“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
387
4/2021
(№
00054)
МАЛАЙЗИЯДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИНГ ТАШКИЛИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
Алиева Махбуба Тойчиевна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
“Туризм ва сервис” кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори.
Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49
E-mail:
Равшанов Тўйли Гулмуродович
Туризмни ривожлантириш институти мустақил тадқиқотчиси
Туризм ва спорт вазирлиги “Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-
қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш” бўлими бошлиғи
Ўзбекистон, 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107Б-уй
E-mail:
Аннотация
.
Ушбу мақолада Малайзияда зиёрат туризмининг ривожланиши
босқичлари ва йўналишлари ўрганилган. Ушбу мамлакатда
ҳаж, умра ва зиёрат
саёҳатларини ташкил этиш механизмлари тадқиқ қилиб чиқилган. Шунингдек,
мақолада
зиёрат туризми пакетларини шакллантириш ва уларни ҳукумат
томонидан назорат қилиниши ўрганилган.
Калит сўзлар:
туризм, ҳаж, умра ва зиёрат туризми, “Tabung Haji”
ташкилоти ҳамда сайёҳлик агентликлари
.
Abstract.
This article examined directions and steps of development of ziarah tourism
in Malaysia. It is studied mechanisms of organization of Hajj, Umrah and ziarah tourism in
this country. Moreover, in the article has been studied the formation of ziarah packages and
controlling them by the Malaysian Government.
Keywords:
tourism,
Hajj, Umrah, ziarah tourism,
“Tabung Haji”
and travel agents.
Кириш
Малайзияда саёҳатчилар учун дастлабки қонун
-
қоидалар “Султон қонуни”
(Undang-Undang Melaka)
номли қонун доирасида амалга оширилган. Ушбу қонун қабул
қилингач ўтган асрнинг 90 йилари бошида Малайзияда туризм соҳасига оид бир нечта
қарорлар
ва ҳуқуқий норматив ҳужжатлар
имзоланди.
Хусусан, 1992 йилда “Туризм саноати тўғрисида”ги Қонун (
Tourism Industry Act),
“Туризм саноати (Ҳуқуқбузарликлар олдини олиш) тўғрисидаги” Низом (
Tourism
Industry ( Compounding of Offences) Regulations)
ҳамда “Туризм саноати (Лицензиялаш
ҳамда туризм гидларини назорат қилиш) тўғрисида”ги Низом сингари 3та норматив
-
ҳужжтлар қабул қилинди.
Малайзияга ташриф буюраётган туристларнинг асосий қисми Ўрта Шарқ ҳамда
Ғарбий Осиё мамлакатларидан келаётган туристлар бўлиб, Малайзиядаги
меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо марказлари ва бошқа жойлар сайёҳларга
қулайлик яратиш мақсадида меҳмонхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари ҳатто
кўчаларига ҳам арабча номлар ва Араб ва Ўрта Шарқ мамлакатларига хос бўлган
овқатлар ва хизматлар кўрсатиб келмоқда.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
388
4/2021
(№
00054)
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Бугунги кунда кўпчилик хорижлик олимлар, хусусан Ғарб давлатлари ва МҲД
олимлари иқтисодий барқарорлик ва унинг жамиятлар замонавий турмуш тарзи ва
истиқбол ривожланишига таъсири ҳақида тадқиқотлар олиб боришмоқда. Шу тариқа,
зиёрат туризмдаги барқарорлик ва унинг индикаторлари тўғрисидаги тадқиқотлар ҳам
амалга оширилмоқда.
Бу борада айрим муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини таҳлил қилиб,
уларнинг натижаларини умумлаштириб, туризм соҳасини барқарор ривожлантириш
бўйича мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз.
В.С.
Новиков томонидан “Инновации в туризме” номли ўқув қўлланмасида
туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновациялар ва инновацияларни
бошқаришнинг
асосий
функциялари,
туризмни
барқарор
ривожлантириш
тамойиллари, туризм самарадорлигини баҳолаш усули, шунингдек, илмий
-
техник
тараққиёт ва туризмдаги янгиликлар туризм соҳасига таъсири бўйича мулоҳазалар
юритилган.
И.Ю. Пономарева ўзининг тадқиқотида замонавий туризм моделининг
ижтимоий
-
маданий ва экологик соҳаларга салбий таъсир этувчи омилларини кўриб
чиққан. Барқарор туризм тушунчаси ва замонавий туризмнинг ушбу моделга, яъни
барқрор ривожланишга яқинлашиш шартлари берилган.
Шу билан бирга
,
Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм соҳасида тадқиқот олиб
борган баъзи тадқиқотчиларнинг фикрларини ҳам эътиборга
олиш лозим, жумладан,
А.А. Эштаев ўз тадқиқотида жаҳонда глобаллашув шароитида туризмни
бошқаришнинг маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича инновацион
маркетинг стратегияларидан самарали фойдаланиш белгилаб берилган.
Ван Фарахия изни Абд Рахман ва
Ҳариф Аҳаматлар ўз тадқиқотларида
Малайзияда умра зиёратлари амалга оширилиши механизмлари тўғрисида
изланишлар олиб борган. Шу билан бирга, улар Малайзияда умра зиёратчиларининг
ҳуқуқ ва жавобгарликлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш билан бир қаторда уларни
ташкил этувчи сайёҳлик ташкилотлари олдида турган мажбуриятларни ҳам айтиб ўтган
[10].
Бундан ташқари, С.Мандал ўз изланишларида Жанубий Осиё мамлакатларида
маҳаллий авлиёларнинг қабрларни ва қадамжоларига ташриф буюришни “keramat”
деб ҳам номланиши, ушбу атама ҳозирга қадар Малайзияда мусулмонлар томонидан
етарлича ўрганилмаганлиги ва “Keramat” малайча сўз бўлиб (Араб тилидаги “карам
кўпликда карамат” сўзидан олинган) турли дин ва этник келиб чиқиши бор бўлган
инсонларнинг қабрлари жойлашган қадамжоларни бориб кўриш назарда тутилганлиги
ўрганилган
[9].
Юқорида келтирилган муаллифлар томонидан зиёрат туризм соҳасини
барқарор ривожлантиришни белгилаб берувчи асосий омилларига эътибор
қаратилмаган.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотда зиёрат туризмини барқарор ривожлантиришни белгилашда яқин
йилларда кутилаётган инновацион ўзгаришларни ҳисобга олиш ва шу орқали
туризмнинг барқарор ривожланишини ягона тизим сифатида ўрганиш методологияси
қўлланилиб, бу борада мутахассислар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, қиёслаш,
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
389
4/2021
(№
00054)
эмперик тадқиқот, тизимли ва қиёсий таҳлил ҳамда эксперт баҳолаш каби усуллари
орқали туризм соҳасини таркибий қисмларининг ривожланиши йўналишларини
белгилаб бериш усули таклиф этилгандир. Шунингдек, келажакда республикамизда
зиёрат
туризми ривожланиши йўналишларининг устивор вазифаларига оид хулосалар
қилинган ва республикамизда туризмни такомиллаштиришга оид аниқ тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Таҳлил ва натижалар
Бугунги кунда Малайзия аҳолисининг 68,6 фоизини асли келиб чиқиши малай
бўлган
инсонлар,
23,4
фоизини
келиб
чиқиши
хитойликлар
ҳамда
7 фоизини ота
-
боболари ҳинд бўлган инсонлар ҳисобланади. Шундан аҳолининг 60
фоиздан кўпроғи Ислом динига эътиқод қилишади.
Малайзиядаги мусулмонлар ўзларининг саёҳатларни 3 хил шаклда амалга
оширади. Булар:
-
Ҳаж
-
Исломнинг беш арконидан бири бўлган улуғ рукн, Аллоҳга маҳбуб
ибодатдир. Бу ибодат Аллоҳ таолога юзланиш, У Зотнинг тажаллийси, нурининг
маркази бўлган масканда адо этилади
;
Малайзияда зиёрат туризми ривожланиши узоқ даврга бориб тақалади. Мисол
учун 1884 йилда ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига 2806 нафар
зиёратчилар юборилган. 1920 йилда келиб ҳаж амалларини адо этишга талабалар,
аҳолининг ўрта табақаси ҳамда деҳқонларда ҳам имконият берилди.
1960 йилдан эса
ушбу зиёрат амалларини адо этиш учун шаҳар ҳамда қишлоқ
ҳудудларидан тенг миқдоридаги зиёратчилар юборила бошланди. 1990 йилда эса ҳаж
амалларини адо этиувчиларнинг деярли ярмини аёллар ташкил эта бошлади.
1995 йилда эса Малайзия Бош вазири департаменти томонидан ҳаж
амалларини амалга ошириш, бошқариш, депозит хизматлари ҳамда инвестиция
хизматларини кўрсатувчи “Lembaga Tabung Haji” ташкилотига асос солинди. Ушбу
ташкилот Малайзиялик мусулмонларга ҳаж амалларини амалга оширишга ёрдам
беради.
Бугунги кунда “Tabung Haji” ташкилотининг 9 миллиондан ортиқ депозиторлари,
125та филиаллари ҳамда Саудия Арабистонинг Жидда шаҳрида расмий офиси фаолият
олиб бормоқда.
2018 йилда ушбу ташкилотнинг умумий даромади 4229 миллион рингитни
ташкил этиб, 1
600 миллион рингит миқдорида соф фойда кўрган. Шу билан бирга, 9,21
миллион нафар инсонлар ўзларининг 75
412 миллион рингит миқдоридаги
маблағларини мазкур ташкилотнинг жамғармасига депозитга қўйишган.
Бундан ташқари, 2018 йилда “Tabung Haji” ташкилоти ҳаж амалларини
бажарувчи 30
200 нафар зиёратчиларга Макка ҳамда Мадина шаҳарларида
25 та турар жойлар ва 81 та чартер рейсларнинг амалга оширилишини таъминлади.
Бундан ташқари, ушбу ташкилот жамғармасига келиб тушаётган пул маблағлари
ва депозит мағлаблари сақловчилар сони ҳам йилдан
-
йилга ортиб бормоқда. Хусусан,
2016 йилда 9 миллион 80 минг киши 67
704 миллион рингит миқдоридаги
маблағларини
депозитга
қўйган
бўлса,
2019
йилда
9 миллион киши 76
700 миллион рингит миқдоридаги маблағларни ташкилот
жамғармасига омонатга қўйган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
390
4/2021
(№
00054)
“Tabung Haji” ташкилоти ҳам ушбу ҳаж амалларини амалша оширишга
кўмаклашиш орқали 2016 йилда 2
051 миллион рингит соф сойда қилган бўлса, 2019
йилда келиб “Covid
-
2019” пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият вужудга келиши
натижасида 1
900 миллион рингит миқдорида соф фойда кўрди.
1-
жадвал
2016-
2019 йилларда “Tabung Haji” ташкилоти томонидан ҳаж зиёратини амалга
ошириш учун қилинган ишлар
1
№
Йиллар
Мақсади
2019
2018
2017
2016
1.
Зиёратчилар сони
(та)
30 200
30 200
31 300
-
2.
Ҳар
бир зиёратчи
учун ҳаж суммаси
(
рингит
)
22 900
22 450
19 550
18 890
3.
Умумиий
депозиторлар сони
(миллион нафар)
9.0
9.21
9.27
9.08
4.
Депозиторларнинг
умумий жамғарма
маблағлари миқдори
(миллион рингит)
76 700
75 412
73 522
67 704
5.
Ташкилонинг соф
фойдаси
(миллион рингит)
1 900
1 782
3 385
2 051
6.
Ҳар
бир зиёратчига
бериладиган ёрдам
суммаси
(рингит)
12 920
12 470
9 570
8 910
Ўз навбатида, мазкур ташкилот ҳаж амалларини адо этувчи ҳар бир зиёратчига
ёрдам кўрсатиш мақсадида 2016
-
2019 йиллар давомида 18
890 рингитдан 22
900
рингитгача миқдоридаги қўшимча пул маблағлари билан таъминлаган.
“Tabung Haji” ташкилотининг яна бир муҳим ишларидан бири Саудия
Арабистони иммиграция ташкилоти билан ҳамкорликда Малайзиядан ташриф
буюрадиган зиёратчиларнинг Мадина ва Жидда шаҳарлари божхоналаридаги кутиш
муддатларини 6 соатдан 1 соатгача қисқартиришга эришилди.
Умра
-
Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати
муаккада
ҳисобланади
.
Умра
хизматларини
ташкил
этиш
1992 йилдаги “Туризм саноатини ривожлантириш тўғрисида”ги қонунга асосан
тартибга келтирилади.
Умра бизнесини бошқариш, лицензиялар бериш ва мониторинг қилиш
Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади. Умра
хизматларини амалга ошириш истагини билдирган сайёҳлик ташкилотлари ушбу
1
https://www.tabunghaji.gov.my/en/press-release/tue-03022021-1200/th-announce-competitive-profit-distribution-2020.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
391
4/2021
(№
00054)
ҳуқуқий
ҳужжатга мувофиқ равишда ташқи туризм фаолиятини амалга ошириш учун
лиценция олишлари талаб этилади.
Шу билан бирга, ҳар бир киши Малайзия туризм ва сайёҳлик ассоциацияси
,
Малайзия
-
хитой сайёҳлик ассоциацияси ҳамда Бумипутра туризм ва сайёҳлик
агентликлари ассоциацияси томонидан тақдим этилган лиценцияси эга бўлса, умра
сайёҳтларини амалга ошириши мумкин бўлади.
1992 йилда туризм саноатини тартибга солиш бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилингач, у дам олувчилар, туризм ва сайёҳлик ташкилотлари ўртасидаги
муносабатларни тартибга солади.
Ушбу
норматив
ҳужжат
туристлар
ва
сайёҳлик
ташкилотларининг
мажбуриятлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Ушбу ҳужжатга қўшимча равишда умра саёҳатларини амалга оширувчи
ташкилотлар Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қабул қилинган қоидалар ва
қонунларга риоя этиши талаб этилади.
Малайзияда умра зиёратларини амалга оширишни бошқариш Малайзия Туризм
ва маданият вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланилади.
2014 йил 28 августида Малайзия ҳукумати ташаббуси билан умра зиёратини
самарали ташкил этиш мақсадида “Умра зиёратларини тартибга солиш кенгаши”га
(
Umrah Regulatory Council
) асос солинди. Ушбу кенгашнинг асосий вазифаси умра
фаолиятини назорат қилиш ва умра фаолияти билан шуғулланувчи саёҳат
ташкилотлари учун бериладиган лиценцияларнинг ҳаққонлийлигини кузатиб
борилади.
Шу билан бирга, ушбу Кенгаш умра зиёратлари учун энг минимум нархларни ҳам
ўрнатади. Умра пакетига киритилган ҳар қайдай нархлардаги ўзгаришлар ҳамда келиб
тушган хайрия пуллари тўғрисида Малайзия Туризм
,
санъат ва маданият вазирлигига
маълумот берилади.
Малайзияда умра зиёратини амалга ошириш истагини билдирган кишилар сони
йилдан
-
йилга ортиб бормоқда. Ҳар йили умра зиёратчилари сони сезиларли даражада
ортмоқда. Хусусан, Саудия Арабистони Ҳаж ишлар вазирлиги томонидан тақдим
этилган маълумотларга кўра Малайзиядан 2015 йилда 202
538 нафар умра
зиёратчилари Саудия Арабистонига борган бўлса, 2017 йилда ушбу кўрсаткич 250
000
нафарга етган.
Умра саёҳати пакетлари истеъмолчилар томонидан энг кўнг сўраладиган ҳамда
фойдаланиладиган хизмат тури ҳисобланилади. Ушбу хизматлар учун талабнинг
юқори бўлиши Малайзия иқтисодиётининг яхшиланишига хизмат қилади.
2018 йилга келиб умра зиёратини амалга оширишган борган зиёратчилар сони
300
000 нафарга ортди. 2019 йилнинг атига икки ойининг ўзида умра зиёратчиларининг
сони 185
716 нафарни ташкил этди. Малайзия ҳукумати Саудия Арабистони билан
ҳамкорликда 2030 йилга бориб ушбу мамлакатдан Макка шаҳрига умра зиёратини
амалга
ошириш
истагини
билдарган
2
миллондан
ортиқ
малайзиялик
мусулммонларига шарт
-
шароитлар ташкил этишни режалаштирмоқда.
Бугунги кунда умра хизматларини кўрсатувчи сайёҳлик ташкилотлари
ўзларининг турли хилдаги таклифларини мижозларга тақдим этиб келмоқда. Хусусан,
улар ўзларининг туристик пакетларига зиёратчилар учун турар жойлар, транспорт
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
392
4/2021
(№
00054)
хизматлари ҳамда билет
нархлари, тур пакетлар ҳамда бошқа кўпгина хизматлар
турларини киритмоқда.
1-
расм. 2015
-
2019 йилларда Малайзиядан Умра зиёратини амалга ошириш учун
Саудия Арабистонига ташриф буюрган кишилар сони (
нафар
)
2
Малайзияда сайёҳлик агентликлари 2 хил тоифага ажратилади. Биринчиси,
одатий сайёҳлик ташкилотлари ҳамда ҳаж ва умра саёҳатларини амалга оширувчи
туристик ташкилотлар. Умра зиёратларини амалга оширишни назорат қилиш
Малайзия Туризм, санъат
ва маданият вазирлиги ҳузуридаги “Умра зиёратини тартибга
солиш Кенгаши”
(
Majlis Kawal Selia Umrah
)
томонидан амалга оширилади.
Умра хизматларини амалга ошириш истагини билдирган сайёҳлик агентликлари
ташкилотлар. Умра зиёратларини амалга оширишни назорат қилиш Малайзия Туризм
,
санъат
ва маданият вазирлиги томонидан тақдим этиладиган махсус умра
лиценциясини олиш талаб этилади.
Агар туристик ташкилот ушбу фаолият амалга оширишда фирибгарлик қилса,
вазирлик томонидан ушбу ташкилотга берилган умра зиёратини амалга ошириш
бўйича лиценция бекор
қилинади.
2017 йилда Малайзия Туризм ва маданият вазирлиги томонидан 234 та сайёҳлик
агентликларига умра зиёратларини амалга ошириш бўйича махсус лиценциялар
тақдим этилди.
Умра муқаддас ибодат ҳисобланиб, ҳар бир имконияти мавжуд бўлган
мусулмонларга уни амалга ошириш тавсия этилади. Умра шундай муқаддас ибодат
бўлсада айрим шахслар умларни бажаришда ҳам фирибгарликлар содир этиб
келмоқда. Хусусан, Малайзия Туризм ва маданият вазирлигига 2012
-
2016 йиллар
давомида 214 та ҳолатда умра саёҳатлари билан боғлиқ бўлган фирибгарлик бўйича
шикоятлар келиб тушган.
Ушбу вақт оралиғида 3
482 та ҳолатда қарийб 21 миллион рингит миқдоридаги
маблағларни қайтариш бўйича “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
Судлар”га аризалар киритилган.
2
Ван Фарахия изни Абд Рахман ва Ҳариф Аҳаматларнинг “Legal Protection of Malaysia Umrah Pilgrims” мақоласи. 2019 йил. 1
-
4 бетлар.
2014
2015
2017
2018
2019
2030
196072
202538
250000
300000
185716
2000000
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
393
4/2021
(№
00054)
Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 231 та ҳолатда
9
миллион рингитдан ортиқ зарарни қоплаб бериш тўғрисида шикоятлар келиб тушган.
-
Зиёрат (
ziarah
)
–
мусулмон саёҳатини ташкил этишнинг учинчи шакли
ҳисобланилади. Зиёрат тушунчаси Малайзияда умра ва ҳаж зиёратчиларидан бошқа
муқаддас жойларга ҳамда тарихда яшаб ўтган буюк авлиёлар қабрлари ва
қадамжоларига ташриф буюришни назарда тутади.
Кўпгина Жанубий Осиё мамлакатларида маҳаллий уломалар ва авлиёларнинг
қабрларни ва қадамжоларига
ташриф буюришни “keramat” деб ҳам номланади.
Бироқ, ушбу атама бугунги кунга қадар Малайзиядаги мусулмонлар томонидан
етарлича ўрганилмаган.
“Keramat” малайча сўз бўлиб (Араб тилидаги “карам кўпликда карамат” сўзидан
олинган), турли дин ва этник келиб чиқиши бор бўлган инсонларнинг қабрлари
жойлашган қадамжоларни бориб кўриш назарда тутилади. Бироқ, улар мусулмонлар
идобат қиладиган жойлар учун
кўзда тутилмайди.
Ушбу атама муқаддас қадамжодаги қабрга бориб ибодат қилишни англатади.
Уйда туриб ибодат қилиш “Keramat” ҳисобланмайди. C.Мандалнинг фикрича
Малайзияда “Keramat” атамаси “зиёрат” сўзига ўзгарди
3
.
Хулоса
ва таклифлар
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ушбу атама бугунги кунда Малайзиядаги
мусулмон қатламлари орасида кенг қўлланилмайди. Мусулмон марказлари
томонидан ушбу атамадан фойдаланиш тавсия этилмаяпти.
Малайзиядаги кўплаб сайёҳлик ташкилотлари томонидан “Keramat” атамаси
“зиёрат” тушунчаси кенг тарғиб қилинди ҳамда ривожлантирилди. Улар томонидан
зиёрат хизматлари билан боғлиқ бўлган ҳаж ва умра саёҳат пакетлари туристларга
тақдим этилди.
Зиёрат туризмни диний ибодатларнинг бир қисми сифатида сайёҳлик
ташкилотлари томонидан янада ривожлантирилди. Улар томонидан “умра ва
Истанбул зиёрати”, “Умра ва Иордания зиёрати”, “Умра ва Дубай зиёрати”, “Умра ва
Париж зиёрати”, “Умра ва Лондон зиёрати” сингари саёҳат турлари туристларга тақдим
этилди.
Зиёрат туризми шакли Малайзияда Х
I
Х асрнинг 80
-
йилларидан бошлаб
ривожлана
бошланди.
Зиёрат
туризми
билан
боғлиқ
инфратузилмалар
ривожлантирилди.
25 йил муқаддам Малайзияда зиёрат туризми дейилганда Макка
ва Мадина шаҳарларидаги маълум масжидлар, қабрлар ҳамда муқаддас
қадамжоларга ташриф буюриш назарда тутилган. Бугунги кунда эса “зиёрат” атамаси
бошқа мамлакатлар ва жойларга саёҳат қилиш тушунчаси билан боғланиб айтила
бошланди.
Малайзияда зиёрат туризми саноати “умра ва зиёрат” сайёҳлик пакети шаклида
кенг оммалашди. Натижада ушбу
тармоқ умра зиёратларини амалга ошириш билан
интеграциялашди.
Ўз навбатида, Малайзиядаги туризм ташкилотлари томонидан ушбу
хизматларга қўшимча равишда чет эл мамлакатларига ташриф буюрувчи туристларга
“умра ва шоппинг” ҳамда “умра ва туризм” сайёҳлик пакетларини таклиф этилди.
3
С.Мандалнинг “Popular Sites of Prayer, Transoceanic Migration, and Cultural Diversity: Exploring the significance of keramat in Southeast Asia”
мақоласи. 2012 йил 355
-
372 бетлар.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
394
4/2021
(№
00054)
Ушбу сайёҳлик пакетларининг ўзига хос жиҳати туристлар умра зиёратини
амалга ошириб бўлгандан сўнг Дубай, Абу Даби ва Истанбул шаҳарларидаги ислом
тарихи ва маданияти билан бўлиқ бўлган муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳлар
тўғрисида
маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни, 2019 йил 18
июль.
2.
ЎРҚ
-549-
сон. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2019
й.,
03/19/549/3446-
сон)
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида
туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги (2019
йил 5 январь,
ПФ
-5611-
сон) Фармони.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони (2017
йил 7 февраль, ПФ
-4947-
сон): –Т.: Адолат, 2018. –112 б.
5.
Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон, демократии Ўзбекистон давлатини
биргаликда барпо этамиз. –
Т.: “Ўзбекистон”, 2016
. -
56 б.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. 22.12.2017. –
Тошкент: “Ўзбекистон”, 2018. –
80 б.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. 28.12.2018. –
Тошкент: “Ўзбекистон”, 2019. –
64 б.
8.
Mohamed Battour the article of “Muslim Travel Behavior in Halal Tourism”. 2017
йил октябрь. –
б. 2
-7.
9.
С.
Мандалнинг “Popular Sites of Prayer, Transoceanic Migration, and Cultural
Diversity: Exploring the significance of
keramat in Southeast Asia” мақоласи. 2012 йил 355
-
372 бетлар.
10.
Ван Фарахия изни Абд Рахман ва Ҳариф Аҳаматларнинг “Legal Protection of
Malaysia Umrah Pilgrims” мақоласи. 2019 йил. 1
-
4 бетлар.
11.
Вахабов A.В., Хаджибакиев Ш.X., Мўминов Н.Г. Хорижий инвестициялар:
Ўқув қўлланма. –Т.: Молия, 2010.–328 б.
12. Alieva M.T. Assessment of the development potential of the tourism industry in
Uzbekistan
. Хорижий мақола
Journal of Management Value & Ethics Jan.-March 19, Vol.9
No.1, India ISSN-2249-9512.
13. Safaeva S.R., Alieva M.T. Organizational and economic aspects of the
development of the international tourism and hospitality industry of Environmental
Management and Tourism,11(4), pp 913-919.2020.
14.
Содиқов З. Бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришни
чуқурлаштириш йўналишлари. Т.: “Ўзбекистон”, 2011.
-
72 б.
15.
https://www.tabunghaji.gov.my/en/press-release/tue-03022021-1200/th-
announce-competitive-profit-distribution-2020