Электроэнергияни истеъмол қилиш бўйича маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг ахборот жараёнлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
313-324
9
0
Поделиться
Туйчибоев, Н. (2021). Электроэнергияни истеъмол қилиш бўйича маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг ахборот жараёнлари. Экономика и инновационные технологии, (4), 313–324. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11949
Нозимжон Туйчибоев, Андижанский институт экономики и строительства

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илмий мақолада замонавий бозорда автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этишни ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш йўлларини ҳамда унга таъсир этувчи омилларни тадқиқ этиш, автоматлаштирилган ахборот тизимлари
ва маъмурий механизмлари кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, электроэнергия компанияларида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш, электр тармоқларида электр энергиясини йўқотилиши ҳамда электр энергия сарфини ҳисобга олишни назорат қилиш ахборот тизимини жорий этишнинг иқтисодий самараси асослаб берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

302

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЭЛЕКТРОЭНЕРГИЯНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ

АХБОРОТ ЖАРАЁНЛАРИ

Туйчибоев Нозимжон Солиевич

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти мустақил изланувчиси

E-mail:

nozimjon_49@mail.ru

Аннотация.

Илмий

мақолада

замонавий бозорда автоматлаштирилган ахборот

тизимларини жорий этишни ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш йўлларини ҳамда
унга таъсир этувчи омилларни тадқиқ этиш,

автоматлаштирилган ахборот тизимлари

ва

маъмурий

механизмлари

кўрсатиб

ўтилган.

Шунингдек,

электроэнергия

компанияларида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш, электр тармоқларида электр
энергиясини йўқотилиши ҳамда электр энергия сарфини ҳисобга олишни назорат қилиш
ахборот тизимини жорий

этишнинг иқтисодий самараси

асослаб берилган

.

Калит

сўзлар

:

рақамлаштириш,

ахборот

-

коммуникация

технологиялари,

автоматлаштирилган ахборот технологиялари, электр энергия, электр энергия
копаниялари технологик жараёнлари

.

Abstract:

The scientific article describes the study of the introduction of automated

information systems in the modern market and ways to use them effectively, as well as the factors
influencing it, automated information systems and administrative mechanisms. It also substantiates
the economic efficiency of the introduction of information systems to control the collection and
processing of information in power companies, the loss of electricity in the power grid and the
accounting of electricity consumption.

Keywords:

technological processes of digitization, information-communication technologies,

automated information technologies, electric power, technological processes of electrical energy
companies.

Кириш

Замонавий бозорда автоматлаштирилган ахборот тизимлари(ААТ

)

ва уларни

қўллаб

-

қувватлаш технологияларининг кенг доираси инсон фаолиятининг ҳар хил

турларини автоматлаштириш зарурати туфайли тақдим этилган. Корплоратив ахборот
тизимлари(КАТ

)

таркибига хужжат айланишини бошқариш воситалари, соҳани ахборот

билан таъминлаш воситалари, алоқа воситалари, ходимларининг жамоавий ишларини
ташкил этиш воситалари ва бошқа ёрдамчи воситалар кириши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳусусан КАТ учун мажбурий талаб

бўлиб, кўплаб

дастурий маҳсулотларни бирлаштириш ҳисобланади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги

«Рақамли Ўзбекистон –2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга
ошириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

ПФ

-6079-

сонли

фармонида

электр

энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиш, углеводород хом ашёсини
қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда истеъмолчиларга етказиш жараёнларини ахборот

-

коммуникация технологияларини татбиқ этиш орқали тўлиқ назорат этиш тизимини
йўлга қўйиш вазифаси белгилаб берилган[1].

Бугунги кунда ахборот таъминоти дейилганда, маълумотлар йиғиндиси,

маълумотларни тавсифлаш учун тил воситалари, ахборот массивларини қайта ишлаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

303

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

учун дастурий таъминот, шунингдек, уларни ташкил қилиш, сақлаш, тўплаш ёки
улардан фойдаланиш тартиблари ва усуллари, йиғма материаллар ҳамда
муаммоларни ҳал қилиш жараёнларида барча зарур маълумотларни етказиб бериш
тушунилади.

КАТнинг функционал қисмининг таркиби компания профилига қараб, сезиларли

даражада фарқ қилади. Баъзи КАТлар компаниянинг кўлами ва маълумот ишларининг
ҳажми каби ҳусусиятлар билан белгиланади. Маълу–мотлар ҳажмининг ўсиши билан
иш юритишнинг ва архив маълумотларини сақлашнинг ихтисослашган модулларини
жорий этиш долзарб бўлиб қолди.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Ахборотлашган

жамиятни

шакллантириш,

АКТдан

миллий

иқтисо–

диётимизнинг турли соҳаларида фойдаланиш муаммолари етакчи иқтисодчи олимлар
ва мутахассислар, иқтисодий информатика

ва автоматлаштирилган бошқарув ахборот

тизимлари соҳасида

бир қатор иқтисодчи олимларнинг фикрлари келтириб ўтилган.

Иқтисодий информатика ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари

соҳасидаги таниқли олимлар, хусусан, С.С.Ғуломов тадқиқотлари миллий
иқтисодиётнинг турли соҳаларида АКТдан фойдаланиш ва жорий этиш
самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган

[2].

А.Н.Арипов ахборот

-

коммуникация технологиялари бозорини бутун тизим

сифатида кўриб чиқади ва улар асосида макродаражада бошқарув концепциясини
таклиф қилади

[3].

С.М.Султонованинг илмий ишларида темир йўл транспорти

корхоналарида бухгалтерия ҳисоби маълумот тизимларининг ишлаш усуллари бўйича
ёндошувлар ва таклифлар берилган

[4].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот олиб бориш давомида монографик таҳлил ҳамда эксперт ва тизимли

таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда электроэнергияни истеъмол қилиш бўйича
маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг ахборот жараёнларини такомиллаштириш
бўйича таклифлар тайёрланди.

Таҳлил ва натижалар

Бирламчи маълумотларни тўплаш жараёнлари кўп вақт талаб қиладиган катта

ҳажмли бўлиб, монотон ва оғир жараёндир. Маълумотлар

йиғиш жара–ёнларини

автоматлаштириш қуйидаги сабабларга кўра жуда муҳимдир

:

-

маълумотларни йиғиш жараёнларининг табиатига кўра уларни қайта ишлаш

тизими жуда кўп ҳатолар манбаи ҳисобланади

;

-

маълумотларни қўлда йиғиш узоқ давомийлик жараён бўлгани муноса–бати

билан бошқариш тизимига фойдали бўлган барча маълумотларни ёзиб олишга имкон
бермайди

;

-

улар пайдо бўлган жойдаги маълумотларни йиғиш жараёнларини авто–

матлаштириш уларни кейинчалик электрон шаклга ўтказиш учун меҳнат сар–фини
сезиларли даражада камайтиради, маълумотлар такрорланишини бартараф қилади,
маълумотларни чиқиш жойидан қайта ишлаш ва фойдаланиш жойларига узатиш
тезлигини оширади.

“Андижон электр тармоқлари” ОАЖ фаолияти мисолида маълумотлар

тўплаш

жараёнларида юз берадиган технологик босқичларни кўриб чиқамиз. Иқтисодиётнинг
реал шароитида хўжалик операцияларнинг хилма

-

хиллиги шунчалик каттаки, уларнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

304

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

барчасини тасвирлаб бериш деярли мумкин эмас. Бироқ уларнинг кўпчилигига хос
бўлган баъзи умумий хусусиятларни аниқлаш мумкин. Компаниядаги асосий бизнес
операцияларини

амалга

ошириш

жараёнларида

қандай

маълумотлар

ҳужжалаштирилганлигини уларнинг баъзилари мисолида кўриб чиқиш мумкин.

Шунингдек, тадқиқодларимиз натижасида, мамлакатимиз

2021 йил 1 январь

ҳолатига

вилоятлар кесимида

электр

-

энергиясини ҳисоби олиш ва назорат қилишнинг

автоматлаштирилган тизимида ишлайдиган ҳисоблагичларни ўрнатилиш ҳолати

таҳлили

шуни кўрсатмоқдаки, Қорақалпоғистон Респуб–ликасида 95.3 фоиз, Андижон

вилоятида 74,1 фоиз, Бухорода 98,4 фоиз, Қашқадарёда 54,6 фоиз, Навоий 60,4 фоиз,
Наманганда 70,9 фоиз, Самарқанд 81,9 фоиз,

Сурхондарё 61,4 фоиз,

Сирдарёда 67,4

фоиз,

Тошкент вилояти 61,9 фоиз, Фарғонада 44,6 фоиз, Хоразм вилоятида 66,6 фоиз

ҳамда Тошкент шаҳар эса

88,8

фоизн бўлган бўлса бу кўрсаткич Республика бўйича 71,3

фоизни ташкил этмоқда (1

-

расм

).

1-

расм. Мамлкатимизда ЭЭҲНАТ бўйича ўрнатилган ҳисоблагичлар

таҳлили(фоизда).

1

Кўриб чиқилган барча операцияларда объектларни идентификациялаш ва

иқтисодий муносабатларнинг миқдорий баҳоси ва вақт белгилари мавжуддир.
Хўжалик операцияларини рўйхатдан ўтказишнинг технологик босқич–лари
идентификациялаш, ўлчов, вақтга боғликлиқ

ўз ичига олади.

Идентификациялашнинг техник воситалари юқори самарадорликни таъ–

минлайди ва маълумотларни дарҳол электрон кўринишга олиш имконини беради.
Визуал идентификациялаш жараёнлари кўпинча қоғозда ёзиб олинади ва шундан

1

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботларидан олинган.

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

100

95,3

74,1

98,4 100

54,6

60,4

70,9

81,9

61,4

67,4

61,9

44,6

66,6

88,8


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

305

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кейингина маълумотларни киритиш мосламаларидан фойдаланиб

электрон шаклига

ўтказилади.

Маълумотларни

ўзгартиришнинг

оралиқ

босқичларининг

мавжудлиги

ҳатоларининг мумкин бўлган асосий манбаи ҳисобланади. Маълумотлар

йи–ғиш

жараёнларини автоматлаштиришнинг юқори даражасида ўлчаш ва вақт–ни
ҳисоблашнинг технологик босқичлари имкон беради. Вақтни боғлаш бу жисмоний
воситада операция санаси ва вақтини белгилаш жараёнидир. Ушбу жараён қўлда ҳам
амалга оширилиши мумкин, агар киши ушбу жараён иш–тирокчиси сифатида қатнашса
у ушбу маълумотларни техник воситалардан фойдаланиб компьютерга киритиши
мумкин

бўлади.

Бирламчи маълумотларни тўплаш жараёнлари тегишли қайд қилинган

операцияларни акс эттирадиган юқори сифатли маълумотларни олишини таъминлаш
керак. Дастлабки маълумотлар ишончли, аниқ ва ўз вақтида тақдим этилиши керак.

Мантиқий даражада маълумотлар

тўплаш жараёнларини автоматлаштириш

ушбу жараёнларни бошқарувчи кириш шакллари деб номланган ҳужжатлар
шаклларини бирлаштиришга асослангандир. Булар турли ҳисобфактуралар,
ҳисобварақлар, кредит ва дебит буюртмалари, маълумот карталари–дир. Анъанавий
маълумотларни йиғиш технологиясида ушбу ҳужжатлар қўлда тўлдирилади. Амалиёт
шуни кўрсатмоқдаки, кўп ҳолларда, ушбу ҳужжатлардаги барча майдонлари тўлиқ
тўлдирилмайди, тўлдирилганлари ҳам кўпинча эътиборсиз амалга оширилади ёки
ижрочилардан ташқари ҳеч ким ёзилган нарсаларни таҳлил қила олмайди. Ушбу
жараёнларни автоматлаштириш ҳужжатнинг электрон шаклларини тўлдиришга,
зарурат туғилганида уларни кейинчалик босиб чиқариши билан тўлдиришга
асосланган

бўлади.

Бу технология қуйидагиларни

беради:

-

тўпланган маълумотларнинг сифати яхшиланади: маълумотларни ки–ришни

бошқариш воситалари маълумотларни қисман киритишга имкон бер–майди, кириш
босқичида мантиқий бошқариш орқали улардаги қарама

-

қар–шиликлар аниқланади

,

оралиқ ва умумий қийматларни ҳисоблаш автомат–лаштирилади

ва

стандарт бўйича

индивидуал майдонларни тўлдириш жараёни автоматлаштирилади

;

-

шаклларни тўлдириш тезлиги ошади: қулай кодлаш тизимларидан

фойдаланиш узун матнли элементларни қисқа рақамли кодлар билан алмаш–тириш
имконини беради,

электрон шакл фаоллаштирилганда энг кўп тарқалган қийматлар

алоҳида майдонга киритилганда стандарт тўлдириш ишлатилади

,

каталогланган,

рўйхатланган, автоматик матн ва автоматик алмаштиришдан фойдаланилади;

-

дастлабки маълумотларга ўзгартиришлар киритиш, аниқланган хато–ларни

тузатиш тартибини сезиларли тарзда соддалаштиради.

Электр энергия ҳисобини назорат қилиш ахборот тизими (ЭЭҲНАТ)

маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш механизмида энергияни ҳисобга олиш,
маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш маркази ҳамда масофадан бошқариладиган
объектларни ўз ичига олади(

2-

расм).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

306

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм. ЭЭҲНАТ маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш механизми

2

.

Бошқариш тизимининг ишлашини юқоридаги таҳлили АКТ технологик

операцияларининг асосий турларини аниқлашга имкон беради. Улар асосан қуйидаги
турларга тегишлидир:

1)

бошқариш ҳаракатларини вужудга келтирадиган ахборот

субъектлари билан

боғлиқ операциялар. Уларнинг мақсади ҳаракатларнинг таклиф қили–надиган
вариантини, мақбул оптимал ечимини ёки бошқариладиган объектнинг келажакдаги
ҳолатини прогнозлашни ишлаб чиқишдир;

2)

бошқариладиган объектнинг ҳолати ва ўзгаришлари тўғрисидаги маъ–

лумотларни олиш ва таҳлил қилиш;

3)

автоматлаштирилган ахборот базасини соғлом, барқарор ва

стационар ҳолатда сақлаш

,

яъни расмий операциялар маълумотлар

базасини қўллаб

қувватлаш.

Менежментда АКТни жорий этиш, ривожлантириш ва қўллашнинг муҳим

йўналиши ААТнинг ишлаш сифати билан боғлиқ бўлиб келган. Ушбу муаммони ҳал
этишнинг энг муҳим хусусияти қарорларни қабул қилиш учун бошқарув
жараёнларининг талабларига мувофиқ, ахборот таъминотининг етарли даражада
бўлишидир. Замонавий шароитда, бу ахборотларни бошқа–риш циклини ўзгарувчан
иш шароитида динамик мослашни таъминлаш учун кучайтирилган эҳтиёж билан
тўлдирилади

.

Маълумотларнинг ҳақиқий ишлови билан бир қаторда, таҳлил бўлим–ларининг

мажбуриятлари одатда уларни олдиндан шарҳлаш ва раҳбариятга шарҳларни

2

Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

307

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тайёрлашни ўз ичига олади. Бошқарувнинг таъсир воситалари менежментнинг ахборот
даражаси ва эҳтиёжларига мос равишда ишлаб чи–қилади.

АКТнинг жорий этилиши ушбу жараёнларга нафақат миқдорий, балки сифат ва

таркибий ўзгаришларни ҳам киритади. Интеграциялашган маълу–мотлар базасини
сақлаш қобилияти қуйидаги натижаларга олиб келади:

-

қуйи тизимларнинг мос келмаслик натижасидаги хатоларини камай–тиради;

-

ахборот ва бошқарув процедураларини синхронлаштиришнинг зарарли

таъсирини камайтиради;

-

назорат тартибларини такомиллаштиради.

Бироқ АКТни принципиал жиҳатдан афзалликлари билан бир қатор бошқа

хусусиятларни ҳам ўз ичига олиши керак. Автоматлаштирилмаган бошқариш
процедуралари учун, маълумки, элементар субинстанцияларга иерархик равишда
ажратиш, автоматлаштирилмаган операторнинг иш унумдорлигига мос келадиган
маълумотларга ишлов бериш ҳажмини

ва тезлиги жиҳатидан характерлидир. Бунинг

натижаси табиий равишда маълумотларнинг парчаланиши ва келишмовчиликларга
олиб келади.

Шундай қилиб, бундай тизимда, юқори ёки давлат органларига ҳисоб бериш

билан таъкидланадиган ҳолатлар бундан мустасно, улар ҳолатини умумлаштирувчи
кўрсаткичлар мавжуд эмас.

ААТ операцион тизимининг лойиҳалаш вазифаларининг

ҳозирги ҳолати қуйидаги асосий хусусиятлар билан тавсифланади:

-

тизимларнинг конфигурациясини тезда тиклашда ва қайта ишлашни

марказлаштириш

-

марказлаштирмаслик даражасига қараб, шу жумладан турли

даражадаги ва ихтисослаштирилган автоматлаштирилган иш жойларини жорий қилиш
орқали маълумотларни тақдим этишнинг янги даражаларини жорий этишга имкон
берадиган турли хил мослашувчан АКТнинг ривожланиши;

-

қуйидагиларга олиб келувчи янги лойиҳаларни яратиш:

a)

стандарт дастурий воситалардан

(

дастурий таъминот пакетлари

,

КАТ

, ERP

тизимлари

)

максимал даражада фойдаланиш

;

б

)

лойиҳани автоматлаштириш ва КАТнинг замонавий интеграциялашган

версияларига бўлган эҳтиёж

;

c)

бошқарув парадигмаси, бошқарув амалиёти ва бошқарувнинг ташки–лий

тузилмасидаги

ўзгаришларга

мувофиқ

бошқарув

процедураларини

қайта

режалаштириш имкониятни таъминлаш.

Биз таъкидлаймизки, ушбу тузилма бошқарув тизимининг сезиларли даражада

соддалаштирилган схематик модели бўлиб, унинг асосида бошқариш назариясининг
асосий тушунчалари киритилади ва тушунтирилади. Шундай қилиб, ”менежмент
тизими” тушунчасига нима киритилган:

1.

Бошқарувда тизимли ёндошув доирасида бошқарув тизими камида иккита

қуйи тизимлар комбинацияси сифатида кўриб чиқилади:

бошқариладиган

(

бошқариш объекти

)

ва бошқариш

(2-

расм

).

Ушбу тахмин

,

содда бўлишига қарамай

,

мураккаб ва катта тизимлар учун, ҳусусан, ижтимоий ва

иқтисодий тизимлар учун унчалик равшан эмас.

Ушбу шаклда компания

,

шаҳар

,

туманни тассавур қилишга ҳаракат қилинг.

Техник тизим–ларни одатда элементларга

бўлиниши кўп қийинчиликни ташкил этмайди. Масалан, оддий кўча чироғи
лампочкаси тизимдаги анъанавий (бошқариладиган), унинг ўчириб

-

ёқиш калити эса


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

308

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

(бошқарув) эса классик автоматик бошқарув тизимидир. Ёруғлик даражаси
лампочкадан келган сигналга мувофиқ маълум бир қийматдан пастга тушганда, атроф
муҳитни кузатадиган тизимнинг сезгир органи, калит контактларни ёпади ва ёритишни
ёқади. Биз доимий равишда шуғулланадиган маиший электр жиҳозларни бошқариш
тизимларининг аксарияти ушбу тамойилга асосланади

.

2.

Текшириш объектининг ҳолати Х

(x

1

, x

2

, ... x

n

, t)

вектори билан белги–ланадиган

параметрлар бирикмаси билан тавсифланади. Олдинги мисол учун иккита қийматни
оладиган битта параметр билан чеклашимиз мумкин: ёқиш, ўчириш. Параметрлар
миқдорий бўлиши мумкин, аниқ сонли қийматлар билан берилиши ёки сифати билан
яъни, тавсифловчи, сифат жиҳатидан яхшироқ

-

ёмон, камроқ.

Объект ҳолати ўзига ҳос қийматлари бошқарув тизимининг махсус элементлари

-

ҳолат кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади. Техник тизимларда бу турли хил ўлчаш

асбобларини ташкил этиб, улар физик миқдорларни ўлчаш сенсорлари: ҳарорат,
тезлик, босим, вақт. Иқтисодий тизимларда булар моддий ва молиявий ресурслар,
ходимлар, маҳсулот ҳажми, номенклатура мавжудлигини ифодаловчи миқдорий ва
сифат кўрсаткичларни ташкил этади.

3

.

Бошқариладиган объектлар, улар очиқ тизимлардир. Бу шуни англатадики,

бундай тизимни ташқи муҳитдан, бошқарув тизимининг ҳолатига сезиларли таъсир
кўрсатадиган омиллардан ажратиб кўриб чиқиш мумкин эмас. Албатта шу ташқи
таъсирлар “бузилишлар” манбаи бўлиб хизмат қилади ва унинг таъсирида доимий
равишда тизимни ”мувозонатдан” чиқиши, ўзгариши, такомиллашиши, оптимал
тарзда шароитга мослашиши, янги ташқи шароитларга кўникишига ўзини кейинги
ривожи учун замин яратади.

Ташқи муҳитнинг ҳолати, шунингдек бошқариладиган объектнинг ҳолати

маълум параметрлар тўплами билан характерланади. Ушбу параметрлар тизим ҳолати
параметрлари таркибига киритилиши ёки алоҳида таъкидланиши мумкин, бу
муаммонинг алоҳида баёнида муҳимлик касб этмайди.

Бу ерда уларни мустақил

вектор сифатида

Y(y

1

, y

2

, ... y

m

, t)

тизим ҳолати параметрларини таъкидлаш учун

ажратамиз.

4.

Бошқариш тизимига ижро этувчи органлар кириб, бошқариладиган қуйи

тизимга бошқарувчи қуйи тизимнинг баъзи элементлари киради. Бошқарув қуйи
тизимининг бошқариш воситалари таъсири остида бошқариладиган қуйи тизим
бошқарув мақсадига мувофиқ ўз ҳолатини ўзгартиради. Кўча ёриткичидаги юқоридаги
мисолда бундай бошқариш махсус электрон механик қурилма “реле” орқали амалга
оширилади. Шунга биноан ёритиш ёқилади ёки ўчирилади.

5.

Назорат қилинадиган тизимга таъсир қилиш шакли ва даражасини аниқлаш

учун бошқариш тизими ушбу тизимнинг ишлаш қонуниятларини билиши

керак, бунда

унинг асосида бошқарув ҳаракати шакллантирилади

,

унинг жорий ва исталган ҳолати

ва ушбу параметрларнинг функцияси сифатида бошқариш мақсади аниқланади.

Бошқариш ҳаракатларини яратиш қоидалари, биз уни

Z (z

1

, z

2

, ... z

m

, t)

белгилаймиз.

Шундай қилиб, бошқариш тизимида бошқариладиган тизимнинг жорий ҳолатини
“ўлчаш” қобилиятига эга “сезгир” элементлар бўлиши керак,

улар асосида бошқарув

тизими муайян бошқариш ҳаракатларини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади.



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

309

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


Ташқи муҳит

Y(y

1

, y

2

, . . .y

m

, t)

Мақсад функцияси

















2-

расм.

Бошқариш тизимининг концептуаль модели

3

.

Бошқариш назариясида назорат қилинадиган тизимнинг ҳолатини ва олинган

маълумотларни бошқариш субъектига узатиш жараёнларини белгиловчи бошқарув
субъектининг бошқарув объектига тўғридан

-

тўғри таъсиридан фарқлироқ, “тўғридан

тўғри алоқа” деб номланади. Қайта алоқа аниқ ахборот ҳусусиятига эга, бу эса
бошқарув жараёнларининг ажралмас қисми эканлигини

принципиал жиҳатдан

тасдиқлайди. Шуни таъкидлаш керакки, ахборотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш
ва узатиш жараёнлари ҳам ахборот жараёнларининг бошқа барча қуйи тизимларида
ҳам мавжуд. Хусусан, атроф муҳитга таъсир қилиш билвосита ахборот

характерга эга

бўлиб,

унинг омиллари ҳисобга олиниши учун у аниқланган, ўлчанган ва бошқариш

тизимига етказилган бўлиши керак. Маълумки, энг кенг тарқалган талқинда
маълумотлар, объектлар ва атроф муҳит ходисалари, уларнинг параметрлари,
хусусиятлари ва ҳолати тўғрисидаги маълумотлар бўлиб улар билимларнинг
ноаниқлик ва тўлиқ эмаслик даражасини пасайтиради.

Ахборотларнинг кибернетик

тушунчаси ўз

-

ўзини тартибга солувчи кибер–нетик тизимлардаги ахборот жараёнлари

билан бевосита боғликдир.

6.

Бошқарув объекти, ўз навбатида тизим сифатида қаралганда, бош–қаришни

мақсадга йўналтирилганлиги ёки функционал мақсадлар тўплами мавжуд
бўлгандагина маънога эга бўлади.

Мақсадга эришиш ёки эришмаслик даражаси тизим

ҳолати параметрлари ва бошқарув

-

мақсади

F(X,Y,Z)

функцияларига қараб, баъзи бир

чегаравий, сифат ёки миқдор кўрсаткичларини ҳисоблаш ёки таҳлил қилиш орқали
аниқланади.

3

Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Ҳолатни бошқарувчи тизим

X (x

1

, x

2

, . . . x

n

, t)

Бошқариш тизими. Маълумот-
ларни қайта ишлаш. Бошқарув

қарорларни ишлаб чиқиш

Тескари алоқа.Тизим ҳолати

ҳақида маълумотлар бериш

X (x

1

, x

2

, . . . x

n

, t)

Y(y

1

, y

2

, . . .y

m

, t)

Тўғридан-тўғри уланиш.

Бошқариш мақсадга

йўналтирилган харакат

Z (z

1

, z

2

, ... z

m

, t)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

310

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Электр тармоқларида электр энергиясини йўқотилиши ”Ўзбекэнерго” ОАЖнинг

энергия таъминоти корхоналарининг иш самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичи
бўлиб, электр энергиясини ҳисобга олиш тизими ҳолати–нинг энергия фаолияти
самарадорлиги индикатори ҳисобланади.

Ушбу кўрсаткич электр тармоқларини ривожлантириш, реконструк–ция ва

техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уларни узатиш ва бошқариш усуллари ва
воситаларини такомиллаштириш, электр энергиясини ҳисобга олишнинг аниқлигини
ошириш бўйича тезкор ечимларни талаб қиладиган тўпланиб бораётган муаммоларни
тобора аниқроқ кўрсатиб беради.

Тўпланган энергия

-

нинг

миқдори

хақида

маълумотлар

олиш ва

узатиш мосламасининг талабига биноан олинади.

Маълумотларни

олиш

автоматик

равишда

амалга

ошири–лади.

Тизим

маълумотларининг яхлитлиги ва ишончлилигини назорат қила–ди. Агар керак бўлса,
тизим автоматик равишда ўтган даврлар учун йўқолган маълумотларни қўшимча
сўровини амалга оширади.

Энергияни бошқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими–нинг

барча тезкор ва тўпланган маълумотлари масъул ходимлар учун гра–фиклар,
жадваллар ва ҳисоботлар кўринишида мавжуд бўлиб, уларни корхо–нанинг умумий
ахборот тизимининг таркибий қисми сифатида осонлик билан бирлаштириш мумкин.
ЭЭҲНАТ маълумотларни йиғиш тизими билан паралел равишда ишлайди.

Текшириш

мосламаси

телемеханик

маълумотларни

тўплаш

функциясидан

ташқари

(маълумотларни йиғиш ва узатиш қурилмаси)

учун сўровларни беришни амалга

оширади.

ЭЭҲНАТ маълумотлари телемеханик маълумотларнинг умумий оқимида

юқори даражага етказилади.

ЭЭҲНАТ сервери бир вақтнинг ўзида комплекснинг барча

дисплей ва диспетчерлик назорати функцияларини сақлаган ҳолда захира
телемеханика сервери вазифасини бажаради

.

Электр энергияни тарқатиш тармоқларида электр энергиясини техник

йўқотишларни камайтириш бўйича устувор чораларга қуйидагилар киради:

- 10 kV

тарқатиш тармоғидан асосий кучланиш сифатида фойдаланиш;

-

электр тармоқларида

0,4-10 kV

кучланишли симларининг кесишмасидан бутун

хизмат муддати давомида юкламани кўпайтиришга мослашиш учун фойдаланиш;

-

янги

,

тежамкор

электр жиҳозларни қўллаш, хусусан

,

фаол ва реактив

йўқотишларни камайтирадиган тарқатиш транформаторларини ишлаб чиқиш

ва

амалиётга кенг жорий этиш

;

-

электр токи сифатини ошириш ва йўқотишларни камайтириш учун

кучланишини автоматик бошқариш мосламаларини юк остида, кучайтирувчи
трансформаторлардан, маҳаллий кучланишни бошқариш воситаларидан кенг
фойдаланиш;

-

электр тармоқларини комплекс автоматлаштириш ва телемеханизациялаш,

янги авлод коммутация воситаларидан фойдаланиш, электр тармоқларида
носозликларни масофадан аниқлаш ҳамда зудлик билан бартараф этиш учун
воситаларни яратиш, тармоқдаги авария

ҳолатини излаш ва йўқ қилиш учун

чораларини кўриш.

-

янги АКТдан фойдаланиш асосида электр тармоқларида ўлчовларининг

ишончлилигини ошириш, телеметрия маълумотларини қайта ишлашни авто–
матлаштириш.

Энергия йўқотишларни камайтириш муаммосининг асосий ва энг истиқболли

ечими бу энергияни тежашнинг автоматик тизимларини маиший ис

-

теъмолчилар учун


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

311

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ишлаб чиқиш, яратиш ва кенг равишда қўллаш, ушбу тизимларни автоматлаштирилган
диспетчерлик бошқариш тизимлари учун дастурий техник воситалар билан яқин
интеграциялаштириш ҳамда ишончли алоқа каналлари билан автоматлаштирилган
бошқарув тизимларини таъминлаш, маълумотлар

узатиш ва ЭЭҲНАТ ни метрологик

аттестациясини ўтказишдир

(3-

расм)

.

Молиявий жиҳатдан энергокомпаниялар ЭЭҲНАТни жорий этишдан катта

фойда олади. Энди юридик компаниялар учун электр энергиясининг икки қисмли
тўлов тизими қўлланилади, яъни компаниялар нафақат ҳисоблагич учун балки
максимал қувват тизимининг иш соат давомида қуввати учун ҳам тўлайди.
Автоматлаштирилган ҳисоблаш тизимидан фойдаланиш компанияларнинг эълон
қилган қувватини 20 фоизга балки ундан ҳам кўпга камайтиради. Шунга кўра электр
энергияси учун тўлов ҳам камаяди. Қувватни автоматик бошқариш орқали қўшимча
иқтисодий самарага эришиш мумкин

бўлиб у

истиқболлидир.

Биринчи маротаба электр ҳисоблагич ўрнатилганда, биз кейинги ҳисоб

-

китоб

даври учун

эълон

қилинган қувватни тахмин қилишимиз мумкин. Етарли даражада

тежашга эришдик. Бунда қўшимча равишда, ушбу тизим нафақат юкланишларни
ўлчаш, балки уларни бошқариш имкониятини ҳам

беради. Рақамли электр

ҳисоблагичлардан

кенг

фойдаланиш электромеханик ҳисоблагичларга қараганда

электр энергиясини аниқроқ ўлчашни таъминлайди.





















3-

расм

.

Электр тармоқларида электр энергиясини йўқотишларни

камайтириш

чоралари

4

.

4

Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Электр тармоқларида электр энергиясини йўқотишларни олдини олиш бўйича тадбирлар


Техник тадбирлар


Ташкилий тадбирлар

ЭЭҲНАТни

такомиллаштириш

бўйича тадбирлар

Э

ле

ктр

тарм

о

қл

ар

ни

ю

кл

аш

ни

о

птим

ал

ла

шт

и

ри

ш

О

рти

қч

а

ва

ҳад

д

ан

ташқ

ар

и

ю

кл

анг

ан э

ле

ктр

тарм

о

қл

ар

и

ж

и

ҳо

зла

рни

а

лм

аштир

и

ш

Эле

ктр

та

р

м

о

қл

ар

и

д

а

эне

р

ги

я те

ж

ай

д

и

ган

ус

ку

нала

рни

и

шга

ту

шир

и

ш

Э

ле

ктр

тарм

о

қл

ар

и

с

хе

м

ас

и

ни

ва

ре

жи

м

и

ни

о

птим

аал

ла

шт

и

ри

ш

Э

ле

ктр

тарм

о

қл

ар

и

у

ску

нала

рни

та

ъм

и

рл

аш

вақ

тлар

и

ни

кам

ай

тир

и

ш

Ишлати

лм

аё

тга

н м

аб

ла

ғлар

ни

и

шг

а

ту

шир

и

ш

Х

и

со

б

га

о

ли

нма

га

н э

не

рг

и

яни

аниқ

ла

ш у

чу

н

те

кшир

увл

ар

ў

тказ

и

ш

Ҳ

и

со

бла

ги

чл

ар

к

ўр

сатк

и

чл

ар

и

ни

тако

м

и

лл

аштир

и

ш

Ў

лч

аш ас

б

о

б

ла

ри

и

ш шаро

и

тлар

и

н

и

таъм

и

нлаш

Ет

и

ш

м

аёт

ган

х

и

со

б

ки

то

б қ

и

л

и

ш

м

о

сл

ам

л

ар

и

ни

со

ти

б о

л

и

ш

,

л

д

е

р

н

и

за

ц

и

ял

аш

л

м

аш

ти

р

и

ш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

312

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЭЭҲНАТни жорий этишнинг иқтисодий самараси шундан иборатки, куннинг

қайси вақтида, қачон энг катта юкламани олишини аниқлаш мумкин бўлади. Ҳар хил
кўп таърифларни киритилиши билан корхоналар электр энергиясини сарфлашни
тезроқ тартибга солиш ва катта маблағни тежаш имкониятига эга бўладилар. Бу
энергетиклар учун фойдасиз бўлиб туюлади. Аммо

,

электр энергиясининг нархи

электр

юкининг ўзгаришга боғлиқдир. Биз кун давомида юкларни мувозонатлаштириш
орқали режимларни оптималлаштиришимиз ва арзонроқ электр энергиясини
олишимиз мумкин. Бу “Андижон электр тармоқлари ”ОАЖ учун ҳам фойдали

бўлиб,

аммо

мавжуд бўлган ҳозирги ҳисоб тизимлари билан, умуман олганда, буни амалга

ошириш мумкин эмас. Бундан ташқари, автоматлаштирилган ўлчаш тизимларини

кенг

жорий қилиш билан, исталган объектга исталган вақтда ундаги энергия сарфи
миқдорини кузатиб боришимиз мумкин бўлади.

Шаҳарларда электр энергиясининг ҳисоблашнинг автоматлаштирилган

ахборот

тизимларини қишлоқ жойларга нисбатан татбиқ этиш жуда тез амалга оширилади,
чунки шаҳарда мутахассислар, коммуникация билан боғлиқ муаммолар деярли
мавжуд бўлмайди.

Бозор иқтисодиёти

шароитида электр тармоқларини

бошқаришнинг асосий

вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

-

электр тармоғининг технологик инфратузилма функцияларини уни электр

энергияси бозорининг барча иштирокчилари томонидан фойдаланишга тенг
имкониятлар асосида таъминлаш;

-

электр тармоқлари ускуналарининг барқарор ва ҳавфсиз ишлашини,

истеъмолчиларни ишончли электр энергияси билан таъминлашни ва норматив
актларда белгиланган талабларга жавоб берадиган электр энергияси сифатини
таъминлаш ва электр энергияси бозорида тузилган шартномалар бўйича
электроэнергетика субъектининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш;

-

электр энергияси бозори иштирокчиларига электр энергиясини етказиб бериш

бўйича шартнома шартларини бажарилишини таъминлаш;

-

электр энергияси бозори субъектларининг электр тармоқларига бозор

шароитига, технологик қоидалар ва тартибларга риоя қилган ҳолда, агар бундай
уланиш имконияти бўлса, тўсиқларсиз киришни таъминлаш;

-

тармоқларнинг техник чекловларини иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлган

ҳолда минималлаштириш;

-

электр жиҳозларига техник хизматни кўрсатиш ва таъмирлашининг илғор

технологияларини, янги ускуналарни ва энергия тежайдиган тадбирларни жорий этиш
орқали электр энергиясини узатиш ва тақсимлашдаги ҳаражатларни пасайтириш.

Хулоса ва таклифлар

Бизнинг фикримизча, маълумотлар йиғиш жараёнларига маълумотларни

электрон,

рақамли

шаклда

ўтказиш

операциялари

киради.

Бошланғич

маълумотларининг кўпи одатда ҳусусан иқтисодиётдаги бизнес операциялари
тўғрисидаги маълумот–лар ҳам дастлаб қоғозларда қайд этилади. Уларни ҳисоблаш
тизимларида ишлатиш учун маълумотларни компьютерга киритишнинг қўшимча
операциялари талаб этилади, улар моҳиятига кўра ахборот жараёнлари ва
маълумотларни

рақамли

шаклга

айлантириш

жараёнлари

ҳисобланади.

Маълумотларни алмаштиришнинг оралиқ босқичларининг мавжудлиги хатоларнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

313

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мумкин бўлган манбаидир, шунинг учун бу жараёнларни такомиллаштириш
йўналишларидан бири бу оралиқ босқичларни четлаб ўтиб, дарҳол рақамли шаклда
маълумотларни олиш имконини берувчи рўйхатга олиш мосламаларини ишлаб
чиқишдир.

Техник йўқотишларни камайтириш бўйича чора

-

тадбирларни танлашда янги

ёндошувларни шакллантириш ва энергияни акциялаш шароитида улар–нинг
таққослаш самарадорлигини баҳолаш керак, бунда маблағларни инвес–тициялаш
тўғрисида қарорлар энг юқори иқтисодий самарага эришиш учун эмас,

балки ушбу

акциядорлик жамияти фойдасини ошириш, рентабеллигини ошириш, электр
энергиясини тақсимлаш, режалаштирилган даражага эришиш учун амалга оширилади.

Шундай қилиб, алоқа ускуналарида бирон бир носозлик бўлса ҳам, энергия ўлчаш
маълумотлари архиви барча даврлар учун камчиликларсиз маълумотларни ўз ичига
олади. Дастлабки маълумотларга асосланиб, ҳисоблаш параметрлари яратилади,
масалан, подстанциянинг умумий истеъмоли, қувват ва энергия баланси, энергия
узатишдаги йўқотиш ҳисоб

-

китоблари ва бошқалар қамраб олинади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

«Рақамли Ўзбекистон –2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали

амалга ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6079-

сонли фармони. 2020 йил 5

октябрь.

2.

Ғуломов С.С., Бегалов Б.А. Информатика ва ахборот технологиялари. Дарслик.

T.:

Фан, 2010.

-

704 б.

3.

Арипов М. ва бошқалар «Информатика, Информацион технологиялар».

Тошкент, ТДТУ, 1

-

қисм

. 2003.

320 б.

4.

Султонова

С.М. Информационные системы бухгалтерского учета: проблемы,

поиски, решения. Монография. –Т.:

Фан, 2009. 116 с.

5.

Информационные системы и технологии в экономике и управлении: Учебник

/ Под ред. Проф. В.В.Трофимова. –

М.: Высшее образование, 2006. –

480 с.

6.

Автоматизированные информационные технологии в экономике: учебник /

под общ. ред. И.Т.Трубилина. М.: Финансы и статистика, 2000.

7.

Дрешер Ю.Н. Организация информационного производства: учебное

пособие. –

М.: ФАИР

-

ПРЕСС, 2005. –

248 с.

8.

Информационные технологии управления: учеб. пособие / В.С.Провалов. –

М.: Филинта: МПСИ, 2008. –

376 с.

9.

Информационные системы и технологии в экономике и управлении: Учебник

/ Под ред. Проф. В.В.Трофимова–М.: Высшее образование, 2006.–

480 с.

10.

Stat.uz-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сайти.

11.

www.andijonhetk.uz/tete -

Андижон

худудий электр тармоқлари веб сайти.

Библиографические ссылки

«Рацамли Узбекистон -2030» стратегиясини тасдикдаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПФ-6079-сонли фармони. 2020 йил 5 октябрь.

ТуломовС.С., Бегалов Б.А. Информатика ва ахбороттехнологиялари. Дарслик. -Т.:Фан, 2010.-704 6.

Арипов М. ва бошцалар «Информатика, Информацией технологиялар». Тошкент, ТДТУ, 1-цисм. 2003. - 320 б.

Султонова С.М. Информационные системы бухгалтерского учета: проблемы, поиски, решения. Монография. -Т.: Фан, 2009.116 с.

Информационные системы и технологии в экономике и управлении: Учебник / Под ред. Проф. В.В.Трофимова. - М.: Высшее образование, 2006. - 480 с.

Автоматизированные информационные технологии в экономике: учебник / под общ. ред. И.Т.Трубилина. М.: Финансы и статистика, 2000.

Дрешер Ю.Н. Организация информационного производства: учебное пособие. - М.: ФАИР-ПРЕСС, 2005. - 248 с.

Информационные технологии управления: учеб, пособие / В.С.Провалов. -М.: Филинта: МПСИ, 2008. - 376 с.

Информационные системы и технологии в экономике и управлении: Учебник / Под ред. Проф. В.В.Трофимова-M.: Высшее образование, 2006.- 480 с.

Stat.uz-Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси сайти.

www.andijonhetk.uz/tete - Андижон худудий электр тармоцлари веб сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов