Фойда ва уни солиқ объекти сифатида шакллантириш зарурияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
363-372
11
4
Поделиться
Ахроров, З. (2021). Фойда ва уни солиқ объекти сифатида шакллантириш зарурияти . Экономика и инновационные технологии, (4), 363–372. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11955
Зариф Ахроров, Самаркандский институт экономики и сервиса

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Корхоналар молиявий муносабатлари таркибида фойдани ташкил этиш ва уни солиққа тортиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада фойда корхона ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосий белгиси сифатида талқин қилиниб, давлат бюджети учун фойда солиғини шакллантириш зарурияти асосланган. Фойдани солиққа
тортиш борасидаги мавжуд вазият таҳлил қилиниб, меъёрий-ҳуқуқий асослари кўриб чиқилган. Фойда ва фойда солиғи бўйича етакчи олимлар фикрлари таҳлил қилинган. Шунингдек, фойдани ва уни солиқ объекти сифатида шакллантириш бўйича таклиф ва
тавсиялар шакллантирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

352

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ФОЙДА ВА УНИ СОЛИҚ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА

ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ

Зариф Орипович Ахроров

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти таянч докторанти

E-mail:

z.akhroroff@gmail.com

Аннотация.

Корхоналар молиявий муносабатлари таркибида фойдани ташкил

этиш ва уни солиққа тортиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада фойда корхона
ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётининг асосий белгиси сифатида талқин қилиниб, давлат

бюджети учун фойда солиғини шакллантириш зарурияти асосланган. Фойдани солиққа
тортиш борасидаги мавжуд вазият таҳлил қилиниб, меъёрий

-

ҳуқуқий асослари кўриб

чиқилган. Фойда ва фойда солиғи бўйича етакчи олимлар фикрлари таҳлил қилинган.
Шунингдек, фойдани ва уни солиқ объекти сифатида шакллантириш бўйича таклиф ва
тавсиялар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

фойда, фойда солиғи, фойда солиғи механизми, корхона, давлат

бюджети, фойда солиғи объекти.

Abstract.

The organization of profit and its taxation play an important role in the structure

of financial relations of enterprises. This article interprets profit as a key indicator of socio-economic
development of the enterprise and is based on the need to form a profit tax for the state budget. The
current situation with the taxation of profits is analyzed and the legal framework is considered. The
views of leading scholars on profit and profit tax have been analyzed. Suggestions and
recommendations on profits and their formation as a tax object are also formed.

Keywords:

profit, profit tax, profit tax mechanism, enterprise, state budget, object of profit

tax.

Кириш

Фойда солиғи молиявий

-

иқтисодий категория сифатида ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиётни таъминлашда, шу жумладан иқтисодий ўсишни таъминлаш омили
сифатида фойдаланилиб келинмоқда. У мамлакатнинг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш истиқболларини аниқ белгилаш ва унга қаратилган вазифалар доирасида
ишлаб чиқиладиган стратегиялар ва Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш
самарадорлигини таъминлашда қўллаш шарт

-

шароит яратиб беришда ҳам ўз

истиқболини топиб келмоқда. Шу боис, фойда солиғи бошқа солиқ турлари каби
хўжалик субъектлари доирасида бўладиган молиявий муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу
эса, бир томондан, давлат манфаатларини, иккинчи томондан, барча корхоналар
манфаатларини ҳимоялайдиган, шунингдек, иқтисодиётнинг ривожланиши учун
хизмат қилишда ҳам қўл келмоқда.

Солиқ юкини камайтириш натижасида корхоналарда ўз ихтиёрида қоладиган

маблағлардан ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, унинг самарадорлигини
ошириш мақсадида инвестиция фаолиятини кенгайтириш имкони пайдо бўлмоқда. Шу
боис солиққа тортиш тизимини ва шунинг билан бирга солиқ механизмини
такомиллаштириш асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги фойдани
солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш орқали тартибга солиш
муаммоларини ҳал қилишни тақозо этади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

353

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳозирги

кунда турли мулк шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий

мақсади камроқ харажат қилган

ҳолда максимал фойда олишга ҳаракат қилишдир. Шу

билан бирга, корхона тўлов интизоми мустаҳкам бўлса, бюджетга ўз вақтида
солиқларни тўлаб ҳар бир жарималардан қочишга интилади ва солиқларни ўз вақтида
бюджетга тўлайди.

Фойда –

бу тижорат асосида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг

сўнгги молиявий натижаси бўлиши билан бирга, республика ва маҳаллий бюджетлар
даромадининг асосий молиявий манбаларидан бири ҳисобланади

[1]

. Нархлар

барқарор бўлганда фойда динамикасининг ўсиши корхонанинг самарали

фаолият

юритаётганлигидан далолат беради. Фойда ҳажмининг ўсиши корхонанинг молиявий
қудрати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш фондини ташкил этиш
ҳамда ишчи

-

хизматчиларни моддий рағбатлантириш имкониятларини кенгайтиради.

Фойдани шакллантириш ва тақсимлаш масалалари билан шуғулланган олима

С.С. Алиева фойдани тадбиркорлик фаолияти хизматлари учун тўлов, яъни айнан
товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун ресурсларни моҳирона бирлаштириши,
корхона бошқариш бўйича ноодатий қарорлар

қабул қилиши, маҳсулотларнинг

инновацион турларини жорий қилиши, ишлаб чиқариш жараёнини ўзгартириши учун,
шунингдек иқтисодий риск учун мукофот сифатида эътироф этади

[2].

Рус иқтисодчиси Н.В. Миляков фойдани корхона бюджетини шакллантиришнинг

муҳим манбаси ва бу манба ҳисобидан ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш
амалга оширилишини айтиб ўтади

[3].

Америкалик иқтисодчилар Б. Нидлз, Х. Андерсон, Д. Колдуэлл фойдани хўжалик

фаолиятини юритиш натижасида қўйилган капитални ошиши сифатида талқин қилади

[4].

Немис иқтисодчиси Э.Ф. Шеффле фойдани инвестиция қилинган капитал

қайтими сифатида талқин этди

[5].

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақолада хорижий ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг солиқ

муносабатларини тартибга солиш, корхоналарда фойдани шакллантириш ва ишлатиш
йўналишлари, фойда солиғи

ва уни

ҳисоблаш методологиясига бағишланган илмий

асарлари ўрганилган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

маълумотларининг

таҳлилида статистик маълумотларни гуруҳлаш, солиштирма таҳлил, танлама кузатув
усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот методологияси сифатида адабиётлар қиёсий
таҳлили, мантиқий ва таркибий таҳлил қилиш, гуруҳлаштириш ва қиёсий таққослаш

усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Фойдани солиқ объекти сифатида ҳаётга тадбиқ этиш, унинг фундаментал

асосларини аниқлаб олишсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бунинг учун, энг аввало,
фойда ва унга тегишли бўлган меъёрлар, унинг иқтисодий чегарасига аниқлик

киритиш

зарур бўлади. Ана шу вазият 1992

-

2020 йиллар давомида фойдани аниқлаш ва уни

солиқ объектига мос келувчи иқтисодий чегарасини аниқлаш билан боғлиқ мураккаб
усулларни қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалда фойдаланиш билан
характерланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

354

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳозирги

шароитда фойдани аниқлашнинг иқтисодий инструментлари аввалги

иқтисодий тизимнинг қолдиқ элементлари ва молиявий муносабатлар субъектлари
онгида мустаҳкам илдиз отган тартиблар билан биргаликда амал қилиб келинмоқда.
Фойдани аниқлаш ва тақсимлаш, бунга кўра солиқ объектини аниқлаш бир вақтнинг
ўзида ҳуқуқ, сиёсат ва иқтисодий соҳаларда тегишли ўзгаришларни параллел равишда
эътиборга олиниши зарур бўлганлиги учун янада мураккаблашаётир.

Умуман олганда, фойдадан шундай бир ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткич

сифатида фойдаланишлари лозимки, бу кўрсаткич нимаики жамият манфаатларига
жавоб берса (давлат бюджетининг тақсимоти орқали) шу нарса корхоналар ва
уларнинг ходимлари манфаатларига ёки номарказлаштирилган маблағларни
фойдадан ажратиладиган қисмига хос бўлиши керак. Одатда, тараққий этган
мамлакатларда корхоналар ва уларнинг ходимлари ўз ижтимоий

-

иқтисодий

манфаатларини

бюджетдан

ажратмалар

ҳисобидан

қондиришдан

кўра

номарказлаштирилган йўл орқали, яъни фойданинг бир қисмини шу манфаатларга
сарфланиши кўпроқ

афзалликларга эга деб келинмоқда

[6-7]

. Дарҳақиқат, бу

шундайдир. Фойданинг бир қисмини солиқ шаклида бюджетга ўтказилиши ва
корхоналар манфаатларини қондириш мақсадида яна ўша ажратмалар атрофида
маблағларни олиш, сарфлаш жуда кўп қийинчиликлар ва зиддиятларни келтириб
чиқаришга сабаб бўлмоқда. Лекин бундай ҳамма фойда номарказлаштирилган ҳолда
тақсимланиши зарур деган фикрни келтириб чиқармайди, аммо солиқ ставкалари
орқали

тушумларни

ҳар

иккала

манфаатларни

инобатга

олган

ҳолда

тартиблаштирилиб турилишини тақозо этади.

Шу боис мамлакатимизда фаолият олиб бораётган корхоналарнинг молиявий

натижаларига нисбатан солиққа тортиш механизми бюджет даромадларининг
ўсишига таъсирини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг
илмий асосланган ечимларини излаб топиш ўта долзарб масала бўлиб ҳисобланади.

Шу ўринда тадқиқот доирасида “механизм” атамаси юзага келади. Бизнингча,

ушбу атама иқтисодиётга техникадан кириб келган бўлиб, ундан фойдаланиш
иқтисодиётда солиқ элементларидан оқилона фойдаланишни

акс эттиради. Бундай

элементларни тартибга солиш ва унда турли усуллардан фойдаланилганда солиқ тўлов
тамойилларига амал қилиш муҳимдир. Аммо усул ва тамойиллардан фойдаланиш
орқали фойда солиғини тартибга солиш механизми давлатнинг амалга оширадиган
иқтисодий

-

ижтимоий чора

-

тадбирлари билан боғлиқ бўлади. Чунки давлат ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётни таъминлаш мақсадида солиқ элементларининг исталган
турини киритиш ёки бекор қилиши мумкин.

Хуллас, фойда солиғи механизми –

бу солиқ муносабатларининг қонун

-

қоида ва

воситалари тўпламидан иборат бўлиб, улар ёрдамида солиқ сиёсатининг мақсадига
эришиш таъминланади

[9]

. Фойда солиғининг ташкил этилиши барча элементлари,

усуллари ва тамойиллари тўплами, яъни ўз навбатида солиқ объекти, субъекти, базаси,
солиқ ставкаси, солиқ тўлаш муддати ва бошқаларни ўзида акс эттиради.

Фойдани солиққа тортиш механизми фойда солиқ элементларини тизимли

амалиётга тадбиқ этилиши улардан самарали фойдаланишни ифодалайди. Шу боис
фойдани солиққа тортиш механизмидан шундай фойдаланиш лозимки, турли
даражадаги бюджет даромадларига фойда солиғи ўз вақтида тушиши, улар бир
вақтнинг ўзида инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва импорт ўрнини босувчи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

355

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали синергетик фойда олишни ҳам
таъминлашга туртки бўлиши мумкин.

Ҳозирда

фойда солиғи механизми ана шундай йўналишда такомиллаштирилиб

борилиши муҳимдир. Унга кўра иқтисодиётни барқарор ривожланиш имконияти ҳам
яратиб берилмоғи лозим бўлади.

Фойдани солиққа тортиш механизми қайси бир тармоқ бўлмасин, солиқ сиёсати

қоидаларига, солиқ тамойилларига амал қилган ҳолда уларни ривожланиши учун ўз
таъсирини кўрсата олиши лозим. Агарда иқтисодий ўсишни таъминлашда фойдани
солиққа тортиш механизми элементлари ожизлик қилса, унда уни тартибга келтириш
(турли математик ҳисоб

-

китоблардан фойдаланган ҳолда), солиқ элементлари

ўртасида боғлиқликни мақбуллаштириш ёки уларни солиқ элементлари таркибидан
чиқариб ўрнига янги элементни киритиш орқали қўйилган мақсадга эришишнинг
шаффофлигини таъминлашга хизмат қилиши зарур

.

Юридик шахслар фойдасини солиққа тортишда корхоналар фаолиятини

рағбатлантирувчи сиёсат олиб борилаётганлигига қарамай, қайта ишлаб чиқарувчи
корхоналар фаолияти биз кўзлаган фойда келтирувчи даражада кўтарилмаган.
Уларнинг аксарияти, бир томондан, мавсумий хусусияти билан ажралиб келаётган
бўлса, иккинчи томондан бир кун ҳисобидан тўлиқ қувватда ишламаслиги, улар
фаолиятини юқори рентабеллик даражага кўтаргани йўқ. Бу шундан далолат
берадики, йирик корхоналар активлиги юқори бўлганлиги оқибатида жуда юқори
фойда солиқ ставкасининг салбий таъсири бир қанча давр ўтганидан сўнг субъектлар
фаолияти самарадорлигига акс таъсир этувчи восита сифатида юзага чиқа бошлайди.




















1-

расм. Фойдани солиққа тортишни тартибга солувчи механизм элементларининг

тизимли боғланиш схемаси

*

Муаллиф томонидан шакллантирилган

Фойда солиғи

Тартибга солиш механизми

Тартибга солувчи

элементлар

Тартибга солмайдиган

элементлар

Молиявий

барқарорликни ва

самарадорликни

таъминловчи

элементлар

Солиқ тўлаш

муддатлари

Солиқ объекти

Солиқ субъекти

Солиқ имтиёзи

Солиқ базаси

Солиқ ставкаси

Солиқ субъекти

ҳужжатлари

Солиқ ўлчов бирлиги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

356

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Изланишларимиз натижаси сифатида юзага чиққан муаммоли вазиятларни

бартараф этишда, бизнингча, фойда солиғини тартибга солувчи механизмини солиқ
солиш базасидан оқилона фойдаланиш мумкин. Биз таклиф этаётган фойда солиқ
механизми тизими (1

-

расм) корхоналар фаоллиги ва самарадорлигининг барча

қирраларини тартибга келтиришда кўмаклашади. Фойда солиғини тартибга солиш
механизми шундан иборатки, корхоналар у ёки бу кўрсаткичини самарадорлик
чегарасини босиб ўтгандан кейингина солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланадилар. Бу ерда
фойда солиғи корхоналарининг самарасиз ишлаб чиқариш (ишлаб чиқаришни
пасайтириш, дебиторлик

ва кредиторлик қарзларининг ошиб кетиши)га қарши “жазо”

сифатида таъсир этади.

Бу услуб корхоналар фаоллиги ва молиявий ҳолатини тартибга солувчи бошқа

механизм элементларини тўлдирибгина қолмай, балки айримларини юқорида айтиб
ўтилганидек алмаштириши мумкин.

Шу ўринда таклиф этилаётган фойдани солиққа тортишни тартибга солувчи

механизм ва унинг элементлари узвий боғлиқлик тизимини сақлаган ҳолда
муваффақиятли амал қилиши мумкин.

Фойдани солиққа тортишни тартибга солиш механизми элементларини корхона

молиявий фаолиятига таъсири нисбатан сезиларсиз бўлади, агарда бундай элементлар
тартибга солмайдиган элементлар таркибидан ўрин эгалласа. Энг муҳими шундаки,
тартибга солувчи ва солмайдиган элементлар ўз моҳиятига кўра ўзгарувчан бўлиши
мумкин. Мисол учун, солиқ ставкаси бу доимий ўзгарувчанлик хусусиятига эга бўлса,
солиқ солиш базаси доимий кенгайиб борувчи элемент бўлиб ҳисобланади.

Умуман, тартибга солувчи механизм элементларини ҳаракатчанлиги қарорлар,

фармонлар ва қонунлар билан амалга оширилади. Аммо тартибга солмайдиган солиқ
элементлари юқорида номлари тилга олинган ҳужжатлар таркибидан ўрин олмаган.
Уларнинг ҳаётийлик цикли катта бўлмайди. Шунга қарамай, бундай элементлар
доирасида ўзгаришлар юз бериши мумкин, агарда ўзгартирилиши учун маълум бир
турдаги риск юзага келса. Чунончи, коронавирус пандемияси шароитида солиқ тўлаш
муддатларини узайтирилиши истисно тариқасида вақтинча жорий этилди. Бунга
асосий сабаб тартибга солувчи элементларни шу даврда самарали ҳаракатда
бўлмаслиги бўлиб ҳисобланади.

Айтиш жоизки, корхонани фойдасини солиққа тортишни тартибга солувчи

механизм элементларини циклик ҳаракатланиши чегараланган бўлишлиги тадқиқот
натижалари бўйича аниқланди, яъни солиқ ставкасини ўзбошимчалик қилиб
пасайтириш ёки ошириш мумкин бўлмайди, аммо солиқ солиш базасини қонун
томонидан аниқлаш қоидалари тасдиқлаб қўйилган бўлсада, ишлаб чиқарувчини
хоҳиши билан у ўзгартириб юборилиши мумкин. Бундан бюджет даромадлари катта
зарар кўриши мумкин.

Фойдани ташкил этиш, тақсимлаш ва солиқ объектини аниқлаш маълум

даражада ишлаб чиқаришнинг қисқаришига, инфляциянинг ўсишига, ишсизликнинг
вужудга келишига, инновацион маҳсулотларнинг экспорт ҳажмининг ўсишига таъсир
этиб келмоқда. Фойда, унинг тақсимотига ва солиқ объектини заруриятли чегарасига
таъсир этувчи салбий ҳодисаларга барҳам бериш долзарб масала бўлиб келмоқда.
Бугунги кунда жуда кескин танқидга учраётган, муаммоларга сабаб бўлаётган, ислоҳ
қилиш бўйича таҳлил объекти ва қарама

-

қарши ғояларга эга бўлаётган фойда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

357

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

солиғидан бўлак ислоҳотларнинг бошқа бир йўналиши йўқ. Тарихан ўтиш босқичидан
ҳозирги кунга келиб жуда кўп марталаб солиқ ставкаларини ўзгариши айнан фойда
солиғига тўғри келди (

2-

расм).

2-

расм. Ўзбекистон Республикасида фойда солиғи ставкасининг ўзгариш

динамикаси

Манба: Ўзбекистон Республикасининг мос йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари ҳамда давлат бюджети тўғрисидаги қонуни
маълумотлари

Бошқа бир томондан эса фойда, ун аниқлаш ва унга кўра солиқ объектини

ҳисоблаш молиявий муносабатларнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб,
мамлакатимиздаги иқтисодий ютуқ кўп жиҳатдан фойдага боғлиқ. Шунинг учун ҳам
ҳозирги янги Ўзбекистон шароитида ташкил этилаётган фойдани кескиношириш ёки
пасайтириш тўғрисидаги қарашларга

эҳтиёткорлик билан ёндошиш талаб этилади.

Бундай ҳолларда фақат бир дақиқалик нафни қўлга киритиш йўлида бўлиб уни
эътибордан четда қолдириш, балки бундай қарашларни корхона иқтисодиётига ва
унинг молиясига қай даражада таъсир этишни инобатга олиш талаб этилади.

Фойда олиш нафақат ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш, балки унинг

кўпгина ижтимоий мақсадларини амалга оширишга ёрдам бериш, параллел равишда
турли даражадаги бюджет даромадларини ошишига ҳам замин яратади.

Шу боисдан корхона олаётган фойдасини оширишга интилади. Фойда молиявий

категория сифатида инвестицияланган капиталдан олинган даромадда ҳам ўз аксини
топади.

Энг муҳими, фойда ўз моҳияти, ҳажми ва тақсимлаш чегаралари билан

мураккаблашган молиявий ўзаро боғлиқ муносабатларни юзага келтиради

.

Фойда барча корхоналарнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариши муҳим

молиявий манбаси сифатида ундан самарали фойдаланиш тамойиллари асосида иш
юритилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Тижорат асосида фаолият юритувчи корхоналар
бозор иқтисодиёти шароитида стратегик ва тактик мақсадларга эга бўлган ҳолда,
уларнинг аксарияти фойда олишга интилади ва унга эришишга муваффақ бўлишади.

38%

35%

31%

26%

24%

20%

18%

15%

12%

10%

9%

8%

7,5%

14%

12%

15%

0%

5%

10%

15%

20%

25%

30%

35%

40%


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

358

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги шароитида ҳар бир ишлаб чиқариш

корхонаси фойдани тақсимлаш сиёсатини мустақил танлаган ҳолда юритишга эгадир.
Бу эса фойдани ташкил этиш ва тақсимлашни (шу жумладан, бюджет фойдасига)
меъёрий тартибга солишга тўғри келади. Акс ҳолда, корхонани кучли рақобат
муҳитида муваффақиятли ҳаракатланиши мумкин бўлмайди. Шунга кўра фойдани
меъёрий тартибга солиниши қуйидаги даражалари мавжуд (3

-

расм).


















3-

расм. Корхона фойдасини меъёрий тартибга солиш даражалари

*

Муаллиф томонидан шакллантирилган

Юридик шахс солиқ тўловчи сифатида бу жараёнда иштирок этиши, улар олган

фойдасининг муайян миқдорда солиққа тортилиши солиққа тортиш тамойилларига
тўлиқ мос келади. Шу боис, мамлакатимиз солиқ тизимини халқаро солиққа тортиш
даражасига чиқариш

учун уларнинг тажрибаларини эътиборга олиш мақсадга

мувофиқ. Маълумки, кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатларда корпоратив
солиқ амал қилади

[10]

. Шу боис, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини

корпорация солиғига ўзгартирилиши ва ушбу солиқ механизмида муайян
ўзгаришларни амалга ошириш лозим.

Таъкидлаш лозимки, корхона менежери корпоратив молия стратегиясини олиб

боришнинг келгусидаги таҳлилини тахмин қилишда фойда солиғини режалаштиришга
алоҳида урғу беради.

Фойда солиғи аниқланиши бўйича корхона молиявий фаолияти натижасига,

аниқроғи корхона раҳбарияти назорати остидаги омилларга боғлиқ бўлсада,
солиқларни режалаштириш масалалари солиқ базаси ҳисоб

-

китоблари билан

боғланган. Бу масалаларни иккита катта гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ:

1. Фойдани аниқлаш:

-

ялпи фойдага киритиладиган ёки киритилмайдиган даромадлар;

-

корхонанинг турли тўлов (харажат)ларини таснифлаш;

-

солиққа тортиладиган фойдага даромадларни қўшиш вақти.

Корхона фойдасини меъёрий тартибга солиш даражалари

Учинчи даражали

ташкилий ҳужжатлар

Биринчи даражали

қонуний ҳужжатлар

Иккинчи даражали

меъёрий ҳужжатлар

Таъсис ҳужжатлари,

ҳисоб сиёсати, фойда

хусусидаги ахборотларни

очиб бериш бўйича

тавсиялар ва бошқалар

Фуқаролик кодекси,

Солиқ кодекси,

“Бухгалтерия ҳисоби

тўғрисида”ги қонун,

“Акциядорлик

жамиятлари ва

акциядорларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш тўғрисида”ги

қонун ва бошқалар

“Маҳсулот (иш,

хизмат)ларни ишлаб

чиқариш ва сотиш

харажатларининг таркиби

ҳамда молиявий

натижалар-ни

шакллантириш тартиби

тўғрисида” Низом,

БҲМСлар ва бошқалар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

359

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2. Эҳтимолий чегирмаларни аниқлаш:

-

корхона капитализациясига қарши бўлган чегирмаларни асослаш;

-

зарар ёки йўқотиш сифатидаги махсус чегирмаларни аниқлаш ва асослаш;

-

дивидент ва фоиз кўринишидаги корпоратив тўловларни режалаштириш.

Корхона охирги молиявий натижасини шакллантиришда маҳсулотнинг ишлаб

чиқариш ва сотиш бўйича харажатларни тўғри аниқлаш муҳимдир. Таннархнинг тўғри
аниқланиши фойда солиғи ҳисобининг муҳим босқичи ҳисобланади. Таннархнинг
пасайтирилиши бир томондан, фойда миқдорини кўпайтиришга хизмат қилса, иккинчи
томондан фойда солиғи

суммасини оширади. Солиқ органлари томонидан фойда

солиғи базасини қастдан камайтиришга олиб келинган ҳолатлар аниқланса, молиявий
жарималарни қўллаш чоралари кўрилиши белгилаб қўйилган

[11].

Кўпчилик сингари Д.Мардиасмо ҳам, фойда солиғини фойда билан боғлайди. У

фойда солиғи қонунчиликда кўрсатилган субъектив шартлар ва объектив талабларга
риоя қилингандаги солиқ тўловчилардан олинади деб фикр келтиради

[12].

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти узлуксизлигини таъминловчи ва

келгуси фаолиятига таъсир этувчи, шунингдек давлат бюджетини маблағ билан
тўлдирувчи манбалардан бири фойда ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектлар
фойдаси бюджетга тўланадиган фойда солиғининг объекти ҳисобланади.
Республикамизда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетга тўланаётган
фойда солиғи ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Шу билан бирга, унинг бюджет
даромадлардаги ҳиссаси ҳам ўсиб бормоқда (1

-

жадвалга қаралсин).

1-

жадвал

2016-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида фойда солиғининг бюджет

даромадларидаги ҳиссаси

[13]

Кўрсаткичлар

2016 йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2020

йил

2021 йил

(прогноз)

1.

Бевосита солиқлар,
млрд. сўм

9852,8

11539,4

15656,2

31676,8

40584,6

32515,5

2.

Фойда солиғи, млрд.
сўм

1215,1

1475,5

3502,2

16360,6

22058,7

26064,8

3.

Фойда солиғининг
бевосита
солиқлардаги
ҳиссаси, %

12,3

12,8

22,4

51,6

54,4

80,2

4.

Фойда солиғи
ставкаси, %

7,5

7,5

14

12

15

15

Ҳозирги

кунда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқаришга ихтисослашган

корхоналар тармоғи кенгайиб бораётган бир вақтда ушбу корхоналарга 15 фоизлик
солиқ ставкасининг амал қилиши ҳам тадбиркор

-

ларни янада қўллаб қувватлашга асос

бўлиб хизмат қилади. Бунинг натижасида қанчадан қанча ҳали ҳам яширин иқтисодиёт
орқали тадбиркорлиги амалга ошириб, охир оқибатида қонун олдида жавоб беришга
тўғри келаётганларнинг олди олиниб, ёш тадбиркорларнинг ривожланиши ҳамда
ишлаб чиқарилган маҳсулотларини дунё миқиёсида рақобатдошлиги таъминлашга
хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида

2020 йил 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

360

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга
бағишланган видеоселектор йиғилишида “Ягона йўлимиз –

тадбиркорлар сонини

кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш!.”

-

деб таъкидлаганлари бежисга эмас

[14].

Шундай қилиб, фойда солиғи пул муносабатини ифода этиб, бу муносабатларда

бир томонда давлат ва иккинчи томонда солиқ тўловчилар, яъни корхона, бирлашма
ва ташкилотлар туради. Шу муносабатларни ташкил қилишни давлат ўз қўлига олган,
чунки фойда солиғи унинг учун бюджетга даромад бўлиб тушади, солиқ тўловчилар
учун харажат бўлади. Давлат билан солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатни Олий
Мажлис қонун асосида белгилаб беради. Бундай муносабатнинг белгилаб берилиши
фойда солиғини тўловчиларнинг розилигини англатади. Шунинг учун ҳам барча солиқ
тўловчиларнинг Олий Мажлис томонидан белгиланиши икки томоннинг, яъни солиқ
ундирувчи давлат билан солиқ тўловчилар ўртасидаги розиликнинг юксак демократик
даражасининг амал этишидан далолат беради. Аммо томонларнинг келишиши ёки
розилик даражаси шу Олий Мажлисда мутасадди ташкилот ва мутақассисларнинг
таклифлари билан турли омилларни этиборга олган қолда тартиблаштирилиб
турилиши мумкин.

Фойда солиғи объекти сифатидаги корхоналар даромадларининг асосий

афзаллиги, биринчи навбатда, солиқ тушумлари ҳажми фойданинг қайси қисми
хусусий капитал эгаларига тақсимланиши эмас, қайси қисми ишчи

-

хизматчиларга иш

(меҳнат) ҳақи сифатида тақсимланишидир. Демакки, давлат солиқ тушумлари нуқтаи

-

назаридан даромадларни тақсимланиши ҳисобга олмаслиги ва унга нисбатан ҳеч
қандай таъсир кўрсатмаслиги лозим. Фойда солиққа тортилиши негизида давлат
кўпроқ давлат бюджети тўлдирилиши бўйича манфаатдор бўлиши лозим. Бошқача
қилиб айтганда, корхона даромадлари таркибидаги фойдаси ишчи

-

хизматчиларга

бериладиган иш хақи ҳисобидан капитал ўсиши ва ишлаб чиқариш қувватларининг
ошишидан давлат манфаатдор бўлиши лозим.

Хулоса

ва таклифлар

Корхона фойдаси иқтисодий категория сифатида корхоналарни нафақат

иқтисодий ўсишини таъминлашга, балки шу билан бирга бюджет даромадларини
фойда солиғи билан таъминлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Шу боис
фойдани аниқлаш ва тартибга солиш орқали уни солиққа тортиш чегарасини аниқлаш
муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек,

фойда солиғини ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиётдаги ўрни ва аҳамияти хам бениҳоя каттадир.

Биринчидан, фойда солиқ объектининг имтиёзлар орқали тартибга келтириш

солиқ тўловининг ўзига боғлиқ килиб қуйилганлиги, корхоналарни маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажми утган йилга нисбатан оширишга сифатли маҳсулот (товар) ишлаб
чиқишга ундайди. Қўлга киритилган ва корхона балансидаги фойда ноўрин сарфлашни
қисқартиради ва тўғридан

-

тўғри кайтим бермайдиган хўжалик тармоқларига

инвестицияни кенгайтиради, уни тез ишга солишга имконият туғдирмокда.

Иккинчидан, фойда солиғи корхоналарнинг маблағларини уй

-

жой курилишига

сарфлашга ва уларни экспорт ҳажмини оширишдан фойда олишга кизиктиради. Чунки
бундай фойдаларнинг солиқдан озод этиш корхонанинг молиявий аҳволини
мустахкамлайдиган тўлов қобилиятини кучайтиради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

361

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Учинчидан, фойда солиқ имтиёзларига амал қилиш ишлаб чиқиш

харажатларини камайтиришга, сифатли кўплаб маҳсулот ишлаб чиқишга ва бюджет
даромадларини оширишга қулай шарт

-

шароит яратмокда.

Тўртинчидан, фойда солиғини келажакда корхона даромадидан олинадиган

солиқ билан бирлаштириш имкониятлари улар томонидан қўлга киритилиши мумкин
бўлган иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига боғлиқ, чунки бундай солиқ
муносабатлари юзага келтиришга орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
соҳаларида сифат ўзгаришларининг ижобий томонга силжитилишига эришиш мумкин
бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ҳайдаров Н. Солиқлар ва солиққа тортиш масалалари. –

Т.: Akademiya, 2007. –

54 б.

2. Алиева С.С. Совершенствование формирования и распределения прибыли

предприятий в условиях модернизации экономики. (на примере предприятий
Самаркандской области). Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.э.н.

Т.: БФА, 2011. –

с. 9

-10.

3.

Миляков Н.В. Налоги и налогообложение. Курс лекций. –

М.: ИНФРА

-

М, 1999.

с. 72.

4. Needles Jr B. E., Anderson H. R., Caldwell J. C. The basic principles of accounting

//Publishing House Arc.

2000.

р. 47.

5.

Мануйленко В. В., Садовская Т. А. Экономическая сущность, виды и функции

прибыли хозяйствующего субъекта: современный аспект //Финансовая аналитика:
проблемы и решения. –

2012.

№.

33.

с. 26.

6. Shapiro B. P., Cohen N. M., Naughton M. Leviticus on how to make and distribute

profit //Society and Business Review.

2013.

7. Malani A., Posner E. A. The case for for-profit charities //Virginia Law Review.

2007.

С. 2017

-2067.

8. Navarra C., Tortia E. Employer moral hazard, wage rigidity, and worker

cooperatives: A theoretical appraisal //Journal of Economic Issues.

2014.

Т. 48. –

№. 3.

С. 707

-726.

9. Данченко М.А. Налогообложение. Учеб.пос. –

Томск: ТГУ, 2015. –

с. 78.

10. Elmirzayev S.E. Zamonaviy korporativ boshqaruv: Darslik.

Т.: Iqtisod

-moliya,

2019.

63 b.

11. Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси, 31.12.2019 й., 02/19/СК/4256

-

сон; 11.03.2020 й., 03/20/607/0279

-

сон.

346-

модда

12. Mardiasmo D. Taxation, Publisher Andi, Revition Edition, 2013.

p. 55.

13. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрь ЎРҚ

-657-

сонли “2021 йил

учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни.

14. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил

8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда
тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга
бағишланган видеоселектор йиғилиши

.

Библиографические ссылки

Гайдаров Н. Соликдар ва солицца тортиш масалалари. -Т.: Akademiya, 2007. -54 6.

Алиева С.С. Совершенствование формирования и распределения прибыли предприятий в условиях модернизации экономики, (на примере предприятий Самаркандской области). Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.э.н. -Т.: БФА, 2011.-с. 9-10.

Миляков Н.В. Налоги и налогообложение. Курс лекций. - М.: ИНФРА-М, 1999. -с. 72.

Needles Jr В. Е., Anderson Н. R., Caldwell J. С. The basic principles of accounting //Publishing House Arc. - 2000. - p. 47.

Мануйленко В. В., Садовская Т. А. Экономическая сущность, виды и функции прибыли хозяйствующего субъекта: современный аспект //Финансовая аналитика: проблемы и решения. - 2012. - №. 33. - с. 26.

Shapiro В. Р., Cohen N. М., Naughton М. Leviticus on how to make and distribute profit //Society and Business Review. - 2013.

Malani A., Posner E. A. The case for for-profit charities //Virginia Law Review. -2007.-C. 2017-2067.

Navarra C., Tortia E. Employer moral hazard, wage rigidity, and worker cooperatives: A theoretical appraisal //Journal of Economic Issues. - 2014. - T. 48. - №. 3. -C. 707-726.

Данченко M.A. Налогообложение. Учеб.пос. - Томск: ТГУ, 2015. - с. 78.

Elmirzayev S.E. Zamonaviy korporativ boshqaruv: Darslik. - T.: Iqtisod-moliya, 2019.-63 b.

Узбекистон Республикаси Солик, кодекси. Конун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 02/19/СК/4256-сон; 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон. 346-модда

Mardiasmo D. Taxation, Publisher Andi, Revition Edition, 2013. - p. 55.

Узбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрь УРК-657-сонли "2021 йил учун Узбекистон Республикаси Давлат бюджети тугрисида"ги цонуни.

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ^удудларда тадбиркорликни ривожлантириш буйича жорий йилги устувор вазифаларга багишланган видеоселектор йигилиши.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов