Самарқанд вилоятида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг ҳудудий тизимини ривожлантириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
65-74
13
3
Поделиться
Бобонов, Н. (2012). Самарқанд вилоятида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг ҳудудий тизимини ривожлантириш. Экономика и инновационные технологии, (1), 65–74. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7849
Н Бобонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мавжуд барқарор механизми жамиятнинг муҳтож аъзолари, айниқса, кам таъминланган оилалар, ѐлғиз кекса-қариялар, ногиронлар, ишсизлар ва шунга ўхшаш ѐрдамга эҳтиѐжманд аҳоли қатламига ижтимоий ѐрдам кўрсатиш билан изоҳланади. Кўриниб турибдики, мамлакатдаги ижтимоий ислоҳотлар асосини ташкил қилувчи аҳолининг муайян қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимига ўтилиши иқтисодий тараққиѐтнинг стратегик мақсадларига мувофиқ ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

Н.Х. Бобонов,

катта ўқитувчи, ТДИУ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИНГ ҲУДУДИЙ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ




Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мавжуд барқарор

механизми жамиятнинг муҳтож аъзолари, айниқса, кам таъминланган оилалар,
ѐлғиз кекса-қариялар, ногиронлар, ишсизлар ва шунга ўхшаш ѐрдамга
эҳтиѐжманд аҳоли қатламига ижтимоий ѐрдам кўрсатиш билан изоҳланади.
Кўриниб турибдики, мамлакатдаги ижтимоий ислоҳотлар асосини ташкил
қилувчи аҳолининг муайян қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг
самарали тизимига ўтилиши иқтисодий тараққиѐтнинг стратегик мақсадларига
мувофиқ ҳисобланади.

Республика Президенти И.А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги
маърузасида мамлакатдаги аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасига алоҳида
тўхталиб, қуйидагиларни айтиб ўтдилар: “...аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
учун йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш
даражасининг сезиларли равишда яхшилангани ва бунинг натижасида оналар
ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баробар камайгани, одамларнинг
ўртача умр кўриши 67 ѐшдан 73 ѐшга, жумладан, аѐлларнинг ўртача умр
кўриши 75 ѐшга етканини мамнуният билан таъкидласак арзийди, деб
ўйлайман”

1

.

Статистик маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси ва

Самарқанд вилоятида жами аҳоли сони йил сайин ортиб бормоқда (1-расм).

1-расм. Ўзбекистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида

аҳоли сони динамикаси (минг киши ҳисобида).

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси // Халқ сўзи. 2010, 13 ноябрь №220 (5135).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

Расмдан кўриниб турганидек, 2006-2010 йиллар давомида Ўзбекистон

Республикасида жами аҳоли сони 26663,8 минг кишидан 28453,7 минг кишига
ѐки 6,7 фоизга, Самарқанд вилоятида эса мос равишда 2912,0 минг кишидан
3140,2 минг кишига, яъни 7,8 фоизга кўпайган. Таҳлил қилинаѐтган даврда
республикада аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати 1,34, Самарқанд
вилоятида эса 1,56 фоизни ташкил этган. Кўриниб турибдики, сўнгги беш йил
давомида Самарқанд вилоятида аҳолининг ўсиш суръати республика ўртача
кўрсаткичидан юқори бўлган.

Айтиш жоизки, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам аҳоли сони

ортиб бормоқда (1-жадвал).


1-жадвал

Самарқанд вилояти ва унинг ҳудудларида аҳоли сони динамикаси

(минг киши ҳисобида)*

Шаҳар ва

туманлар номи

Й и л л а р

2010 йилда 2006

йилга нисбатан

ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+, -

%

Самарқанд ш.

378,6

390,3

396,4

397,9

401,2

22,6

105,9

Каттақўрғон ш.

73,6

75,9

76,9

77,3

78,4

4,8

106,5

туманлар:

Оқдарѐ

112,2

115,7

118,8

121,6

122,1

9,9

108,8

Булунғур

138,9

143,2

146,9 149,0

151,1

12,2

108,7

Жомбой

126,0

129,9

133,0

134,5

136,2

10,2

108,0

Иштихон

181,1

186,7

191,3

193,7

196,4

15,3

108,4

Каттақўрғон

204,8

211,1

215,8

218,7

221,5

16,7

108,1

Қўшработ

96,1

99,1

101,6

103,2

104,3

8,2

108,5

Нарпай

159,4

164,3

167,9

169,4

171,2

11,8

107,4

Пойариқ

190,4

196,3

200,4

202,4

204,3

13,9

107,3

Пахтачи

115,3

118,9

120,7

121,5

122,4

7,1

106,1

Пастдарғом

259,0

267,0

273,1

276,6

279,8

20,8

108,0

Самарқанд

266,1

274,3

279,4

281,7

285,1

19,0

107,1

Нуробод

108,0

111,3

114,7

116,1

117,9

9,9

109,1

Ургут

359,0

370,1

381,0

385,3

392,5

33,5

109,3

Тойлоқ

143,6

148,0

151,4

153,6

155,8

12,2

108,5

Вилоят бўйича 2912,0 3002,1 3069,2 3102,5 3140,2 228,2

107,8


* Жадвал Самарқанд вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилди.

Жадвалдан кўриниб турганидек, 2006-2010 йиллар давомида вилоят

бўйича жами аҳоли сони 228,2 минг кишига кўпайган. Таҳлил қилинаѐтган давр
оралиғида аҳоли сонининг кўпайиши вилоятнинг шаҳар ва туманларида бир
меъѐрда кечмаган. Жумладан, Оқдарѐ, Булунғур, Жомбой, Иштихон,
Каттақўрғон, Қўшработ, Пастдарғом, Нуробод, Ургут ва Тойлоқ туманларида
аҳоли сонининг ўсиши вилоят ўртача кўрсаткичидан юқори, Самарқанд,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

Каттақўрғон шаҳарлари ва Нарпай, Пойариқ, Пахтачи, Самарқанд туманларида
эса аксинча паст бўлган.

Аҳоли сонининг ўсиб бориши, биринчи навбатда, оилага боғлиқдир.

Чунки инсоннинг дунѐга келиши, янги авлоднинг пайдо бўлиши – авлодлар
алмашинуви асосан оилада содир бўлади. Статистик маълумотлар Самарқанд
вилоятида яшовчи оилалар сонининг ортиб бораѐтганлигини кўрсатади. Яъни,
2006 йилда вилоят бўйича оилалар сони 716,6 мингтани ташкил этган бўлса,
2010 йилга келиб бу миқдор 753,2 мингтага етган ѐки 5,1 фоизга кўпайган.
Шунга боғлиқ ҳолда битта оилага тўғри келувчи фарзандлар сони 4,0 нафардан
4,1 нафарга ошган.

Маълумки, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими ѐрдамга

муҳтожларга, хусусан кўп болали, кам таъминланган оилаларга йўналтирилган.
Самарқанд вилоятида вояга етмаган болалар бўлган оилалар 84,9 фоизни
ташкил қилади. Статистик маълумотларга қараганда, вилоятда сўнгги беш йил
давомида вояга етмаган болалари бўлган оилалар сони 609,1 минг нафардан
639,4 минг нафарга ѐки 4,9 фоизга ортган. Кўрилаѐтган даврда бу тенденция
вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бир меъѐрда кечмаган. Жумладан,
Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари ва Нуробод туманида вояга етмаган
болалари бўлган оилалар сони камайган, қолган барча туманларда эса ортган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10

декабрдаги “Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 437-сонли қарорига асосан вояга етмаган
оилаларга нафақа тайинланади ва тўланади. 2010 йил ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда вояга етмаган болалари бўлган оилалардан нафақа
тайинланганлар 1266,8 мингтани, Самарқанд вилоятида эса 129,7 мингтани
ташкил этган. Яъни, нафақа тайинланган оилаларнинг 10,2 фоизи Самарқанд
вилоятига тўғри келган.

Самарқанд вилоятида вояга етмаган фарзандлари бор оилалардан нафақа

тайинланган оилалар улуши республика ўртача кўрсаткичидан паст (2-расм).

2-расм. Ўзбекистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида вояга

етмаган болалари бор оилалардан нафақа олувчилар улуши, %да.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

2-жадвал

Самарқанд вилоятида 16, 18 ёшгача болали оилалар нафақасини сўраб мурожаат қилган ва нафақа тайинланган

оилалар сони динамикаси



Шаҳар ва

туманлар

номи

Нафақа сўраб мурожаат қилган

оилалар сони, бирлик

Нафақа тайинланган оилалар

сони, бирлик

Мурожаат қилганларга

нисбатан нафақа тайинланган

оилалар улуши, %

2006 й

2008 й

2010 й

2006 й

2008 й

2010 й

2006 й

2008 й

2010 й

Самарқанд ш.

3393

4483

2224

3091

4276

2224

91,1

95,3

100,0

Каттақўрғон ш.

7224

6772

5764

7202

6758

5733

96,7

99,8

99,4

Туманлар:

Оқдарѐ

8783

7557

6589

8204

7159

5856

93,4

94,7

88,8

Булунғур

9837

9704

4170

9829

9704

4170

99,9

100,0

100,0

Жомбой

6177

6260

5109

6113

6208

5073

98,9

99,1

99,3

Иштихон

15470

15163

12313

15422

15120

12232

99,6

99,7

99,3

Каттақўрғон

16136

14794

3630

16090

14620

3567

99,7

98,8

97,4

Қўшработ

11819

12019

8811

11691

11927

8686

98,9

99,2

98,5

Нарпай

11243

12202

8199

11007

11967

8035

97,9

98,0

97,9

Пойариқ

16068

16505

14573

15918

16389

14455

99,0

99,3

99,2

Пастдарғом

24458

24409

19816

24445

24388

19798

99,9

99,9

99,9

Пахтачи

5428

5854

3211

5215

5467

2902

96,0

93,4

90,3

Самарқанд

8896

9207

7098

8771

8953

6994

98,6

97,2

98,5

Нуробод

12516

13118

9840

12297

13051

9803

98,2

99,4

99,6

Ургут

18962

18061

11441

18850

17948

11267

99,4

99,3

98,4

Тойлоқ

12184

12392

8978

11980

12241

8919

98,3

98,7

99,3

Вилоят
бўйича

188594

188500

131766

186127

186176

129714

98,7

98,7

98,4




* Жадвал муаллиф томонидан Самарқанд вилояти Молия бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

Расмда келтирилган статистик маълумотларнинг таҳлилига кўра, 2006-

2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида ҳам
вояга етмаган фарзандлари бўлган оилалардан нафақа тайинланган оилалар
улуши камайган. Бироқ Самарқанд вилоятида республика ўртача
кўрсаткичидан нисбатан нафақа олувчилар улушининг камлигини кузатиш
мумкин. Бу ҳолат вилоятнинг шаҳар ва туманларида бир меъѐрда кечмаган
(2-жадвал).

Жадвал маълумотларининг таҳлили 2006-2010 йиллар мобайнида вилоят

бўйича вояга етмаган болалари бўлган оилалардан маҳаллий ўзини-ўзи
бошқариш органларига нафақа сўраб мурожаат қилган оилалар сони 188,5 минг
нафардан 131,7 минг нафарга ѐки 30,2 фоизга, нафақа тайинланган оилалар
сони 186,1 минг нафардан 129,7 минг нафарга, яъни 30 фоизга камайганлигини
кўрсатади. Бундай камайиш тенденцияси вилоятнинг барча шаҳар ва
туманларида ҳам кузатилган.

Кўрилаѐтган давр мобайнида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш

органларига мурожаат қилган оилаларга нисбатан нафақа тайинланган вояга
етмаган болалари бўлган оилалар улуши 98,7 фоиздан 98,4 фоизга ѐки 0,3
пунктга камайган. Бу тенденция вилоят ҳудудлари кесимида бир меъѐрда
кечмаган. Хусусан, 2010 йилга келиб Самарқанд шаҳри ва Булунғур туманида
мурожаат қилган оилаларнинг барчасига нафақа тайинланган. Шу билан бирга,
2010 йилда 2006 йилга нисбатан мурожаат қилган оилаларга нисбатан нафақа
тайинланган оилалар улуши Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Пойариқ, Нуробод,
Тойлоқ туманларида ортган, Оқдарѐ, Иштихон, Каттақўрғон, Қўшработ,
Пахтачи, Самарқанд, Ургут туманларида камайган, Нарпай ва Пастдарғом
туманларида эса бир меъѐрда бўлган ҳамда мос равишда 97,9:97,9 ва 99,9:99,9
фоизларни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 4-моддасида “Ўзбекистон

Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикасида оналик ва оталик иззат-икромга ҳамда ҳурматга
сазовордир. Она ва бола манфаатларини муҳофаза қилиш аѐлларнинг меҳнати
ва соғлиғини сақлашга доир махсус тадбирлар кўриш, меҳнатни оналик билан
боғлаб олиб бориш учун аѐлларга шароит яратиш, оналик ва болаликни
ҳуқуқий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш
йўли билан таъминланади”

2

, – деб таъкидланган. Бу эса мамлакатда она ва бола

муҳофазасига катта эътибор берилганлигидан далолат беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 25 январдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини
аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга
мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 33-
сонли қарорига асосан ишламаѐтган оналарга болани икки ѐшга тўлгунгача
парвариш қилиш бўйича нафақа тайинланади ва тўланади.

Самарқанд вилоятида 2 ѐшгача болалари бўлган оилалар сони 2006 йилда

132,4, 2010 йилда эса 158,7 минг тани ташкил этган ѐки 19,8 фоизга кўпайган.

2

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. – Т.; Адолат, 2007, – 6 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

Статистик маълумотларга қараганда, 2006 йили республикада мазкур

нафақа тури тайинланган оналар сони 750,9 мингтани, 2010 йилда эса 486,2
мингтани ташкил қилган ѐки ўтган 5 йил давомида 35,3 фоизга камайган. Бу
даврда Самарқанд вилоятида нафақа тайинланган оналар сони мос равишда
67,4 ва 54,8 мингтага тенг бўлган, яъни 18,7 фоизга камайган. Нафақа
тайинланган оналар улушининг камайиши республикада ва Самарқанд
вилоятида туғилишлар сонининг камайиши билан изоҳланади.
Самарқанд вилоятида 2 ѐшгача бўлган болали оналардан нафақа олувчилар
улуши республика ўртача кўрсаткичидан юқори (3-расм).


3-расм. Ўзбекистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида 2 ёшгача

ишламайдиган болали оналардан нафақа олувчилар улуши, %да.

Расмдан кўриниб турибдики, 2006 йили Ўзбекистон Республикасида 2

ѐшгача фарзандлари бўлган ишламайдиган оналардан нафақа тайинланганлар
улуши вилоят ўртача кўрсаткичидан юқори, қолган йилларда эса паст бўлган.
Яъни, 2006 йил республикада бу кўрсаткич – 61,3, самарқанд вилоятида – 50,9
фоизни ташкил қилган бўлса, 2010 йилда мос равишда 33:34,5 фоизларга тенг
бўлган.

Таҳлил қилинаѐтган даврда Самарқанд вилоятининг шаҳар ва

туманларида ишламайдиган оналарга 2 ѐшгача болани парвариш қилиш бўйича
нафақа тайинлашда ўзига хос тенденциялар кузатилади (3-жадвал).

3-жадвалдан кўриниб турганидек, 2006-2010 йиллар давомида Самарқанд

вилоятида 2 ѐшгача болани парвариш қилиш бўйича маҳаллий ўзини-ўзи
бошқариш органларига нафақа сўраб мурожаат қилган оилалар сони 13 минг
132 нафарга ѐки 19 фоизга, нафақа тайинланган оилалар сони 12 минг 619
нафарга, яъни 18,7 фоизга камайган. Бундай тенденция вилоятнинг барча шаҳар
ва туманларида кузатилган. Бироқ таҳлил қилинаѐтган даврда Тойлоқ туманида
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига нафақа сўраб мурожаат
қилган оилалар сонининг – 29,7, нафақа тайинланган оилалар сонининг эса 26,8
фоизга ортганлигини кўришимиз мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

7

3-жадвал

Самарқанд вилоятида 2 ёшгача болани парваришлаш нафақасини сўраб мурожаат қилган ва нафақа

тайинланган оилалар сони динамикаси


Шаҳар ва

туманлар

номи

Нафақа сўраб мурожаат қилган

оилалар сони, бирлик

Нафақа тайинланган оилалар

сони, бирлик

Мурожаат қилганларга

нисбатан нафақа тайинланган

оилалар улуши, %

2006 й

2008 й

2010 й

2006 й

2008 й

2010 й

2006 й

2008 й

2010 й

Самарқанд ш.

3311

5326

2848

2922

4912

2832

88,2

99,2

99,4

Каттақўрғон ш.

2250

2551

2248

2242

2541

2236

99,6

99,6

99,4

Туманлар:

Оқдарѐ

3256

2400

2327

2900

2009

1994

89,0

83,7

85,6

Булунғур

3343

3575

2814

3343

3575

2814

100,0

100,0

100,0

Жомбой

3251

3772

3070

3226

3743

3060

99,2

99,2

99,6

Иштихон

5699

6117

5071

5668

6072

5024

99,4

99,2

99,0

Каттақўрғон

6606

6348

1926

6296

5820

1869

95,3

91,6

97,0

Қўшработ

3558

3694

2915

3512

3658

2861

98,7

99,0

98,1

Нарпай

2984

3921

2422

2843

3770

2398

95,2

96,1

99,0

Пойариқ

5692

6694

5280

5587

6588

5228

98,1

98,4

99,0

Пастдарғом

8426

8690

7816

8423

8682

7802

99,9

99,9

99,8

Пахтачи

4128

3699

2780

4074

3443

2302

98,7

93,0

82,8

Самарқанд

4508

5074

3930

4272

4814

3871

94,7

94,8

98,5

Нуробод

3813

4193

3666

3812

4189

3661

99,9

99,9

99,8

Ургут

7218

7074

5449

7176

7022

5417

99,4

99,2

99,4

Тойлоқ

1173

2864

1522

1173

2864

1488

100,0

100,0

97,7

Вилоят
бўйича

69216

75992

56084

67476

73702

54857

97,4

96,9

97,8

* Жадвал муаллиф томонидан Самарқанд вилояти Молия бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

8

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ялпи даромаднинг энг кам

миқдори, фуқаролар йиғини қарори асосида, одатда қонунчилик билан
ўрнатилган энг кам иш ҳақининг баробарига карра миқдорида, фуқароларнинг
ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан ўрнатилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил

24 августдаги “Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил
этиш масалалари тўғрисида”ги 434-сонли қарорига асосан кам таъминланган
оилаларга моддий ѐрдам тайинланади ва тўланади. Статистик маълумотларга
қараганда, 2010 йил республика бўйича 165,4 мингта кам таъминланган оилага
моддий ѐрдам кўрсатилган. Бу кўрсаткич 2006 йилга нисбатан 25,2 фоизга кам,
демакдир. Бундай тенденция Самарқанд вилоятида ҳам кузатилган бўлиб, 2006-
2010 йилларда моддий ѐрдам кўрсатилган оилалар сони 4,0 фоизга камайган (4-
расм).

4-расм. Ўзбекистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида жами

оилаларга нисбатан моддий ёрдам олган оилалар улуши, %да.


Таҳлиллар кўрсатишича, 2006 йилда моддий ѐрдам кўрсатилган оилалар

улуши республика ўртача кўрсаткичига нисбатан Самарқанд вилоятида юқори,
қолган йилларда эса паст бўлган. Яъни, мос равишда 3,1:2,9 ва 2,4:2,0
фоизларни ташкил этган.

Самарқанд вилоятида моддий ѐрдам тайинланган оилалар улуши, унинг

шаҳар ва туманлари кесимида бир меъѐрда бўлмаган (4-жадвал).

Жадвал маълумотларининг таҳлили 2006-2010 йиллар давомида

Самарқанд вилояти бўйича маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига моддий
ѐрдам сўраб мурожаат қилган оилалар сонининг – 40, моддий ѐрдам
тайинланган оилалар сонининг эса 42,6 фоизга камайганлигини кўрсатади. Бу
кўрсаткичларни ҳудудлар бўйича таҳлил қилиш фақат Нарпай туманида
моддий ѐрдам сўраб мурожаат қилган оилалар сонининг 0,9 фоизга ортганлиги,
бошқа барча шаҳар ва туманларда камайганлигини аниқлаш имконини берди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

9

4-жадвал

Самарқанд вилоятида моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва моддий ёрдам тайинланган

оилалар сони динамикаси


Шаҳар ва

туманлар

номи

Моддий ёрдам сўраб мурожаат

қилган оилалар сони, бирлик

Моддий ёрдам тайинланган

оилалар сони, бирлик

Мурожаат қилганларга

нисбатан моддий ёрдам тайин-

ланган оилалар улуши, %да

2006 й.

2008 й.

2010 й.

2006 й.

2008 й.

2010 й.

2006 й.

2008 й.

2010 й.

Самарқанд ш.

1304

1217

418

1132

1140

418

86,8

93,7

100,0

Каттақўрғон ш.

1022

1123

946

1020

1121

937

99,8

99,8

99,0

Туманлар:

Оқдарѐ

2236

618

853

2051

476

736

91,7

77,0

86,2

Булунғур

968

786

498

856

786

498

88,4

100,0

100,0

Жомбой

753

691

549

750

689

546

99,6

99,7

99,4

Иштихон

2294

1893

2048

2291

1887

2035

99,8

99,6

99,3

Каттақўрғон

2835

1214

494

2815

1175

471

99,3

96,8

95,3

Қўшработ

2889

2267

1855

2833

2229

1797

98,0

98,3

96,8

Нарпай

1604

1780

1619

1534

1687

1525

95,6

94,8

94,2

Пойариқ

2046

1498

1314

2017

1479

1286

98,6

98,7

97,8

Пастдарғом

3013

2127

1675

3010

2121

1672

99,9

99,7

99,8

Пахтачи

1884

2006

1460

1862

1861

1198

99,8

92,7

82,0

Самарқанд

1104

830

566

1092

815

557

98,9

98,2

98,4

Нуробод

2404

2483

1262

2254

2402

1226

93,7

96,7

97,1

Ургут

1225

933

395

1214

916

395

99,1

98,2

100,0

Тойлоқ

620

451

399

620

451

399

100,0

100,0

100,0

Вилоят
бўйича

28201

21917

16351

27351

21238

15696

97,0

96,9

96,0


* Жадвал муаллиф томонидан Самарқанд вилояти Молия бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

10

Бундан ташқари, вилоят бўйича мурожаат қилганларга нисбатан моддий

ѐрдам тайинланган оилалар улуши 1,0 пунктга ортган. Ҳудудлар миқѐсида
Тойлоқ туманида мунтазам тўлиқ, Булунғур туманида 2008 йилдан, Самарқанд
шаҳри ва Ургут туманида 2010 йилга келиб тўлиқ тайинланганлигининг гувоҳи
бўламиз. Бироқ вилоятнинг қолган барча ҳудудларида маҳаллий ўзини-ўзи
бошқариш органларига моддий ѐрдам сўраб мурожаат қилган оилаларга
нисбатан моддий ѐрдам тайинланган оилалар улуши камайган.

Шундай қилиб, олиб борилган таҳлиллар Самарқанд вилоятида аҳолини

манзилли ижтимоий ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаѐтганлигини, бироқ
ижтимоий

ѐрдамга

муҳтож

оилаларнинг

барчасига

нафақа

тайинланмаганлигини кўрсатди.
Шундан келиб чиқиб, вилоятда кам таъминланган аҳоли қатламини ижтимоий
ҳимоя қилишнинг манзиллигини янада кучайтириш учун қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:

-

амалдаги нафақа ва имтиѐзлар тизимини тартиблаштириш; манзилли

тавсифга эга бўлмаган имтиѐзларни қисқартириш;

-

нодавлат сектордан ва тадбиркорлик фаолиятидан олинаѐтган

даромадлар ва деҳқон хўжаликларини юритишдан олинаѐтган даромад
меъѐрларини аниқлаш йўли билан муҳтож оилаларни аниқлаш услубиятини
такомиллаштириш;

-

ижтимоий ҳимоя соҳасига харажатларнинг алоҳида моддалари бўйича

маблағларни қайта тақсимлашда муҳтожларга қўшимча ѐрдам кўрсатиш бўйича
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг мустақиллигини кенгайтириш;

-

ҳудудда кам таъминланган оилаларга нафақа тўлашни ташкил этиш

билан шуғулланадиган, ўзини-ўзи бошқариш органларига мутахассисларни
тайѐрлаш даражасини ошириш;

-

кам таъминланган оилаларни кўпроқ қамраб олиш ва ижтимоий

тўловлар миқдорини ошириш мақсадида бюджетдан ташқари манбалар, яъни
кўнгилли ташкилотлар ва ҳомийлар маблағларини аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга жалб этиш;

-

алоҳида нафақа ва имтиѐзларни камайтириш ҳисобига муҳтож

оилаларни манзилли нафақаларни молиялаштириш ҳажмини ошириш;

-

ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий минимал

стандартларни ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш.

Юқорида келтирилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни

амалиѐтга татбиқ этиш, биринчидан, аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш
тизимининг самарали амал қилишини таъминлашга, иккинчидан, ижтимоий
ҳимояга муҳтож қатламларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини
оширишга ѐрдам беради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов