Ахборот технологиялари янги иқтисодиёт таркиб топишининг бош омили сифатида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
261-272
22
4
Поделиться
Иминов, О. (2011). Ахборот технологиялари янги иқтисодиёт таркиб топишининг бош омили сифатида. Экономика и инновационные технологии, (1), 261–272. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7695
О Иминов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳалқаро давраларда «янги иқтисодиѐт» тушунчаси кенг қўлланилмоқда. Дарҳақиқат, инсоният ҳаѐтида бугунга келиб анъанавий иқтисодиѐтдан фарқли бўлган янги турдаги иқтисодиѐт вужудга келмоқда. Олим ва мутахассислар ушбу янги иқтисодиѐтни виртуал, яъни «қўл билан ушлаб бўлмайдиган», «сезги органларига таъсир этмайдиган» омиллар иштирокидаги иқтисодиѐт сифатида таърифлашмоқда. Албатта, ушбу омиллар сифатида, биринчи навбатда, электроника ва ахборот технологиялари майдонга чиқмоқда, шунинг учун ушбу иқтисодиѐт баъзан қисқа ҳолда «инфоиқтисодиѐт» деб ҳам аталмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

О.К.Иминов,

иқтисод фанлари доктори, профессор


АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЯНГИ ИҚТИСОДИЁТ

ТАРКИБ ТОПИШИНИНГ БОШ ОМИЛИ СИФАТИДА


Ҳалқаро давраларда «янги иқтисодиѐт» тушунчаси кенг қўлланилмоқда.

Дарҳақиқат, инсоният ҳаѐтида бугунга келиб анъанавий иқтисодиѐтдан фарқли
бўлган янги турдаги иқтисодиѐт вужудга келмоқда. Олим ва мутахассислар
ушбу янги иқтисодиѐтни виртуал, яъни «қўл билан ушлаб бўлмайдиган», «сезги
органларига таъсир этмайдиган» омиллар иштирокидаги иқтисодиѐт сифатида
таърифлашмоқда. Албатта, ушбу омиллар сифатида, биринчи навбатда,
электроника ва ахборот технологиялари майдонга чиқмоқда, шунинг учун ушбу
иқтисодиѐт баъзан қисқа ҳолда «инфоиқтисодиѐт» деб ҳам аталмоқда.

Ушбу иқтисодиѐтни

«инновациялар – юқори технологиялар – янги

иқтисодиѐт»

кўринишидаги узвий занжирнинг сўнгги бўғини сифатида

таърифлаш мумкин, яъни инновацион тадқиқотлар натижасида яратилган
ишланмаларни жорий этиш натижасида юқори технологиялар вужудга келди.
Юқори технологиялар эса инсоният ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтида «янги
иқтисодиѐт» деган янги йўналиш яратилишига олиб келди.

Юқоридаги ҳолатлар, фикримизча, ривожланишнинг маълум босқичида

турган мамлакатимиз учун долзарб аҳамият касб этади. Тадқиқотларимиз
кўрсатадики, инсоният цивилизацияси тарихида бир қанча ахборот
инқилоблари рўй берган. Яъни, ахборотни яратиш, ундан фойдаланиш, ишлов
бериш, узатиш ва сақлаш каби жараѐнлардаги ўзгаришлар ва ривожланиш
сабабли инсониятнинг ижтимоий муносабатларида тубдан ўзгаришлар рўй
берган. Бундай ислоҳотлар натижасида инсоният янги сифат кўринишига эга
бўлган жамиятга айланган.

Ахборот инқилобларини қуйидаги кетма-кетликда тавсифлаш мумкин:

- биринчи инқилоб

ѐзувнинг ихтиро қилиниши билан боғлиқдир, бу

эса улкан сифат ва миқдорий сакрашга олиб келган;

- иккинчиси

(XVI аср ўрталари) эса саноатлашган жамиятни,

маданиятни, фаолиятни ташкил этишни тубдан ўзгартирган - китоб босишнинг
ихтиро қилиниши билан вужудга келган;

- учинчиси

(ХIX асрнинг иккинчи ярми) электр ихтиро қилиниши билан

боғлиқ. Электр шарофати билан ҳар қандай ҳажмдаги ахборотни тезкорлик
билан етказиш ва тўплашга имконият берадиган телеграф, телефон, радио каби
ахборот мосламалари вужудга келди;

-

тўртинчиси

(ХХ асрнинг иккинчи ярми) микропроцессорли

технологиянинг ихтиро қилиниши ва шахсий компьютернинг пайдо бўлиши
билан боғлиқ. Микропроцессорли ва интегралли схемаларда компьютерлар,
компьютер тармоқлари, маълумотларни узатиш тизимлари яратилди. Бу даврни
қуйидаги учта асосий янгиликлар жорий этилганлиги тавсифлайди:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

ахборотни ўзгартиришнинг механик ва электр воситаларидан электрон

ахборотга ўтиш;

барча узеллар, конструкциялар, асбоблар, машиналарни микро

даражада кичиклаштириш;

программали-бошқариладиган конструкциялар ва жараѐнларни яратиш.

Фикримизча, охирги ахборот инқилоби биринчи ўринга янги тармоқни–

ахборот саноатини

суриб чиқарди. Бу саноат янги билимларни ишлаб чиқариш

учун техник воситалар, технологияларни ишлаб чиқиш билан боғлиқдир.
Ахборот саноатининг муҳим таркибий қисми телекоммуникациядир.

Шу ўринда муаллиф инфоиқтисодиѐтнинг бир қатор тушунчаларига ўз

таърифини келтиришни ўринли деб ҳисоблайди.

Ахборот технологияси

(АТ) –

бирон-бир объект, жараѐн ѐки кўриниш ҳолати ҳақидаги ахборотни яратиш,
ишлов бериш, йиғиш, сақлаш, қидириш, узатиш ва назорат қилиш учун
қўлланиладиган дастурлар, воситалар, механизмлар ва усуллар жамланмасидир.

Телекоммуникациялар

эса

– компьютер тармоқлари ва замонавий техник-

ахборот воситалари орқали маълумотларни масофадан туриб узатишдир.

Ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтнинг мураккаблашуви, инсон

фаолиятининг барча соҳаларидаги жараѐнларнинг ўзгариши бир тарафдан
билим олишга бўлган талабларнинг ошишига, иккинчи тарафдан эса бу
талабларни қондиришнинг янги воситалари ва усулларини яратишга олиб
келмоқда. Ахборот технологиялари ва компьютерларнинг шиддатли
шаклланиши ва ривожланиши турли ахборотлардан фойдаланиш асосида
қурилган жамият ривожланишига олиб келмоқда. Ушбу жамият эса ҳозирда
«ахборотлашган жамият» деб аталмоқда.

Мутахассислар ахборотлашган жамиятда компьютерлаштириш жараѐни

одамларга ахборотнинг ишончли манбаларига кира олиш имкониятини беради,
оғир ишдан халос этади, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда ахборотни
қайта ишлашнинг юқори даражасини таъминлайди, деб ҳисоблайдилар. Яъни,
жамият ривожланишини ҳаракатга келтирувчи куч моддий маҳсулотларни
ишлаб чиқариш жараѐни эмас, балки ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқариш
«ахборотлашган жамият»нинг асосий хусусиятини белгилаб беради. Моддий
маҳсулот эса янада «ахборотлашган» тус олади, бу эса унинг ишлаб чиқариш
таннархини камайтириш сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва истеъмол
жараѐнларини енгиллаштиришга олиб келади. Энг асосийси, «ахборотлашган
моддий маҳсулот» ортиқча ишлаб чиқаришнинг олдини олиш орқали,
исрофгарчиликни камайтиради.

Ахборотлашган жамият нафақат ишлаб чиқаришни, балки одамлар

турмуш тарзини ўзгартириб бормоқда, маданий бойликнинг моддий
бойликларга нисбатан аҳамияти ошмоқда. Товарларни ишлаб чиқариш ва
истеъмол қилишга қаратилган саноатлашган жамият билан солиштирганда,
ахборотлашган жамиятда интеллект, билимлар ишлаб чиқарилмоқда ва
истеъмол қилинмоқда, бу эса ақл меҳнати улуши ва обрўсининг ошишига олиб
келди. Инсондан ижод қилиш қобилияти талаб қилинади, билимга бўлган талаб
кескин ортади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

Компьютер

техникаси

ва

компьютер

тармоқлари,

ахборот

технологиялари, телекоммуникация алоқаси базасидаги турли хил тизим ва
хизматлар ахборотлашган жамиятнинг моддий-техник базасидир.

Юқоридагилар асосида ахборотлашган жамиятни қуйидагича таърифлаш

мумкин:

ахборотлашган жамият

– бу шундай жамиятки, унда жамият

аъзоларининг аксарияти ахборотни, айниқса унинг юксак шакли бўлган -
билимларни ишлаб чиқиш, ишлов бериш, истеъмол қилиш, сақлаш, қайта
ишлаш ва сотиш билан банд бўладилар.

Ҳозир назариѐтчилар томонидан яратилган ахборотлашган жамият

манзараси ўз белгиларини кўрсата бошлади. Бутун дунѐда одамларнинг
компьютерлашган, ягона ахборотлашган ҳамжамиятга айланиши башорат
қилинмоқда. Бу ҳамжамиятда одамлар “электрон хонадонлар” ва “коттежларда”
яшайди, одамлар фаолияти асосан ахборот яратиш ва унга ишлов беришга
қаратилган бўлади, моддий неъматлар ва энергияни ишлаб чиқариш эса
автоматлаштирилган тарзда машиналар зиммасига юкланади, деган башоратлар
ахборотлашган жамиятнинг келгусидаги аҳамиятини кўрсатади. Ҳаѐтимизнинг
бугунги кундаги воқелиги ушбу фикрлар утопия эмас, балки яқин келажакда
амалга ошиши мумкин бўлган ҳолат эканлигини тасдиқлаб турибди.

Бир қатор мутахассислар ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос

хусусиятларини ажратиб кўрсатмоқдалар. Масалан, улардан асосий-
ларини қуйидагича ифодалашимиз мумкин:

кейинги йилларда ахборот тангликлари муаммоси ҳал қилинди, яъни

ахборот уюми ва ахборот етишмаслиги ўртасидаги зиддият ҳал этилди;

бошқа манбаларга нисбатан ахборот манбаларининг устуворлиги

таъминланди;

инфоиқтисодиѐтнинг асосий жиҳатлари шаклланди;

энг янги ахборот техникаси ва технологияси ѐрдамида билимларнинг

автоматлаштирилган ҳолда пайдо бўлиши, уларни сақлаш, ишлов бериш ва
ишга солиш жараѐнларига пойдевор яратилди;

ахборот технологияси инсон ижтимоий фаолиятининг барча

жабҳаларини қамраб олгани ҳолда, глобал характерга эга бўлмоқда;

бутун инсоният тараққиѐтининг ягона ахборот ресурси шаклланмоқда;

информатика воситалари ѐрдамида ҳар бир инсоннинг бутун

тараққиѐтнинг ахборот манбаларига кира олиши амалга оширилмоқда;

жамиятни бошқариш ва атроф-муҳитга таъсир қилишнинг электрон

тамойиллари амалга оширилмоқда.

Биз ахборотлашган жамиятнинг ижобий жиҳатларидан ташқари

ижтимоий ҳаѐт учун хавфли жиҳатларини ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозим:

ахборот воситаларининг ижтимоий ҳаѐтга таъсирининг ўта кучайиб

кетиши натижасида одамларнинг моддий борлиқдан қисман узилиб қолиши;

ахборот технологиялари одамлар ва ташкилотларнинг шахсий ҳаѐтини

бузиб юбориши мумкинлиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

сифатли ва ишончли ахборотни танлаб олиш муаммосининг вужудга

келиши;

турли аҳоли қатламлари ўртасида ахборотлашган жамият муҳитига

кўникишнинг қийин кечиши;

“ахборот

элитаси”,

яъни

ахборот

технологияларини

ишлаб

чиқарувчилар, бирламчи ахборотга эга бўлганлар билан унинг истеъмолчилари
ўртасида узилишни вужудга келиши ва бу соҳада табақалашувнинг кучайиши.

Ахборотлашган жамиятга ривожланган ахборот саноати мавжуд бўлган

давлатлар энг яқин турибдилар. Ахборот саноатига компьютер тизимлари ва
телекоммуникацияларга инвестиция ва янгилик киритиш бу давлатларда
анчадан бери давлат сиѐсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб
қолмоқда.

Айрим кишилар, гуруҳлар, жамоалар ва ташкилотларнинг фаолияти

ҳозирги кунда борган сари кўпроқ даражада уларнинг ахборотлашганлигига ва
эга бўлган ахборотдан самарали фойдаланиш қобилиятига боғлиқ бўлмоқда.
Ҳар қандай ҳаракатни бошлашдан аввал, ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш, уни
тушуниб етиш ва таҳлил қилиш бўйича кенг тадбирларни ўтказиш лозим.
Турли соҳаларда оқилона қарорларни излаб топиш катта ҳажмдаги ахборотга
ишлов беришни талаб қилади, махсус техник воситаларни жалб қилмасдан эса,
баъзан бунинг имконияти йўқ.

Ахборот ҳажмининг ўсиб бориши, айниқса, ХХ аср ўртасида

сезиларли бўлиб қолди. Ахборотнинг умумлашган йирик оқими инсонга бу
ахборотни тўла равишда қабул қилиши учун имконият бермагани ҳолда,
оқиб келди. Ҳар куни пайдо бўлаѐтган ахборотнинг янги оқимини
тушуниш, англаш борган сари қийинлашиб бормоқда. Баъзан, олдинроқ
ишланган ахборотлар мувофиқлигини излашдан кўра янги интеллектуал
маҳсулотни яратиш афзалроқ бўлиб қолди.

Фикримизча, ахборотнинг катта оқимлари пайдо бўлиши қуйидагилар

билан изоҳланади:

ахборотни яратиш, унга ишлов бериш, фойдаланиш, сақлаш, узатиш,

сотиш, назорат этиш ва, умуман, ахборот билан боғлиқ бўлган жараѐнларнинг
рақамлашуви;

ўзида илмий тадқиқотлар ва тажрибавий-конструкторлик ишлари

натижаларини ифода этган ҳужжатлар, ҳисоботлар, диссертациялар,
маърузалар ва бошқалар сонининг ҳаддан ташқари тез ўсиши;

инсон фаолиятининг турли соҳалари бўйича даврий нашрларнинг

доимий ўсаѐтган сони;

одатда

магнит

тасмаларига

ѐзиладиган

ва

шунинг

учун

коммуникациялар тизими таъсири доирасига бўйсунмайдиган турли хил
маълумотларнинг (метерологик, геофизик, тиббий, иқтисодий ва бошқалар)
пайдо бўлиши билан.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

Бунинг натижасида ахборотни бошқариш билан боғлиқ бўлган ахборот

танглиги юзага келмоқда, яъни:

инсоннинг ахборотни қабул қила олиш ва қайта ишлаш бўйича

чегараланган имкониятлари билан сақланаѐтган ахборотнинг мавжуд бўлган
кучли оқимлари ва массивлари ўртасида зиддиятлар пайдо бўла бошлади.
Масалан, ахборот ва билимларнинг умумий миқдори аввал жуда секин
ўзгарарди, лекин 1900 йилдан бошлаб у ҳар 50 йилда икки баробар орта
бошлади, 1950 йилга келиб бу ортиш ҳар ўн йилда рўй берди, 1970 йилга келиб
ҳар 5 йилда, 1990 йилдан бошлаб эса-ҳар йили;

истеъмолчи учун фойдали бўлган ахборотни қабул қила олишни

қийинлаштирадиган ортиқча ахборотнинг катта миқдори вужудга келди;

ахборот тарқалишига тўсқинлик қиладиган муайян иқтисодий,

сиѐсий ва бошқа ижтимоий тўсиқлар вужудга келди. Масалан, кўпинча
махфийликка риоя қилиниши сабабли турли идора ходимлари муҳим
ахборотлардан фойдалана олмайдилар.

Бунинг оқибатида, мантиққа умуман тўғри келмайдиган вазият юзага

келмоқда, яъни жаҳонда улкан ахборот базаси йиғилиб, лекин одамлар ўз
жисмоний имкониятлари чегараланганлиги туфайли, улар ўзлаштира олмаяпти.
Ахборот танглиги жамиятни вужудга келган ҳолатдан чиқиш йўлларини
излашга мажбур қилиб қўймоқда. Фаолиятнинг турли доираларига ахборотни
қайта ишлаш ва узатишнинг замонавий воситалари жорий қилиниши
саноатлашган ривожланиш босқичида турган инсониятнинг тараққий этишида
ахборотлаштириш деб номланган янги ривожланиш босқичига олиб чиқмоқда.

Демак, ахборотлаштириш

бу фуқаролар, давлат ҳокимияти органлари,

маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, корхона, ташкилот ва жамоат
бирлашмаларининг ахборотга бўлган эҳтиѐжини қондириш ва ҳуқуқларини
амалга ошириш учун ахборот манбаларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш

асосида

энг

қулай

шароитлар

яратиб

беришнинг

ташкиллаштирилган ижтимоий-сиѐсий ва илмий-техник жараѐнидир.

Замонавий моддий ишлаб чиқариш ва фаолиятнинг бошқа

доиралари ахборот хизмат кўрсатилишига, катта миқдордаги ахборотни
қайта ишлашга борган сари кўпроқ муҳтождирлар.

Турли ахборотлар

беришнинг универсал воситаси компьютер бўлиб, у инсоннинг ва умуман,
жамиятнинг имкониятларини кучайтирувчи ролни ўйнайди, компьютердан
фойдаланадиган алоқа воситалари эса алоқа ва ахборотни узатиш учун хизмат
қиладилар. Компьютерларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жамият
тараққиѐтининг муҳим таркибий қисмига айланди.

Ахборотлашган жамият яратилиши ахборотлаштириш жараѐнининг

натижасидир. Бу жамиятда моддий объектлар билан эмас, балки белгилар,
ғоялар, образлар, интеллект, билимлар билан манипуляция қилинади. Агар
инсониятнинг бугунги тараққиѐтига назар солсак, у ҳозирги вақтда
саноатлашган жамиятдан ахборотлашган жамиятга ўтмоқда. Ҳозирда ҳар бир
мамлакат учун ривожланиш даражаси саноатлашиш босқичидан ахборотлашиш
босқичига бўлган ҳаракати билан аниқланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

Инфоиқтисодиѐтни,

унинг

иштирокчилари

ўртасидаги

ўзаро

муносабатлар қандай кечишини кўрсатиш мақсадида қуйидаги матрицани
келтириш мумкин (1-жадвал). Бу модел инфоиқтисодиѐтнинг ўзига хос
хусусиятларини намойиш қилади, хусусан улардан баъзилари иштирокчиларга
(актор) хос бўлса, қолганлари – бутун тармоққа тегишли.

1 – жадвал

Инфоиқтисодиѐтнинг матрица кўринишидаги ифодаси

А

В

С

D

Е

F

G

H

I

J

В

умумий

А

0

0

0

1

0

0

0

0

0

1

В

1

1

1

0

0

0

0

0

0

3

С

1

1

1

0

0

0

0

0

0

3

D

1

1

1

0

0

0

0

0

0

3

Е

1

0

0

0

1

1

1

0

0

4

F

0

0

0

0

1

0

0

0

0

1

G

0

0

0

0

1

0

0

0

0

1

Н

0

0

0

0

1

0

0

0

0

1

I

0

0

0

0

0

0

1

0

0

1

J

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

В

умумий

4

2

2

2

4

1

2

1

0

0

IS


Ушбу моделда инфоиқтисодиѐтда қатнашувчи 10 та актор (A-J)

кўрсатилган. Бунда қатордаги акторлар ахборот тарқатувчи, устунлардаги
акторлар эса ахборотни қабул қилиб олувчилардир. Шунингдек, «1» рақами
алоқа борлигини, «0» эса алоқа йўқлигини ифодалайди.

Иштирокчиларнинг баъзилари йирик алоқа тарқатиш имкониятига

(масалан, Е-4та), баъзилари паст имкониятга (I-1та) эга.

Матрицага кўра «А» «I»дан ахборотни олиш учун камида 3та босқичдан

ўтилади, яъни матрица бўйича («1» рақамлари) «I» ахборотни «G»га ; «G» эса
«Е»га ва шундан сўнгина «Е» ва «А»га узатади.

Агар акторлар тўғри ѐки қадамли йўл билан боғланган бўлса, улар бир-

бирларига нисбатан эришимли бўлади. Демак, А ва Е акторлар тармоқнинг
бошқа 9 аъзосидан 8 тасига нисбатан эришимли бўлса, J акторга эришиш
имкони йўқ. Тармоқдаги акторлар бир-бирлари билан яхшироқ ѐки ѐмонроқ
боғланган бўлишлари мумкин ва бу уларнинг тармоқдаги ўрнини белгилаб
беради. Бизнинг мисолимизда энг яхши ахборот олувчилар – бу А ва Е.
Уларнинг ҳар бири бошқа тўртта актордан ахборот олиши мумкин, лекин Е
акторда ушбу тўрт вариант икки томонлама очиқдир, яъни Е ушбу тўрт акторга
ахборотни жўнатиши ҳам мумкин, А акторда эса бу вариантлар асимметрик ѐки
бир томонламадир. Е – энг йирик ахборот тарқатувчи бўлиб, унинг ортидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

В, С, D келади ва уларнинг хар бири учта акторга ахборот жўнатиши мумкин
бўлади.

Тармоқ ичидаги кичик гуруҳлардаги акторларни ушбу кичик гуруҳлар

ичида юзага келадиган муносабатларга боғлиқ равишда аниқлаш мумкин. Энг
кенг тарқалган кичик гуруҳларнинг турлари:

Тўда: серунум ўзаро алоқалар ѐрдамида бир-бири билан кучли боғланган

акторлар (бизнинг мисолда В, C, D – улар бир-бири билан бир қадамга тенг
бўлган энг қисқа йўллар билан боғланишган). Бундай турдаги кичик гуруҳлар
реал тизимларда камдан-кам учрайди.

Доира: алоқалар бир неча акторларга хос (АBCD кичик гуруҳи, унда,

мисол учун, 75 та алоқа эҳтимоли бор, ABCDE кичик гуруҳи – 55 та алоқа
эҳтимоли).

Умумий мавқе: тузилмавий жиҳатдан эквивалент бўлган акторлар

томонидан ташкил қилиниб, бундай акторлар тизимдаги қолган акторлар билан
бир хил ўзаро алоқаларга эга бўлишлари керак (бизнинг мисолда B ва D
тузилмавий эквивалент акторлар, чунки уларнинг иккаласи ҳам С билан икки
томонлама ва А билан бир томонлама алоқага эга; худди шундай F ва Н
тузилмавий эквивалент акторлар бўлиб, уларда Е билан ягона икки
томонлама алоқа мавжуд).

Методологик ѐндошув сифатида ахборот-коммуникацион таҳлилнинг

қуйидаги қирралари кўзга ташланади:

- акторлар ўзаро қарам бирликлар сифатида қаралади;
- акторлар ўртасида муносабатли алоқалар – моддий ва номоддий

ресурсларни узатиш каналлари;

- ахболрот-коммуникация

моделлари

тармоқдан

фойдаланаѐтган

акторларнинг индивидуал хатти-ҳаракатларига эътибор қаратади;

- ахборот-инфокоммуникация (ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий ва ҳ.к.)

моделларни акторлар ўртасидаги бардавом тизимли муносабатлар сифатида
таърифлаш мумкин.

Ахборот-коммуникация тадқиқотларининг методологик салоҳияти

ниҳоятда баланд, чунки улар уй хўжаликлари ва ташкилотлар ўртасидаги
ўзаро муносабатларни анча аниқ шаклда тузилмага солиш имконини
беради ҳамда маълумотлар билан ҳам макродаражада, ҳам микро-
даражада иш кўришга шароит туғдиради.

Шу туфайли ҳам ахборот-

коммуникация тадқиқотлари иқтисодий изланишлар ривожи учун глобал базага
айланиб бормоқда. Ахборот - иқтисодий қонуни мавжуд бўлиб, у ахборот-
коммуникация инфратузилмаси билан жамият иқтисодиѐти ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни белгилаб беради.

Инфоиқтисодиѐт инфратузилмаси ўзида информатика ва алоқани

мужассам этган. Кейинчалик информатика (ахборотлашув) ва алоқа
(телекоммуникациялар)нинг

ўзаро

бир-бирларига

сингиб

кетишлари

натижасида ахборот коммуникациялари (ахборот + телекоммуникациялар)
номли бирлаштирувчи атама қўлланила бошланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

8

Инфоиқтисодий қонун ахборот коммуникацияларининг ривожланиш

даражаси билан жамият иқтисодиѐтининг ривожланиш даражаси
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик (ўзаро боғлиқлик)ни ҳам белгилаб беради.
Бунда жамият деганда алоҳида минтақа ѐки аниқ мамлакат ѐки бутун
жаҳон ҳамжамиятини тушуниш мумкин.

Масалага илмий жиҳатдан жиддий тус бермай туриб, шуни таъкидлаш

жоизки, ахборот-иқтисодий қонунини аниқлаш оддий муаммо ҳисобланмайди.
Ушбу муаммонинг ечимини иккита фаннинг ўзаро кесишмасидан излаш керак
– бир томондан, ахборот ва алоқа назарияси, бошқа томондан иқтисодий
назария. Бу ерда гап муаммо ечимининг ҳатто иккита фаннинг кесишмасида
жойлашганида ҳам эмас, балки иккита турли йўналишдаги фанларнинг
кесишмасида жойлашганидадир.

Дарҳақиқат, ахборот коммуникациялари техник воситаларнинг, шу

жумладан коммутация ва ахборот узатиш тизимлари, оптик - толали ва
йўлдошли алоқа линиялари, маълумотлар базаси ва махсус компьютерлар,
шунингдек бир қанча абонентлар терминалларининг бирлашмасидан иборат
бўлади. Ушбу техник воситалар ахборот ва алоқа назариясига асосланган
бўлиб, бу назария, ўз навбатида, физикавий-математик тамойиллар ва
усулларга таянади. Бундай ҳолат физикавий-математик тамойилларнинг техник
аппарат асосини ташкил этишини кўп маротаба тажриба тариқасида текшириш,
олинган натижалар ишончлилигини аниқлаш ва зарур бўлганда тегишли
ўзгартиришларни киритиш имконини беради.

Иқтисодиѐт назариясида бўлса бутунлай бошқача ҳолатни кузатиш

мумкин. Иқтисодиѐт назарияси мамлакатларнинг ривожланиши билан алоқадор
бўлиб, кўпинча бундай ривожланиш мантиқий (математик) асосга эга бўлмаган
омиллар билан аниқланади: мамлакатдаги сиѐсий тузум ва унинг сиѐсий
раҳбарияти (булар инқилоб ва аксилинқилоблар натижасида бирдан ўзгариши
мумкин),

дастлабки

иқтисодий

шарт-шароитлар

(иқтисодиѐтнинг

ривожланганлиги ѐки заифлиги), йирик иқтисодий тузилмаларнинг ҳукумат
томонидан ўтказилаѐтган иқтисодий сиѐсатга таъсири (ташқи таъсир –
тажовузкор ташқи сиѐсий бирлашмалар ва ички таъсир – амалдорлар ва
жиноятчиларнинг ўзаро тил топишиши), об-ҳаво ва иқлим шароитининг
таъсири (экватор ва қутб доираси атрофидаги турлича тарзда талаб
қилинадиган турмуш даражаси, доим музлаб ѐтадиган ер ва жазирама чўлу
биѐбонлар) ва бошқа шу каби кўплаб омиллар. Айнан шунинг учун ҳам
иқтисодиѐтда битта тажрибанинг ўзини кўп маротаба ўтказиш мумкин эмас,
чунки битта мамлакатнинг ривожланишини қайта-қайта такрорлаб бўлмайди.

Демак, бирдан-бир қулай йўл бўлиб жаҳон ҳамжамиятидаги кўплаб

мамлакатларнинг иқтисодиѐтида мавжуд бўлган статистик маълумотлар
асосида ривожланиш моделларини яратиш зарурати юзага келмоқда. Бундай
моделлар иқтисодиѐт назарияси учун ҳам, ахборот ва алоқа назарияси (ахборот-
коммуникациялари назарияси) учун ҳам ягона негиз ҳисобланган математик-
статистик усулларга таянади.

Мамлакатимизда қабул қилинган 2009-2012 йилларга мўлжалланган

Инқирозга қарши чоралар дастурига мувофиқ бозорнинг чуқур таҳлили,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

9

ундаги талаб ва таклифлар базаси асосида иқтисодиѐтнинг таркибий
ўзгартиришлари ва диверсификацияси муҳим омиллардан биридир.

Бу борада корхоналарнинг бошқарув фаолиятида информацион

технологиялар (ИТ)нинг татбиқ этилиши катта ва муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бироқ,

корхоналарнинг

бошқарув

фаолиятида

информацион

технологияларни мустаҳкам назарий базасиз татбиқ этиш унумли бўлмайди.
Рақобатдаги устунликка эришиш ва уни сақлаб қолиш корхоналарнинг
молиявий бошқарув фаолиятида ИТнинг татбиқ этилиши бўйича тадқиқотлар
самарасига боғлиқ.

Шунинг учун ушбу масаланинг баъзи бир назарий жиҳатларини ўрганиб

чиқиш мақсадга мувофиқ; Корхоналарда ИТ турли мақсадларда қўлланилади.
Улар меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини оширади. Информацион
тизимлар мижозларга кўрсатилаѐтган хизматлар сифатини оширади,
маҳсулотларни яратиш ва яхшилашга ѐрдам беради. Улар мижозларни
мустаҳкамлаб, рақобатчиларни узоқлаштиришга, баҳо, харажат, сифатни
ўзгартириш йўли билан рақобат асосини шакллантиришга ѐрдам беради.

Бугунги кунда ИТ кичик бизнесни юритишда ҳам, йирик корхона

(корпорация, холдинг)ларни бошқаришда ҳам, ва албатта, мамлакатни
бошқаришда муҳим ўрин тутмоқда. Маълумотлар алмашинуви корхоналарнинг
мижозлар билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга, бизнес амалиѐтини
оптималлаштиришга ѐрдам беради.

“Информацион

технологиялар”

ва

“информацион

тизимлар”

тушунчасининг бир қатор таърифлари мавжуд. Информацион технологиялар
деганда, асосан маълумотлар тузилиши, ишланиши, етказилиши ва
сақланишини таъминлай оладиган мутлақо янги восита ва усуллар йиғиндиси
тушунилади. Информацион тизимлар деганда эса хужжатлар ва информацион
технологияларнинг йўлга қўйилган ташкилий йиғиндиси, шунингдек ҳисоблаш
техникаси ва алоқа воситаларининг қўлланилиши тушунилади. Шулардан
келиб чиқиб, муаллиф шахсий талқинини келтиришни ўринли деб ҳисоблайди,
яъни информацион технологияларнинг корхона фаолиятида қўлланилиши
корхона фаолиятининг тежамлилиги, рақобатбардошлиги, ишончлилиги,
мослашувчанлик

ва

хавфсизлигини

таъминлаш

мақсадида

керакли

маълумотларни топиш, тузиш, ишлаш, узатиш, қабул қилиш, сақлаш ва назорат
қилиш бўйича чора-тадбирлар ва технологик воситаларнинг йиғиндисидир.

Ўзбекистонда инфокоммуникацион хизматлар бозори бугунги кунда

жадал суръатларда ривожланиб бормоқда, бу ўз йўлида назарий жиҳатдан
бўлгани каби, амалий тарафдан ҳам комплекс ва тубдан ўрганишларни
талаб қилади.

Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий ривожланиш билан бир

қаторда инфокоммуникация соҳаси ҳам юксак суръатлар билан тараққий
этмоқда. 1-расмда кўриниб тургандек, инфокоммуникациянинг ЯИМ
ҳажмидаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда.





background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

10






1-расм.

Ахборот-коммуникация технологияларингинг

ЯИМдаги салмоғи.

Бизнинг фикримизча, кўпгина корхона раҳбарлари ИТларга самарасиз

кўп вақт, куч ва маблағ кетади деб ўйлаб, улардан кенгроқ фойдаланишга қарор
қилмаяпти. Дарҳақиқат, ИТ маҳсулотларининг аксарияти жуда қиммат: ўн ва
ҳатто юз минг доллар туради. Шунинг учун корхона информацион тизим
танлаѐтганда минимал харажат ва минимал вақт ичида максимум маҳсулот
берадиган, ишлатишда қулай, сифатли ва тушунарли информацион маҳсулот
харид қилиши керак.

Локал ва корпоратив масалаларни оператив ҳал қилиш, бошқарув

тизимини такомиллаштириш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқарув
органлари, барча даражадаги ҳокимият ва корхоналарнинг иш самарасини
ошириш, шунингдек, ЎзР Президентининг 117-сонли Қарорига биноан қоғоз
харажатларини қисқартириш мақсадида бошқарув ва ижро аппаратида ахборот-
коммуникация технологияларининг жорий қилиниши бўйича аниқ ва изчил
чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.

Ўрганилган вазирлик, муассаса, бирлашма, ҳокимият ва корхоналарда

раҳбар ва мутахассисларнинг компьютер техникаси билан таъминланганлиги
90,2 %ни ташкил этади, бундан замонавий – 83,5 %, локал компьютер
тармоғлари билан қамраб олиниши - 82,5 %, корпоратив электрон почтаси
билан таъминланганлиги - 40,5 %. Таълим вазирлигида электрон ҳужжат
айланиш тизими 93 %га ишлатилади, “Ўзбекенгилсаноат” ДАК - 82,0 %,

0

10000

20000

30000

40000

50000

60000

70000

2005

2006

2007

2008

2009

2010

0

0,5

1

1,5

2

2,5

3

3,5

ЯИМ,
млрд.сум

АКТ,
млрд.сум

АКТнинг
хиссаси

2005 й.


2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

ЯИМ, млрд. с

9664,1

12189,5

15210,4

19640,0

48097

61831

АКТ, %

2,12

2,30

2,72

2,97

3,0


3,3

АКТ, млрд. с

205,1

280,4

413,5

584,1

1603,5

1873,6


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

11

“Ўзбекнефтгаз” МХК – 80,0 %, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
вазирлигида – 61,0 %.

Давлат ва хўжалик органлари томонидан юридик шахсларга ва

аҳолига 29 та базали ва 12 та янги интерактив хизмат турлари тақдим
этилмоқда.

Масалан, республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг

макроиқтисодий

кўрсаткичлари

тўғрисидаги,

савдо

танлови

ва

лицензиялаштириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш масалалари бўйича,
Тошкент шаҳри хокимияти аҳолига коммунал хизматлар тўғрисидаги
маълумотлар тақдимоти шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, кўрсатиб ўриш жоизки, ахборот-коммуникация

технологияларини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва ривожлантириш бўйича
масалалар тўлиқ ва етарли даражада самарали ечимини топаѐтгани йўқ.
Масалан, давлат ва хўжалик органларининг ҳамда жойлардаги давлат хокимият
органларининг компьютер техникаси билан таъминланганлиги республика
бўйича 51 %ни ташкил этади, бундан вазирликлар – 81,0 %, давлат қўмиталари,
агентликлар, марказлар ва банк муассасалари – 62,0 %, барча даражадаги
хокимиятлар – 91,0 %.

Шу билан бирга ахборотлашиш даражаси паст корхоналар ҳам мавжуд.

Шулар жумласидан: инспекциялар – 44,0 %, давлат компаниялари ва
ассоциациялар – 10,0%. Масалан, “Ўзбекнефтгаз” МХК ходимларининг
компьютер техникаси билан таъминланганлиги 54,0 %ни ташкил этади, лекин
корпоратив компьютер тармоғи билан таъминланганлиги – атиги 29,0 %.
Натижада, 2010 йилда компания аппаратининг 1 ходимига қоғоз харажати
41,4 кг (142,7 минг сўм)ни ташкил этди, бу эса республика ўртача
кўрсаткичидан 10,0 кг ошиб кетганини билдиради.

Компьютерлардан асосан ҳужжатларни тайѐрлаш, тўғрилаш ва

қоғозга тушириш (чиқариш) учун фойдаланилмоқда.

Ўрганилган вазирлик

ва муассасаларда ходимларнинг компьютерни билиш даражаси 54,0 %ни
ташкил этди. “Ўзбекэнерго” ДАКда бу кўрсаткич – 29,0 %, “Шарқ”
компаниясида – 39,0 %, Давархитектқурилиш – 31,0 %, Давстатқўмита – 49,0 %,
“Ўзстандарт” агентлиги – 42,0 %.

Корхоналарнинг корпоратив электрон почтаси билан етарли

даражада таъминланмаганлиги (20 %) сабабли уларнинг қоғозсиз тўлиқ
электрон хужжат айланишига ўтиши тўхтаб турибди.

Масалан,

Давархитектқурилишда аппарат ходимлари 100 % компьютер техникаси билан
таъминланган бўлса-да, электрон почтаси билан атиги 6,4 %га таъминланган.
Бу эса қоғоз сарф қилишда катта харажатларни келтириб чиқармоқда, 2009
йилда 1 ходимга 36,3 кг қоғоз сарфи тўғри келди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, электрон ҳужжат айланиш тизимидан

асосан қоғоз ҳужжатларининг электрон нусхасини рўйхатга олиш ва сақлаш
учун фойдаланилади, ҳужжатлар раҳбар билан келишиш ва имзоланишигача
қоғозда амалга оширилади. Бу эса материал ва ҳужжатларни тайѐрлашда
тезкорликни, шунингдек қоғоз сарфи қисқартирилишини таъминламайди. Бу
ҳолат корхоналарда электрон имзодан фойдаланиш даражаси пастлигини
кўрсатади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

12

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва келгусида

ривожлантириш жараѐнида кўрсатиб ўтилган камчиликлар корхона
маблағларини тежаш, иш вақтидан оқилона фойдаланиш ва бошқарув
жараѐнлари самарадорлигини ошириш имконини бермайди. Мамлакат
иқтисодиѐтини глобал модернизациялаш шароитида корхона раҳбарларининг
асосий эътиборини ушбу муаммога қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Демак, «янги иқтисодиѐт» моддий неъматлар яратиш ва хизматлар

кўрсатишга асосланган анъанавий иқтисодиѐтни инкор этмайдиган, бироқ
ундан фарқли равишда «қўл билан ушлаб бўлмайдиган», «сезги органларига
таъсир

этмайдиган»

омиллар

иштирокидаги

иқтисодиѐтдир.

Ушбу

иқтисодиѐтда товар вазифасини виртуал ҳолдаги товарлар, яъни дастурий
таъминотлар, ахборот оқимлари, интеллектуал билимлар, электрон архивлар,
интернет ва шу кабилар бажаради.

Агар «янги иқтисодиѐт» тушунчасига таъриф берилса, уни қуйидагича

ифодалаш мумкин:

янги иқтисод – умумиқтисодиѐтнинг ўз инфратаркиби,

бошқарув ва таълим тизимига эга бўлган алоҳида қисми бўлиб, инсон
сезги органларига таъсир этмайдиган ахборот ва билим неъматларини
ахборот технологиялари воситасида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш,
фойдаланиш ва сотиш жараѐнларидаги иқтисодий муносабатлар
мажмуасидир

. Қисқа ҳолда эса қуйидагича таърифлаш мумкин:

янги иқтисод

– инсон сезги органларига таъсир этмайдиган ахборот ва билим
неъматларини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш жараѐнларидаги
иқтисодий муносабатлар мажмуасидир

.

Юқорида таъкидланганидек, бугунги кунда замонавий янги иқтисодиѐт

таркиб топишининг бош омили – бу ахборот технологияларидир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов