Методы формирования экономического мышления и их описание

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
114-122
18
6
Поделиться
Хасанхонова, Н. (2014). Методы формирования экономического мышления и их описание. Экономика и инновационные технологии, (2), 114–122. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8131
Н Хасанхонова, Ташкентский Финансовый Институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Необходимость изучения современных методов формирования экономического мышления определяет актуальность темы. В статье изложена суть методов формирования экономического мышления общества. При анализе экономического мышления были использованы совокупность психологических, педагогических и экономических методов и обогащение их на единых методологических принципах. Сделан вывод о том, что используя теоретический и практический опыт совокупность методов экономического мышления можно решить интегрирование экономического развития общества.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.И. Хасанхонова,

катта ўқитувчи, ТМИ

ИҚТИСОДИЙ ТАФАККУРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ ТАВСИФИ

Необходимость

изучения

современных

методов

формирования

экономического мышления определяет актуальность темы. В статье
изложена суть методов формирования экономического мышления общества.
При анализе экономического мышления были использованы совокупность
психологических, педагогических и экономических методов и обогащение их на
единых методологических принципах. Сделан вывод о том, что используя
теоретический и практический опыт совокупность методов экономического
мышления можно решить интегрирование экономического развития
общества.

Need of studying modern methods of formation of economic thinking defines

the relevance of the topic . The article describes methods of forming the essence of
economic thinking society. In the analysis of economic thinking have been used set of
psychological, educational , and economic methods and to enrich their common
methodological principles. Concluded that by using the theoretical and practical
experience the totality of methods of economic thinking can solve the integration of
economic development of society.

Калит сўзлар:

иқтисодий тафаккур, ислоҳот, халқ фаровонлиги,

кузатиш, суҳбат, таққослаш, статистик, математик ва график усул, илмий
абстракция, таҳлил ва синтез.

Юртбошимиз И.Каримов

“Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон

учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак”

[1],- деган фикрни

таъкидлаб ўтдилар. Албатта, ҳар қандай ислоҳотларнинг натижаси, аввало
аҳолининг кенг қатламларига қаратилган бўлиб, жамиятдаги моддий ва
маънавий оламни уйғунлаштириш, инсон ҳаёти ва унинг фаровонлигига
қаратилиши ҳамда хизмат қилиши лозим.

Бу жараёнда жамият иқтисодий тафаккурини шакллантириш ва уни

ривожлантириш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Умуман, иқтисодий
тафаккур қуйидагилардан иборат:

-

иқтисодий категория ва қонунларнинг жамият томонидан англаниш

жараёни ҳамда уни қонунлар орқали ҳаётга татбиқ этилиш шакли;

-

жамиятда иқтисодий муносабатлар амал қилиши асосида вужудга

келган тушунча ва хулосалар;

-

иқтисодий билимларга эга бўлиш ва улардан самарали фойдаланиш

лаёқати;

-

сезги, идрок ва тасаввурлар орқали бевосита билиб бўлмайдиган

иқтисодий жараён ва муносабатларни акс эттирувчи ҳодисаларнинг онгли
равишда намоён бўлиши.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Фикримизча, иқтисодий тафаккур умумий тафаккурнинг шундай

шаклики, унда иқтисодий муносабатлар ва уларнинг ривожланиш тамойиллари
асосида жамиятда юзага келадиган иқтисодий тушунча, хулоса ва қарорлар,
иқтисодий қарор қабул қилишда шахсий эхтиёж ва манфаатларнинг ўзаро
таъсири жараёни ва унинг натижасидир.

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигига қаратилган иқтисодий, сиёсий,

ҳуқуқий ва бир қатор маънавий ислоҳотлар халқнинг руҳияти, турмуш тарзи,
қадимий урф-одат ва анъаналар асосида тадрижий тарзда босқичма-босқич
амалга ошириб келинмоқда. Ислоҳотлар самараси, аввало аҳолининг иқтисодий
жараёнларга муносабати, мамлакатда ва жаҳон миқёсида юз бераётган
ўзгаришлар унинг ҳаётига, тақдирига дахлдор эканини чуқур ҳис этиши ва
шундан хулоса чиқариши билан асосланади.

Ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган иқтисодий жараёнлар жамият

иқтисодий тафаккуридаги ўзгаришлар билан тенг бораётганлигини кўрсатиш
мумкин. Иқтисодий тафаккурни ўрганишда турли усулларнинг инсон ҳаётида
иқтисодий муносабатлар юзасидан вужудга келган турли масалалар (кундалик,
назарий, педагогик, техник ва бошқалар)ни таҳлил қилиш учун қўлланувчи
умумлаштирилган йўл, усул ва тамойилларнинг мажмуи сифатида тушуниш
керак.

Бир қатор иқтисодчилар[2,3,4,5] иқтисодий тафаккур шаклланишини

“Иқтисодиёт назарияси” фани предметини ўрганишдаги таҳлил услубларидан
фойдаланган ҳолда таҳлил қилганлар. Маълумки, иқтисодий тафаккур шахс ва
жамият аъзоларида турли кўринишда намоён бўлади. Иқтисодий тафаккур
усуллари қуйидаги мезонлар асосида ажратиб олинади:

-

иқтисодий тафаккур шаклланишига хизмат қилувчи усуллар;

-

иқтисодий тафаккур даражасини аниқлашга қаратилган усуллар;

-

иқтисодий тафаккур ривожлантиришга қаратилган усуллар.

Тафаккур кўп қиррали жараён бўлганлиги сабабли, шахсда иқтисодий

тафаккур шаклланишини физиологик ва педагогик, психологик тарзда ўрганиш
мумкин. Физилогик нуқтаи назардан тафаккур ривожланиш қонуниятлари
асосида шаклланади. Ўсиш тана ҳужайраларининг кўпайиши натижасида
организм ўлчамларининг ортишида намоён бўлади. Индивид маълум ёшгача
тўхтовсиз, тана қисмларининг номутаносиб ўсиши тарзида ривожланади. Ўсиш
билан бир қаторда ҳужайрада бажарилувчи вазифалар сони ортади.

Ривожланиш деганда, ўсаётган организм тўқима ҳужайралари ва

органларининг шаклланиши, ўсмирлик ва етук ёшдаги кишиларга хос бирмунча
мураккаб тўқима ва органларга эга бўлиш тушунилади. Иқтисодий тафаккур
физиологик нуқтаи назардан сезги органларининг мия фаолиятида дастлаб
идрок, яъни бирор нарса сотиб олишда пул лозим эканлигини идрок этиш,
сўнгра мазкур пул нимага мўлжалланганлигини англаш тарзида кечади. Инсон
умр бўйи ривожланади ва такомиллашади. Иқтисодий тафаккурга эга шахс ўз
иқтисодий билимини ишга солиб, анализ, синтез орқали мия фаолиятида
умумлаштиради, сўнгра эса якка қатъий ҳукм шаклига келтиради, янги
тахминларни юзага чиқаради ҳамда ўз билимларини янада кенгайтиришга
сабабчи бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Педагогик нуқтаи назардан индивид шахс сифатидаги тафаккури таълим-

тарбия жараёни орқали шаклланади. Тарбия – ўсиб келаётган авлодда ҳосил
қилинган билимлар асосида ақлий камолот – дунёқараш, инсоний эътиқод, бурч
ва масъулият, жамиятимиз кишиларига хос ахлоқий фазилатларни яратиш
мақсадини ифодалайди. Таълим – махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида
ўтказилувчи,

ўқувчиларни

билим,

кўникма

ва

малакалар

билан

қуроллантирувчи, билим ва қобилиятларини ривожлантирувчи, уларнинг
дунёқарашини шакллантирувчи жараёндир. Иқтисодий таълим-тарбия оиладан
бошланиб, боғча ва таълим тизимлари бераётган таълим ва тарбия асосида
такомиллашади.

Психологияда тафаккур онг шаклланиши билан боғлиқ. Психика инсон

руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли
тарзда акс эттириш, яъни билиш, англашни таъминлайди. Психологиянинг
предмети муайян шахс, унинг жамиятдаги хулқ-атвори ва фаолиятининг ўзига
хос томонларидир. Иқтисодий тафаккур иқтисодий хулқ-атвор туфайли
иқтисодий онг шаклида қарор топади.

Жамиятда иқтисодий тафаккур шаклланишига хизмат қилувчи усулларни

қуйидагиларга боғлаб тушунтириш мумкин:

-

иқтисодий тафаккур илмий билишнинг бир қатор тарихий

босқичларига таянади;

-

иқтисодий тафаккур иқтисодий фаолият асосида неъматларни

ўзлаштириш усулларига таянади;

-

иккиламчи истеъмол, яъни эҳтиёжларнинг физиологик қондирилиш

усулларига таянади.

Иқтисодий тафаккур шаклланишида илмий билиш билан бир қаторда

алоҳида тарихий босқичларни босиб ўтган. Тарихда жамият томонидан илмий
билимлар қабул қилиниши баъзи даврларда аста-секинликн, баъзи даврларда
тезкор ўзлаштирилган. Илмий билимларнинг бундай тарзда ўзлаштирилишига
сабаб жамият томонидан турли услубларнинг яратилиши ва улар асосида
илмий билимларнинг қабул қилинишидир. Иқтисодий тафаккурнинг
шаклланиши илмий билимларни уч услуб асосида қабул қилиш орқали кечади
[6].

Биринчи услуб, борлиқ қонуниятларининг кишилар томонидан амалий

тажриба асосида қабул қилиниши. Бунда иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши
индивидуал услубдан жамоа услуби томон қаратилиши дейиш мумкин.

Иккинчи услуб – илмий тадқиқот услуби эмпирик билимлар асосида

кечади.

Учинчи услуб, кишилар томонидан ўрганилган билимларнинг илмий

тажрибадан назарий билимларга айланиши.

Охирги услуб, фикримизча, иқтисодий билимларнинг назарий

ривожланиш услубларига асосланишидир. Иқтисодий тафаккур назарий
ривожланишининг ҳозирги босқичи назарий тафаккур фаолиятида бир қатор
илмий тадқиқотлар, сифат ўзгаришлари билан боғлиқ. Назарий билимларнинг
сифат жиҳатидан ихтисослашуви хусусий асосда ишлаб чиқиш ҳамда илмий
тафаккурга асосланган. Иқтисодий тафаккур шаклланишига қаратилган илмий-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

назарий билимлар ҳозирда эмпирик тадқиқотлар ўтказмай, шахс тафаккури
туфайли кечмоқда.

Иқтисодий тафаккур шаклланиши иқтисодий неъматлардан фойдаланиш

босқичларига ҳам боғлиқ. Уни қуйидаги жадвал орқали тасвирлаш мумкин:

жадвал

Иқтисодий неъматлардан фойдаланиш босқичлари

Жамоа ишлаб

чиқариши

услублари

Жамоа ишлаб

чиқариши неъматлари

Неъматларни ўзлаштириш

усуллари

Ибтидоий

Овчиликдан тушган

неъматлар

Кўчманчилик,

янги

ов

воситаларининг ўзлаштирилиши

Қишлоқ
хўжалигига
асосланган

Ер ҳосилдорлиги

Ўтроқ

турмуш

тарзи,

янги

ерларнинг

ўзлаштирилиши,

деҳқончилик,

чорвачиликнинг

ривожланиши

Саноатга хос

Саноат ишлаб чиқариши

неъматлари

Билим

олишнинг

индуктив

усулга

асосланган

эмпирик

кўриниши, ишлаб чиқаришнинг
кенгайиши, мануфактураларнинг
вужудга келиши

Саноатлашувдан
кейинги

Саноатлашувдан

кейинги ишлаб чиқариш

неъматлари

Билим олишнинг назарий усули,
илмий изланишларнинг дедуктив
усулга асосланиши, ахборотнинг
кўпайиши, хизмат соҳасининг
ривожланиши

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


Шахс ёки жамият аъзолари иқтисодий тафаккури ҳаётий фаолияти

давомида

кечаётган

ўзгаришлар

унинг

физиологик

ва

ижтимоий

ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Шахснинг физиологик истеъмоли
яшаш шароитининг фаровонлашуви билан боғлиқ бўлиб, уни иқтисодий
истеъмоли эҳтиёжлари ўзгариши туфайли янги яшаш жойи, жамоа ва бойлик
билан боғлаш мумкин. Иккиламчи истеъмол шахснинг ҳаётий мақсади
сифатида унинг иқтисодий тафаккури чуқурлашуви, иш жойидаги каръера,
хусусий мулк мероси туфайли рўй беради, дейиш мумкин. Бундан келиб чиққан
ҳолда айтиш мумкинки, иккиламчи истеъмол физиологик қондирилиш
усуллари: шахс тафаккурида янги турдаги истеъмолнинг юзага келтириш ва
жамият аъзолари фаровонлигини оширишга қаратилган усуллар ҳисобланади.

Шахс тафаккурида янги турдаги истеъмолни юзага келтиришга қаратилган

усулларга шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар: оила, ирсият, атроф-
муҳит асосида кечувчи тарбияни киритиш мумкин. Умуман, уларни тарбия
бериш усуллари деб қараш мумкин. Тарбия бериш усулларига суҳбат, маслаҳат,
маъруза ўқиш, ўргатиш кабилар билан бир қаторда қаттиққўллик, жазо каби


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

усулларни ҳам киритиш мумкин. Умуман, тарбия усуллари қуйидаги
гуруҳларга бўлинади:

-

ижтимоий онгни шакллантирувчи усуллар;

-

фаолият жараёнида ижтимоий тажрибаларни шакллантириш усуллари;

-

мустақил билим олиш усуллари;

-

рағбатлантириш ва жазолаш усуллари.

Жамият аъзолари фаровонлигини оширишга қаратилган усуллар давлат

томонидан ижтимоий ҳимояга йўналтирилиб, иқтисодий маданият, мафкура,
ватан туйғусини шакллантиришга қаратилади. Булар қаторига маънавий-
маърифий тадбирлар ташкил этиш, моддий кўринишга эга реклама,
кўрсатувлар тайёрлаш орқали тарғибот усулларини киритиш мумкин.

Иқтисодий тафаккурнинг шаклланиш даражасини аниқлашга қаратилган

усуллар сифатида қуйидагилар фарқланади:

- кузатиш усули;
- суҳбат усули;
- тест, масала – машқ усули;
- маълумотларни таҳлил қилиш усули;
- тажриба усули;
- таққослаш, статистик, математик ва график усуллар.
Жамият иқтисодий тафаккурининг шаклланиш даражасини аниқлашда

кузатиш усули жамиятда микро ва макроиқтисодий кўламдаги жараёнларнинг
рўй беришини статистик ва динамик тарзда кузатишдир. Бу усул тадқиқотчи
тажрибанинг муайян бир томони ва ҳодисаларнинг бирор мақсадни кўзлаб
идрок этиш жараёнини англатади. Бунда кузатиш объекти, вақти, иқтисодий
жараёнларни кузатиш тавсифи ва шу кабилар ҳисобга олинади. Бунда
қуйидагилар амалга оширилади:

1) иқтисодий жараён туфайли юзага келувчи иқтисодий тафаккурнинг ҳар

бир қисми алоҳида ажратиб олиниб, унинг ўзига хос хусусиятлари, келиб
чиқиш ҳамда йўқолиш сабаблари ва оқибатлари, унинг ижобий ва салбий
жиҳатлари, ички ва ташқи алоқадорлик ва боғлиқлик томонларини замон ва
маконда ўрганиш;

2) иқтисодий жараёнларни оддийдан мураккабгача, қуйидан юқоригача

ривожланиш, сифат жиҳатидан ўзгаришга олиб келувчи омилларни ўрганиш;

3) иқтисодий муносабатларда ички қарама-қаршиликлар манбаини

ўрганиш.

Иқтисодий фаолиятлар, жумладан, иқтисодий тафаккур билан боғлиқ

ҳодиса ва жараёнлар табиий, моддий, шахсий омиллар ва пул маблағлари
сингари омилларга таянган ҳолда кечади, бу омиллар ўзаро чамбарчас боғлиқ
ҳамда зиддиятда бўлади ва ўзаро таъсир кўрсатади, улар доимо сифат ва миқдор
жиҳатдан ўзгариб туради, турли даврларда турлича шаклга эга бўлади, эски
иқтисодий қонунлар, тушунчалар ўрнига янгилари пайдо бўлади. Шулар
ҳисобга олинса, иқтисодий тафаккур учун кузатиш усулини қўллаш қанчалик
зарур ва муҳимлиги намоён бўлади.

Суҳбат усули - сўровнинг бир тури, у кенг жамоат, гуруҳ ёки индивид

билан якка ёки гуруҳли тартибда иш олиб борилганда қўлланилади. Суҳбат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тадқиқотчининг жиддий тайёргарлик кўришини талаб этади, чунки у
текшираётган объект билан бевосита алоқада бўлиш вақтида оғзаки суҳбат
тарзида, суҳбатдошининг жавобларини ёзмай, эркин муомала шаклида
қўлланилади. Суҳбат усулидан фарқланувчи интервью олиш усули саволларни
олдиндан белгиланган изчилликда интервью йўли билан баён этишни назарда
тутади. У иқтисодий тафаккурга мамлакатнинг иқтисодий ёки сиёсий ҳолати,
макроиқтисодий ўсиши ёки пасайиши таъсирини таҳлил қилиш, башоратлашни
кўрсатади. Бунда жавоблар видео, аудио ҳолатида ёзиб олинади.

Ҳозирги кунда оммавий сўров назарияси ва тажрибаси интервью ташкил

этишнинг кўплаб усуллари мавжуд:

- гуруҳ билан;
- тезкор;
- синов.

Тест усули. Тест инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш демакдир. Тест

қисқача синов усули бўлиб, уларни қўллашнинг қулайлик томони тест
ёрдамида бир объектнинг баъзи хусусиятларини бир неча марта, такрор синаб
кўриш мумкин. Тест синовлари усули ёзма жавобларнинг оммавий равишда
йиғиб олиш усулидир. Тест синовларини(анкеталарини) ишлаб чиқиш мураккаб
жараён. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар мазмуни,
берилаётган саволлар шакли ва тўлдирилган анкеталар сонига боғлиқ. Одатда
тест саволларининг маълумотлари компьютерда математика ва статистика
усуллари билан ишлаш имконияти даражасида тузилади.

Иқтисодий тафаккурнинг етуклик даражасини аниқлашда масала ва

машқлар энг қулай усул ҳисобланади. Машқлар мушоҳада қилиш, хулоса
чиқаришга ўргатиш билан бирга айрим ноаниқ саволларга жавоб беради.
Масала ва машқлар иқтисодий категория ва қонунларнинг сифат тавсифи билан
бирга миқдор алоқаларини ҳам ўзида мужассамлаштириши билан муҳим ўрин
тутади. Улар ҳисоб-китобга асослангани учун аниқ миқдорлар, рақамлар
ёрдамида қонун ва категорияларни тушунишни осонлаштиради. Чунки
иқтисодиётни назарий жиҳатдан ўрганишда кўпинча, илмий абстракциядан
фойдаланилади.

Илмий абстракция усули таҳлилда халал бериш эҳтимоли бўлган иккинчи

даражали нарсалар, воқеа-ҳодисаларни фикрдан четлаштириб, ўрганилаётган
жараённинг асл моҳиятига эътиборни қаратишдир [7]. Бу усул ёрдамида
ўрганилаётган воқеа ва ҳодисанинг ички, кўзга кўринмайдиган моҳияти, унинг
асл мазмуни билиб олинади.

Аслида иқтисодий тафаккур ўнлаб, юзлаб жараён ёки ҳодисаларнинг

таъсири остида рўй беради. Мазкур жараён ёки ҳодисанинг чуқур мазмунини
баён этиш мақсадида ҳар бир омилни ўрганиш, бир томондан, ўта мушкул ва
сермашаққат ҳисобланса, бошқа томондан, у қадар муҳим бўлмаган жиҳатларни
ҳам юзага чиқариб, тадқиқотчини воқеанинг асл моҳиятидан чалғитади. Шунга
кўра, тадқиқотчи учун жараён ва ҳодисаларни илмий таҳлил қилишда биринчи
даражали, асосий омилларни ажратиб олиб, унга эътибор қаратиш муҳим
ҳисобланади. Бу ҳаракатлар амалда унинг онгида, фикран ва мунтазам содир
бўлади. Айнан шу жараён илмий абстракциядир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Илмий абстракция натижасида ҳодиса ва жараёнларнинг энг умумий

хусусият ва алоқаларини намоён этувчи илмий тушунча – иқтисодий
муносабатлар шароитида иқтисодий тафаккурга оид категорияларни ишлаб
чиқиш мумкин. Масалан, дунёда ишлаб чиқарилаётган миллионлаб турлича
товарларнинг ташқи хоссаларидаги кўплаб тафовутлардан абстракциялашган
ҳолда, улар ягона иқтисодий категория – товар тушунчаси орқали ифодаланади.
Бунда турли товарларни бирлаштирувчи энг асосий жиҳат сотиш, айирбошлаш
учун ишлаб чиқарилган маҳсулот эканлиги қатъий эътироф этилади. Бироқ,
илмий абстракция учун тадқиқотчи муайян ҳодиса ва жараённинг мазмун-
моҳиятига оид билимлар билан етарли даражада қуролланган бўлиши лозим.
Акс ҳолда, у асосий ва иккиламчи даражали омилларни тўғри ажрата олмайди,
бу нотўғри хулоса чиқаришга сабаб бўлади.

Иқтисодий тафаккурнинг шаклланиш даражасини баҳолашнинг муҳим

усулларидан яна бири таҳлил ва синтездир. Таҳлил ва синтез деярли барча фанлар
учун самарали қўллаш мумкин бўлган усуллардан ҳисобланса-да, иқтисодий
муносабатлар шароитида иқтисодий тафаккурни ўрганиш учун унинг аҳамияти
жуда беқиёсдир.

Таҳлил – ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиш ва уларни

изчиллик билан ўрганиш. Тадқиқотчи воқеа-ҳодисанинг моҳиятини чуқур
англаши, у ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши учун унинг ички таркибий
қисмларга кириб бориши зарур. Бу эса тадқиқот объектини

алоҳида таркибий

қисмларга ажратиш ва уларни изчиллик билан ўрганиш орқали амалга оширилади.
Масалан, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш суръати 2012 йилда 2011 йилга
нисбатан 8,1 фоизни ташкил этгани маълум.

Бундай ўсиш суръатига нималар ҳисобига эришилганини аниқ тасаввур этиш

учун эса фақат таҳлилий жараёнлардан фойдаланилади. Яъни ялпи ички
маҳсулотнинг ишлаб чиқариш, даромад ва харажатлар, мулкчилик шакллари,
тармоқлар ва минтақалар бўйича таркибий қисмларни алоҳида ажратиб олиш ва
уларни ўрганиш орқали ўсиш суръатининг манба ва омиллари тўғрисида тўғри
хулоса чиқариш мумкин.

Синтез ўрганилган қисмлардан олинган хулоса ва натижаларни яхлит жараён

деб қараб умумий хулоса чиқаришдир. Мураккаб иқтисодий тизимлар шу йўл
билан ўрганилади, иқтисодий тизим тўлиқ тасвирлаб берилади.

Иқтисодий фанларда иқтисодий тафаккурнинг шаклланиш даражасини

аниқлашдаги сингари кўпинча синтездан аниқ иқтисодий кўрсаткичларни
умумлаштириш орқали яхлит хулоса чиқариш жараёнида фойдаланилади.
Масалан, иқтисодий муносабатлар шароитида корхоналар иқтисодий фаолияти
натижаларини умумлаштириш иқтисодий тафаккур орқали тармоқ ва соҳаларга,
улар иқтисодий фаолияти натижаларини умумлаштириш орқали эса – миллий
иқтисодиёт даражасида тафаккурга баҳо бериш, унинг умумий натижаларини
аниқлаш мумкин.

Шу билан бирга синтез усули иқтисодий тафаккурни ўрганишда кўплаб

иқтисодий таълимот ва назарияларнинг илмий асосга эга бўлган, тўғри ва муҳим
жиҳатларини ажратиб олган ҳолда, уларни умумлаштириш орқали янги ғоя ва
назарияларни ҳосил қилиш имконини бериши билан муҳимдир. Жумладан, нарх


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

шаклланишидаги илмий асосни баён этишда анънавий иқтисодий мактаб вакили
А.Маршалл қийматнинг турли назарияларини синтез қилиш усулидан
фойдалангани бунинг яққол далилидир.

Фойдаланилаётган усуллар орасида тажриба маълум аҳамиятга эга,

иқтисодий

ўсишнинг

кескин

ўзгариши

босқичларида,

жумладан,

иқтисодиётнинг инқироз ва беқарорлик босқичларида тажрибадан кенг
фойдаланилади. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда замонавий
иқтисодий тафаккурни шакллантиришни баҳолашда тажриба алоҳида ўринга
эга. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун пухта тайёргарлик кўриш,
яъни илмий тажриба ўтказиш, ҳисоб-китоб воситасига асосланиш ва илмий
йўналишларни ишлаб чиқиш талаб этилади.

Иқтисодиёт соҳасида ўтказиладиган тажрибаларга эркин иқтисодий

ҳудудларни ташкил этиш, муайян иқтисодий тадбирларни алоҳида корхона ёки
ҳудудларда синовдан ўтказишни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Жумладан, Ўзбекистонда зарар кўриб ишловчи ширкат хўжаликларини фермер
хўжаликларига

айлантириш

жараёни

дастлаб

Қорақалпоғистон

Республикасининг Элликқалъа туманида тажрибадан ўтказилиб, кейинчалик
бошқа туман ва вилоятларда босқичма-босқич амалга оширилганлигини ҳам
иқтисодий тажриба сифатида баҳолаш мумкин.

Иқтисодий жараёнлар каби иқтисодий тафаккурни миқдорий жиҳатдан

таҳлил қилишда таққослаш, статистик, математика ва графика усулларидан кенг
фойдаланилади. Айниқса, ҳозирги кунда график усулни кенг ўзлаштириш ва
қўллаш муҳимдир. Аниқроқ айтганда, график усул ўзгарувчи миқдорлар
ўртасидаги боғлиқликни аниқ тасвирлайди. Бу усуллар ёрдамида иқтисодий
жараён ва ҳодисаларнинг мазмуни, иқтисодий тафаккурдаги ўзгаришлар,
уларнинг келиб чиқиш сабаб-оқибатларини аниқлаш мумкин.

Иқтисодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган усуллар асосан

узлуксиз иқтисодий таълим тизимида қўлланилувчи усуллар ҳисобланади.
Бугунги кунда уларнинг кўпгина турлари ишлаб чиқилган. Жумладан, илмий
тадқиқот усули, баҳс-мунозара, моделлаштирувчи амалий ўйинлар, муаммоли
маъруза ва ҳоказо.

Уларнинг асосий мақсади қуйидагилар:

-

иқтисодиётни пухта ўзлаштириш;

-

таҳлилий фикрлашни ривожлантириш;

-

индивидуал қобилиятни юзага чиқариш;

-

рақобатбардош кадрларни тайёрлаш.

Мазкур мақсадлар ҳозирги пайтда инновацион иқтисодиётнинг

тамойилини инобатга олган ҳолда давлат иқтисодиётини юритиш, иқтисодиёт
ва таълимда тайёр билимни ўзлаштириш эмас, балки интеллектуал
қобилиятларни ривожлантириш, таҳлил қилиш, мамлакатдаги сиёсий-
иқтисодий вазиятларни тўғри баҳолаш, қарор қабул қилиш ва албатта меҳнат
бозорида рақобатбардош кадр – ишчи кучи тайёрлашдек объектив заруратга
айланди. Бу зарурат иқтисодиётнинг асосий таянчлари бўлган иқтисодий
ресурслар, ер, капитал, ишчи кучи ва тадбиркорлик қобилиятига ахборот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

тизимини киритиш, ахборот ва унинг манбаларидаги турли кўринишлардан
фойдаланиш амалда муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Иккинчи нашр. – Т.:

Маънавият, 2010. 106 б.

2.

Шодмонов Ш., Алимов Р.Ҳ., Жўраев Т.Т. Иқтисодиёт назарияси. – Т.:

“Молия” нашриёти, 2002. 26 б.

3.

Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: Ўқитувчи, 2002, 34 б.

4.

Шодмонов Ш., Ғофуров У.В. Иқтисодиёт назарияси (дарслик). – Т .: Фан

ва технология, 2005. 76 б.

5.

Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: Шарқ,

2006. 44 б.

6.

Убайдуллаев С.Н. Экономические институты: возникновение и

развитие. – Т.: Истиқлол, 2007, 123 б.

7.

Жўраев Т., Тожибоева Д., Рустамов Б., Жабборова Ж., Аллаберганов З.,

Бабабекова Д. Иқтисодиёт назарияси. Маърузалар матни. – Т., 2010, 13 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Иккинчи нашр. - Т.: Маънавият, 2010. 106 6.

Шодмонов Ш., Алимов Р.Х-, Жураев Т.Т. Иктисодиёт назарияси. - Т.: “Молия” нашриёти, 2002. 26 б.

Тожибоева Д. Иктисодиёт назарияси. -Т.: Укитувчи, 2002, 34 б.

Шодмонов Ш., Тофуров У.В. Иктисодиёт назарияси (дарслик). - Т .: Фан ва технология, 2005. 76 б.

Улмасов А., Вахобов А. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. - Т.: Шарк, 2006. 44 б.

Убайдуллаев С.Н. Экономические институты: возникновение и развитие. - Т.: Истиклол, 2007, 123 б.

Жураев Т., Тожибоева Д., Рустамов Б., Жабборова Ж., Аллаберганов 3., Бабабекова Д. Иктисодиёт назарияси. Маърузалар матни. - Т., 2010, 13 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов