Пути эффективного использования налоговых льгот для поддержки предпринимателей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
355-362
7
Поделиться
Нормурзаев, У. (2021). Пути эффективного использования налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (4), 355–362. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954
Умид Нормурзаев, Государственный налоговый комитет

Chief Inspector of the Interregional State Tax Inspectorate for Large Taxpayers, Ph.D.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Особое внимание уделяется обеспечению необходимого уровня сбора налогов и других обязательных платежей в Республике Узбекистан, разработке четких критериев и механизмов предоставления льгот, оценке эффективности льгот и преференций. В Послании Президента Республики Узбекистан Ш.М.Мирзиёева Олий Мажлису одной из важных задач в этой связи является «воздержание от предоставления индивидуальных льгот отраслям и отраслям экономики, активное развитие регионы. 


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

344

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА СОЛИҚ

ИМТИЁЗЛАРИНИ БЕРИШ ОРҚАЛИ УЛАРДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича

ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори, PhD

E-mail:

u.normurzaev@yandex.com

Аннотация

.

Ўзбекистон Республикасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар

йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, имтиёзлар бериш борасида аниқ
мезон ва механизмларни ишлаб чиқиш, берилаётган имтиёзлар ва преференцияларнинг
самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Иқтисодиёт
тармоқлари ва соҳаларига имтиёзлар тақдим қилган ҳолда индивидуал имтиёзлар
беришдан воз кечиш, ҳудудларни фаол ривожлантириш” бу борадаги муҳим вазифалардан
бири сифатида белгилаб берилишидир.

Калит сўзлар:

пандемия, бюджет сиёсати, инқироз, бюджет, солиқ имтиёзлари,

солиқ маъмурчилиги, тадбиркорлик субъектлари, солиқ ҳисоботи,солиқ тушумлари,
солиқ имтиёзлари, солиқ, солиқ ставкаси,преференциялар.

Abstract.

Particular attention is paid to ensuring the required level of collection of taxes and

other mandatory payments in the Republic of Uzbekistan, the development of clear criteria and
mechanisms for granting benefits, assessing the effectiveness of benefits and preferences. In the
Address of the President of the Republic of Uzbekistan Sh.M.Mirziyoev to the Oliy Majlis, one of the
important tasks in this regard is to "refrain from granting individual benefits to industries and
sectors of the economy, the active development of the regions.

Keywords:

pandemic, budget policy, crisis, budget, tax breaks, tax administration, business

entities, tax reporting, tax revenues, tax breaks, taxes, tax rates, preferences.

Аннотация

.

Особое внимание уделяется обеспечению необходимого уровня сбора

налогов и других обязательных платежей в Республике Узбекистан, разработке четких
критериев и механизмов предоставления льгот, оценке эффективности льгот и
преференций. В Послании Президента Республики Узбекистан Ш.М.Мирзиёева Олий
Мажлису одной из важных задач в этой связи является «воздержание от предоставления
индивидуальных льгот отраслям и отраслям экономики, активное развитие регионы.

Ключевые слова:

пандемия, бюджетная политика, кризис, бюджет, налоговые

льготы,

налоговое

администрирование,

субъекты

хозяйствования,

налоговая

отчетность, налоговые поступления, налоговые льготы, налоги, налоговые ставки,
преференции.

Кириш

Бугунги кунда

солиқ имтиёзларини бошқариш механизми уларнинг

самарадорлигини доимий мониторинг қилишни, тақдим этиш ва бекор қилиш
шартларини киритиш ҳамда ўзгартириш тўғрисидаги қарорларни услубий жиҳатдан
қўллаб

-

қувватлашни, бюджетда солиқ тушумларини доимий равишда келиб

тушишини таъминлаш нуқтаи назаридан аниқ механизмларни ишлаб чиқишни тақозо
қилмоқда. Шунга кўра, иқтисодиётда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

345

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, солиқ соҳасида имтиёзлар
беришнинг мезон ва механизмларини такомиллаштириш, айрим субъектларга
имтиёз ва преференциялар берилиши натижасида номутаносибликлар пайдо
бўлиши, рақобат муҳитининг ўзгариши, уларнинг мамлакат иқтисодиёти
ривожланишига амалий таъсирини баҳолаш масалалари муҳим илмий тадқиқот
йўналишларидан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мавзу доирасида асосий ўрганиладиган иқтисодий категория солиқ

имтиёзлари тушунчаси бўлиб, сoлиқ имтиёзлaригa нисбaтaн бeрилгaн тaърифлaргa
бaтaфсил тўхтaлсак.

В.Н.Незамайкин, И.Л.Юрзиновалар сoлиқ имтиёзи –

бoшқa тўлoвчилaргa

нисбaтaн сoлиқ тўлoвчилaргa сoлиқ тўлoвчилaрнинг aлoҳидa тoифaлaригa сoлиқ
қoнунчилигидa кўздa тутилгaн aфзaлликлaрнинг, жумлaдaн, сoлиқ ёки йиғимини
тўлaмaслик ёки кичикрoқ ҳaжмдa тўлaш имкoниятининг бeрилиши дeйди

[2].

И.А.Завалишина

Солиқ имтиёзи –

деганда солиқ тўловчиларнинг айрим

тоифаларига бошқа солиқ тўловчилар билан қиёслаганда солиқлар тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар берилиши, шу жумладан солиқ(йиғим)
тўламаслик ёхуд кам ҳажмда тўлаш имконияти тушунилади

[3].

И.М.Александров фикрича, солиқ имтиёзи –

солиқ тўловчига (субъектига)

бошқа солиқ туловчига нисбатан солиқ миқдорини камайтириш ёки афзаллик тақдим
этиш деб тушинилади

[4].

Н.В.Милякoвa эса, сoлиқ имтиёзи –

сoлиқ тўлoвчилaрнинг aлoҳидa тoифaлaригa

бoшқa сoлиқ тўлoвчилaр билaн тaққoслaгaндa aфзaлликлaр тaқдим этиш, жумлaдaн
сoлиқ ёки йиғимни тўлaмaслик ёки улaрни oзрoқ миқдoрдa тўлaш имкoнияти

[5].

И.М.Aлeксaндрoв

:

Сoлиқ имтиёзи –

бу сoлиққa тoртиш миқдoрини кaмaйтириш

ёки сoлиқнинг субъeктигa бoшқa сoлиқ тўлoвчигa нисбaтaн aфзaллик тaқдим
этишдир

[6].

Н.Н.Тютюрюков

талқинича, Солиқ преференцияси –

айрим турдаги солиқ

тўловчиларга солиқ мажбуриятини камайтиришнинг турли усуллари орқали давлат
томонидан бериладиган афзалликлар

[7].

В.Г.Слагода Солиқ преференцияси –

(praeferentis-

афзалликлар) лотинча

сўзидан олинган бўлиб, солиқ имтиёзлари каби айрим соҳаларни қўллаб

-

қувватлаш

бўйича

солиқ

тўловчиларнинг

айрим

турларига

тақдим

қилинадиган

устуворликлар

[8].

А.С.Баладина бу борада қуйидагича таъриф берган: солиқ преференцияси –

давлат томонидан солиқ мажбуриятини камайтириш юзасидан айрим солиқ
тўловчилар учун мажбурий тартибда, бажарилиши лозим бўлган тақдим қилинадиган
устуворликлар

[9].

И.А.Мaйбурoв сoлиқ имтиёзлaрини қoнун хужжaтлaридa бeлгилaнгaн тaртибдa

сoлиқ тўлaш муддaтини ўзгaртириш бўйичa имтиёзлaр oлишгa имкoн бeрувчи
имтиёзлaр ҳaмдa улaр бир нeчтa шaкллaргa aжрaтилaди: сoлиқ крeдити, инвeстициoн
сoлиқ имтиёзи, сoлиқ тaътили

[10].

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолада қиёсий

таҳлил ҳамда индукция ва дедукция

,

тизимли тaҳлил,

қиёсий тaҳлил, рeйтинг бaҳoлaш, стaтистик ва мaтeмaтик мoдeллaштириш вa баҳолаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

346

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

усулларидан фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, солиқ имтиёзларига
доир маълумотлар ва уларни таҳлиллар амалга оширилиб илмий хулосалар берилди.

Таҳлил ва натижалар

Солиқ имтиёзлари самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича

таъсирчан тизимни жорий этиш орқали имтиёзларнинг солиқ тўловчининг молиявий
фаолиятига таъсирини таҳлил қилиш ҳамда самарасиз ва мақсадсиз берилган солиқ
ҳамда божхона имтиёзларини бекор қилиш бўйича бир қанча меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларга, шу жумладан Солиқ кодексининг тегишли моддаларига ўзгартириш ва
қўшимчалар кирилмоқда.

Жумладан,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2020

йил

6 июлдаги “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат
иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ

-6019-

сон Фармонига асосан Давлат кўмагини кўрсатишнинг монополияга қарши тартибга
солиш воситалари мавжуд эмаслиги берилаётган имтиёз ва преференцияларнинг
самарасизлиги ва рақобат муҳитига салбий таъсир

камайтишмақсадида Ўзбекистон

Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига қуйидаги вазифани амалга
ошириш яни солиқ имтиёзлар, преференциялар ва фаолиятни амалга ошириш учун
эксклюзив ҳуқуқлар шаклида кўрсатилаётган давлат кўмагининг самарадорлиги
устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳамда улар рақобат муҳитига салбий
таъсир этган тақдирда, уларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш вазифаси
юклатилди.

Бугунги кунда бюджет даромадлари ижроси устидан иқтисодий жиҳатдан

асосланган ҳолда назорат қилиш, солиқ имтиёзларини тўғри ҳисоблаш, прогноз
кўрсаткичларини белгилаш, шунингдек ижросини таъминлашда мақсадида

ҳар бир

солиқ турлари бўйича аниқ бир методика

ишлаб чиқиш зарур.

Прогноз қилинаётган даврда кутилаётган солиқ тушумларини ҳисоблаш учун

имтиёзлар ва преференциялар, солиқ тушумлари, солиқлар ва йиғимлар бўйича
қарздорлик ва бошқа кўрсаткичлар

олишда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа
вазирлик ва идораларнинг таҳлилий

маълумотларидан фойдаланииш мақсадга

мувофиқ

.

Методикага қўйдагиларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади:

Қўшилган қиймат солиғи бўйича:

Қўшилган

қиймат солиғи (QQS) тушумларини ҳисоблаш солиқ бўйича солиқ

базаси элементларини тўғридан

-

тўғри ҳисоблаш услубига асосланади ва ҳисобланган

солиқ суммаси билан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси ўртасидаги фарқ сифатида
қуйидаги формула бўйича аниқланади:

QQS = (QQS accrued

QQS offset) * K coll.rate. + К audit (+/

-

) F, бу ерда:

QQS accrued

ҳисобланган ҚҚС суммаси;

QQS offset

ҳисобга олинган ҚҚС суммаси;

K coll.rate.

солиқ бўйича қарздорликни қоплаш бўйича ишларни ҳисобга олган

ҳолда мазкур солиқ тури бўйича ўтган даврларда ҳосил бўлган йиғувчанлик
кўрсаткичи динамикасини ҳисобга олган ҳолда йиғувчанликнинг ҳисоб

-

китоб

даражаси, %.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

347

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар, озод қилишлар ва преференцияларни
қўллаш муносабати билан даромадларнинг йўқотилиши тушумларнинг прогноз
ҳажмини шакллантиришда ҳисобга олинади:

солиқ солинадиган базада солиққа тортилмайдиган, солиқ солиш объекти

бўлмаган,

реализация қилиш жойи республика ҳудуди сифатида эътироф

этилмайдиган операциялар бўйича қиймат кўрсаткичларини чегириб ташлаш
сифатида ҳамда

пасайтирилган солиқ ставкаларини қўллаш шаклида.

Фойда солиғи

учун:

Фойда солиғини тўлашдан даромадларни ҳисоблаш

амалдаги солиқ

қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Солиқ кодексининг

337, 353-

моддаларида назарда тутилган солиқ ставкалари,

337-

моддасида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар.

Фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тегишли

ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Фойда солиғининг жами суммаси (Inc Tax )
қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Inc Tax = Inc 1 + Inc 2 + Inc 3 +…Inc n, бу ерда:

Inc Tax

фойда солиғининг жами суммаси;

Inc 1 + Inc 2 + Inc 3 +…Inc n –

ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297

-

моддасига мувофиқ, тегишли фаолият турлари бўйича олинган даромадлар
манбалари турлари бўйича фойда солиғи суммаси.

Тегишли ставкалар бўйича фойда солиғи тушумларининг прогноз ҳажмини

ҳисоблаш (Inc Tax) тўғридан

-

тўғри ҳисоблаш усули асосида қуйидаги формула билан

аниқланади:

Inc Tax = (V tax base. × S) × K coll.rate. + (P recalc. × K coll.rate.) + К audit –

V

privilege, бу ерда:

V tax base.

тегишли ставка бўйича фойда солиғини ҳисоблаш учун солиқ

базаси суммаси;

S

солиқ ставкаси, %;

K coll.rate.

олдинги даврларда ҳосил бўлган ушбу солиқ тури бўйича

йиғувчанлик кўрсаткичи динамикасини ҳисобга олган ҳолда йиғувчанликнинг ҳисоб

-

китоб даражаси, солиқ бўйича кредиторлик ва дебиторлик қарзларини қоплаш
бўйича ишларни ҳисобга олади, %.

Йиғувчанликнинг ҳисоб

-

китоб маълумотларига мувофиқ солиқ статистикаси

маълумотлари асосида келиб тушган солиқ суммасини ҳисобланган солиқ суммасига
бўлишдан олинган ҳосила сифатида аниқланади.

P recalc.

йиллик қайта ҳисоб

-

китоблар бўйича солиқ суммаси;

К audit –

солиқ статистикаси маълумотлари кўрсаткичлари динамикаси асосида

назорат ишлари натижалари бўйича тушумлар суммаси;

V privilege

ташкилотларга Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар ва

преференциялар берилиши муносабати

билан келиб тушмаган фойда солиғи

суммаси.

Фойда солиғини асосий ставка бўйича ҳисоблаш учун (V tax base.) солиқ базаси

суммасини аниқлаш мақсадида қуйидагилар аниқланади:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

348

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

ушбу нисбатни сақлаб, кейинги йиллар учун солиққа тортиш учун фойда

миқдори ҳисоблаб чиқилади;

-

солиқ солиш мақсадлари учун

фойда қонунчилик билан белгиланган тартибга

мувофиқ солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмайдиган фойда суммасига,
шунингдек солиқ базасини камайтиришда ҳисобга олинадиган зарарлар суммасига
камайтирилади, қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича солиқ базасига
оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

учун:

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимига жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғини тўлашдан даромадларни ҳисоблаш Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

-

Солиқ кодексининг 54

-

боби «Солиқ имтиёзлари»да ва бошқа манбаларда

назарда тутилган назарда тутилган солиқ ставкалари, имтиёзлар ва преференциялар;

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумларнинг

прогноз ҳажмини ҳисоблаш прогноз кўрсаткичлар, ставкалар даражалари ва бошқа
кўрсаткичлардан (солиқ бўйича солиқ имтиёзлари, йиғувчанлик даражаси ва
бошқалар) тўғридан

-

тўғри фойдаланишга асосланган тўғридан

-

тўғри ҳисоблаш усули

ёрдамида амалга оширилади.

Манбаси солиқ агенти бўлган даромадлардан жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғи (DS 1), солиқ бўйича солиқ базасидан ва прогноз
қилинган иш ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича
аниқланади:

DS 1 = (Dn*Кihf / 100 –

Vn*Кv / 100) * Sn / 100 * K his. / 1

00 (+/-

) F, бу ерда:

Dn

ўтган давр учун солиқ базасини ҳисоблаш учун солиқ агентлари

томонидан қабул қилинган даромадларнинг умумий суммаси;

Кihf –

иш ҳақи фонди динамикасини тавсифловчи коэффициент (Ўзбекистон

Республикасининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари прогнози);

Vn

қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари

суммаси;

Kv

қонунчиликдаги ўзгаришлар ва бошқа омилларга қараб солиқ имтиёзлари

динамикасини тавсифловчи коэффициент (Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш прогноз кўрсаткичлари, Давлат статистика қўмитаси
маълумотлари);

Sn

Солиқ кодексининг 381, 382

-

моддалари солиқ ставкаси, %;

K his.

ҳисобланган солиқ суммасида тўланган солиқ улушини тавсифловчи

коэффициент. Ушбу кўрсаткич солиқ бўйича

қарздорликни қоплаш бўйича ишларни

ҳисобга олади.

F

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги ўзгаришларни, ҳақиқий

тушумларни, шунингдек бир марталик операцияларни (тушумлар, қайтаришлар ва ҳк)
ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган суммаси.

Жисмоний шахслар томонидан олинадиган даромадлардан тушумларнинг

прогноз ҳажми, (DS 2); (DS 3) (DS 4), қуйидаги формуладан фойдаланиб, ўтган давр
учун ҳосил бўлган солиқларнинг улушига қараб тузатиш киритилган прогноз
даромадлардан келиб чиқиб ҳисобланади:

DS 2-

4 = D * Кn/100 (+/

-

) F, бу ерда:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

349

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

D

даромад (Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш

кўрсаткичлари прогнози);

Кn

ўтган

даврдаги

даромадлардан

солиқ

улуши

(Ўзбекистон

Республикасининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари прогнози, 1

-

Н);

F

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги ўзгаришларни, ҳақиқий

тушумларни, шунингдек бир марталик операцияларни (тушумлар, имтиёзлар,
қайтариб бериш ва ҳ.к.) ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилган тушумлар суммаси.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғи

Жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғининг прогноз тушумлари

ҳажми (MS jsh.) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

MS jsh. = (V -

L )*Tp*S, бу ерда:

MS jsh.

режа даврга мол

-

мулк солиғи бўйича солиқ салоҳиятининг баҳоси;

V

жорий йил бўйича объектларнинг қиймати;

L

имтиёзли объектларнинг қиймати;

Tp

асосий воситалар қийматининг прогноз ўсиш суръати (қайта баҳолаш

коэффициенти ёки инфляция даражаси), %;

S

солиқнинг ўртача самарали ставкаси, пасайтирувчи ва оширувчи

коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда % да.

Режа даври учун жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғи бўйича

солиқ салоҳиятини баҳолаш объектнинг кадастр қийматини ва инфляциянинг прогноз
даражасини ҳисобга олган ҳолда жорий йил бўйича солиқ салоҳиятидан келиб чиқиб,
қуйидаги формула бўйича аниқланади:

MS jsh. p.d. = MS jsh.*Bp *(100%+Ip), бу ерда:

MS jsh. p.d.

режа даврга жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғи

бўйича солиқ салоҳиятини баҳолаш;

MS jsh.

жорий йил бўйича мол

-

мулк солиғининг солиқ салоҳияти;

Bp

объект кадастр қийматининг ўзгариши прогнози, %;

Ip

инфляциянинг прогноз даражаси, %.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғининг прогноз ҳажмини

ҳисоблашда, Солиқ кодексининг 421

-

моддаси ва бошқа норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

билан имтиёзлар, озод қилишлар ва преференциялар берилиши муносабати билан
йўқотилган даромадлар ҳисобга олинади.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

тушумларининг прогноз ҳажмини

ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида солиқ базаси кўрсаткичлари
ва солиқ ставкаси ва бошқа кўрсаткичлар (ўтадиган тўловлар даражаси, йиғувчанлик
даражаси ва бошқалар) ёрдамида тўғридан

-

тўғри ҳисоблаш усули билан амалга

оширилади.

Ер солиғи бўйича тушумлар ҳажми прогнози (ES yur.) қуйидаги формула бўйича

ҳисоблаб чиқилади:

ES yur. = SB × К ekstr. × S × K k.u.× К yig. (+/

-

) F, бу ерда:

SB

имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ташкилотлар ер участкалари кадастр

қиймати кўринишида солиқ базаси;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

350

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

К ekstr. –

олдинги даврга нисбатан кадастр қиймати кўринишидаги солиқ

базасининг ўсиш (пасайиш) ставкаларининг ўртача арифметик қиймати сифатида
ҳисобланган экстраполяция коэффициенти;

S

ҳисобот даври учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича

ўртача ҳисоб

-

китоб ставкаси.

Ижтимоий солиқ

учун:

Ижтимоий солиқ бўйича солиқ салоҳиятини баҳолаш ҳисоб

-

китобига мувофиқ,

прогноз қилинаётган иш ҳақи фондига ўртача самарали солиқ ставкасини қўллаш
орқали қуйидаги формула бўйича:

ISS = (Vihf.*SB) + IS
SB = PB /VB*100

IS = ±(V ihf. –

Z

L)* S, бу ерда:

IS S

режа даврга ижтимоий солиқ бўйича солиқ салоҳиятини баҳолаш;

V ihf.

меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг прогноз ҳажми;

S B

жорий йил учун ижтимоий солиқ тушумларини баҳолаш бўйича ўртача

самарали ставка, %;

IS

ижтимоий солиқ бўйича солиқ салоҳиятини ўзгариши;

PB

жорий йил бўйича ижтимоий солиқнинг солиқ салоҳияти;

VB

жорий йил бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳажмини баҳолаш;

Z

ШЖПҲ 0,1%;

L

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ имтиёзлар ва бошқа

чегирмалар.

Айланмадан олинадиган солиқ

учун:

Айланмадан олинадиган солиқ кўрсаткичлар (солиқ бўйича солиқ имтиёзлари,

йиғувчанлик даражаси ва бошқалар) фойдаланган ҳолда тўғридан

-

тўғри ҳисоблаш

усули бўйича амалга оширилади.

Айланмадан олинадиган солиқ тушумлари прогнози (T P) қуйидаги формула

бўйича ҳисоблаб чиқарилади:

T P = SB AOS *S - L(+/-

)F, бу ерда:

T P

амалдаги қонунчилик шартларида жорий йил бўйича айланмадан

олинадиган солиқ тушумларини баҳолаш;

SB AOS

солиқ базаси;

S

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ставка;

L

имтиёзлар ва преференциялар суммаси;

F

қонунчиликдаги ўзгаришларни, ҳақиқий тушумларни, солиқ режимини

ўзгартиришни, шунингдек бир марталик операцияларни (тушумларни, қайтариб
беришни ва бошқаларни) ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган суммаси,

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига солиқ солиш

учун:

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тўланадиган бюджет

тушумларини прогноз қилишда қуйидагилардан фойдаланилади:

Тушумлар прогнози (T P) ҳисобот йилидаги ҳақиқий тушумларни инфляция

даражасига индексация қилиш йўли билан қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

T P = T fact *(100%+I), бу ерда:

T P -

амалдаги қонунчилик шартларида жорий йил бўйича тушумларни

баҳолаш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

351

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

T fact -

ҳисобот йилида тушган ҳақиқий тушумлар;

I -

жорий йилда инфляция даражаси, %

ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлади

.

Хулоса

Амалдаги қонун хужжатларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларга

бериладиган солиқ имтиёзлари бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни
бажариш учун йўналтириш шарти билан ва бўшаётган маблағларни мақсадли
ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда берилади. Солиқ имтиёзларнинг мақсадли
ишлатилганлигини масофадан туриб назорат қилиш тизими яратилмаганлиги
сабабли, солиқ имтиёзларининг мақсадли ишлатилганлиги фақатгина солиқ аудити
жараёнида аниқланиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

-

Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи

2020.-

640 б.

2.

Незамайкин В.Н., Юрзинова И.Л.

[2004]

Налогооблажение юридических и

физических лиц. –М.: Экзамен, С.44.

3.

Завалишина И.А.

[2005]

Солиқлар: назария ва амалиёт. Ўқув қўлланма. Т.:

“Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи.

-

14 б.

4.

Александров И.М.

[2007]

Налоги и налогообложение: Учебник.–

7-

e. изд.,

перераб. И доп..

-

Издательско

-

торговая корпорация «Дашков и Ko». –

314 с.;

5.

Милякова Н.В.

[2008]

Налоги и налогооблажение. Учебник. 7

-

е изд. Перераб.

И доп.–М.:ИНФРА, С.33

6.

Александров И.М.

[2009]

Налоги и налогообложение: Учебник / И. М. Алек

-

сандров. —

10-

е изд., перераб. и доп. —

М.: Издательско

-

торговая корпорация

«Дашков и К, 228 с.

7.

Тютюрюков Н.Н., Тернопольская Г.Б., Тютюрюков В.Н.

[2009]

Налоговые

льготы и преференции: цель

-

одна, а механизм

-

разный // Налоговая политика и

практика. N 10. С. 18

-23.

8.

Слагода В.Г

[ 2010]

Краткий словарь экономических терминов / сост. –

М.:

ФОРУМ. –

128 с.

9.

Баладина А.С.

[2011]

Анализ теоретических аспектов налоговых льгот и

налоговых преференций // Вестник Томского государственного университета

-

№4(16)

-

С. 45

-60.

10.

Майбуров И.А.

[2011]

Налоги и налогообложение.Ред. 4

-

е изд.

-

М:558 с.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Солик, кодекси- Тошкент: Гафур Гулом нашриёт уйи 2020.- 640 б.

Незамайкин В.Н., Юрзинова И.Л. [2004] Налогооблажение юридических и физических лиц. -М.: Экзамен, С.44.

Завалишина И.А. [2005] Солицлар: назария ва амалиёт. Ук,ув кулланма. Т.: "Ик,тисодиёт ва ^ук.уц дунёси" нашриёт уйи. -14 б.

Александров И.М. [2007] Налоги и налогообложение: Учебник.-7-е. изд., перераб. И доп..- Издательско-торговая корпорация «Дашков и Ко». - 314 с.;

Милякова Н.В. [2008] Налоги и налогооблажение. Учебник. 7-е изд. Перераб. И доп.-М.:ИНФРА, С.ЗЗ

Александров И.М. [2009] Налоги и налогообложение: Учебник / И. М. Александров. — 10-е изд., перераб. и доп. — М.: Издательско- торговая корпорация «Дашков и К, 228 с.

Тютюрюков Н.Н., Тернопольская Г.Б., Тютюрюков В.Н. [2009] Налоговые льготы и преференции: цель - одна, а механизм - разный // Налоговая политика и практика. N 10. С. 18-23.

Слагода В.Г [ 2010] Краткий словарь экономических терминов / сост. - М.: ФОРУМ.-128 с.

Баладина А.С. [2011] Анализ теоретических аспектов налоговых льгот и налоговых преференций // Вестник Томского государственного университета-№4(16)- С. 45-60.

Майбуров И.А. [2011] Налоги и налогообложение.Ред. 4-е изд.- М:558 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов