Ўзбекистон туризми ривожланишида электрон тижоратнинг стратегик аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
248-251
6
2
Поделиться
Абдулкосимова, М. (2011). Ўзбекистон туризми ривожланишида электрон тижоратнинг стратегик аҳамияти. Экономика и инновационные технологии, (2), 248–251. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7782
М Абдулкосимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги кунда туристик хизматларни амалга оширишда интернет асосий ва муҳим восита сифатида жадал ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда Интернетдан туризмга оид ҳар қандай маълумотларни топиш мумкин, давлатларнинг йўл ҳаракати қоидаларидан тортиб, об-ҳаво, нарх-наво ва бошқа маълумотларга эга бўлиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

1

М.Ф. Абдулқосимова,

стажер-тадқиқотчи-изланувчи,

ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМИ РИВОЖЛАНИШИДА ЭЛЕКТРОН

ТИЖОРАТНИНГ СТРАТЕГИК АҲАМИЯТИ

Ҳозирги кунда туристик хизматларни амалга оширишда интернет асосий

ва муҳим восита сифатида жадал ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда
Интернетдан туризмга оид ҳар қандай маълумотларни топиш мумкин,
давлатларнинг йўл ҳаракати қоидаларидан тортиб, об-ҳаво, нарх-наво ва бошқа
маълумотларга эга бўлиш мумкин. Кўплаб меҳмонхоналар ўзларининг
имконият ва хизматлари ҳақида Интернет орқали тўлақонли равишда ахборот
бериб келади, шунингдек, меҳмонхонани он-лайн кузатиш, суратга олиш, холл
ва хоналари билан танишиш имконияти яратган. Шунингдек, Интернет орқали
ижарага автомобиль ҳам олиш мумкин, айтиб ўтиш жоизки, мамлакатимизда
туристик хизматларнинг ушбу йўналишига етарлича эътибор берилмайди.
Етакчи туристик компаниялар он-лайн Интернет орқали дам олиш кунларини
қаерларда ўтказиш қулайлиги тўғрисида тавсиялар бериб боради.

Иқтисодий

ривожланиш

даврининг

бугунги

босқичи

туризм

тадбиркорлик фаолиятида янги бизнес тамойилларини, жумладан, электрон
тижоратни иқтисодий фаолиятга татбиқ этишни тақозо этмоқда. Бу атама
ахборот технологиялари ва электрон тармоқлари, жумладан, Интернет орқали
келишувларни амалга ошириш каби фаолиятни ўз ичига олади.

Интернетдан туризм соҳасида фойдаланишни кенг тарқалишини

ҳаракатга келтирувчи асосий куч-ташрифларни режалаштириш, йўлланмаларга
буюртма бериш, номерларни банд қилиш ва маркетинг хизматларининг арзон
нархларда

амалга

оширилишидир.

Бундан

ташқари хизматлар

ва

қулайликларнинг юқори даражада бўлиши ҳам кучли таъсир ўтказади.

Интернетда хизмат кўрсатишнинг бир қатор афзалликлари мавжуд.

Буларга:

истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти;

таклиф қилинаѐтган хизматларнинг индивидуаллиги;

хизматларни тезкор амалга оширилиши;

нархларнинг арзонлиги;

холисона амалга ошириш имконияти;

исталган вақтда узлуксиз буюртмалар қабул қилиш ва бошқалар.

Электрон тижоратни амалга ошириш учун туристик компаниялар ишлаш

услуби ва характерини туроператорлик ва турагентликлар компаниялари
фаолиятида кўриши мумкин. Қуйидаги расмда Интернет орқали туристик бозор
иштирокчиларининг ўзаро алоқалари тизими кўрсатилган.

Туроператорлар

ўзларининг

корпоратив

брон

тизими

орқали

турагентларга барча туристик хизматларни таклиф қилади. Турагентлар он-
лайн орқали брон қилиш тизими ѐрдамида нафақат туристик хизматлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

2

ҳақидаги тўлиқ маълумот, балки нархлардан тортиб, учиш кунлари,
меҳмонхоналар категорияси ва танланган туристик хизматларнинг реал вақтда
амалга оширилиши бўйича маълумот бериш имкониятига эга бўлади.

Истеъмолчилар турагентлик сервери томонидан таклиф қилинаѐтган

йўналиш хизматларини танлаш имкониятига эга. Улар томонидан тўлдирилган
сўровнома хати тезкор ҳолатда банд қилишнинг корпоратив тизимига
узатилади. Глобал дистрибьюторлик тизими орқали эса ҳар қандай хизмат,
масалан, самолѐтга чипталар сотиб олиш, меҳмонхона хоналари ва театрга
чипта банд қилиш каби операциялар амалга оширилади.

Расм.

Интернет тармоғи орқали туристик бозор

иштирокчиларининг ўзаро алоқаси.

Турагентликлар брон қилиш тизимидан автоном ҳолда, яъни фақат

турмаҳсулотларни брон қилиши ѐки комплекс ҳолда турагентлик фаолиятини
тўлиқ автоматлаштириш орқали фойдаланиши мумкин. Иккинчи ҳолда
агентликнинг барча ҳужжатлар бухгалтериядан тортиб, то чипта сотишгача

Туристик хизматларни таклиф

қилувчилар (авиакомпаниялар,

меҳмонхоналар, санаториялар ва

бошқалар

)

Глобал дистрибьюторлик тизими

Туроператорлар (хизматларнинг

жамланиши ва турмаҳсулотни

шаклланиши

)

Корпоратив брон тизими

Турагентлар (турхизматларни

охирги истеъмолчиларга таклиф

қилиш

)

Турагентларнинг Интернет-

сервери

Истеъмолчилар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

3

бўлган хизматлар брон қилиш тизими орқали амалга оширилади, яъни барча
хизматлар электрон кўринишга эга бўлади.

Ўз навбатида туроператорлар глобал дистрибьют тизимида ўз

ташкилотларининг автоматлаштирилган тизимидан тезкор ахборот олиши учун
фойдаланади. Глобал дистрибьют тизимининг аҳамияти бир мунча арзон
бўлган Интернет технологиялари, яъни охирги истеъмолчилар билан тўғридан-
тўғри боғлана олиш, туристик хизматлар ва авиакомпаниялар тизимидан
фойдаланмаган ҳолда амалга оширилиши туфайли пасайиши мумкин.

Савдо ҳажмлари оширилишида ушбу тизимнинг аҳамияти юқоридир.

Хорижий компанияларнинг ҳисоб-китобларга кўра, туристик йўлланмани
Интернет тизими орқали савдо қилиш 5-10 долл. айланади, анъанавий ҳолда 15-
25 долларга айланади

1

.

Замонавий Интернет технологиялари туристик компанияларга офф-лайн

тизимида амалга оширилиши мумкин бўлмаган қуйидаги 2 та асосий
хизматларни амалга ошириш имконини беради:

- мультимедиа технологиялари ва видеоанжуманлардан фойдаланиб

саѐҳат йўналишларини танлаш;

- авиарейсларни тўлдирувчи чипталарни сотиш бўйича интернет

аукционларни ўтказиш.

Интернетда туристик хизмат ҳисобланган энг кўп тарқалган Интернет

каталоглар – истеъмолчиларнинг кўплаб таклифлар ичидан ўзига керакли
хизмат турини танлаб олиш имкониятини беради. Бу эса ўз навбатида туристик
компанияларни орасидаги соғлом рақобатни кучайтиради ва истеъмолчиларга
сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради.

Ривожланган давлатларда электрон тижорат кундалик хаѐтнинг бир

бўлагига айланиб улгурди. Қуйидаги жадвалда туризм хизматларини электрон
тижорат бозори секторларида ўринини кўриш мумкин, унга кўра пул айланиш
ҳажми бўйича туризм хизматлари 4-ўринни, сотилиш миқдори бўйича эса 5-
ўринни эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, сўнги йилларда ушбу соҳа бўйича
Интернетда амалга оширилган электрон тижорат соҳа ривожида фақат ижобий
таъсирини кўрсатди.

Жадвал

Электрон тижорат бозори секторларининг рейтинг ўринлари.

2

Ўрин

Пул ҳажми бўйича

Сотилиш миқдори бўйича

1.

Кўчмас мулк

Дастурий таъминот

2.

Компьютер ва қисмлар

Овоз чиқарувчи қурилмалар

3.

Дастурий таъминот

Кўчмас мулк

4.

Туризм хизматлари

Компьютер ва қисмлар

5.

Овоз чиқарувчи қурилмалар

Туризм хизматлари

6.

Молия хизматлари

Молия хизматлари

1

http://www.6thstation.com/site-development.php. Создание веб-сайта электронной коммерции.

2

www.ecommerce.ru - Россия e-commerce портали


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

4

Ривожланиб бораѐтган жаҳон иқтисодиѐтида электрон тижорат -

тадбиркорлик

стратегиясининг

зарурий

компоненти

ва

иқтисодий

ривожланишнинг

кучли

катализаторига

айланиб

бормоқда.

Жаҳон

тажрибасидан маълумки, замонавий Интернет технологияларини туризм
фаолиятида кенг қўллаш натижасида хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш,
кўпроқ мижозларни жалб этиш, харажатларни қисқартириш ҳисобига
нархларни қисман пасайтириш ва сотувчи билан истеъмолчи орасидаги энг
қисқа масофани топишга эришилди.

Юқорида келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон туризми

ривожланишида ҳам электрон тижоратнинг нечоғлик аҳамиятли эканлигини
англашимиз мумкин. Мазкур соҳада замонавий Интернет технологияларини
қўллаш ҳамда тезкор ижобий натижаларга эришиш, жаҳон бозорига
интеграциялашувини таъминлаш имкониятини яратади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов