Факторы и пути насыщения внутреннего потребительского рынка страны на основе модернизации экономики, диверсификации производства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
57-70
21
7
Поделиться
Муратов, Р. (2015). Факторы и пути насыщения внутреннего потребительского рынка страны на основе модернизации экономики, диверсификации производства. Экономика и инновационные технологии, (5), 57–70. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8461
Р Муратов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы модернизации и диверсификации производства, дальнейшего развития высокотехнологичных отраслей промышленности, способных стать локомотивами стабильного экономического роста, расширения объемов производства и ассортимента конкурентоспособной, экспортоориентированной продукции пользующихся устойчивым спросом на мировых и региональных рынках в условиях модернизации и диверсификации экономики страны.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.С. Муратов,

и.ф.н., доц. ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ АСОСИДА МАМЛАКАТ ИЧКИ ИСТЕЪМОЛ

БОЗОРИНИ ТЎЙИНТИРИШ ОМИЛЛАРИ ВА ЙЎЛЛАРИ

В статье рассматриваются вопросы модернизации и диверсификации

производства, дальнейшего развития высокотехнологичных отраслей
промышленности,

способных

стать

локомотивами

стабильного

экономического роста, расширения объемов производства и ассортимента
конкурентоспособной, экспортоориентированной продукции пользующихся
устойчивым спросом на мировых и региональных рынках в условиях
модернизации и диверсификации экономики страны.

The issues of modernization and diversification of production, further

development of high technological branches of industry. Which can become the
locomotive of stable economic growth, widening the volumes of production and
assortment of competitiveness, export oriented products using the stable demand for
world and regional markets of the country in condition of modernization are
regarded in the article.

Калитли

сўзлар:

диверсификация,

товар

диверсификацияси,

модернизациялаш, макроиқтисодий мувозанат, бозор муҳити, кичик бизнес ва
тадбиркорлик, бандлик, истеъмол моллари бозори, маҳаллийлаштириш, ички
саноат кооперацияси.

Мамлакатимизда бевосита давлатимиз раҳбари томонидан демократик ва

ҳуқуқий жамият қуриш ҳамда ижтимоий­иқтисодий ривожланиш стратегияси
белгилаб берилди, тараққиётнинг ўзига хос “ўзбек модели”га асос солинди.
Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида эркинлаштириш, таркибий қайта қуриш
ва модернизациялашга йўналтирилган туб ислоҳотлар амалга ошириб
келинмоқда.

Ўтган 2014 йилда мамлакатимизда ислоҳотлар дастури давом эттирилиб,

ундан ўрин олган муҳим чоралар ва тадбирларнинг изчил амалга оширилиши
натижасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида мутаносиблик янада
мустаҳкамланди, иқтисодиётимиз модернизация ва диверсификация ҳисобидан
юқори суръатлар билан ривожланди. Шунингдек, “... истеъмол товарлари
ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни
ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада
пастдир

”

[4].

Мазкур сифат ўзгаришлари, энг аввало, иқтисодиётда саноат тармоғи

улушининг жадал суръатларда ўсиб, саноат таркибида юқори қўшимча
қийматга эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

тармоқларининг ўрни тобора ортиб бораётгани, янги замонавий корхоналар
ташкил этилаётгани, иқтисодиётимизнинг деярли барча тармоқлари
модернизация қилиниб, амалда технологик жиҳатдан янгиланаётгани, истеъмол
товарлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб, уларнинг рақобатдошлиги нафақат
ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам тобора ортиб бораётгани орқали
намоён бўлмоқда.

Бугунги кундa иқтисoдиётимизни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa

тexнoлoгик янгилaш, унинг рaқoбaтдoшлигини кeскин oшириш, экспoрт
сaлoҳиятини юксaлтиришгa қaрaтилгaн муҳим устувoр лoйиҳaлaрни aмaлгa
oшириш бўйичa Дaстур ишлaб чиқилмoқдa. Бу бoрaдa, дaстлaбки ҳисoб-
китoблaргa кўрa, умумий қиймaти 24 миллиaрд AҚШ дoллaридaн зиёд бўлгaн
қaрийб 300 тa инвeстиция лoйиҳaси устидa иш олиб борилмoқдa (

1-расм

).

18,5

6,0

0

5

10

15

20

Янги қурилиш лойиҳалари

Модернизация ва

реконструкция қилиш,

техник ва технологик қайта

жиҳозлаш лойиҳалари

млр

д. д

олл.

1-расм. Узoқ муддaтгa мўлжaллaнгaн дaстур лойиҳалари таркиби, млрд.

АҚШ долл.

Манба: ЎзР Президентининг 2009 йил 12 мартдаги “2009-2014 йилларда ишлаб

чиқаришни модернизация қилиш, техникавий технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг
муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори
асосида муаллиф ишланмаси.

Жумлaдaн, бундa янги қурилиш лoйиҳaлaри – 18,5 миллиaрд АҚШ

дoллaрини, мoдeрнизaция вa рeкoнструкция қилиш, тexник вa тexнoлoгик қaйтa
жиҳoзлaш бўйичa лoйиҳaлaр эсa тaxминaн 6 миллиaрд АҚШ дoллaрини тaшкил
қилaди

Демак, мамлакатимизда тaркибий ўзгaришлaр вa иқтисoдиётни

дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрининг давом эттирилиши барқарор ва
мутаносиб иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий иқтисодиётимиз
рақобатбардошлигини ошириш ҳамда жадал тараққиётга эришишнинг муҳим
омили ҳисобланади.

Товар диверсификациясининг мақсади истеъмолчиларнинг товарни афзал

кўриш, алоҳида бозор ёки бозор сегменти хусусиятларини ҳисобга олиш орқали
товарни жалб этувчанлигини ошириш, уни рақобатбардошлигининг ўсиши
ҳисобланади

.

Товар инновацияси янги товарни ишлаб чиқиш ва қўллашни кўзда

тутиб амалга ошириш шакли бўйича товар дифференциацияси ва товар
диверсификациясига бўлинади. [9; 181б.]

Товар диверсификацияси тушунчаси қуйидагилардан иборат:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1) товар стратегияси тури, унга асосан корхона ишлаб чиқарилаётган

маҳсулотлар сонини кенгайтиради;

2) янги бозорларни эгаллаб олиш ва қўшимча фойда олиш мақсадида

ишлаб чиқаришнинг бир-бири билан боғлиқ бўлмаган икки ёки ундан ортиқ
турини бир вақтнинг ўзида кенгайтириш ва ривожлантириш.

Товар диверсификацияси ўзида рақобатчи товарлардан ажралиб турувчи

бир қатор асосланган товар модификациясини ишлаб чиқиш жараёнини
мужассамлаштиради.

Бозорни модификациялашда сотиш ҳажмини ошириш, истеъмолчилар

ишончини қозониш, янги бозор сегментларига товарни чиқариш, мижозлар
эътибори ва қизиқишини ушбу фирма чиқараётган товарларга қаратиш,
харидорларни товарнинг интенсив истеъмолини рағбатлантириш орқали амалга
оширилади.

Маркетинг-миксни модификациялашда маркетинг элементларидан тўлиқ

фойдаланишни назорат қилиш оптимал мақсадда маркетинг элементларини
шакллантириш ва қўллаш кўзланади.

Товар диверсификацияси қуйидаги омиллар бўйича амалга оширилади:



товарнинг қўшимча имкониятлари;



товардан фойдаланиш самарадорлиги;



қулайлик;



ишончлилик;



товар дизайни ва стили.

Товар диверсификацияси фирманинг товар сиёсатида муҳим ўрин

эгаллайди. Бу стратегиядан янги сотув бозорига таклифни режалаштиришда
қўшимча

товарлар

ишлаб

чиқаришни

бошлаганда

қўлланилади.

Диверсификация фирма фаолиятида барқарор ўсишни таъминлаш учун
самарали восита сифатида чиқади.

Мақсадли бозорни ўзлаштириш йўлларини қидиришда муқобил

стратегияларни аниқлаш учун И. Ансофф томонидан 1966 йилда таклиф
этилган “товар-бозор” матрицаси ишлатилади. Бу 1-жадвалда кўрсатилган.

1-жадвал

Мақсадли бозорни ўзлаштиришнинг «Товар-бозор» матрицаси

Товарлар

Бозорлар

жорий бозор

янги бозор

1

2

3

Жорий

товарлар

Бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси



сотишни жадаллаштириш



янги харидорларни қидириш



рақобатчиларни синдириш



товарнинг истеъмол соҳаси кенгайиши

Бозорни ривожлантириш стратегияси



янги бозорлар



янги сотиш ҳудудлари



халқаро бозорлар



товар ишлатилишининг янги соҳаларини

тузиш

Янги

товарлар

Товарни ривожлантириш



ўз кучи билан янги товар ишлаб чиқариш



битимларни ривожлантириш



лицензия



маҳорат билан айирбошлаш

Диверсификация



горизонтал



вертикал



концентрик


Манба: Багиев Г.Л. и др. Маркетинг. - М.: Питер, 2008, 47 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Жадвалга кўра, фирма афзаллиги ўсиш манбаларини ўзлаштиришнинг 4 та

асосий стратегиялари бўлиши мумкин:

1. Бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси.
2. Товарни такомиллаштириш стратегияси.
3. Бозорни ривожлантириш стратегияси.
4. Диверсификация.

Президентимиз

томонидан

маърузада

илгари

сурилган

тайёр

рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар
етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш
вазифасини амалга ошириш экспорт ҳажмини барқарор ўстириш, ташқи
бозордаги ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин камайиши хавфини
бартараф этиш имконини беради. “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
ҳузурида махсус ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу
борада тобора ошиб бормоқда”[4].

Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни импорт

қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири ёки
бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт
ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради.

Бозор муҳити омиллари

– маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

хоҳиш ва истакларидан ташқарида объектив равишда мавжуд бўлган фаол
кучлар бўлиб, маҳсулотларга нисбатан шаклланадиган бозордаги талаб ва
таклифлар ўз таъсирини ўтказади, шунингдек, корхонанинг молиявий
натижалари шаклланиши жараёнига ўзининг ижобий ва салбий таъсирини
ўтказади.

Мамлакатимизда ўтган даврларда саноатни ривожлантиришнинг асосий

омиллари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин[2]:

-

мақсадли дастурларни амалга ошириш;

-

инфратузилмани шакллантириш (сув, газ, электр энергияси, транспорт ва

бошқалар);

-

енгил саноат соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва тайёр

маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

-

чарм хомашёсини қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар ташкил этиш

ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

-

қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги

корхоналар ташкил этиш ва бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш;

-

халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва улар билан бозорни тўла

таъминлаш;

-

қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

-

саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш;

-

саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналар улушини ошириш;

-

маҳаллий хомашёни қайта ишлаш;

-

маҳаллийлаштириш дастури ва халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация

биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

-

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик

корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш.

Юртимизда иқтисодиётни макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий

ўсишини ўзида акс эттирувчи кўрсаткичлар ислоҳотлар стратегиясининг
муваффақиятини, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни
ривожлантиришнинг устувор йўналишларида эришилган ютуқларнинг амалий
ифодасидир.

Истеъмол моллари туркумини уларнинг хусусиятлари ва тавсифини

қуйидаги 2-жадвалда келтирамиз:

2-жадвал

Истеъмол товарлари туркумини ташкил этувчи товарлар таркиби

Истеъмол товарлари туркуми

кундалик истеъмол

товарлари

дастлабки танлов

асосида олинадиган

товарлар

алоҳида талабдаги

товарлар

пассив

талабдаги

товарлар

1

2

3

4

а) доимий талабдаги
асосий товарлар
б) импульсив тарзда
сотиб олинадиган
товарлар
в) фавқулодда
ҳолатлар учун
товарлар

а) ўхшаш товарлар
б) алоҳида
кўринишдаги
товарлар

харидор учун ўта
қадрли саналаётган,
ўта нуфузли, машҳур
фирмалар товари
бўлиб, улар учун
харидор тайинли вақт
ва ҳаракатларини
аямайди

харидорларга
нотаниш ёки
улар хусусида
жуда кам
ўйлайдиган
товарлардан
таркиб топади

Манба: Голубков Е.П. Основы маркетинга:учебник.–М.: Финпресс, 2008. – 205 б.

Кўпгина ҳолларда кундалик истеъмол товарлари гуруҳига фақат озиқ-

овқат маҳсулотларини киритиш, бизнинг мамлакатимиз аҳолиси учун кўникма
бўлиб қолган. Чунки дастлабки маъмурий иқтисодиёт тизимидаги кенг
кўламдаги ихтисослашув бевосита саноат истеъмол бозорида ҳам такрорланар
эди. Ҳозирги вақтда эса кўпгина фирма ва савдо шахобчалари хорижий
тажриба ва савдо қилишдаги махаллий кўникмани назарда тутиб, кундалик
истеъмол товарларни бирмунча тўғри шакллантиришга ёндашмоқдалар.

Иқтисодий

ўсишнинг

юқори

суръатлари

ва

макроиқтисодий

барқарорликни таъминлаш иқтисодий ислоҳотларнинг барча йўналишларида
амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан чамбарчас боғлиқ.

“Саноатнинг енгил, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш

каби кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларида ишчиларнинг энг кўп сони
илгариги 100 кишидан 200 кишигача оширилгани кичик бизнесни
рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар тизимидаги муҳим қарор
бўлди”[4].

Мамлакатимизда ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни

эркинлаштириш натижасида ишлаб чиқаришнинг барқарор ва мутаносиб ҳолда
ўсишига эришилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ички истеъмол бозорини халқ истеъмол товарлари ресурслари, асосан,

ички маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар, хориждан олиб келинаётган импорт товар ресурслари ва
жисмоний якка тартибдаги косибкор тадбиркорлар томонидан ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобидан шаклланади.

Макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш ҳамда иқтисодиётнинг асосий

етакчи соҳаларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш,
транспорт

ва

инфратузилма

коммуникацияларини

ривожлантиришга

қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол
инвестиция сиёсатини олиб бориш каби долзарб масалалар жорий йил учун ҳам
муҳим аҳамият касб этади.

Бозор иқтисодиётига ўтишнинг барча босқичларида такрор ишлаб

чиқаришни кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш масаласи муҳим
ўрин эгаллаб келди. Корхоналар тегишли миқдор, ассортимент ва сифатли
моддий ресурслар билан қанчалик ўз вақтида таъминлаб турилса, ишлаб
чиқариш жараёнининг бир маромда давом этиш учун шарт–шароит яратилди.
Бу маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтирувчи муҳим омиллардан биридир.

Иқтисодиётни эркинлаштириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги

корхоналар сонининг ўсиши натижасида кўплаб халқ исетъмоли молларини
республикада ишлаб чиқариш салмоғи кескин ўсмоқда. Масалан, ҳисобот
йилида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, ўсимлик ёғи,
гуруч, туз, макарон маҳсулотлари, ип ва ипак газламалар, чулки-пайпоқ,
трикотаж моллари билан ички истъемол бозорини истеъмол товарлари билан
таъминлаш даражаси 90-100 %ни ташкил этди ва бозор ҳажми эҳтиёжи
нисбатан тўлиқ шакллана бошлади

[10; 132-б.]

Маълумки, жаҳон амалиётида мамлакатларнинг йиллар бўйича

ижтимоий­иқтисодий ривожланиши уларда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички
маҳсулотнинг ўсиш суръатлари орқали аниқланади. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)
– миллий иқтисодиётда муайян давр (масалан, бир йил) давомида ишлаб
чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархларидаги
ифодасидир. ЯИМнинг ўсиш суръати, одатда, олдинги йилга нисбатан
фоизларда ўлчанади. Жумладан, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг
қамровли иқтисодий ислоҳотлар натижасида 1996 йилдан бошлаб олдинги
йилга нисбатан, 2001 йилдан бошлаб эса 1991 йилдаги даражага нисбатан ялпи
ички маҳсулот ҳажмининг барқарор равишда ўсишига эришилди. Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида юзага келган муаммо ва
қийинчиликларга қарамай, 2008 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш
суръатлари 9 фоизни, 2009 йилда 8,1 фоизни, 2010 йилда эса 8,5 фоизни, 2012
йилда эса 8,2 фоизни, 2013 йилда 8 фоизни, 2014 йилда эса 108,1 фоизни
ташкил этди (2-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

100

102

104

106

108

110

2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014

2-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида

ўсиш динамикаси, фоизда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган

Кейинги ўн йилда, яъни 2000 йилга нисбатан таққослаганда, 2013 йилда

мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот қарийб 2 баробар, аҳоли жон бошига
ҳисоблаганда эса 1,7 баробар ошди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг аҳоли фаровонлигини

таъминлашнинг асосий йўналиши бўлган халқ истеъмол товарларини ишлаб
чиқаришга катта аҳамият берилди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш,

техник ва технологик қайта жиҳозлаш, етакчи тармоқларни жадал янгилашга
қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Шу
мақсадда тармоқ дастурларига қаратилган кўмаклашувчи дастурлар ҳам ишлаб
чиқилиб, ушбу дастурлар ҳам ўз ичига бир қанча лойиҳаларни олади.

Республикамизда

ишлаб

чиқарилган

истеъмол

маҳсулотлари

маҳсулотлари, асосан, Ўзбекистонда яшовчи 32 миллионга яқин аҳолининг
шахсий эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. Ишлаб чиқариш
соҳаларидаги туб ўзгаришлар (қўшма корхоналарнинг очилиши, илғор хорижий
техника ва технологиялар олиб келиниши ва б.) натижасида шу даврда озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши - 118,1 %га, ноозиқ-овқат моллари эса
– 161,1 %га ўсиши кузатилди. Ҳозирда республикада халқ истеъмол
маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган 1170 дан ортиқ турли мулк шаклидаги
корхоналар ташкил топган бўлиб, улар озиқ-овқат, тўқимачилик, тайёр кийим-
кечак, пойафзал, чарм маҳсулотлар, гиламлар, идиш-товоқ ва ҳоказоларни
ишлаб чиқаришга ихтисослашган [11].

Ўзбекистон Республикасида 2011-2014 йилларда реал ялпи ички

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг олдинги йилга нисбатан ўсиши
ўртача 108,1 фоизни ташкил этиб, барқарор юқори даражада сақланиб қолди.
Иқтисодий ўсишнинг бундай юқори суръати таъминланишида саноат ишлаб
чиқаришининг 108,3 фоизга, яъни 2011 йилда эришилганига нисбатан 2,0 фоизга
ўсиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг эса 106,9 фоизга
кўпайиши муҳим аҳамиятга эга (3-жадвал).

2014 йилда саноат ишлаб чиқаришининг юқори суръатда ўсиши саноат

маҳсулоти ҳажмининг 31,4 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган миқдорга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

етиши, яъни 2005 йилга нисбатан қарийб 3,6 марта ошишига олиб келади.
Натижада саноат ишлаб чиқаришнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 24,4
фоизга етиши таъминланади.

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасини 2013 йилда ривожлантиришнинг

макроиқтисодий кўрсаткичлари ( олдинги йилга нисбатан фоизда)

Кўрсаткичлар

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

1

2

3

4

5

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)

108,3

108,2

108,0

108,1

Саноат маҳсулоти ҳажми

106,3

108,6

108,8

108,3

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб
чиқариш ҳажми

106,6

105,8

106,8

106,9

Капитал қўйилмалар ҳажми

107,9

109,3

111,3

110,9

Чакана савдо айланмаси ҳажми

116,4

113,4

114,8

114,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган.

Жорий ўтган йилда саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари

қуйидаги омиллар натижасида амалга оширилганлиги билан изоҳланади [1]:



қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;



саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини

ошириш;



саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналар улушини ошириш;



маҳаллий хомашёни қайта ишлаш;



маҳаллийлаштириш дастури Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация

биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш;



ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш,



кичик

корхоналар

маҳсулотларини

экспортга

йўналтиришга

кўмаклашиш.

Озиқ-овқат саноати

корхоналари уюшмасидан маълум қилишлари-ча,

2014 йили тизим корхоналари томонидан таққослама нархларда 3,5 триллион
сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, барқарор ўсишга эришилди.
Жумладан, рафинацияланган ёғ, маргарин, қандолат маҳсулотлари, шакар, гўшт
ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, сариёғ, бринза ва пишлоқ каби
муҳим озиқ-овқат неъматлари тайёрлаш борасида кескин ўсиш кузатилди.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда ички бозор, асосан, ўзимизда ишлаб
чиқарилган истеъмол товарлари билан тўлдирилаяпти [12].

Илгари юртдошларимизнинг айрим маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи

импорт эвазига таъминланган бўлса, эндиликда улар “Ўзбекистонда ишлаб
чиқарилган” ёрлиғи билан экспорт ҳам қилинмоқда. 2014 йил давомида уюшма
таркибидаги корхоналарда умумий қиймати 82,5 миллион АҚШ долларилик 32
та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгани ушбу саъй-ҳаракатлар туфайлидир. Шу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

ўринда бу борадаги кўрсаткич аввалги йилдагига нисбатан қарийб 3 баробар
кўпайгани, уларда озиқ-овқат саноатининг барча йўналишлари қамраб
олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз [13].

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш таркибининг ўзгаришини

маҳсулотларнинг истеъмол бозорида савдо-харид қилиш даражасидан ҳам
кўриш мумкин. Таҳлил қилинаётган давр ичида озиқ-овқат маҳсулотлари
улушини сотиш даражаси 2010 йилда 2,4 фоизга, 2012 йилда эса 0,8 фоизга
камайиши кузатилган бўлса, ноозиқ-овқат моллари бўйича эса 2010 йилда 1,3
фоизга, 2012 йилда 5,1 фоизга ўсиш кузатилган (4-жадвал):

4-жадвал

Ўзбекистон Республикаси бўйича истеъмол молларини

сотиш ҳажмининг 2010-2013 йиллардаги динамикаси

(млрд. сўм)

Истеъмол моллари

гуруҳи

2010 й.

2012 й.

2013 й.

2013 й.ни нисбати

(фоизда) *

2010 й.га

2012 й.га

1

2

3

4

5

6

Жами сотилган истеъмол
моллари:

жумладан

7290

8607,5

9877,5

135,5

114,8

Озиқ-овқат моллари

3849

4467,3

5067,2

131,7

113,4

жами

сотилган

истеъмол

молларига нисбатан улуши, %

52,8

51,9

51,3

-1,5

-0,6

Ноозиқ-овқат моллари

3441

4140,2

4810,3

139,8

116,2

жами

сотилган

истеъмол

молларига нисбатан улуши, %

47,2

48,1

48,7

1,5

0,6

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари асосида

тайёрланган.

* Ўсиш (камайиш) даражаси ўтган йилги таққослама баҳоларда ҳисобланган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши камайишига (1,5 %), ўз навбатида

товар ассортиментидаги гўшт ва гўшт маҳсулотларининг (88,1 %),
консерваларнинг (96,2 %) камайиши таъсир кўрсатган. Бу ўринда шуни
таъкидлаш лозимки, сут ва сут маҳсулотлари, сарёғ, гурич ва бошқа
маҳсулотлар асосан шахсий оила хўжалигида етиштирилаётган ва истеъмол
қилинаётган маҳсулотлар ҳисобидан таъминланмоқда.

Озиқ-овқат

маҳсулотлари

ишлаб

чиқариш

жараёнларини

маҳаллийлаштириш, корхоналар молиявий барқарорлигини ошириш ва рақобат
муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши
Ўзбекистондаги саноат корхоналарининг жадал ривожланишига имкон яратди.
Бу борада озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида салқин ичимликларни ишлаб
чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида, республикада
салқин ичимликар ишлаб чиқиш ва аҳолига етказиб бериш борасида кичик
бизнес субъектларининг салоҳияти сўзссиз ошиб бормоқда.

Товар диверсификация жараёни босқичлари, ўз мазмунига кўра, янги

товарни режалаштириш жараёнини ифодалайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Янги товарни режалаштириш вазифаси муқобил вариантларни қидириш ва

ишлаб чиқишдан иборат. Янги товарни режалаштириш учун турли услублар
қўлланилади. Янги товар ҳақида ғояни баҳолашда бозорни тадқиқ қилиш ва
ижодий услублардан фойдаланилади [6; 27-43 б.б.].

Таъкидлаш жоизки, ички истеъмол бозорини зарур истеъмол моллари

билан тўйинтиришда мамлакатимизда кичик корхоналар томонидан тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсишини яратилган имкониятлардан фаоллик
билан фойдаланиш эвазига таъминлаш мумкин. Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик соҳасига давлат томонидан катта эътибор берилиши ҳамда
қўллаб-қувватланиши натижасида унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги
улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши

иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги
салмоғининг ошиши орқали ҳам намоён бўлди. Таҳлил қилинаётган йилларда
республика ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес (тадбиркорлик) субъектлари
фаолиятининг ҳиссаси 2005 йилда қарийб 38,2 фоизи иқтисодиётнинг фаол
ривожланиб бораётган ушбу сектори улушига тўғри келган бўлса, 2010 йилда
бу кўрсаткич 52,5 фоизни, 2011 йилда 54 фоизни, 2012 йилда 52,5 фоизни, 2013
йилда эса 55,8 фоизни, 2014 йилда эса 56,1 фоизини ташкил этди ёки 2005
йилга нисбатан салкам 18 фоизга ўсди (5-жадвал).

5-жадал

Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг иқтисодиёт ва унинг

асосий тармоқларидаги улуши,

(фоиз ҳисобида)

Тармоқлар

2005

й.

2010

й.

2012

й.

2013

й.

2014

й.

2014 й.нинг ўтган йилларга

нисбатан фарқи (+;-)

2005

й.га

2010

й.га

2012

й.га

2013

й.га

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

ЯИМ

38,2

52,5

54,6

55,8

56,1

17,9

3,6

1,5

0,3

Саноат

10,0

18,8

23,1

24,8

31,1

21,1

12,3

8

6,3

Пуллик хизматлар

52,5

47,0

44,9

46,7

48,5

-4

1,5

3,6

1,8

Йўловчи айланмаси

77,8

84,7

87,6

88,1

88,7

10,9

4

1,1

0,6

Бандлик

64,8

74,3

75,6

76,0

76,5

11,7

2,2

0,9

0,5

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари асосида тузилган.

Жадвал

маълумотларига

кўра,

кичик

бизнес

(тадбиркорлик)

субъектларининг тармоқлар бўйича ўсиш даражаси: саноатда - 2005 йилга
нисбатан салкам 21,1 фоизга, 2010 йилга нисбатан 12,3 фоизга, 2013 йилга 6,3
фоизга, пуллик хизматларда мос равишда - 2010 йилга нисбатан салкам 2
фоизга, 2012 йилга нисбатан 3,6 фоизга, 2013 йилга 1,8 фоизга,

йўловчи

айланмасида - 2005 йилга нисбатан салкам 10,9 фоизга, 2010 йилга нисбатан 2,2
фоизга, 2013 йилга 0,5 фоизга ўсиб бормоқда.

Ўз навбатида, таъкидлаш жоизки, кичик бизнес субъектларининг мамлакат

реал секторидаги салоҳиятининг ошиб бориши пировард натижасида мамлакат
аҳолисини иш билан таъминлаш борасидаги салоҳияти ҳам сўзсиз ошиб
бормоқда. Жумладан, 2014 йилда мазкур кўрсаткич 2005 йилга нисбатан салкам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

12 фоизга, 2010 йилга нисбатан - 2,2 фоизга, 2012-2013 йилларга нисбатан
салкам 1 фоизга ошиб, жами аҳоли бандлигининг салкам 77 фоизини ташкил
этмоқда.

Келажакда бу тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш,

маҳсулот турларини кўпайтириш орқали нафақат ички, балки ташқи бозорлар
учун ҳам фармацевтика маҳсулотлари чиқарилишини йўлга қўйиш устувор
вазифалардан бири ҳисобланади.

Иктисодий таҳлил босқичида фойдани солиштириш, зарарсизликни

баҳолаш услуби, хавф-хатар таҳлили услубларидан фойдаланилади.

Товар ишлаб чиқиш босқичларида товар диверсификациясининг ишлаб

чиқиш услублари, товар маркасини ишлаб чиқиш техникаси услублари,
харажатларни ҳисоблаш услублари ишлатилади.

Мамлакатимизнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланган

ҳолда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар орқали нафақат ички бозорда,
балки рақобат кураши кучайиб бораётган жаҳон бозорларида ҳам ўз ўрнини
топишида модернизация жараёнлари муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб
чиқаришнинг замон талабларига жавоб беришидан корхона ва фирмалар билан
бир қаторда истеъмолчилар ҳам наф кўради. Бу ҳолни қуйидаги 1-расмда
кўриш мумкин.

















1-расм

.

Юқори технологиялардан фойдаланишнинг ишлаб чиқарувчи ва

истеъмолчиларга бўлган таъсири

Манба:. Бекмуродов А.Ш., Мажидов И.У., Ғафуров У.В., Мустафақулов Ш.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг
муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини
юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” мавзусидаги
маърузасини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа.

– Т: Иқтисодиёт, 2011. – 175 б.

Ишлаб чиқаришда юқори технологияларнинг қўлланиши

Минерал-хомашё

комплексидан унумли

фойдаланиш

Фан-техника тараққиётини

жадаллаштириш

имкониятларининг ўсиши

Ташқи савдо

сиёсатини янада

ривожлантириш

Импорт ўрнини

босадиган товарларни

ишлаб чиқариш

Юқори сифатли

маҳсулотларни ишлаб

чиқариш

Истеъмолчилар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай мамлакат миллий бойлигининг ортиши,

унинг иқтисодий ўсиши, фақат табиий ресурслар ҳисобидан эмас, балки ишлаб
чиқаришда фойдаланилаётган техника ва технологиясининг ривожланганлик
даражасига ҳам боғлиқ.

Маълумки, маҳаллийлаштириш жараёни иқтисодиётнинг жадал ва

барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини
камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги, самарали технологияларни
татбиқ этилишни жадаллаштириш, маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш
ресурсларидан кенг фойдаланиш, шу асосда замонавий рақобатдош маҳсулот
ишлаб чиқаришни кўпайтириш, валюта маблағларидан тежамли ва оқилона
фойдаланиш, шунингдек, янги иш жойларини яратиш имконини беради.

Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши қуйидаги

ижобий жиҳатлар билан тавсифланади:

-

мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш;

-

турли саноат тармоқларининг қўшилган қиймати юқори бўлган

маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва анъанавий экспорт салмоғини
камайтириш;

-

самарали ички ва тармоқлараро ишлаб чиқариш кооперация

алоқаларини ривожлантириш;

-

иқтисодиётнинг реал секторида мамлакатимиз корхоналарининг

кооперацияси салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш;

-

маҳаллий хомашёни қайта ишлашни кенгайтириш, ишлаб турган

корхоналарни замонавийлаштириш ва янгиларини ташкил этиш ҳисобидан
иқтисодиёт таркибини такомиллаштириш ва ҳ.к.

Дунёда иқтисодиётнинг глобаллашув жараёни кучайиб бораётган,

рақобат сезиларли даражада кескинлашган даврда иқтисодиётни жадал ва
барқарор ривожлантириш ҳаёт - момот масаласи эканлигини ҳар биримиз яхши
англашимиз лозим. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини
барча имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали ривожлантириш
йўналишларини аниқ - равшан белгилаб олиш зарурати мавжуд. Шу мақсадда,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартда “2015-2019
йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва
таркибий ўзгаришларни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”
ПФ-4707 сонли Фармони

қабул қилинди [1].

Дастурда жами 876 та инвестицон лойиҳа амалга ошириш кўзда тутилган

бўлиб, 41 миллиард АҚШ доллари эквивалентлигида маблағ сарфланиши
белгиланган. Ҳозиргача 741 таси бўйича инвесторлар ва молиялаштириш
манбалари тўлиқ аниқланган бўлиб, Дастур амал қиладиган даврда 710 таси
ишга туширилади. Ўз навбатида, 135 та лойиҳа истиқболли бўлиб, уларни
амалга ошириш учун инвесторлар ва молиялаш манбаларини аниқлаш жараёни
давом этмоқда.

Юқорида таъкидланган қарорлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар

асосида мамлакат ишлаб чиқариш саноати ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини
ривожлантиришнинг комплекс дастури ва модернизация қилиниши, техник ва
технологик янгиланиши, янгидан барпо этилиши кутилаётган йирик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz

инвестицион

лойиҳалар

акс

этган

бўлиб,

устувор

йўналишлари

қуйидагилардан иборат

:

- мамлакат иқтисодиётини миқдор жиҳатдан кескин ўстириш, ишлаб

чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар ҳажмини ошириш;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар ассортименти ва сифатини

бозор талабларига мослаштириш;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар таннархи паст бўлишини

таъминлаш;

-меҳнат, материал ва энергияни тежашни таъминлайдиган, мавжуд

имкониятларни максимал (тўлиқ) ишга солиш;

-хорижий инвестицияларни жалб этган ва қўшма корхоналарни ташкил

этишга устуворлик берган ҳолда дунё бозорида барқарор ва ўсиб борувчи
талабга эга, маҳсулот (товар) турларини ўзлаштириш;

- структура ҳосил қилувчи тармоқларни ва умуман, саноатни

ривожлантиришнинг аниқ, чуқур ва ҳар томонлама пухта ўйланган узоқ
муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш, шу асосда иқтисодиётнинг асосий
тармоқларини

диверсификация

қилишга

йўналтирилган

таркибий

ўзгартиришларни чуқурлаштириш;

- янгилаш, уларни энг замонавий юқори технологик ускуналар билан

жиҳозлаш, саноат тармоқларида замонавий илмий ютуқлар ва илғор инновация
технологияларини жадал татбиқ этиш, саноат учун юқори малакали кадрлар
тайёрлашни кенгайтириш;

- ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳаллий хомашёни чуқур ва

сифатли қайта ишлаш негизида экспорт салоҳиятининг барқарор ўсиб
боришини, экспортга мўлжалланган рақобатдош саноат маҳсулоти ишлаб
чиқаришни кўпайтиришни, уларни сотиш бозорлари кенгайтирилишини
таъминлаш;

- ички саноат кооперацияси ва ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилишини

янада ривожлантириш, саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, саноат
корхоналарини мамлакатнинг барча минтақаларида жойлаштириш ва шу асосда
импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилишини, янги иш жойлари
яратилиши ҳамда аҳолининг иш билан бандлиги ўсишини, кишиларнинг
даромадлари ва турмуш даражаси янада ошиб боришини таъминлаш;

- саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришда унинг ташқи бозордаги

рақобатдошлигини таъминловчи халқаро сифат стандартлари ва техник
регламентларни тизимли тарзда татбиқ этиш.

Таъкидлаш

жоизки,

республикада

халқ

истеъмоли

бозори

ривожланишида баъзи умумий тенденциялар мавжуд, шунингдек, Ўзбекистон
аҳолисининг ушбу товарларга бўлган тўловга лаёқатли талабининг ҳажми ва
таркибини белгиловчи табиий, ижтимоий ва иқтисодий шароит ва омиллар бор.
Уларни тўлароқ ҳисобга олиш эса халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш
ва сотиш истиқболларининг асосланганлик даражасини оширишга имкон
беради, ҳамда аҳоли талабини янада тўлароқ қондиришга замин яратади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

14

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартда “2015-

2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва
таркибий ўзгаришларни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлариттўғрисида”
ПФ-4707 сонли Фармони

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Иқтисодиётнинг

реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини
таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури
тўғрисида. 2008 йил 28 ноябрь, ПФ-4058-сон.

3. ЎзР Президентининг 2009 йил 12 мартдаги “2009-2014 йилларда ишлаб

чиқаришни модернизация қилиш, техникавий технологик қайта жиҳозлаш
бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури
тўғрисида”ги қарори

4. И. Каримов. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир.-Т.: “Халқ сўзи” газетаси, 2015 йил 17 январь
(№ 11/6194).

5. Б. Ю. Ходиев, А.Ш. Бекмуродов, И.У. Мажидов, У.В. Ғафуров, Ш.И.

Мустафақулов. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2010
йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011
йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Барча режа
ва

дастурларимиз

Ватанимиз

тараққиётини

юксалтириш,

халқимиз

фаровонлигини оширишга хизмат қилади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш
бўйича Ўқув-услубий мажмуа.

–

Тошкент: Иқтисодиёт. - 2011. – 175 бет.

6.Н.Х.Жумаев,

И.Ў.Мажидов,М.Р.Болтабаев,

И.А.Ахмедов.

“Ўз

бизнесингизни яратинг”. Ўқув-услубий мажмуа. ТДИУ. 2012, 149 б.

7.Багиев Г.Л. и др. Маркетинг, М.:Питер, 2008, 326 б.
8. Голубков Е.П.Основы маркетинга:учеб.–М.:«Финпресс»,2008.-205 б.
9.Зотова.Т.А. Поведение потребителей. Теория и практика. - Ростов\Д;

Феникс, 2008. - 222 с.

10.Р.С. Муратов., М.Мирахмедов. Республика ҳудудий истеъмол

бозорида аҳолии истеъмоли учун енгил саноат товарларини шакллантириш ва
стратегик бошкариш масалалари. Монография. Тошкент, “Fan va tehnologiya
мarkazining bosmaxonasi”, 2008, 300 б. ISBN 978-9943-10-172-2., 300 б.

11.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
12.“Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати” уюшмаси маълумотлари.
13.http://xs.uz/index.php/i-tisodijot/item/325-oziq-ovqat.


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартда “2015-2019 йилларда ишлаб чикаришии модернизация ва диверсификация килиш ва таркибий узгаришларни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлариттугрисида” ПФ-4707 сонли Фармони

Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Иктисодиётнинг реал ссктори корхоналарини куллаб-кувватлаш, уларни баркарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салохиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тугрисида. 2008 йил 28 ноябрь, ПФ-4058-сон.

УзР Президентининг 2009 йил 12 мартдаги “2009-2014 йилларда ишлаб чикаришни модернизация килиш, техникавий технологик кайта жихозлаш буйича энг мух,им лойихаларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тугрисида’Ти карори

И. Каримов. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир.-Т.: “Халк сузи” газетаси, 2015 йил 17 январь (№ 11/6194).

Б. Ю. Ходисв, А.Ш. Бскмуродов, И.У. Мажидов, У.В. Гафуров, Ш.И. Мустафакулов. Узбекистон Республикаси Президента И.А.Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якуилари ва 2011 йилга мулжалланган энг мухим устувор йуналишларга багишланган Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараккиётини юксалтириш, халкимиз фаровонлигини оширишга хизмат килади” мавзусидаги маърузасини урганиш буйича Укув-услубий мажмуа. - Тошкент: Иктисодиёт. - 2011. - 175 бет.

Н.Х.Жумаев, И.У.Мажидов,М.Р.Болтабаев, И.А.Ахмедов. “Уз

бизнесингизни яратинг”. Укув-услубий мажмуа. ТДИУ. 2012, 149 б.

Багиев Г.Л. и др. Маркетинг, М.:Питер, 2008, 326 б.

Голубков Е.П.Основы маркстинга:учсб.-М.:«Финпрссс»,2008.-205 б.

Зотова.Т.А. Поведение потребителей. Теория и практика. - РостовД; Феникс. 2008. - 222 с.

Р.С. Муратов., М.Мирахмедов. Республика худудий истеъмол бозорида ахолии истеъмоли учуй енгил саноат товарларини шакллантириш ва стратегик бошкариш масалалари. Монография. Тошкент, “Fan va tehnologiya Markazining bosmaxonasi”, 2008, 300 6. ISBN 978-9943-10-172-2., 300 6.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари.

“Ёг-мой ва озик-овкат саноати” уюшмаси маълумотлари.

http://xs.uz/index.php/i-tisodiiot/item/325-oziq-ovqat.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов