Механизмы и перспективы финансирования предприятий малого бизнеса в условиях модернизации экономики страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
26-39
64
12
Поделиться
Муратов, Р., & Пулатов, Н. (2015). Механизмы и перспективы финансирования предприятий малого бизнеса в условиях модернизации экономики страны. Экономика и инновационные технологии, (6), 26–39. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8509
Р Муратов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Н Пулатов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы диверсификации, модернизации, валовой внутренний продукт, занятость, инвестиция, кредит, коммерческий кредит, льготний кредит, микрокредит, инвестиционный проект, иностранная инвестиция, механизм финансирования, локализация, бизнес план, финансовая стратегия, частная собственность, деловая среда, внебанковское кредитное организация, семейное предпринимательство.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.С. Муратов, и.ф.н., доц. ТДИУ

Н.П. Пулатов, и.ф.н., доц ТДИУ

МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

В статье рассматриваются вопросы диверсификации, модернизации,

валовой внутренний продукт, занятость, инвестиция, кредит, коммерческий
кредит,

льготний

кредит,

микрокредит,

инвестиционный

проект,

иностранная инвестиция, механизм финансирования, локализация, бизнес план,
финансовая стратегия, частная собственность, деловая среда, внебанковское
кредитное организация, семейное предпринимательство.

The issues of crisis, causes diversification, modernization, gross domestic

product, employment, investment, credit, microcredit, investment project, foreign
investment, machinery of financing, localization, business plan, financial strategy,
private property, business sphere, nonbank credit organization, family business.

Калитли сўзлар:

диверсификация, модернизация, ялпи ички маҳсулот,

бандлик, инвестиция, кредит, тижорат кредити, имтиёзли кредит,
микрокредит, инвестиция лойиҳаси, хорижий инвестиция, молиялаштириш
механизми, маҳаллийлаштириш, бизнес режа, молиявий стратегия, хусусий
мулк, ишбилармонлик муҳити, нобанк кредит ташкилоти, оилавий
тадбиркорлик.


Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички

бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал
даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан
самарали

фойдаланишда,

ижтимоий

гуруҳлар

даромадларининг

номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари
ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб,
ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси
ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга
қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль
ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов 2015 йил

16 январда Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мажлисда сўзлаган нутқида
к

ичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора

мустаҳкамланиб

бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган

ижобий ўзгаришлардан далолат бераётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди[5].

Чунончи, маърузада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бу соҳага

молиявий кўмак бериш ҳамда ушбу ёрдамни ривожланган, замонавий банк
тизими орқали фоиз ставкалари унча юқори бўлмаган кредитларни ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

чиқариш корхоналарига ажратиш йўли билан амалга ошириш имкониятларига
тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги

босқичи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унга кенг
иқтисодий эркинлик бериш билан тавсифланади.

Кичик бизнес капитал тақчиллиги шароитида кўп маблағ талаб

этмайдиган хўжалик фаолияти сифатида ресурслар айланмасининг юқори
суръатларини таъминлайди, иқтисодиётни қайта қуриш, иқтисодий
нобарқарорлик ва ресурслар чекланганлиги шароитида истеъмол бозорини
шакллантириш ва уни тўлдириш муаммосини тез ҳамда тежамли тарзда ҳал
этади. Кичик корхоналар истеъмол талабининг ўзгаришига дарҳол мослашади
ва шу йўл билан истеъмол бозоридаги зарурий мувозанатни таъминлайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига давлат томонидан катта

эътибор берилиши ҳамда қўллаб-қувватланиши натижасида унинг мамлакат
ялпи ички маҳсулотидаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2000
йилда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 31 фоизи иқтисодиётнинг фаол
ривожланиб бораётган ушбу сектори улушига тўғри келган бўлса, 2008 йилда
бу кўрсаткич 48,2 фоизни, 2009 йилда 50,1 фоизни, 2010 йилда 52,5 фоизни,
2011 йилда эса 54 фоизни 2012 йилда 54,6 фоизни, 2013 йилда 55,8 фоизни
ташкил этди ёки 2000 йилга нисбатан 22 фоизга ва мос равишда 2014 йилда 56
фоизни ёки 2000 йилга нисбатан 22,2 фоизга ўсди (

1-расм

).

33,8

34,6

35

35,6 38,2

42,1

45,5 48,2

52,5

54

54,6

55,8

56,1

2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2010 2011 2012 2013 2014

1-расм: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улиши

(%да).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика Қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ишланмаси.

Таҳлилларимиз шуни кўрсатадики, кичик бизнес субъектларининг

экспортдаги улуши аста-секин ўсиб бориши асосан тўлов механизми
ривожланиши, бюрократик тўсиқлар олиб ташланиши, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулот нархининг халқаро бозорда рақобатбардошлиги билан боғлиқдир.

Бозор иқтисодиёти шароитидаги танҳо ҳукмронлик ҳолатларини

бартараф этиш ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат курашини
кучайтиришга қаратилган сиёсат ижтимоий ишлаб чиқариш таркибида туб
ўзгаришларни талаб этади. Тармоқлар бўйича шу давр ичида қишлоқ хўжалиги
ва пуллик хизматларнинг улуши ортган бўлса, саноат тармоғи бозор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

муносабатларига қийинчилик билан мослашмоқда.

Мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини

ташкил қилиш, бандлик муоммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва
фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-
қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кичик бизнес соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти унинг иқтисодиётда

рақобат муҳитини таъминлаш, йирик корхоналар учун маҳсулот ва хизматлар
етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш ва иккиламчи бандликни
таъминлаш, бозор тизимининг мослашувчанлигини ошириш, илмий-
техникавий инқилобни жадаллаштириш, ресурсларни ишлаб чиқаришга
сафарбар этиш, солиқ тушумлари ҳажмининг ўсишини таъминлаш, аҳоли
даромадлари

даражасини

барқарорлаштириш

каби

омиллар

билан

белгиланади.

Жорий ўтган 2014 йил давомида иқтисодиётнинг асосий тармоқларида

кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар)
умумий ҳажмининг улушини қуйидаги маълумотлардан ҳам кўришимиз
мумкин (

1-жадвал):

1-жадвал

Кичик бизнес корхоналарнинг иқтисодиёт ва унинг асосий

тармоқларидаги улуши (

фоиз ҳисобида)

Тармоқлар

Кичик тадбиркорлик

субъектлари маҳсулоти

(иш, хизмат) ҳажми,

млрд.сўм

Кичик тадбиркорлик

субъектлари маҳсулоти

(иш, хизмат) ҳажмида

хусусий сектор

улуши,фоиз ҳисобида

1

2

3

Саноат

23967,2

34,5

Қурилиш

13896,9

69,0

Инвестициялар

11716,6

24,1

Манба: www.gov.uz. маълумотлари асосида тайёрланган.

Мазкур жадвал маълумотлардан кўринадики, кичик бизнес корхоналари

томонидан саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 23967,2 млрд. сўмни
(жами саноат ишлаб чиқаришининг 31,9 фоизи) ёки 2013 йилнинг январь-
декабрига нисбатан 117,6 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек,

инвестициялар салоҳияти 11716,6 млрд. сўмлик

(умумий

инвестициялар ҳажмининг 34,8 фоизи) ўзлаштирилди ва 2013 йилнинг январь-
декабрига нисбатан 113,4 фоизни ташкил қилди;

Қурилиш ишлари

–

13896,9 млрд. сўмлик

(қурилиш ишлари умумий

ҳажмининг 70,3 фоизи) бажарилди ва 2013 йилнинг январь-декабрига нисбатан
115,5 фоизни ташкил қилди;

Автомобиль транспорти юк айланмасининг

8,6 фоизга (республика

жами автомобиль транспорти юк айланмасининг 83,4 фоизи), йўловчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

айланмасининг эса 7,8 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 88,7 фоизи)
кўпайиши таъминланди;

Ўз навбатида кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат)

ҳажмида

хусусий сектор улуши

: саноатда-34,5 фоизни, қурилиш тизимида-69

фоизни, инвестициялар ҳажмида 24,1 фоизни ташкил этган.

Маълумотлардан кўриниб турибдики, республикамизда қишлоқ

хўжалиги, савдо, қурилиш, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳаларидаги
кичик корхоналарнинг улуши каттадир. Фикримизча, бундай ҳолат шу билан
изоҳланадики, мазкур тармоқларда кичик корхоналар бозор конъюнктураси
билан боғлиқ ўзгаришларни ўзларида тез намоён этади, яъни истеъмолчилар
талабларининг ўзгаришига мос тарзда оператив ҳолда мослашадилар.

Банклар тамонидан ажратилган тижорат кредит қўйилмалари қолдиғи эса

30,5 фоизга ўсиб, 2015 йил 1 январь ҳолатига кўра 9 трлн. сўмни, шу жумладан
2 трлн. сўмга яқини микрокредит маблағларини ташил этди[5].

Мамлакатни модернизация қилиш шароитида кичик бизнес ва

тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришда, аввало мазкур соҳа учун
белгиланаётган солиқ имтиёзлари етарли даражадаги рағбатлантирувчи роль
ўйнамоқда Жумладан, бу борада 2013 йилда бевосита солиқлар 5%ни,
билвосита солиқлар 9,7%ни, мол-мулк солиғи 3,5%ни ташкил этган.

Ялпи ички маҳсулотга нисбатан инвестиция миқдори мос равишда 24,6

фоиздан 33,5 фоизга ёки салкам 9 фоизга ўсганлигини асосий капиталга
инвестициялар ҳажмини ошиб бориши иқтисодий ўсиш барқарор юқори
суръатларининг ва дверсификациялашнинг асосий манбаи эканлигидан
далолат беради. Барча инвестицияларнинг 22 фоиздан ортиғини ёки 2,5
миллиард доллардан ортиғини хорижий инвеститциялар ташкил этди, улардан
79 фоиздан ортиғи тўғридан-тўғри хорижий инвеститциялардир. Барча
инвеститцияларнинг 74 фоизга яқини ишлаб чиқариш қурилишига
йўналтирилди. 205 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди[8].

Юқоридаги таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда, кичик бизнес

фаолиятидаги иқтисодий манфаатлар, мақсадлар ва аниқ вазифаларнинг
самарали ҳал этилишини таъминлашга қодир бўлган ички имкониятлар,
зиддиятларни

ҳамда

уларни

молиялаштириш

механизмларини

ривожланишининг ташкилий-иқтисодий, назарий-услубий жиҳатларини кўриб
чиқиш талаб этилади.

Молиялаштириш механизми

– субъектни умумий мақсадларга

эришишини таъминлашга йўналтирувчи тизимдир. У бир томондан, ўзига хос
хусусиятлар ва маълум бир қонуниятларига эга бўлган, бошқариладиган
тизимдир. Иккинчи томондан эса, субъектни бошқариш умумий тизимининг
муҳим таркибий қисми сифатида солиқлар, баҳо, меҳнатга ҳақ тўлаш,
инвестиция сиёсати, фоиз ставкалари кабилар давлатнинг тартибга солиш
тадбирлари орқали турли хил бошқарув қарорлари таъсирига мойил бўлади.
Хўжалик механизми ҳамда унинг таркибий қисми бўлмиш молиялаштириш
механизми яқингача бошқариладиган тизимдаги етакчи соҳа сифатида
ўрганишни талаб этади (

1-чизма

).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Функциялар

Молиявий

ресурслар таъминоти

бўйича

Пул айланмасини

ташкил этиш

Молиявий воситалар

ва сармоялар билан

таъминлаш

Асосий ва айланма

фондлар билан

таъминлаш

Капиталнинг

доиравий айланиши

бўйича

Такрор ишлаб

чиқаришни

ташкил этиш

Тақсимотни

ташкил этиш

Назоратни

ташкил этиш

Тамойиллар

мажмуавийлик

функционаллик

мослашувчанлик

яхлитлик

яшовчанлик

Кредит

ресурсларининг

ҳаракати бўйича

Кредит улушини

аниқлаш

Кредит рискининг

олдини олиш

Кредитларнинг

қайтарилиш тартибини

ишлаб чиқиш

Кредитларнинг

қайтарилишини

назорат қилиш

Молиялаштиришнинг

самарали усулини

таъминлаш

Молиявий стратегияни

ишлаб чиқиш

Молиявий ресурслар

самарадорлигининг

таҳлили

Жорий молиявий маж-

буриятларнинг бажа-

рилишини таъминлаш

Вақтинча бўш бўлган

молиявий ресурсларни

самарали жойлаштириш

Молиялаштириш

манбаларини аниқлаш

Вазифалар

МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМИ

Молиявий ресурсларга

бўлган эҳтиёжни аниқлаш

самарадорлик

1-чизма: Кичик бизнес субъектларини молиялаштириш механизмини

такомиллаштириш концепцияси таркибий тузилишининг модели

Манба: Болтабаев М, Қосимова М. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик”

2011 йил.Иқтисод. 126-154 б.б.


Молиялаштириш механизми давлат ва субъектлар ўртасидаги пул

муомаласининг бирлигини ягона бошқарув объекти сифатида тан олишга
асосланади. Молиялаштириш механизми, аввало субъектлар молиясини
бошқаришга, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришнинг қўшимча
имкониятларини аниқлаш ҳамда улардан кенг фойдаланишни таъминлашга
қаратилган бўлиб, субъект раҳбарлари ва ходимларининг хулқига,
молиялаштириш жараёнларини бошқариш ва тегишли қарорлар қабул қилишга
таъсир кўрсатувчи бўғинлар мажмуасига эга.

Кичик ва хусусий бизнеснинг тармоқ таркибида кейинги йилларда бир

қатор ўзгаришлар юз берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2014й. 07 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция
иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-4609-сонли Фармонига асосан кичик бизнес
фаолияти банд бўлган ходимлар сонини, жумладан: қурилиш материаллари
саноатида, енгил саноат ва озиқ-овқат саноатида банд ходимлар сонини 200
тага ошириш бўйича долзарб чора-тадбирлари белгилаб берилди[2].

Кичик

бизнес

соҳасининг

иқтисодиётдаги

аҳамияти

унинг

иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш, йирик корхоналар учун маҳсулот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ва хизматлар етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш ва иккиламчи
бандликни таъминлаш, бозор тизимининг мослашувчанлигини ошириш,
илмий-техникавий

инқилобни

жадаллаштириш,

ресурсларни

ишлаб

чиқаришга сафарбар этиш; солиқ тушумлари ҳажмининг ўсишини таъминлаш,
аҳоли даромадлари даражасини барқарорлаштириш каби омиллар билан
белгиланади.

Банк кредитларининг 70 фоизидан ортиқроғини ўзоқ муддатли кредитлар

ташкил этди. Кичик ва хусусий корхоналарнинг 53,8 фоизи қишлоқ хўжалиги,
қарийб бешдан бир қисми савдо ва умумий овқатланиш ҳиссасига тўғри келади.
Қуйидаги 2-расмда 2014 йилда Республикамизда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни кредитлашнинг тармоқлар бўйича таҳлили келтирилган.

19

26

24

12

19

16

12

Қурилиш

Савдо ва умумий овқатланиш

Қишлоқ хўжалиги

Саноат

Транспорт ва алоқа

Ноишлабчиқариш тармоқлари

Моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари

2-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт

тармоқлари бўйича кредитлаш ҳолати (фоизда)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоботлари асосида

муаллиф томонидан тайёрланган.


Тижорат банклари кредитларининг катта қисмини қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарга йўналтирилмоқда. Кичик
бизнес корхоналари банкдан олган кредитидан фойдаланиб бугунги кунда фаол
ривожланмоқда, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтирмоқда,
ички истеъмол бозорини зарур товар ва хизматлар билан тўлдирмоқда, соғлом
рақобат кучаймоқда, энг асосийси долзарб муаммолардан бири аҳолини иш
билан бандлик даражасини оширилиши таъминламоқда ва фойда олмоқда.

Молиялаштириш механизми барча йўналишларнинг умумий мақсадларга

эгалиги улар бир-бирини тақозо этувчи ва ўзаро чамбарчас боғлиқ жараён
эканлигини тасдиқлайди. Бироқ корхона молиявий ҳаётидаги у ёки бу босқичда
молиялаштириш механизмининг мазкур йўналишлари устуворлигини ҳам
таъкидлаш лозим.

Банкларнинг инвестицион кредитлари устувор равишда «2011-2015

йилларда саноатни ривожлантириш», «2013 йилги Инвестиция дастури» ҳамда
тармоқларни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни
ривожлантириш Давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни қўллаб-
қувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан
минитехнологияларни сотиб олишни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Бунинг натижасида тижорат банкларининг жами активлари ҳажми 2014

йил 1 январь ҳолатига нисбатан 30 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 январь
ҳолатига кўра,

43,9

трлн. сўмни ташкил этди

(1-диаграмма).

1-диаграмма:Тижорат банкларининг жами активлари қолдиғининг

динамикаси

Манба: ЎзР Давлат статистика Қўмитасининг маълумотлари асосида тузилган.

Шу жумладан, тижорат банкларининг кредит қўйилмалари умумий ҳажми

2014 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 30 фоизга ошиб, 2015 йилнинг
1 январь ҳолатига кўра,

26,5

трлн. сўмни ташкил этди.

Бизнингча,

молиялаштириш механизмининг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиб
кўрсатиш мумкин:

-

Бизнес-режа асосида молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни дастлабки

босқичда аниқлаш ва молиялаштиришнинг самарали усулларини танлаш, сўнг
эса кичик бизнес субъекти фаолиятининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда
унинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини режалаштириш ва
молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

-

Кичик бизнес субъектининг жорий молиявий мажбуриятларини

бажаришга имкон берувчи нақд пуллар, даромадлар ва харажатлар ҳаракатини
назорат қилишга асосланган молиявий ресурслар билан таъминлаш (тезкор
режалаштириш ва мувофиқлаштириш) вазифаси. Айнан тезкор режалаштириш
ва мувофиқлаштириш субъектнинг ликвидлилиги ва тўловга лаёқатлилигини
таъминлаши лозим.

-

Вақтинча бўш бўлган молиявий ресурсларни ўз вақтида ва самарали

жойлаштириш. Бунда субъект вақтинча бўш бўлган пул маблағларини умумий
лойиҳа асосидаги таҳликали молиялаштиришга жалб этиши мумкин.

-

Молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили. Бу

вазифани бажаришда субъект активлари таркибининг таҳлили, кредит
сиёсатининг самарадорлиги, таваккалчиликлар, инвестициялар таҳлили,
субъектнинг дивиденд соҳасидаги стратегик вазифаларини ишлаб чиқиш каби
масалалар муҳим аҳамиятга эга.

-

Кичик бизнес субъектларининг молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш.

Молиявий стратегия жалб этилган молиявий ресурсларнинг субъектда қандай
ишлатилишини, давлат пул-кредит сиёсати ва бошқа ташқи омилларининг
таъсирини ҳисобга олган юқори рентабелликка эришишни таъминлаш

43868

39417

33744

0

5000

10000

15000

20000

25000

30000

35000

40000

45000

50000

01.01.2013й.

01.10.2013й
.

01.01.2014й.

йиллар

мл
рд.
сў
м.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

масалаларини белгилаб беради.

Кичик бизнес субъектлари молиялаштириш механизмини самарали

ташкил этишнинг объектив шарт-шароитлари қуйидагилардир:

- ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликнинг ривожланиши;
- хўжалик фаолиятида ўз-ўзини молиялаштириш;
- баҳо шаклланишининг бозор тамойиллари ва бозор қонунчилиги;
- товар, меҳнат ва капитал бозорларининг ривожланиши;
- кичик бизнес субъектлари фаолиятига давлат аралашуви даражасининг

аниқ чегараланиши (зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг мавжудлиги).

Юқорида таъкидланганидек, кичик бизнеснинг ривожланиши ва молия

муносабатларини такомиллаштириш ўзаро боғлиқ бўлган жараёнлардан
ҳисобланади. Чунончи, турли мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан кенг
фойдаланишга ўтилиши ҳамда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг
ривожланиши

молия

муносабатларининг

бозор

талаблари

асосида

ривожланишига муҳим туртки бўлди. Шу билан биргаликда молиявий
муносабатлар кичик бизнес ривожланишини рағбатлантиришнинг муҳим
дастакларига эга.

Молиялаштириш механизмини такомиллаштириш ҳақида фикр юритиб

унинг асосий шаклланиш манбаларини келтирамиз (

2-чизма

):

Устав капитали,
тақсимланмаган

фойда ва бошқалар

Ҳомийлик ёрдами

Кўзда тутилмаган бошқа маблағлар

Хусусий маблағлар

Имтиёзли кредитлар

Имтиёзли кредит

бериш махсус

жамғармаси

(тижорат банклари)

«Микрокредитбанк»

маблағлари

Деҳқон-фермер

хўжаликларини

қўллаб-қувватлаш

фонди

Иш билан

таъминлашга

кўмаклашиш

жамғармаси

Кичик бизнес субъектларини

молиялаштириш манбалари

Жалб қилинган маблағлар

Тижорат (имтиёзсиз) кредитлари

Хорижий кредит линиялари

Буюртмачи ва истеъмолчиларнинг

маблағлари

Давлат эҳтиёжлари (пахта ва ғалла)

учун имтиёзли кредитлар

2-чизма: Кичик бизнес субъектларини молиялаштириш манбалари

Манба: Болтабаев М, Қосимова М. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик”. Т.:

ТДИУ, 2011 йил. Иқтисод. Дарслик. 126-154 б.б.


Кичик бизнес фаолиятида иқтисодиётни эркинлаштириш шароитидаги

амалий тажрибаси етишмаслиги билан боғлиқ объектив сабабларга кўра,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикасидаги кичик бизнеснинг молияси билан боғлиқ
муаммоларни ўрганиш зарурати ортмоқда. Хусусан, молиялаштириш
механизми муносабатларининг тўғри ташкил этилиши ҳар қандай ишлаб
чиқариш тизими самарали фаолиятининг асосий тури

кредит муносабатлари

бўлиб ҳисобланади.

Кредитнинг моҳиятини

тушуниш учун аввалом бор, унинг таркиби

нимадан иборат эканлигини тушуниб олиш зарур. Кредит муносабат бўлиши
учун унинг зарур муносабатлари - кредитнинг объекти ва субъектини билиш
зарур. Кредит ҳар қандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб
чиқариш маҳсули, қийматнинг ҳаракати, қарз берувчи ва қарз олувчи
ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ифодаловчи категориядир.

Кредитнинг моҳияти унинг ички белгиларини очиб беришга қаратилган.

Кредитнинг моҳиятини очиш - бу унинг сифатларини, кредитнинг муҳим
томонларини, унинг иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи
сифатида кўрсатувчи асосларни билиш демакдир.








3-чизма: Кредит тизими элементлари

Манба:Рашидов О.Ю.,Тоймухамедов И.Р., Тожиев Р.Р. “Пул кредит банклар”. -Т:

ТДИУ, 2009. - 62 б.

Кредит соҳасидаги муносабатлар белгиланган маълум тизимига эга

бўлади. Банкнинг кредитлаш тизими деганда кредитлаш жараёнини ташкил
қилувчи ва уни кредитлаш тамойили бўйича тартибга солинишини белгиловчи
элементлар мажмуаси тушунилади.

Кредитлаш

тизимининг

ташкилий

элементлари

сифатида

қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

-

кредитлаш жараёнида қарз олувчининг ўз маблағларининг қатнашиш

тартиби ва даражаси;

-

кредитнинг мақсадга йўналтирилганлиги;

-

кредитлаш услублари;

-

ссуда ҳисоб-варағларининг шакллари;

-

ссуда қарзини тартиблаш усуллари;

-

ссуда маблағларини мақсадли ва самарали фойдаланилишини, ҳамда ўз

вақтида қайтарилишини назорат қилиш тартиби ва шакллари.

Кичик бизнес субъектларига 2000 йилда тижорат банклари томонидан

барча манбалар хисобидан берилган кредитларнинг умумий микдори 96,0 млрд.
сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилда банклар томонидан кичик бизнес ва

Кредит тизими таркиби

Кредит субъекти

Кредит объекти

Қарздор

Қарз берувчи

Қарзга берилган кредит

қиймати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида
эътибор берилди

(2-жадвал).

2-жадвал

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари

томонидан ажратилган кредитлар динамикаси (млрд.сўм)

2011 й. 2012й.

2013й.

2014й.

2014 й.да

ўзгариши (фоизда)
2011й.га 2013й.га

1

2

3

4

5

6

7

Кичик бизнес ва
хусусий
тадбиркорларга
ажратилган жами
кредитлар

4041

5346

6982

8950

2,2

марта

128,2

шундан:

-микрокредитлар

752

1023

1366

1976

2,6м.

144,7

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари асосида тузилган

2014 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектларига

9 триллион сўмдан ортиқ

ёки 2013 йилга

нисбатан 1,3 баробар кўп, шу жумладан,

2 триллион сўмга

яқин

микрокредитлар

ажратилди. Бу ўтган йилга қараганда 39 фоиз кўпдир. Сўнгги

беш йилда кичик бизнесни кредитлаш ҳажми қарийб

5 баробар

кўпайди[5].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-

1050-сонли «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш
кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги Қарорига асосан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб
чиқаришни кенгайтириш мақсадларига эса

1 298,1

млрд. сўмдан зиёд кредитлар

ажратилиб, ушбу кўрсаткичнинг ҳам 2012 йилга нисбатан

1,3

баробарга ўсиши

таъминланди. [4]

Аҳоли даромадлари таркибида

тадбиркорлик фаолиятидан

олинаётган

даромадлар улуши тобора ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бу
борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Жумладан,

таъкидлаш

жоизки

тижорат

банклари

томонидан

иқтисодиётнинг реал сектори субъектларига ажратилаётган кредитлар бўйича
ўртача тортилган фоиз ставкаси 2012 йил декабрь ойида 13,6 фоизни ташкил
этган бўлса, 2014 йилда 12,0 фоизгача пасайди.

Шу билан бирга, мамлакатда янада қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш

мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни узлуксиз
давом эттириш мақсадида ушбу сектор иштирокчилари учун молия-кредит
ресурсларидан кенг фойдаланишни таъминлайдиган бозор воситалари
механизмлари ва амалиёти такомиллаштириб борилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Ўз бизнесини йўлга қўйишга қарор қилган коллеж битирувчиларига

қарийб 200 миллиард сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилди. Бу 2013
йилга нисбатан 1,4 баробар кўпдир[5].

Умуман олганда, 2014 йилда Давлат дастури доирасида тижорат банклари

томонидан жами

2 476

млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди ва бу

прогноз кўрсаткичнинг

141

фоизини ташкил этди[8].

Ўзбекистон ҳудудида хўжалик субъектларини кредитлаш тижорат банклари

томонидан қайтариб бериш, тўлов, таъминланганлик, муддатлилик ва ажратилган
маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли ишлатилиши шарти асосида амалга
оширилади.

Юқорида кўрсатилган таҳлилий ва келгусини белгилаш маълумотларидан

келиб чиқиб, қарз олувчи кредит олиш учун ариза ва илтимоснома тайёрлайди.
Илтимосномада кредит олиш зарурлиги, унинг самарадорлиги, қайтарилиши,
тўловлиги ва таъминланганлиги, ўз капиталининг таркиби ва бу капиталнинг
кредитланаётган тадбирдаги иштироки кенг таърифланади.

Кредитни сўндира олмаслик таваккалидан қутилиш учун қарз олувчи

фойдаланиш

мумкин

бўлган

таъминланганликка

эга

бўлиши

керак.

Таъминланганликнинг асосий турлари бўлиб, мулк ва қимматбаҳо қоғозлар
гарови, учинчи шахсларнинг кафиллиги, шунингдек қарз олувчи кредитни
сўндирмаслиги таваккалининг суғуртаси ҳисобланади.

Молиялаштириш манбалари сифатида субъектнинг ўз маблағлари,

давлатнинг махсус имтиёзли кредитлари (тижорат банкларининг имтиёзли
кредитлаш жамғармалари, деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш
жамғармаси, бандлик жамғармасининг имтиёзли кредитлари), хорижий
валютадаги турли молиявий фондлардан олинган мақсадли ва имтиёзли
кредитлар, тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари, қимматли
коғозларни чиқариш ва сотишдан тушган маблағлар ва бошқа шу кабилардан
фойдаланиш лозим.

Кичик бизнес субъектлари фаолиятини кредитлаш тизимни давлат

томонидан

қўллаб-қувватлаш

чора-тадбирлари

ва

истиқболлари

қуйидагилардан иборатдир.

Истиқболда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда асосий

эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-
1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика
молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда
юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари
бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг банк фаолиятига оид бошқа фармон ва қарорларида
белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга қаратилди.

Хусусан, республика банк тизимининг барқарорлигини янада

ошириш ва халқаро андозаларга мувофиқ ривожланишини таъминлаш
ҳамда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ролини кенгайтиришга
қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади: [3]


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

– иқтисодиётни ўстиришнинг барқарор юқори суръатларини таъминлаш

бўйича қабул қилинган стратегияни давом эттириш, бунинг учун мавжуд резерв
ва имкониятларни сафарбар этиш;

– саноатда юқори технологияли ва замонавий энг муҳим объектлар ҳамда

қувватларни

ишга

тушириш,

инвестиция

жараёнини

ошириш

ва

такомиллаштириш;

– мамлакатда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш

ва модернизациялашнинг, жаҳон бозорларига чиқишнинг асосий омили
ҳисобланган тўлақонли рақобат муҳитини шакллантириш;

– ишбилармонлик муҳитини (

«бизнес билан шуғуллан»

тамойили

бўйича) шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш;

– ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ўринлари ташкил этиш ва

аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, уй-жойлар қуриш ва аҳоли
пунктларини ободонлаштириш, таълим жараёнини ва соғлиқни сақлаш
соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш ва такомиллаштириш энг муҳим
устувор йўналишлари этиб белгилаб олинди.

Бу йўналишда:

1.

Банк тизими барқарорлигини янада ошириш бўйича амалга

оширилаётган тадбирлар доирасида тижорат банклари фаолиятини тартибга
солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро талаблар, жумладан, Банк назорати
бўйича

Базель

қўмитасининг

янги

тавсиялари

асосида

янада

такомиллаштириш

бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

2.

Республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби ва молиявий

ҳисобот тизимини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС)
тўлиқ мослаштириш

борасидаги қуйидаги тадбирлар амалга оширилади.

3.

Тижорат банклари капиталлашув даражасини янада ошириш, ресурс

базасини мустаҳкамлаш ва диверсификациялашга қаратилган чора-тадбирларни
амалга ошириш давом эттирилади.

4.

Тижорат банкларининг

ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва

технологик

жиҳатдан

янгилаш,

ҳудудларни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини
таъминлаш давлат дастурларини амалга ошириш жараёнларидаги иштироки
янада кенгайтирилади.

5.

Республика тижорат банклари ва банк-молия тизими фаолиятини

баҳолашда халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёр, мезон ва андозаларни
жорий этиш ва уларга эришиш

борасидаги ишлар давом эттирилади.

Истиқболда

микромолиялаш

соҳасини

ва

нобанк

кредит

ташкилотлари тизимини ривожлантириш ва барқарорлигини оширишга
алоҳида эътибор қаратилади ва ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар
амалга оширилади,

жумладан:

– нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат

қилиш тизимини халқаро андозалар асосида янада такомиллаштириш;

– нобанк кредит ташкилотлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизмат

турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz

– нобанк кредит ташкилотлари тизимида ахборот-коммуникация

технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, дастурий таъминотлар
асосида бухгалтерия ҳисоби ва бошқа молиявий ҳисоботларни тайёрлашни кенг
жорий этиш;

– республика ҳудудларида кам таъминланган оилалардаги аёлларга

имтиёзли ресурслар, шу жумладан, халқаро молия институтлари, инвесторлар
ва донорлар маблағлари ҳисобидан микрокредит ва микроқарзлар ажратишга
ихтисослашган нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш ва узлуксиз иш
фаолиятини таъминлаш ишларини давом эттириш.

– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат

банклари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш ва
соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш сифатини янада
ошириш;

– молия бозорида кредиторлар ва қарз олувчилар учун зарур

маълумотларни олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида
Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонуни асосида
Марказий банк ҳузурида «Гаров реестри» давлат унитар корхонасини ташкил
этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш;

– олис ва етиб бориши қийин бўлган туманларда, шунингдек, меҳнат

ресурслари ортиқча бўлган туманлар ҳамда шаҳарлардаги кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларининг юқори технологик ва инновацион
лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг имтиёзли кредит
бериш махсус Жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар
ҳажмларини ошириб бориш;

– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция

лойиҳаларидаги иштирокини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган
Ўзбекистон банклари ассоциацияси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича
лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси маблағлари
ҳисобидан иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича
танлаб олинган ғоялар асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни
молиялаштириш ҳажмларини кенгайтириш тадбирлари амалга оширилди.

Оилавий тадбиркорлик жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил

этмаган ҳолда амалга ошириладиган биргаликдаги фаолияти бўлиб, эр-
хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк ҳуқуқи асосида
тегишли бўлган умумий мол-мулк негизида амалга оширилади[1].

Оилавий тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган

тартибда эр-хотиндан қайсисининг номига рўйхатга олинган бўлса, у оилавий
тадбиркорлик субъекти номидан ишни олиб боради.

Микрокредит олиш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қуйидаги

қатламлари устуворликка эга бўладилар:



кам таъминланган оилалар;



таркибида ногиронлар бўлган оилалар;



таркибида икки ва ундан ортиқ иш билан банд бўлмаган аъзолари

мавжуд оилалар;



боқувчисини йўқотган оилалар;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрьь, 2015 йил

14

www.iqtisodiyot.uz



ёш оилалар.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда хусусий

тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида амалга
оширилаётган чора-тадбирлар, янги иш жойлари ташкил этилишига, аҳолининг
иш билан бандлик даражасини оширишга, ялпи ички маҳсулотни
кўпайтиришга, импорт қилинаётган маҳсулотлар салмоғини камайишига,
экспортбоп товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, ички бозорни товар
ва хизматлар билан тўлдиришга ҳамда республикамизда эркин рақобат
муҳитининг ривожланиб боришига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси “Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги

Қонуни.

2012 йил 26 апрель, ЎРҚ-327-сон.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014й. 07 апрелдаги

“Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-
4609-сонли Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги

ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика
молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда
юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари
бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастури.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-

1050-сонли «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш
кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги Қарори.

5.

Каримов И. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир.-Т.: //Халқ сўзи
2015 йил 17 январь (№ 11/6194).

6.

Болтабаев М, Қосимова М “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик”

2011 йил. Иқтисод.126-154 б.б.

7.

Рашидов О.Ю.,Тоймухамедов И.Р., ожиев Р.Р. “Пул кредит банклар”.

–Т.: ТДИУ, 2009. - 62 б.

8.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

Қўмитаси

маълумотлари.

9.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари.

10.

www.gov.uz.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси “Оилавий тадбиркорлик тугрисидаги Конуни. 2012 йил 26 апрель, УРК-327-сон.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2014Й. 07 апрелдаги “Узбекистон Республикасида инвестиция иклими ва ишбилармонлик мухитини янада такомиллаштиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида” ги ПФ-4609-сонли Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПК-1438-сонли Карори билан тасдикланган «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислох килиш ва баркарорлигини ошириш хдмда юкори халкаро рейтинг курсаткичларига эришишнинг устувор йуналишлари буйича комплекс чора-тадбирлар» Дастури.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПК-1050-сонли «Махаллий ноозик-овкат истеъмол товарлари ишлаб чикариш кенгайтирилишини рагбатлантириш борасидаги кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Карори.

Каримов И. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир.-Т.: //Халк сузи 2015 йил 17 январь (№ 11/6194).

Болтабаев М, Косимова М “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” 2011 йил. Иктисод. 126-154 б.б.

Рашидов О.Ю.,Тоймухамсдов И.Р., ожисв Р.Р. “Пул кредит банклар”. -Т.: ТДИУ, 2009. - 62 б.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика Кумитаси маълумотлари.

Узбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари.

www.gov.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов