иқтисодиётни модернизациялаш шароитида жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
306-314
4
2
Поделиться
Алимардонов, М., Юсупов O., & Мамасоатов T. (2011). иқтисодиётни модернизациялаш шароитида жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш. Экономика и инновационные технологии, (2), 306–314. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7805
М Алимардонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

O Юсупов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

T Мамасоатов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш шароитида солиқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш ва солиқ муносабатларини такомиллаштириш, жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларини солиққа тортиш ва уларнинг амал қилиш механизмини илмий таҳлил қилиш муҳим ва долзарб муаммоли масалалардан бири ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1





М.И. Алимардонов,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

О.А. Юсупов, Т.Х. Мамасоатов,

тадқиқотчи,

ТДИУ



ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ТАРЗИДАГИ ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш шароитида солиқ

соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш ва солиқ муносабатларини
такомиллаштириш, жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги
даромадларини солиққа тортиш ва уларнинг амал қилиш механизмини илмий
таҳлил қилиш муҳим ва долзарб муаммоли масалалардан бири ҳисобланади.

Мамлакатимиз

Президенти

И.А.Каримовнинг

2010

йилда

мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга
мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон
Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузасида

мамлакатимиздаги иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан иқтисодиѐтда солиқ юкини
пасайтиришга қаратилган ва изчил амалга оширилаѐтган сиѐсат билан
боғлиқлиги эътироф этилди.

“Иқтисодиѐтимизда 2010 йили юқори ўсиш

суръатлари таъминланиб, аҳолининг реал даромадлари 123,5 фоизга ошди,
ўтган йили инфляция даражаси 2009 йилдаги 7,4 фоиз ўрнига 7,3 фоизни
ташкил этди. Бу, авваламбор, қатъий, шу билан бирга, пухта ўйланган пул
кредит сиѐсати ва инқирозга қарши кўрилган самарали чора-
тадбирларимизнинг натижасидир.

Айтиш керакки, бундай иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан иқтисодиѐтда

солиқ юкини пасайтиришга қаратилган ва изчил амалга оширилаѐтган
сиѐсат билан боғлиқ»

1

.

2010 йил якунига кўра Ўзбeкистoнда ялпи ички маҳсулoтнинг ўсиши 8,5

фoизни ташкил этди. Санoат маҳсулoтлари ишлаб чиқариш 8,3 фoизга кўпайди,
чакана савдo айланмаси 14,7 фoиз, аҳoлига пуллик xизмат кўрсатиш 13,4
фoизга oшди (1,2,3,4-жадвалллар).

1

Каримов И.А. «Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади»

Халқ сўзи газетаси, 22 январь 2011 йил. 1-бет.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

1-жадвал

Ўзбекистонда 2010 йилда эришилган асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлар (ўтган йилга нисбатан)

2

Асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлар

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

1. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши

9,5

9,0

8,1

8,5

2. Саноат маҳсулотининг ўсиши

12,1

12,7

9,0

8,3

3. Хизмат кўрсатиш ҳажми

20,6

21,3

12,9

13,4

4. Савдо соҳаси

21,0

7,2

16,6

14,7

5. Давлат бюджети профицити

(ЯИМга нисбатан)

+1,1

+1,5

+0,2

+0,3

6. Инфляция даражаси

6,8

7,8

7,4

7,3

7. Иқтисодиѐт бўйича ўртача иш

ҳақининг ошиши

44,2

40,0

40,0

32

8. Аҳоли

жон

бошига

реал

даромадларнинг ўсиши

27,0

23,0

26,5

23,5



2-жадвал

Давлат бюджети профицити

(ЯИМга нисбатан % ҳисобида)

3

Кўрсаткичлар

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

1.

Давлат бюджети

профицити

(ЯИМга нисбатан)

+1,1

+1,5

+0,2

+0,3


2.

Инфляция даражаси

6,8

7,8

7,4

7,3


2

Бекмуродов А.Ш., Мажидов И.У., Ғафуров У.В., Мустафақулов Ш.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2010

йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга
бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини
юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа. – Т.:
Иқтисодиѐт. - 2011. – 41- бет.

3

http://www.mf.uz –Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

3- жадвал

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари

4

А

А

с

с

о

о

с

с

и

и

й

й

м

м

а

а

к

к

р

р

о

о

и

и

қ

қ

т

т

и

и

с

с

о

о

д

д

и

и

й

й

к

к

ў

ў

р

р

с

с

а

а

т

т

к

к

и

и

ч

ч

л

л

а

а

р

р

и

и

2

2

0

0

1

1

0

0

й

й

и

и

л

л

г

г

и

и

2

2

0

0

1

1

1

1

й

й

и

и

л

л

Ялпи ички маҳсулот

108,3

108,3

Саноат маҳсулот ишлаб чиқариш

108,3

109,3

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти
ишлаб чиқариш

105

105,8

Капитал қўйилмалар ҳажми

122,1

112,4

Чакана савдо ҳажми

116,3

115,4



4- жадвал

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги

Давлат бюджети параметрлари

5

А

А

с

с

о

о

с

с

и

и

й

й

б

б

ю

ю

д

д

ж

ж

е

е

т

т

к

к

ў

ў

р

р

с

с

а

а

т

т

к

к

и

и

ч

ч

л

л

а

а

р

р

и

и

2

2

0

0

1

1

0

0

й

й

и

и

л

л

г

г

и

и

2

2

0

0

1

1

1

1

й

й

и

и

л

л

Ў

Ў

с

с

и

и

ш

ш

к

к

ў

ў

р

р

с

с

а

а

т

т

к

к

и

и

ч

ч

л

л

а

а

р

р

и

и

%

%

д

д

а

а

Б

Б

ю

ю

д

д

ж

ж

е

е

т

т

д

д

а

а

р

р

о

о

м

м

а

а

д

д

л

л

а

а

р

р

и

и

д

д

а

а

с

с

а

а

л

л

м

м

о

о

ғ

ғ

и

и

%

%

д

д

а

а

Давлат
бюджети
даромадлари

13 116 396,9

16 178 563,5

123,3

100

Шу жумладан:
Бевосита
солиқлар

3 420 602,8

4 238 732,8

123,9

26,2

Билвосита
солиқлар

6973 809,5

8 656 853,1

124,1

53,5

Ресурс
солиқлари

1 974 143,8

2 308 908,7

116,9

14,3

Бошқа
даромадлар

589120,3

974068,9

165,3

6,0

Бюджет
харажатлари

13 732 502,5

16 991 100,0

123,7

Бюджет дефицити

ЯИМга нисбатан

1,0 фоиз

4

Бекмуродов А.Ш., Мажидов И.У., Ғафуров У.В., Мустафақулов Ш.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг

2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор
йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз
тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий
мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиѐт. - 2011. – 41- бет.

5

Бекмуродов А.Ш., Мажидов И.У., Ғафуров У.В., Мустафақулов Ш.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг

2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор
йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз
тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий
мажмуа. – Т.: Иқтисодиѐт. - 2011. – 41- бет.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

Таҳлил қилинаѐтган даврнинг якунларига кўра, 2010 йилда давлат

бюджетининг даромадлар қисмида тўғри солиқлар 3420,6 млрд. сўмни ташкил
этди. Шундан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 645,5 млрд. сўм,
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан микрофирмалар ва
кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови 297,0 млрд. сўм, микрофирмалар ва
кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови 346,3 млрд. сўм, жисмоний
шахсларнинг даромад солиғи 1535,0 млрд. сўм, юридик ва жисмоний
шахслардан тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича олинадиган қатъи
белгиланган солиқ 139,1 млрд. сўм, ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғи 457,5 млрд.сўмдан иборат (5-жадвал).

5- жадвал

Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда тўғри

солиқларнинг тутган ўрни

6

Кўрсаткичлар

2008 йил

2009 йил

2010 йил

2011 йил

млрд. сўм

млрд. сўм

млрд. сўм

млрд. сўм

1

2

3

4

5

Даромадлар,
давлат мақсадли
жамғармаларисиз – жами

7108,3

10421,4

13 116,4

16 178, 5

1. Бевосита(тўғри) солиқлар

1798,1

2769,2

3420,6

4 238, 7

1.1

Юридик

шахслардан

олинадиган даромад (фойда)
солиғи

Юридик

шахслардан

олинадиган фойда солиғи

361,2

542,4

645,5

825,0

1.2

Савдо

ва

умумий

овқатланиш корхоналаридан
олинадиган ялпи даромад
солиғи

-

Савдо

ва

умумий

овқатланиш корхоналари, шу
жумладан, микрофирмалар
ва кичик корхоналар учун
ягона солиқ тўлови

145,0

222,4

297,0

527,4

1.3

Ягона

солиқ

ва

микрофирмалар ва кичик
корхоналар учун ягона солиқ
тўловидан давлат бюджетига
ажратмалар

Микрофирмалар ва кичик
корхоналар учун ягона солиқ
тўлови

145,6

256,0


346,3


378,3

1.4

Жисмоний

шахсларнинг

даромад солиғи

888,5

1281,6

1535,0

1789,7

6

.

http://www.mf.uz –Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

5

5- жадвал давоми

1

2

3

4

5

1

1.5

Юридик

ва

жисмоний

шахслардан

тадбиркорлик

фаолияти айрим турлари
бўйича олинадиган қатъи
белгиланган солиқ

81,7

108,6

139,1

187,5

2.

Ободонлаштириш

ва

ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи

176,1

358,2

457,5

530,6


Мамлакатимизда

юз

берган

иқтисодий

ўзгаришлар,

бозор

муносабатларига асосланган жамиятга ўтиб борилиши даромадга жисмоний
шахслар даромадига солинадиган солиқнинг белгиланиши ва тўпланишида ҳам
жиддий ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлди. Мазкур ўзгаришлар ва
ислоҳотларнинг барчаси 2007 йил 23 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан
қабул қилинган, 2007 йил 30 ноябрда Сенат томонидан маъқулланган, 2007 йил
25 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов томонидан
тасдиқланган 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ Кодексида ўз ифодасини топган.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тизими қуйидаги таркибга эга:
1.Умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар.
2.Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи умумдавлат

солиқларидан бири бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантиришда
асосий ўрин тутади.

Солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ солинадиган даромадга эга бўлган

жисмоний шахслар ваа улардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари
ҳисобланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари солиқ солиш объектидир:
1. Ўзбекистон Республикаси резидентларининг Ўзбекистон Республикаси ва

ундан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари.

2. Ўзбекистон

Республикаси

норезидентларининг

Ўзбекистон

Республикасидаги манбалардан олинган даромадлари.

Солиқ солинадиган база жами даромаддан келиб чиқиб, солиқ солишдан

озод қилинган даромадлар чегирилган ҳолда аниқланади.

Жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидагилар киради:
1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;
2) мулкий даромадлар;
3) моддий наф тарзидаги даромадлар.
4) бошқа даромадлар.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқини ҳисоблаб чиқариш

учун солиқ ставкасини қўллаш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил
бошидан ортиб борувчи якун бўйича (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир
ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси) ҳисобга олинади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

6

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан
ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича
ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича солиқ агенти томонидан
амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоблаб

чиқарилган суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний
шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига
ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

Жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан

тўланадиган солиқ ставкаларининг мунтазам равишда пасайтирилиб бориши
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимидаги ислоҳотларнинг энг эътиборли
жиҳатларидан бири ҳисобланади.

1998-1999 йилларда жисмоний шахслар даромадларидан солиқ беш

поғонали 15 %, 25 %, 35 %, 40 % ва 45 % шкала бўйича олинган бўлса, 2001-
2011 йиллардан бошлаб учта поғонали шкала бўйича ундирилади. 2008 йилда
жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ ставкалари қуйи
ставка 13 %, ўрта ставка 18 % ва юқори ставка 25 %, 2009 йилда эса жисмоний
шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ ставкалари қуйи ставка 12 %,
ўрта ставка 17 % ва юқори ставка 22 %, 2010 йилда жисмоний шахсларнинг
даромадларига солинадиган солиқ ставкалари қуйи ставка 11 %, ўрта ставка
17 % ва юқори ставка 22 % белгиланган бўлса, 2011 йилдан жисмоний
шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ ставкалари қуйи ставка 10 %,
ўрта ставка 16 % ва юқори ставка 22 % гача пасайтирилди (6-жадвал).

6- жадвал

2001-2011 йилларда даромад солиғининг ставкалари

Энг кам ойлик

иш ҳақининг

миқдори

2001

йил

2002

йил

2003

йил

2004

йил

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

1 баробар




12%




13%




13%




13%




13%




13%




13%









13%








12%








11%









10%

2 баробар
3 баробар
4 баробар
5 баробар


25%

6 баробар


23%


22%


21%


21%


20%


18%









16%

7 баробар




18%









17%






17%

8 баробар
9 баробар


36%

10 баробар

10 баробаридан
юқори

33%

32%

30%

30%

29%

25%

25%

22%

22%

22%


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-
1449-сонли қарорига мувофиқ 2011 йилда жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи ставкалари қуйи поғона энг кам иш ҳақининг беш бараваригача
даромад суммасининг 10 фоизи, ўрта поғонада энг кам иш ҳақининг беш бара-
варидан (+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда беш баравар миқдордан солиқ + энг
кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган суммадан 16 фоизи,
юқори поғона энг кам иш ҳақининг ўн баравари (+1 сўм) ва ундан юқори миқ-
дорда ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн барава-
ридан ошадиган суммадан 22 фоизи миқдорида белгиланган (7-жадвал).

7- жадвал

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

бўйича солиқ солиш тартибига киритилган ўзгаришлар

Солиқ солинадиган даромад

2010 йил

солиқ

ставкаси

Солиқ солинадиган даромад

2

2

0

0

1

1

1

1

й

й

и

и

л

л

с

с

о

о

л

л

и

и

қ

қ

с

с

т

т

а

а

в

в

к

к

а

а

с

с

и

и

Энг кам иш ҳақининг олти

бараваригача миқдорда

11 %

Энг кам иш ҳақининг беш

бараваригача миқдорда

10 %

Энг кам иш ҳақининг олти

бараваридан (+1 сўм) ўн

бараваригача миқдорда

17 %

Энг кам иш ҳақининг беш

бараваридан (+1 сўм) ўн

бараваригача миқдорда

16 %

Энг кам иш ҳақининг ўн

баравари (+1 сўм) ва ундан

юқори миқдорда

22 %

Энг кам иш ҳақининг ўн баравари

(+1 сўм) ва ундан юқори

миқдорда

22 %


2009 йил январь, февраль, март, апрель, май, июнь, июль ойларида энг кам

иш ҳақи миқдори 28040 сўмни, август, сентябрь, октябрь, ноябрь ойларида энг
кам иш ҳақи миқдори 33645 сўмни, декабрь ойида энг кам иш ҳақи миқдори
37680 сўмни, 2010 йил январь, февраль, март, апрель, май, июнь, июль
ойларида энг кам иш ҳақи миқдори 37680 сўмни, август, сентябрь, октябрь,
ноябрь ойларида энг кам иш ҳақи миқдори 45 215 сўмни, декабрь ойида энг
кам иш ҳақи миқдори 49 735 сўмни, 2011 йил январь ойида энг кам иш ҳақи
миқдори 49 735 сўмни ташкил этади (8-жадвал).

8- жадвал

1993-2011 йилларда энг кам иш ҳақининг миқдорлари

Ойлар


Йиллар

январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август сентябрь октябрь

ноябрь декабрь

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1993 й

2500

2500

2500

3000

3000

7500

11250

11250

13500

13500

16200

24300

1994 й

30

30

45

45

45

70

70

100

100

100

100

100

1995 й

100

100

150

150

150

150

150

150

250

250

250

250

1996 й

250

250

250

400

400

400

400

400

550

550

550

600

1997 й

600

600

600

600

600

600

750

750

750

750

750

750

1998 й

750

750

750

750

750

750

1100

1100

1100

1100

1100

1100

1999 й

1320

1320

1320

1320

1320

1320

1320

1750

1750

1750

1750

1750

2000 й

1750

1750

1750

1750

1750

1750

1750

2450

2450

2450

2450

2450

2001 й

2450

2450

2450

2450

2450

2450

2450

3430

3430

3430

3430

3430

2002 й

3430

3430

3430

3945

3945

3945

3945

4535

4535

4535

4535

4535


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

8

8- жадвал давоми

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

2003 й

4535

4535

4535

4535

5440

5440

5440

5440

5440

5440

5440

5440

2004 й

5440

5440

5440

5440

5440

5440

5440

6530

6530

6530

6530

6530

2005 й

6530

6530

6530

6530

7835

7835

7835

7835

7835

9400

9400

9400

2006 й

9400

9400

9400

9400

9400

9400

10800

10800

10800

10800

12420

12420

2007 й

12420

12420

12420

12420

12420

12420

12420

15525

15525

15525

18630

18630

2008 й

18630

18630

18630

20865

20865

20865

20865

20865

25040

25040

25040

28040

2009 й

28040

28040

28040

28040

28040

28040

28040

33645

33645

33645

33645

37680

2010 й

37680

37680

37680

37 680

37 680

37 680

37 680

45 215

45 215

45 215

45 215

49 735

2011 й

49 735

49 735

49 735

49 735

49 735 49 735

49 735

57200

57200

57200

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-
1449-сонли қарорига мувофиқ 2011 йилда аҳоли даромадларига солиқ юкини
камайтириш ва уларнинг харид қобилиятини ошириш мақсадида, жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси солиқ солишнинг биринчи
шкаласи бўйича 11 фоиздан 10 фоизга ва иккинчи шкаласи 17 фоиздан 16
фоизга пасайтирилди.

Фуқаролар даромадларининг 1 фоизи миқдоридаги сумма даромад

солиғидан камайтирилиб, уларнинг жамғариб бориладиган мажбурий пенсия
ҳисоб рақамига қайтариб бериш тартиби сақланиб қолинди.

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта

бадаллари 2010 йилдаги 4 фоиз ўрнига 4,5 фоиз қилиб белгиланди.

Шунингдек, 2011 йилда жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган

даромадларини қуйидаги маблағлар суммасига камайтириш шаклида қўшимча
имтиѐзлар сақланиб қолинди:

- Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларида таълим олиш

учун (ўзининг таълим олиши ѐки 26 ѐшгача бўлган фарзандининг таълими
олиши учун) тўланган суммалар кўринишида ижтимоий чегирмалар;

- жами даромадни фуқароларнинг Халқ банкидаги жамғариб бориладиган

пенсия ҳисобварақларига ихтиѐрий равишда ўтказиладиган маблағлари
суммаси миқдорига камайтириш йўли билан жорий этилган имтиѐзлар.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг

«Жаҳон молиявий-

иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари»

номли асарларида мамлакатимизда аҳолининг иш ҳақи

ва даромадларини изчил ва олдиндан ошириб бориш ҳамда истеъмол бозорида
нархлар индексининг асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга доир чора-
тадбирлар ҳам изчиллик билан амалга ошириш таъкидлаб ўтилди:

«Аҳолининг иш ҳақи, даромадларини изчил ва олдиндан ошириб

бориш ҳамда истеъмол бозорида нархлар индексининг асоссиз равишда
ўсишини олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳам изчиллик билан амалга
оширилмоқда. Бу эса эл-юртимизнинг фаровонлигини юксалтириш,
аҳолининг харид қобилиятини оширишни кўзда тутадиган энг муҳим
устувор мақсадларимизга тўла мос келади»

7

7

И.А.Каримов. «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» -

Т.: Ўзбекистон, 2009.- 36 -бет


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

9

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юқорида кўрсатиб ўтилган

вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ бўлар эди. Бу эса ўз навбатида, жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ
тўлашдаги даромадларини солиққа тортиш механизмини такомиллашувига
олиб келади.

Бу борада қуйидаги таклифларни киритиш мумкин:

Биринчидан

,

жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги

даромадларини солиққа тортиш бўйича солиққа тортилмайдиган минимумни
солиқ амалиѐтида қайта жорий этиш ва солиққа тортилмайдиган минимумни
энг кам иш ҳақи миқдорининг уч баравари миқдорида белгилаш зарур.

Иккинчидан

,

жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги

даромадларини солиққа тортишда ишламайдиган оила аъзолари учун
фуқаронинг меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадидан ҳар ойда энг кам иш
ҳақи миқдорининг олти бараварига тенг даромад суммасини чегириб қолган
суммани солиққа тортиш лозим.

Учинчидан

,

солиқ қонунчилигида жисмоний шахсларнинг даромадига

солинадиган солиқ бўйича имтиѐзларни солиқ тўловчига аниқ ва тушунарли
ҳолатда акс эттириш лозим.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов