Меры и направления реабилитации экономически слабых предприятий в условиях модернизации страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
15-26
19
12
Поделиться
Муратов, Р. (2014). Меры и направления реабилитации экономически слабых предприятий в условиях модернизации страны. Экономика и инновационные технологии, (3), 15–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8134
Р Муратов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы банкротства, причины возникновения банкротства предприятий, механизми и финансово-экономической поддержки и стимулирования предприятий, государственной поддержки и санации предприятий, стимулирования экономически несостоятельных предприятий в условиях модернизации экономики.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.С. Муратов, и.ф.н., доц. ТДИУ

МАМЛАКАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ИҚТИСОДИЙ

НОЧОР КОРХОНАЛРАНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ

В статье рассматриваются вопросы банкротства, причины возникновения

банкротства предприятий, механизми и финансово-экономической поддержки и
стимулирования предприятий, государственной поддержки и санации
предприятий, стимулирования экономически несостоятельных предприятий в
условиях модернизации экономики.

The issues of crisis, causes of enterprises bankruptcy, financial economic

maintains mechanisms, enterprises stimulation, state support and enterprises
sanation/recovering, stimulation of economically weak in conditions of diversification in
economy.

Калит сўзлар:

банкрот, реструктуризация, банкрот корхоналар,

парокандалик ҳолати, молиявий соғломлаштириш, инқироз сабаблари, давлатни
инқирозга қарши сабаблари, банкротлик институтлари.

Бозор иқтисодиёти мулкчиликнинг турли хил шаклларига асосланганлиги,

ишлаб чиқаришга янги техника-технологияларнинг жалб қилинишига имкон
яратади, бу эса, маҳсулотлар таклифининг кўпайиши ҳисобига бозордаги
нархларнинг пасайишига олиб келади ҳамда бозор иштирокчилари ўртасидаги
соғлом рақобат муҳитини шакллантиради. Натижада, бозор иштирокчилари
фаолиятида банкротлик жараёнлари фаоллашади. Маълумки, 2008-йилда жаҳон
иқтисодиёти мувозанатига салбий таъсир кўрсатган жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози ҳам мазкур иқтисодий тизимда инқирозларни бошқариш хусусий
мулкчилик шароитида анча мураккаб эканлигини кўрсатди.

Мамлакатни модернизация қилиш шароитида саноат корхоналарида,

жумладан, енгил саноат корхоналарида замонавий бошқарув тизмини ташкил
этиш, мавжуд муаммолар юзасидан керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши
муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз таъкидлаганларидек,

«инқирознинг

энг оғир босқичи ортда қолганига қарамай, хали-бери давом этадиган
молиявий-иқтисодий инқирознинг бутун бир даврини бошдан кечиришга
тўғри келади. Инқироздан чиқиш ва инқироздан кейин иқтисодиётни
соғломлаштириш жараёни узоқ давомли ва ўта мураккаб бўлиши
мумкин»

[1]. Шунингдек, корхоналарда иқтисодий ночорликка қарши самарали

бошқарувни йўлга қўйиш тамойиллари, реструктризация қилиш ва ташкилий
таркибини ишлаб чиқиш бўйича назарий асослар етарли эмас.

Корхоналарда бошқарув тизимини такомиллаштириш, мамлакатни

модернизациялаш шароитида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ночорликни таҳлил этиш, банкротликни бартараф этиш механизмларининг айрим
жиҳатлари хорижий ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Жарковская Э.Р.
[2], Д.Куканбаева [3], А.В.Ваҳобов [4], А.Қ.Абдуллаев [5], А.Ш.Бекмуродов [6] ва
бошқа кўплаб мутахассислар асарларида бу масаланинг кўплаб жиҳатлари тадқиқ
этилган.

Бозор иқтисодиёти мулкчиликнинг турли хил шаклларига асосланганлиги

ишлаб чиқаришга янги техника-технологияларни жалб қилинишига имкон
яратади, бу эса, маҳсулотлар таклифининг кўпайиши ҳисобига бозордаги
нархларнинг пасайишига олиб келади ҳамда бозор иштирокчилари ўртасидаги
соғлом рақобат муҳитини шакллантиради. Натижада бозор иштирокчилари
фаолиятида банкротлик жараёнлари фаоллашади.

Президентимиз ўз маърузасида алоҳида қайд этганларидек, «2010-йилда ва

кейинги йилларда банк тизимида ипотека ва истеъмол кредитлари бўйича
қайтарилмаган кредитлар ҳажмининг ўсиши оқибатида банкротликнинг янги
тўлқини хавфи вужудга келиши мумкин».[7] Дарҳақиқат, инқироз хатари жаҳон
иқтисодиётига таҳдид солиб келмоқда. Бу жиҳат саноат корхоналарида иқтисодий
ночорликка, банкротликка қарши чора-тадбирлар фаоллигини оширишни талаб
этади.

Бугунги кунда баъзи саноат корхоналарида иқтисодий ночорликка,

банкротликка қарши бошқарув сиёсати йўлга қўйилган бўлса-да, бу ҳолат
инқирозга қарши бошқарувнинг замонавий талабларига тўлиқ жавоб бермайди.
Таъкидлаш жоизки, 2009-2013-йилларда самарасиз ишлаётган 172 та корхона
тижорат банклари балансига ўтказилди. Уларнинг 112 тасида ишлаб чиқариш
фаолияти тикланди ва янги мулкдорларга сотилди. Банклар балансида қолган
корхоналарнинг 43 тасида эса ишлаб чиқариш фаолияти тикланди, яна 17 та
корхонада бу борада иш олиб борилмоқда[7].

Фикримизча, мамлакатни модернизация қилиш шароитида иқтисодий ночор

корхоналарни соғломлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Иқтисодий ночор
корхоналарни ўз вақтида аниқлаш, таҳлил этиш, соғломлаштириш чора-
тадбирларини амалга ошириш мамлакатимиз иқтисодий кўрсаткичлари ўсишида,
аҳоли турмуш тарзини яхшиланишида, ишсизлик масаласи, жаҳон стандартларига
мос, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш каби масалаларни ижобий ҳал
этилишида ёрдам беради.

Мавзуни ёритиб бериш учун реструктуризация, банкротлик, санация шу ва

шунга ўхшаш бир қанча терминлар маъноси, уларнинг аҳамияти, корхона
фаолиятида банкротлик ҳолатларини таҳлил қилиш, қандай шароитда қўллаш
каби масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида, уларни назарий жиҳатдан ёритиш
мақсадга мувофиқдир. 2002- йилдан бошлаб республикамизда 120 дан ортиқ
иқтисодий ночор ва паст рентабелли йирик саноат корхоналарида молиявий
соғломлаштириш ва реструктуризация ишлари олиб борилмоқда[8].

Корхонани парокандалик ҳолатидан чиқариш–санация тадбирлари ўтказиш

асосида олиб борилади. Корхонада санация тадбирлари бўйича харажат мулк


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

эгаси, ёки бошқа манфаатдор шахс, ташкилот томонидан ва ҳисобидан амалга
оширилади. Улар молиявий ёрдам тариқасида ўтказилади.

Молиявий қўллаб-қувватлаш масаласи бўйича баҳолаш, кўриб чиқиш ва

қарор қабул қилиб, уни чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- корхонадан талаб қилинган ҳужжатларни Қўмита ёки уни территориал

бошқармасига тақдим этилади. Улар меъёрий тизим ва қоидалар асосида корхона
ночорлиги даражаси ва молиявий ёрдам олиб бориб бўлганидан кейин реал
имкониятларини баҳолайдилар;

- молиявий соғломлаштириш режаси ва корхона ишини келажакдаги

кўрсаткичларини экспертизасини ўтказадилар;

- молиявий соғломлаштириш режаси, харажатларни оқлаш муддати ва

ишлаб чиқариш устуворлигини ҳисобга олган ҳолда молиявий ёрдамни қайтариш
қоидаси ва муддатини аниқлаб олишади

Ўз навбатида санация тадбирларини молиялаштиришни амалга ошириш

учун Қўмита билан уч тарафлама шартномалар тузган банк муассасаси,
инвестицион компания ва фондлар қатнашишлари мумкин.

Юқоридаги тадбирлар учун молиявий маблағлар, режа график асосида

молиялаш тартиблари учун ишлатилади ва ундан илгари молиявий
соғломлаштириш режасига кўра тасдиқланиши мақсадга мувофиқ.

Банкротлик

- корхоналарни ўз вақтида қарз мажбуриятларини активлари

билан қоплай олмаганликларида вужудга келади. Банкротлик тушунчаси жуда
кенг тушунчалардан бўлиб, бутун дунёда иқтисодий ночор корхоналарга
нисбатан ишлатилади.

Корхонада банкиротлик сабабларини аниқламай туриб, у билан курашиш

бесамар

ҳисобланади.

Кўплаб

иқтисодчилар

корхона

миқиёсидаги

инқирозларнинг сабаби маркетинг соҳасидаги камчиликлардан пайдо бўлишини
таъкидлаганлар. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва бозор фаолияти ўртасидаги
маълумотлар алмашинувининг бузилиши ёки узилишлар ёки бу даражадаги
муаммоларни пайдо булишига олиб келади. Бу муаммолар ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни туриб қолиши, айланма маблағларнинг айланувчанлиги пасайиши,
пул оқимининг етарли эмаслиги кабиларда ҳосил бўлади. Натижада корхонага
инқироз хавф сола бошлайди [2].

Инқирозни вужудга келиш сабабларини 1-расм ёрдамида кўзатиш мумкин.

Ушбу чизмадан кўриниб турибдики, корхоналарни инқирозга олиб келувчи
сабаблар шахсларнинг таъсирига боғлиқ ҳолда обектив ва субектив турларига
бўлинади. Объектив сабаблар кўпроқ табиий ҳолатда юз берадиган инқирозларни
шакллантиради. Масалан, корхона томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот урфдан
қолиши, технология замон талабига жавоб бермаслиги ва ҳ.к. субъектив сабаблар
инсоннинг таъсири натижасида атайлаб ёки сунъий равишда инқирозни
уюштириш тушунилди.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Корхонани Инқирозга олиб келувчи ички ва ташқи сабаблар

Манба: Жарковская Е. П. “Антикризисное управления” Учебник – 4-е изд., - М.

Омега – 2007.– 182 б.


Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар хўжалик фаолиятини узлуксиз

тартибда фаол ишлаши қарор қабул қилиш жараёнига боғлиқ. Қарор қабул қилиш
механизмини ишлаб чиқариш корхоналарида тўғри ташкил этилганлиги эса уни
маълумотлар билан таъминловчи тизимнинг ахборотларини ишончлилиги ва ўз
вақтида етказиб берилиши билан тавсифланади. Бу тизимнинг ажралмас
қисмларидан бири корхоналарни ташҳислаш жараёнидир.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида корхоналарда, айнан шу

тизимни камчиликлардан холи фаолият юритиши корхонанинг муваффаққиятли
бизнес калити ва уни йўлга қўйиш муҳим тадбир эканлиги давр талабига айланди.
Кейинги вақтларда бозорнинг ва умуман иқтисодиётнинг тезкорлик билан
ўзгариши жараёнида корхоналар ҳам шу тезликда илдамлик билан ҳаракат
қилишлари, акс ҳолда эса қарорларнинг кеч қабул қилиниши натижасида ишлаб
чиқилган

маҳсулотнинг

рақобатбардошлигини

пасайиб

кетиши

айни

ҳақиқатдир[6].

Давлатнинг инқирозга қарши чораларини қайси йўналишда бўлиши

иқтисодиётни тубдан таҳлил қилиш ва аниқ вазиятларга асосан баҳолашга боғлиқ.

Қи зиқишларнинг қарама

қаршилиги

Инқироз сабаблари

Объ

е

ктив

Суб ъ eктив

Ташқи сабаблар

Илмий билишнинг

даражаси

Фаолиятни

қийинлаштириш

Вақтдан

ютқизиш

йўқотиш

Ривожланишнинг

талаблари

Taбиий

ўзгаришлар

Фаолиятдаги

x

aтолар

Бош

қаришнинг аниқ

эмаслиги

Ички сабаблар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Чоралар қанчалик даражада аниқ ишлаб чиқилса, унинг самарадорлиги ҳам
шунчалик юқори бўлади.

Инқирозга қарши чораларнинг мақсади ва жорий вазиятга оид ҳолатдан

келиб чиқиб, улар муайян йўналиш ва стратегияга асосланган бўлади. Банкротлик
жараёнида иштирок этувчи субектларнинг манфаатларидан келиб чиқиб,
инқирозга қарши чоралар:

1.Кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишга.
2.Қарздор маънфаатини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади.
Мазкур йўналишлар жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари томонидан

синалган бўлиб, АҚШ, Франция ва Япония тажрибасида инқирозга қарши чоралар
қарздорга қаратилган ва шу сабабдан ҳам, уларнинг мақсади қарздорни
соғломлаштириш ҳисобланади.

Давлатнинг инқирозга қарши чоралари

макроиқтисодий категория

бўлиб, корхоналарни инқироздан ҳимоя қилиш, банкротликни олдиндан йўқотиш
ёки инқироз остида фаолият кўрсатаётган корхоналарни истиқболдаги фаолиятини
тўхтатиш учун давлатнинг ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳадаги
ҳаракатларини ҳосил қилувчи муносабатларни акс эттиради.

2011-2015-йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар миқёсини

кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурини
амалга ошириш доирасида фақатгина сўнгги йилнинг ўзида тадбиркорликка янада
кенг эркинлик бериш, хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ва унинг ҳуқуқий
муҳофазасини кучайтириш, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятига давлат ва
назорат қилувчи идоралар аралашувини камайтиришга оид аниқ чора-тадбирлар
рўёбга чиқарилди[10].

Бугунги кунда иқтисодиётимизни модернизация қилиш, техник ва

технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт
салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни амалга
ошириш бўйича Дастур ишлаб чиқилмоқда. Шу борада, дастлаб ҳисоб китобларга
кўра, умумий қиймати 24 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган қарийб 300 та
инвестиция лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда Жумладан, бунда янги қурилиш
лойҳалари – 18,5 миллиард долларни, модернизация ва реконструктуризация
қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳалар эса тахминан 6
миллиард долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 19-ноябрдаги ПФ-4010-

сонли “Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тўғрисидаги
тартибни тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармойиши билан иқтисодий ночор
корхоналарнинг молиявий қобилиятини тиклаш бўйича бир қатор имтиёзлар
(кўмаклар) берилган. Жумладан, ушбу Фармойишга кўра банкрот корхоналар
негизида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субектлар:

- қўшимча қиймат солиғидан озод қилинди[1];
- йил давомида фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мулк солиғи ва ер

солиғларни тўлашдан озод қилинди;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

- бошқарув компанияларига берилганда фойда солиғи ва ягона солиқ

тўловидан икки йил давомида озод қилинди.

Шунингдек, меъёрий ҳужжатлар орқали тижорат банкларига ҳам

муайян имкониятлар берилган. Жумладан:

- банклар корхонанинг негизида уцав жамғармаси 100 % гача бўлган янги

корхона ташкил этиш;

- банкрот корхонанинг тугатилиши муносабати билан унга аввал берилган,

қопланмаган кредитини, шу жумладан, ҳукумат кафолати билан берилган кредит
суммасини банк кенгашининг қарори билан ҳисобдан чиқриш;

- банкрот корхона учун малакали бошқарув компаниясини тузиш ва жалб

қилиш;

- банкрот корхонани тугатиш баҳосида сотиб олиб, унинг фаолиятини

тиклаб, қайтадан бозор баҳосида сотиш ва ҳ.к. [11].

2008-2012-йиллар 01.01.2013 ҳолатга кўра “Давлат мулки мавжуд бўлган

банкрот корхоналарни тугатиш” тўғрисидаги ҳудудлар бўйича жадвалдан
таҳлилар натижасини кўришимиз мумкин (1- жадвал):

1- жадвал

Ҳудудлар бўйича 2008-20012 йилларда мулки мавжуд бўлган банкрот-

корхоналарни тугатишда янги йўналишларни самарасини берган

ҳудудлар

Ҳудудлар

Жами

тугатиш

жараёнида

бўлган

корхоналар

сони

Тугатилга

н,

келишув

битими

тузилган

ёки тўлов

қобилияти

тикланган

корхонала

р сони

Сотилган

ёки

банклар

балансига

берилган

корхонала

р сони

Тижорат

банкларига

сотиш учун

аукцион

савдоларига

қуйилган

корхоналар сони

(ҳокимият

балансига

ўтказилган

корхоналар)

Ликвидаци

я ишлари

олиб

борилаётга

н

корхоналар

(

тугатишга

қолган

корхоналар

)

2008

2012 2008 2012 2008 2012 2008

2012

2008

2012

Қорақалпоғистон
Республикаси

42

6

36

6

0

3

2

3

4

0

Андижон

31

16

16

11

5

5

2

6

8

5

Бухоро

10

9

4

5

4

3

0

2

2

4

Жиззах

28

6

20

5

0

3

0

2

8

1

Қашқадарё

36

6

22

5

7

0

1

5

6

1

Навоий

9

3

3

2

3

0

1

2

2

1

Наманган

28

13

14

10

8

5

1

5

5

3

Самарқанд

12

1

4

1

3

0

1

1

4

0

Сурхондарё

29

11

19

10

5

1

0

9

5

1

Сирдарё

3

4

3

2

0

1

0

1

0

2


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz


Манба: Давлат Мулк Қўмитасининг маълумотлар асосида муаллиф томонидан

тузилган.

Жадвал таҳлилидан кшринадики, собиқ банкрот ҳисобланган, эндиликда

таркибий қайта тузиш натижасида фаолиятини янгилаган корхоналар
кўрсаткичлари сезиларли даражада ўзгаришлар рўй берган. Бу кўрсаткичларни
2008-йил билан 2012-йилни солиштирганимизда: жумладан 2008-йилда жами
тугатиш жараёнида бўлган корхоналар сони 327 тани ташкил этган бўлса бу
кўрсатгич 2012-йилга келиб 133 тани ташкил этмоқда. Жадвал асосида 2008 йилда
Қорақолпоғистон Республикасида 42 та, Қашқадарё 36 та, Жиззах 28, Сурхондарё
29, Хоразм вилоятида 63 та бўлган банкрот корхоналар сони олиб борилган
соғломлаштириш жараёни натижасида 2012-йилга келиб сезиларли даражада
камайганлигини кўришимиз мумкин.

“Ҳозирги пайтда банкларга берилган 164 та банкрот корхонадан 156 тасида

ишлаб чиқариш фаолияти тўлиқ тикланди, 110 та корхона янги инвесторларга
сотилди. Бундай корхоналарни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш
ишларига тижорат банклари томонидан 275 миллиард сўм миқдорида инвестиция
киритилди, натижада 22 мингдан зиёд иш ўрни яратилди” [7].

Ҳозирги кунда банк балансига ўтказилган барча корхоналарни молиявий

соғломлаштириш, техник ва технологик модернизациялаш ҳамда ушбу
корхоналарда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича
бизнес-режалар ишлаб чиқилди. Айни дамда 47 корхонада ишлаб чиқариш
жараёни қайта тикланди, улар томонидан 276,8 миллиард сўмлик махсулот ишлаб
чиқарилди. Корхоналарнинг экспорт кўрсаткичлари 69,5 миллион АҚШ
долларини, жумладан, 2011 йилнинг ўзида 139,4 миллиард сўм ва 27,5 миллион
АҚШ долларини ташкил этди. Корхоналарда 6 минг иш ўрни яратилди. [12]

Банк сармоядорларни жалб қилиш мақсадида “НБУ Инвест Грйп” ва “НБУ

Инвестмент” инвестиция компаниялари орқали банкрот корхоналар мулки
негизида ташкил этилган шуъба корхоналар активларини фаол бошқариш
тизимини йўлга қўйди. Инвестиция компаниялари бошқарувига ишончли асосда
банкрот корхоналар негизида ташкил этилган 40 та шуъба корхона топширилди.
Бугунги кунда, ана шу корхоналарда модернизация ва ишлаб чиқариш
фаолиятини тиклаш жараёнларини амалга ошириш учун 316 миллиард сўм
ҳажмидаги инвестиция киритилди ва бунинг натижасида 9 мингдан зиёд янги иш
ўрни яратилди [9].

Давлат томонидан иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банклари

балансига сотиб ёки бериб соғломлаштириш, шунунгдек, имтиёзли кредитлар

Тошкент

11

11

2

7

5

4

0

3

4

4

Фарғона

11

8

2

7

2

4

3

3

4

1

Хоразм

63

22

34

19

21

5

0

14

8

3

Тошкент ш.

25

17

10

7

7

5

1

2

7

10

Жами:

327

133

189

96

70

39

12

58

67

36


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

ажратиш орқали молиявий ёрдам кўрсатиш жараёнлари яхши йўлга
қўйилганлигини исбот қилмоқда.

Давлат томонидан корхоналарни инқироздан сақлаш ва соғломлаштириш

ишлари банкротлик институтига асосланади.

Банкротлик институти

– хўжалик юритйвчи субектлар ўртасидаги

муносабатлар амалиёти ва ҳуқуқий тартибга солиш тизимида нисбатан янги
институт бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида унинг ўрни ва ривожи алоҳида
аҳамият касб этади. Шу маънода банкротлик институтини тўлақонли ўрганиш ва
таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир.

Тўловга қодир бўлмаган хўжалик юритувчи субектларнинг банкротлик

механизмини шакллантириш Ўзбекистон иқтисодиётини ривожланишининг
муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ушбу механизм ёрдамида самарасиз
бўлган мулкдорларни алмаштириш, корхоналарни тугатиш, ижтимоий муҳим
аҳамият касб этадиган ва даромад келтирадиган корхоналарни сақлаб қолиш,
мулкчилик муносабатларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда иш билан
бандликни кафолатлаш мақсади назарда тутилган.

Банкротлик институти асосан икки хил йўл билан иқтисодиётга таъсир

қилади ва уни соғломлаштиради. Буларга:

Биринчидан,

тўловга қодир бўлмаган қарздорларни тижорат фаолиятини

тугатиш;

Иккинчидан,

иқтисодий ночор ахволга тушиб қолган хўжалик юритувчи

субектларга ўз фаолиятини қайта ташкил қилиш ва тўлов қобилиятини тиклашга
имконият бериш. Бундан Республикамизнинг банкротлик институти ҳам
қарздорни ҳам кредиторни манфаатини ҳимоя қилишни кўзлаганлигини
кўришимиз мумкин. Шундай қилиб, Республикамизда инқирозга қарши чораларни
амалга оширишнинг туб моҳияти банкротлик институти ва “Банкротлик
тўғрисидаги Қонун” нинг амал қилиш механизмига таянади.

Корхоналар ўртасидаги тўлов интизомининг бузилиши бўйича зиддиятлар

вужудга келиши республика учун корхоналарни инқироздан чиқариш ва
соғломлаштиришда янги институционал-ҳуқуқий тизимининг зарурлигини
кўрсатди. Бундан ташқари, МДҲнинг бошқа давлатларида ҳам бу тизимга эътибор
қаратила бошлаган эди [8].

Маҳаллий органлар ва тармоқ тузилмалари раҳбарлари томонидан сифатсиз

махсулотни ишлаб чиқариш, эскирган техника ва технология асосида зарар кўриб
ишлаётган корхоналрни сақлаб қолиш учун уринишларига мутлақо йўл қўйиб
бўлмайди. Бундай корхоналари сони бугунги кунда 200 тадан ошиб, уларнинг
аксарияти енгил ва озиқ-овқат саноатида сақланиб қолмоқда. Ҳолбуки бу
соҳаларда тез ўзгарувчан бозор талаби техника ва технологиялар узоғи билан 5-7
йилда, ривожланган мамлакатларда бундан ҳам қисқа муддатларда ўзгартиришни
талаб этади. Бундай вазиятда мазкур корхоналарни банкрот деб эълон қилиш йўли
билан тубдан ўзгартириш даркор.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2008-йил 18-

ноябрдаги ПФ-4053 сонли “Иқтисодиётни реал сектори корхоналарининг
молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонида кўзда тутилган иқтисодий ночор корхоналарни молиявий
соғломлаштириш, модернизация, техник-технологик жиҳатдан янгилаш жараёнига
тижорат банкларининг маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга қўйиш
тадбирлари муҳим ҳисобланади.

1. Банкрот корхона кредиторлик қарзи таркибининг 70 % ва ундан ортиқ

қисмини банк кредитлари ташкил этса, у ҳолда корхонани тижорат банклари
балансига бериш.

2. Банкрот корхонани аукцион савдолари орқали энг юқори нархни таклиф

қилган ва тегишли мажбуриятни ўз зиммасига олган тижорат банкларига сотиш.

3. Банкрот корхонани танлов савдолар орқали тижорат банкларига “нол”

қийматда инвестицион мажбурият шарти билан сотиш.

Ушбу тадбирлар мамлакатимиздаги банкрот корхоналарни таркибий қайта

тузиш ҳамда янги хўжалик фаолятини йўлга қўйиш жараёнларини сезиларли
даражада тезлаштиради.

Айни пайтда мазкур жараённинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини

таъминлаш мақсадида тижорат банкларига бир қатор мажбуриятлар йўқланган.
Жумладан:

Тижорат банклари балансига ўтказилган банкрот корхоналарни тиклаш,

техник ва технологик модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни қайта
қуроллантириш, зарур бўлганда корхонани тўлиқ реструктуризация қилиш орқали
фаолият йўналишини ўзгартириш, стратегик ҳамкорлар ва инвесторларни жалб
қилишни назарда тутувчи бизнес–режаларни ишлаб чиқариш.

Ёлланган ҳар бир корхона бошқарувчиси ишлаб чиқаришда кутилган

натижаларга эришиши орқали ишлаб чиқаришга замонавий ва юқори малакали
бошқарувчиларни жалб қилиш ишларини олиб бориш.

Амалга

оширилаётган

иқтисодий

ночор

корхоналарни

таркибий

ўзлаштириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари“ асосида Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли
корхоналарнинг таркибий ўзгартирилиши ва банкрот бўлиши жараёнлари
самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ[13]:

1. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатдошликни

ривожлантириш Давлат мулки Қўмитаси тақдимномасига кўра таркибий
ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли
корхоналар, шунингдек, уларга нисбатан банкротлик тартиби қўлланилган
корхоналар ўз балансидаги:

-

турар жойлар, ётоқхоналар, болалар боғчалари ва ижтимоий

инфратузилманинг бошқа обектларини - ўзлари жойлашган жой бўйича шаҳарлар
ва туманлар ҳокимликлари балансига ўтказиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

- умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини

(электр

тармоғи

хўжалиги,

сув

таъминоти

объектлари,

транспорт

коммуникациялари ва ҳоказолар);

- функционал мансублилигига кўра тегишли хўжалик бирлашмаларининг

корхоналари балансига жорий ҳолати бўйича белгиланган тартибда берадилар.

2. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатдошликни

ривожлантириш Давлат мулки Қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия
вазирлиги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, иқтисодий ночор, зарар кўриб
ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш
инфратузилмаси обектлари балансига берилаётган манфаатдор хўжалик
бирлашмалари, шунингдек, уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган
корхоналар билан биргаликда берилаётган обектларни пухта хатловдан ўтказиш
ҳамда уларни кейинчалик хусусийлаштириш, маблағ билан таъминлаш манбалари
ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни белгиланган.

3. Таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва

паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек, уларга нисбатан банкротлик
тартиботи қўлланилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва
асосий фондларини консервация қилиш тўғрисидаги қарор таркибий ўзгартириш
ёки банкротлик тартиботини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Қарздор корхона банкрот деб эълон қилинганда ва тугатиш ишлари

бошланганда, агар қарздор кредитори кредиторлар талабномалари реестрига
киритилган, кредитор қарзи бўйича қарздор кредитор қарзининг умумий
суммасидан 70 ва ундан кўп фоизи талабига эга тижорат банки ҳисобланган
тақдирда тугатиш иши очилганда, ушбу кредитор, гаров предмети ҳисобланган
мол-мулкдан ташқари, банк томонидан

4. "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 134-

моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлаш ва
талабларни қондиришни ва иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашни.

Тижорат банки томонидан "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон

Республикаси Қонунининг 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган
сарф-харажатлар ва талабларни қондириш ва иш ҳақи бўйича қарздорликни тўлаш
ҳўжалик суди томонидан кредиторлик қарзи таркибида банк кредитлари бўйича 70
ва ундан кўп фоиз қарздорликка эга бўлган банкрот корхонанинг мол-мулкини
кредитор банкнинг мулкига тугатиш қиймати бўйича бериш тўғрисидаги қарори
қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.

Ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган шартлар банк

томонидан бажарилганда, қарздорнинг мол-мулки суд бошқарувчиси томонидан
суд ҳужжатлари асосида тижорат банкининг мулкига ўтказилади.

5. Санация жамғармаси маблағларидан янада самарали фойдаланиш

мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасига корхоналар банкротлиги ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига кўра жамғарма
маблағларидан: таркибий ўзгартириш ва санация қилиш муддати тугаллангандан
кейин сарфланган маблағлар қайтарилган ҳолда бозор истиқболига эга бўлган
зарар кўриб ишловчи, паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни
таркибий ўзгартириш ва санация қилиш режаларини ишлаб чиқишда; санация,
ташқи бошқарув ёки тугатиладиган режимдаги корхоналарнинг бошқарувчилари
бўлган

шахсларни,

шунингдек

ушбу

лавозимларга

заҳирада

турган

мутахассисларни ўқитишда қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.Каримов И.А. “Жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чора-тадбирлари” номли асарни
ўрганиш бўйича ўқув қўлланма 4-боб.82 бет 2011йил.

2.Жарковская Елена Павловна “Антикризисное управления” Учебник – 4-е

изд., - М.: Омега – 2007.– 365 с

3.Куканбаева Дуйсекуль. Регулирование несостоятельности организации. //

Рынок, Деньги и Кредит. – 2008. - №1. стр. 57-59

4.Вахабов А., Иброҳимов А. Хакимов Б. Иқтисодий таҳлил назарияси. Ўқув

қўлланма. Т.: ТМИ, 2003.- 176 б.

5.Абдуллаев А.Қ. Иқтисодий барқарорликни таъминлашда банкротликнинг

амал қилиш механизми: дисс.иқт. фанлари номзоди. ЎзМУ, 2008. – 128 б.; Ашуров
М.С. Саноат.

6.Бекмуродов А.Шу., Ғафуров У.В., Тухлиев Б.К. Жаҳон молиявий-

иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва
чоралари. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2009.– 82-б

7.Каримов И.“2014-йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча

мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини
изчил давом эттириш йили бўлади”. //Халқ сўзи. 18.01.2014й.

8.Камбаров Ж.Х. “Корхоналарда инқирозга қарши бошқарув механизмини

ташкил этиш”фанидан маърузалар матни. 2012-йил.

9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишбилармонлик муҳитини

янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-
тадбирлари тўғрисида” Фармони.19.07.2012.

10.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни реал сектори

корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва
экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида Фармони 2008-
й.

11.“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини

такомиллаштириш масаласи” Р. Қўрғонова – Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари Қўмитаси аъзоси маърузасидан.
2011-йил.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

12.Вазирлар Маҳкамасининг амалга оширилаётган иқтисодий ночор

корхоналарни

таркибий

ўзлаштириш

ва

молиявий

соғломлаштириш

самарадорлигини ошириш чора-тад-бирлари” (янги таҳририда) (188-сонли қарори
18.03.2003,2011-2012й.янги таҳрирда).

Библиографические ссылки

Каримов И. А. “Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистан шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чора-тадбирлари” номли асарни урганиш буйича укув кулланма 4-боб.82 бет 2011йил.

Жарковская Елена Павловна “Антикризисное управления” Учебник - 4-е изд., - М.: Омега - 2007,- 365 с

Куканбаева Дуйсекуль. Регулирование несостоятельности организации. И Рынок, Деньги и Кредит. - 2008. - №1. стр. 57-59

Вахабов А., Иброхимов А. Хакимов Б. Иктисодий тахлил назарияси. Укув кулланма. Т.: ТМИ, 2003.- 176 б.

Абдуллаев А.К- Иктисодий баркарорликни таъминлашда банкротликнинг амал килиш механизми: дисс.икт. фанлари номзоди. УзМУ, 2008. - 128 б.; Ашуров М.С. Саноат.

Бекмуродов А.Шу., Гафуров У.В., Тухлиев Б.К. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистан шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. Укув кулланма. - Т.: ТДИУ, 2009,- 82-6

Каримов И.“2014-йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкоииятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади”. //Халк сузи. 18.01.2014й.

Камбаров Ж.Х. “Корхоналарда инкирозга карши бошкарув механизмини ташкил этиш”фанидан маърузалар матни. 2012-йил.

Узбекистан Республикаси Президентининг “Ишбилармонлик мухитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тугрисида” Фармони. 19.07.2012.

Узбекистан Республикаси Президентининг “Иктисодиётни реал сектори корхоналарини куллаб-кувватлаш, уларнинг баркарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салохиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тугрисида Фармони 2008-й.

.“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини такомиллаштириш масаласи” Р. Кургонова - Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташки сиёсат масалалари Кумитаси аъзоси маърузасидан. 2011-йил.

Вазирлар Махкамасининг амалга оширилаётган иктисодий ночор корхоналарни таркибий узлаштириш ва молиявий согломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тад-бирлари” (янги тахририда) (188-сонли карори 18.03.2003,2011-2012й.янги тахрирда).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов