Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик самарадорлигини баҳолаш услублари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
196-199
14
2
Поделиться
Умаров, И. (2011). Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик самарадорлигини баҳолаш услублари. Экономика и инновационные технологии, (2), 196–199. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7758
И Умаров, Андижанский институт машиностроения

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тадбиркорликнинг ҳар қандай шакли, хусусан, озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги, энг аввало, иқтисодиѐтнинг эркинлаштирилиши ва рақобат муҳити қарор топиши шароитида юзага келади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1

И.Ю. Умаров,

иқтисод фанлари номзоди,

Андижон машинасозлик институти

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИДА ТАДБИРКОРЛИК

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБЛАРИ

Тадбиркорликнинг ҳар қандай шакли, хусусан, озиқ-овқат саноати

тадбиркорлиги, энг аввало, иқтисодиѐтнинг эркинлаштирилиши ва рақобат
муҳити қарор топиши шароитида юзага келади.

Айни пайтда, у бозор муносабатларига асосланган жамиятда, ҳуқуқий

жиҳатдан кафолатланган тизимда ривожлана олади. Эркин иқтисодиѐт ўзининг
моҳиятига кўра ишлаб чиқаришни ҳар томонлама ривожлантиришни
рағбатлантирувчи восита ҳисобланади. Шунингдек, аҳолини озиқ-овқат ва
кундалик эхтиѐж товарларига нисбатан харид қувватини ошириш учун ички
истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар
билан мунтазам ва ишончли тарзда тўлдириш лозим бўлади. Ушбу вазифани
ҳал қилиш мақсадида республика саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий
хажмида истеъмол товарлар улушини яқин беш йил ичида 60 фоизга
етказилиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун эса, миллий иқтисодиѐтнинг
истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳалари ва корхоналар фаолиятини
ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш
талаб этилади

1

.

Зеро, иқтисодий таълимот нуқтаи назаридан қараганда ҳам “энг илғор

иқтисодий тизим – бу одамларни улар энг муҳтож бўлган нарсаларни юқори
даражада қондиришни таъминлайдиган тизимдир”

2

. Аммо буни амалга ошириш

ресурсларни самарали тақсимлаш асосида иқтисодий ўсишга эришишни талаб
этади, яъни бутун иқтисодиѐт кўламида, хусусан, тўлиқ ва самарали бандлик
ҳамда тўлиқ ҳажмдаги ишлаб чиқариш фаолияти юритилиши талаб этилади.

Демак, тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, аввало, иқтисодий ўсиш

тезлигига аҳолини ҳаѐт кечириш даражасининг ошишига, ишсизлик ва
инфляциянинг

камайишига,

меҳнат

қилиш

шарт-шароитларининг

яхшиланишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бироқ бозор иқтисодиѐти шароитида
фаолият олиб борилиши, бир томондан, жамият эҳтиѐжининг чексизлиги ва
айни пайтда, ресурсларнинг чекланганлиги, шу сабабли камѐб захиралардан
тежамли ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш муаммолари вужудга келади.
Иккинчи томондан – ишлаб чиқариш замонавий омилларининг мавжудлиги ва
уларни тегишли технологиялар орқали оптимал (оқилона) бириктириш
зарурати, тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш
муаммосини келтириб чиқаради. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми ишлаб чиқариш
даражасидан юқори бўлсагина, иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин
бўлади. Самарадорликни баҳолаш хусусида фикр юритар эканмиз,
самарадорликнинг ўзи нима эканлигини мушоҳада қилишга мажбурмиз.

1

Эркин иқтисодий тамойиллари. Т.:Академия, 2005. – 46-47 б.

2

Гелбрейт К. Джон. Экономическая теория и цели общества. -М.: Прогресс, 1979, -с. 27.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

Самарадорлик лотинча “effectus” – сўзидан олинган бўлиб, фаолиятдан

фойдаланиш, деган маънони билдиради. У қандайдир фаолиятнинг натижасини
англатади. Уни амал қилишининг фойдали турларидан бири В.Пареттонинг
самарадорлик тамойиллари ѐки иқтисодий самарадорлик ҳисобланади

3

, деган

концептуал қарашига ҳамоҳангдир. Бу, шуни англатадики, иқтисодий
самарадорлик тушунчаси ишлаб чиқарилган В. Паретто самарадорликнинг икки
турини таклиф этади:

а) ишлаб чиқариш самарадорлиги;
б) тақсимот самарадорлиги.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг

оқилона энг илғор услубини тавсифлайди. Шу билан бирга ишлаб чиқариш –
битта маҳсулотни ишлаб чиқаришни кўпайтирган ҳолда иккинчисини чиқариш
ҳажми камаймаган тартибда ўзининг захираларини қайта тақсимласа, энг
юқори самарадорликка эришади. Тўлиқ самарадорликка эришиш мамлакатнинг
тараққий этишига олиб келади ва у қуйидагиларда намоѐн бўлади:

- иқтисодий ўсишга эришиш (ялпи ички маҳсулотнинг кўпайиши);
- аҳоли фаровонлиги ошиши (миллий даромаднинг ўсиши);
- аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг кучайиши (давлат бюджети

даромад қисмининг кўпайиши, тадбиркорлик субъектлари ривожланиши
асосида макроиқтисодий кўрсаткичлар намоѐн бўлади).

Шунингдек, айрим тадқиқотларда тадбиркорлик самарадорлигини бозорга

корхоналарнинг кириш ва чиқиши сифатида қаралса, бошқаларида
тадбиркорлик субъектлари сонининг ўсиши сифатида қаралган. Жумладан,
Л.Клаппер, Л.Лайвен, Р.Ражан ва С.Джанковларнинг изланишларида
тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини корхоналарнинг бозорга кириши
сифатида ўрганилган

4

.

М.Десаи, П.Гомперс ва Ж.Лернерларнинг илмий ишларида ҳам

тадбиркорлик

фаолияти

самарадорлигини

аниқлаш

учун

қуйидаги

кўрсаткичларни тавсия этганлар

5

: корхоналарнинг бозорга кириш ва ундан

чиқиш коэффициентлари, корхонанинг ўртача ҳажми, корхоналарнинг ўртача
баҳоланган ѐши ва корхоналарнинг ҳажми бўйича ўлчанган. Шунингдек,
самарадорликка эришиш мамлакатнинг тараққий этишига олиб келади ва у
қуйидагиларда намоѐн бўлади: иқтисодий ўсишга эришиш (ялпи ички
маҳсулотнинг кўпайиши); аҳоли фаровонлигининг ошиши (миллий
даромаднинг ошиши); аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг кучайиши (давлат
бюджети даромад қисмининг кўпайиши); аҳолини товар ва хизматларга бўлган
эҳтиѐжининг қондирилиши; самарали бандликка эришиш, ишсизлик
даражасининг камайиши; инфляциянинг камайиши; меҳнат шароитининг
яхшиланиши; сармоялашнинг қудратли манбаи ҳисобланган ички жамғаришни
кенгайтириш ва бошқалар.

3

Хел Р.Вэрнон. Микроэкономика. Промежуточный уровень.Современный подход. –М.: ЮНИТИ,1997,-с.29.

4

Djankov, S., La Porta, R., Lopes De Silanes, F. and Shifler A. (2001) The Regulation of Entry, Quarterly Journal of

economics, 117, 1-35.

5

Desai, M., Gompers, P., and Lerner, J. (2003) Institutions, Capital Constraints, and Entrepreneurial Firm Dynamics:

Evidence from Europe, Harvard HOM Research Paper, 59.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

Т.Оваска ва Р.Собелларнинг ишида эса тадбикорлик фаолияти

самарадорлиги янги корхоналарнинг патентлар ва савдо маркаларининг сонини
ўсиши сифатида тавсифланган. Бу кўрсаткичлар иқтисодий ўсиш, бойлик ва
юқори технологиялар соҳасидаги патентлар билан боғлиқдир

6

.

С.Кайа ва Й.Усдогрукларнинг илмий изланишларида асосан Туркия

иқтисодиѐтининг қайта ишлаш тармоқларида тадбиркорлик фаолияти
самарадорлигини янгича методология асосида ўрганган

7

. Улар таҳлил учун

корхоналарнинг бозорга кириш ва бозордан чиқиш коэффициентларини
корхоналар умумий сонига нисбатан пропорция сифатида ҳисоблаганлар. Бунда
қуйидаги кўрсаткичлар баҳоланган: фойда ҳажми, бойликнинг кўпайиш
даражаси, ўсиш суръатлари, меҳнат унумдорлиги, ўртача иш ҳақи даражаси,
реклама фаолиятининг интенсивлиги ва ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими.

Юқоридаги кўрсаткичлардан фойдаланилган ҳолда О.Дашкевич ўз

тадқиқотларида тадбиркорлик фаолиятини кичик бизнес субъектлари сонининг
ортиши ва хусусий секторнинг мамлакат ЯИМга нисбатини ортиб бориши
сифатида қараган. Бунда у қўшимча кўрсаткич сифатида шартнома шартларини
бажариш имкониятини ҳам моделга қўшган. Шунингдек, у ғарблик
тадқиқотчиларнинг

8

хулосаларига асосланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятига

баҳо бериш учун эконометрик модель кўрсаткичларидан фойдаланади. Бунда
асосий эътибор тадбиркорлик фаолиятида иқтисодий омилларнинг таъсирини
ҳисобга олишга қаратилган ва умумий кўриниши қуйидагича бўлган модель
яратган

9

:

it

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

u

CDPpc

ECOST

EDAY

EPROCED

CAPIT

COST

DAY

PROCED

ENTERP

8

7

6

5

4

3

2

1

0

(1)

Бу ерда :
-

ENTERP

– мамлакатдаги тадбиркорлик субъектлари сони;

-

PROCED

– тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш жараѐнлари

сони;

-

DAY

– рўйхатдан ўтиш учун кетадиган ўртача вақт харажатлари, кун;

-

COST

– рўйхатдан ўтказишнинг расмий харажатлари (% ҳисобида аҳоли

жон бошига тўғри келадиган даромадга нисбатан);

-

CAPIT

– бошланғич капиталнинг минимал қиймати (аҳоли жон бошига

тўғри келадиган даромадга нисбатан).

-

EPROCED

- суд фаолиятини регламентация қилувчи процедуралар сони,

у томонлар ўртасида бўладиган мулоқотни кўзда тутади;

-

EDAY

- судларда жанжалли ҳолатларни ҳал қилиш учун кетадиган вақт,

кун;

-

ECOST

- шартнома шартларини бажаришнинг расмий харажатлари (қарз

мажбуриятлари суммасига нисбатан % ҳисобида);

6

Ovaska, T., Sobel, R.S. (2004) Entrepreneurship in Post-Socialist Economies,

West Virginia University, Department

of Economics Working Paper, 6

7

Kaya, S., Ucdogruk, Y. (2002) The Dynamics of Entry and Exit in Turkish Manufacturing Industry, Middle East

Technical University,

Economic Research Center Working Paper

, September.

8

Klapper, L., Laeven, L., and Rajan, R. (2004) Business Environment and Firm Entry: Evidence from International

Data, June.

9

Ольга Дашкевич Бизнес-среда и предпринимательская активность. Эковест (2006) 5, 1, – С.112-134.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

-

GDPpc

- аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад;

-

β

0

, β

1

, β

2

, β

3

, β

4

, β

5

, β

6

, β

7

, β

8

- регрессион коэффициентлар.

Формулада қуйи индексдаги (i) белгиси- қайси мамлакат ѐки давлатлигини

билдиради ва (t) вақт ѐки даврни англатади.

Тадбиркорлик тузилмалари ривожланишининг самарадорлик даражасини

аниқлаш учун ишда уларни баҳолаш модели таклиф қилинган бўлиб, бу модель
О.Дашкевичнинг эконометрик моделининг такомиллаштирилган варианти
ҳисобланади. Бу моделда тадбиркорлик тузилмаларининг миқдор жиҳатдан
ўсишига институционал ва иқтисодий кўрсаткичлар таъсир қилади. Моделда
иқтисодий кўрсаткич фақат битта – аҳоли жон бошига тўғри келадиган
даромад. Ушбу моделдаги кўрсаткичлар назарий жиҳатдан тўғри
жойлаштирилган бўлсада, бизнинг фикримизча, тадбиркорлик фаолиятида
иқтисодий мазмунга эга кўрсаткичларнинг таъсири яхши эътиборга олинмаган.
Иқтисодий омилларнинг аҳамиятини кучайтириш мақсадида моделдаги “аҳоли
жон бошига тўғри келадиган даромад” кўрсаткичини, “тармоқдаги ишлаб
чиқариш ҳажми” (Q) кўрсаткичи билан алмаштирилди:

it

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

Q

ECOST

EDAY

EPROCED

CAPIT

COST

DAY

PROCED

ENTERP

8

7

6

5

4

3

2

1

0

(2)

Q

кўрсаткичи қуйидагича ҳисобланади:

)

Ln(

*

6

TAX)

-

Ln(1

*

5

Ln(P)

*

4

Ln(Epl)

*

3

)

Ln(GDP/POP

*

2

Ln(POP)

*

1

0

)

(

Q

Ln

(3)

Бу ерда:

-

Q

- ишлаб чиқариш ҳажми;

-

POP

истеъмолчилар сони;

-

POP

GDP

/

аҳоли даромади;

-

Epl

тармоқдаги бандлик;

-

P

тайѐр маҳсулот нархи;

-

TAX

даромад ва фойда солиқлари;

-

инфляция даражаси;

-

6

5

4

3

2

1

,

,

,

,

,

регрессион коэффициентлар;

-

кўрсаткичлар танланмаси бўйича ўртача хатолик.

Юқорида

келтирилган

самарадорликни

баҳоловчи

кўрсаткичлар,

иқтисодий-математик моделлаштириш ва молиявий таҳлил услубларидан
ташқари, тадбиркорлик фаолиятини баҳолашда озиқ-овқат маҳсулотларининг
истеъмоли ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг корреляцион-регрессион
таҳлили, эксперт баҳолаши ва “тайм тренд” усулларидан фойдаланиш мумкин.

Демак, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни истиқболлаштиришда

юқорида келтирилган моделдан фойдаланилса, аҳоли даромади, истеъмолчилар
сони, тармоқдаги бандлик, тайѐр маҳсулот нархи, солиқлар, инфляция
даражаси, истеъмолнинг рационал меъѐр кўрсаткичларини олдиндан баҳолаш
ва тармокда самарали бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш имконияти
яратилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов