Бошқарув ахборот технологиялар тизимини ривожлантиришни такомиллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
114-129
9
5
Поделиться
Мирбабаев, Ф., & Шодмонова, У. (2013). Бошқарув ахборот технологиялар тизимини ривожлантиришни такомиллаштириш. Экономика и инновационные технологии, (1), 114–129. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8046
Ф Мирбабаев, Ташкентский Государственный Технический Университет

к.т.н., доцент

У Шодмонова, Ташкентский Архитектурно-Строительный Институт

и.ф.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги замонда ахборот технологиялари тараққиѐтидаги ўзгаришлар уларнинг компаниялар бизнесидаги аҳамиятини тубдан ўзгартирмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Ф.А. Мирбабаев, т.ф.н., доцент,

ТДТУ,

У.А. Шодмонова, и.ф.н., доцент,

ТАҚИ

БОШҚАРУВ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ҳозирги замонда ахборот технологиялари тараққиѐтидаги ўзгаришлар

уларнинг компаниялар бизнесидаги аҳамиятини тубдан ўзгартирмоқда.
Ахборот технологиялари департаментлари илгари бизнес-тузилмаларга ѐрдам
кўрсатиб келган бўлсалар, энди уларнинг тенг ҳуқуқли ҳамкорларига
айланмоқда, чунки улар бизнесни юритиш ва бозорда рақобатбардош
афзалликларни қўлга киритиш учун сифат жиҳатдан янги имкониятларни
очмоқда. Бу эса шуни билдирадики:

-

биринчидан, корпорацияда АТни ривожлантиришни режалаштириш

компанияни ривожлантириш режалари билан узвий боғланиши лозим;

-

иккинчидан, АТ-департаментлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга

ѐндашувлар тубдан ўзгаради.

Маълумки, айни пайтда ахборот технологияларининг стратегик роли

ошиб бораѐтгани кузатилмоқда. Корпорациянинг ахборот инфратузилмаси
ундаги бизнес-жараѐнлар тузилмасига бўйсундирилиши ҳамда уни мазмунан
тўлдириши лозим. Буни АТ-директор позициясининг стратегик даражаси ҳам
тасдиқлайди, бу одам компаниядаги бизнес-жараѐнларни ҳаммадан ҳам яхши
тушуниши, уларни бошқариш ва контроллингнинг умумий усулларини юксак
даражада ўзлаштирган бўлиши даркор.

Ахборот технологияларининг самарадорлиги ва аҳамиятини баҳолашга

мавжуд ѐндашувлар, биринчи галда, алоҳида функционал компонентлар
тавсифлари (тармоқ ускуналари унумдорлиги, тизимларни ишлаб чиқиш ва
жорий этиш жараѐни самарадорлиги ва ҳ.к.)га боғлиқ. Бироқ бундай нуқтаи
назар бир қатор жиддий камчиликларга эга. Булар:

мижозлар эҳтиѐжларига аниқ йўналмаганлиги;

“сервис даражаси” тушунчаси бўйича ягона фикрнинг йўқлиги;

Ахборот технологияларини ривожлантиришга қаратилган АТ-

департамент лойиҳаларига устуворлик берилмаслиги.

Бундай вазият асосий муаммони келтириб чиқаради – бизнес ва АТнинг

бир-бирини тушунмаслиги, яъни АТнинг компанияни ривожлантиришга
қўшадиган ҳиссасини баҳолашнинг аниқ мезонлари бўлмаслиги оқибатида АТ-
департамент ишидан норозиликлар ортиб боради.

Ягона ечим – АТнинг бизнесни ривожлантиришдаги аҳамиятини бир хил

тушунишни таъминлай оладиган ѐндашувларни ишлаб чиқиш, уни
ривожлантиришни режалаштириш ҳамда қўйилган мақсадларга эришилишини
назорат қилиш.

Бошқача қилиб айтганда, АТ-департамент ишининг сифат даражасини

унинг мижозлари (масалан, компания бизнес-бўлинмалари ѐки бевосита


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2

мижозлари) нуқтаи назаридан баҳолай оладиган баланслаштирилган ўлчамлар
тизими зарур.

Бу ерда қуйидаги асосий талаблар таъминланиши лозим:

компанияни ривожлантириш стратегияси билан боғлиқлик;

жорий мониторинг ва назоратни таъминлай оладиган оператив “етакчи”

кўрсаткичларнинг мавжудлиги;

инновацион жараѐнларнинг ҳамда технологиялар ва ходимларни

ривожлантиришнинг зарурлигига алоҳида урғу бериш.

Бутун дунѐга танилган

Balansed Scorecard (BSC)

методологияси мана

шундай ѐндашув бўлиб, у компанияни ривожлантиришнинг мақсадлари ва
кўрсаткичларини мувозанатлаш қоидаларидан иборатдир.

Баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими

(БКТ) – стратегик

муваффақият омилларини, компания мақсадларини ходимларга босқичма-
босқич етказиш ҳамда асосий самарадорлик кўрсаткичлари (АСК) орқали
натижаларни назорат қилиш механизми. БКТ нафақат стратегик, балки
оператив бошқарув воситаси ҳисобланади.

БКТ афзаллиги шундан иборатки, ушбу тизимни жорий этган корхона

бошқарувнинг ҳар қандай даражасида стратегияга мос келадиган

ҳаракатлар

координатаси

тизимини

қўлга

киритади.

Асосий

самарадорлик

кўрсаткичлари ва ходимларни мотивациялаш

БКТ ѐрдамида баѐн қилинган

ва таърифланган компания стратегиясини амалга ошириш имконини беради.
Баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими – бу:

компанияни бошқаришнинг янги тизими;

стратегияни амалга ошириш ва уни тузатиб бориш механизми;

стратегияни

аниқ

мақсадлар,

кўрсаткичлар

ва

вазифаларга

бўйсундириш воситаси;

истиқболдаги кўрсаткичларни назорат қилишнинг ишончли воситаси;

ходимларни мотивациялаш тизими;

тескари алоқа, ўқитиш ва узлуксиз ривожлантириш тизими.

Анъанавий тарзда BSC стратегик карталарни шакллантиришни назарда

тутади, бундай карталарда мақсадлар ва кўрсаткичлар тўртта тоифа
(истиқболликлар) бўйича гуруҳланади:

молия (компанияни ривожлантиришнинг молиявий мақсадлари ва

унинг ишининг молиявий натижалари – айланма, фойда, рентабеллик ва ҳ.к.);

мижозлар ва бозорлар (компаниянинг бозорга чиқишдан мақсади ҳамда

мижозларга хизмат кўрсатиш сифати кўрсаткичлари – бозорларни ва сотув
ҳудудларини ўзлаштириш, буюртмани бажариш вақти, “идеал буюртма” ва
ҳ.к.);

жараѐнлар (жараѐнларга нисбатан самарадорлик талаблари – қиймат,

вақт, хатолар миқдори, таваккалчилик ва ҳ.к.);

ривожланиш (янги технологияларни излаш ва ходимлар малакасини

оширишдан мақсад).

Кўрсаткичлар бир-бирига сабаб-оқибатли таъсир кўрсатади. Умумий

кўринишда мантиқ шундан иборат: ходимлар малакаси ва технологиялар бизда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

3

қанчалик юқори бўлса, бизга бизнес-жараѐнлар самарадорлигини таъминлаш
шунчалик осон бўлади, бу эса ўз навбатида, мижозларга сифатли хизмат
кўрсатишга ва рақобат афзалликларини рўѐбга чиқаришга имкон беради,
охиргиси режалаштирилган молиявий кўрсаткичларга эришилишини
таъминлайди.

Шундай қилиб, компания учун молиявий кўрсаткичлар унинг

фаолиятининг якуний мақсади ҳисобланади, бошқа истиқболлар эса
компаниянинг келгуси даврлардаги салоҳиятини белгилайди.

Компаниянинг АТ-департаментига нисбатан ҳам унинг фаолияти асосий

омилларини шу тарзда белгилаш мумкин, яъни компанияда ахборот
технологияларини ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш керак. Бу
ерда шуни англаш жоизки, компания молиявий кўрсаткичларига ахборот
технологияларининг таъсири билвосита бўлгани боис, молиявий ўлчамлар
кўринишида асосий натижани аниқ ифодалаш жуда қийин. Молиявий ўлчамлар
эса

(ахборот

технологияларига

харажатлар)

АТнинг

бизнесни

ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тўлов нуқтаи назаридан қаралиши
лозим.

АТ учун мижозлар бўйича истиқболлар эса компаниянинг асосий бизнеси

билан ўзаро таъсирлашув шаклларининг ифодасидир, буни АТ-департамент
фаолиятининг ички самарадорлиги билан мустаҳкамлаш даркор. Шундай
қилиб,

Balansed

Scorecard

усуллари

негизида

АТ-технологияларни

ривожлантириш

стратегияси

қуйидаги

истиқболликлар

бўйича

гуруҳлаштирилган мақсадлар ва кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига боғлиқ
тўплами кўринишида таърифланади:

миссия (АТнинг компаниядаги асосий вазифаси ва уни ривожлантириш

йўллари);

мижозлар (компаниянинг асосий фаолиятини қўллаб-қувватлаш

мақсадлари);

жараѐнлар (ишлаб чиқиш ва жорий этиш процедуралари самарадорлиги

кўрсаткичлари);

технологиялар (фойдаланиладиган технологияларнинг асосланганлиги ва

самарадорлигини баҳолаш);

ташкилот (АТ-департаментнинг ички процедуралари самарадорлиги

кўрсаткичлари).

Таклиф этилган истиқболликлар стратегик карталарни ишлаб чиқиш учун

асос бўлиши керак. Вазиятга ва раҳбарнинг келажак тасаввурига қараб
истиқболликлар таркиби ўзгариши мумкин. Киритиладиган ўзгартишларнинг
мажбурий шарти – истиқболликларнинг ўзаро бир-бирига таъсири мантиғининг
сақланиб қолиши.

BSCга қўйилган ѐндашувлар ғояси анча оддий. АТ-департаментлар

фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун таклиф этилган кўрсаткичлар гуруҳи
ҳам ғайриоддий эмас. Бироқ ѐндашувнинг соддалигига ортиқча баҳо беришга
шошилмаслик жоиз. Баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими (Balansed
Scorecard) ғояси тўлиқ англаб етилгандан кейин стратегик карталарни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

4

шакллантириш жуда осон иш экан, деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Бу ерда
технологиялардан нотўғри фойдаланишнинг иккита сценарийсини кўрсатиш
мақсадга мувофиқ:

жуда кўп ўлчамлар олинади, улар АТ-департамент фаолиятининг

алоҳида жиҳатларини акс эттирса-да, бир-бирига умуман боғлиқ эмас ѐки
ҳаттоки компанияни ривожлантириш стратегиясидан ҳам ажралиб қолган;

мақсадлар ва кўрсаткичлар ўртасида сабаб-оқибат алоқалари ҳаддан

ташқари кўп бўлган стратегик карталар тузилади.

Юқоридагиларнинг ҳар иккаласи ҳам BSC дан кутилган натижаларни

йўққа чиқаради. Биринчи ҳолатда ривожланиш йўналишлари бир-бирига зид
келиши мумкин. Иккинчиси - стратегик карталардан фойдаланишни
қийинлаштиради.

Иккала

вариант

ҳам

ахборот

технологияларини

ривожлантиришда устуворликларни белгилаш имкониятини инкор этади.

Асосий талаб – АТни ривожланиш стратегиясининг компания мақсадлари

билан аниқ узвий боғлиқлиги. Айни мана шу BSC технологияси бундай
мутаносибликни формал даражада таъминлайди, бошқача қилиб айтганда, АТ-
департамент учун BSC компанияни умумий ривожлантириш стратегик
картасига нисбатан бирмунча силжиган бўлади. Бунда истиқболликларнинг
бир-бирига таъсир қилишининг ички мантиғи, албатта, сақланади.

Ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жараѐнлар ва

одамларни бошқаришнинг оператив даражасига чиқиш муаммосини янада
чуқурлаштириш мумкин, зеро баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими асосий
вазифаларидан бири стратегияни тактикага ўтказишдир. Ушбу қадамнинг
маъноси АТ-департамент ходимларини мотивациялаш тизимини ахборот
технологияларини ривожлантириш бўйича танланган кўрсаткичларга қараб
мослаштиришдан иборат. Ҳар бир ходим иши сифатини баҳолаш АТ-
стратегиянинг у ѐки бу мақсадига эришилгани асосида олиб борилади.

Шундай қилиб, баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими жиддий тарзда

АТ-департаментдаги маданиятни ҳам, унинг компаниядаги бошқа бўлинмалар
билан ўзаро таъсирини ҳам ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай ѐндашув
ахборот технологияларини ривожлантиришни асосий бизнес эҳтиѐжларига
бевосита боғлиқ бўлган онгли жараѐнга айлантиради. Бунда ахборот
технологияларининг компаниянинг бозордаги позицияларини яхшилаш ҳамда
унинг молиявий натижаларини оширишдаги аҳамиятини тушуниш осонроқ
кечади.

Компаниянинг ахборот стратегияси модели

Ахборот стратегияси – корхона стратегик режаларини амалга оширишда

ундаги ахборот тизимининг ролини белгилаб берадиган ҳамда бу роль қандай
ижро этилиши лозимлигини баѐн қиладиган ҳужжат.

Ахборот стратегиясининг буюртмачилари ва фаол яратувчилари

корхоналар мулкдорлари (акциядорлари) ҳамда топ-менежерлари бўлиши
керак, ахборот хизматлари директорлари ҳамда АТ-бўлимлар раҳбарлари эса –
унинг ҳаммуаллифлари ва асосий ташкилотчиларидир.

Бундай низом корхона ахборот стратегиясининг намунавий мазмуни

ҳақида тасаввур беради ва қуйидаги тўртта асосий бўлимни ўз ичига олади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

5

Корхона бизнес-стратегияси. “Ўзбеккўмир” корпорацияси мисолида бу

корхонани ривожлантиришнинг базавий стратегияларини қисқача таърифлаш
бўлиб, ахборот стратегияси унга мослаштирилган бўлиши ва уни қўллаб
туриши лозим.

Корхонанинг ахборот стратегияси. Бизнинг мисолда бу корхонада

Ахборот тизимларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва базавий
тамойилларини таърифлаш. Бу элементлар жорий ва келгуси АТ-ташаббуслар
учун пойдевор яратади. Шу ернинг ўзида Ахборот тизимлари фаолияти ва
ривожланишини баҳолашнинг асосий мезонлари келтирилади.

Корхонанинг АТ-ташаббуслари. Ахборот стратегиясини амалга ошириш

доирасида

йўлга

қўйилиши

лозим

бўлган

аниқ

АТ-лойиҳалар.

Ташаббусларнинг ҳар бири қўйилган стратегик мақсадлар билан қатъий
боғланган бўлиши, Дастуриламал тамойилларга мос ҳолда амалга оширилиши
лозим, битта ѐки бир нечта Ахборот тизимларини қамраб олиши мумкин.

Ахборот стратегиясини бошқариш. Ахборот стратегиясини амалга

оширишда корхона раҳбарлари роллари ва мажбуриятларини тақсимлаш.

Қуйида ҳар бир босқични алоҳида кўриб чиқамиз.

1.

Корхона бизнес-стратегияси

Бу бўлим бошқарувнинг ахборот стратегияси учун устқурмани

белгиловчи юқори даражадаги стратегик вазифаларни, яъни корхона
Стратегиясини, Давлат органлари ва бошқа таъсир гуруҳларининг талабларини
баѐн қилади. Бундай таъриф корхона ва АТ-бўлим раҳбариятига, корхона
стратегияси ва ахборот стратегияси қаерда бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва
бир-бирини ривожлантириш мумкинлигини аниқлашга ѐрдам беради. Ушбу
стратегик элементлар кейинги барча ишлар учун асос яратади, шу сабабдан,
бевосита мулкдорлардан ҳамда корхонанинг олий раҳбариятидан олиниши
керак.

А. Корхонанинг келажак тасаввурини таърифлаш

Корхонанинг келажак тасаввури – келажакда кутилган ва исталган

ҳолатни идеаллаштирилган ҳолда ва шубҳа остига қўймасдан тасаввур қилиш.
Тасаввурни таърифлаш корхонанинг келажакдаги ниятлари табиатини
ифодаловчи маѐқ вазифасини бажаради.

В. Корхона миссиясини таърифлаш

Корхона миссияси – унинг асосий бизнеси, унинг мақсадлари ҳамда

бизнес ўз мазмунини йўқотишига олиб келадиган сабаблар таърифи. Миссия
мижоз ва унга кўрсатиладиган хизматларни айнанлаштиради. Миссия таърифи
юқорироқ даражадаги вазифаларга тўғри келиши керак.

С. Корхона мақсадлари

Мақсадлар корхона фаолиятининг унинг келажак тасаввуридаги ҳолатга

эришиши учун зарур бўлган умумий йўналишларини белгилайди. Мақсадлар –
миссиянинг натижага қаратилган элементлари. Мақсадлар нималарга
эришилиш кераклигини кўрсатади, бироқ бунинг йўлларини эмас. АТ-бўлим
стратегияси бу мақсадларни тўлиқ ѐки қисман қўллаб туради.

Заруратдан келиб чиқиб корхона мақсадларини янада тўлиқроқ

таърифлаш учун қўшимча материалларни бериш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

6

Д. Корхона фаолиятида АТ роли

АТнинг корхона фаолиятидаги тарихий сабаблар ѐки мақсадли саъй-

ҳаракатлар натижасида қарор топган аҳамияти. Рақобат афзалликларини қўлга
киритиш учун (таннархнинг пасайиши, янги сотув каналлари, табақалаштириш
ва ҳ.к.) АТни қўллаш салоҳияти. АТнинг корхона фаолиятидаги бўлажак
аҳамияти қўллаш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда.уларни корхонани
ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда.

2.

Корхонанинг ахборот стратегияси

Ҳужжатнинг бу қисми ахборот стратегиясининг асосий йўналишини

ҳамда қай тарзда бу АТ-стратегия корхонанинг умумий стратегиясига
бўйсундирилишини баѐн қилади.

А. АТ-тасаввур

АТ-тасаввур – бу корхона ахборот тизимининг ва АТ-бўлимининг

исталган ва эришилиши мумкин бўлган келгуси аҳволи ҳақидаги
идеаллаштирилган ва шубҳа остига қўйилмайдиган тасаввур. АТ-тасаввур
Корхона келажак тасаввурини ва унинг Миссиясини тўлдириши лозим. АТ-
тасаввур АТ-бўлим ходимлари учун ҳам корхонанинг бошқа хизматчилари
учун ҳам аҳамиятли бўлиши, улар томонидан тушунилиши ва қўллаб-
қувватланиши керак. АТ-тасаввур Ахборот тизимлари функцияларига, АТ-
бўлим маҳсулотлари ва хизматларига ѐки унинг иши услубларига ҳам тегишли
бўлиши мумкин.

АТ-бўлим технологик ечимлар ва сервисни таъминлайдики, улар

корхонага қуйидагилар воситасида хизмат кўрсатишнинг энг юқори даражага
эришишга ѐрдам беради:

-

технологияларга инвестициялар ҳамда самарали ечимлар бера оладиган

ҳамкорликларни йўлга қўйиш;

-

мижозларга юқори сифатли хизматлардан ва маълумотлар базасидан

қулай фойдаланиш имконини яратиш, бу уларнинг ўз-ўзини таъминлашнинг
юқори даражасига эришишга ѐрдам беради;

-

корхонанинг автоматлаштиришга бўлган эҳтиѐжини тезкор қондириш,

бу эҳтиѐжларни аниқлаш ва уларни қондириш ўртасидаги вақтни қисқартириш;

-

тасдиқланган бюджетлар ва муддатлар доирасида инновацион

технологик ечимларни етказиб бериш;

-

ҳамкорлик ва новаторлик муҳитини яратиш.

В. АТ-Миссия

АТ-Миссия корхонадаги Ахборот тизимлари ва АТ-бўлимининг асосий

вазифасини кўрсатади. У мижозларни ҳамда уларга кўрсатиладиган хизматлар
рўйхатини белгилайди. Миссия таърифи юқорироқ даражадаги вазифаларга мос
келиши керак. Шунингдек, АТ-миссияни амалга оширганда компания оладиган
фойда ҳам баѐн қилиниши лозим.

АТ-бўлим самарали ва натижакор ахборот тизимларини ўз вақтида жорий

этиш ва корхонанинг, унинг ҳамкорлари ва мижозларининг технологик
етакчилигини таъминлаш орқали корхонанинг самарали фаолиятини ва унинг
хизматларининг инновацион хусусиятларини сақлаб туради.

С. АТ-бўлим фаолиятининг дастуриламал тамойиллари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

7

Ахборот стратегияси АТ-бўлимнинг технологик жиҳатларинигина эмас,

балки унинг фаолияти тамойилларини, шунингдек, ташкилий маданиятини
белгилайди. Дастуриламал тамойиллар шундай қоидалар ва муносабатларни
шакллантирадики, улар кейинги барча хатти-ҳаракатларга йўналиш беради.

АТ-бўлими фаолияти асосида ѐтган Тасаввур ва Миссия корхона ва АТ-

бўлим

қадриятларининг

умумийлигини

кафолатлайди.

Дастуриламал

тамойиллар

ушбу

қадриятларни

ташкилий

маданиятни

мақсадли

шакллантиришга бўйсундиради.

АТ-бўлимининг Дастуриламал тамойиллари

АТ-бўлим қуйидагиларга интилади:
- мижозлар нуқтаи назарларини тушунишга, уларнинг айни пайтдаги ва

истиқболдаги эҳтиѐжларини қондирадиган технологик ечимларни ишлаб
чиқиш ва рўѐбга чиқаришга;

- энг юқори сифатли технологик ечимларни таклиф қилишга ва компания

кўрсатадиган хизматларнинг ишончлилиги ва самарадорлигини кафолатлашга;

- мижозларга, ходимларга ва бошқа манфаатдор томонларга қулай шаклда

аниқ, ишончли ва мавридли ахборотни беришга;

- АТ-ечимларни режалаштириш, ҳосил қилиш, фойдаланиш, хизмат

кўрсатиш ва баҳолашнинг фойдали ва самарали шаклларини яратишга;

- ижодий

салоҳиятни

оширувчи,

жамоавий

иш

шаклларини

кўпайтирувчи, масъулиятлилик, узлуксиз шахсий ривожланиш, дахлдорлилик
ҳисси, ташаббускорлик ҳамда энг юксак ахлоқий стандартларни қўллашни
рағбатлантирувчи муҳитни сақлаш.

- Дастуриламал тамойиллар, ташкилий тамойилларга қўшимча қилиб,

технологик йўналишларни танлашга ѐндашувларни ҳам белгилайди.

Технологик тамойиллар:

- корхона ахборот тизимларининг узоқ вақт ривожланиши натижалари

янги тизимларни ишлаб чиқиш ѐки сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилишда
муҳим омил ҳисобланади. Тизимларни ривожлантириш режаларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда узоқ муддатли мақсадларни ҳисобга олиш уларни
корхонада пайдо бўладиган янги эҳтиѐжларга мослашиш учун муҳимдир;

- тижорат ечимлари ѐки илгари ишлаб чиқилган, текширувдан ўтган ва

қўллаб туриладиган ечимлар, пакетлар, компонентлар ѐки модуллар танловни
амалга оширишда жорий этиш муддатларини қисқартириш ҳамда уларга боғлиқ
таваккалчилик даражасини пасайтириш учун устуворликка эга бўлади;

- муайян таъминотчи қарорларига боғлиқлик технологияни танлаш учун

мезонлар сифатида таъминотчига боғлиқ бўлмаган стандартлардан
фойдаланиш ҳисобига чекланади. Агар стандартларни тўлиқ қўллаши мумкин
бўлган ечимлар топилмаса ѐки улар алоҳида зарур хоссаларга эга бўлса, уларни
жорий этиш, фойдаланиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича янги қоидалар ва
процедураларни ишлаб чиқиш лозим;

- агар таъминотчининг маҳсулоти ѐки хизматлари корхона ахборот

тизимининг критик элементларини яратиш ва/ѐки уларга хизмат кўрсатиш учун
муҳим бўлса, улар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали муносабатларни йўлга
қўйиш керак;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

8

- ахборот тизимлари масштабланадиган бўлиши, яъни уларни жорий

эҳтиѐжлардан келиб чиқиб салмоқли инвестицияларни жалб қилмасдан аста-
секин ҳам ўстириш, ҳам қисқартириш имкониятини назарда тутиш керак;

- мақбул таваккалчилик даражасида инновациялардан энг юқори нафни

олиш учун янги технологиялардан имкон қадар тезроқ фойдаланиш лозим;

- мижозларга ўзига хос ноѐб (яъни, стратегик) афзалликларни

таъминлайдиган технологик инфратузилма қисмлари корхонанинг ўзида
яратилиши даркор. Инфратузилманинг ноѐб бўлмаган қисмлари, агар мумкин
бўлса, сотиб олиниши ѐки аутсорсингга берилиши лозим.

Д. Ахборот тизимлари мақсадлари, кичик мақсадлари ва уларни

ривожлантириш натижавийлиги ўлчагичлари

Танланган ва таърифланган мақсадларнинг кичик қисмигина АТ-

Тасаввурда баѐн қилинган кутилаѐтган ҳолатга эришиш бўйича саъй-
ҳаракатларнинг умумий йўналишини белгилаб беради. Улар натижага
қаратилган таърифлар сифатида ифодаланган Миссия элементларидан иборат.
Мақсадлар нимага эришиш кераклигини кўрсатади.

Мақсадларнинг ҳар бири кичик мақсадларга ажратилиши мумкин. Кичик

мақсадлар – асосий Мақсадларга эришишнинг аниқ, ўлчанадиган натижалари
бўлиб, мақсадни энг яхши бошқариш, мониторинг қилиш ва уларга эришишни
баҳолаш учун ажратилади. Кичик мақсадлар оралиқ натижаларга эришишга
қаратилган. Улар нимага эришиш (яратиш, кўпайтириш, камайтириш, йўқотиш
ва ҳ.к.) кераклигини, қанчалик, қачон (вақт чегараси белгиланиши) ва ким
томонидан (ташкилот, гуруҳ ѐки индивидиум) бунга эришилиши (ўлчаниши)ни
кўрсатади. Мақсадлар ва кичик мақсадларга эришиш бўйича хатти-ҳаракатлар
уларнинг тўлиқ ѐки ҳар бир қисмини алоҳида рўѐбга чиқарилишини
таъминлаши лозим.

Натижакорлик мезонлари мақсадларга эришилганлик даражасини

мониторинг

қилишнинг

асосий

ўлчовларини

белгилайди.

Ҳақиқий

эришиладиган мақсадлар жорий аҳволни, кутилаѐтган натижакорликни (нимага
ҳақиқатан ҳам эришиш мумкин) ва мақсадли қийматларни ҳисобга олиб
белгиланади. Ўлчов воситалари Мақсадлар ва Кичик мақсадларга
яқинлашганлик даражасини кўрсатади, бундан кўзланган мақсад – раҳбар
мақсадлар томон ҳаракатланганда ишларни бажариш жараѐнига ѐки АТ-
стратегиянинг ўзига ўзгартишларни ўз вақтида киритиш имконига эга бўлсин.
Натижакорлик мезонлари компания ўз фаолиятини баҳолаш учун юқорироқ
даражада

қўллайдиган

кўрсаткичларга

асосланиши

ҳамда

бизнес

Мақсадларидан келиб чиқарилиши мумкин.

Е. Критик омиллар

Шундай омиллар борки, уларсиз мақсадларга эришиб бўлмайди. Улардан

айримлари АТ-бўлим назорати остида бўлса, бошқалари бундай назоратда
бўлмайди. Критик омилларни бошқариш (мониторинг қилиш ва тузатувчи
чораларни кўриш АТ-бўлимда ѐки ундан ташқарида битта ѐки бир нечта
омилларга таъсир кўрсата оладиган кишиларга ѐки гуруҳларга топширилади.
Буларни Критик омилларни қалтисликлари деб қабул қилиш ва АТ-Стратегия
доирасида бошқариш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

9

АТ-Стратегия учун муҳим бўлган Критик Омиллар қуйидагилар:
- Web-инфратузилмани

ишга тушириш бўйича жорий лойиҳани

муваффақиятли якунлаш Мақсадларга эришиш учун зарур;

- Корхона вакиллари ва манфаатдор ҳамкорларнинг Ишчи гуруҳи

фаолиятида фаол иштирок этиши уларни мувофиқлаштириш. Айниқса, бу
ахборот алмашинуви стандартларини келишиб олиш учун зарур:

- сиѐсий устуворликларнинг алмашиниши – давлат органларида

кузатилиши мумкин;

- технологик

чекловлар,

чунки

таъминотчилар

иқтисодиѐтдаги

сусткашликларга дуч келишлари мумкин;

- ресурслар

(молиявий, вақт, ишчи кучи, эксперт, технологик

ресурслар)дан фойдаланиш имкони;

- ахборотни тўплаш ва уларни кўплаб республика миқѐсидаги, давлат,

маҳаллий ва хусусий ташкилотлар ўртасида тақсимлашнинг юридик
жиҳатлари;

- меҳнат бозорида критик муҳим бўлган АТ-кўникмаларга эга

мутахассисларни топиш.

3. АТ-ташаббуслар

Ушбу бўлимда амалга оширилиши керак бўлган ташаббус (лойиҳа)лар

таърифлаб берилади. Улар АТ-Бўлим ва корхона Миссияси ва Мақсадларининг
мантиқий давомидир. Ташаббуслар икки турда бўлиши мумкин. Биринчиси –
айни пайтда амалга ошириш босқичида турган ташаббус (лойиҳа)ларни давом
эттириш, тўхтатиш ѐки ривожлантириш. Иккинчиси – мутлақо янги
лойиҳаларни тайѐрлаш ва ишга тушириш. Барча ташаббуслар учун
устуворликлар белгиланиши лозим, улар стратегик Мақсадларга эришишга энг
кўп жиҳатдан ѐрдам берадиган ѐки муҳим ва зарур бўлса-да, критик тоифага
киритилмайдиган устуворликларга ажратилади.

Ахборот стратегиянинг бу қисмини АТ-Бўлим ташаббусларига ҳамда

бошқа бўлинмалар масъулияти доирасига кирадиган ташаббусларга ажратиш
мумкин. Масалан, таълим дастурини ишлаб чиқишни ходимларни бошқариш
департаментига топшириш мумкин. Худди шундай, чет ташкилотлар билан
ахборот алмашинувининг юридик жиҳатларини тадқиқ қилишни юридик бўлим
бошқариши керак.

Ташаббуслар таърифида корхона раҳбариятини таклиф этилаѐтган

ташаббусларни малакали кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун, шарҳлаш ѐки рад
этиш учун зарур бўлган ахборот ва далиллар билан таъминлайдиган
маълумотлар келтирилган бўлиши лозим. Барча тахминлар асосланган бўлиши,
ҳар қандай ноаниқликлар эса аниқ кўрсатилган бўлиши (масалан, йўл
қўйиладиган харажатлар ѐки муддатлар чегаралари) даркор. Ташаббуслар
таърифида кутилаѐтган фойда кўрсатилади, шунингдек, уларни амалга
оширишда фойдаланишга таклиф этилаѐтган техник ва бошқарув ѐндашувлари
тавсия этилади.

Деталлаштирилган техник ва бошқарув режалари кейинроқ техник ва

бошқарув ходимлари томонидан ишлаб чиқилади.

Номланиши: ҳар бир ташаббус ўзига хос ноѐб ном билан аталиши керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

10

Устуворлик – ташаббуснинг АТ-Стратегияни амалга оширишдаги нисбий

муҳимлиги устуворликни белгилаш учун асос ҳисобланади. Қуйидаги схемадан
фойдаланиш мумкин:

Юқори – стратегик мақсадларга эришиш учун критик ҳисобланади.
Ўртача – критик бўлмаса ҳам, АТ-Стратегияни амалга оширишга

салмоқли ҳисса қўшади.

Ташаббуслар бир-бири билан ўзаро таъсислашиши мумкин. Ўртача

устуворликка эга бўлган ташаббуслар йиғиндиси критикликнинг юқори
даражасига етиши ва юқори устуворликни олиши мумкин.

Паст – стратегик аҳамияти кам, бироқ АТ-Стратегияни тўлдириш учун

киритилган. Агар бу ташаббус айни пайтда амалга оширилаѐтган бўлса, уни
тўхтатиб қўйиш мумкин.

Қўллаб турувчи фаолият – корхонанинг мазкур ташаббус билан қўллаб

турилаѐтган битта ѐки бир нечта фаолият соҳаси.

Таъриф – ташаббус мазмуни таърифи – ташаббуснинг корхона Миссияси,

Мақсадлари ва Кичик мақсадларини қўллаб туришга таъсирининг таърифи.

АТ-Стратегия билан боғлиқлиги - ташаббуснинг АТ-Бўлим Миссияси,

Мақсадлари ва Кичик мақсадларини қўллаб туришга таъсирининг таърифи.

Алоҳида фикрлар – ташаббусни амалга оширишда ҳисобга олиниши

керак бўлган ҳар қандай масалаларни илгари суради. Масалан, давлат ѐки
сертификатловчи органлар таъсири.

Вақт чегаралари – ташаббус қандай вақт чегарасида (муддатларда)

максимал самара бериши мумкинлигини ѐки бошқа ташаббусларга боғлиқлик
каби чекловларни белгилайди.

Бюджет – ушбу эрта босқичда ишончли, пухта баҳолашни ўтказиш

мумкин эмас. Бироқ, қиймат масаласи ташаббуснинг қанчалик амалга
оширилиши

мумкинлигини

баҳолаш

учун

муҳим

аҳамиятга

эга.

Харажатларнинг турлари ва миқдорларини, баҳоларни аниқлаштириш
шартларини тахминан баҳолаб чиқиш керак.

Молиялаштириш манбалари – кўзда тутилаѐтган молиялаштириш

манбалари ва улардан фойдаланиш имкониятлари.

Стандартлаштириш гуруҳини ташкил қилиш

Устуворлик: юқори

Таъриф

Қўллаб турувчи фаолият

1.

2.

Корхона мижозларини мустақилликка
ўтказиш вазифасини ҳал қилиш учун
олинган зарур ахборот турли хил, бир-
бирига боғлиқ бўлмаган ташкилотлар,
масалан,

меҳнат

билан

таъминлаш

хизматлари, мактаблар, маҳаллий ўзини
ўзи бошқариш ўртасида тарқатилиши
лозим. Ахборот билан алмашиш ва ундан
фойдаланиш ҳақида шартнома тузилиши
керак.

Маҳфийлик

ва

қонунийлик

Ахборотни олиш ва уни бир-
бирига боғлиқ бўлмаган турли хил
ташкилотлар ўртасида тарқатиш.

Корхона стратегиясига

боғлиқлик

2-мақсад: ахборотни автоматик
тўплаш ва турли тизимлар ва
хизматлар таъминотчилари ўрта-
сида

ахборот

алмашинувини

таъминлаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

11

муаммолари ҳал этилиши лозим.
Зарур ишлар:

- ишчи гуруҳига аъзо бўлиши мумкин

бўлган компаниялар доирасини аниқлаш.
Рўйхатга ахборот алмашинуви йўлга
қўйилган компаниялар ҳам, истиқболли
ҳамкорлар ҳам киритилиши лозим;

- ахборот алмашиниш стандартлари

(ахборот турлари, улардан фойдаланиш
қоидалари, тақдим этиш шакллари ва ҳ.к.)
ҳақида келишувлар учун жавоб берадиган
гуруҳнинг шакл моделлари, унинг иши
календарь режа-жадвали ва регламентини
ишлаб чиқиш;

- компанияларнинг таклиф этилаѐтган

шартларда ахборот алмашиш стандарт-
ларини

бирга

ишлаб

чиқишдан

манфаатдорлигини аниқлаш. Дастлабки
юзма-юз ѐки телефон музокараларини
олиб бориш лозим;

- ишчи гуруҳ иштирокчилари бўлмиш

компаниялар вакилларининг биринчи
ташкилий учрашуви вақтини ва жойини
танлаш;

- гуруҳнинг

биринчи

ташкилий

учрашувини ўтказиш. Иш регламентини
ва ишлар календарь режа-жадвалини
муҳокама қилиш, тузатишлар киритиш ва
тасдиқлаш.

АТ Стратегияга боғлиқлик
2.1-кичик мақсад: ахборот билан
алмашинувчи

ташкилотлар

вакилларидан ишчи гуруҳини
тузиш. Гуруҳ ахборот алмашиш
стандартлари (ахборот турлари,
улардан фойдаланиш қоидалари,
тақдим этиш шакллари ва ҳ.к.)
ҳақида келишувлар учун жавоб
беради.

Алоҳида фикрлар

Ишчи

гуруҳига

кириши

мумкин бўлган иштирокчилар
доирасини аниқлаш жараѐнида
улар

фойдалаѐтган

бўлиши

мумкин бўлган ахборот алма-
шинуви

стандартлари

ҳақида

ахборот тўплаш зарур.

Ишларни

бажаришни

ахборот алмашинуви жараѐнла-
рида фаол иштирок этаѐтган
ҳамда чет ташкилотлар раҳ-
барлари билан мулоқот қилиш
тажрибасига эга бўлган кишига
топширилиши лозим.

Ахборот стратегиясини амалга оширишни бошқариш

Бу қисм ташкилий тузилмага, ахборот стратегиясини амалга оширишда

корхона раҳбарларининг роли ва мажбуриятларини тақсимлашига талабларни
белгилайди.

АТ-Бошқарув ҳар чоракда муаммоларни муҳокама қилиш ва қарорлар

қабул қилиш учун чақирилади ва қуйидаги ходимлардан ташкил топади:
корхона Бош директори, Бош директорнинг барча ўринбосарлари (жумладан,
АТ-Бўлим директори), юрист.

АТ-Бошқарув:
-

АТ-ривожланишнинг Мақсадлари, Вазифалари ва Сиѐсатини ишлаб

чиқиш;

-

Ахборот стратегиясини тасдиқлаш;

-

Корхона эгалари ва менежерлари манфаатларини мувофиқлаштириш;

-

Йиллик АТ-бюджетни тасдиқлаш учун жавоб беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

12

АТ-Бўлим директори АТ-Бошқарув манфаатлари йўлида ва АТ-қўмита

номидан иш тутади. АТ-бўлим директори АТ-қўмита раиси бўлади ва ахборот
стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавоб беради.

Раҳбар сифатида АТ-Директор қуйидагилар учун жавобгар:
-

АТ воситалари ѐрдамида корхона бизнес-жараѐнларини қўллаб-

қувватлашни таъминлаш;

-

АТ-Қўмита тавсиялари асосида АТ-архитектура ва стандартларини

белгилаш;

-

АТ-Ташаббуслар ва лойиҳаларни бошқариш;

-

Ечимлар ва хизматлар таъминотчилари билан муносабатларни

бошқариш.

АТ-Қўмита қуйидагилар учун жавобгар:
-

АТ-бўлинмалар режаларини АТ-Стратегия билан мувофиқлаштириш;

-

АТ-лойиҳалар ва бюджетларни мувофиқлаштириш ва устуворларини

белгилаш;

-

АТ-бўлинмалар режадан ташқари харажатларини тасдиқлаш;

-

АТ-архитектура ва стандартларни тасдиқлаш.

Умумий кўринишда Ахборот тизими стратегияни таъминлаш учун

қуйидаги вазифаларнинг ечимини таъминлаши лозим:

1.

Корхона фаолияти ҳақидаги дастлабки маълумотларни тўплаш ва

уларни таҳлил учун қулай кўринишда тақдим этиш.

2.

Бошқарув ва регламентланган ҳисоб.

3.

Ҳужжатлар айланмасини қўллаб-қувватлаш.

4.

Режалаштириш ва прогнозлаш.

5.

Бизнес-жараѐнларни қўллаб-қувватлаш.

Ахборот тизимларида (АТ), биринчи навбатда, корхона, бўлинмалар,

ходимлар

фаолиятини

бошқариш

учун

Бошқарув

тизимида

(БТ)

фойдаланиладиган кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилиши лозим. Агар БТда бу
рўйхат белгиланмаган бўлса, буни маълум бўлган методиклардан биттаси
ѐрдамида, масалан,

Balansed Scorecard (BSC)

(

АТни ва БТни интеграциялаш)

усулидан фойдаланиб бажариш даркор. BSC методикасидан фойдаланиш
натижаларидан бири танланган стратегия асосида қурилган кўрсаткичлар
тизимидир. Шундай қилиб, Ахборот тизимига BSC кўрсаткичларини жорий
қилиб стратегия даражасида АТ ва БТ интеграцияси таъминланади.

АТ вазифаларини бажариш учун дастлабки маълумотларни тўплашни

ҳам кўзда тутиш лозим, бу кўрсаткичлар улар асосида ҳисоблаб чиқилади. Бу
маълумотларни ахборот тизимида ким, қачон, қандай воқеа муносабати билан
ва қандай шароитларда қайд қилиши ҳақида қарор лойиҳа ҳужжатларида қайд
этилади:

фойдаланувчилар

роллари,

бизнес-жараѐнлар,

регламентлар,

функционалга талаблар.

Кўрсаткичлар бўйича бошқариш тизими БТнинг самарали воситаси бўлиб

қолиши учун у процедура даражасида пухта ишлаб чиқилиши керак. Шунинг
учун,

Balansed Scorecard

методикасида кўзда тутилган процедуралар

компания

бизнес-жараѐнларини

ишлаб

чиқиш

босқичидаѐқ

формаллаштирилиши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

13

Бошқарув ва регламентланган ҳисоб

у ҳам дастлабки маълумотларни

тўплаш ва ахборотни компания ходмларига таҳлил учун тақдим этиш. Бироқ,
бошқарув консалтинги босқичида ҳисоб масалаларини алоҳида кўриб чиқиш
зарур, чунки улар АТ лойиҳасида ўзига хос тарзда акс этилиши лозим.

Биринчи галда, бу компания ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини ва тегишли

ҳужжатлар айланмасини таърифлашга тегишли. АТ вазифаси юридик
шахсларнинг регламентли ҳисоботини ва корпорация бошқарув ҳисоботини
талаб этилган даражада пухта шакллантиришдан иборат. Замонавий АТларда
корпорациялар ташкилий-ҳуқуқий тузилмаларини амалга оширишнинг
мукаммал воситалари мавжуд, бироқ уларни ишга тушириш учун тузилма ва
ҳужжатлар айланмаси лойиҳани шакллантириш босқичида таҳлил этилган ва
баѐн қилинган бўлиши керак. Шу тариқа, АТнинг корхонадаги БТга ташкилий-
ҳуқуқий даражада интеграцияланишига эришилади.

Бошқарув консалтинги босқичида ишлаб чиқилиши керак бўлган бошқа

ҳисоб масаласи – бу ҳисоб сиѐсати. Регламентланган ҳисобнинг ҳисоб сиѐсати
амалдаги қонунчилик томонидан белгиланса, бошқарув ҳисоб сиѐсати
корхонанинг ўзи томонидан ишлаб чиқилади ва унинг стратегияси, мақсадлари,
бошқарув тузилмасига мос келиши керак. Бошқарув ҳисоб сиѐсати умумқабул
қилинган тузилма ҳужжатида қайд қилинади ҳамда АТ лойиҳасининг таркибий
қисми ҳисобланади.

Бўлажак ҳисоб тизимини лойиҳалаштириш босқичида ҳисоб ахбороти

хавфсизлиги ва ҳимояси бўйича талаблар ишлаб чиқилиши лозим.

Ниҳоят,

янги

ҳисоб

тизимининг

тўпланган

ахборотга

мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида маълумотномалар ва ҳужжатларни
янги АТга кўчириш масалалари ишлаб чиқилиши лозим. Шу тариқа,
корхонани бошқариш тизимини ахборот билан қўллаб-қувватлаш узлуксизлиги
таъминланади.

Санаб ўтилган АТ вазифаларидан учинчисини ҳал қилиш учун, яъни

ҳужжатлар айланмасини қўллаб туриш учун бошқарув консалтинги босқичида
компания ҳужжатлар айланмаси таҳлил қилинган ва тизимлаштирилган бўлиши
керак. Одатда ҳужжатлар айланмасининг қуйидаги кичик тизимлари
ажратилади:

ташкилий-ҳуқуқий тузилмани қўллаб туриш;

товар-моддий қимматликлар (ТМҚ) ҳаракати;

хабарлар, ҳужжатлар алмашинуви;

режалар, вазифаларни шакллантириш, улар бўйича ҳисобот;

ҳужжатларни яратиш, келишиш, тасдиқлаш;

кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни қайд қилиш ва ижросини назорат

қилиш;

ҳужжатлар архивини ташкил қилиш.

Бошқарув консалтинг босқичида АТ ҳужжатлар айланмасининг қайси

кичик тизимларини қўллаши ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда уларнинг
таърифи шакллантирилади. Бу таъриф ахборот тизими лойиҳаси ҳужжатларида:
бизнес-жараѐнлар график тасвирида, маълумотлар тузилмаси шаклида, АТ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

14

ҳисоботларида, фойдаланувчилар ролларида, босма шаклларда ўз аксини
топиши керак. Шундай қилиб, бу босқичда БТни ҳужжатлар билан қўллаб
туриш асослари яратилади.

У ѐки бу соҳадаги фактик маълумотлар корхонада доим ҳисобга олиб

борилади. АТнинг тўртинчи вазифаси – режалаштириш ва прогнозлашни тўлиқ
ҳал этиш имкони фақат АТни жорий этиш пайтидан юзага келади.

Режалаштириш, мақсадни белгилаш тизими сифатида, корхона бошқариш

тизимининг ажралмас қисмидир. АТ лойиҳаси устида ишларни олиб боришда
режалар таркиби, режалаштириш чегаралари ва даврлари, бизнес-жараѐн ва
режа қийматларини киритиш воситалари, режа-далилий ҳисоботлар
форматлари, режа-далилий таҳлил ва режаларни тузатиш жараѐнлари
аниқланади. Режалаштирилаѐтган кўрсаткичлар рўйхати Balansed Scorecard
методикасини амалга оширишда тузилган рўйхат билан белгиланади.
Бюджетлаштириш тизими алоҳида эътиборга молик, у молияни бошқариш
тизимининг асоси ҳисобланади. АТни лойиҳалаштириш бўйича бошқарув
консалтинги босқичида бюджетлаштириш регламенти ишлаб чиқилади ва у
қуйидагиларни ўз ичига олади:

молиявий тузилма таърифи;

бюджетлар формати;

ҳисоб сиѐсати;

бизнес-жараѐнлар ва уларни бажариш қоидалари.

Режалаштириш – мақсадларни қўйиш усули бўлса, прогнозлаш – илгари

тўпланган объектив ахборот асосида воқеа-ҳодисаларнинг қандай ривожланиш
тасаввурини шакллантиришдир. Замонавий АТлар молияни оператив
бошқариш соҳасида самарали қарорлар қабул қилишга мўлжалланган молиявий
прогнозлаш учун кенг имконият яратади. Бошқарув консалтинги босқичида
прогнозлар таркиби (улар корхона менежерлари томонидан қўлланилади),
бизнес-жараѐнлар ва улардан фойдаланиш регламентлари белгиланади.
Шундай қилиб, АТнинг прогнозлаш борасидаги имкониятлари БТга
интеграцияланади.

АТ ва БТнинг процедура даражасидаги интеграцияси

бизнес-

жараёнларни ишлаб чиқиш, оптималлаштириш ва келишиш

орқали

бошқарув консалтинги босқичида таъминланади. Бизнес-жараѐнларни қўллаб
туриш ахборот тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш мантиғи билан белгиланади,
чунки кўрсаткичлар, ҳисоб, ҳужжатлар айланмаси, режалаштириш ва
прогнозлаш бўйича бошқарувни ташкил қилиш борасида илгари қабул
қилинган қарорлар бизнес-жараѐнларда процедура даражасида қайд этилади.

Бизнес-жараѐнлар

корпорация

ташкилий

тузилмасининг

бошқа

ҳужжатлари билан узвий алоқада ишлаб чиқилади. Масалан, бизнес-жараѐнлар
иштирокчиларининг ҳуқуқлари бошқарув тузилмаси билан келишиб олиниши,
улар бажарадиган функциялар эса лавозим йўриқномалари билан тартибга
солиниши лозим. Бир қатор бизнес-жараѐнларни регламентлар билан тўлдириш
керак, булар – бизнес-жараѐнларни бажаришнинг қўшимча шартларидир.
Амалда, АТ лойиҳасининг ушбу қисмини ишлаб чиқишда компаниянинг бутун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

15

ташкилий ҳужжатлари тўплами шакллантирилади ѐки мавжуд ташкилий
тузилма тафтиш қилинади.

Бизнес-жараѐнларни оптималлаштириш – алоҳида жиддий вазифа бўлиб,

катта тажриба ва малакани талаб қилади. Бизнес-процедураларни яхшилаш
бўйича таклифлар биринчи босқичдаѐқ, бизнес-жараѐнларни “қандай бўлса,
шундай” таърифлаш ва келиштиришда пайдо бўлади. Янада чуқурроқ
оптималлаштириш бошқарув консалтингининг биринчи босқичида-бошқарув
тизимларини ташҳислашда олиб бориладиган компания стратегияси ва
тактикасини таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши мумкин. Бизнес-
жараѐнлар реинжинирингнинг қанчалик даражада олиб борилиши компания
раҳбарияти томонидан белгиланади.

Бизнес-жараѐнларни таърифлаш муайян даражагача АТга боғлиқ

бўлмайди. Бироқ, ахборот тизимини лойиҳалаштиришда бизнес-жараѐнларни
АТ ҳужжатларигача деталлаштириш мақсадга мувофиқ, бу келгусида бундай
таърифларни

операторлар

йўриқномалари

сифатида,

шунингдек,

фойдаланувчиларни ўқитиш сценарийларини шакллантиришда фойдаланиш
имконини беради.

АТни лойиҳалаштиришни бошқариш консалтинги босқичи процедураси

бошқарув тизимини ташҳислашдан бошланади ва у қуйидаги кетма-кетликда
олиб борилади:

1.

Компания материаллари билан танишиш.

2.

Компания раҳбарияти билан кенгаш ўтказиш, унда:

компания фаолияти йўналишлари (маҳсулотлар, сотувлар бозорлари);

бошқарув тизимининг аҳволи;

етакчи ходимлар рўйхати, масъулият зоналари;

мавжуд муаммолар;

компаниянинг

етакчи

ходимлари

билан

суҳбат

жадвали

аниқлаштирилади.

3.

Етакчи ходимлар билан суҳбат.

4.

Суҳбат натижаларини келишиб олиш.

5.

Бошқарув тизимининг мавжуд ҳужжатларини таҳлил қилиш.

6.

Бошқарув тизимини ривожлантириш бўйича таклифларни тайѐрлаш.

7.

Иш режаси бўйича таклифларни тайѐрлаш.

Иш режасини буюртмачи билан келишиб олгандан сўнг АТнинг

функционал лойиҳаси ишлаб чиқилади, унга қуйидаги ҳужжатлар киради:

1.

АТдан фойдаланиш шароитлари.

2.

Функционалга, мавжуд ахборот таъминотига мослиги, ахборот

хавфсизлиги талаблари.

3.

Ташкилий-ҳуқуқий тузилма таърифи.

4.

Мақсадлар иерархияси, кўрсаткичлар тизими.

5.

Ҳисоботлар формати.

6.

Босма шакллар формати.

7.

Маълумотлар таркиби.

8.

Фойдаланувчилар роли таърифи.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

16

9.

КИСга жорий этилиши лозим бўлган бизнес-жараѐнларнинг график

тасвири.

10.

Бизнес-жараѐнларни ижро этиш регламентлари.

11.

Фойдаланувчиларни ўқитиш сценарийси.

АТни мослаштириш ва намунавий функционални мукаммал ишлаб

чиқиш жараѐнида маслаҳатчи вазифаларни қўйиш ва техник топшириқлар
бериш масалалари бўйича жорий этувчилар билан бирга ишлайди,
фойдаланувчиларни ўқитиш ва АТни ишга тушириш жараѐнида эса у
фойдаланувчиларга ўз ваколатида бўлган масалалар бўйича маслаҳат ѐрдамини
беради.

Шундай

қилиб,

маслаҳатчининг

иши

ахборот

тизимини

лойиҳалаштиришнинг эрта босқичидаѐқ бошланади ҳамда АТ ишлаб чиқариш
режимига ўтказилгандан кейингина якунланади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов