Ўзбекистон республикасида ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
391-397
9
5
Поделиться
Эштаев, А. (2021). Ўзбекистон республикасида ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари. Экономика и инновационные технологии, (4), 391–397. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11958
Алишер Эштаев, Министерство туризма и спорта Республики Узбекистан

Директор Департамента развития и исследований образования и науки, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемиясидан кейинги даврда ички ва зиёрат туризмнинг ҳозирги ҳолати, унга таъсир қилувчи омиллар ва соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили, шунингдек соҳани ривожлантириш истиқболлари батафсил ёритилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

380

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИЧКИ ВА ЗИЁРАТ

ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Эштаев Алишер Абдуғаниевич

Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги

Таълим ва илм-фанни ривожлантириш ҳамда тадқиқотлар департаменти

директори, и.ф.д., доцент

E-mail:

aa_eshtaev72@mail.ru

Аннотация

.

Мақолада Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемиясидан

кейинги даврда ички ва зиёрат туризмнинг ҳозирги ҳолати, унга таъсир қилувчи омиллар
ва соҳага доир меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили

,

шунингдек соҳани

ривожлантириш истиқболлари батафсил ёритилган.

Калит сўзлар:

Туризм, ички туризм, зиёрат туризм,

зиёрат одоби,

туризм

хизматларининг экспорти, туризм бозори, туризм инфратузилмаси, туризм зоналари,
туризм кластерлари

,

туроператорлар, жойлаштириш хизматлари, турагентлар,

туризмда маркетинг стратегияси, оилавий саёҳат таътили

.

Abstract.

The article describes in detail the current state of domestic and pilgrimage tourism

in the Republic of Uzbekistan in the post-coronavirus pandemic, the factors affecting it and the
analysis of regulations in the field, as well as prospects for industry development.

Key words:

Tourism, domestic tourism, pilgrimage tourism, pilgrimage etiquette, export of

tourism services, tourism market, tourism infrastructure, tourism zones, tourism clusters, tour
operators, accommodation services, travel agents, marketing strategy in tourism, family travel
vacation

.

Кириш

Туризм соҳаси жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланиб бораётган, энг

сердаромад соҳаларидан бир эди.

Аммо 2019 йилнинг охири ва 2020 йилнинг бошида

юзага келган

COVID-19

пандемияси таъсирида иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари

каби туризм ҳам чуқур инқирозни бошидан кечирди.

Ўзбекистон Республикасида ҳам соҳани ривожлантириш, қўллаб

-

қувватлаш,

унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, ҳудудларда аҳолини янги иш ўринлари билан
таъминлаш мақсадида қатор меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Туризм

бозорининг жозибадорлиги, рақобатбардошлиги ҳамда туризм маҳсулоти ва
хизматларини диверсификация қилиш, мамлакатимизнинг туризм учун хавфсиз ҳудуд
сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш

учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жаҳон

туризм

бозоридаги

инқироздан

чиқиб

кетишнинг

асосий

йўналишларида туристик хизматлар рақобатбардошлигини ошириш, инфратузилмани
такомиллаштириш, туризмда инновацион технологияларни қўллаш муҳим аҳамиятга

эгадир. Жаҳон туризм бозорида барча давлатлар ўзи учун қулай бўлган туризм
йўналишини, яъни бозорда мавқеини эгаллашга, хизматлар кўрсатишнинг ҳар
томонлама қулай бўлган йўналишларини танлашга ҳаракат қилади. Туризм бозорида
ҳозирги пандемиянинг таъсирларини, аҳолининг имкониятларини инобатга олган
ҳолда Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш ҳар томонлама қулай
ҳисобланади. Соҳа мутахассислари, масъул ташкилотлар,

олимлар, иқтисодчилар,

таҳлилчилар, оммавий ахборот ҳамда ижтимоий тармоқ вакиллари томонидан ички


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

381

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ва зиёрат туризмининг мамлакат иқтисодиётига таъсирини ўрганиш, таҳлил қилиш,
таклифлар бериш

долзарб

масалалардан бири

ҳисобланади.

Шу жиҳатдан 2021 йил 9

февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида
ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

[1]нинг ижросини таъминлаш алоҳида эътибор талаб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ички туризм

ва зиёрат туризми кўпгина хорижий ва маҳаллий олимлар

томонидан ўрганилган, унга турли фикрлар билдирилган. Хусусан ички туризм бўйича
россиялик олимлардан А.Косолаповнинг фикрича, ички туризм бирор

-

бир давлатни,

ҳудудни иқтисодий ривожлантиришни туризмнинг маълум сегментларидан бири
ҳисобланади

[2].

А.Трубшиннинг таъкидлашича, ички туризм

-

бу туризмнинг турларидан бири

бўлиб, маълум бир давлат фуқаролари ушбу давлат ичида саёҳатни амалга
оширишидир

[3].

Туризм соҳасида етук Ўзбекистонлик олимлардан И.Тўхлиев

ички туризм

тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирган:

1) ўз давлати чегараси доирасида доимий яшовчи фуқароларнинг вақтинчалик

ташриф буюрувчи жойга (ҳақ тўланадиган фаолиятсиз) туристик мақсадларда саёҳат
қилиши;

2) Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқароларнинг Ўзбекистон

ҳудуди бўйлаб қиладиган саёҳати;

3) ички туризм давлат чегараларини кесиб ўтиш билан ва туристик расмиятчилик

билан боғлиқ эмас

[4].

Зиёрат туризми бўйича россиялик олим А. Бабкиннинг фикрича, зиёрат туризм,

бу бирон

бир динга эътиқод қилувчи кишиларнинг зиёрат қилиш мақсадида

муқаддас жойларга бориши ҳисобланади[

5].

К.Мазин зиёрат –

диний ҳаётни вужудга келиши, туризм

-

маданий ҳаётни

вужудга келиши, деб ҳисоблайди ва у зиёратни туризм сифатида эътироф этилишига
умуман қўшилмайди [

6].

Ўзбекистонлик олим А.Худояровнинг фикрича, зиёрат туризми муқаддас

қадамжоларни зиёрат қилиш, улуғ аждодларимизга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг
ўтмишдаги ҳаёти ва яратган маданий

-

меъморий ҳамда тарихий мероси билан

танишиш, уларни хотирлаш, шунингдек, диний ва дунёвий маросимларда қатнашиш
мақсадида амалга ошириладиган сафарларни ўз ичига олади[

7].

Тадқиқот методологияси

Мақолада ички ва зиёрат туризм бўйича маҳаллий ва хорижий олимларнинг

илмий ишлари ва ўқув адабиётлари таҳлил қилинди. Тадқиқот методологияси
сифатида назарий таҳлил ва кузатиш усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Пандемияга қадар дунёдаги ҳар тўртинчи янги иш ўрни саёҳат ва туризм

соҳасида яратилган, барча иш ўринларининг 10,6 фоизи (334 млн

.

киши) ва жаҳон

ЯИМнинг 10,4 фоизи (9,2 трлн

.

доллар) туризмга тўғри келган.

2020 йилда туризмнинг

жаҳон ЯИМдаги улуши 5,5 фоизни ташкил этди, 2019 йилда бу кўрсаткич 10,4 фоизга
тенг бўлганди. Бу ҳақда Жаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши (WTTC) ҳамда Oxford
Economics ҳисоботида

маълум қилинди

.

2020 йилда туризм соҳаси қарийб 4,5 трлн

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

382

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

доллар йўқотди, жаҳон ЯИМдаги улуши 49,1 фоизга камайди. Шунингдек, 62 млн

.

иш

ўрни йўқотилди.

“Иш ўринларини йўқотиш хавфи сақланиб қолмоқда, чунки аксарият

иш ўринлари давлат дастурлари асосида қўллаб

-

қувватланмоқда, туризм ва саёҳатлар

соҳаси тўлиқ тикланмайдиган бўлса, улар ҳам йўқотилади”

,

дейилади ҳисоботда.

Шу

билан бирга, жаҳон миқёсида ички туристларнинг харажатлари 45

фоиз, хорижлик

туристларнинг харажатлари эса 69,4 фоизга камайган.

Ўзбекистонга келувчи туристлар оқимининг пасайиши ва унинг тўлиқ тўхташи

туризм хизматлари экспортининг экспортини қисқаришига олиб келди. 2020 йилнинг
март ойини иккинчи ярмидан авиақатновларнинг тўхтатилиши мамлакатимизга
келувчи хорижий туристлар оқимининг қисқаришига, 1 апрелдан барча чегара
пунктларининг ёпилиши эса туристлар оқимининг тўлиқ тўҳтатилишига олиб келди.
Натижада 2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга келган туристлар 1,21 млн

.

нафарни ташкил этиб, 2019 йилнинг шу давридаги кўрсаткич (3,03млн.) га нисбатан 2,5
баробар паст кўрсаткични ташкил қилди.

Ўз навбатида туризм хизматлари

экспортининг ҳажми 203,8 млн. долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг шу давридаги
кўрсаткич (590,5 млн.) га нисбатан 2,5 баробар паст кўрсаткични ташкил қилди.

Ўзбекистонга кириб келадиган туристлар оқимини тўхтатиши туризм

тармоғининг фаоллигини кескин тушиб кетишига олиб келди. Хусусан, 2020 йилнинг
биринчи ярим йиллигида туристлар томонидан берилган барча талаблар, иккинчи
ярим йилигида эса деярли ярим таклифлар бекор қилинди. Туроператорлар ва
жойлаштириш хизматлари 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача зиён кўрди. Кўрилган
зиён натижасида тадбиркорлар ўз фаолиятини тўхтатди. Жумладан, 63 фоиз
жойлаштириш хизматлари, 80 фоиздан кўпроқ туроператорлар ўз фаолиятини
тўхтатишга, шунингдек ходимлар сонини қисқартишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон Республикасида ҳам барча давлатлардаги каби чегаранинг

ёпиқлиги, халқаро қатновларнинг вақтинчалик тўхтатилганлиги каби омилларни
инобатга олиб, ички туризмга алоҳида урғу берилиши ҳам мақсадга мувофиқ эди. Агар
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига эътибор берадиган бўлсак,
коронавирус пандемияси ёйилганча, яъни 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида
ички туризмни ривожланишинг

алоҳида кўрсаткичлари 6334,1 минг сафарни ташкил

қилган. Республикада ички туризмни ривожлантириш мақсадида ҳам бир қатор ишлар
амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасида ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги Фармони асосида бир қатор муаммоларни ечиш ва соҳани янада
ривожлантириш имконияти туғилди.

Маълумки, туризмни ривожланишини инфратузилма, яъни бошқа соҳаларнинг

ривожланишидан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди, жумладан, туризм
объектлари, жойлаштириш муассасалари, умумий овқатланиш, транспорт хизмати ва
бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларига боғлиқ. Масалан, соҳани ривожланишига
транспорт хизматини оладиган бўлсак, туризм йўналишлари бўйича авиарейслар ва
темир йўл қатновларини самарали ва тизимли ташкил этиш кўп муаммолар ечимига
сабаб бўлади, туристларнинг вақтини тежайди, ортиқча харажатдан қутқаради.

Фармонда

ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида Фарғона

-

Урганч

-

Фарғона,

Термиз

-

Урганч

-

Термиз

ҳамда

Қарши

-

Урганч

-

Қарши авиарейсларини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

383

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йўлга қўйиш ва

Андижон

-

Хива

-

Андижон темир йўл қатнови

сони оширилишининг кўзда

тутилганлиги республикамизнинг вилоятлари ўртасидаги

қатновлардаги муаммоларни

ғоятда муҳим ечимидир.

Ишлаб турган аҳолининг ишдан бўш вақтлари муддатининг қисқа эканлиги

уларнинг яшаб турган жойларидан бошқа вилоят ва шаҳарларга оилавий саёҳатга
чиқишларига, ички туризмни ташкил этишга салбий таъсир кўрсатар эди. Фармон билан
дам олиш ва байрам кунлари тақвимининг саёҳат учун мақбуллаштирилиши бу борада
ҳам одамларнинг мушкулини осон қилди. Жумладан:

5

та расмий байрам кунлари –

Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни,

Янги йил байрами ҳамда Рамазон ва Қурбон ҳайити

диний байрамларини нишонлаш

даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар 3

кундан

кам бўлмаган муддатга

белгиланди;

оилавий саёҳатларни назарда тутувчи йиллик асосий таътил ҳисобидан

5

иш

кунидан кам бўлмаган «оилавий саёҳат таътили»

тизими жорий қилинди.

Туризм объектлари инфратузилмасини янада такомиллаштириш, маданий

-

кўнгилочар инфратузилмани ривожлантириш, маданий мерос объектларини
реставрация қилиш ҳамда ободонлаштиришга давлат бюджети ва «Тикланиш ва
тараққиёт»

жамғармасидан

тенг

улушларда

1 трлн. сўм

ажратилиши ҳам қувонарлидир.

Маълумки, жаҳонда коронавирус пандемиясининг тарқалишидан энг кўп

талофат кўрган соҳа туризм соҳаси бўлди. Мамлакатимизда ҳам пандемия ушбу
соҳани четлаб ўтмаганлиги

учун мамлакатимизда фаолият олиб

бораётган туризм

соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш мақсадида бир қатор

чоралар кўрилди. Жумладан:

туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари учун

қонунчиликда белгиланган айрим имтиёз ва преференциялар муддатлари

2021 йил 31

декабрга қадар узайтирилди;

фойда солиғи

ставкаси

50

фоизга камайтирилди;

ер ва мол

-

мулкка

солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинди;

ижтимоий солиқни

камайтирилган ставкада

1

фоиз

миқдорида белгиланди;

туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига

нисбатан

ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
жарималар қўллаш тўхтатилди

;

туроператорларнинг

камида 10 кишидан

иборат хорижий туристик

гуруҳларга 5 кеча

тунаб қолиши шарти Ўзбекистонда тур ташкил этиш шарти

билан авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг

30

фоизи

миқдорида қисман субсидиялаш белгиланди.

Ўзбекистон ўзининг бой маданий ва маънавий мероси, меъморий ва тасвирий

санъати, тарихий обидалари билан, ҳамда Муҳаммад ибн Исмоил ал

-

Бухорий,

Мухаммад Мусо Хоразмий, Абу Наср Форобий, Ахмад ал

-

Фарғоний, Абу Али ибн Сино,

Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Яссавий, Абу Исо ат

-

Термизий, Мирзо Улуғбек, Баҳоуддин

Нақшбанд, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур каби кўплаб дунёга таниқли машҳур ва
буюк аждодларимиз дунё олимлари ва сайёҳларини ўзига жалб этиб келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, келажакда Ўзбекистон Республикасидаги йирик

моддий маданий мерос объектларига мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

384

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жами 7,5 млн. нафар

маҳаллий туристлар, шундан 3,1 млн

.

нафари

зиёратчиларнинг

ташрифи режалаштирилмоқда.

Шунингдек, туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиши мақсадида Самарқанд

вилоятида қадимий ипак қоғози хом

-

ашё захирасини шакллантириш учун Имом ал

-

Бухорий мажмуаси ҳудудида 64 гектар

ер майдонида тут плантацияси

ва Самарқанд

ипак қоғозини ишлаб чиқариш

бўйича «Ипакчилик шаҳарчаси» туристик мажмуаси

ташкил этилади.

Барча соҳада бўлгани каби туризм соҳасида ҳам кадрлар тайёрлаш долзарб

жараёнлардан бири ҳисобланади. Соҳа учун малакали ва рақобатбардош кадрлар
тайёрланиши келажакда унинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу мақсадда
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб «Ипак йўли»

туризм халқаро университети, Тошкент

давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз

давлат университетларида “зиёрат

туризми”

магистратура мутахассислигида

кадрлар тайёрланади.

Зиёрат туризмини ривожлантириш, ушбу йўналишда тўғри тарғиботни йўлга

қўйиш ва белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Туризм ва
спорт вазирининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича

вазир

ўринбосари

лавозими ва

9

штат бирлигидан иборат зиёрат туризмини ривожлантириш

департаменти

ташкил этилди.

Туризм соҳасида туристик объектларни намойиш қилиш, реклама қилиш муҳим

эканлигини инобатга олиб, Республиканинг туризм объектларини кенг тарғиб қилишга
қаратилган ахборот

маънавият ва маърифат масалаларига доир ахборотга

тенглаштирилди. Эндиликда буюк аллома ва уламоларнинг бебаҳо меросини кенг
кўламда оммалаштириш ва тарғиб қилиш мақсадида индонез, бенгал, малай, турк,
араб, ҳинд, урду

ва пушту

тилларида «Имом Бухорий» зиёрат туризми

йўлдош

телеканалини ташкил этиш концепцияси ишлаб чиқилади ва хорижий мамлакатларда
телеканал мухбирларининг фаолият олиб боришлари йўлга қўйилади. Шу билан
биргаликда, ички туризмни оммалаштириш мақсадида

“Ички туризм ойлиги”

,

“Ички

туризм ҳафталиги”

,

“Ички туризм кунлари”

ташкил этилади. Жорий йил май ойида

“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”

доирасида “Миллий оҳанглар”

фестивали, Мир

Араб мадрасаси битирувчилари форуми ва “Миллий либослар кўргазмаси”

ёш

дизайнерлар фестивали ўтказилади. Шунингдек, мамлакатимизда зиёрат туризмини
ривожлантириш мақсадида:

2021 йил 1 мартдан бошлаб

5

та

мамлакат –

Уммон, Баҳрайн, Қатар, Қувайт

давлатлари

ва Хитой Халқ Республикаси

(шу жумладан Гонконг ва Макао махсус

ҳудудлари) фуқаролари учун

10

кунлик

визасиз режим

(ўз ёки учинчи мамлакатга учиш

авиачиптасини тақдим қилиш шарти билан)

жорий этилди;

Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини зиёрат марказига айлантириш ҳамда

атрофидаги

8

нафар

буюк уламоларнинг қабрларини тиклаш ва ободонлаштириш

ишлари концепцияси

ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”

ишлаб чиқилади;

Самарқанд шаҳрида

ислом дини намояндалари мероси ва моддий маданий

мерос объектларини акс эттирувчи тематик хиёбон яратилади

;

Бухоро шаҳрида

ислом дини тарихи ва мусулмон оламида машҳур бўлган

шахслар тўғрисида маълумот берувчи инновацион музей

қуриш ва уни ривожлантириш

концепцияси ишлаб чиқилади;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

385

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

зиёратгоҳлар, уламолар ва уларнинг илмий мероси ҳақида илмий асосланган

маълумотларни шакллантириш ҳамда зиёрат туризм салоҳиятини тўлиқ ўрганиш ва
маълумотларни тизимлаштириш мақсадида халқаро тадбирлар

ташкил этилади;

“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”, Мир Араб мадрасаси ташкил

этилганлигининг 500 йиллигига бағишланган халқаро конференция,

Тошкент шаҳрида

“Имом Мотуридий илмий меросининг замонавий тадқиқотлари”

,

Самарқанд шаҳрида

“Имом Бухорий”

номидаги халқаро ҳадисшунослик анжуманлари, Бухоро шаҳрида

“Ибн

Синонинг ҳаёти ва “Тиб қонунлари”

илмий меросининг тадқиқотлари”

мавзусида

илмий

-

амалий анжуман, Қарши шаҳрида

“Абу Муин Насафий”

Марказий Осиё

уламолари анжумани ва бир қатор тадбирлар ташкил этилади.

Президент Фармони асосида амалга ошириш кўзда тутилаётган бу катта ҳажмдаги

тадбирлар мамлакатимизда нафақат туризмни

ривожланиши ва иқтисодиётнинг

ўсишига, балки буюк аждодларимиз бизга мерос қилиб қолдирган бебаҳо моддий

-

маънавий бойлигимизнинг дунё ҳамжамияти олдида намойиш этилишига ҳам кенг
имкониятлар яратади.

Хулоса ва таклифлар

Қабул

қилинган меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар билан биргаликда соҳани инқироз

давригача бўлган даражага етказиш ва барқарор ривожланишини таъминлаш
мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ

:

Хусусан, а) туристик ва турдош инфратузилмаларни ривожлантиришни давом

эттириш, барқарор туризмни таъминлашнинг асосий шартларидан бири туризм
зоналари ва кластерларини ташкил қилиш, уларнинг фаолиятини қайта ташкил этиш
(бошқариш, режалаштириш, туризм зоналарини лойиҳалаштириш, инвестицияларни
жалб қилиш ва.ҳ.з.о);

б) пандемия шароитида туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг

устувор ва долзарб йўналишларидан бири янги маркетинг стратегияларини ишлаб
чиқиш, бунда Ўзбекистон бўйлаб хавфсиз саёҳат қилиш асосий элементлардан бири
бўлиши лозим;

в) ҳудудларнинг туризм имкониятларини инобатга олиб, минтақавий

турмаҳсулот ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви асосида туристик хизматларни
диверсификация қилиш;

г) Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган мутахассислар, туризм соҳаси

вакиллари, туризм агенти, йўриқчи

-

йўлбошловчи ва

гид (гид

-

таржимон)лар

томонидан зиёрат одобига риоя қилган ҳолда фаолият олиб бориши, тарихий
маълумотларни тўғри талқин қилиши

;

д) туристларни кенг жалб қилиб бориш мақсадида халқаро ва ички бозорни

мутассил таҳлил қилиш, фаол тарғибот

ва реклама

ишларини олиб бориш;

е) туризм соҳасида кадрлар етишмаслиги ва уларнинг жаҳон бозоридаги

рақобатбардошлигини

таъминлаш

мақсадида,

туризм

соҳасида

кадрлар

тайёрлайдиган давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг сонини ошириш,
таълимнинг халқаро стандартларини тадбиқ этиш ва халқаро мутахассисларни жалб
қилиш, амалий ва назарий дарсларнинг нисбатини кўриб чиқиш, амалиёт билан
интеграцияни кенг

йўлга қўйиш талаб қилинади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

386

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Умуман олганда юқоридаги ишларни амалга оширилиши Ўзбекистонда

туризмни нафақат ички ва зиёрат

турларини балки бошқа турларини

ривожлантириш,

жаҳон туризм бозорида ўз мавқеини тиклашга олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 09 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6165-

сон Фармони

2.Косолапов А. География Российского внутренного туризма.

Москва КНОРУС.

2020. -

268 с.

3.Трубин А. Развитие внутреннего туризма территорий: Монография / Москва:

Издательско

-

торговая корпорация “Дашков и К.”, 2021.

-

132 с.

4.

Тухлиев

И.С.

ва бошқалар

.

Туризм асослари. Дарслик.

-

Тошкент, 2014,

-

388 б.

5.Бабкин А.В.Специальные виды туризма:

учебное пособие –

Ростов н/Д.,

2008.117 с.

6

.Мазин К.

Паломничество и туризм: сравнение сквозь призму тысячелетий

//

Современные проблемы сервиса и туризма.2009.

№4. с.8

-24.

7

.Худояров А.

Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмлари: Монография / Тошкент: ООО “

Complex Print

”, 2021.

-

304 б.

Библиографические ссылки

9збекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 09 февралдаги "Узбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПФ-6165-сон Фармони

Косолапов А. География Российского внутреннего туризма. Москва КНОРУС. 2020. -268 с.

Трубин А. Развитие внутреннего туризма территорий: Монография / Москва: Издательско-торговая корпорация "Дашков и К.", 2021. -132 с.

Тухлиев И.С. ва бошцалар. Туризм асослари. Дарслик. -Тошкент, 2014, - 388 б.

Бабкин А.В.Специальные виды туризма: учебное пособие - Ростов н/Д., 2008.117 с.

Мазин К. Паломничество и туризм: сравнение сквозь призму тысячелетий // Современные проблемы сервиса и туризма.2009. №4. с.8-24.

Худояров А. Узбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-ицтисодий механизмлари: Монография / Тошкент: ООО "Complex Print", 2021. -304 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов