Роль и значение локализации производства в процессе экономического роста

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
226-242
14
5
Поделиться
Егамбердиев, Ш. (2016). Роль и значение локализации производства в процессе экономического роста. Экономика и инновационные технологии, (2), 226–242. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8738
Ш Егамбердиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрыта значение локализации производства и её необходимость в структурном изменении экономики. Изложена непрерывная связь с целевыми государственными программами в последвательном осуществленнии в нашей стране программы по локализации. Отмечено то, что важнейшим фактором экономического роста в промышленной кооперации является локализация производства готовой продукции, комплектующих изделий и материалов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.С. Егамбердиев,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ЖАРАЁНИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШНИНГ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ

В данной статье раскрыта значение локализации производства и её

необходимость в структурном изменении экономики. Изложена непрерывная
связь с целевыми государственными программами в последвательном
осуществленнии в нашей стране программы по локализации. Отмечено то,
что важнейшим фактором экономического роста в промышленной кооперации
является локализация производства готовой продукции, комплектующих
изделий и материалов.

This article revealed localization of production and its need for structural

change. It sets out a continuous communication with the targeted state programs in
the consistent implementation of our country on the localization program. It noted
that the most important factor of economic growth in the industrial cooperation is the
localization of production of finished products, components and materials.

Калитли сўзлар:

маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси, хомашё,

махсулот, экспорт, импорт, дастур, қарор, иқтисодий ўсиш.

Иқтисодий глобаллашув шароитида мамлакат иқтисодий ўсишини

таъминлашда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини янада
чуқурлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Мавжуд маҳаллий хомашё
базаси асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
йўлга қўйиш мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлай
олиши амалда ўз исботини топмоқда. Маҳаллийлаштириш дастурларини
амалга ошириш борасида тўплаган тажрибамиз иқтисодиётимизнинг ташқи
омилларга боғлиқлигини камайтириш, ички талабни шакллантириш ва
бозорларимизни зарур истеъмол товарлари ҳамда бутловчи маҳсулотлар билан
тўлдириш, валюта захираларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш
аҳоли бандлигини таъминлашда муҳимлиги амалда тасдикланмокда.

Мамлакатимиз Президентининг 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги

маърузасида

таъкидлаганидек:

“Ишлаб

чиқаришни

маҳаллийлаштиришни

чуқурлаштириш

ва

тармоқлараро

саноат

кооперациясини кенгайтириш иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётни таркибий
жиҳатдан ўзгартиришнинг энг муҳим манбаи ва омилидир”[1].

Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганларидек: “мамлакатнинг иқтисодий

ўсишида ва иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартиришда шунингдек,
аҳолининг турмуш даражаси ва яшаш фаровонлигини оширишда, иш билан
бандлилик даражасини янада яхшилашда ҳамда бозорларимизни ўзимизда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлдиришда
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг ўрни аҳамиятлидир.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда шуни алоҳида эътиборга олиш

керакки,

маҳаллийлаштирилаётган

маҳсулотнинг

авваламбор

хомашё

ресурсига, истеъмол талабига, юқори сифатга, арзон нархга ва ўз навбатида
малакали ишчи кучига эга бўлишини тақозо этади. Шу билан бирга ишлаб
чиқаришни ташкил этишда хомашёни қайта ишлашдан токи уни тайёр
маҳсулотга айлантиришгача бўлган жараённи ва сарфланган харажатларнинг
ўзини қоплашини асослаб бериш ҳамда прогноз қилиш мақсадга мувофиқдир.

Маҳаллийлаштириш вилоят ёки минтақаларнинг ихтисослашуви бўйича

ҳудудий меҳнат тақсимоти билан узвий боғлиқдир. Яъни ҳар бир ҳудуд
ўзининг мавжуд имкониятларидан келиб чиқган ҳолда у ёки бу маҳсулотни
ишлаб

чиқариш

учун

маълум

даражадаги

имкониятларга

эга.

Маҳаллийлаштириш хусусида иқтисодчи олимлар чуқур изланишлар олиб
боришган.

Жумладан, Алфред Вебернинг “Ишлаб чиқаришни жойлаштириш

назарияси”га кўра ишлаб чиқариш жойлашган ҳудудда хомашёни олиб келиш
харажатлари (транспорт харажатлари) сўнгги маҳсулот харажатлари минимал
бўлишини илгари сурган иқтисодий йўриқнома саналади. Ушбу назария жаҳон
амалиётида “pure theory”- тоза (соф) назария номини олган ва 1909 йилдан буён
ишлаб чиқариш ҳудудларида фойдаланиб келинади. Вебер асосан ишлаб
чиқаришни жойлашувига таъсир этадиган омилларини таҳлил қилган. Бугунги
кунга келиб маҳаллийлаштиришни иқтисодиёт назариясида Л. Вальрас
назарияси бўйича ўрганилади ва тадқиқ этилади. Вальрас назарияси борлиқда
иқтисодий мувозанатлилик моделини ўзида баён этган. Унинг асоси сифатида
эса экспорт-импорт операциялари олинган. Яъни, ҳар бир ҳудуд, минтақа,
вилоят, мамлакат ўзининг иҳтисослигидаги маҳсулот ишлаб чиқаришни аҳоли
эҳтиёжини ҳисобга олмаган ҳолда кўпайтиришда давом этса иқтисодий
мувозантни бузилишига олиб келади. Шунингдек, ҳар бир ҳудуд, минтақа,
вилоят, мамлакат ўз аҳолисининг эҳтиёжни ҳисобга олиб, бу эхтиёжни
фақатгина импорт махсулот орқали қондирилса ҳам иқтисодий мувозанатнинг
таъминланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб боради.

Юқоридаги назариялардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки ишлаб

чиқаришни маҳаллийлаштириш транспорт харажатлари, божхона тўловлари ва
маҳаллий ишчи кучи ҳисобига маҳсулот нархининг минимал даражада
бўлишига эришилади. Шунингдек, маҳсулотнинг нафақат ички бозор талабини
қондиришга балки уни экспортга йўналтирилиши ва мамлакатнинг валюта
ресурслари тежашнинг асосий омиллардан бирига айланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ва

иқтисодиёт тармоқларини янада кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқаришни
маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ишлаб чиқаришни
маҳаллийлаштиришни мамлакатимиз иқтисодиётида янада кенг татбиқ қилиш
мақсадида Президентимиз Ислом Каримов томонидан бир қатор истиқболли
қарорлар қабул қилинган. Жумладан, 2015 йилнинг 11 февралида “2015-2019
йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

чиқаришни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2298 сонли,
2009 йил 28 январдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб
чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1050 сонли қарорларни алоҳида таъкидлаб ўтиш
зарур.

Юқоридаги қарор ва дастурларнинг ижросини амалга ошириш борасида

2015-2019 йилларда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида тарамоқлараро
саноат кооперациясини кенгайтириш ва импорт қилинаётган маҳсулотларни
маҳаллийлаштириш ҳисобидан импорт маҳсулотларини қисқартиришнинг
мақсадли параметрлари тасдиқланган. 2015-2019 йилларда геология, ёқилғи
энергетика, кимё, нефткимё ва металлургия саноати комплекси бўйича йилига
ўртача 25,7 фоизга, машинасозлик, электротехника ва авиация саноати ҳамда
стандартлаштириш комплексида 19,6 фоизга, коммунал ва транспорт, капитал
қурилиши ва қурилиш комплексида 19,1 фоизга, қишлоқ ва сув хўжалиги,
қишлоқ ва сув хўжалиги махсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш
комплексида 36,2 фоизга, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
ҳимоя комплексида 54,7 фоизга ҳамда ахборот коммуникация технологиялари
комплексида 20 фоизга импортни қисқартириш белгиланган [3].

Мазкур дастурлар доирасида 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни

модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича умумий қиймати
40,8 миллиард долларлик 846 лойиҳа, муҳандислик-коммуникация ва йўл-
транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ҳамда ривожлантиришга доир
умумий қиймати 9,8 миллиард АҚШ долларлик 141 лойиҳаларни амалга
ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича умумий

қиймати 5 миллиард АҚШ доллардан зиёд 602 лойиҳани амалга ошириш ва 1,2
мингдан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш кўзда
тутилган (1-расм).

1-расмдан кўриш мумкинки ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш

дастури бўйича лойиҳалар Республикамизнинг барча ҳудудларида амлага
оширилмоқда. Булардан лойиҳалар сони бўйича Тошкент шаҳри, Тошкент ва
Самарқанд вилоятлари етакчи ўринни эгалламоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга
ошириш орқали янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиши билан бир қаторда
энг авалло, ҳудудларда янги иш ўринларини пайдо бўлиши аҳолининг иш
билан таъминланганлик даражасини ошишига замин яратилади.

Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари ва
йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга
оширилиши натижасида 2015 йилда иқтисодиётни таркибий ўзгартиришни
янада чуқурлаштириш, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг юқори ўсиш
суръатларини сақлаш ва янада иқтисодий ривожланиш учун мустаҳкам асос
яратиш таъминланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришнинг

худудлар кесими бўйича тавсифи (базавий тармоқ корхоналаридан

ташқари)

Манба: Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланган.


Бунинг исботи сифатида 2015 йил якунлари бўйича мамлакат ялпи ички

маҳсулотининг 8 %га, саноат маҳсулотларининг 8 %га, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг 7 %га, қурилиш монтаж ишларининг 18 %га ошгани ва
макроиқтисодий барқарорлик яъни давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга
нисбатан 0,1 % профицит билан бажарилганини кўришимиз мумкин[2].

2015 йил якунларига мувофиқ инфляция даражаси 5,6 фоизни ташкил

қилди, яъни прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлди. Иқтисодиётнинг
барқарор ўсиш суръатлари истеъмол талабини рағбатлантиришга доир амалга
оширилган чора-тадбирлар билан бирга аҳоли ички ялпи даромадини 17,4
фоизга оширишга ёрдам берди. Бу эса чакана савдо айланмаси ҳажми 15 фоиз
ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 10,8 фоизга ошишида муҳим омил
бўлди[2]. Шунингдек, қолган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни 2-расмда
кўришимиз мумкин.

Ушбу ижтимоий-иқтисодий кўрстакичларни иқтисодиётимизни янада

ривожланиши учун татбиқ қилинаётган иқтисодий дастурлар натижаси
сифатида кўришимиз мумкин. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник
ва технологик янгилаш, юқори технологияли муҳим қувватларни ишга
туширишни жадаллаштириш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини
изчил ривожлантириш асосида таркибий ўзгаришларни чуқурлаштиришга
қаратилган инвестиция сиёсатининг фаол амалга оширилиши натижасида
жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётда ўзлаштирилган инвестициялар
ҳажми 2,7 миллиард АҚШ долларни ташкил қилди [5] ва 2014 йилга нисбатан
8,7 фоизга ўсди.

2

3

2

3

3

1

3

4

8

9

7

9

11

39

2

3

3

3

3

3

3

4

8

10

10

31

38

66

0

20

40

60

80

100

120

Наманган

Қорақалпоғистон Рес.

Бухоро

Жиззах

Қашқадарё

Навоий

Сурхондарё

Сирдарё

Хоразм

Андижон

Фарғона

Самарқанд

Тошкент в.

Тошкент ш.

лойиҳалар сони (бирликда)

маҳсулотлар сони (бирликда)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

2015 йилда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисимлар ва материаллар ишлаб

чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида 2015
йилнинг биринчи чорагида 504 лойиҳа бўйича қиймати 620 миллиард сўмдан
ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди, импорт ўрнини босиш бўйича ҳисоблаб
чиқилган самара 260 миллион доллардан ошди. Мазкур лойиҳаларни амалга
оширишда 430 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар, жумладан, экскаватор
эҳтиёт қисмлари, “Дамас” автомобилининг штампланган кузов деталлари,
компрессор агрегатлари эҳтиёт қисм ва узеллари, мотор мойлари, гидравлика
суюқликлари, шахта вагончалари, янги турдаги маиший музлатгич ва
совутгичлар, электр печлар, маиший ёритгичлар, энергия тежайдиган ёруғлик
диодли чироқлар, маиший техника учун бутловчи буюмлар, велосипедлар,
спорт тренажёрлари ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди [6].

2-расм. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари [2], [7].


Шунингдек, базавий тармоқ ва ҳудудлар корхоналари учун маҳаллий

хомашё ресурслари негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисимлар ва
материаллар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштиришнинг истиқболли
лойиҳалари тасдиқланган бўлиб, унга кўра жами 57 турдаги табиий хомашё ва
нодир металлар ишлаб чиқариш ресурслари ўзлаштирилиши белгиланган (3-
расм).



108

108

109,4

107

108,7

110,9

115

110,8

113,1

102

104

106

108

110

112

114

116


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

3-расм. Маҳаллий хомашё ресурслари асосида маҳаллийлаштириладиган

истиқболли маҳсулотлар туркуми (бирликда)

Манба: Ўзбекистон ахборот агентлиги расмий сайти маълумотлари асосида

ишлаб чиқилган.

Ушбу расм орқали шуни кўриш мумкинки, мамлакатимизда нафақат янги

ишлаб чиқариш тармоқларини маҳаллийлаштириш, балки мавжуд ишлаб
чиқариш тармоқлари негизида янги турдаги маҳсулотларни яратишга ёки
ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор берилаётганини
кўриш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мамлакат

иқтисодий ўсишига қуйидагича таъсир кўрсатиши мумкин:

янги ишлаб чиқариш объектлари пайдо бўлиши ва унга мос равишда

қўшимча иш ўринларини ташкил этилиши аҳолининг иш билан бандлигини
оширишга ижобий таъсир этади;

мамлакатда импорт ўрнини босувчи янги турдаги маҳсулот ёки хизмат

турларини яратилиши ҳисобига импортни қисқартириш имконини беради;

жаҳон бозорига хомашё эмас, балки, юқори сифатли, қўшилган қийматга

эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилиш кўламини янада оширади;

импорт маҳсулотларини қисқартириш ва экспортга йўналтирилган

маҳсулотларни сонини ошириш натижасида валюта захираларининг иқтисод
қилиш имкониятини беради;

ишлаб чиқаришнинг ҳар бир соҳасини мамлакат ялпи ички маҳсулоти

таркибидаги улушини ортиб бориши билан характерланади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш

мамлакатда мавжуд бўлмаган асосан импорт орқали кириб келадиган товар ва
хизматларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни англатади. Бундай товар ва
хизмат турлари нафақат ички бозордаги талабни қондириш балки импортни
қисқартириш ва экспортга йўналтирилганлиги билан ҳам аҳмятлидир. Лекин
шуни ҳисобга олиш керакки, мамлакатнинг импорт товар ва хизматларидан

1 2 2 4

8

9

13

18

Металл буюмларни қайта ишлаш

Йирик ҳажмли чиқиндиларни утилизация
қилиш
Ўсимлик хомашёсини қайта ишлаш

Заргарлик буюумлари учун табиий қимматбаҳо
тошларга ишлов бериш ва хомашёлар

Табиий қазилма бойликларини қайта ишлаш

Ёқилғи энергетика хомашёларини қайта
ишлаш
Сайқалланувчи табиий қимматбаҳо тошлар

Табиий ноқазилма бойликларни қайта
ишлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

фойдаланмаслиги ҳам мамлакатнинг иқтисодий барқарор эмаслигидан далолат
беради. Демак, давлат импортдан тўлақонли воз кеча олмайди.

Умуман олганда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ёки мавжуд ишлаб

чиқаришни такомиллаштириш мамлакатда сифатли, экпортга йўналтирилган,
дунё бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилишига замин яратади.
Ўтган 5 йил мобайнида тайёр махсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширган
корхоналар томонидан қиймати 46 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб
чиқарилди. Ўтган даврда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш
хажми 2,3 баробар ўсди. Маҳаллийлаштириш дастурининг изчиллик билан
амалга оширилиши унинг мақсадли давлат дастурлари билан узвий
алоқадорликда ривожлантирилиши кейинги беш йилликда иқтисодий ўсиш
омилларининг барқарорлигини таъминлашга, тармоқлар ва ҳудудлараро саноат
кооперациясини янада такомиллаштиришга, миллий валюта курси даражасини
мақбуллаштиришга, янги иш ўринларини барпо этилиши ва аҳоли
даромадларининг ошишига асосий омилларидан бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи,17.01.2015 й.

2.

Каримов И.А. Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи,16.01.2016 й.

3.

Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастури. 2015 й.

4.

2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва

материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида. 2015
йил 11 февраль, ПҚ-2298-сон

5.

Блауг М. Вебер, Альфред //100 веляких экономистов до

Кейнса

= Great

Economists before Keynes: an introduction to the lives & works of one hundred great
economists of the past. – СПБ.: Экономикус 2008. С. 59-61. -352.

Интернет сайтлари:

6.

uza.uz

7.

mineconomy.uz

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мух,им устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 17.01.2015 й.

Каримов И.А. Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 16.01.2016 й.

Тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни махаллийлаштириш дастури. 2015 й.

2015-2019 йилларда тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни махаллийлаштириш дастури тугрисида. 2015 йил 11 февраль, ПК-2298-сон

Блауг М. Вебер, Альфред //100 веляких экономистов до Кейнса = Great Economists before Keynes: an introduction to the lives & works of one hundred great economists of the past. - СПБ.: Экономикус 2008. C. 59-61. -352.

uza.uz

mineconomy.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов