“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
319
4/2021
(№
00054)
КОМПЛАЕНС ТИЗИМИНИНГ РАҚАМЛИ
ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВИДА РЕГУЛЯТИВ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Ахмедова Хилола Одилжоновна
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси мустақил изланувчиси
E-mail:
Аннотация.
Мақолада комплаенс тизимини регулятив технологиялар ёрдамида
трансформациялаш масалалари ёритилган. Глобал
-
молиявий инқироздан кейин молиявий
секторда
комплаенс
-
назорат
тизимида
юзага
келган
ўзгаришлар
ва
уни
такомиллаштиришга
сабаб
бўлган
омиллар
таҳлил
қилинган.
Регулятив
технологиялардан комплаенс
-
назорат тизимини ривожлантиришда фойдаланиш бўйича
илмий таклифлар берилган.
Калит
сўзлар
:
регулятив
технологиялар
(RegTech),
рақамли
молиявий
технологиялар (FinTech), пулни легаллаштиришга қарши кураш (AML), комплаенс рисклари,
комплаенс
-
назорат.
Аbstract
.
The article deals with the transformation of the compliance system using RegTech.
Changes in the system of compliance control in the financial sector after the global financial crisis
and the factors that led to its improvement were analyzed. Scientific recommendations for the use
of regulatory technologies in the development of compliance systems have been developed.
Key words:
RegTech, FinTech, compliance, anti-money laundering, compliance risks,
compliance control.
Кириш
Молиявий хизматларни тартибга солиш глобал молиявий
-
иқтисодий
инқироздан кейин сезиларли даражада жадаллашди ва мос равишда регулятив
комплаенс харажатлари ҳам ошди.
Сўнгги беш йил ичида юзлаб янги стартап
-
лойиҳалар тартибга солишга оид
қоида ва меъёрларга риоя қилиш борасидаги мураккаб вазифаларни ҳал қилиш учун
рақамли технологияларни, шу жумладан амалий дастурлаш интерфейси (APIs), сунъий
интеллект (AI) ва роботли жараёнларни автоматлаштириш (
RPAs
) кабиларни қўллай
бошладилар.
Регулятив технологиялар (RegTech) молиявий хизматлар келажагини
белгилайдиган салоҳиятга эга. Рақамлаштиришнинг янги технологиялари хавфларни
бошқариш ва регулятив талабларга жавоб бериш ва етказиб бериш усулларини
ўзгартирмоқда. Аммо бунинг учун бир қатор бозор иштирокчилари, хусусан, банклар,
регуляторлар, RegTech компаниялари ва йирик консалтинг фирмалари ўртасида
ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
"RegTech" -
бу "тартибга солиш" ва "технология" атамаларининг қисқартмаси
бўлиб, тартибга солиш мониторинги, ҳисобот бериш ва комплаенс
шароитида
технологиялардан, хусусан, ахборот технологияларидан фойдаланишни тавсифлайди.
RegTech регуляторлар учун рискларга асосланган мутаносиб ёндашувга ўтиш
воситаларини тақдим этиб, маълумотларга кириш ва уларни бошқариш бозор ҳамда
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
320
4/2021
(№
00054)
бозор иштирокчиларини янада аниқроқ ва самаралироқ назорат қилиш имконини
беради [1].
Жараёнларнинг автоматлашуви рискларни аниқлаш ва регулятив комплаенсни
самарали ташкил этиш ва амалга ошириш имконини беради
[9].
Аммо RegTech чуқур ўрганиш (deep learning) ва сунъий интеллектли филтрлар
ёрдамида реал вақтда режимида доимий кузатув қобилиятини таклиф қилади ва
натижада муаммолар юзага келгандан кейин чоралар кўришдан кўра, уларни
олдиндан аниқлаш имконияти юзага келади
[3].
RegTech молиявий хизматлар соҳасида мониторинг, ҳисобот ва комплаенс
жараёнлари учун технологик ечимлар тақдим этади
[6].
Н.Субботина фикрича, кўпчилик амалиётчилар пулни легаллаштиришга қарши
курашиш (AML) қоидаларини муҳим деб ҳисоблайдилар, бироқ халқаро AML
меъёрлари ва стандартларини тўлиқ тушунмаслик ҳолатлари мавжуд бўлиб, бу ҳолат
Россияда AML режимининг янада ривожланишига тўсқинлик
қилади [10].
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот жараёнида илмий абстракциялаш, индукция, дедукция, таққослаш,
таҳлил ва синтез, танланма адабиётлар таҳлили усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
RegTech -
бу ахборот технологиялари бўлиб, биринчидан, бизнес моделлар,
маҳсулотлар ва хизматлар, функционал фаолият, сиёсат, операцион процедуралар ва
бошқарув элементларига тартибга солувчи қоидаларнинг таъсирини аниқлаш орқали
тартибга солиш талаблари ва комплаенс мажбуриятларини бошқаришга ёрдам
беради; иккинчидан, мос келадиган бизнес тизимлари ва маълумотларни ишга
туширади; учинчидан, тартибга солувчи, молиявий ва номолиявий рискларни назорат
қилиш ва бошқаришга ёрдам беради; тўртинчидан,
регулятив комплаенс бўйича
ҳисобот бериш имконини беради
.
RegTech янги авлод технологияларини молия институтлари учун ҳам,
регуляторлар учун ҳам молиявий тартибга солиш ва комплаенсни трансформация
қилиш учун қўллаш ва улардан фойдаланишни кўзда тутади. Айниқса, RegT
ech
рискларни бошқариш, “Мижозингни бил” (KYC), трансакциялар мониторинги ва
норматив ҳисобот соҳаларида кенг тарқалган.
Шунга қарамай, ушбу технологик тизимлар кучли комплаенс воситаларини
таклиф қилса
-
да, улар амалда ҳақиқий рискларни келтириб чиқариши мумкин. Улар
компьютер дастурчиларига қонун талабларини талқин қилишга, сиёсатчилар билан
боғлиқ
бўлган
рискларнинг
ноаниқлигини
яширишга;
"автоматлаштириш
тарафкашлиги" орқали қарор қабул қилишга ва натижада шахсий манфаатдорликни
оқилона баҳолашдан устун қўйилишига
ва ниҳоят шаффофликнинг етарли эмаслиги
боис назорат ва жавобгарликнинг бузилишига имкон қолдиради
[2].
Таъкидлаш
лозимки, бундай ҳолатлар
сўнгги глобал молиявий инқирозда ҳал қилувчи роль
ўйнаган.
Молиявий тартибга солиш соҳасидаги 2008 йилгача бўлган эволюция RegTech
1.0 деб аталиб, бу парадигма глобал молиявий инқироз туфайли сезиларли даражада
аҳамиятини йўқотди. 2008 йилдан бошлаб, янги
тартибга солиш мажбуриятлари ва
технология комбинацияси янги RegTech 2.0 концепциясининг биринчи элементини
ташкил этди. RegTech 2.0 концепциясининг иккинчи элементи, назорат қилиш ва
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
321
4/2021
(№
00054)
тартибга солишни такомиллаштириш учун технологиядан фойдаланадиган
регуляторларни ўз ичига олади.
Глобал
-
молиявий инқироздан кейин тартибга солиш меъёрларига риоя
қилмаслик
билан боғлиқ
жарималар миқдори 200 млрд. АҚШ долларидан ошди
[4].
Натижада тартибга солиш ва комплаенс билан боғлиқ ўсиб бораётган харажатлар
молия саноатида асосий муаммоларидан бирига айланди
1
.
Бугунги кунда FinTech молиявий тизимнинг ҳар бир соҳасига глобал миқёсда
таъсир кўрсатмоқда. Биргина Хитой мисолида кўрадиган бўлсак, Alibaba, Baidu ва
Tencent (‘BATs’) каби технология фирмалари молияни ўзгартириб, тартибга солувчилар
ва тартибга солиш учун янги муаммоларни келтириб чиқарди
[11].
Бундан ташқари, 2016 йилдан буён АҚШ, Австралия, Сингапур ва Буюк Британия
каби давлатлар регуляторлари FinTech бозор динамикасини яхшироқ тушуниш ва янги
тартибга солиш усулларини ишлаб чиқиш билан фаол шуғулланмоқдалар
2
.
Молиявий саноат учун меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш харажатлари
RegTechни қабул қилишда асосий омил ҳисобланади. The Trade томонидан чоп этилган
тадқиқот шуни кўрсатдики, банклар биргина 2016 йилга келиб регуляти комплаенс
учун 100 млрд. АҚШ
долларидан кўпроқ харажат қилган ва бундай харажатлар
миқдори ошиб бормоқда
[8].
Турли ҳисоб
-
китобларга кўра, биргина Додд
-
Франк
қонунига риоя қилиш
харажатлари
36 млрд. АҚШ
долларига тушган.
Шундай қилиб, мавжуд тенденцияни
ҳисобга оладиган бўлсак, 2022 йилга келиб молиявий тартибга солиш харажатлари
молиявий муассасалар
даромадининг 4 фоизидан 10 фоизигача ошиши кутилади
[7].
Амалий даражада, бу харажатларни келтириб чиқарадиган асосий омил
тартибга солувчи қоидалар ҳажмидир. Мисол учун, 2009 йилдан 2012 йилгача катта
йигирматалик давлатларда 50 мингдан ортиқ қоидалар эълон қилинган. Бундан
ташқари, фақат 2015 йилда 50,000 дан ортиқ норматив янгиланишлар нашр этилган, бу
эса 2012 йилга нисбатан 100% га кўпдир.
Айни пайтда, регулятив ҳужжатлар ҳажмининг сезиларли даражада
юқорилигига ҳам эътибор қаратиш лозим. Масалан, Молиявий назорат бошқармаси
қўлланмаси (Financial Conduct Authority Handbook) баландлиги 2 метрдан ошади, АҚШ
Додд
-
Франк қонуни 22 минг саҳифа ортиқ қоида ва меъёрларни ўз ичига олади, Европа
Иттифоқининг MiFID II (
Markets in Financial Instruments Directive
) директивасининг 30
мингга яқин саҳифаси мавжуд.
Ҳар ҳафта ўртача тартибга солишга оид 45 та меъёрий
ҳужжат чоп этилади
[5].
Шундай қилиб, тартибга солиш ҳужжатларининг ҳажми, хилма
-
хиллиги, тезлиги
ва мураккаблиги компаниялар учун қўшимча қийинчиликни юзага келтиради.
Ахборотнинг ҳаддан ташқари кўп юкланиши, бир нечта алоқа йўллари,
маълумотларнинг қўлда тузилиши маълумотларнинг йўқолиш хавфини оширади.
Бу ўринда регулятив технологияларни қўллашга ундовчи яна бир омил
-
молиявий институтларнинг бизнес моделлари, ташкилий
-
ҳуқуқий тузилмалари,
жараёнлари, маҳсулотлари, хизматлари ва хизмат кўрсатадиган бозорларининг
1
Thomson Reuters Annual Cost of Compliance Survey Shows Regulatory Fatigue, Resource Challenges and Personal Liability to
Increase throughout 2015, THOMSON REUTERS (May 13, 2015), http://thomsonreuters.com/en/press-releases/2015/05/cost-of-
compliance-survey-shows-regulatory-fatigue-resourcechallenges-personal-liability-to-increase.html.
2
ASIC, Fintech: ASIC's Approach and Regulatory Issues 10-12 (Paper submitted to the 21st Melbourne Money & Finance Conference,
July 2016); ASIC, Further Measures to Facilitate Innovation in Financial Services (Consultation Paper No. 260, June 2016).
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
322
4/2021
(№
00054)
нисбатан мураккаблигидир. Амалдаги ва режалаштирилган қоидаларни кузатиш,
талқин қилиш ва уларга риоя қилиш, ҳатто энг йирик банклар учун ҳам қийинчилик
туғдиради
[12].
Шунингдек, RegTech қўлланилиши учун муҳим драйвер сифатида ахборот ва
маълумотлар хизмат қилади.
Бу борада молия институтлари қуйидаги йўналишларда тушунмовчиликларга
дуч келадилар
:
–
норматив талаблар ва уларга риоя қилиш зарурияти;
–
бундай қоидалар
ва талабларнинг функционал фаолият, сиёсат ва
процедураларга таъсири;
–
бизнес жараёнлари ва фаолиятига зарур бўлган ўзгаришлар;
–
молиявий маҳсулотлар ва тегишли бизнес
-
моделлар билан боғлиқ хавфлар;
–
маълумотларни бошқариш ва таҳлил қилиш нуқтаи назаридан
IT
тизимларига
таъсир ва оқибатлари;
–
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бирга, уларнинг
эҳтиёжларини ҳам
қондириш
.
Бозорга жуда кўп
RegTech
воситалари кириб келганда, танлов борасида нимага
эътибор бериш кераклигини билиш жуда муҳимдир. Умуман олганда,
автоматлаштириш дастурининг яхши ишлаб чиқилган қисмининг тўртта асосий
элементи мавжуд. Улар биргаликда фирманинг умумий комплаенс тизими доирасида
ходимларнинг манфаатлар тўқнашувини юмшатиш устида ишлайдилар.
1.
Олдиндан тозалаш
: RegTech
платформаси ходимларга олдиндан тозалаш
фаолиятини соддалаштириши керак. Талаблар қарорлар қабул қилиш жараёнини
автоматлаштирадиган, жамоанинг вақтини ва кучини тежайдиган қоидалар
механизми орқали йўналтирилади.
2.
Кузатув: Комплаенсни
бошқарувчи дастурий таъминот аллақачон содир
бўлган фаолиятни назорат қилиб бориши
учун кузатувдан фойдаланиши керак.
RegTech ечимлари қўшимча ўрганишни талаб қилиши мумкин бўлган белгиларни
ёки
муаммоларни аниқлаш учун юз минглаб ёзувларни қайта ишлаши мумкин.
3.
Сертификатлаш: сертификатлаштириш жараёни охирги дақиқагача
ходимларни таъқиб қилиш, улар маълумотлари ва фаолиятига мувофиқлиги аниқ ва
тўлиқ эканлигини тасдиқлаш учун вақт
талаб қилиши мумкин.
RegTech
дастури
комплаенс
гуруҳларига
ходимлар
тўғрисидаги
маълумотларни
тўплашни
осонлаштиради. Айни пайтда, энг яхши ечимлар ҳар бир ходим учун шахсий тажрибани
яратади, шунинг учун уларга фақат ўз ҳолатларига тегишли бўлган саволлар берилади.
4.
Ҳисобот
. RegTech
платформалари маълумотларни бирлаштириши ва уларни
мувофиқлик гуруҳига қисқача, таъсирчан тарзда етказиши керак. Маълумотлар
етарлича тартибга солиниши керак, бу юқори менежментга тенденцияларни аниқлаш,
такомиллаштириш имкониятларини излаш ва келажак учун ресурсларни
режалаштириш имконини беради. Яхши
RegTech
дастури фойдаланувчиларга
маълумотларни қайта таҳрир қилиш учун
,
электрон жадвалларга экспорт қилиш
муаммосидан халос бўлиш учун фойдаланувчиларга илова ичидаги ҳисоботларни
тузиш ва бошқаришга имкон
беради.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
323
4/2021
(№
00054)
Хулоса ва таклифлар
RegTech молиявий соҳадаги тартибга солиш органлари ва фирмаларига
рақамлаштириш берадиган салоҳиятдан тўлиқ фойдаланишга, соҳадаги муаммоларни
самарали ҳал
қилиш
борасида
катта ваъдаларни
бермоқда
.
Тартибга солиш
соҳасидаги меъёрларнинг бузилиши натижасида молия саноати томонидан тўланган
жарималар ҳажми ва тенденциясидан келиб чиқадиган бўлсак, RegTechни жорий
қилиш харажатлари ўзини қисқа муддатда оқлашини кутиш мумкин.
Фикримизча, молия секторининг рақамли трансформацияси шароитида
рақамли молиявий технологияларни жадал суръатларда жорий қилиш билан бирга,
бундай рақамли инструментлар билан операцияларни тартибга солиш тизимини ҳам
шакллантириш зарур.
Бу ўринда молиявий институтларда комплаенс тизими ҳам янги
молиявий технологиялар воситасида яратилаётган маҳсулотларни тартибга солиш
хусусиятлари бўйича самарали дастурларга ва тузилмаларга, етарли кўникмаларга
эга
ходимларга эга бўлиши керак.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Arner, Douglas W. and Barberis, Janos Nathan and Buckley, Ross P., The Emergence of
Regtech 2.0: From Know Your Customer to Know Your Data (January 1, 2016). (2016) 44 Journal of
Financial Transformation 79, UNSW Law Research Paper No. 17-63, Available at
SSRN: https://ssrn.com/abstract=3044280 or http://dx.doi.org/10.2139/ssrn.3044280
2. Bamberger, K. A. (2009). Technologies of compliance: Risk and regulation in a digital age.
Texas Law Review, 88, 669
–
739.
3. Daniel Gutierrez, Big Data for Finance
–
Security and Regulatory Compliance
Considerations, INSIDE BIG DATA (Oct. 20, 2014),
http://insidebigdata.com/2014/10/20/big-data-
finance-security-regulatory-complianceconsiderations/
4. Jeff Cox, Misbehaving banks have now paid $204B in fines, CNBC (Oct. 30, 2015),
http://www.cnbc.com/2015/10/30/misbehaving-banks-have-now-paid-204b-in-fines.html
5. JWG. (2017). RegDelta: Part of our MiFID II solution. Available at: https:// jwg-
it.eu/insight/mifd-programme-planner/. Last accessed 25 October 2017.
6. Douglas W.
Arner, Ross P. Buckley, Jànos Barberis. An
Overview: FinTech and
RegTech Where We Have Come From and Where We Are Going. 2019.
7. Lynn T. et al. (eds.), (2019) Disrupting Finance, Palgrave Studies in Digital Business &
Enabling Technologies,
https://doi.org/10.1007/978-3-030-02330-0_6
8. McDowell, H. (2017). Banks spent close to $100 billion on compliance last year. The Trade
News. Available at: https://www.thetradenews.com/Sell-side/ Banks-spent-close-to-$100-billion-
on-compliance-last-year/. Last accessed 17 August 2018.
9. Santiago Fernandez De Lis, et al., RegTech, The New Magic Word in Fintech 1 (March
2016).
10. Subbotina, N. (2009). Challenges that Russian banks face implementing the AML
regulations. Journal of Money Laundering Control, 12(1), 19
–
32. doi:10.1108/13685200910922624
11. Weihuan Zhou, Douglas W. Arner & Ross P. Buckley, Regulation of Digital Financial
Services in China: Last Mover Advantage, 8 TSINGHUA CHINA L. REV. 25 (2015)
12. Walker, O. (2018). M&A in asset management sector climbs to 8-year high. The Financial
Times. Available at: https://www.ft.com/content/2f1e77f2-f80c11e7-88f7-5465a6ce1a00. Last
accessed 17 August 2018.