Экономическая эффективность использования водосберегающих технологий в сельском хозяйстве

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
27-33
18
8
Поделиться
Ахмедав, А. (2014). Экономическая эффективность использования водосберегающих технологий в сельском хозяйстве. Экономика и инновационные технологии, (3), 27–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8135
А Ахмедав, Национальный исследовательский университет ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изложены результаты исследования по использованию водосберегающих технологии в сельском хозяйстве, в частности, для орошения (как традиционных, так современны технологий). Определены пути повышения эффективности использования водных ресурсов в фермерских хозяйствах.


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.К. Ахмедав

катта илмий ходим-изланувчи, ТИМИ

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ

В данной статье изложены результаты исследования по использованию

водосберегающих технологии в сельском хозяйстве, в частности, для орошения
(как традиционных, так современны технологий). Определены пути
повышения эффективности использования водных ресурсов в фермерских
хозяйствах.

In this paper the results of research on the use of water-saving technologies in

agriculture, particularly for irrigation (both traditional and modern technologies).
The ways of increasing the efficiency of water use in private farms.

Калит сўзлар:

анъанавий суғориш, сув тежаш технологиялари,

ҳосилдорлик, иқтисодий самарадорлик.

Мамлакатимиз

иқтисодиётини

барқарор

ривожлантиришда

сув

ресурслари муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиёт тармоқлари орасида қишлоқ
хўжалиги энг йирик сув истеъмолчиси саналади. Ушбу тармоқда сув
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда янги, замонавий
сув тежамкор технологияларни амалиётга татбиқ этиш долзарб масалалардан
бири ҳисобланади. Айниқса, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжини
тўлароқ қондириш ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги
амалий ишларни кўпайтириш асосий вазифалардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2009 йил 26

январдаги

“Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва

ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори [1] бу борада амалга оширилаётган ишларни янада
ривожлантиришга асос бўлди. Шунингдек, маҳсулот етиштиришда, қайта
ишлашда ва бошқа тармоқларда сув ресурсларидан фойдаланишни
тартибга солиш мақсадида, “Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий
ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”

ги 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон қонунида [2]

сувдан фойдаланиш тартиби аниқ кўрсатилган бўлиб, ушбу қонунда сув
ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2013 — 2017 йилларда

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув
ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19
апрелдаги ПҚ–1958-сон қарорига [3] мувофиқ, томчилатиб суғориш тизимини
ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишни
самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

“Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш
технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 21 июнда ВМҚ-176 сонли қарори қабул
қилинди [4]. Ушбу қарорда сув тежамкор технологияларни қўллаган фермер
хўжаликларига имтиёзлар бериш кўрсатилган.

Мазкур мақолада сув тежамкор технологиялар ўрганилган бўлиб, ушбу

технологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги ва уларни
молиявий амалга ошириш имкониятлари таҳлили келтирилган.

Умуман, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, суғориш усули ва

суғориш техникасини танлаш ҳақида дарслик ва ўқув қўлланмаларда кўплаб
маълумотлар келтирилган. Жумладан, қишлоқ хўжалиги экинларини
суғоришнинг қуйидаги усуллари келтирилади:

1. Ер устидан (юзасидан) суғориш.
2. Ёмғирлатиб суғориш.
3. Тупроқ остидан суғориш.
4. Томчилатиб суғориш.
5. Пуркама-майда дисперсерли, огразол, туманлатиб суғориш [5].

Ушбу келтирилган суғориш усулларини қуйидаги сув тежаш

технологиялари билан мувофиқлаштирган ҳолда таҳлил қилиш мумкин. Яъни
сувни тежаш технологияларини қуйидаги икки гуруҳга ажратиб ўрганиш
мақсадга мувофиқ.

1. Анъанавий усулда сувни тежаш. Бу усулда мамлакатимизда йиллар

давомида ота-боболаримизнинг миробчилик борасида эришилган ютуқларидан
фойдаланишни самарали ташкил этиш тушунилади. Яъни, эгат олиб суғориш,
қисқа эгат олиб суғориш, икки ёқлама суғориш, субирригация каби суғориш
усулларини ўз ичига олади.

2. Янги замонавий сувни тежаш усуллари, яъни инновацион сув тежамкор

технологиялардир. Ушбу суғориш усуллари технологик жиҳатдан анъанавий
суғоришдан фарқ қилади. Бунга: томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш,
ерни лазерли текислаш, ер остидан томчилатиш, плёнка ташлаб суғориш,
плёнка қувурлар орқали суғориш, бетон ва пластмас латоклар ёрдамида сувни
узатиш, тупроқни мульчилаш ва ҳ.к.

Мамлакатимизда

қишлоқ

хўжалиги

экинларини

етиштиришда

республикамизнинг турли ҳудудларида анъанавий ва сув тежамкор
технологиялардан фойдаланган ҳолда пахта ва ғалла экинлари парвариш
қилиниб, муайян натижаларга эришилган. Жумладан, Ф.Н.Рахимбоев,
Н.Ф.Беспалов, М.Ҳ.Ҳамидов, Қ.Т.Исабоев ва Д.Алиеваларнинг илмий
изланишларида, вегетация даврида сизот сувлари чуқурлиги 1,2-1,6 м бўлган
Хоразм воҳасининг ўтлоғи оғир қумоқ тупроқларида ғўзанинг ўсиши,
ривожланиши учун энг қулай шароит, мавсумий суғориш меъёри 4166-4264
м

3

/га ва суғориш меъёри 700-900 м

3

/га бўлган 4 та вегетацион суғоришларни

амалга ошириш орқали (чигит сувини ҳисобга олган ҳолда) амалга оширилган.

М.Ҳ. Ҳамидовнинг Хоразм вилояти бўйича ўтлоғи оғир қумоқ тупроқ

шароитида ўтказган тадқиқотлари натижаси бўйича қуйидаги хулосага келган.


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Яъни, суғориш меъёри гуллаш давригача 900-950 м

3

/га, гуллаш ва ҳосил

тўплаш даврида эса 700-800 м

3

/га бўлиб, мавсумий суғориш меъёри 4200 м

3

/га

га тенг бўлган, ҳамда мақбул тартибда 1-3-0 схема бўйича 4 марта вегетацион
суғоришлар ўтказилган (озиқлантирувчи суғоришсиз).

Б.С. Мамбетназаров ўз ишларида қайд этишича, грунт сувлари 1,6-3,9

метр чуқурликда жойлашган Қорақалпоғистон Республикасининг оғир қумоқ
тупроқларида пахтанинг энг юқори ҳосили (43,3 ц/га) суғоришлардан олинган
бўлиб, бунинг учун мавсумий суғориш меъёри 3100 м

3

/га тенг бўлган ҳамда 1-

4-0 схема бўйича 5 марта суғориш ишлари амалга оширилган.

К.Р. Нуржановнинг аниқлашича, грунт сувлари чуқурлиги 1,7-3,2 м

бўлган ўрта шўрланган ўтлоғи ўрта қумоқ тупроқларда юқори ҳосил олиш
(32,4-37,2 ц/га) учун, суғориш меъёрларии 2740-3080 м

3

/га ва 1-2-0 схема

бўйича нам танқислигидан 50 % ошадиган суғориш меъёри энг мақбул вариант
ҳисобланар экан.

Юқорида амалга оширилган илмий тадқиқлот ишларининг натижаларига

эътибор қаратадиган бўлсак, кам сув сарфланган ҳолда юқори ҳосилдорликка
эришгани қайд этилган. Шунингдек, суғориш схемалари турли хил эканлигини
ҳам инобатга олиш лозим. Қуйида янги, сув тежамкор технологияларнинг ғўза
етиштиришда эришилган натижалари келтирилади.

О. Эгамбердиев ерларни лазер невиллери ёрдамида текислаш ҳисобига,

пахта экинига бериладиган мавсумий сув ҳажмини 20 фоизгача тежаш
мумкинлагини ўз илмий ишларида асослаган. Пахта хосилдорлиги 10 фоизга
ошганлигини кўриш мумкин.

Б. Суванов Хоразм воҳасининг ўтлоғи оғир қумоқ тупроқ шароитида олиб

борган илмий ишида, ғўзани субирригация усулида суғориш орқали сув
ресурсларини 50 фоизгача тежаган ва ҳосдорлик 13 фоизга ошганини қайд
этган.

Пахтани томчилатиб суғориш технологияси бўйича республикамизнинг

турли ҳудудларида олиб борилган эксперемент тадқиқотлар натижасига кўра,
вегетация даврида сув ресурсларини 50-60 фоизгача тежаш имконияти
мавжудлиги аниқланган.

Пахта етиштиришда эгат ораларига плёнка ётқизиб суғориш

технологияси ЎзПИТИ олимлари томонидан амалга оширилган. Ушбу усулдан
фойдаланганда вегетация даврида 50 фоиз сувни тежашга эришилган [6].

Юқорида кўриб ўтилган технологиялар сезиларли миқдордаги сувни

тежашга имкон берса-да, уларнинг баъзилари кўп ҳолларда юқори ишлаб
чиқаришга жориш қилиш учун кўп миқдорда маблағ талаб қилади. Шунингдек,
уларнинг молиявий амалга оширилиш имконияти чекланган. Хусусан,
томчилаб суғориш усули бунга яққол мисол бўла олади.

Хоразм вилоятида фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг сув

ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ва ушбу хўжаликларда амалга
оширилган тадқиқот ишларининг натижалари таҳлил қилиниб, қуйидаги
жадвал маълумотларида сув тежамкор технологияларнинг экин турига


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қўллашнинг имкониятлари ҳамда сувдан фойдаланиш самарадорлиги каби
кўрсаткичлар жамланган (1-жадвал).

1-жадвал

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежаш

технологияларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги

Сувни

тежаш

усули

Экин тури

Ҳосилдорлик, кг/га

Суғориш меъёри

м3/га

Сувдан фойдаланиш

самарадорлиги, кг/м

3

МАО

И

Ўртача ўзгариш фоиз ўртача ўзгариш фоиз ўртача ўзгариш фоиз

ТС Пахта

2820

3090

10

4200

2309

(45) 0,67

1,34

99

29

ПБТС Пахта

3000

3260

9

3718

2262

(39) 0,81

1,44

79

63

ҚЭ Пахта

2959

3150

6

8000

6480

(19) 0,37

0,49

31

91

ИС Пахта

2745

2890

5

8000

5700

(29) 0,34

0,51

48

88

ЛТ Пахта

4000

4400

10

10000

8000

(20) 0,40

0,55

38

83

ЭС Пахта

2700

2700

0

8000

8000

0

0,32

0,32

0

100

СС Пахта

3060

3450

13

4420

2960

(33) 0,69

1,17

68

89

ПЁС Пахта

3140

3220

3

7000

3600

(49) 0,45

0,89

99

75

ПБТС Соя

2500

2700

8

4900

2700

(45) 0,51

1,00

96

72

ПБТС Кунгабоқар 2200

2450

11

3900

2200

(44) 0,56

1,11

97

76

ТС Памидор

24547

26029

6

8000

4240

(47) 3,07

6,14

100 88

АШ Шоли

4611

3689

(20) 30755 18453 (40) 0,15

0,20

33

79

Изоҳ: қавс ичидаги рақамлар камайишни ифодалайди.
Манба: Муаллиф ҳисоб-китоблари.

СФС-сувдан фойдаланиш самарадорлиги, МАОИ-молиявий амалга

ошириш имкониятлари, ТС-томчилатиб суғориш, ПБТС-паст босимли
томчилатиб суғориш, ҚЭ-қисқа эгат олиб суғориш, ИС-икки ёқлама суғориш,
ЛТ-лазер текислаш, ЭС-эгат олиб суғориш, СС-субирригация суғориш, ПЁС-
плёнка ётқизиб суғориш, АШ- аэробик (қурғоқчиликка чидамли) шоли.

Юқоридаги жадвалда сув тежаш усулларининг қишлоқ хўжалиги

экинлари етиштиришдаги аҳамияти жуда катта. Чунки ҳар бир технология
маълум даражада сувни тежаш ва ҳосилдорлик ошишига бироз бўлса-да ўз
таъсирини ўтказмоқда. Мамлакатимизда пахтачилик иқтисодимизнинг асосий
устувор тармоқларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, суғориладиган экин
майдонларининг 40-50 фоизида пахта етиштирилади. Ушбу майдонларда янги
сув тежамкор технологияларни қўллаш ҳисобидан 20-50 фоизга сувни тежаш
имконияти мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги экинларидан помидор, соя, кунгабоқар экинларида

томчилатиб суғориш ва паст босимли томчилатиш технологияларидан
фойдаланилганда сувни 40-52 фоизга тежаш мумкин. Шу билан бирга, экин


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ҳосилдорлиги 8-12 фоизга ошган. Жумладан, помидор етиштиришда назорат
далада 245 ц/га бўлган балса, тажриба майдонида 260 ц/га ташкил этди. Худди
шундай, соя ва кунгабоқар етиштиришда ҳам мос равишда гектарига 25 ва 22
центнердан 27 ва 24,5 центнерга ошди.

Энг кўп сув билан етиштириладиган шолининг ҳам қурғоқчиликка

чидамли навларини экиш орқали сувни тежаш мумкин. Шолининг ушбу нави
сувни кам талаб этади, натижада сувни 40 фоизгача тежаш имконияти мавжуд.
Шунингдек, экиннинг ҳосилдорлиги ҳам 18-20 фоизга камдир. Сув ресурслари
тақчиллиги шароитида экиннини ҳосилдорлигига нисбатан сувни тежаш
муҳимдир.

Юқорида

турли

суғориш

усулларининг

сувдан

фойдаланиш

самарадорлигига

таъсири

таҳлил

қилинди.

Ушбу

сув

тежамкор

технологияларнинг молиявий амалга ошириш имкониятларини таққослама
ўрганиш мақсадида, дастлаб, мазкур усулларнинг сувдан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш фоизларда (СФ

i

) уларнинг энг катта қийматига

(СФ

max

) нисбатан меъёрлаштирилади ва фоизларда (СФС

i

) ҳисоблаб топилади:

СФС

i

= СФ

i

/СФ

max

×100 %

(1)

Ушбу технологияларнинг меъёрлаштирилган молиявий амалга оширилиш

имконияти (МАОИ) эса уларни амалга жорий қилиш харажатлари (Х

i

) ни

максимал қийматга (Х

max

) бўлиб бирдан айириб ташлаган ҳолда баҳоланади,

яъни қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

МАОИ

i

=(1-Х

i

max

)×100 %

(2)

Олинган натижалар (1-жадвалнинг МАОИ устунида) асосида турли

технологияларнинг сувдан фойдаланиш самарадорлигига таъсири ва амалга
жорий этиш учун маблағ талаб қилиш даражасини акс эттирувчи график
тузилди (1-чизма). Мазкур баҳолашлар асосида айтиш мумкинки, эгат ташлаб
суғориш, қисқа эгат олиб ва икки ёқлама суғориш усуллари кўриб ўтилган
усуллар орасида амалда қўллаш имкони юқори. Шунингдек, икки ёқлама
суғориш ва қисқа эгат олиб суғоришда сувдан фойдаланиш самарадорлигига
камроқ таъсир этса-да, кўп харажат талаб қилмаслиги туфайли кенг
фойдаланишга тавсия қилиниши мумкин.

Янги, инновацион сув тежаш технологияларини қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришига жорий этиш орқали сув ресурсларини тежаш имконияти юқори
ҳисобланади. Ерларни лазер нивеллери ёрдамида текислаш технологиясидан
фойдаланишда сувни 25-30 фоизгача тежаш мумкин. Шунингдек,
ҳосилдорликни 4 ц/га оширган. Ушбу технологияни оммалаштириш орқали
амалиётга жорий этиш мумкин. Иқтисодий харажатларни 2-3 йил мобайнида
қоплайди.

Пахтани томчилатиб суғориш ёки паст босимли томчилатиш

технологияларини қўллаш юқори иқтисодий самара бермайди. Пахта қатор
ораларини юмшатишда, томчилатгич шланкларини йиғиш ва бошқа
ноқулайликлар мавжуд. Шунинг учун агротехник тадбирларни вақтида
бажаришга ҳалақит беради. Лекин ушбу технологиялар сувни 40-60 фоизгача
тежаш имконига эгадир.


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1-чизма. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежамкор

технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги ва уларни молиявий

амалга ошириш имкониятлари

ТС

ПБТС

ҚЭ

ИС

ЛТ

ЭС

СС

ПЁС

ПБТС

ПБТС

ПБТС

АШ

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

100

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90 100

М

А

О

И

СФС

пахта

Соя

кунгабоқар

памидор

шоли

Манба: Муаллиф ҳисоб-китоблари.

Эгатлар орасига қора плёнка ташлаб суғоришда сув ресурсларини 50

фоизгача тежаш имконияти мавжуд. Ҳосилдорлик 3-5 фоизга ўсган. Иқтисодий
жиҳатдан арзон бўлса-да, пахтанинг агротехник тадбирларини бажаришда
бироз ноқулайликлар яратади.

Қишлоқ хўжалигида бошқа экинларни замонавий сув тежамкор

технологиялардан фойдаланиб суғоришда ҳам ижобий натижаларга эришилган.
Жумладан, помидор етиштиришда сув ресурслари 47 фоизгача тежалиб,
ҳосилдорлиги 6 фоизга ошган. Кунгабоқар ва соя етиштиришда сув ресурслари
44-45 фоизга тежалди, ҳамда ҳосидорлиги 8-11 фоизга ошди. Ушбу экин
турларига сув тежамкор технологияларни жорий қилиш юқори иқтисодий
самара беради.

Юқоридаги маълумотлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин.

Биринчидан, сув тежамкор технологияларни молиявий амалга оширишда
бошланғич маблағни кўп талаб қиладиган технологияларни юқори даромад
келтирувчи экинларга қўллаш мақсадга мувофиқ. Жумладан, пахта
етиштиришда анъанавий сув тежаш усуллари, яъни қисқа эгат олиб суғориш
ҳамда икки ёқлама суғориш усулларини қўллашда унчалик кўп қўшимча
ҳаражат қилинмайди. Ерларни лазер нивеллири ёрдамида текислаш
технологиясидан фойдаланишда эса ажратилган қўшимча ҳаражатлар ўзини
қоплайди, 2-, 3-йиллари юқори самара беради.

Доимий равишда лазер нивеллири ёрдамида ерни текислаш усули

қўлланилса, сувдан фойдаланиш самарадорлиги ортади. Томчилатиб суғориш
усулларидан фойдаланганда сувдан фойдаланиш самарадорлиги юқори ва


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ҳосилдорликни оширади. Аммо молиявий амалга ошириш имкониятлари
камроқ. Чунки томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга кўп маблағ
талаб этилади. Ушбу маблағни қоплаш муддати 5-7 йил бўлиб, самарадорлиги
юқори бўлган йиллар 5-10 йилни ташкил этади.

Иккинчидан, сув тежаш технологияларининг рентабеллиги юқори бўлган

экинларга қўллаш лозим. Чунончи, мевали боғлар, қовун, тарвуз, памидор,
бодринг, кунгабоқар, ловия, мош ва б.қ.да қўллаш мақсадга мувофиқ. Чунки
полиз ва сабзавотларнинг ҳосилдорлиги 350-580 ц/га ташкил этади. Шунинг
учун ушбу экинларга сув тежаш технологиялари қўлланилса, харажатларни
қоплайди ва юқори самарага эришиш мумкин. Айниқса, ғалладан бўшаган
майдонларда сув тежамкор технологияларни қўллаш орқали ер ва сув
ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилади.

Учинчидан, фермер хўжаликлари мазкур натижалардан фойдаланиб,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда сув тежамкор
технологияларидан фойдаланиш ва уларни амалиётга жорий этишда ўзига
қулай усулни танлаб, ўз даромадини ошириши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

“Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички

бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2009 йил
26 январдаги ПҚ-1047-сон қарор. ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда.

2.

“Қишлоқ

ва

сув

хўжалигида

иқтисодий

ислоҳотлар

чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2009 йил
25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон қонуни. ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда.

3.

«2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив

ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-
тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ–1958-сон қарори. ЎР ҚҲТ,
2013 й., 17-сон, 223-модда.

4.

“Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа

суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 21 июнда ВМҚ-176 сонли
қарори. ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 334-модда.

5.

Хамидов М.Х., Шукурлаев Х.И., Маматалиев А.Б. Қишлоқ хўжалиги

гидротехника мелиорацияси. – Т.: Шарқ, 2008. -407 б.

6.

«Проведение мониторинга по внедрению водосберегающих способов

и технологий орошения хлопчатника» Промежуточный отчёт по договору
№9/2011.

Библиографические ссылки

“Озик-овкат махсулотлари ишлаб чикаришни кснгайтириш ва ички бозорни тулдириш юзасидан кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги 2009 йил 26 январдаги ПК-1047-сон карор. УР КХ.Т, 2013 й., 52-сон, 690-модда.

“Кишлок ва сув хужалигида иктисодий ислохотлар чукурлаштирилганлиги муносабати билан Узбекистон Республикасинингайрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида”™ 2009 йил 25 дскабрдаги УРК-240-сон конуни. УР КХТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда.

«2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш чора-тадбирлари тугрисида» 2013 йил 19 апрелдаги ПК-1958-сон карори. УР КХТ, 2013 й., 17-сон, 223-модда.

“Томчилатиб сугориш тизимини ва сувни тежайдиган бошка сугориш тсхнологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисида” 2013 йил 21 июнда ВМК-176 сонли карори. УР КХ.Т, 2013 й., 26-сон, 334-модда.

Хамидов М.Х., Шукурлаев Х.И., Маматалиев А.Б. Кишлок хужалиги гидротехника мелиорацияси. — Т.: Шарк, 2008. -407 б.

«Проведение мониторинга по внедрению водосберегающих способов и технологий орошения хлопчатника» Промежуточный отчёт по договору №9/2011.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов