Совершенствование учета затрат на систему снабжения в сельскохозяйственных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
247-253
13
1
Поделиться
Хожибоев M. (2015). Совершенствование учета затрат на систему снабжения в сельскохозяйственных предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (4), 247–253. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8425
M Хожибоев, Андижанский сельскохозяйственный институт

 к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Приминения новейших системы снабжения в агроэкономических предриятиях респубики Узбекистан который является основой национальной экономики приведет эффективности их деятельности, снижение себестоимости производимой продукции и повышение качество.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М. Хожибоев, и.ф.н., доц.,

А. Комилов, катта ўқитувчи,

Х. Шералиев, тадқиқотчи, АҚХИ

АГРОИҚТИСОДИЁТ КОРХОНАЛАРИДА ТАЪМИНОТ ТИЗИМИ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Приминения новейших системы снабжения в агроэкономических

предриятиях респубики Узбекистан который является основой национальной
экономики

приведет

эффективности

их

деятельности,

снижение

себестоимости производимой продукции и повышение качество.

Application of advanced supply system in agro-economic enterprises of the

Republic of Uzbekistan, which is the foundation of the national economy will
decrease their efficiency of production costs and improving quality.

Калитли сўзлар:

агроиқтисодиёт корхоналари, таъминот тизими,

таъминот харажатлари, таъминот логистикаси, буюртма, харажатлар
ҳисоби, моддий техника таъминоти, материалларни сотиб олиш.

Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг асосини ташкил этади.

Мамалакатимизда 2013 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқариш 2000 йилга нисбатан 2,3 барбарга кўпайиб, фақат ўтган йилда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,8 фоизга ортди. Агроиқтисодий
тизимда жадал янгиланишларни амалга ошириш аввало бу соҳага
тежамкорликка асосланган илғор иқтисодий тизимларни жорий қилишни тақазо
этади. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги фикрлари
агроиқтисодий соҳа корхоналари учун дастур бўлиши керак: “Юртимизда
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг келажаги ҳақида гапирганда, ер ва
сув ресурслари бўйича имкониятларимизнинг чекланганини ҳисобга олиб, бу
борада ягона тўғри йўл – қишлоқ хўжалигини интенсив асосда ривожлантириш,
ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, селекция ишларини
чуқурлаштириш, юксак самарали замонавий агротехнологияларни жорий этиш
ва сувдан оқилона фойдаланиш, энг муҳими – деҳқон ва фермерларнинг дарди
билан яшаш, десам, ўйлайманки, барчангиз менинг фикримга қўшиласиз”[1].

Таъминот жараёни агроиқтисодиёт корхоналари учун ўз вақтида етарли

миқдордаги ва белгиланган баҳодаги моддий бойликларни етказиб беришни
амалга оширади. Қўйилган мақсадни амалга ошириш учун таъминот тизими
турли усуллардан фойдаланади. Иқтисодий адабиётларда таъминот тизимининг
самарали ишлаганини баҳолаш учун таъминот тизими бўйича қилинган
харажатларнинг камайиши кўрсаткичи олинади. Таъминот ва логистика бир-
бирини тўлдирадиган тизимлардир. Улар агроиқтисодиёт корхоналари
фаолиятининг асосий

бўғини бўлиб, хўжалик ички мақсадлари ва уларнинг

мақсадлари бир-бирига тўғри келади. Агроиқтисодиёт корхоналари ўз олдига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

хўжалик фаолияти мақсадлари, иқтисодий мақсадлар, ижтимоий ва экологик
мақсадларни қўяди.

Таъминот тизимининг агроиқтисодиёт корхонаси хўжалик фаолиятидаги

тезкор мақсади ишлаб чиқариш учун керак бўладиган хомашё ва моддий
бойликлар билан таъминлашни амалга оширишдир. Ишлаб чиқариш
мақсадидаги хомашё ва моддий бойликларнинг таркиби ишлаб чиқариш
бюджетидаги кўрсаткичларнинг аниқлигига боғлиқ. Бу нарса сотиб олиш
жараёнида ҳам эркинликнинг юзага келиши ва турли усуллардан фойлаланиш
учун имкониятнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ҳозирги кунда таъминот
тизимининг самарали ишлаши учун амалиётда логистик тамойилларга
асосланган иқтисодий тизимларни жорий қилиш амалга оширилмоқда.
Ўзбекистондаги агроиқтисодиёт корхоналари фаолиятининг самарадорлигини
ошириш ва уларни бир маромда фаолият юритишларини таъминлаш учун
таъминот тизимига логистик ёндошувни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Таъминот логистикаси ҳам таъминот тизимининг самарали ишлаши учун

хизмат қилади. Сотиб олиш тизимида турли усулларнинг мавжудлиги уларни
баҳолаш ва таҳлил қилиш учун заруратни юзага келтиради. Таҳлил қилиш учун
ҳар бир усул бўйича қилинган харажатларни ўрганиш керак. Таъминот жараёни
харажатларининг таснифланиши турли адабиётларда турлича ҳолда берилган.
Иқтисодий моҳияти бўйича таъминот жараёни логистикаси харажатларини
турли гуруҳларга бўлиш мумкин. Уларни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки ҳар
бир харажат пайдо бўлиши, хусусияти ва ҳисобга олиш тартибига мувофиқ
таснифланиши мумкин.

Агроиқтисодиёт корхоналарида ҳам моддий техник таъминотининг

логистика тамойилларига асосланган икки хил кўринишидан фойдаланилади.
Улар марказлашган таъминот ва марказлашмаган таъминот. Марказлашган
ҳолда моддий техник таъминотининг қулайлиги шундаки, унинг ёрдамида
таъминот харажатлари камаяди ва тайёрлов, тақсимот, транспорт соҳасида
ягона корхона сиёсати ишлаб чиқарилади. Моддий техник таъминотини
марказлашган шаклида бошқариш бир хил турдаги маҳсулот ишлаб
чиқарадиган ва бир регионда бир нечта бўлинмалари мавжуд бўлган кичикроқ
корхоналарда қўлланилади. Моддий техник таъминотини бошқаришнинг
марказлашмаган шакли белгиланган махсулот ишлаб чиқарувчи ва турли
районларда жойлашган корхоналарда қўлланилади. Катта ишлаб чиқариш
ҳажмига эга бўлган корхоналарда аралаш шакл ҳам қўлланилади. Бундай
корхоналарда турли материаллар истеъмол қилинади ва улар катта миқдорда
сотиб олинади.

Хўжалик ўз фаолиятидан келиб чиқиб моддий техника таъминоти ва

маҳсулотлар тақсимоти марказлашган шаклининг гуруҳланган ҳамда
гуруҳланмаган усулларидан мос ҳолдаги бирини танлаши ва ундан
фойдаланиши мумкин. Гуруҳланган усулда хўжалик ичида ҳаракат қилаётган
материал, хом-ашё, ярим фабрикатлар, тайёр махсулот билан боғлиқ материал
оқимларининг корхонага кириб келиши ва истеъмолчига чиқиб кетиши учун
жавобгарлик гуруҳ зиммасига юклатилади. Гуруҳ хўжалик раҳбари
ўринбосарига бўйсунади ва ишлаб чиқариш ёки режалаштириш бўлимига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

қўшилиши мумкин. Гуруҳнинг вазифаси таъминот, тақсимот, ишлаб
чиқаришни режалаштириш ва назорат қилиш бўлиб ҳисобланади.
Гуруҳланмаган усул хўжаликнинг алоҳида бўлинмалари унинг фаолиятида
муҳим ўринга эга бўлган ишлаб чиқаришларда қўлланилади. Алоҳида бўлинма
сифатида таъминот бўлими, траспорт билан таъминлаш бўлимини олиш
мумкин. Моддий техника таъминотининг марказлашмаган гуруҳли усули ҳам
мавжуд бўлиб, унда хўжаликдаги ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаларининг
таъминоти ва тақсимоти жараёни учун ҳам гуруҳ жавобгар бўлади.

Таъминот тизимида юзага келадиган харажатларни таснифлаш бўйича

турлича қарашлар бор. Иқтисодий бошқариш тизимида таъминот логистикаси
харажатлари қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади:



моддий бойликларни сотиб олиш жараёнида;



сотиб олинган моддий бойликларни сақлаш жараёнида;



сотиб олинган моддий бойликларни транспортировка қилиш жараёнида.

Моддий бойликларни сотиб олиш жараёнида пайдо бўладиган харажатлар

сотиб олиш ҳажмининг катта ёки кичиклигига қараб тўғри ва эгри
харажатларга бўлинади. Тўғри харажатлар сотиб олинаётган моддий
бойликларнинг сотиб олиш баҳосидир. Бундай харажатларнинг ҳажми сотиб
олиш ҳажмига мувофиқ ҳолда ўзгаради. Эгри харажатлар сотиб олиш ҳажмига
боғлиқ бўлмайди. Улар буюртманинг кетма-кетлиги ва тезлигига боғлиқдир.
Бундай харажатларга буюртмаларни тайёрлаш, моддий бойликларни қабул
қилиш, ҳужжатларни текшириш ва шу кабилар учун қилинган харажатлар
киритилади.

Моддий бойликларни сақлаш харажатлари омбор хўжалигини ташкил

қилиш учун кетган харажатлар ва захира сифатида музлатилган (капитал)
маблағлардан олинмаган фоиз даромадлари сифатидаги харажатларни ўз ичига
олади. Омбор хўжалигини ташкил қилиш харажатлари ўз ичига омбор
майдонларини сақлаш харажатларини, товар ҳаракати билан боғлиқ ташкилий
харажатларни, суғурта харажатларини олади. Бундай харажатлар одатда бир
бирлик материал ёки сақланаётган материаллар бирлиги учун аниқланади.
Масалан, бир йил давомида бир дона материал ёки юз дона материални сақлаш
учун кетган харажатни олдиндан аниқлаш мумкин. Заҳира сифатида
музлатилган (капитал) маблағлардан олинмаган фоиз даромадлари сифатидаги
харажатларни ҳисоблаш учун капиталнинг фоиз ҳисоб меъёрини аниқлаш
керак.

Транспорт ва ташиш харажатлари кўп ҳолларда ташилаётган юкларнинг

миқдори ва суммасига боғлиқ бўлмайди. Бу харажатларнинг ортиши юкларни
ташиш учун қўшимча транспорт жалб қилинган ҳолларда кузатилади. Шундай
бўлсада, хўжаликларда ташилган юкларнинг белгиланган миқдорига тўғри
келадиган харажатларни аниқлаш учун доимий меъёрий коэффицентлардан
фойдаланилади.

Бухгалтерия ҳисобида таъминот жараёни харажатлари қуйидаги

босқичларда пайдо бўладиган сарфларнинг йиғиндиси сифатида қаралади:



буюртмани қабул қилиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz



буюртмани қайта ишлаш;



ҳужжатларни қайта ишлаш;



буюртмаларни умумлаштириш (комплектация қилиш);



сақлаш;



етказиб бериш;



транспорт-экспедиторлик хизматлари;



счётни тақдим қилиш.

Таъминот тизимининг харажатлари ҳисобининг асоси агроиқтисодиёт

корхоналарида ташкил қилинган синтетик ва аналитик ҳисобга боғлиқдир.
Синтетик ҳисобни юритиш учун счётлар режасидаги:



1000 “Материаллар” ҳисоби счёти;



1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби счёти;



1600 “Материаллар қийматидаги фарқлар” ҳисоби счётларидан

фойдаланилади.

Материалларни сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга етказиб бериш жараёнида

юзага келган харажатларнинг синтетик ҳисоби икки усул орқали амалга
оширилади. Бу усуллардан биринчиси, ҳақиқий таннарх бўйича ҳисобга олиш
усули бўлиб, унда сотиб олинаётган материаллар ҳақиқий таннархда тўғридан-
тўғри 1000 “Материаллар” ҳисоби счётида ҳисобга олинади. Ҳақиқий таннарх
усули мамлакатимизнинг кўп хўжаликларида қўлланилади. Бу усулда
харажатлар ҳисоби содда ва шу вақтнинг ўзида назорат қилишнинг имконияти
бир оз чегараланган.

Иккинчи усул эса, ҳисоб баҳолари бўйича материаллар ҳисоби бўлиб, бу

усулда 1000 “Материаллар” ҳисоби счётидан ташқари сотиб олиш жараёнида
1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби счёти ва 1600
“Материаллар қийматидаги фарқлар” ҳисоби счётидан фойдаланилади. Ҳисоб
баҳолари бўйича бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда материалларни сотиб
олиш ва тайёрлаш харажатлари 1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш”
ҳисоби счётида кўрсатилади. Қабул қилинган материаллар ҳисоб баҳоларида
1000 “Материаллар” ҳисоби счётининг дебетига ўтказилади ва фарқ юзага
келса, 1600 “Материаллар қийматидаги фарқлар” ҳисоби счётининг дебетида
акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирига 1500 “Материалларни тайёрлаш ва
сотиб олиш” ҳисоби счётининг дебетида қолган сумма йўлдаги материалларга
тегишлидир. Ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадларда сарфланаётган
материаллар 1000 “Материаллар” ҳисоби счётидан ҳисоб баҳолари бўйича
ҳисобдан чиқарилади. Баҳодаги фарқ билан қабул қилинган материаллар
сарфланса, 1600 “Материаллар қийматидаги фарқлар” ҳисоби счётининг
кредитидаги фарқ ҳам харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилади.

Шунингдек, амалиётда 1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш”

ҳисоби счётида қолдиқ қолдирилмай ҳисоб юритиш усули ҳам қўлланилади. Бу
усулда ҳисобот даври охирида сотиб олинган, лекин ҳали корхонага
келтирилмаган йўлдаги материаллар ( сотиб олувчи омборида қабул
қилинмаган моддий бойликлар) 1000 “Материаллар” ҳисоби счёти ва 1500
“Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби счётининг дебетида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатилади. Келгуси ойнинг бошида бу ёзувлар сторно қилинади ва жорий
ҳисобда 1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби счётининг
дебетида ҳисобга олинади. Ойнинг охирида эса 1500 “Материалларни тайёрлаш
ва сотиб олиш” ҳисоби счётининг дебетидаги сумма 1600 “Материаллар
қийматидаги фарқлар” ҳисоби счётига ўтказилади.

Материаллар бўйича юритиладиган аналитик ҳисоб иккала усулда ҳам

ҳисоб баҳоларида амалга оширилади. Биринчи усулда ҳар бир материаллар
бўйича баҳодаги фарқлар аналитик ҳисобларда ҳисобга олинса, иккинчи усулда
1600 “Материаллар қийматидаги фарқлар” ҳисоби счётида фарқлар ҳисобга
олинади.

1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби счётининг дебет

томонида материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш бўйича харажатлар
кўрсатилади. Стандартнинг 9 бандида сотиб олиш харажатлари кўрсатилиб
ўтилган. Унга кўра ТМЗ ларни сотиб олиш харажатларига сотиб олиш баҳоси,
бож тўловлари ва йиғимлари, маҳсулотларни сертификатлаш харажатлари,
воситачи ва таъминот корхоналарига тўланган комиссион тўловлар, шунингдек,
траспорт-тайёрлов харажатлари, захираларни сотиб олиш билан боғлиқ хизмат
ва бошқа харажатлар киритилади. хўжаликларда таъминот жараёни
харажатлари пайдо бўлиш жойлари ва характерларига асосан 2000 “Асосий
ишлаб чикариш ҳисоби”, 2300 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳисоби”, 4200
“Ходимларга берилган бўнаклар ҳисоби”, 6000 “Мол етказиб берувчи ва
пудратчиларга тўланадиган счётлар ҳисоби” счётлари билан боғланади.

1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби счётининг кредит

томонидан материаллар ҳисоб баҳоларида 1000 “Материаллар ҳисоби” счётига
ўтказилади. Натижада 1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби
счётининг дебет томонида материалларнинг ҳақиқий баҳоси ва кредит
томонида материалларнинг ҳисоб баҳоси акс эттирилади. Унинг кўриниши
чизма ҳолда қуйидагича:

1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби счёти

Дебет

Кредит

Ҳақиқий харажатлар, жумладан:

а) сотиб олиш баҳоси;
б) бож тўловлари ва йиғимлари;
в) маҳсулотларни сертификатлаш

харажатлари;

г) воситачи ва таъминот корхона-

ларига тўланган комиссион тўловлар;

д) солиқлар (корхона келгусида

қайтариб

оладиган

солиқлардан

ташқари);

е) траспорт-тайёрлов харажатлари;
ж) захираларни сотиб олиш билан

боғлиқ хизмат харажатлари;

з) бошқа харажатлар.

Ҳисоб баҳоси

Материал қийматидаги

салбий

(ортиқча сарфланган)

фарқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Материал қийматидаги ижобий
(иқтисод қилинган) фарқлар

1-чизма. 1500 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” ҳисоби

счётининг тузилиши.


1600 “Материаллар қийматидаги фарқлар” ҳисоби счётида сотиб олинган

материалларнинг қийматидаги фарқлар умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олиб
борилади. Аниқланган фарқлар сарфланаётган материаллар бўйича тақсимла-
нади. Тақсимот қилишда икки хил усулдан фойдаланш мумкин:

1. Сарфланаётган материаллар бўйича аниқланган фарқлар умумий ҳолда

тақсимланиши мумкин. Унда тақсимот базаси ҳисобот даврининг фарқи
умумий суммасини материалларнинг умумий суммасига нисбати сифатида
аниқланади. Унинг кўриниши қуйидагича:

1600 счётнинг ой бошига бошланғич қолдиғи
+1600 счётнинг бир ойлик дебет айланиши 1000 счётнинг
Фарқ = ──────────────────────────── Х бир ойлик кредит
суммаси 1000 счётнинг ой бошига бошланғич қолдиғи айланиши
+1000 счётнинг бир ойлик дебет айланиши


2. Сарфланаётган материаллар баҳосидаги фарқ шу материал билан бир

вақтда ҳисобдан чиқарилади. Бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархининг
ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Умуман олганда, агроиқтисодиёт тизими корхоналарида материаллар

таъминоти жараёнини тўғри ташкил қилиш ва унинг бухгалтерия ҳисобини
тўғри юритиш таъминот тизими харажатларини назорат қилишга ёрдам беради.
Харажатларни камайиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини
пасайтиришга асосдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд

имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил
давом эттириш йили бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг

мамлакатимизни

2013

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи газетаси 2014 йил 18 январь.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги

қонуни. “Ўзбекистон овози” газетаси, 1996 йил 17 сентябрь.

3.

“Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харжатларининг таркиби

ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” ги Низом.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февраль 54 –
сонли Қарори. Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси уйи нашриёти 2000 й.

4.

“Национальные

стандарты

бухгалтерского

учета

Республики

Узбекистан” (Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

стандартлари). - Тошкент, Ассоциация бухгалтеров и аудиторов Узбекистана –
2009 г.

5.

Ўзбекистон Республикаси № 21-бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти

“Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия
ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”. - Тошкент,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги. Ўзбекистон бухгалтерлар ва
аудиторлар Миллий ассоциацияси. – 2008 й.

6.

Кондраков Н.ГТ. Бухгалтерский учет: Учебное пособие для вузов. М.:

ИНФРА - М, 2006. - 367 с.

Библиографические ссылки

2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. Узбекистон Республикаси Президента Пелом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган ицтисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халк сузи газетаси 2014 йил 18 январь.

Узбекистон Республикасининг “Бухгалтерия хисоби тугрисида» ги конуни. “Узбекистон овози” газетаси, 1996 йил 17 сентябрь.

“Махсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чикариш харжатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тугрисида” ги Низом. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 февраль 54 -сонли Карори. Т.: Иктисодиёт ва хукук дунёси уйи нашриёти 2000 й.

“Национальные стандарты бухгалтерского учета Республики Узбекистан” (Узбекистон Республикаси бухгалтерия хисоби миллий стандартлари). - Тошкент, Ассоциация бухгалтеров и аудиторов Узбекистана -2009 г.

Узбекистон Республикаси № 21-бухгалтерия хисоби миллий стандарта “Хужалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хужалик фаолияти бухгалтерия хисоби счётлар режаси ва уни куллаш буйича йурикнома”. - Тошкент, Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги. Узбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциацияси. - 2008 й.

Кондраков Н.ГТ. Бухгалтерский учет: Учебное пособие для вузов. М.: ИНФРА - М, 2006. - 367 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов