Корпорацияларни бошқаришда ахборот технологияларининг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
101-113
15
19
Поделиться
Мирбабаев, Ф. (2013). Корпорацияларни бошқаришда ахборот технологияларининг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантириш. Экономика и инновационные технологии, (1), 101–113. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8044
Ф Мирбабаев, Ташкентский государственный технический университет

к.т.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳон иқтисодий ривожланиш тенденцияларига кўра хомашѐ ресурслари камайиб кетаѐтган, энергия ташувчилари нархи кескин ошиб бораѐтган бир пайтда ишлаб чиқаришни экстенсив ривожлантириш имкониятлари асосан, ишга солиб бўлинган, рақобат курашида эса ривожланишнинг постиндустриал, ахборот фазасига ўтган корхоналаргина ғолиб бўлмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Ф.А. Мирбабаев,

техника фанлари номзоди, доцент,

Тошкент давлат техника университети

КОРПОРАЦИЯЛАРНИ БОШҚАРИШДА АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ

МЕХАНИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Жаҳон иқтисодий ривожланиш тенденцияларига кўра хомашѐ ресурслари

камайиб кетаѐтган, энергия ташувчилари нархи кескин ошиб бораѐтган бир
пайтда ишлаб чиқаришни экстенсив ривожлантириш имкониятлари асосан,
ишга солиб бўлинган, рақобат курашида эса ривожланишнинг постиндустриал,
ахборот фазасига ўтган корхоналаргина ғолиб бўлмоқда.

Ҳозирги пайтда, айнан, ахборот энг қимматли иқтисодий ресурсдир,

унинг замонавий коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда
қанчалик самарали қайта ишланиши даражаси корхона келгуси фаолиятининг
самарасини белгилаб беради.

Шундай қилиб, инвестиция фаолиятининг энг истиқболли йўналиши –

корхонанинг ахборот активларини инвестициялаш

1

. Амалиѐтга кўра, илмий-

техник ривожланиш суръатларининг ўсиши, корхона хўжалик алоқаларининг
мураккаблашуви ва кенгайиши ахборотнинг кўпайиб кетишига олиб келади, бу
эса уни самарали қайта ишлаш ва барча тўплаган маълумотлардан
фойдаланишни қийинлаштиради. Бундай шароитда корхонанинг ахборот
инфратузилмасини ягона ахборот майдони (ЯАМ) парадигмаси асосида яратиш
зарур, бу эса турли хил илмий-техник, муҳандислик, молиявий, маркетинг ва
бошқа ахборот турларини битта тизим чегарасида интеграциялашни назарда
тутади. ЯАМни яратиш корхонада яхлит узлуксиз инновацион фаолият даврини
амалга ошириш имконини беради, у маҳсулотни такомиллаштириш жараѐнида
бозор сигналларини уйғун ҳисобга олиш, мижозлар эҳтиѐжларини тўлароқ
қондириш имконини беради.

Корхона ЯАМини қуриш жараѐни ўз ичига қуйидаги асосий босқичларни

олади: фундаментал тамойиллар негизида ЯАМни қуриш стратегиясини ишлаб
чиқиш; корхона фаолиятини таҳлил қилиш ва моделлаштириш; фаолиятни
қайта ташкил қилиш; ЯАМнинг тизимли устқурмасини танлаш; ЯАМ тизимини
жорий этиш; ишга тушириш.

Фундаментал тамойиллар негизида ЯАМни қуриш стратегияси

тушунчаси ўзида қуйидагиларни жамлайди: мақсадлар - корхона фаолияти
соҳалари ва ЯАМга талаблар йиғиндиси; узоқ муддатли техникавий сиѐсат –
корхонада қабул қилинган ички стандартлар мажмуаси; чекловлар - молиявий,
вақт бўйича ва ҳ.к.; режа ўзгаришини бошқариш тарғиботи.

ЯАМни яратиш стратегияси биринчи галда бизнес устуворликлари ва

стратегиясига (вазифаларига) мос келиши лозим. Стратегия тушунчасига,
шунингдек, мана шу мосликка эришиш йўллари ҳам кириши керак.

1

Рапопорт Б.М. Оптимизация управленческих решений. – М.: ТЕИС, 2001.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2

Шундан сўнг, ЯАМни жорий этиш хусусиятларини белгиловчи муайян

хусусий омиллар кўриб чиқилади, жумладан: асосий ишлаб чиқариш
технологияларининг алмашиниши ўртасидаги оралиқ давр; корхона ишлаб
чиқарадиган маҳсулотлар ва улар модификацияларининг ўртача ҳаѐт даври;
техник ечимлар таъминотчиларининг уларни ривожлантиришга боғлиқ узоқ
муддатли режалари; фойдаланилаѐтган тизимларнинг амортизация муддати;
корхонани ривожлантириш стратегик режаси, жумладан, қўшилиш ва ажралиш,
чиқарилаѐтган маҳсулот миқдори ва номенклатурасини ўзгартириш режалари;
ходимлар вазифаларига оид режалаштирилаѐтган ўзгаришлар.

ЯАМни яратиш стратегиясини танлашда ҳисобга олиниши зарур бўлган

асосий

чекловларга

қуйидагилар

киради:

молиявий

корхона

автоматлаштиришни ривожлантиришга ажрата олувчи инвестициялари
миқдори билан белгиланади. Чекловларнинг бу тури умумий тусга эга, чунки
қолган учта турини қисман молиявий чекловга айлантириш мумкин; вақт
чекловлари – улар қуйидаги омилларга боғлиқ: асосий ишлаб чиқариш
технологияларининг

алмашинуви;

корхонанинг

бозор

стратегияси;

иқтисодиѐтнинг давлат томонидан бошқарилиши. Инсон омили таъсирига
боғлиқ чекловлар: корпоратив маданият – ходимларнинг автоматлаштиришга
муносабати; меҳнат бозори хусусиятлари, меҳнат қонунчилиги.

Корхонада ЯАМ сакраб-сакраб ѐки аста секин жорий этилиши мумкин.
Жорий этиш методологиясини танлаш корхона ҳажми, унинг тузилмаси,

бизнес-жараѐнлар хусусиятлари, ахборот оқимлари тавсифлари, жорий этишга
ажратилган пул маблағлари ва бошқа омилларга боғлиқ.

Сакраб-сакраб жорий этганда ягона ахборот майдони тизимининг барча

модуллари тўлиқ кўламли фойдаланишга корхона бўйича синхрон тарзда
жорий этилади. Одатда, бундай жорий этиш тизимнинг тажриба намунасини
тест асосида ишга тушириш асосида амалга оширилади.

Сакраб-сакраб жорий этиш, аксарият ҳолларда, уч босқични ўз ичига

олади: амалдаги бизнес-жараѐнларни таърифлаш ѐки янгиларини ишлаб чиқиш
ва уларни дастурий таъминотда амалга ошириш; ишлаб чиқилган дастурий
модулларни тестлаш ва уларнинг ўзаро таъсирлашувини йўлга қўйиш; янги
тизимни барча бўлинмаларда ва барча бизнес-жараѐнлар бўйича бир вақтга
ишга тушириш.

ЯАМ аста-секин жорий этилганда у лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш,

тестлаш ва турли модулларни ўрнатиш босқичлари бўйича шаклланиб боради.
Бу эса ҳар бир модулни жорий этиш босқичида уни корхонада мавжуд АТлар
билан мослаштириш вазифасини ҳал этишни тақозо этади.

Корхонанинг ҳажми ва мураккаблик даражаси муҳим ўзгарувчи

кўрсаткичлар бўлиб, улар муносиб жорий этиш усулини танлашга таъсир
этади. Умумий ҳисобда кичикроқ ва соддароқ тузилишга эга корхоналарда
кўпроқ сакраб-сакраб жорий этиш усули қўлланилади, йирикроқ ва
мураккаброқ корхоналарга эса босқичли усуллар кўпроқ мос келади.
Корхоналарнинг ҳажми ва мураккаблиги ошиб боргани сайин босқичли усулни
қўллаш эҳтимоли ҳам ошиб боради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

3

Корхона мураккаблиги бир нечта манбаларга эга, унинг маҳсулоти ва

мижозлари ҳам шунга киради. Масалан, номенклатураси каттароқ маҳсулот
ишлаб чиқарадиган ва мижозлари сони юқори корхоналар одатда мураккаб
ҳисобланади. Мураккаблик мижозларнинг ѐки маҳсулотнинг тавсифларига ҳам
боғлиқ бўлиши мумкин. Маҳсулотлар чизиғи ҳам мураккабликка таъсир этади.
Масалан, маҳсулот номенклатураси каттароқ корхона маҳсулот чизиғи торроқ
корхонага нисбатан анча мураккаб тизимга эга.

Корхона ҳажми ҳам бир қанча омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Корхона асосан унинг даромадлари ва мулкининг умумий қиймати билан
баҳоланса-да, офислар сони ѐки улар жойлашган географик минтақалар ҳам
шундай омилларга киради. Корхона ҳажмини баҳолашда унинг маҳсулоти ва
мижозларини ҳам ҳисобга олиш мумкин.

Агар корхона жуда йирик ва мураккаб бўлса, у ҳолда ЯАМни жорий

этишнинг аста-секин усулидан фойдаланилиши эҳтимоли юқорироқ.
Корхонанинг ҳажми ва мураккаблиги ЯАМни зудлик билан жорий этишни
ниҳоятда қийинлаштириб юборади ѐки муваффақиятсизликка учраш хавфини
жуда ошириб юборади. Шунинг учун изчил жорий этиш усулини танлаган
маъқул.

Бундан ташқари, йирик корхоналар учун ресурсларнинг чегара миқдори

жуда юқори бўлиши мумкин.

Бошқа барча ташкилий жиҳатлар бир хил бўлса ҳам, методологияни

танлашда корхона иерархияси ва бошқарилувчанлиги ҳисобга олиниши керак.
Умуман, корхона иерархияси ва бошқарилувчанлиги ошиб борган сари унга
босқичли жорий этиш муносиб бўлади.

Корхона тузилмасига иерархиянинг юқорироқ даражаси хос бўлса

(корхона “кўп даражали” бўлса) ва у қатъий бошқарувга эга бўлса, корхонада
босқичли жорий этиш учун катта салоҳият бор. Бундан ташқари, ташкилий
тузилма ва жойларда бошқарув мавжуд бўлганда, босқичли усул (жиддий
реинжинирингсиз) ягона мақбул усул бўлиши мумкин.

Жорий этиш кўламлари ҳам модуллар сони уларнинг корхона томонидан

ўзгартирилиши даражаси билан белгиланади ва ЯАМни жорий этиш
методологиясига таъсир кўрсатади.

ЯАМ модуллари сони кўпайгани сари улар ўртасидаги ўзаро

таъсирлашувни мувофиқлаштириш қийинлашиб боради. Бундан ташқари,
жорий этиш учун танланган ҳар бир модуль ҳисобига талаб қилинадиган
ресурслар кўпаяди. Натижада модуллар сони ортишига кўра “дарров” жорий
этишдан босқичли жорий этиш томон силжиш кучайиб боради.

Модулнинг мувофиқлиги - модификация кўламлари. Айрим ҳолларда,

модуллар фақат чекланган модификацияларни талаб этиши, бошқа ҳолларда эса
катта модификациялар талаб этилиши мумкин. Масалан, Siemens компанияси
мисолида молиявий модуллар корхона талабларига 100 фоизга, бошқа
модуллар эса фақат 70-80 фоизга мос келади, шундай қилиб, маълум даражада
модификация талаб қилинади, дейиш мумкин.

Модулларнинг ўзгариши кўламлари ошгани сари босқичли жорий этиш

усулига афзаллик берилиши керак. Агар қўлланилаѐтган модуллар ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

4

чиқарувчи томонидан назарда тутилган даражада қолса, ўзаро таъсирлашув
муаммолари минимал бўлади.

Сўнгги пайтларда ЯАМни яратиш усулларини белгиловчи бошқа

тушунчалардан ҳам фойдаланилмоқда, улар ичида – “тўлқинсимон” ва
“жадаллаштирилган босқичли” усуллар ҳам бор. Бундан ташқари, “параллел
амал қилиш” тушунчаси ҳам мавжуд.

“Тўлқинсимон” ѐндашув бир қанча афзалликларни таъминлайди.

Биринчидан, ҳар бир тўлқин тизимнинг жорий этилиши қандай бораѐтганини
ва у қандай қабул қилинаѐтганини кўрсатади. Иккинчидан, ҳар бир самарали
“тўлқин” инвесторларга ўзгаришларнинг қай даражада самара берганини
кўрсатади ва мос равишда уни маблағларни киритишни давом эттиришга
ишонтиради. Учинчидан, уйғунликни таъминлайди: қандайдир ЯАМ кичик
тизимининг янги версияси пайдо бўлса, дастур менежерлари янги “тўлқин”ни
қўшиб қўйишлари мумкин.

Яқинда ишлаб чиқилган бошқа усул тезлаштирилган усул бўлиб, айрим

ташкилотлар (қандайдир сабабларга кўра) ЯАМни “бирданига” жорий этишни
истамаганида қўлланилади. Ушбу усулда назарда тутилишича, анъанавий
тизимларга эга бўлган муваққат алоқалар деярли ўзгармас бўлмасдан, балки
ҳақиқатан ҳам вақтинчаликдир. Бундан ташқари, ушбу усулдан фойдаланганда
бир вақтнинг ўзида бир неча модулларни жорий этиш мумкин.

ЯАМни яратишнинг классик стратегияси – параллел амал қилиш.

Ташкилот бирор-бир қандайдир вақт даври учун (одатда ой ѐки чораклик)
мавжуд тизим билан бирга янги интеграл тизимни ишга солади, бу билан у
ЯАМ тизими ҳақиқатан ҳам қандай ўйланган бўлса, ўшандай ишлаѐтганига
ишонч ҳосил қилади. Ушбу усулдан, жорий этилаѐтган модуллар ва ЯАМ
кичик тизимлари сонидан қатъий назар фойдаланиш мумкин.

Параллел ишлаш бир қанча афзалликларга эга. Эски тизим таққослаш

учун негиз яратади ҳамда тизим ҳақиқатан ҳам ўйлангандай ишлаѐтганини
кўриш имконини беради. Бундан ташқари, агар янги тизим ишламай қолса, уни
эски тизим қўллаб туради. Шундай қилиб, параллел ишлашга, кўпинча,
қалтислиги кам бўлган ечим сифатида қаралади.

Афсуски, параллел ишлашнинг айрим камчиликлари ҳам мавжуд.

Биринчидан, у икки баравар кўп ҳисоблаш ресурслар ва ходимларни талаб
қилади – бу эса катта харажатларга боғлиқ ҳамда кўп вақтни олиши мумкин.
Бундан ташқари, параллел ишлаш ғояси – янги тизимни тестдан ўтказиш, уни
эскиси билан таққослаш ва у иш операцияларини тўғри олиб бораѐтганини
текшириш бўлгани билан, эски тизим таққослаш учун муносиб негиз бўла
олмайди, деб айтишга асос бор. Эски тизимни бошқарган ходимлар унинг
ишини давом эттиришдан манфаатдор бўлмайди, чунки тестлаш якунлангач у
алмаштирилади. Натижада, унда жиддий хатоликлар пайдо бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, агар эски тизим ишлаб турган бўлса, баъзи ходимлар янги
тизимни жорий этиш заруратини хис қилмасликлари мумкин. Мос равишда
эски тизимнинг ишлашда давом этиши янги тизимни жорий этишга катта хавф
солади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

5

Шундай қилиб, айни пайтда, ЯАМ инфратузилмасини жорий этишнинг

тўртта варианти кўпроқ қизиқиш уйғотади: мавжуд жараѐнларни
автоматлаштириш ва ЯАМ дастурий-аппарат мажмуаларини уларга минимал
даражада

мослаштириш

(бу

одатий

бизнес-жараѐнлардан

кўпроқ

фойдаланилганда

қўлланилади);

замонавий

дастурий

маҳсулотларга

интеграцияланган энг яхши бизнес-амалиѐтни жорий этиш мақсадида мавжуд
бизнес-жараѐнларни тубдан ўзгартириш; ЯАМ инфратузилмасининг намунавий
дастурий-аппарат қисмларини корхонада мавжуд ностандарт бизнес-
жараѐнларга мослаштириш учун уларни бутунлай янгидан ишлаб чиқиш ѐки
радикал модернизация қилиш; бизнес-жараѐнларни бутунлай қайтадан
режалаштириш ва уларга мослаб янги ЯАМ инфратузилмасини ишлаб чиқиш.
Жорий этиш вариантини танлашда охирги сўзни корхона раҳбари билдиради.

Ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш жараѐнини корпорация

фаолиятини ахборотлаштириш жараѐнининг муҳим таркибий қисми сифатида
кўриш зарур, у ахборотлаштиришнинг қуйидаги стратегик мақсадларига
эришишга ѐрдам беради:

- корпорация жойлашган ҳудуднинг комплекс ва тизимли (ҳудудий

бошқариш вазифалари доирасидаги) ахборот тавсифини ўз ичига олган ҳудудий
автоматлаштирилган

ахборот

ресурслари

ва

уларни

шакллантириш

усулларининг ягона тизимини яратиш;

- корпорация ахборот ресурсларини барқарор ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш ва ҳудудий бошқариш усулларини такомиллаштиришнинг
стратегик ресурсига айлантириш;

- корпорация корхоналари учун ахборот очиқлиги ва ошкоралигини

таъминлаш;

-корпорациянинг ахборот хавфсизлиги ва уни комплекс ҳимоя қилиш

шарти билан корпорация ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконини бериш.

Лойиҳалаштириш ва яратиш жараѐни корпорация фаолиятини

ахборотлаштиришнинг муҳим йўналиши бўлиб, унда қуйидаги асосий иш
турлари ажратилади:

- ахборот ресурсларининг интеграцияси ва турли тизимларнинг ЯАМ

доирасида

келишиб

ишлашини

таъминловчи

ягона

ҳудудий

автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий элементларини яратиш;

- корпорацияларнинг ҳудудий ахборот ресурсларини шакллантириш

жараѐнлари ва уларни турли ахборот ресурслари ҳамда турли ахборот
тизимларининг ЯАМ доирасида тизмлаштирилиши ва интеграцияси асосида
шакллантириш усуллари учун шарт-шароитлар яратиш ва таъминлаш;

- маълумотлар узатиш коммуникацион муҳитини ривожлантириш;
- тизимли ҳудудий кадастр (ТҲК) ахборотининг ахборот хавфсизлиги ва

комплекс ҳимоясини таъминлаш, ходимларнинг корпорация ахборотини
олиши, тарқатиши ва ундан фойдаланишини таъминлаш;

- ЯАМни шакллантириш учун ҳуқуқий асосларни яратиш; корпорация

мутахассислари малакасини ошириш ва ахборот тизимлари билан ишлаш
кўникмаларига ўқитиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

6

Корпорация

фаолиятини

маълумотлар

реестридан

фойдаланиш

ахборотлаштириш вазифаси олти йўналиш бўйича амалга оширилади.

Биринчи

йўналиш

корпорациянинг

ягона

ҳудудий

автоматлаштирилган ахборот тизими асоси сифатида маълумотлар
реестрининг асосий элементларини яратиш.

Фаолиятнинг ушбу йўналиши учун асосий вазифалар қуйидагилар:
- маълумотлар реестри ахборот бўлимлари мазмунига, асосий ва тематик

ахборот қатламларига талабларни ишлаб чиқиш;

- маълумотлар реестрини лойиҳалаштириш, яратиш ва босқичма-босқич

жорий этиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, маълумотлар
реестрининг тизимли лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- маълумотлар реестрини лойиҳалаштириш ва яратиш, маълумотлар

реестри доирасида ахборот ресурслари, геоахборот ва бошқа тизимлар
интеграцияси бўйича ишларни илмий-услубий, меъѐрий-ҳуқуқий, ташкилий-
иқтисодий, ахборот-лингвистик, дастурий-техник ва технологик таъминлаш;

- корпорация

маълумотлар

реестри

асосий

элементлари

ва

технологияларини ишлаб чиқиш, созлаш ва жорий этиш, маълумотлар
реестрининг асосий, тематик ва умумий тизимли ахборот ресурсларини,
жумладан, картографик ресурсларини (ҳудуднинг рақамли топографик
хариталари маълумотлари ягона банки) шакллантириш ва юритиш;

- маълумотлар реестрининг дастурий-техник мажмуасини (ядросини) ва

унинг ҳудудий тақсимланган инфратузилмасини яратиш;

- маълумотлар реестри билан ўзаро таъсирлашувчи геоахборот ва бошқа

тизимларнинг бирга ва келишиб ишлаши учун шарт-шароит яратиш ва
таъминлаш.

Иккинчи йўналиш – ҳудудий тамойил бўйича ташкил қилинган

корпорациянинг давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун шарт-
шароитлар яратиш ва таъминлаш. Фаолиятнинг ушбу йўналиши учун
асосий вазифалар:

- ЯАМнинг умумий тизимли ахборот-лингвистик воситаларини (ахборот

объектларининг

соддалаштирилган

идентификаторлари,

луғатлар,

маълумотларни таърифлаш форматлари, маълумотномалар, классификаторлар
ва б.);

- маълумотлар реестри ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан

фойдаланишнинг ЯАМ доирасида ахборот муносабатларининг барча
субъектлари учун ягона ва мажбурий тартибини белгилаш;

- ахборот ресурсларининг мавжудлари ва янгиларини – регистрларни,

тематик базалар ва маълумотлар базаларини, ЯАМ доирасидаги рақамли
хариталарни интеграциялаш;

- маълумотлар реестри ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан

самарали фойдаланиш учун масъул корпорация таркибий бўлинмалари ва
мансабдор шахсларни белгилаш;

- ЯАМ доирасида идоравий ва ҳудудий ахборот ресурсларини

шакллантириш,

қўллаб-қувватлаш

ва

ривожлантириш

жараѐнларини

мувофиқлаштириш, ЯАМ доирасидаги барча ахборот муносабатлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

7

иштирокчиларига тўлиқ, ишончли регламентланган ахборотнинг ўз вақтида
берилишини таъминлаш;

- корпорация учун ягона ҳудуднинг рақамли топографик хариталари

маълумотлари базасини яратиш бўйича тизимли лойиҳани ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш;

- қабул қилинадиган бошқарув қарорлари сифати ва тезкорлигини

ошириш учун ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва акс эттириш механизмларини
такомиллаштириш;

- маълумотлар реестри доирасида давлат кадастрлари ва регистрлари

классификаторлари, маълумотномалари ва ахборотни кодлаш тизимларини
шакллантириш, сақлаш ва юритиш;

- ЯАМ доирасидаги ахборот муносабатлари субъектларининг ахборот

фондларини рақамли шаклга ўтказиш.

Фаолиятнинг учинчи йўналиши – маълумотлар узатишнинг

телекоммуникацион муҳитини ривожлантириш.

Фаолиятнинг ушбу йўналиши учун асосий вазифалар:
- маълумотлар реестри дастурий-техник мажмуасининг унинг ахборот

манбалари ва абонентлари билан ўзаро таъсирлашувини таъминлаш учун
корпорациянинг ягона корпоратив компьютер тармоғи доирасида корпорация
ҳудудий-тақсимловчи локал ҳисоблаш тармоқларини ўзаро бириктириш;

- корпорациянинг мавжуд ҳудудий-тақсимловчи ва локал ҳисоблаш

компьютер тармоқларини ривожлантириш ва янгиларини яратиш.

Тўртинчи йўналиш – ахборот хавфсизлигини, ахборотни комплекс

ҳимоя қилишни таъминлаш, маълумотлар реестри ахборотини тарқатиш
ва ундан фойдаланиш.

Бу йўналиш учун асосий вазифалар:
- корпорация учун ахборот хавфсизлиги ва маълумотлар реестри

ахборотини комплекс ҳимоя қилишни таъминловчи меъѐрий-ҳуқуқий
ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- ахборот ресурсларининг комплекс ҳимоя қилинишини таъминлаш, ЯАМ

ахборотининг ҳимояланишини таъминлашнинг самарали усул ва воситаларини
қўллаш;

- субъектларнинг маълумотлар реестри ахборотини олиш, тарқатиш ва

фойдаланиш ҳуқуқини белгилаб берувчи меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб
чиқиш.

Бешинчи йўналиш – ЯАМни шакллантириш учун ҳуқуқий асосларни

яратиш.

Фаолиятнинг ушбу йўналиши учун асосий вазифалар:
-

ЯАМни яратиш жараѐнида таркибий бўлинмаларнинг ўзаро

таъсирлашуви

тартибини

бошқарувчи

меъѐрий-ҳуқуқий

ҳужжатлар

комплексини ишлаб чиқиш;

- ахборот соҳасида корпорация ахборот ресурсларини шакллантириш ва

улардан фойдаланишни тартибга солувчи меъѐрий-ҳуқуқий комплексини
ишлаб чиқиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

8

- ЯАМ доирасида маълумотлар реестри, геоахборот ва бошқа тизимларни

яратиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг амал қилишини таъминлаш бўйича
меъѐрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш;

- маълумотлар реестрининг ахборот хавфсизлиги ва ахборотни комплекс

ҳимоя қилишни таъминловчи меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар комплексини ишлаб
чиқиш.

Олтинчи йўналиш – корпорация мутахассислари малакасини ошириш

ва ўқитиш.

Фаолиятнинг ушбу йўналиши учун белгиланган асосий вазифалар:
- корпорациянинг ахборот фаолиятидаги муаммоларни ҳал қилиш учун

юқори малакали мутахассисларга эҳтиѐж прогнозини, уларни тайѐрлаш ва
қайта тайѐрлаш режаларини ишлаб чиқиш;

- корпорациянинг таркибий бўлинмалари негизида ѐки геоахборот

тизимлар билан ишлаш тажрибасига эга корхоналар қошида ташкил қилинган
ахборот марказларида мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва ўқитиш.

Маълумотлар реестрини турли ахборот тизимлари билан бирга келишиб

ишлашини таъминлашнинг зарурий шарти ЯАМни шакллантириш ва
ривожлантиришдир.

ЯАМ – фазовий тақсимланган маълумотлар ва банклар базалари, уларни

юритиш ва улардан фойдаланиш технологиялари, ягона тамойиллар ва умумий
қоидалар асосида ишловчи, ЯАМ доирасида барча ахборот муносабатлари
субъектларининг

ахборот

таъсирлашувини

таъминлайдиган

ахборот-

телекоммуникация тизим ва тармоқларининг интеграцияланган йиғиндиси.

ЯАМни шакллантирмай корпорациянинг у билан ва ўзаро

таъсирлашадиган геоахборот ва корпоратив тизимлар билан функционал,
технологик, ахборот ва мантиқий мослигини таъминлаш мумкин эмас. Бу шуни
англатадики, ЯАМда белгиланган ахборот ресурслари ва ахборот-
телекоммуникациявий тизимларни шакллантириш ва қўллаб-қувватлашнинг
ягона тамойиллари ва умумий қоидаларига ўз фаолиятини ва ўзаро ахборот
алмашинувини АЯМ доирасида амалга оширувчи ахборот муносабатлари
субъектлари риоя этишлари шарт.

Маълумотлар реестри ЯАМни корпорациянинг ягона ахборот майдонига

интеграциясини таъминлаши керак.

Маълумотлар реестрини лойиҳалаштириш ва яратиш жараѐни, унинг

мақсади, мақоми ва даражаси ҳисобга олинса, ЯАМни яратиш учун дастлабки
нуқта бўлиши лозим. Маълумотлар реестрини бошқаришни таъминлаш, унинг
ахборот ресурсларини шакллантириш, маълумотлар реестрининг бошқа
ахборот тизимлари билан келишиб ишлаши ва ахборот таъсирлашувини
таъминлаш ЯАМни шакллантириш, бошқариш ва ривожлантириш бўйича
ишларнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.

ЯАМнинг асосий элементлари:

-

тегишли ахборот ташувчиларида қайд этилган ахборот ресурслари;

-

ЯАМнинг ишлаши ва ривожланишини, жумладан, ахборотни

тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, излаш ва узатишни таъминловчи ташкилий
тузилмалар;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

9

-

ЯАМдаги ахборот муносабатлари субъектларининг тегишли

ахборот технологиялари, жумладан, дастурий- техник воситалар ва меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига олган ахборот ресурсларидан регламент асосида
фойдаланишни таъминловчи ўзаро ахборот таъсирлашув воситалари.

ЯАМ ташкилий тузилмалари деганда, функционал-тармоқ ва ҳудудий

элементлар тушунилади, улар билан ўзаро таъсирлашувни ташкил қилиш
зарурати ҳудудий бошқарувнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек,
маълумотлар реестридан фойдаланган ҳолда уларни ахборот билан таъминлаш
усуллари билан белгиланади.

ЯАМнинг функционал-тармоқ ва ҳудудий элементларини яратиш,

тегишлича, тармоқ, вилоят ва муниципал ахборотлаштириш дастурлари
доирасида амалга оширилади, улар бу элементларни шакллантиришнинг
тамойил ва механизмлари қисмида, шунингдек, ЯАМга кириш ва
интеграцияланишда

ўзаро

мувофиқлаштириш

бўйича

мажбурий

тартиботлардан ўтиши зарур.

Корпорацияларнинг

ҳудудий

бошқарув

вазифалари

рўйхатини

кенгайтириш маълумотлар реестри билан функционал боғланмаган бошқа
ахборот тизимлари билан ахборот таъсирлашувини ташкил қилиш учун
ЯАмдан фойдаланиш заруратига олиб келиши мумкин. Шу сабабларга кўра,
ЯАМга ахборот ресурсларининг қўшимча ѐки янги турлари киритилиши
мумкин, уларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш маълумотлар
реестридан ташқарида амалга оширилади.

Бундай ҳолда, ЯАМни бошқариш тўлиқ ѐки қисман маълумотлар реестри

чегарасидан чиқариш мумкин, бошқарувнинг тегишли ваколатлари ва
функциялари ихтисослашган тузилмага берилади, бу тузилма уларни
белгиланган тартибда амалга оширади. Бунда ЯАМга яратиш, шакллантириш
негизига қўйилган қарорларнинг изчиллиги сақланиб қолиниши лозим.

ЯАМ

ва

унинг

таркибий

элементларини

шакллантириш

ва

ривожлантириш меъѐрий, ҳуқуқий, илмий, ташкилий, услубий ва технологик
вазифалар мажмуасини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўз ичига олади.
ЯАМнинг ягона қоида ва стандартларини жорий этиш, эҳтимол, корпорацияда
мавжуд ахборот тизимларини янада мукаммаллаштириш заруратига олиб
келиши мумкин, бунинг учун ЯАМни яратишнинг бошланғич босқичида бу
ишларни қўшимча молиялаштиришни кўзда тутиш керак. Корпорациядаги
турли хил ахборот тизимларини ўзаро мослиги ва мувофиқ ишлашини
таъминлаш учун ЯАМни яратиш, шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш
муаммолари, уларнинг мураккаблигини ҳисобга олиб, босқичма-босқич ҳал
этилиши керак.

Маълумотлар реестри ахборот ресурслари ЯАМ доирасида ахборот

ресурслари ва алоқаларини бир тизимда бирлаштирувчи ахборот ва ҳудудий
интеграцияланган маълумотлар базалари ахборот тизимларининг фазовий ва
иерархик тақсимланган ҳамда тармоқланган тармоғидан иборат бўлиши лозим.

Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараѐни умумий ҳисобда агрегир ва

интеграл кўрсаткичларнинг маълумотлар базаси ахборотидан фойдаланишга
асосланади. Шу билан бирга, маълумотлар реестри ушбу тилга олинган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

10

базаларни шакллантириш ва долзарб ҳолатда сақлаб туриш учун ахборот
устқурмаси – дастлабки ахборот маълумотлар базасига бевосита боғлиқ бўлиши
лозим.

Ахборот ресурслари ўз мазмуни, тўлиқлиги ва янгиланиш даврийлигига

кўра корхона фаолиятининг асосий турларини ахборот бўйича қўллаб-
қувватлаб туриши лозим. Маълумотлар реестри ахборот ресурслари
маълумотларни беришнинг яхлитлиги, зиддиятсизлилиги, мустақиллиги ва бир
хил маънога эгалиги талабларига жавоб бериши, тезкор, расмий ва юридик
ишончли бўлиши даркор.

Маълумотлар реестри корпорациянинг ахборот-лингвистик ва дастурий-

техник воситалари билан мувофиқлаштирилган умумий услубий, технологик ва
ташкилий тамойиллари асосида, ахборот ресурслари предмет соҳалари бўйича,
ундан фойдаланишнинг функционал йўналишлари ва корпорациянинг
маъмурий-ҳудудий бўлиниши даражаларига кўра интеграцияланган ахборотни
тутувчи иерархик, ҳудудий тақсимланган тизим кўринишида қурилиши лозим.

ЯАМни яратишнинг юқорида тилга олинган тамойилларини таъминлаш

учун қуйида келтирилган ахборот реинжиниринги тамойилларини жорий этиш
мақсадга мувофиқ.

Ахборот реинжиниринги

Ҳозирги замонда реинжиниринг иқтисодий субъектларнинг истиқболдаги

рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашувчи ѐндашув бўлиб қолди.
Кўпчилик иқтисодий субъектлар реинжинирингдан фойдаланмоқда, чунки
рақобатчилар уларнинг бозор муҳитига суқилиб кирмоқдалар, бозор улушини
олиб қўймоқдалар, истеъмолчилар эса товар ва хизматларни сотиб олиш учун
кўпроқ ҳақ тўлашни истамасдан, уларнинг сифатига янада катта талаблар
қўймоқдалар. Бироқ реинжинирингга бундай катта эътиборнинг асосий сабаби
айнан хўжалик юритиш самарадорлигини тубдан ўзгартириш мумкинлиги
билан боғлиқ. Ахборот тизими ҳам туб ўзгаришларга учрамоқда.

Рақобатчиларнинг хўжалик юритишини таҳлил қилиш аксарият ҳолларда

шундай хулоса берадики, мазкур иқтисодий субъект рақобат курашида нисбий
афзалликларни қўлга киритиши учун у рақобатчиларга нисбатан ѐмон бўлмаган
сифатга эга хўжалик жараѐнларини яратиши (ѐки сақлаб туриши) лозим.
Иқтисодий субъект ўзининг молиялаштириш тизими ва рақобат муҳити
ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиб ва таққослаб, иқтисодий фойда олиш ва
келгусида талаб қилинаѐтган афзалликларни қўлга киритиш манбалари ва
пайтини топиши мумкин. Ахборот функцияси –ташкилот инфратузилмасини
белгиловчи функция бўлгани боис, айнан шу тизим ҳозирги замонга хос
рақобатли иқтисодиѐтда ташкилотнинг бозор муҳитидаги ўзгаришларга
қанчалик тез таъсир кўрсатишини белгилаб беради, реинжиниринг эса ахборот
соҳасида бутун хўжалик тизими самарадорлигини оширишга кўмаклашади.

Ахборот тизимида реинжинирингдан фойдаланиш бир вақтда қуйидаги

олти асосий шартни бажарганда ижобий натижа кўрсатади:

1. Ташкилот томонидан қарорларни режалаштириш ва бажаришнинг

қатъий стратегияси (бунга миссия, истиқбол (келажак тасаввури) каби “қатъий”
бўлмаган элементлар ҳам киради) ва аниқ механизмларига риоя этилиши.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

11

2. Барча таркибий элементларнинг қўшимча қийматини таъминлаш

(value-adding). Бу ташкилотга хизмат кўрсатувчи элементлар бефойда дегани
эмас, улар қўшимча қийматни яратувчи ишларни бажариши керак).

3. Ташкилот жараѐнларини оптимал қуриш шартларига риоя этиш

(иқтисодий самарадорлик мезонлари ва мантиқ қонунларига мос ҳолда).

4. Зарурлик ва етарлилик тамойиллари асосида ходимларни

мотивациялаш тизимини ҳамда иш унумдорлигини рағбатлантиришнинг
таъсирчан механизмини яратиш.

5. Ташкилотнинг самарадорлик мезонларига мувофиқлиги.
6. Ахборот кичик тизимини хўжалик тизимидаги бошқа жараѐнлар билан

боғлаб комплекс ўзгартириш ва тизимли ѐндашувга риоя қилиш.

Қуйида ахборот кичик тизимидаги реинжиниринг босқичлари

изчиллигини аниқлаймиз:

1. Реинжиниринг лойиҳасини самарали амалга ошира оладиган тузилмани

яратиш (лойиҳадан олдинги фаза).

2. Ахборот кичик тизимининг янги жараѐнлари ва унинг келгуси

функциялари тавсифларини белгилаш (мақсад қўйиш фазаси).

3. Мавжуд жараѐнларга баҳо бериш, қайта тузиш керак бўлган

жараѐнларни ажратиш (таҳлилий фаза).

4. Ахборот кичик тизими ичидаги жараѐнлар билан ташкилот

ташқарисидаги жараѐнлар ўртасидаги узилишни аниқлаш. Иқтисодий
субъектнинг янги стратегиясига мос келмайдиган жараѐнларни аниқлаш.

5. Иқтисодий субъект томонидан қарорлар қабул қилишнинг

ташкилотнинг янги стратегиясини, иқтисодий муҳитнинг бошқа муҳим
элементлари билан алоқалари тармоғида унинг ўрнини кўрсата олувчи
моделини ишлаб чиқиш (конструкциялаш фазаси).

6. Жараѐнлар харитасини тузиш.
7. Янги жараѐнларнинг иқтисодий субъект самарадорлигига таъсирини

таҳлил қилиш ва янги жараѐнларни ишлаб чиқиш (дастлабки назорат фазаси).

8. Иқтисодий субъект ахборот майдонидаги янги тизимларни аниқлаш ва

лойиҳани мукаммаллаштириш.

9. Ахборот кичик тизимини қайта ташкил қилиш – иқтисодий субъект

мақсадларига мос келмайдиган жараѐнларни ўзгартириш; қиймат қўймайдиган
жараѐнлар ва жараѐн элементларини йўқотиш; қиймат қўшадиган жараѐнлар
самарадорлигини ошириш (бунинг учун турли бошқарув ва ахборот
технологияларидан фойдаланилади); янги жараѐнларни ишлаб чиқиш (техник
фаза).

10. Ахборот кичик тизими учун ташкилий схема ишлаб чиқиш –

ташкилий фаза: ўзгарган тузилмага ва иқтисодий субъектнинг тизимли
тавсифларига мос келадиган янги ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш.

11. Янги ахборот кичик тизимини жорий этиш.
Корхона ахборот фаолиятини амалга ошириш учун бошқарувнинг

ахборот майдони таърифи берилади, бунда бошқарув қарорларини қабул
қилиш, корхона молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, назорат қилиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

12

ва бошқариш учун зарур маълумотлар ахборот базаси ва уни ташкил қилиш
усуллари йиғиндиси тушунилади.

Бундай ахборот майдони бажариладиган бошқарув операцияларини

тезлаштиради, бошқарувнинг баъзи бир турларини такомиллаштиришга
кўмаклашади ва бу билан корхона рақобатбардошлиги, унинг молиявий
муваффақиятлари,

маҳсулот

рентабеллиги,

бехатар

ва

барқарор

ривожланишини таъминлайди. Ахборот майдони модели турли хўжалик
тизимларига уларнинг ҳажмий хусусиятлари ва корпоративлилигини ҳисобга
олиб мослаштирилиши мумкин.

Мазкур ахборот майдонининг амал қилиши натижасида ҳал қилинадиган

асосий вазифалар қуйидаги муҳим йўналишларни ўз ичига олади:

-

кўп сондаги ўзаро узоқда жойлаштирилган объектлар ва компания

бўлинмаларининг ягона ахборот базасини яратиш;

-

алоқа каналлари орқали ҳар қандай турдаги ахборот оқимларининг

юқори тезлик билан узатилиши;

-

компаниядаги

барча

технологик

ва

бизнес-жараѐнларни

автоматлаштириш, ишлаб чиқариш жараѐнлари, ташиш ва сотиш,
истеъмолчилар ва таъминотчилар билан ўзаро ҳисоблашишлар, ходимларни
бошқариш ва ҳ.к.ни оператив назорат қилиш ва бошқариш;

-

олинадиган ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг қудратли

воситалари (масалан, маҳсулотнинг режадаги ва ҳақиқий таннархини
ҳисоблаш);

-

корпорациянинг ахборот ресурслари хавфсизлиги ва ҳимоясини зарур

даражада таъминлаш ва ҳ.к.

Ахборот тизими ҳозирги замондаги рақобатли иқтисодиётда

ташкилотнинг бозор муҳитидаги ўзгаришларга қанчалик тез таъсир
кўрсатишини белгилаб беради, реинжиниринг эса ахборот соҳасида бутун
хўжалик тизими самарадорлигини оширишга кўмаклашади

.

Бизнес-жараѐнлар (масалан, бошқариш учун ахборотни тайѐрлаш

жараѐнлари) реинжинирингини амалга оширишда функционал бўлинмалардан
жараѐнлар командасига ўтиш юз беради.

Бизнес-жараѐнлар реинжиниринги (БЖР) ишнинг якунланган қисми –

жараѐнни биргаликда бажарадиган одамларни гуруҳга бирлаштиради.
Командаларни турли белгилар бўйича турларга ажратиш асосида корхонанинг
бошқаришнинг ягона ахборот майдонини яратувчи ходимларга нисбатан
талаблар белгиланади: узлуксиз билим олишдан ўзини-ўзи ўқитишга ўтиш,
меҳнатга ҳақ тўлаш ва самарадорликни янгича баҳолаш; лавозимда ўсишнинг
ўзгарган мезонлари, ижрочилар мақсадлари, менежерлар функциялари,
маъмурий функцияларнинг ўзгариши.

Компания ахборот майдони модели ўзаро боғлиқ жадвал шаклларидан

иборат бўлиб, улар асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни вариантли
ҳисоблаш, кириш параметрлари тўпламига ва бирор-бир бошқарув қарорини
қабул қилишга боғлиқ ҳолда олиниши мумкин бўлган натижаларни назорат
қилиш ва таҳлил қилишга мўлжалланган. Барча жадвал шакллари ўзаро
ҳисоблаш формулалари билан боғланган. Ҳисоблаш жадваллари асосида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

13

автоматик тарзда ички прогнозлар, ҳар қандай ўлчамдаги, корхонанинг
бошқарув кичик тизими билан келишилган молиявий ва бошқарув ҳисоби
тузилади. Бошқарув ўлчамларининг қонунчилик томонидан тартибга
солинадиган ҳисоботга мувофиқлигига тузатувчи тартиботлар ѐрдамида
эришилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов