Маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини ошириш масалалари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
373-383
18
8
Поделиться
Мейлиев, О. (2021). Маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини ошириш масалалари. Экономика и инновационные технологии, (4), 373–383. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11956
Обид Мейлиев, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь, к.т.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илмий мақолада маҳаллий бюджет  даромадларини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини ошириш ва ҳокимият органларининг бюджет салоҳиятини
мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Маҳаллий бюджет даромадларининг концептуал асосларини чуқур ўрганиш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича
амалий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги асосланди. Солиқларнинг маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш ҳамда маҳаллий солиқлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан амалий таклиф ва
тавсиялар таклиф этилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

362

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШДА СОЛИҚЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ

ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мейлиев Обид Рахматуллаевич

ТМИ мустақил изланувчиси, PhD, доцент

E-mail:

meyliev-obid@rambler.ru

Аннотация

.

Илмий мақолада маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда

солиқларнинг аҳамиятини ошириш ва ҳокимият органларининг бюджет салоҳиятини
мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Маҳаллий бюджет даромадларининг
концептуал асосларини чуқур ўрганиш ва уларнинг

барқарорлигини таъминлаш бўйича

амалий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги асосланди. Солиқларнинг маҳаллий бюджетлар
даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти ва маҳаллий бюджет даромадларини
ошириш ҳамда маҳаллий солиқлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан амалий

таклиф ва

тавсиялар таклиф этилди.

Калит сўзлар:

бюджет салоҳияти, бюджетлараро трансферт, маҳаллий

бюджет, маҳаллий бюджетлар даромадлари, маҳаллий бюджетлар харажатлари,
маҳаллий солиқлар, солиқли даромадлар, молиявий мустақиллик, маҳаллий бошқарув.

Кириш

Ҳозирги кунда давлат томонидан мамлакат ҳудудларининг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишини

тартибга

солишнинг

самарали

механизмини

шакллантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ

депутатлари маҳаллий кенгашларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини
кенгайтириш, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг масъулиятини янада
ошириш, маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш ва маблағларидан
фойдаланишда

маҳаллий

давлат

ҳокимияти

органларининг

эркинлигини

таъминлашга қаратилган янги бюджет тизими жорий этилди.

Илк бор, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

билан маҳаллий бюджетлар

харажатлари халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан тасдиқланиши
белгилаб қўйилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятига бевосита боғлиқ

бўлган ҳамда тўлиқ маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириладиган даромад
турлари кенгайтирилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий давлат ҳокимияти

органларининг биринчи даражали харажатларни ва ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш
борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга
оширмасликни ҳамда бюджет интизомини

янада қатъийлаштиришни тақозо этади.

Бугунги кунда давлат молиясини шакллантириш жараёнидаги муаммолардан

бири маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва уларнинг барқарорлигини
таъминлаш бўлиб, бу борада иқтисодчи олимлар маҳаллий бюджет молиявий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

363

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

барқарорлигини таъминлашда солиқларнинг аҳамиятини оширишга боғлиқ
эканлигини эътироф этади.

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи

Мамлакатимиз

иқтисодчи

олимлари

томонидан

маҳаллий

бюджет

даромадларини шакллантиришда солиқларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш
жараёнлари тадқиқ этилган.

Жумладан,

А.Маманазаров

тадқиқот

иши

маҳаллий

бюджетларни

барқарорлаштиришда солиқларнинг ролини ошириш

[7]

, Ҳ.Қобулов ҳудудий

иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш

[8]

, З.Рўзиев маҳаллий

бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш

[9]

,

А.Хайриддинов

маҳаллий

бюджетлар

даромад

базаларининг

барқарорлигини таъминлаш йўлларини

[10]

, А. Бурханов ва Х.Қурбоновлар маҳаллий

бюджетлар даромадини ошириш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш чора

-

тадбирларини амалга ошириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда
кенг қўллаш орқали ушбу масалага тизимли ёндашиш лозимлигини қайд этган

[11].

Н.Хайдаров фикрича маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини

кўпайтириш ва вилоятларда

янги иш ўринларини яратиш учун хоржий инвесторларни

жалб этишни рағбатлантириш зарур. Бунинг учун мамлакат бўйича хорижий
инвесторлар қандай турдаги тадбиркорлик ва тижорат фаолияти билан шуғуллана
олмайдиган соҳа ва тармоқлар рўйхати ишлаб чиқилиб, қолган барча соҳа ва
тармоқларга яшил йўл борлиги кўрсатилиш лозим

[12].

Рус олимларидан Ю.Туманская фикрича маҳаллий ўзини ўзи бошқариш

органларининг ролини кучайтириш ва маҳаллий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал
этиш самарадорлигини ошириш зарурати маҳаллий бюджетларга даромадларни
шакллантириш тизимини ҳам бюджетни бошқариш нуқтаи назаридан, ҳам ҳудудий
даромадлар

базасини

баҳолашнинг

ишончлилиги

нуқтаи

назаридан

такомиллаштиришни таклиф этади

[13].

В.Мархаева

маҳаллий

бюджетларнинг

даромадлар

базасини

реал

мустаҳкамлаш, уларнинг молиявий

-

иқтисодий базасини кенгайтириш, бюджет

федерализми

принципларини

амалга

ошириш

асосида

бюджетлараро

муносабатларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлайди

[14].

С.Мишина маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатларини

шакллантиришнинг умумий принциплари бюджет тизимини шакллантириш
тамойилларига ҳамда давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг иқтисодий
тизимда бажарадиган ролига асосланишини қайд этади

[15].

О. Кузнецова эса маҳаллий бюджетлар даромадлари базасининг солиқли

манбалари

-

бу солиқ тўловчилар томонидан мустақил равишда ҳамда назорат

тадбирлари давомида давлат хокимияти органлари томонидан қўшимча равишда
ҳисоблаб чиқилган бюджетга тўланадиган солиқларнинг йиғиндисидир дея таъриф
берган

[16].

Т. Найденова ва И.Швецова

маҳаллий ҳокимиятнинг молиявий асосини

маҳаллий бюджет ташкил этишини ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлари
солиқлар ва солиқсиз даромад турлари, шунингдек, қайтарилмайдиган даромадлар
ҳисобидан шаклланишини эътироф этган

[17].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

364

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Е.Афанасьева

маҳаллий

бюджетларнинг

мустақиллигига

бюджет

даромадларини вертикал бошқарув орқали тақсимлаш параметрлари бевосита
таъсир кўрсатишини ва барқарор бозор иқтисодиётида бюджетлараро муносабатлар
маҳаллий ҳудудларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мустақил маҳаллий
бюджетларни шакллантиришга ёрдам беришини қайд этиб ўтади

[18].

Хорижий олимлардан Jeyms Alm, Robert D. Buschman, David L. Sjoquist фикрича

маҳаллий ҳокимиятлар одатда шахсий манбалардан олинадиган даромадларнинг
бир нечта манбаларига, жумладан шахсий даромад солиғи, умумий савдо солиғи,
махсус акциз солиғи, йиғимлар ва маҳаллий мулк солиғига таянади деб
ҳисобласа

[19], Takaaki Masaki

эса марказий ҳукумат томонидан бериладиган

молиявий трансфертлар давлат хизматларини тақдим этишни молиялаштиришга
ёрдам беради, аммо улар маҳаллий даромадларни шакллантириш эҳтиёжини ҳам
камайтириши мумкинлигини таъкидлаган

[20].

E. Gorina фикрича молиявий барқарорлик

-

бу маҳаллий ҳокимиятнинг

аҳолига

хизмат кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини доимий равишда бажариши, маҳаллий
бюджетнинг қониқарли молиявий ҳолатини қисқа ва узоқ муддатда таъминлаш
қобилиятидир

[21]

.

Муаллиф

фикрига

кўра,

маҳаллий

ҳокимиятларнинг

бюджетларнинг харажатлар қисмини ўз даромадлари ҳисобидан бажарилишини
таъминлаш қобилияти маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини
сақлашнинг асосий шартидир.

L.M.Sinervo эса маҳаллий ҳукумат ўз фуқаролари учун етарли ва барқарор

фаровонликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди, бу эса солиқ тўлайдиган аҳолига
сифатли давлат хизматларини ташкил этиш орқали амалга оширилади деб
ҳисоблайди

[22]

. Унинг фикрича молиявий бошқарувнинг иккита асоси яъни,

биринчидан, давлат сектори узоқ муддатли истиқболда ўз иқтисоди ва маблағларини
мувозанатлаштириши керак, бу аҳолидан олинадиган солиқлар етарли бўлишини
англатади, иккинчидан, улар учун хизматларни ташкил қилиш ва тенг равишда
ишлатилишини таъминлаши керак. Ушбу асослар маҳаллий ҳокимиятнинг молиявий
барқарорлигини намойиш этади.

Юқоридаги иқтисодчилар томонидан илгари сурилаётган фикр

мулоҳазаларда

маҳаллий

бюджетлар

даромадларини

шакллантириш

ва

барқарорлигини таъминлашнинг амалдаги ҳолати тадқиқ этилган. Фикримизча,
бугунги кунда маҳаллий бюджет даромадларининг асосий манбаи бўлган маҳаллий
солиқлар маҳаллий бюджетлар даромадларини тўлиқ шакллантира олмайди. Шу
ўринда республика солиқларидан ажратмалар ҳамда юқори бюджетдан қуйи
бюджетга берилаётган молиявий ёрдамлар ажратиш механизмини ҳам қўшган ҳолда
тадқиқ этиш лозим.

Тадқиқот методологияси

Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини таъминлашда, биринчи

навбатда, маҳаллий бюджет даромадларининг шаклланиш механизми, маҳаллий
бюджет даромадлари таркиби ва улушини таҳлил қилиш, ҳудудлар иқтисодий
салоҳиятини юксалтириш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича комплекс чора

-

тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади.

Бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ

-

бюджет тизимининг

шаффофлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

365

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

даромадлари прогноз кўрсаткичлари бажарилишида манфаатдорлигини кучайтириш
мақсадида қуйидагилар белгиланди:

солиқ

-

бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта

муддатли

бюджет

асосларини

ишлаб

чиқиш

ҳамда

йиллик

бюджетни

шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш;

макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал

салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш;

бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти

органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда
уларнинг масъулиятини кучайтириш;

фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар

ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;

бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга

мослигини таъминлаш;

бюджет

жараёни

устидан

парламент

ва

жамоатчилик

назоратини

кучайтириш

[6].

Қайд

этилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимият

органларининг солиқлар бўйича ваколатларини кенгайтиришга қаратилган
ислоҳотлар олиб бориш республикамиз солиқ тизимини такомиллаштиришнинг
муҳим йўналиши қилиб белгиланиши лозим. Бу бир томондан маҳаллий ҳокимият
органларининг даромад базасини мустаҳкамлашга хизмат қилса, иккинчи томондан
солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини янада кенгайтириш имконини беради.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида бюджет масаласи жуда муҳим ва

мураккаб масала бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир ҳудуднинг ривожи, аҳолисининг
турмуш шароити, ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оила ва шахсларни етарли
даражада ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳар бир ҳудуддаги давлат ҳокимияти
органларининг молиявий масалаларини тўғри ҳал қила билишга боғлиқдир. Бунда
маҳаллий бюджетларга тушадиган солиқ ва йиғимларнинг тури, миқдорини белгилаш
алоҳида аҳамият касб этади.

Республикамиз солиқ тизимини такомиллаштиришда турли ҳокимият

органларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича ваколатларини янада аниқлаштириш ва
бунда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг бу борадаги ваколатларини
ошириш муҳим йўналиш қилиб белгиланиши лозим.

Маҳаллий

бюджетлар

даромадларини

мустаҳкамлаш

,

харажатларини

барқарорлаштириш

,

уларнинг

даромад

базасини

кенгайтириб

бориш

долзарб

масалалардан

биридир

.

Маҳаллий

бюджетларнинг

даромад

базаси

ҳудудларда

яратилаётган

миллий

даромад

,

яъни

ишлаб

чиқаришнинг

ривожланиш

даражаси

,

даромадларнинг

доимий

ва

бир

маромда

тушиши

билан

бевосита

боғлиқдир

.

Маҳаллий

бюджетлар

даромадларини

оширишнинг

ички

резервлари

ҳудудларда

ишлаб

чиқаришнинг

ривожланиши

,

жойларда

иқтисодий

ислоҳотларнинг

муваффақиятли

амалга

оширилиши

билан

чамбарчас

боғлиқдир

.

Маҳаллий

бошқарув

органлари

фаолиятини

тўғри

ташкил

этиш

ҳар

бир

ҳудудни

иқтисодий

ва

ижтимоий

ривожлантиришнинг

асосий

талабларидан

бири

ҳисобланади

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

366

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм.

Маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг ўзгариш

динамикаси,

[23,24]

млрд, сўмда

Таҳлил этилаётган йилларда маҳаллий бюджетлар даромадлари маҳаллий

бюджетлар харажатларига нисбатан доимий равишда камни ташкил этмоқда.
Айниқса сўнгги йилларда уларнинг орасидаги тафовут сезиларли равишда
фарқланганлигини, яъни харажатларнинг кескин ошиб кетганлигини кўришимиз
мумкин.

2020 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетни самарали шакллантириш ва ундан

оқилона фойдаланиш юзасидан маҳаллий ҳокимият ва маҳаллий кенгашларга бир
қатор ваколатлар берилди

[2].

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ

депутатлари

вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари тегишли равишда:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет
маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган
миқдорларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан,
вилоятлар вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан туманлар ва
шаҳарлар

бюджетларига

ажратиладиган

тартибга

солувчи

бюджетлараро

трансфертларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят

бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари
даромадларининг прогнозини маъқуллайди;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг муҳим

таркибий қисмини ташкил этади ҳамда маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолият
кўрсатишларида муҳим молиявий манба бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар
тизими маҳаллий талаб

-

эҳтиёжларни тўлароқ қондиришни ҳамда давлатнинг

марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларини бажарилиши билан
чамбарчас боғланган ҳолда ижро этишга имкон яратиб беради. Маҳаллий ҳокимият

14464,7

20177

18536,5

29641,3

35133,9

27702,9

29774,8

19383,2

21410,1

23082,8

36045,7

52049,7

47190,8

40217,5

0

10000

20000

30000

40000

50000

60000

2015 й

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

2021 й режа

Даромадлар

Харажатлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

367

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

органларига маҳаллий бюджет даромадларини кўпайиши ва ресурсларни
тежамкорлик билан сарфланиши вазифаси юклатилади.

Маҳаллий бюджетлар потенциалини мустаҳкамлаш мақсадида қонуний тарзда

нафақат маҳаллий солиқ ва тўловларнинг таркибини аниқ белгилаб қўйиши, балки
республика

аҳамиятидаги

давлат

солиқларининг

маҳаллий

бюджетлар

даромадларидаги улушлари динамикасини таҳлил қилиш ва уни янада
такомиллаштириш ҳам зарурдир.

1-

жадвал

2015-2020

йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларида

маҳаллий солиқларнинг аҳамияти,

[23](

фоизда

)

Кўрсаткичлар

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2020

йил

Давлат

мақсадли

жамғармалар

даромадларисиз

-

жами

100

100

100

100

100

100

Шундан;

Маҳаллий солиқлар жами;

11,3

11,9

11,5

7,2

4,2

3,2

Мол

-

мулк солиғи

3,8

4,0

4,3

3,3

2,1

1,5

Ер солиғи

2,1

2,4

2,2

1,9

2,1

1,8

Ободонлаштириш

ва

ижтимоий

инфратузилмани ривожлантириш солиғи

2,0

1,8

1,4

-

-

-

Бензин,

дизель

ёқилғиси

ва

газ

ишлатганлик учун олинадиган солиқ

3,4

3,7

3,6

2,0

-

-

Маҳаллий солиқлар таркиби мол

-

мулк солиғи, ер солиғи, ободонлаштириш ва

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

[4]

ҳамда бензин, дизель

ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқдан

[3]

иборатдир.

Маълумки, бугунги кунга келиб мол

-

мулк ва ер солиқлари маҳаллий солиқлар

сифатида эътироф этилади. Таҳлил этилаётган йилларда маҳаллий бюджетларнинг
даромад манбаи ҳисобланган маҳаллий солиқларнинг улуши юқори эмас.

Маҳаллий солиқларнинг улуши таҳлил этилаётган йилларда ўртача 8,2 фоизни

ташкил этиб сўнгги йилларда камайиш тенденциясига эга бўлмоқда. Мол

-

мулк

солиғининг улуши 2015 йилда 3,8 фоизни ташкил этган бўлса 2020 йилга келиб 1,5
фоизни ташкил этган ва камайиш кузатилган. Ер солиғининг улуши 2015 йилда 2,1
фоизни ташкил этган бўлса 2020 йилга келиб ҳам 1,8 фоизни ташкил этган. Жадвал
маълумотларидан

кўришимиз

мумкинки,

ободонлаштириш

ва

ижтимоий

инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва

бензин, дизель ёқилғиси ва газ

ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг республика солиқларига бирлаштирилиши
маҳаллий бюджет даромадларида маҳаллий солиқларнинг камайишига олиб келган.

Бундан кўриниб турибдики, маҳаллий бюджет даромадларини фақат ўз даромадлари
яъни, маҳаллий солиқлар ҳисобига шакллантириш имконияти камайган.

Бизнингча, бугунги кунда маҳаллий бюджетлар даромадлари барқарорлигини

таъминлаш учун солиққа оид қонунчилик асосида маҳаллий солиқлар рўйхатини
кенгайтириш лозим.

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, таҳлил этилаётган йилларда

айрим ҳудудлар маҳаллий бюджет даромадлари маҳаллий бюджет харажатларидан
камни ташкил этмоқда. Бу эса ўз навбатида, мазкур ҳудудлар маҳаллий бюджети


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

368

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

харажатларини молиялаштириш учун қўшимча молиявий ресурсларга эҳтиёжни
юзага келтиради.

2020 йилда маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари 2019 йилга

нисбатан камайган бўлсада, лекин юқори бюджетдан молиявий ёрдам олувчи
ҳудудлар сони ортмоқда. Маҳаллий бюджетлар маҳаллий ҳокимиятларнинг
иқтисодий имкониятидир. Маҳаллий бюджет даромадлари қанчалик кўп бўлса,
шунчалик ушбу ҳудуд аҳолиси фаровонлиги юқори бўлади.

2-

расм. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар

маҳаллий бюджетларининг даромадлари динамикаси

[1,2,3]

Таҳлил этилаётган йилларда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети,

вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг камайиб
боришини кузатишимиз мумкин. Жумладан, 2019 йилда жами даромадлар 31 083,0
млрд.сўмни, 2020 йилда 30 273,9 млрд.сўмни ва 2021 йилда эса 29

774,7 млрд.сўмни

ташкил

этиши

режалаштирилган.

Сунгги

йилларда

маҳаллий

бюджет

даромадларининг камайишига пандемия шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш соҳаларининг тўлиқ хажмда фаолият кўрсата олмаганлиги билан
изоҳланади.

3-

расм. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар

маҳаллий бюджетларининг харажатлари динамикаси[1,2,3]

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

Даромадлар 2019 й

Даромадлар 2020 й

Даромадлар 2021 й

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

Харажатлар 2019 й

Харажатлар 2020 й

Харажатлар 2021 й


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

369

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Расмда кўришимиз мумкинки, таҳлил этилаётган йилларда Қорақалпоғистон

Республикаси бюджети, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари
харажатларининг 2020 йилда камайган бўлса, 2021 йилда эса кўпайишини
режалаштирилган. Жумладан, 2019 йилда жами маҳаллий

бюджет харажатлари 38

846,1 млрд.сўмни, 2020 йилда 35 387,8 млрд.сўмни ва 2021 йилда эса 40 217,6
млрд.сўмни ташкил этиши режалаштирилган. Шунингдек, Қашқадарё, Фарғона ва
Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети харажатларининг
салмоғи

юқори эканлигини кўришимиз мумкин.

4-

расм. 2020 йилда маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари

динамикаси

[2]

2020 йилда маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари 2019 йилга

нисбатан камайган бўлса, 2021 йилда эса аввалги йилларга нисбатан даромадлар
камайиш тенденциясига, харажатлари эса ўсиш тенденциясига эга бўлган ҳолда
юқори бюджетдан молиявий ёрдам олувчи ҳудудлар сони ортган.

Кўришимиз мумкинки бир қатор вилоятлар маҳаллий бюджетлари

даромадлари маҳаллий бюджетлар харажатларидан камни ташкил этмоқда.
Жумладан, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё,
Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари харажатлари даромадларидан ортиқни
ташкил этмоқда.

Бугунги кунда маҳаллий бюджетлар харажатларини молиялаштириш

мақсадида маҳаллий бюджетларга юқори бюджетлардан турли хил кўринишда
молиявий ёрдам бериш тартиби амал қилмоқда. Ушбу ҳолатни маҳаллий солиқлар ва
йиғимларнинг

камлиги

ва

маҳаллий

бюджетлар

харажатларини

қоплай

олмаслигидан келиб чиқиб амалга ошириш чоралари сифатида эътироф этиш
мумкин.

2 833,30

2 187,40

2 142,30

1 050,80

2 935,70

1 353,60

2 016,50

2 714,80

1 741,60

751,1

2 582,90

3 005,60

1 402,20

3 556,10

2 833,30

2 803,60

2 142,30

1 499,00

3 693,80

1 353,60

2 994,20

3 036,60

2 580,70

1 095,00

2 582,90

3 357,50

1 859,20

3 556,10

0,00

500,00

1 000,00

1 500,00

2 000,00

2 500,00

3 000,00

3 500,00

4 000,00

даромадлар

харажатлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

370

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратиладиган бюджетлараро

трансфертлар

миқдорлари

[1,2,5]

Т/

р

Ҳудудлар

номи

Млрд. сўмда

2019 й

2020 й

2021

й

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

-

-

1 301,4

2.

Андижон вилояти

1379,3

616,2

876,7

3.

Бухоро вилояти

-

-

440,0

4.

Жиззах вилояти

730,6

448,2

490,0

5.

Қашқадарё

вилояти

-

758,1

1 577,3

6.

Наманган вилояти

1312,2

977,7

1 284,0

7.

Самарқанд вилояти

1760,9

321,8

1 102,7

8.

Сурхондарё вилояти

1214,8

839,1

1 293,6

9.

Сирдарё вилояти

481,1

343,9

534,3

10.

Фарғона вилояти

-

351,9

910,1

11.

Хоразм вилояти

884,2

457,0

632,9

Жами

7763,1

5 113,9

10 443,0


2-

жадвалдан кўришимиз мумкинки, 2021 йилда 2019 ва 2020 йилларга

нисбатан юқори бюджетдан бюджетлараро трансфертлар ажратилаётган ҳудудлар
сони ортган. Республикамизнинг бир қатор ҳудудлари ўз харажатларини қоплаш учун
бюджетлараро трансфертлар кўринишида молиявий ресурслар билан таъминланади.
2019 йилда жами 7 та ҳудуд маҳаллий бюджетларига жами 7763,1 млрд.сўм
бюджетлараро трансфертлар ажратилган бўлса, 2020 йилда эса 9 та ҳудуд маҳаллий
бюджетларига жами 5113,9 млрд.сўм, 2021 йилда 11 та ҳудудларга 10443,0 млрд.сўм
бюджетлараро трансфертлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, уларнинг 62,8 фоизи
5 та ҳудудга, яъни Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва
Қорақалпоғистон

Республикаси

ҳиссасига тўғри келмоқда. Мамлакат ҳудудлари

молиявий мустақиллигини таъминлаш ҳамда уларнинг ўз даромадларини ошириб
боришдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида 2020 йилдан барча ҳудудларга
бюджетлараро трансфертлар миқдорининг камайганлигини кўришимиз мумкин.
Лекин 2021 йилда бюджетлараро трансфертлар миқдорлари ҳамда ажратилаётган
ҳудудлар сони ортганлигини кўришимиз мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Шундай бўлсада, ҳозирда бюджетлараро тартибга солиш амалиёти айрим

маҳаллий

бюджетлар

даромадларининг

асосий

қисмини

шаклланишини

таъминламоқда. Бошқарувчи даромадларнинг бундай миқдорда бўлиши маҳаллий
ҳокимият органларининг ўз масъулиятларини юқори даражада ҳис қилмасликка олиб
келади, фикримизча, бу ҳолат иқтисодиётни эркинлаштириш сиёсатига кўп ҳам мос
келавермайди. Бундан ташқари маҳаллий ҳокимият органлари республикадаги
донор минтақалар ва республика бюджети орқали қўллаб

-

қувватланишини

билганликлари учун ўзларининг даромад базаларини ва иқтисодий имкониятларини
оширишга унчалик ҳаракат қилмайди. Баъзи ҳудудлар эса республика бюджетидан
мумкин қадар кўпроқ маблағ олиш мақсадида нафақалар ва турли ижтимоий
тўловлар ҳажмини сунъий равишда оширишга ҳаракат қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

371

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Маҳаллий

бюджетларнинг

даромадларини

шакллантириш

жараёнида

солиқларнинг аҳамиятини ўрганиш ҳамда маҳаллий бюджет даромадлари таркибини
таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосаларни келтириш мумкин:

Маҳаллий бюджетларнинг ўз даромадлари, яъни маҳаллий солиқлар

ҳажмини ошириш ва уларнинг асосида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг
молиявий базасини қайта тиклаш;

Бугунги кунда маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадлари бўлган

маҳаллий солиқлар маҳаллий бюджетлар харажатларини қоплай олмаётганлигини
ҳисобга олган ҳолда қонунчилик асосида маҳаллий солиқлар рўйхатини кенгайтириш
мақсадга мувофиқ;

Маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида

умумдавлат солиқларидан ажратмалар миқдорларини ҳар йили қайта кўриб
ўзгартириш киритмасдан, ҳеч бўлмаганда 3 йилда бир марта ўзгартириш тартибини
киритиш лозим;

Республика

бюджетидан

маҳаллий

бюджетларга

бюджетлараро

трансфертлар ажратиш тизимининг мавжудлиги уларни юқори бюджетга тобелигини
билдиради. Бу ҳолат маҳаллий ҳокимият органларининг эркинлигини таъминлашга
қаратилган давлат сиёсатини тўлиқ рўёбга чиқариш имконини бермайди ва маҳаллий
ҳокимият органларининг боқимандалигини кучайтиради.

Бизнинг фикримизча, маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини

таъминлаш маҳаллий ҳокимият органларининг

тадбиркорликни ривожлантиришга,

хусусан, кичик ва ўрта бизнес соҳасида манфаатдорлигини оширишдан далолат
беради, бунда давлатнинг маъмурий

-

ҳудудий бирликлари молиявий ҳолатини

яхшилаш ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз даромад базасини
ривожлантириш имконияти юзага келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ

-

657 сон Қонуни.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ

-

589 сон Қонуни.

3.

Ўзбекистон Республикасининг

24.12.2018 йилдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг

2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ

-

508 сон Қонуни.

4.

Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2017 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилиги

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ

-

455 сон Қонуни.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон

Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат
бюджети параметрлари ҳамда 2020

-202

1 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ

-

4086 сонли Қарори.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети
тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-

4555 сонли

Қарори.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

372

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7.

Маманазаров А.Б. Маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг

ролини ошириш масалалари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация
автореферати.

-

Тошкент, БМА, 2002.

-

22 б.

8.

Қобулов

Ҳ.А. Ҳудудий

иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини

ошириш йўналишлари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати.

-

Тошкент: БМА, 2006.

-

21 б.

9.

Рўзиев З.И. Маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш самарадорлигини ошириш. и.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис.
автореферати.

-

Тошкент: БМА, 2011.

-

21 б

10.

Хайриддинов А.Б. Маҳаллий бюджетлар даромад базаларининг барқарорлигини

таъминлаш йўллари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати.

-

Тошкент: БМА, 2011.

-

21 б

11.

Бурханов А, Қурбонов Х. “Ҳудудларда маҳаллий бюджетлар даромадлар

манбаини кенгайтириш йўллари (Қашқадарё вилояти мисолида)”.

“Иқтисодиёт ва

инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2018 йил.

www.iqtisodiyot.uz

.

12.

Хайдаров Н.Х.

“Маҳаллий бюджетлар: муаммо ва инновацион ечимлар”.

“Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон журнали. 2020 йил, 2

-

сон.

13.

Туманская Юлия Вячеславовна. “Формирование доходов местных бюджетов в

условиях реформирования местного самоуправления”. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата экономических наук. Иваново 2004. 20

-

стр.

14.

Мархаева Виктория Владимировна. “Пути укрепления доходной базы местных

бюджетов (напримере Республики Калмыкия)”. Автореферат диссертации на соискание
ученой степени кандидата экономических наук. Ростов

-

на

-

Дону 2004. 28

-

стр.

15.

Мишина Светлана Вячеславовна. “Формирование доходов местных бюджетов в

условиях модернизации межбюджетных отношений”. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата экономических наук. Москва

-2009.29-

стр.

16.

Кузнецова Ольга Сергеевна. “Регулирование налоговых источников местных

бюджетов в российской федерации”. Автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата экономических наук. Москва 2013. 20

-

стр.

17.

Найденова Т.А, Швецова И.Н. “Оценка формирования доходной базы местного

бюджета

(на

материалах

муниципального

образования

городского

округа

«Сыктывкар»)”.“Финансы и кредит”. 2014 г. 20

-

30 стр.

18.

Афанасьева Елена Евгеньевна. “Проблемы формирования доходов местных

бюджетов в условиях централизации финансовых ресурсов”. “Вестник Евразийской науки”.
2018, №3, Том 10. https://esj.today/PDF /62ECVN318.pdf.

19.

Jeyms Alm, Robert D. Buschman, David L. Sjoquist. (2014). Foreclosures and local

government revenues from the property tax: The case of Georgia school districts. Volume 46, May
2014, Pages 1-11.

https://www.sciencedirect

. com/ science/ article/ pii/S0166046214000155.

20.

Takaaki Masaki.(2018).The impact of intergovernmental transfers on local revenue

generation in Sub-Saharan Africa. Volume 106, June 2018, Pages 173-186.June 2018, Pages 173-
186

https://www.sciencedirect.com/

science/article /pii/ S0305750X18300366.

21.

Gorina, E. Financial Sustainability of Local Governments: Effects of Government

Structure, Revenue Diversity, and Local Economic Base (Doctoral dissertation). Tempe: Arizona
State University. www.scopus.com.

22.

Sinervo, L.M. Interpreting financial balance in local government: Acase study from

Finland. Public Money Manag. 2014, 34, 123

130. [CrossRef] www.scopus.com.

23.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари

.

24.

https://openbudget.uz-

Ўзбекистон Республикаси “Очиқ бюджет” портали.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги "2021 йил учун Узбекистон Республикасининг Давлат бюджети тугрисида"ги УРЦ-657 сон Цонуни.

Узбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги "2020 йил учун Узбекистон Республикасининг Давлат бюджети тугрисида"ги УРК-589 сон Крнуни.

Узбекистон Республикасининг 24.12.2018 йилдаги "Солик, ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мулжалланган асосий йуналишлари кабул цилинганлиги муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим конун х,ужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида"ги УРК-508 сон Крнуни.

Узбекистон Республикасининг 30.12.2017 йилдаги "Солик маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим конун кужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида"ги УРК.-455 сон Конуни.

Узбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги "Узбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиктисодий курсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари х,амда 2020-2021 йилларга бюджет мулжаллари тугрисида"ги ПЦ-4086 сонли К,арори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги "Узбекистон Республикасининг "2020 йил учун Узбекистон Республикасининг давлат бюджети тугрисида"ги Конуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК-4555 сонли Карори.

Маманазаров А.Б. Махаллий бюджетларни барцарорлаштиришда солик/1арнинг ролини ошириш масалалари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. - Тошкент, БМА, 2002. - 22 б.

К,обулов Х-А. ХУДУДИЙ ицтисодиёт ва ма^аллий бюджетлар имкониятларини ошириш йуналишлари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати. -Тошкент: БМА, 2006. - 21 б.

Рузиев З.И. Ма^аллий бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. и.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати. - Тошкент: БМА, 2011. - 21 б

Хайриддинов А.Б. Ма^аллий бюджетлар даромад базаларининг барк.арорлигини таъминлаш йуллари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати. -Тошкент: БМА, 2011. - 21 б

Бурханов А, Курбонов X. "Худудларда ма^аллий бюджетлар даромадлар манбаини кенгайтириш йуллари (Кашцадарё вилояти мисолида)". "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил. www.iqtisodiyot.uz.

Хайдаров Н.Х. "Ма^аллий бюджетлар: муаммо ва инновацион ечимлар". "Узбекистон статистика ахборотномаси" илмий электрон журнали. 2020 йил, 2-сон.

Туманская Юлия Вячеславовна. "Формирование доходов местных бюджетов в условиях реформирования местного самоуправления". Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Иваново 2004. 20-стр.

Мархаева Виктория Владимировна. "Пути укрепления доходной базы местных бюджетов (напримере Республики Калмыкия)". Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Ростов-на-Дону 2004. 28-стр.

Мишина Светлана Вячеславовна. "Формирование доходов местных бюджетов в условиях модернизации межбюджетных отношений". Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Москва-2009.29-стр.

Кузнецова Ольга Сергеевна. "Регулирование налоговых источников местных бюджетов в российской федерации". Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Москва 2013. 20-стр.

Найденова Т.А, Швецова И.Н. "Оценка формирования доходной базы местного бюджета (на материалах муниципального образования городского округа «Сыктывкар»)"."Финансы и кредит". 2014 г. 20-30 стр.

Афанасьева Елена Евгеньевна. "Проблемы формирования доходов местных бюджетов в условиях централизации финансовых ресурсов". "Вестник Евразийской науки". 2018, №3, Том 10. https://esj.today/PDF /62ECVN318.pdf.

JeymsAlm, Robert D. Buschman, David L. Sjoquist. (2014). Foreclosures and local government revenues from the property tax: The case of Georgia school districts. Volume 46, May 2014, Pages 1-11. https://www.sciencedirect. com/ science/ article/ pii/S0166046214000155.

Takaaki Masaki.(2018).The impact of intergovernmental transfers on local revenue generation in Sub-Saharan Africa. Volume 106, June 2018, Pages 173-186.June 2018, Pages 173-186 https://www.sciencedirect.com/ science/article /pH/ S0305750X18300366.

Gorina, E. Financial Sustainability of Local Governments: Effects of Government Structure, Revenue Diversity, and Local Economic Base (Doctoral dissertation). Tempe: Arizona State University, www.scopus.com.

Sinervo, L.M. Interpreting financial balance in local government: Acase study from Finland. Public Money Manag. 2014, 34,123-130. [CrossRef] www.scopus.com.

'Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари.

https://openbudget.uz-y36eKHCTOH Республикаси "Очиц бюджет" портали.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов