Мамлакатимиз бозорларида хорижий инвестицияли компаниялар фаолиятининг ривожланиш омиллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
189-196
9
3
Поделиться
Муратов, Р., & Ахрарова, Д. (2013). Мамлакатимиз бозорларида хорижий инвестицияли компаниялар фаолиятининг ривожланиш омиллари. Экономика и инновационные технологии, (1), 189–196. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8061
Р Муратов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н., доцент

Д Ахрарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Прeзидeнтимиз Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг қўшмa мaжлисидaги (2010 йил 27 январь) мaърузaсида Oлий Мaжлиснинг қoнун ижoдкoрлиги фaoлиятидa мaмлaкaтимиздa иқтисoдий сoҳaдa aмaлгa oширилaѐтгaн тaркибий ўзгaришлaр, қулaй инвeстициoн муҳитни шaкллaнтириш, ишлaб чиқaришни мoдeрнизaция қилиш вa тexник қaйтa жиҳoзлaш, бaнк-мoлия тизимини ривoжлaнтиришни меъѐрий-ҳуқуқий жиҳaтдaн тaъминлaш мaсaлaлaри aлoҳидa ўрин эгaллaганлигини таъкидлаб ўтди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Р.С. Муратов,

и.ф.н., доцент,

Д.А. Ахрарова,

и.ф.н., доцент, ТДИУ

МАМЛАКАТИМИЗ БОЗОРЛАРИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛИ

КОМПАНИЯЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ

ОМИЛЛАРИ

Прeзидeнтимиз Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик

пaлaтaси вa Сeнaтининг қўшмa мaжлисидaги (2010 йил 27 январь) мaърузaсида
Oлий Мaжлиснинг қoнун ижoдкoрлиги фaoлиятидa мaмлaкaтимиздa иқтисoдий
сoҳaдa aмaлгa oширилaѐтгaн тaркибий ўзгaришлaр, қулaй инвeстициoн муҳитни
шaкллaнтириш, ишлaб чиқaришни мoдeрнизaция қилиш вa тexник қaйтa
жиҳoзлaш, бaнк-мoлия тизимини ривoжлaнтиришни меъѐрий-ҳуқуқий
жиҳaтдaн тaъминлaш мaсaлaлaри aлoҳидa ўрин эгaллaганлигини таъкидлаб
ўтди.

“Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни

таъкидлашимиз керакки, глобал жаҳон иқтисодиѐтида ҳали-бери сақланиб
қолаѐтган жиддий муаммоларга қарамай, 2012 йилда Ўзбекистон ўз
иқтисодиѐтини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди,
аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунѐ бозоридаги
ўз позициясини мустаҳкамлади.

Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат

ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо
айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди”

1

.

Ўзбекистон Республикасида очиқ иқтисодиѐтни ташкил этиш жаҳон

хўжалигига узвий боғланишни тақозо этади. Бу йўналишнинг мухим шарти
барча корхоналарнинг ташқи бозорга бевосита чиқа олишларидадир.

“...биз ўз

олдимизга қўйган узоқ муддатли стратегик мақсадлар, яъни замонавий
ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодиѐтимизнинг
барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаѐт сифатини яхшилаш ва жаҳон
ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга
бугунги кун нуқтаи назаридан холисона баҳо беришимиз табиийдир”

2

.

XX асрнинг сўнгги йилларида иқтисодий ривожланишининг туб сифат

ўзгаришлари халқаро муносабатларнинг ҳозирги босқичдаги хусусиятларини
белгилаб берди.

Биринчидан,

халқаро айирбошлашнинг таркибий тузилиши сезиларли

даражада ўзгарди: мамлакатлар маҳсулотлар айирбошлашдан ташқари турли
хил хизматлар, молия капитали, ишчи кучи, фан-техника ахборотлари, янги
технологиялар, бошқарув усуллари ва бошқалар билан фаол савдо-сотиқ олиб
боришга ўтдилар.

1

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом

эттириш. – Т.: // “Халқ сўзи” газетаси, 2013 йил 22 январь.

2

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2010. – 53 б.


background image

2

Иккинчидан,

капитални четга чиқарилишининг кучайиши ва мамлакатлар

ўртасида

айирбошлашни

кенгайиши

ташқи

иқтисодий

фаолиятни

мамлакатлараро уйғунлашувига олиб келди.

Ташқи иқтисодий сиёсат

– миллий жорий ва стратегик мақсадларга

мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат идоралари томонидан
амалга ошириладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий

шакллари қуйидагилар ҳисобланади:

-

товар ва хизматлар ташқи савдоси;

-

инвестициялар айирбошлаш (киритиш ва чиқариш);

-

ишчи кучи экспорти ва импорти;

-

халқаро жорий ҳамкорлик;

-

илмий-техник ва гуманитар ҳамкорлик.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг макон жиҳати жаҳон ва мамлакат

иқтисодиѐтига таъсир кўрсатишнинг асосий йўналишлари бўйича давлатнинг
ҳаракатларини белгилайди. Ушбу белгига биноан давлатнинг ташқи иқтисодий
фаолияти таркибига ташқи савдо сиѐсати, ташқи инвестиция сиѐсати, валюта
сиѐсати, божхона сиѐсати киради (1-расм).

Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни дастлабки босқичи

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалари учун очиқ иқтисодиѐт пойдеворини
вужудга келтириш ва унинг зарур сиѐсий, ҳуқуқий ва ташкилий негизларини
яратиш йиллари бўлди.

1-расм. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий
шакллари

1

.

1

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги маълумотлари асосида тузилган.

Ташқи иқтисодий фаолият

Ташқи савдо

сиѐсати

Ташқи

инвестиция

сиѐсати

Валюта сиѐсати

Жорий сиѐсат

Узоқ муддатли

сиѐсат

Ташқи савдога

оид экспорт

сиѐсати

Ташқи савдога

оид импорт

сиѐсати

Чет эл

инвестиция

сиѐсати

Ватан

инвестициялари

экспорт сиѐсати

Божхона

cиѐсати

Дисконт

сиѐсати

Дивизе сиѐсати

Валюта

резервларини

диверсиялаш

Валютада

субсидиялаш


background image

3

Ҳозирги кунда жаҳон тараққиѐтининг ўзига хос хусусиятга эга бўлган

белгиси ташқи иқтисодий алоқаларнинг, аввало, ташқи савдонинг тез ўсишида
намоѐн бўлади. Ташқи савдо халқаро ҳамкорликнинг ишлаб чиқариш, илмий-
техникавий ва бошқа шакллари (кадрларни тайѐрлаш, туризм ва ҳ.к.) билан бир
қатордаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг муҳим шакли ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонни дунѐдаги 180 тадан ортиқ давлат тан олди.

Улардан деярли барчаси билан дипломатия муносабатлари ўрнатилди.
Ўзбекистон пойтахтида 30 дан ортиқ мамлакатларнинг, шу жумладан,
буюклиги эътироф этилган АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция
ва Хитой каби давлатларнинг элчихоналари ишлаб турибди. Ҳозир дунѐнинг 20
дан ортиқ давлатида (АҚШ, Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Россия ва
бошқаларда) республикамизнинг дипломатия элчихоналари иш бошлади.

“Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 4 миллиард 500 миллион

доллардан ошди. Экспорт таркибида тайѐр маҳсулотлар улуши 60 фоизни
ташкил этди, ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич қарийб 46 фоизни ташкил этган
эди”

1

.

Савдо балансининг актив қисми 2011 йилда 2005 йилга нисбатан 3217.3

млн. АҚШ долларига кўпайди ва 4517.3 млн. АҚШ долларини ташкил этди
ҳамда сўнгги йилларда илк маротаба 2007 йил кўрсаткичига яқинлашди. Ўша
даврда максимал даражада қайд қилинган – 3800 млн. АҚШ доллар (1-жадвал)

1-жадвал

Ўзбекистоннинг ташқи савдо баланси

(млн. АҚШ доллари)

Экспорт

Импорт

Савдо баланси

1.

2.

3.

4.

1995 йил

3719.9

2892.7

827.2

2000 йил

3264.7

2947.4

317.3

2005 йил

5400

4100

1300

2006 йил

6400

4800

1600

2007 йил

9000

5200

3800

2008 йил

11500

9700

1800

2009 йил

11800

9400

2400

2010 йил

13074

8874

4200

2011 йил

15027,2

10509,9

4517.3

Манба: ЎзР Давлат статистика Қўмитаси маълумотлари.

Бугунги кунга қадар давом этаѐтган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози

шароитида экспортнинг умумий ҳажми 14 фоиз, ташқи савдо балансининг
ижобий сальдоси эса 1,1 баробар ошди ва 4 миллиард 517 миллион долларни
ташкил этди. Мамлакатимизнинг олтин-валюта захираси ҳам шунга мувофиқ
равишда кўпайди.

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2010. – 5 б.


background image

4

«2011 йилда ташқи савдо ва тўлов баланслари ҳам сезиларли даражада

мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Республикаси кўп томонлама халқаро иқтисодий ҳамкорлик

ташкилотлари

фаолиятида

қатнашмоқда.

Бирлашган

Миллатлар

Ташкилотининг иқтисодий муассасалари, Жаҳон банки, Халқаро Валюта
Фонди, Халқаро молия корпорацияси, Иқтисодий тараққиѐтга кўмаклашувчи
ташкилот, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каби
ва бошқа обрў-эътиборли халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотларга аъзо
бўлиб кирди ҳамда уларда фаол сиѐсат ўтказа бошлади.

Кўпгина халқаро ташкилотлар – БМТ, ХВФ, Жаҳон банки, Европа

тикланиш ва тараққиѐт банки, Европа Иттифоқи Комиссияси ва бошқа
ташкилотлар республикада ўзларининг минтақавий ваколатхоналарини очди ва
ўзбекистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

1

Президентимиз И.А.Каримовнинг

«Ўзбекистон – бозор муносабатларига

ўтишнинг ўзига хос йўли»

асарларида республикамиз ташқи иқтисодий

сиѐсати қуйидаги принципларга асосланиши белгилаб берилган:

-

мафкуравий қарашлардан қатъи назар ташқи муносабатларда ошкоралик;

-

тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик бошқа мамлакатларнинг

ички ишларига аралашмаслик;

-

ўзининг миллий-давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни

ҳар томонлама ҳисобга олиш;

-

тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги

ҳамкорликни чуқурлаштириш асосида икки томонлама ва кўп томонлама ташқи
алоқалар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш;

-

умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва халқаро

тартибларга изчиллик билан ўтиш»

2

.

“Экспорт ҳажми сезиларли равишда, яъни 11,6 фоизга ўсди, экспорт

қилинаѐтган маҳсулотлар таркиби ва сифати яхшиланиб бормоқда. Бунинг
натижасида хомашѐ бўлмаган тайѐр товарларнинг улуши 70 фоиздан зиѐдни
ташкил этмоқда. Ташқи савдо айланмасидаги ижобий сальдо 1 миллиард 120
миллион доллардан ошди.”

3

Бунинг асосий сабаблари экспорт-импорт билан

шуғулланувчи

тадбиркорларни

рўйхатга

олиш

амалиѐтининг

соддалаштирилиши; ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида импорт
контрактларини дастлабки рўйхатга олишнинг бекор қилиниши; қўшимча
қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқ ва йиғимларни тўлашдан озод
қилинган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан
рақобатбардош тайѐр истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш
бўйича қўшимча чораларнинг қўлланилиши; Давлат божхона Қўмитаси,
Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар
агентлиги ўртасида ташқи савдо амалиѐтларини айирбошлашнинг ягона
электрон тизимининг яратилиши; жорий халқаро амалиѐтлар бўйича миллий

1

Каримов И. А. Асрларга тенг йиллар. – Т., 2001, - 47-53 бетлар.

2

Каримов И. А.“Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура”. –Т. 1. –Т:. “Ўзбекистон”, 1996, 211 б.

3

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом

эттириш. – Т.: // “Халқ сўзи” газетаси, 2013 йил 22 январь.


background image

5

валютани (сўмни) эркин айирбошлаш, конвертациянинг киритилиши; юридик
шахслар, шунингдек, экспорт-импорт амалиѐтларини амалга ошириш ҳуқуқига
эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган жисмоний
шахслар учун ѐғоч ва ѐғоч маҳсулотларини импорт қилишда божхона тўлови
ставкаси нолга тенглаштирилиши бўлди.

“2013 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи

қарзлари миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 16,0 фоиздан ошмагани, бу
кўрсаткич эса халқаро мезонлар бўйича “ўртачадан ҳам кам” даражада
баҳолангани буни исботлаб бермоқда”

1

.

Бугунги кунда хорижий инвестицияли корхоналарни жалб қилишнинг бир

қанча шакллари мавжуд, яъни:

-

улуши қўшилиб қатнашиши орқали қўшимча корхоналарни ташкил

этиш;

-

100 % мол-мулк хорижий инвесторларга тегишли бўлган хорижий

корхоналарни ташкил этиш;

-

йирик хорижий компания ва фирмаларнинг шуъба корхоналари ва

филиалларини ташкил этиш;

-

концессия ва лизинг шартномалари тузиш;

-

тендерлар эълон қилиш;

-

эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этиш;

-

молиявий активларни сотиш ва сотиб олиш.

Қўшма корхоналар ташкил этиш орқали хорижий инвестицияларни жалб

қилиш кенг тарқалган шаклларидан бири ҳамкорликда қўшма корхоналарни
ташкил этишдир. Ўзбекистон Республикасида қўшма корхона деганда, низом
капиталининг камида 30 % хорижий инвесторларга тегишли бўлган ва хорижий
инвестор фақат юридик шахс бўлган, низом капиталининг энг кам миқдори
150000 АҚШ долларига тенг бўлган эквивалент суммани ташкил этган
корхоналарга айтилади

2

.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳудудида хорижий компаниялар фаолиятининг

ҳуқуқий асосларини шакллантириш жараѐни асосан ниҳоясига етказилди ва
амалда қўлланмоқда. Бу фаолиятни рағбатлантиришга йўналтирилган чора-
тадбирларнинг қуйидаги тизими ишлаб чиқилган:

-

хусусийлаштириш жараѐнида хорижий инвестицияларнинг қатнашиши;

-

техникавий қайта қуролланиш;

-

халқ истеъмоли ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб

чиқаришни рағбатлантириш.

Халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида Жаҳон банки,

Осиѐ тараққиѐт банки ва Хитой Халқ Республикаси имтиѐзли кредитлари
ҳисобига амалга оширилган йирик ижтимоий муҳим лойиҳаларнинг
бажарилиши якунланди. Натижада 15 та йўловчи электровозлари харид
қилинди, Қашқадарѐ ва Навоий вилоятларининг аҳоли яшайдиган қишлоқ

1

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом

эттириш. – Т.: // “Халқ сўзи” газетаси, 2013 йил 22 январь.

2

Ваҳобов А., Жумаев И., Бурхонов У. ва бошқалар. Ҳалкаро молия муносабатлари: Дарслик. – Т: "Шарқ", 2006.

277-бет.


background image

6

ҳудудларидаги сув чиқариш ускуналарининг қуввати 12,9 минг куб, метрга
оширилди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг аҳоли
яшаш жойлари сув билан таъминланди, умумий қиймати 39,5 млн.долл.га тенг
замонавий тиббиѐт асбоб-ускуналари харид қилинди.

Қуйидаги йирик саноат объектлари ишга туширилди:

-

Кореянинг

“KOMSKO”

ва

“ДЭУ

Интернешнл”компаниялари

иштирокида Янгийўл қоғоз-целлюлоза фабрикаси негизида пахта целлюлозаси
ишлаб чиқариш ташкиллаштирилди;

-

МЧЖ “Asia Tradе” қўшма корхонаси – Британиянинг «Bеatrix

Managеmеnt Ltd» ва «Trans Trading Sytsеms L.P.» компаниялари иштирокида
бир маротаба ишлатладиган тиббиѐт ашѐларини ишлаб чиқариш заводи ташкил
этилди;

-

МЧЖ «Xim-Tеks-Tradе» компанияси билан ҳамкорликда «BULUT

TЕXTILЕ » қўшма корхонаси негизида йигирув саноати ташкиллаштирилди;

-

«Indorama Indutsry Ptе. LTD» (Сингапур) компанияси билан ҳамкорликда

Қўқон текстил фабрикаси негизида йигирув саноати ташкиллаштирилди;

-

«AKAFOM» (Кипр) компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари

ҳисобига «ORЕINT TЕCНNOLOGY» (Нукус ш.) қўшма корхонаси негизида
чарм қайта ишлаш ташкиллаштирилди;

-

«SHIGUO» (Хитой) хорижий корхонаси сармояси иштирокида «Янги

Вега» қўшма корхонасида пойабзал фабрикаси замонавийлаштирилди.

Таъкидлаш керакки, 2012 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон

Республикаси ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 1 137,0 миллион
АҚШ долларига тенг бўлди.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил якунларига кўра импорт

структураси

(млн.АҚШ долл.)

2011й. II-

ярим

йиллиги

2011 йил

шу

даврига

нисбатан

(%)

Натижага

нисбатан

(%)

2012

йил

2011 йилга

нисбатан

(%)

Натижага

нисбатан

(%)

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

Истеъмол товарлари

763,4

129,6

12,9

1187,5

119,4

9,9

Кимѐвий маҳсулотлар
ва улардан ясалган
буюмлар

806,9

120,1

13,6

1738,1

122,2

14,4

Ёқилғи

ва

нефть

маҳсулотлари

405,1

80,1

6,9

875

90,2

7,3

Қора

ва

рангли

металлар

455,1

115

7,7

937,9

108,7

7,8

Машина ва ускуналар

2564,7

116,1

43,3

5461,3

109,3

45,4

Хизматлар

280,4

111,3

4,7

730,3

130,1

6,1

Бошқалар

647,5

113,5

10,9

1096,4

88,9

9,1

Жами:

5923,1

114,1

100

12026,5

109

100

Манба: ЎзР ТИАИСВ йиллик ҳисобот материаллари асосида тузилган.

Мазкур жадвал маълумотларига кўра, мамлакат импорт салоҳиятида тайѐр

маҳсулотларнинг улуши йилдан-йилга камайши кузатилмоқда. Агар 2011 йилда


background image

7

истеъмол моллари импорт улуши салкам 13 фоизни ташкил этган бўлса 2012
йилда эса 10 фоизни ташкил этиб, 3 пунктга камайган. Шунингдек, бошқа
маҳсулотлар бўйича ҳам салкам 2 пунктга камайганлиги кузатилган.

Таъкидлаш жоизки импорт ҳажмида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган

бутловчи, эҳтиѐт қисмлар, ѐқилғи мойлар, қора ва рангли металлар улушининг
ҳиссаси нисбатан ошиб борган. Масалан, кимѐвий маҳсулотлар ва улардан
ясалган буюмлар таҳлил қилинаѐтган йилларда 1,1 фоизга, ѐқилғи ва нефть
маҳсулотлари мос равишда 0.1 фоизга, машина ва ускуналар 2,1 фоизга,
хизматлар ҳажми эса 1,4 фоизга ўсган.

Ҳукуматимиз томонидан ташқи савдо географиясини диверсификация

қилиш, янги бозорларга кириб бориш, бу бозорларда мамлакатимизда ишлаб
чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини таъминлаш борасида аниқ
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2012 йилда Афғонистон Ислом
Республикасининг Ҳайратон аҳоли пунктидан Мозори Шариф шаҳригача
бўлган темир йўлнинг қурилиши, ушбу мамлакатга электр энергияси
экспортининг кўпайтирилиши, Осиѐ минтақаси давлатларига пахта толасини
сотиш ҳажмининг кўпайтирилиши буларга мисол бўлади.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги янги корхоналар сонининг тобора

ортиб бориши ва янгилари барпо этилаѐтгани давлатимизнинг бу соҳага бўлган
катта эътибори ва уларга яратиб бераѐтган қулайликлари натижасидир. Шу
боисдан ҳам мамлакатимизга хорижий сармояларни жалб этаѐтган
корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва улар учун зарур шароитларни
яратиб бериш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

“Ўтган йилда иқтисодиѐтимизга 11 миллиард 700 миллион доллар

миқдорида ички ва хорижий инвестициялар жалб этилди ѐки бу борадаги
кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 14 фоизга ўсди. Жами инвестицияларнинг 22
фоиздан ѐки 2 миллиард 500 миллион доллардан ортиғини хорижий
инвестициялар ташкил этди, уларнинг 79 фоиздан кўпроғи тўғридан-тўғри
хорижий инвестициялардир.

Эътиборга сазовор томони шуки, жами инвестицияларнинг қарийб 74

фоизи ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилашга қаратилган дастур
ва лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилди.

Шу борада фақат ўтган йилнинг ўзида умумий қиймати 1 миллиард 600

миллион доллардан ортиқ бўлган капитал қўйилмалар ўзлаштирилиб, 205 та
йирик инвестиция объекти қуриб битказилди”

1

.

Узoқ муддaтли истиқбoлгa мўлжaллaнгaн, мaмлaкaтимизнинг сaлoҳияти,

қудрaти вa иқтисoдиѐтимизнинг рaқoбaтдoшлигини oширишдa ҳaл қилувчи
aҳaмият кaсб этадигaн нaвбaтдaги муҳим устувoр йўнaлиш – бу aсoсий eтaкчи
сoҳaлaрни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaш, трaнспoрт вa
инфрaтузилмa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтиришгa қaрaтилгaн стрaтeгик
aҳaмиятгa мoлик лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш учун фaoл инвeстиция сиѐсaтини
oлиб бoришдан иборат.

1

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом

эттириш . – Т.: // “Халқ сўзи” газетаси, 2013 йил 22 январь.


background image

8

Юқорида қайд этилганларни ҳисобга олиб қуйидаги хулоса ва

таклифларни тавсия этамиз:

-

халқаро молия институтлари билан ҳамкорликнинг мунтазам равишда

кенгайтириб борилиши, узоқ муддатли инвестициявий қарзларнинг ва
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш;

-

узлуксиз макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсишнинг юксак

суръатларини таъминлаш, тузилмавий ўзгаришларни изчил амалга ошириб
бориш, шунингдек, иқтисодиѐтни ҳамда унинг таянч ва ижтимоий
инфратузилмаларини босқичма-босқич модернизациялаштириб боришни
таъминлаш;

-

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг саноат ишлаб

чиқаришдаги улуши 60,4 фоизни, экспортдаги улуши 18,0 фоизга эришишни
таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

-

саноат ривожининг янги йўналишларини ўзлаштириш, ѐқилғи,

машинасозлик,

тўқимачилик

ва

электротехника

соҳасида,

қурилиш

материаллари саноати, истеъмол моллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда
асосий омилларни

ҳисобга олиб иқтисодиѐтнинг ўсишини таъминлаш;

-

маҳаллийлаштириш дастури доирасида янги турдаги қишлоқ хўжалиги

техникаси, енгил саноат учун кимѐвий моддалар, қурилиш материаллари ҳамда
кир ювиш машиналари, микро тўлқинли печлар, идиш ювиш машиналари каби
маиший техникаларнинг ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш.

Экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун экспортга

мўлжалланган товар ва хизматларнинг субъектларига солиқ имтиѐзлари
берилиши керак. Жумладан, экспортни солиқлар йўли билан қўллаб-қувватлаш
қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

1.

Корхона ўз маҳсулотларини 100 % экспорт қилса, солиқ ставкаларини

пасайтириш.

2.

Экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқараѐтган корхоналарга машина ва

ускуналарнинг тезлашган тартибдаги амортизациясини белгилаш имконини
бериш.

3.

Хизматлар экспортидан, Умумжаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мос

равишда, бевосита олинаѐтган солиқларни камайтириш. Экспорт салоҳиятини
ривожлантириш мураккаб жараѐн бўлиб, бир ѐки икки йилда амалга
оширилиши мумкин эмас. Уни яратиш узоққа мўлжалланган сиѐсат бўлиб,
бунинг натижасида жамият тараққиѐти ва Ўзбекистоннинг жаҳон
ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига эришиш мумкин.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов