Состав предприятий пищевой промышленности и их роль в экономике

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
24-30
17
8
Поделиться
Муфтайдинов K., Умаров, И., & Егамбердиев, Ш. (2015). Состав предприятий пищевой промышленности и их роль в экономике. Экономика и инновационные технологии, (5), 24–30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8448
K Муфтайдинов, Андижанский машиностроительный институт

 к.н.д., профессор

И Умаров, Налоговая академия

к.э.н., старший преподаватель

Ш Егамбердиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье показан состав предприятий пищевой промышленности и дана оценка их роли в экономике. Также приведены сведения о деятельности и количестве хозяйствующих субъектов, специализированных на производство пищевой продукции. В частности изложены основные задачи и направления предприятий входящих в состав ассоциации.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

К.Х. Муфтайдинов, и.ф.д., проф., АндМИ,

И.Ю. Умаров, и.ф.н., катта ўқитувчи,

Солиқ академияси,

Ш.С. Егамбердиев, ассистент, ТДИУ

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ТАРКИБИ ВА

УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЁТДА ТУТГАН ЎРНИ

В

данной

статье

показан

состав

предприятий

пищевой

промышленности и дана оценка их роли в экономике. Также приведены
сведения о деятельности и количестве хозяйствующих субъектов,
специализированных на производство пищевой продукции. В частности
изложены основные задачи и направления предприятий входящих в состав
ассоциации.

In this article, said composition of the food industry and the evaluation of their

role in the economy. Also provides information about the activities and the number of
business entities, specialized in the production of food products. In particular, sets
out the main objectives and directions of the enterprises belonging to the association.

Калитли сўзлар:

озиқ-овқат саноати корхоналари, тузилмаси,

мажбурияти, метрология хизмати, кафолатлари, уюшма, хусусий корхоналар.


Озиқ-овқат товарлари бозори мамлакат иқтисодий ресурсларининг

такрорий айланишини таъминлайди, ҳамда давлат ва аҳолининг нақд пулга
бўлган талабини қондиришда кенг аҳамият касб этади. Бизда монополистик
фаолиятни чеклаш, рақобатни рағбатлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя
қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорлар
фаолиятининг кафолатлари, хусусий корхоналар, метрология хизмати,
стандартлаштириш, товар ва хизматларни сертификатлаштириш, “Реклама
тўғрисида”ги Қонун, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
вақтида қабул қилиниб, ижроси доимий назоратда тургани ўз самарасини
бермоқда. Истеъмол товарлари бозори ҳар томонлама ривожланиб, замонавий
услубдаги бозорлар, супермаркетлар, универмаглар, дўконлар, ошхоналар,
дорихоналар, чойхоналар ва бошқа шаклдаги хизмат кўрсатиш шохобчалари
тобора кўпаймоқда.

Мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар туфайли озиқ-овқат

саноатида ҳам қатор ижобий ютуқларга эришилди. Масалан, 2015 йилнинг
январь ҳолатига кўра, республика бўйича ёғ-мой, мева-сабзавот консервалари,
гўшт, сут, қандолат, макарон маҳсулотлари, чанқовбосди ичимликлар ва бошқа
озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 8927 тага етди. Мустақиллик
йилларида бундай маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати ҳар йили

8-

10 фоизга оширилиши натижасида ички бозор эҳтиёжлари асосан ўзимизда
тайёрланган маҳсулотлар ҳисобига қондирилмоқда.

Президент И.А. Каримов таъкидлаб ўтганидек, “Мамлакатимизда озиқ-

овқат маҳсулотлари юқори суръатлар билан ишлаб чиқарилаётганлигидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

кўнглимиз тўқ бўлиши учун бугун бизнинг барча асосларимиз бор. Ўтган 10
йил давомида юртимизда мева ва сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узим
етиштириш бўйича эришилган ўсиш суръатлари айнан шундан далолат беради.
…2004-2013 йилларда сабзавот етиштириш доллар ҳисобида 7,7 баробар, мева
етиштириш 5,1 карра, полиз маҳсулотлари 7,8 марта, узум 8,7 баробар ўсди.
Бизнинг ҳисоб китобларимиз бўйича, 2020 йилда мева ва сабзавот, узум ва
полиз маҳсулотлари етиштиришни 2014 йилга нисбатан камида 2,3 марта
кўпайтиришни мўлжалланмоқда”[1].

Республика озиқ-овқат саноати, асосан, тўртта йирик йўналишни ўз ичига

олади. Булар:

1-расм. Республика озиқ-овқат саноати таркиби

Республикада ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларидаги Озиқ-

овқат саноати корхоналари уюшмасининг улуши 27,9 фоизни, шу жумладан,
шакар ва маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 100 фоизни ташкил этади.

2014 йилда озиқ-овқат саноатининг республика саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқаришдаги улуши 16,21 фоизни ташкил этди. Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси бўйича озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга
ихтисослашган хўжалик субъектлари жами сонига нисбатан 5,9 %и гўштни
қайта ишлаш, 8,9 %и сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, 6,7 %и мева-
сабзавотни қайта ишлаш, 6,0 %и ёғ-мой корхоналари ва 72,5 %и бошқа озиқ-
овқат йўналишидаги корхоналар жумласига киради.

Республикадаги мавжуд озиқ-овқат саноат корхоналарининг умумий

таркибида “Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси”га кирганлар сони 2014
йилда 188 тани ташкил этди. Бу, гўштни қайта ишлаш йўналишида 24 та, сутни
қайта ишлашда 24 та

,

мева-сабзавотни қайта ишлашда 31 та, ёғ-мой

маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 50 та ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари
йўналишида 59 та корхоналар ҳамда ташкилотлардир [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил

этилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим
захиралари” мавзуидаги халқаро конференция мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги
ва озиқ-овқат саноати салоҳиятининг чинакам намойишига айланди.
Бинобарин, ушбу нуфузли тадбирда иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми,
инсоннинг ҳаёт даражаси ва турмуш фаровонлиги асоси бўлган айни шу
соҳаларни ривожлантириш борасида тўпланган Ўзбекистон тажрибаси
атрофлича ўрганилди. Бу эса халқаро миқёсда унга бўлган қизиқишни янада
оширмоқда. Шунингдек, АҚШ, Хитой, Франция, Германия, Италия, Буюк
Британия, Корея Республикаси, Австрия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Бельгия,
Болгария, Венгрия, Индонезия, Латвия, Литва, Польша ва Словакия каби
давлатлардан кўплаб олимлар, экспертлар, инвесторлар ҳамда халқаро
ташкилотлар раҳбар ва вакиллари иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф
буюргани ҳам ана шундан далолат беради [1].

Кейинги йилларда, айниқса, озиқ-овқат саноатида барқарор ривожланиш

кузатилиб, ички бозор, асосан, ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан
тўлдирилмоқда. Буни соҳанинг энг истиқболли тармоқларидан бири



сут ва

сутни қайта ишлаш йўналиши мисолида яққол кўриш мумкин.

Дарҳақиқат, бугунги кунда қайси озиқ-овқат дўкони ёки супермаркетга

кирманг, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган сут ва сут
маҳсулотлари таклиф қилинаётганига гувоҳ бўласиз. Сут, қатиқ, қаймоқ, сариёғ
дейсизми, пишлоқ ёки бринзами



уларнинг барчаси сифат кўрсаткичлари,

қадоқланиши билан хорижникидан асло қолишмайди. Табиийлиги, ўсимлик
ёғларидан холи эканлиги боис ҳатто устун туради. Шу боис “Ўзбекистонда
ишлаб чиқарилган” ёрлиғи туширилган бундай маҳсулотларга бўлган талаб
тобора ошиб, шунга монанд ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб бормоқда.
Натижада 2012 йилда экспорт ҳажми прогнозга нисбатан 2,7 бараварга ошириб
бажарилди [3].

Маълумки, сутни қайта ишлаш мураккаб, айни пайтда нозик технологик

жараён бўлиб, буни йўлга қўйиш тадбиркордан муайян тайёргарликни талаб
этади. Чунки юртимизда бу борада барча шарт-шароитлар яратиб берилгани
боис корхоналар сони кўпайиб, аҳолига уч гуруҳга мансуб бўлган ўнлаб
турдаги маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Айниқса, Президентимизнинг 2009
йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва
ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори тармоқ ривожида янги даврни бошлаб берди. Мазкур ҳужжатда сут
маҳсулотларини саноат кўламида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб
чиқариш билан фақат юридик шахс шаклида ташкил қилинган тадбиркорлик
субъектлари шуғулланиши белгилаб берилди. Ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-
қувватлаш мақсадида хориждан замонавий технологик линиялар олиб келиш
учун имтиёзли кредитлар ажратилиб, солиқ ва божхона тўловларида
енгилликлар жорий қилинди. Бу эса тадбиркорларнинг ишга бўлган
муносабатининг тубдан ўзгариши ва соҳани сифат жиҳатдан ривожланишида
муҳим омил бўлди. Ҳозирги кунга келиб, сутни қайта ишлашга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ихтисослаштирилган корхоналар сони 577 тага етгани шу саъй-ҳаракатлар
самарасидир.

Ишлаб чиқариш қувватлари кўпайиши, ўз навбатида, маҳсулот тайёрлаш

ҳажмини кескин ошириш, маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш
имконини бермоқда. 2013 йилда тармоқда 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ
инвестиция ўзлаштирилиб, 17 та янги корхона ишга туширилган бўлса, 22 таси
тубдан модернизация қилинди. Натижада сутни қайта ишлаш қуввати 12 минг
665 тоннага кўпайди. Яъни йил давомида 461,4 минг тонна сут ва сут
маҳсулотлари, 7,2 минг тонна сарёғ, 6,5 минг тонна пишлоқ ва бринза ишлаб
чиқарилиб, жадал ўсишга эришилди [4].

Шу ўринда юртимиз аҳолисининг ҳаёт даражаси тобора юксалиб

бораётгани ишлаб чиқарувчилар олдига янги талабларни қўймоқда. Жумладан,
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини янада яхшилаш, қадоқлаш тизими ва
унинг дизайнини такомиллаштириш шулар сирасига киради. Эътиборлиси,
республикамизда талаб ва таклиф уйғунлигини таъминлаш учун барча шароит
мавжуд. Фақат тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш керак, холос.

Умуман, сутни қайта ишлаш саноатида 2012 йилнинг ўзида 18 хилдаги

янги маҳсулот тайёрлаш ўзлаштирилди. “Янгийўл” хусусий корхонасида
шоколадли ва эритилган пишлоқ ҳамда йогурт, “Бравосут” масъулияти
чекланган жамиятида шакарли қуюлтирилган сут, “Раш-милк” МЧЖда 11
хилдаги қадоқланган музқаймоқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Озиқ-овқат саноати бўйича янги замонавий корхоналарни ташкил этиш,

мавжудларини модернизация қилиш ҳамда ички ва ташқи бозорга
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, турларини
кўпайтириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг
биринчи ярмида 24 та лойиҳа ишга туширилиб, 244 та янги иш ўрни очилди.
Буларга Ангрен шаҳридаги “ANGREN MEAT-MILK”, Бекобод шаҳридаги
“Орзу олтин ёғ”, Зангиота туманидаги “Асатуллоҳ нон”, Пискент туманидаги
“Атабаев Акбар”, Қибрай туманидаги “Саид Билол агро”, Янгийўл
туманидаги

”Ravon

BIZNES

INBESТ”, Ўрта

Чирчиқ

туманидаги

“Моҳимбегим”, Қуйи Чирчиқ туманидаги “Нисо она жамоли” каби
корхоналарни мисол қилиб келтириш мумкин. Буларнинг барчаси озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.

Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасида

фаолият юритаётган корхоналар таркиби 2-расмда келтирилган.











background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz












































2-расм. Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоналари

уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар тузилмаси

Юқоридаги айтиб ўтилган корхоналарнинг барчаси озиқ-овқат саноати

корхоналари уюшмасига киради.

«Ёғгар» ОАЖ
«Турон-Хўжайли» ОАЖ
«Чимбой мой» РАЖ
«Андижон ёғ-мой» ОАЖ
«Асака ёғ» ОАЖ
«Когон ёғ экстракция» ОАЖ
«Евроснар» МЧЖ
«Вобкент ёғ» МЧЖ
«Бўстон олами» МЧЖ
«Нурли дон» МЧЖ
«Эл-Эрк-Нур» МЧЖ
«Ойл Барака Файз» МЧЖ
«Косон ёғ экстракция» ОАЖ
«Қарши ёғ экстракция» ОАЖ
«Ванғози агро экспорт» МЧЖ
«Континент-Н ёғ-мой» МЧЖ
«Кармана мой инвест» МЧЖ
«Учқўрғон ёғ» ОАЖ
«Наманган тола текстиль» МЧЖ
«Альфа &» МЧЖ
«Альфа Фарҳод» МЧЖ
«Каттақўрғон ёғ-мой» ОАЖ
«Родник Пахтачи» МЧЖ
«OR Golden oil» МЧЖ
«East oil» МЧЖ
«Сурхонозиқовқатсаноати» ОАЖ
«Агрохизмат Шиндонг» МЧК ҚК
«Гулистон экстракт ёғ» ОАЖ
«Бахт мой инвест» МЧЖ
«Янгийўл ёғ-мой» ОАЖ
«Фарғона ёғ-мой» ОАЖ
«Қўқон ёғ-мой» ОАЖ
«Effective oil» МЧЖ
«Урганч ёғ» ОАЖ
«Тошкент ёғ-мой комбинати» ОАЖ
«Орзу сабун савдо» МЧЖ
«Agro inter plas» МЧЖ
«Prime Sopone» МЧЖ
«Integral Invest» МЧЖ

Ёғ-мой саноати корхоналари

Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси таркиби

«Хўжайли гўшт» МЧЖ
«Каракалпак mix dary» МЧЖ
«Кегейли Боян» МЧЖ
«Шахрихонсут» МЧЖ
«Rash-milk» МЧЖ
«Покиза гўшт маҳсулотлари» МЧЖ
«Сулшержаҳон» МЧЖ
«Меҳнат» ХК
«Тешабоши» ХК
«Кармана сут» ХК
«Поток маҳсулот» МЧЖ
«Navoiy go`st kombinati» МЧЖ
«Иқбол» МЧЖ
«Нестле Узбекистан» ОАЖ ҚК
«Bravo sut» МЧЖ
«Kattaqo`rg`on-sut» Агрофирма МЧЖ
«Бахт» ХК
«Пахтачисут» МЧЖ
«Термиз сут» МЧЖ
«Сурхонколбаса» ХК
«Sirdaryo go`st kombinati» МЧЖ
«Макровит» ХК
«Olmaliq sut» ХК
«Yangiyol sut» ХФ
«Bo`stonliq sut» ОАЖ ҚК,
«МD»МЧЖ
«Hakima nur» МЧЖ
«Tegen deliкates» МЧЖ
«Ихлос келажак» МЧЖ
«Risash Best» МЧЖ
«Фарғона Бек ота» МЧЖ
«Khan biznes klass» ХК
«White milk invest» МЧЖ
«Урганч гўшт» МЧЖ
«Гузали хулкар» ХК
«Khorezm Holod» ХК
«Тилло Домор» ХК
«Marmaks» ХК
«Gerfed-impeks» МЧЖ
«Tegen group» МЧЖ
«Toshkent sifat syt» МЧЖ
«Geomaks Plyus» МЧЖ
«Rozmetov Z.M.» МЧЖ
«Dil-saroy» ХК
«Evro Food group» МЧЖ
«Gold Tek» МЧЖ

Гўшт-сут саноати корхоналари

Озиқ-овқат-таъм саноати

корхоналари

«МАСК» МЧЖ
«East Agro International» Агрофирма
МЧЖ
«Наманган шарбати» МЧЖ
«Marvel Juice Co» МЧЖ
«Тўрақўрғон ширинлик агро» МЧЖ
«Ширин омад сервис» МЧЖ
«Сиёб саҳовати» МЧЖ
«Афросиёб мева» ҚК
«Орифен» ҚК
«Интер роҳат» ОАЖ ҚК
«Fatih-lazzat-Maya» ОАЖ ҚК
«Muzimpex» МЧЖ
«Fresko» МЧЖ
«Киндер Фрутс» МЧЖ
«Зилол» МЧЖ
«MS food processing» ҚК
«Ширин-Н» МЧЖ
«Хоразм шакар» ОАЖ Қ
«Кока-кола ичимлиги Ўзбекистон
ЛТД» ҚК
«Gren World» ҚК
«УзБАТ» ҚК

Хизмат кўрсатувчи ва бошқа

корхоналар

«Қорақалпоқ агро» МЧЖ
«Қўнғирот натрий сульфат» МЧЖ
«Андижон мойлаш материаллари» МЧЖ
«Уйчи покиза» МЧЖ
«Сирдарё агро» МЧЖ
«Бектемир чигитни линтерлаш» МЧЖ
«Таъминот маркази» ОАЖ
«Ravshan» ОАЖ
«Илмий тадқиқотчи» МЧЖ
«Ал таъминот» МЧЖ
«Темирчи» ОАЖ
«Ёғ таҳлил сервис» МЧЖ
«Озиқовқатсаноатлойиҳа» ЁАЖ
«МТ-Инвест Импекс» РТФ
Озиқ-овқат маҳсулотлари назорат-ишлаб
чиқариш лабораторияси
«Пэт пласт ойл» МЧЖ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси аъзоларининг соҳадаги улуши

қуйидаги кўринишга эга: озиқ-овқаттаъм саноатида – 59,8 фоиз

;

ёғ-мой

саноатида – 29,2 фоиз;

гўшт-сут саноатида – 11,0 фоиз.

Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси Қишлоқ ва сув хўжалиги,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари
комплексининг

муҳим

тармоқларидан

бири бўлиб, Ўзбекистондаги

ривожланган саноат бирлашмаларидан бири ҳисобланади. Республикада ишлаб
чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг 38-40 фоизи уюшма корхоналари
томонидан тайёрланади.

Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси таркибига ўсимлик ёғи, ёғ-мой,

алкоголсиз пиво, тамаки маҳсулотлари, гўшт-сут маҳсулотлари, мева-сабзавот
консервалари, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар киради, шу
билан бирга ўсимлик ёғи, хўжалик совуни ҳамда шакар кундалик ҳаёт учун
зарур бўлган биринчи даражали эҳтиёж моллари рўйхатига киритилган бўлиб,
иқтисодий хавфсизликнинг, республика озиқ-овқат мустақиллигининг муҳим
босқичларини белгилаб беради. Шунингдек, уюшма таркибига ички тармоқ
коопрециясида иш ва хизматларни амалга оширувчи корхоналар ва
ташкилотлар ҳам киради.

Юқоридаги фикр-мулоҳазалар ва таҳлилий кўрсаткичлар натижалари

асосида қуйидагича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди:

- озиқ-овқат саноат тадбиркорлигини ривожлантирмоқ учун, энг аввало,

бозор иқтисодиёти ва тадбиркорликни янада эркинлаштириш, давлатнинг
иқтисодиётга, айниқса кичик бизнес ҳамда тадбиркорлик фаолиятига
аралашувини меъёрлаш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний-меъёрий
асосини ривожланган давлатлар тажрибасига таяниб, янада жиддий
такомиллаштириш, тадбиркорлик учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, моддий
таъминот ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ҳамда банк-молия тузилмасини
ўзаро алоқадорликда фаолият кўрсатишини талаб даражасида шакллантириш;

- ёғ-мой, гўшт-сут ва озиқ-овқат саноати корхоналари ва ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг манфаатлари ифода этилиши ва
ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, қайта ишлаш корхоналари, қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрлов ва савдо ташкилотлари ўртасида
замонавий бозор муносабатларини тармоқда кенг жорий қилиш;

- озиқ-овқат маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларини маркетинг

жиҳатидан тадқиқ этилишини ташкил қилиш, тармоқни ривожлантиришнинг
ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда
қатнашиш, хомашёни чуқурроқ қайта ишлашда ва сифатли рақобатбардош
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда тармоқ корхоналарига
кўмаклашиш, улар билан ички бозорни янада кўпроқ тўлдириш ҳамда
экспортга етказиб беришни ошириш;

- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда илғор халқаро тажрибани

ҳар томонлама ўрганиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда техник
жиҳатдан қайта жиҳозлашда, юқори унумли замонавий инновацион
технологияларни жорий этишда, мазкур мақсадлар учун инвестициялар, аввало,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда ёғ-мой, гўшт-сут
ва бошқа озиқ-овқат саноати корхоналарига кўмаклашиш;

- озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларини

кўпайиши, ўз навбатида, маҳсулот тайёрлаш ҳажмини кескин ошириш, ҳамда
маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш;

- республикадаги мавжуд озиқ-овқат саноат корхоналарининг умумий

таркибида “Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси”га кирганлар сони янада
ошириш;



ёғ-мой саноати корхоналарининг чигит етиштирувчилар билан ўзаро

муносабатлари механизмини янада такомиллаштириш, чигитни қабул қилиш,
қатъий ҳисобга олиш, шунингдек, унинг сифатини назорат қилиш;



тармоқ корхоналарига ахборот хизматларини кўрсатиш, кадрлар

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

“Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари”
мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи.
Манба:

http://uza.uz/oz/politics/32665/

2.

Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг 2014 йилдаги ҳисоботи

маълумотлари

3.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. // Халқ сўзи, 2014 йил 18
январь, №13 (5943).

4.

Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплам. –Т., 2013, -200 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг “Узбекистонда Озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мух,им захиралари” мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки. Манба: http://uza.uz/oz/politics/32665/

Озик-овкат саноати корхоналари уюшмасининг 2014 йилдаги хисоботи маълумотлари

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. // Халк сузи, 2014 йил 18 январь, №13 (5943).

Узбекистон Республикаси йиллик статистик туплам. -Т., 2013, -200 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов