хизмат қилади.

Шу билан бирга

таълим сифатини ошириш ҳам устувор вазифалар сирасига киради. Ўзбекистон
Республикаси

Президенти раислигида 2021 йил 16 июнь куни олий таълим тизимидаги

устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртларининг
сонини

“охирги 3 йилда 65 тадан 117 тага етди, қабул ўринлари 66 мингтадан 181

мингтага ошди. Уларнинг моддий

-

техник базаси мустаҳкамланди. Хорижий

мамлакатлар билан қўшма таълим дастурлари доирасида 64 та янги касб бўйича
мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Профессор

-

ўқитувчиларнинг маоши ўртача

3,5 бараварга оширилди. Лекин

,

сифат борасида ўзгаришлар ҳали сезилмаяпти”

[1],

деб таъкидланди.

Таълим сифатини яхшилаш, ўқув ишларини бозор эҳтиёжларидан

келиб чиқиб ташкил этиш масаласи бир қанча олимлар

ишларида ёритилган. Булар

жумласига

М.Қ.Пардаев, С.А.Бабаназарова, З.Б.Қўзиев, Ҳ.Н.Очиловалар ҳамкорлигида

тайёрланган илмий монографияни

[11]

киритиш мумкин. Олий таълим

муассасаларининг сонини, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш учун
замонавий рақобатбардош олий мактабларни кўпайтириш заруратини туғдирди. Бу
эса, ўз навбатида соҳани ДХШ асосидаги ривожлантиришни тақозо қилади.

Иккиинчидан,

жамият талабига мос рақобатбардош кадрларни тайёрлаш

принципини амалга ошириш учун таклифни талабга мослаштирган ҳолда тайёрлаш
лозимлиги ҳам объектив заруратга айланиб бормоқда. Чунки

кўп ҳолларда энг керак

мутахассислар етишмай қолган бир паллада, олий таълимни битириб иш топа
олмайдиган талаба ва мутахассислар ҳам мавжудлиги сир эмас. Шу туфайли ҳозирги
шиддат билан ривожланаётган жамиятга мос янги

-

янги кадрларни тайёрлашга тўғри

келмоқда. Бу мураккаб вазиятдан чиқиш учун ҳам

ДХШ асосида хорижий

тажрибаларга асосланган янги технологияларга мос олий таълим муассасаларини
ташкил қилишни тақозо қилади.

Учинчидан, олий таълимнинг молиявий мустақиллигини таъминлашга

қаратилган ДХШни жорий қилиш принципини ҳам кучайтириш лозим. Ҳозирги кунда
мамлакатимизда олий таълим тизимига мустақиллик берилмоқда. Худди шу
принципда ДХШ асосидаги олий таълим муассасалари кўпаядиган бўлса, улар
ўртасида рақобат муҳити ҳам шаклланади. Бу таълим хизматларининг
самарадорлигини ошириш ва сифатини яхшилаган ҳолда ушбу тизимнинг
ривожланиши учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Тўртинчидан, олий таълимда илмий салоҳиятни мунтазам ошириб боришга

қаратилган инновацион омиллардан кенг фойдаланиш принципи.

Ушбу принципни

амалга ошириш ҳозирги кунда жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки

ҳозирги

шароитда

кўплаб диссертациялар кафедрадан, ундан кейин семинарда ва охирги босқич бўлган
ишнинг ҳимояси тўғрисида эълон қилиш масалалари ўртасидаги муддатларни
қисқартирган ҳолда ишни кўриб чиқишни тезлаштиришни тақозо қилади. Ушбу ҳолат
тайёр бўлган диссертация муаллифларининг тезроқ натижага эришиши ва
мамлакатимизда илмий салоҳиятни кўтаришга хизмат қилади.

Бешинчидан, олий таълим тизимида қоғозбозликни камайтиришга қаратилган

соҳани рақамлаштиришни жорий қилиш принципи ҳам ҳозирги шароитда муҳим

аҳамиятга эга. Чунки шу йўл билан олий таълимдаги бюрократия ва коррупциянинг
кескин қисқаришига эришиш мумкин бўлади.

Ушбу принципнинг яна бир моҳияти

шундаки, ҳозирги пайтда профессор

-

ўқитувчиларнинг жуда кўп вақти турли


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

219

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қоғозларни

тўлдиришга кетмоқда ва шу билан фақат вақт эмас, балки бир қанча

қоғозларнинг ҳам исроф бўлишига олиб келмоқда. Соҳани рақамлаштиришнинг жуда
кўп қулайликлари бор. Биринчидан

,

илмнинг ўқитувчилардан истеъмолчиларга

етказиб берилиши тезлашса, иккинчидан

,

ортиқча қоғозбозликка ҳам барҳам

берилади. Аммо бундай таълим технологияларини жорий қилинишига ўқитувчилар
билан бирга талабалар ҳам тайёр бўлишлигини тақозо қилади. Бунга эришиш учун
талабанинг билимини қадирлайдиган жамият ҳам шаклланиши лозим бўлади.

Бу

ҳақда профессор М.Қ.Пардаевнинг умумий таҳририда нашр қилинган “Рақамли
иқтисодиётнинг назарий ва амалий масалалари” мавзусидаги монографияда

[12]

батафсил ёритилган.

Олтинчидан, олий таълим муассасаларига академик ва ташкилий

-

бошқарув

бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколатини

бериш принципининг

ҳам

жорий

қилиниши

соҳани самарали бошқариш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ушбу

принципнинг амалиётга жорий қилиниши олий ўқув юртларининг талабаларга
шунчаки диплом беришини таъминлаш эмас, балки уларни жамиятга керакли кадр
қилиб тарбиялашни тақозо қилади. Шундагина талабаларнинг эртанги кунда нима
билан шуғулланиши аниқ бўлади

ва улар ишонч билан манзилли тайёргарлик кўради.

Айнан ушбу жараёнларни амалга ошириш учун бугунги кунда таълим тизимда ҳам
ДХШни ривожлантириш имконияти пайдо бўлди.

Навбатдаги ДХШ билан боғлиқ бўлган муҳим жиҳатлардан бири, ушбу шериклик

лойиҳаси концепцияси билан боғлиқдир. Бу борада амалдаги тартиб бўйича
қуйидагича белгиланган (4

-

расм).

Давлат

-

хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш

Бир миллион АҚШ долларига
қадар

Тегишли давлат органи (ташкилоти) томонидан мустақил
равишда амалга оширилади.

Бир миллион АҚШ долларидан
ортиқ ва ўн миллион АҚШ
долларига қадар

Тегишли

давлат

органи

(ташкилоти)

томонидан

ваколатли давлат органи ДХШ агентлиги билан
келишувга кўра амалга оширилади.

Ўн миллион АҚШ долларидан
ортиқ

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

томонидан амалга оширилади.

Давлат

-

хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрига киритилгандан кейин қарор қабул

қилиш муддати 30 кун

4-

расм. ДХШ лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш учун ёндошувлар ва уларни

реестрга киритиш тартиби

Ушбу масалага ёндошувлар ҳам

таълим соҳасига хос бўлишлиги керак. Агар шу

нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак,

бевосита муҳтарам Юртбошимизнинг

кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев

раислигида 2021 йилнинг 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга
бағишланган видеоселектор йиғилишида таълим тизимидаги ДХШга эътибор қаратиб,
“Ётоқхона ўринлари сонини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бугунги

кунда

талабалар учун қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ётоқхоналарни
тадбиркорлар билан хусусий шериклик асосида ташкил этиш учун олий таълим
муассасаси ҳудудидан ёки унга яқин жойдан аукцион орқали ер ажратилиши
белгиланди. Бу биноларнинг биринчи ва иккинчи қавати бизнес учун тадбиркорларга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

220

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

берилиб, юқори қаватлари арзон турар жой бўлади. Талабаларга у ерда яшаш
харажатларнинг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади”

[1]

, деб таъкидлади

.

Кўриниб

турибдики, ДХШ таълим тизимида бироз фарқ қилади. Шу туфайли шунга мос
низомлар ишлаб чиқилиши лозим.

Хулоса ва таклифлар

ДХШни ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг принциплари ва уларнинг таълим

тизимидаги ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш натижасида бир қанча хулосаларга
келинди:

Биринчидан,

мамлакатимизда

амалдаги

ДХШ

тўғрисидаги

меъёрий

ҳужжатларни ўрганиш натижасида ДХШ тушунчаси ва у билан боғлиқ атамаларнинг
таърифлари келтирилди.

Иккиинчидан, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, ДХШ иштирокчи-ларининг ва

ДХШдан манфаатдор субъектларинг ўзаро боғлиқлиги ҳам аниқланиб, уларнинг
мазмуни ҳам очиб берилди.

Учинчидан, ДХШ тўғрисидаги қонунда ҳар бир принципнинг мазмун моҳияти

очиб берилганлиги, аммо бунда барча соҳаларга дахлдор бўлган умумий масалалар
қаралганлиги

ҳам

алоҳида

қайд

этилган.

Агар

уни

таълим

тизимига

мослаштириладиган бўлса, ушбу принциплар қаторига яна олтитасини киритиш ва
таълим соҳасида ДХШни амалга оширишда инобатга олиш лозимлиги ҳам асосланган.

Тўртинчидан, амалдаги

тартиб бўйича лойиҳа қиймати бир миллионгача асосан

маҳаллий давлат органлари, ҳокимият ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан
амалга оширилади. Агар бир миллиондан ўн миллионгача бўлса Молия вазирлиги
қошида ташкил қилинган ДХШ агентлиги томонидан назорат қилинади ва амалга
оширилади. Бордию лойиҳа қиймати ўн миллиондан ортиқ бўлса Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

томонидан амалга оширилади.

ДХШ

лойиҳаларининг барчаси реестрга киритилади ва 30 кун ичида қарор қабул қилинади.
Бизнинг фикримизча, таълим соҳасига оид ДХШ лойиҳалари бўйича барча ҳолатларда
лойиҳа концепциясини тасдиқлашда Маҳаллий ҳокимият органлари, Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги ҳамда ташаббускорлар томонидан амалга ошириш мақсадга
мувофиқ.

Молия вазирлиги қошида ташкил қилинган ДХШ агентлиги асосан ушбу

ҳолатда маслаҳатчи роли ўйнайди ва реестрга киритиб айрим назоратларни олиб
бориши мумкин.

Бешинчидан, таълим тизими самарадорлигини ошириш ва таълим хизматлари

сифатини кўтариш учун маҳаллий шериклар билан бирга хорижий шерикларни ҳам
жалб қилиб, уларга инвестицияси билан бирга мамлакатимизда етишмаётган
замонавий кадрлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, илғор таълим дастурлари билан кириб
келишга ҳам кенг имкониятлар яратилиши мақсадга мувофиқ.

Чунки ҳозирги шиддат

билан

ривожланаётган

дунёда

орқада

қолиб

кетмаслик

мақсадида

рақобатбардошликни

таъминлаш учун албатта замон талабига жавоб берадиган

технологияларни иқтисодий

-

ижтимоий ҳаётимизга жорий қилишга ва уларни

бошқаришга тўғри келади. Бундай кадрларни ўзимизда тайёр қилгунча хорижий
инвесторлар имкониятларидан ҳам фойдаланиб туриш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур мақолада кўтарилган масалалар ва улар асосида

ишлаб чиқилган илмий ва амалий тавсиялар

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил

10 майда имзоланган “Давлат

-

хусусий шериклик тўғрисида” ЎРҚ

-537-

сонли Қонунида

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов