Особенности формирования системы управления предприятием и проблемы управления в рыночных условиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
177-188
90
18
Поделиться
Мирбабаев, Ф. (2015). Особенности формирования системы управления предприятием и проблемы управления в рыночных условиях. Экономика и инновационные технологии, (2), 177–188. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8308
Ф Мирбабаев, Ташкентский автодорожный институт

к.т.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены основы концепции и методы управления предприятий в условиях рынка и применение метода системного подхода в оценке эффективности управления предприятиями. Проанализированы прин- ципиальные особенности системы управления и проблемы управления экономическим потенциалом предприятий в рыночных условиях.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ф.А. Мирбабаев,

т.ф.н., доц. ТАЙИ

КОРХОНАЛАР БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ХУСУСИЯТЛАРИ ВА БОШҚАРУВНИНГ БОЗОР ШАРОИТИДАГИ

МУАММОЛАРИ

В данной статье рассмотрены основы концепции и методы управления

предприятий в условиях рынка и применение метода системного подхода в
оценке эффективности управления предприятиями. Проанализированы прин-
ципиальные особенности системы управления и проблемы управления экономи-
ческим потенциалом предприятий в рыночных условиях.

This article describes the basic concepts and methods of managing enterprises

in conditions of the market and the application of the method of system approach in
assessing management effectiveness of enterprises. Analyzed the principal features of
management and problems of management of economical potential of enterprises in
market conditions.

Калитли сўзлар:

бошқарув тизими, молиявий манба, стратегик мақсад,

молиявий механизм, инвестиция, моддий восита.


Марказлаштирилган режалаштиришдан бозор муносабатларига ўтиш

тадбиркорлик учун тубдан қайта шаклланишлар жараёнининг бошланғич
тамойили ҳисобланади. Кўплаб корхоналар бошқарувчиларнинг олдида турган
асосий муаммоларидан бири бўлиб, айланма маблағларнинг етишмовчилиги
ҳисобланади. Ҳар бир корхонанинг асосий мақсади, доимий тарзда фойда
олишдан иборатдир. Бироқ, бозор шароитларида бошқарувчилар корхона
фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор муаммоларга дуч келиши
мумкин. Демак, корхона ўзининг асосий мақсадларини ҳал этишда унинг
молиявий механизми қуйидаги масалаларни ҳал этиши зарур[1, 8 ].

1.

Яқин келажакка мўлжалланган корхонанинг ривожланиш мақсадларига

мос равишда моддий манбаларнинг етарли ҳажмини таъминлаш. Ушбу масала
белгиланган муддат бўйича зарурий молиявий манбалар ҳажмини белгилаш
ҳамда ички манбалар ва ташқи ҳамкорлар ҳисобига молиявий манбаларни
максимал даражада жалб этиш, шу билан бирга кредит молиявий воситаларни
моҳирона бошқариш ва манбавий молиявий салоҳиятни шакллантиришни
оптималлаштириш асосида амалга оширилади.

2.

Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари учун мўлжалланган

молия ҳажмини самарали сарф қилишни шакллантириш. Бунда молиявий
манбаларни оптимал тақсимлаш корхона ривожланиш мақсадлари учун
фойдаланишда зарурий мосликни (пропорционалликни) яратишни тақозо этади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида унинг ривожланишининг стратегик
мақсадлари ўрганилиши ҳамда молиявий қўйилмаларидан олинадиган фойда
даражаси тадқиқ этилиши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

3.

Молия айланмасини меъёрлаштириш. Ушбу вазифа корхонанинг молия

оқимларини самарали бошқариш, турли муддат давомида пул маблағларини
жалб қилиниши ва ўтказилиши ўртасидаги мосликни таъминлаш ҳамда
корхонанинг айланма активларини зарурий даражда қўллаб–қувватлаш орқали
амалга оширилади. Бундай молиявий оптималлаштиришнинг натижаси, моддий
активларнинг ўртача қолдиғини минималлаштириш ҳисобланади ва бу ҳолат
эса молияларни носамарадор тақсимлаш ва инфляция асосида содир бўлувчи
йўқотишларни камайишини таъминлайди.

4.

Мавжуд бўлган молиявий таваккалчилик шароитида корхона

фойдасини максималлаштиришини таъминлаш, бу ҳолат эса самарадор
бошқарув фаолияти, молия айланмасига кохоналар активлари ва кредит-
молиявий воситаларни жалб қилиш ҳамда корхона фаолиятида юқори
самарадор йўналишларни танлаш орқали амалга оширилади. Иқтисодий
ривожланиш учун корхона самарадор солиқ, амортизацион ва дивиденд
сиёсатини олиб бориш асосида соф фойдани оширишга интилиши зарур.
Корхона

фойдасини

максималлаштиришга

молиявий

таваккалчилик

даражасини сезиларли даражасини ошириш орқали эришилади.

5.

Фойданинг режалаштирилган ҳажмига мос равишда молиявий

таваккалчилик даражасини пасайтириш. Агарда корхонанинг даромади
даражаси аввалдан режаллаштирилган бўлса, у ҳолда ушбу фойдани олишни
кафолатловчи молиявий таваккалчиликни минималлаштириш муҳим вазифа
ҳисобланади. Бу ҳолатга амалий (операцион) ва молиявий фаолиятнинг турли
кўринишларидан ҳамда молиявий инвестициялар пакетидан фойдаланиш
орқали эришиш мумкин.

6.

Корхонанинг ривожланиш жараёнида муқим молиявий тенгликка

эришиш. Муқим молиявий ривожланиш молиявий барқарорлик ҳамда корхона
фаолиятининг ҳар бир босқичида тўлов қобилиятининг юқори кўрсаткичлари
билан ифодаланади. Бу ҳолат моддий воситаларнинг оптимал тузилмасини
яратиш ва ишлаб чиқариш талабларини ўз-ўзини молиялашнинг етарли
даражасини таъминлайди.

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарни бошқаришнинг асосий

концепцияси уларнинг молиявий фаолиятини тартиблаштирилган ҳолатда
ташкил этиш ҳамда молиявий манбаларни марказлаштиришга боғлиқдир. Бу
концепция молияларни тезкор монёврлаш ва улардан мобил тарзда
фойдаланиш

ҳамда

ишлаб

чиқаришнинг

ривожланишнинг

муҳим

йўналишларига жалб этиш, молиявий режаларнинг турли муддатларни ишлаб
чиқиш ва тасодифий ҳолатларда молиявий резервларни яратиш имконини
беради.

Корхоналар бошқарув тизимини шакллантириш умумий ҳолда бошқарув

усуллари тизимларини яратиш орқали амалга оширилади [2,3,6]. Зарурий
натижага эришиш мақсадида ташкилий тизим фаолиятини амалга ошириш
бошқарув тизимини ушбу тизимга таъсир этиши орқали бажарилади. Бунда
белгиланган мақсадларга эришишни таъминловчи таъсир этишнинг зарурий
воситаларини белгилаш зарур. Бундай воситалар бошқарув усулларини
белгилайдилар. Бошқарувнинг иқтисодий, ижтимоий-психологик ва ташкилий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

усуллари мавжуддир. Ушбу усуллар ўзаро боғлиқдирлар ҳамда улардан
комплекс тарзда фойдаланилади. Ташкилий усуллар иқтисодий усуллардан
фойдаланиш учун асос яратсалар, ижтимоий-психологик усуллар ташкилий ва
иқтисодий усулларни тўлдирган ҳолда корхона фаолиятини бошқаришнинг
зарурий воситалар тўпламини яратадилар. Биз қуйида ушбу усулларни кўриб
чиқамиз.

1.

Бошқарувнинг

иқтисодий

усуллари. Бу усулда шахснинг ижтимоий

жараёнларда иштирокига боғлиқ бўлган моддий манфаатлари татбиқ этилиши
ифодаланади ва бу амалда буюм-пул муносабатларидан фойдаланилади. Ушбу
усуллар татбиқ этилишининг иккита тамойили мавжуддир.

Биринчи тамойил ташқи муҳитнинг иқтисодий қисми бўйича давлат

даражасида яратилган ҳолатлардан фойдаланишга мўлжалланган бошқарув
жараёнларида ифодаланади. Ушбу тамойилнинг моҳияти қуйидагича:

хўжалик юритувчи субъектларнинг солиққа тортиш тизимини

шакллантириш;

корхонанинг моддий ва номоддий активлари янгиланишини

таъминловчи амалдаги амортизацион сиёсатини белгилаш;

давлат тарафидан иш ҳақи, пенсия ва ҳ.к.ларни минимал даражада

белгилаш.

Бошқарувнинг иқтисодий усулларини иккинчи тамойили турли

иқтисодий ричаглардан фойдаланишга мўлжалланган бошқарув жараёнларига
боғлиқдир ва бу ричаглар молиялаштириш, кредитлаш, нархларни
шакллантириш , жарималар ва ҳ.к.ларни ифодалайди.

2.

Бошқарувниг

ижтимоий-психологик

усуллари шахснинг ижтимоий

ҳолати сабабларини ифодалайди. Ҳозирги замон ишлаб чиқариш даражаси
ҳамда ходимларнинг умумтаълим ва профессионал – малакавий даражаси
ўсиши инсонларнинг меҳнат фаолияти тузилмалар ва қадриятларга
йўналтирилган тузилмаларда сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлади.
Меҳнатнинг таркибий ва яратувчанлик хусусияти, ташаббускорликнинг ифода
этилиши имконияти, шахснинг жамоа тарафидан тан олиниши ва шу каби
омиллар кейинги пайтларда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун
ижтимоий психология қонуниятлари ва ходимнинг шахсий психикасини
англаш ва талқин этиш ихтиёрий ишлаб чиқаришнинг самарадор бошқаришни
зарур шарти ҳисобланади.

3.

Бошқарувнинг

ташкилий

усуллари мажбурлаш хусусиятига эга бўлган

сабабларга асосланади. Бундай усулларнинг мавжуд бўлиши ва амалий
жиҳатдан татбиқ этилиши инсонлар тарафидан меҳнатни биргаликда ташкил
этишга хайрхоҳлик

асосида белгиланади. Бошқаришнинг ташкилий усуллари

ташкиллаштирилган муносабатлар ва раҳбариятнинг маъмурий ҳокимлиги
тамойилларга асосланган ходимларга таъсир этиш усуллари комплексини
ифодалайди.

Бошқарувнинг юқорида кўрсатиб ўтилган усулларидан моҳирона

фойдаланиш кўп ҳолларда самарадор хўжалик юритишни таъминлайди.

Бозор

шароитларида

корхоналарнинг

бошқаришнинг

асосий

тамойиллари.

Тамойил – бошқарувнинг қоидалари, талаблари, ғоялари ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

асосини белгилайди [5,7,8,10]. Асосий тамойиллар корхона ва унинг бўғинлари
раҳбарияти фалсафаси ва стратегиясини белгилайдилар.

Яратилган тамойиллар асосида корхона фаолияти мақсадлари тартибга

солинади, устувор йўналишлар аниқланди, фаолият сиёсати шакллантирилади
ва усуллар ишлаб чиқилади. Тамойиллар, мақсадлар ва устувор йўналишлар
корхона фаолияти сиёсатини татбиқ этишга мос келувчи ишчи услублар,
қўлланмалар ва меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Ушбу
тамойиллар иқтисодиётни бошқаришнинг аниқ механизмини шакллантиради.
Қуйидаги расмда ташқи муҳит ҳамда бошқарув соҳасининг ўзаро таъсирлари
ҳамда боғлиқликлари чизмаси келтирилган.

1.1-расм. Корхона бошқаруви сифатини таъминлашда тамойилларнинг

ўзаро боғлиқлиги чизмаси[10].

Ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишнинг қуйидаги асосий

тамойиллари мавжуд: Функционал(касбий йўналиш), миқдорий, фазовий ва
вақтли. Ушбу тамойиллар асосида бошқарувнинг умумий ва хусусий
тамойиллари яратилади. Бошқарувнинг умумий тамойиллари таркибида бозор
иқтисодиётига мос келувчи бир қатор тамойиллар мавжуд бўлиб, улар
қуйидагилардир: мақсадга мувофиқ мослик; бошқарув тизимини амал
қилишини

узлуксизлилиги

ва

ишончлилиги;

режага

мувофиқлик;

бошқарувнинг пропорциялилиги ва ривожланиш хусусиятига эгалиги;
ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва жавобгарлик тақсимотида демократизм ва мақсадга
мувофиқлилик; қабул қилинаётган ечимларнинг илмий асосланганлиги;

Ташқи муҳит

Корхоналарни

бошқариш сифати

Бошқарилувчи

тизим

Бошқарувчи

тизим

Бошқарув

соҳаси

Мақсадга

йўналишга

эришиш

Тўлиқликни

таъминлаш

Натижавийлик ва

самарадорликни

таъминлаш

Бошқарув жараёни

Бошқарув

соҳаси

Корхонанинг ички

муҳити

Бошқарув технологияси

Бошқарув сифати

Б

ошқ

ар

ув

си

ф

ати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бошқарув самарадорлиги ҳамда бошқарувда шахсий, жамоа ва давлат
манфаатдорлигини ўзаро мослиги.

Юқорида кўрсатилган тамойиллар бошқарув тизимида муҳим аҳамият

касб этади. Булар таркибидаги бошқарувни илмий асослаш тамойили ўта
муҳим аҳамиятга эга. Чунки бозор шароитида илмий ишланмаларга асосланган
бошқарувга инновоцион ёндашув корхона ишлаб чиқариш салоҳиятини кескин
оширади. Мазкур ёндашув бошқарувга тааллуқли бўлган ахборотларни тўплаш,
қайта ишлаш ва таҳлил қилиш амалларини узлуксиз равишда бажарилиши
асосида ўз мавқесини сақлайди. Бундай амалларни бажариш учун ҳозирги
замон АКТ воситалари ва математик усуллардан фойдаланиш талаб этилади.

Корхона бошқарув самарадорлиги мезони унинг мақсадларига узвий

боғлиқдир. Корхонанинг мақсадларини ишлаб чиқиш бошқарув тизимининг
амали бўлиб, уларни татбиқ этиш бошқарув тизими амал қилиши доирасида
ҳамда бошқарилувчи соҳа доирасида амлга оширилади. Корхона бошқарув
самарадорлиги кўп ҳолларда ўз фаолиятини узоқ муддатли режалаштиришга
ҳамда келажакдаги ўзгаришларни башоратлаштиришга боғлиқдир. Бу ҳолат
маълум даражада нодоимий иқтисодиёт шароитида таваккалчиликни
камайтириш имконияти яратади.

Демак, бошқарувнинг ҳозирги замон назарияси биринчидан, бошқарув

самарадорлиги кўрсаткичларининг корхона самарадорлиги ва салоҳияти
кўрсаткичи билан мос келиши заруратини ифодаласа, иккинчидан, қўшимча
воситалар тўпламидан фойдаланган ҳолда бошқарувга кўп тарафлама
таъсирларни ҳисобга олиш зарурати мавжудлигини кўрсатади.

Умумий ҳолда бошқарув тизими ва унинг самарадорлигини уч даражада

изоҳлаш мумкин:

1.

Анча юқори ҳисобланган тизимнинг органик қисми ҳисобида.

2.

Мустақил бутун тизим сифатида.

3.

Тизим таркибида мавжуд бўлган ҳамда махсус ҳусусиятларга эга

бўлган ўзаро мос келувчи компонентлар тўплами сифатида.

Корхона бошқарув фаолияти маҳсулоти ҳам уч ўлчамлидир. Биринчидан,

бу маҳсулот бошқарув соҳасининг амал қилиши самарадорлиги ва бошқарув
фаолиятининг натижаси сифатида изоҳланса, иккинчидан, бошқарув
тизимининг фаолиятини сифати ва иқтисодиёти тамойиллини ифодаловчи
оралиқ восита сифатида ифодаланади; учинчидан эса, маҳсулот бошқарув
меҳнатининг амаллари ва босқичлари сифати, мавжуд бўлган салоҳиятидан
фойдаланиш хусусияти ва бошқарув воситаларининг бирлаштирилиши
сифатида изоҳланади.

Корхона тасарруфида бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг назарий

ва амалий ёндашувлар таҳлили умумий самарадорликнинг турли тарафларини
таҳлил қилишнинг қуйидаги йўналишларини кўрсатиш имкониятини яратади,
яъни:

бошқарув самарадорлигининг иқтисодий қўрсаткичлари;

ташқи ва ички ижтимоий сиёсатни таъминлашдаги самарадорлик.

Бунда корхона мақсадлари ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари белгиланади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

бошқарувнинг ўз-ўзини тартибга солувчи тизим сифатидаги

самарадорлиги. Бунда илмий-техник ривожланиш талабларига ҳамда ишлаб
чиқаришнинг ижтимоий шартларига мослашувчанлик қобилияти намоён
бўлади;

ахборот тизимининг самарадорлиги. Бунда бошқарувнинг ахборот

таъминоти ва унинг асосида корхонага бошқарув таъсирлари намоён бўлади.

Ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг мураккаблашувлиги, илмий-техник

ривожланишнинг ўсиши, рақобатчиликнинг кучайиши, бошқарув жараёнида
хомашё ва энергетик манбалардан фойдаланиш зарурати ҳамда ташқи муҳитга
турли таъсирларнинг намоён бўлишининг ҳозирги замон шароитларида
корхона фаолиятининг умумий натижалари унинг тузилмаси рационаллигига
ҳамда

барча

элементларда

ва

бўлинмаларда

бошқарув

жараёни

самарадорлигига боғлиқ бўлади.

Корхонанинг мақсадга эришишида иқтисодий стратегиянинг иккита тури

мавжуддир. Биринчи стратегия, корхона асосий капиталиги қопланиши узоқ
муддатли бўлган катта инвестицияларни жалб этиш ва фойдани камайтириш,
яъни асосий капитални янгилашга; ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва
техник ривожланишга; ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга;
маҳсулот ассортиментини янгилашга; сотув бозоридаги улушни кенгайтиришга
ҳамда ИТТКИни инновацион тадқиқ қилишга боғлиқ бўлса, иккинчи стратегия,
ишлаб чиқаришда истеъмол харажатларини кенгайтириш ва капитал қўйилмаси
стратегиясини белгилашга ҳамда ИТТКИни имитацион дастурлашга боғлиқ
бўлади.

Маълумки, ечим қабул қилиш жараёни корхона тасарруфида айланувчи

ахборотлар таҳлилига асосланади. Корхонанинг асосий фаолияти меҳнат
воситаларини тайёр маҳсулотга айлантиришдан иборатдир. Бу ҳолатда ишлаб
чиқариш ва ахборот жараёнлари ўзаро бирикишади. Биринчи ҳолатда, ишлаб
чиқариш меҳнати намоён бўлса, иккинчи ҳолатда белгиланган ишлаб чиқариш
дастурини бажарилишни таъминловчи ечимларни ишлаб чиқишнинг ахборот
жараёнлари фаолият кўрсатади.

Ахборот

технологияларининг

янги

шаклларидан

фойдаланишга

асосланган бошқарув жараёнларини автоматлаштиришни тезкор ривожланиши
ҳозирги замон шароитларида бошқарув ечимларини тайёрлаш ва ишлаб чиқиш
учун ахборотларнинг тўлиқлиги, сифати ва ўз вақтида қабул қилинишини
юқори даражада таъминлайди.

Корхона бошқарув тизимига турли ташқи ва ички омиллар ўз таъсирини

кўрсатадилар. Улар иқтисодий, илмий-техник, ташкилий-ишлаб чиқариш,
ижтимоий, экологик ва бошқа тасарруфдаги омиллар бўлиши мумкин.
Уларнинг баъзиларини корхона тарафидан назорат қилиш имконияти мавжуд
эмас, бироқ улар корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятига катта
таъсир кўрсатадилар. Бундай омиллар ташқи ҳисобланиб уларнинг асосийлари
бозор таъсирларига боғлиқдирлар. Корхонанинг ишлаб чиқариш- иқтисодий
фаолиятини бошқаришнинг ташқи омиллар таъсири асосида ишлаб чиқилган
стратегияси маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва ўсиш суратини, янги
маҳсулотларни ўрганиш ва ишлаб чиқаришни, ишлаб чиқаришни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантириш учун инвестициялар ҳажмини белгилашни ҳамда яратилаётган
маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва сифатини оширишни белгилайди.

Шу билан бирга корхона фаолиятининг натижаларига ички омиллар ҳам

ўз таъсирларини кўрсатадилар. Бундай омиллар корхонанинг ички ҳолати ва
амалиётини ифодалайдилар. Ички омиллар ривожланиш стратегиясини татбиқ
қилиш жараёнига ва корхона бошқарувига ўз таъсирини кўрсатадилар.

Қуйидаги расмда бошқарувнинг умумий самарадорлигини таъминловчи

асосий омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги чизмаси келтирилган.

1.2-расм. Тизимли ёндашувда бошқарув самарадорлигини баҳолаш

тузилмаси[10].

Бундай омиллар қуйидаги омиллардан ташкил топадилар, яъни: ИТТКИга

жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини белгиловчи ишлаб чиқаришнинг
илмий-техник ва ташкилий ривожланиши омиллари, прогрессив технологиялар
омиллари,

ишлаб

чиқаришни

такомиллаштириш,

кооперациялаш,

концентрациялаш

ва

автоматлаштириш

омиллари

ҳамда

меҳнатни

ташкиллаштиришни

такомиллаштирувчи

омиллар.

Ҳозирги

замон

шароитларида ишлаб чиқаришни бошқаришни корхона ҳудудларида ташкил
этиш ва автоматлаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Корхона бошқарувини самарадорлигини бахолашда тизимли ёндашувга

ёндашиш муҳим аҳамиятга эга ва бу ёндашув қуйидаги тамойилларни ўз ичига
олади:

Ютуқлар

Тежамкорлик

Хўжалик

стратегия

си

Ташкилий

тузилма

лар

Ахборот

таъминоти

Моддий

манбалар

Бошқарув

Бошқарув

ечимлари

Бошқарув самарадорлиги

Бошқарувнинг амалдаги самарадорлиги

Бошқарув самарадорлиги салоҳияти

Ишлаб чиқаришнинг

технологик ўзагидаги

ўзгаришлар

Ишчи кучи

сифатидаги
ўзгаришлар

Тизимга таъсир этувчи

ташқи ва ички ижтимоий-

иқтисодий шароитлар

Фаолият

кўрсатиш сифати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

1.

Бошқарувда инсон омили таъсирини ўсиши. Бошқарув соҳасининг

тузилмаси

қанчалик

мураккаб

бўлса

ёки

корхонада

бошқарув

марказлаштирилган бўлса, ечим қабул қилишда раҳбариятнинг субъектив
ёндашув таъсири юқори қийматга эга бўлади.

2.

Ташқи муҳит омилларининг тезкор ўзгариши. Бундай омилларга

қонунчилик ва норматив актлар таалуқлидир.

3.

Илмий-техник ривожланишининг тезлашуви. Бундай омилларга техник

ва технологик омиллар тааллуқлидир.

Тизимли ёндашув универсал кўрсаткичлар ёрдамида турли тоифадаги

ахборотларни катта миқдорини баҳолашни изоҳлайди. Бундай ёндашув ўз
таркибига қуйидаги бўлинмаларни олади:

баҳоланаётган мезоннинг барча тамойилларнинг таъсири;

баҳоланаётган мезоннинг ҳар бир тамойилини мос келувчи таҳлил

усуллари орқали тадқиқ қилиш;

олинган

баҳолаш

натижаларини

оммавийлаштириш

(универсаллаштириш);

натижаларни қайта ишлаш;

баҳоланаётган мезонни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб

чиқиш.

Тизимли ёндашувни татбиқ этишнинг асосий мақсади баҳоланаётган

соҳаларни таққослаш имконни берувчи бахолашнинг универсал кўрсаткичини
қабул қилиш ва барча баҳоланаётган мезонларни татбиқ қилиш асосида
баҳолаш самарадорлиги даражасини оширишдан иборатдир.

Тизимли ёндашув бошқарувни тўлиқ ҳолда ҳамда алоҳида ечимлар қабул

қилишда тадқиқ қилади. Натижада олинган алоҳида кўрсаткичларни
шаклланувчи ва шаклланмайдиган кўринишда синфларга ажратиш мумкин.
Натижада тизимли ёндашув юқорида кўрсатилган кўрсаткичларни биргаликда
тадқиқ этади. Соҳанинг шаклланувчи кўрсаткичлари молиявий-иқтисодий
таҳлил саҳасида мавжуд бўладилар. Кўп ҳолларда соҳа бўлинмаларнинг ўзаро
ҳамкорлиги математик усуллари асосида тадқиқ қилинади ва қабул қилинган
ечим баҳоланади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган мулоҳазалар асосида корхоналарнинг

бошқариш кўрсаткичларини қуйидагича шакллантириш мумкин:

ташқи шарт-шароитларни аниқ тасаввур қилиш, таҳлил қилиш ва

прогнозлаш ҳамда манбаларни ўз вақтида тақсимлаш;

асосланган ва юқори даражада шакллантирилган мақсадларнинг

мавжудлиги ва корхона ходимларининг улар ҳақида маълумотга эга эканлиги;

ишлаб чиқариш натижаларига эришиш мақсадида манбалардан

самарадор фойдаланиш қобилияти мавжудлиги;

умумий мақсадларга эришиш учун ўзаро келишувчанликни

таъминловчи корхона бўлинмаларини юқори даражада бирлаштириш;

ташқи

муҳитнинг

ўзгарувчи

шароитларига

корхонанинг

мослашувчанлик қобилияти.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Бошқарув самарадорлигини икки шаклда изоҳлаш мумкин, яъни

биринчидан самарадор ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мезони орқали
ифодалаш мумкин, иккинчидан эса ўзгаришларга мослашувчанлик амаллар
сифатида ифодалаш мумкин. Шунга боғлиқ равишда бошқарув самарадорлиги
асосида ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги тушунчаси пайдо бўлади.
Маҳсулдорлик натижалар ва харажатларнинг оптимал мос келишувига
эришишни ифодалайди ва корхона умумий самарадорлигининг таъминлаш
воситаси сифатида ифодаланади.

Бошқарув самарадорлиги мезонларининг учта гуруҳлари мавжуд:
1)

маҳсулот миқдори ва сифатини ифодаловчи ишлаб чиқариш

самарадорлиги;

2)

вақтнинг узоқ оралиғида техника, технологиялар ва маданиятда

ўзгаришларга мослашувчанлик қобилияти;

3)

вақтнинг тезкор кичик оралиғида ишлаб чиқариш, бозор, талабнинг

ўзгариши ва ҳ.к.ларда ўзгаришларга таъсир этиш қобилиятига асосланган
корхона фаолиятининг мослашувчанлиги.

Шу билан бир қаторда мослашувчанлик корхонани самарадор

бошқаришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади ва бу ҳолат қуйидаги
тўрт тамойилга эгадир:

ижтимоий мослашув. Бунда ечим қабул қилиш ва уни бажариш

жараёнида ташқи ва ички ижтимоий муҳитидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш
ва уларга мослашиш қобилияти пайдо бўлади;

илмий-техник мослашув. Бунда янги технологиялар ва маҳсулотлар,

бошқарувни ташкил этиш ҳамда ходимларни тайёрлаш соҳасида илмий-техник
ривожланишнинг ютуқларидан фойдаланиш ва бу ўринда ҳосил бўлувчи
талабларини ҳисобга олиш;

маъмурий мослашув. Бошқарув услубияти асосида изоҳланувчи

бошқарув жараёнлари ва тизимлари талабларига бошқарувнинг шакллари ва
усулларининг мослиги;

бозорга мослашув. Бошқарув тизимининг ишлаб чиқаришдаги,

бозордаги, илмий-техник тараққиёт ва хоказолардаги шарт-шароитларнинг
турли ўзгаришларга мослиги. Бошқарув самарадорлигини узоқ муддатли
бахолашда ушбу тамойил бошқарув самарадорлигининг асосий мезонларидан
ҳисобланади.

Юқоридаги мулоҳазалар асосида барча тамойилларни қамраб олувчи

бошқарув самарадорлигини баҳолаш кўп мезонли масала ҳисобланади ва у
кўпинча ечимга эга бўлмайди. Бундай масалани ҳал қилишда ижтимоий ва
иқтисодий

тамойилларни

бирлаштирувчи

тизимли

ёндашувлардан

фойдаланиш, реинженеринг тамойилларни бошқарув тизимига моҳирона
қўллаш, контроллинг усулларини татбиқ этиш ҳамда бошқарувни сенергетик
тамойилларга асосланган ҳолда қайта шакллантириш катта иқтисодий самара
беради.

Шу билан бир қаторда бозор иқтисодиёти шароитида корхона бошқарув

тизимида ва унинг самарадорлигини таъминлашда ҳозирги кунда бир қатор
муаммолар мавжуддир. Корхоналар бошқарув тизимини ҳозирги босқичидаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

ҳолати улар фаолиятидаги стратегик мўлжалларнинг ўзгаришига узвий
боғлиқдир. Корхонанинг бозор иқтисодий шароитидаги асосий иқтисодий
мақсадлари бўлиб ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фойдани
кўпайтириш, янги бозорларга чиқиш ва корхона жамоаси эҳтиёжларини
қондириш ҳисобланади[6,8,9]. Шу билан бирга хўжалик хавфи омили таъсири
ортади, нархларнинг эркин шаклланиши устуворлиги пайдо бўлади ҳамда
маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчиларни мустақил танлаш имкони
юзага келади. Бу ўринда давлат тарафидан корхонани хомашё билан
таъминлаш, унинг маҳсулотини сотиш ҳамда ходимлар иш ҳақи даражасини
белгилаш кафолати таъминланмайди.

Мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар корхоналарнинг

стратегик ривожланиш усуллари ва иқтисодиётни давлат тарафидан тартибга
солишнинг усулларини тубдан ўзгартиришини тақозо этади. Иқтисодий
ислоҳотларнинг мақсади корхоналар ўртасида ҳамда алоҳида корхоналар
ҳудудида янги муносабатларни ўрнатишдан иборатдир.

Хозирги

кунда

фаолият

кўрсатаётган

корхоналарнинг

асосий

хусусиятларидан бири шундан иборатки улар доимий равишда ўзгарувчан
иқтисодий шарт-шароитларда фаолият кўрсатадилар. Режали ва бозор
иқтисодиёти шароитида нисбий муқим муҳит мавжуд бўлади. У ҳолатда
бундай

муҳит

корхонанинг

фаолият

кўрсатишини

таъминловчи

тадбиркорликнинг бошқа иштирокчилари ва қоидаларига ўз таъсирини
кўрсатади. Бозор иқтисодиётида корхоналар касотга учрайди ва янгилари
пайдо бўлади. Ўтиш даври иқтисодиётида тармоқ тузилмаси доимий равишда
ўзгариб туради. Корхоналар таназзули мавжуд бўлмаган тизимдан корхоналар
инқирозга учраши мумкин бўлган тизимга ўтиш ноаниқ ҳолатлар мавжуд
бўлган вақт даврига боғлиқ бўлади. Шу билан бирга мазкур ҳолат
корхоналарни хусусийлаштириш шароитларида янада чуқурлашади. Ушбу
ноаниқлик ҳолати корхоналар даражасида ечим қабул қилиш жараёнини янада
мураккаблаштиради.

Давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига, МЧЖларга ва

хоказоларга қайта шакллантириш уларни бозор тузилмасига эга бўлган
корхоналарга айлантиради.

Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти концепциясига мос равишда

корхоналарни муваффақиятга эришиши корхона тасарруфида эмас балки ташқи
ҳолатда рўй беради. Шунинг учун корхона доимий равишда янгиланиб бориши
керак ва ташқи муҳитнинг ўзгарувчан омилларига мослашуви зарур. Бу
омилларнинг асосийларидан бири, истеъмолчи талабларининг устуворлиги
ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар доимий равишда рақобат

бардошликларини

сақлаб

туришлари,

истеъмолчилар

талабларидаги

ўзгаришларни кузатиб боришлари, талаб ва таклифдаги муносабатларни таҳлил
этишлари, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, экологик ҳамда ташқи муҳитдаги
халқаро омилларнинг динамикаси ва тафовутларини баҳолашлари, хавфлар ва
имкониятларни кўра билишлари ҳамда маҳсулот рақобат бардошлигини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш асосида ўзларининг ички муҳитларини
ташқи шароитларига мослаштиришлари зарур.

Корхоналар бошқарувининг янги парадигмаси уларни “очиқ” тизим

сифатида

талқин

қилинишини

ифодалайди.

Бунда

корхоналарнинг

муваффақияти бир қатор иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техник омилларга
боғлиқ бўлади ва буларга нисбатан корхонани ишлаб чиқаришни ташкил
этишнинг рационаллиги ва бошқарув тизими иккиламчи аҳамиятга эга.

Иккинчи тоифадаги тамойиллар қуйидагилардир[4,5,9]:

корхона фаолиятига тегишли хавфларни ўз вақтида кўра билиш;

ташқи муҳитда пайдо бўладиган имкониятларни англаш қобилияти;

мумкин бўлган имкониятлардан максимал фойда олиш қобилияти;

бозорда корхона ўзининг иқтисодий салоҳиятини самарадор татбиқ

этиш қобилияти;

ишлаб чиқарилган маҳсулот асосида қўшимча қийматни яратиш

қобилияти.

Юқорида кўрсатилган тамойиллар бошқарувни умумий тизимини

самарадорлигини асосий мезонларини ифодалайди.

Корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини бошқаришнинг воситалари ва

баҳолаш усулларини такомиллаштириш қуйидаги муаммоларни ҳал этиш
имкониятини яратади:

1)

корхонанинг иқтисодий салоҳиятини бирлаштирилган қийматини

объектив бахолаш;

2)

корхона салоҳияти қийматини амалиётнинг аниқ натижалари билан

ўзаро муносабатларини белгилаш;

3)

корхонанинг барча бўғинлари салоҳиятлари манбаларидан маркетинг

ташкил этувчиларини ҳисобга олган ҳолда таъсирларни белгилаш;

4)

корхонани иқтисодий салоҳиятини ошириш манбаларини белгилаш;

5)

бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда стратегик жиҳатдан

мўлжалланган салоҳиятни шакллантириш.

Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш корхоналарга салоҳиятларини аниқ

белгилаш ҳамда бозор талабларини инобатга олган ҳолда салоҳиятдан самарали
фойдаланиш имконини ошириш ва шу билан бирга корхона фаолиятининг
молиявий кўрсаткичларини такомиллашиш имконини яратади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ветров А.А. Структурно-целевой анализ экономического потенциала

предприятия (теория и методология). – Саратов: Изд-во Саратовского универ-
ситета, 2008. – 188 с.

2. Гогина Г.Н., Никифорова Е.В., Шиянова С.А. Комплексный анализ

экономического потенциала организации. Под ред. А.И. Афоничкина. – Тольят-
ти: Волжский университет им. В.Н. Татищева, 2003 – 175 с.

3. Дракер П. Управление, нацеленное на результаты: Пер. с англ. – М.:

Технологическая школа бизнеса, 2004. – 200 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

4. Калмийцев С. Проблемы оценки потенциала промышленного

предприятия. – М.: 2006 – 61 с.

5. Попов Е.В. Рыночный потенциал предприятия. – М.: Экономика

2002. – 540 с.

6. Герчикова И.Н. Менеджмент: учебник для вузов, М: ЮНИТИ «Банки и

биржи», 2009

7. Саймон Г.А. и др. Менеджмент в организациях. М: Экономика 2008
8. Тихонравов Ю.В. Теория управления. Учебный курс. М: Вестник 2008
9. Ломакин А. Ю. Формирование системы управления в современных

условиях развития менеджмента. Молодой ученый. - 2013. - №3. - С. 249-251.

10. Ковалишина Г.В. Системный подход в оценке эффективности управ-

ления фирмой. Аудит и финансовый анализ. 2002'2


Библиографические ссылки

Ветров А.А. Структурно-целевой анализ экономического потенциала предприятия (теория и методология). - Саратов: Изд-во Саратовского университета, 2008. - 188 с.

Гогина Г.Н., Никифорова Е.В., Шиянова С.А. Комплексный анализ экономического потенциала организации. Под ред. А.И. Афоничкина. - Тольятти: Волжский университет им. В.Н. Татищева, 2003 - 175 с.

Дракер П. Управление, нацеленное на результаты: Пер. с англ. - М.: Технологическая школа бизнеса, 2004. - 200 с.

Калмийцсв С. Проблемы оценки потенциала промышленного предприятия. - М.: 2006 - 61 с.

Попов Е.В. Рыночный потенциал предприятия. - М.: Экономика 2002. - 540 с.

Герчикова И.Н. Менеджмент: учебник для вузов, М: ЮНИТИ «Банки и биржи», 2009

Саймон Г.А. и др. Менеджмент в организациях. М: Экономика 2008

Тихонравов Ю.В. Теория управления. Учебный курс. М: Вестник 2008

Ломакин А. Ю. Формирование системы управления в современных условиях развития менеджмента. Молодой ученый. - 2013. - №3. - С. 249-251.

Ковалишина Г.В. Системный подход в оценке эффективности управления фирмой. Аудит и финансовый анализ. 2002'2

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов