Роль и место Каноата в развитии экономики региона

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
34-43
26
6
Поделиться
Умаров, И. (2015). Роль и место Каноата в развитии экономики региона. Экономика и инновационные технологии, (1), 34–43. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8242
И Умаров, Налоговая академия

Начальник учебно-методического отдела 

 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье разработаны заключения и предложения по роли и месте развитии промышленности в территориальной экономике. А также, исследованы основные принципы и приоритетные направления структурных сдвигов в экономике Андижанская область, меры по совершенствованию структуры национального хозяйства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.Ю. Умаров,

Солиқ академияси ўқув-услубий бўлим бошлиғи

CАНОАТНИНГ МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ РОЛИ ВА ЎРНИ

В статье разработаны заключения и предложения по роли и месте

развитии промышленности в территориальной экономике. А также,
исследованы основные принципы и приоритетные направления структурных
сдвигов в экономике Андижанская область, меры по совершенствованию
структуры национального хозяйства.

In article is made conclusions and offers of the performance and place his(its)

development to industry to territorial economy. As well as, explored cardinal
principles and priority directions structured shift in economy Andijan area, measures
on improvement of the structure national facilities.

Калитли сўзлар.

тармоқ, хусусият, иқтисодиёт, машинасозлик, аҳоли

зичлиги, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, асосий омиллар, хомашё, қайта
ишлаш.

Андижон вилоятида саноатнинг барча оғир, енгил ва озиқ-овқат

тармоқлари шаклланган ва ривожланган. Маълумки, моддий ишлаб
чиқаришнинг энг йирик етакчи тармоғи саноатда меҳнат қуроллари, меҳнат
буюмлари ва халқ истеъмол товарларининг асосий қисми яратилади.

Андижон вилояти республиканинг «шарқий дарвозаси» ҳисобланиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Фарғона водийсининг шарқий қисмида, асосан
Қорадарё ҳавзасида жойлашган. Умумий ер майдони 4,3 минг кв.км.га тенг
бўлиб, республика ер майдонининг 0,9 фоизини ташкил этади. Таҳлил
қилинаётган ҳудудга республика ялпи ички маҳсулотининг 6,9 фоизи, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 12,6 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқаришнинг 9,2 фоизи тўғри келади. Вилоятда 2 миллион 756 минг 487
киши ёки республика аҳолисининг 9,2 фоизи истиқомат қилади.

Аҳолининг 47,3 фоизи ёки 1302,8 минг нафари қишлоқларда, 52,7 фоизи

ёки 1453,7 минг нафари шаҳарларда яшайди. Булар 102 миллат ва элатларга
мансуб кишилардир. Уларнинг 92,5 фоизини ўзбеклар, 0,8 фоизини руслар, 0,4
фоизини татарлар, 3,6 фоизини қирғизлар, 1,3 фоизини тожиклар, 1,4 фоизини
бошқа миллатлар ташкил этади.

2012 йилда 54,5 минг нафар ўғил ва қизлар туғилиб, уларнинг 29,1 минг

нафари қишлоқ жойларга тўғри келди. Аҳолининг йиллик ўртача ўсиши 42,3
минг кишини ташкил этди. Вилоятда аҳоли зичлиги республика бўйича энг
юқори бўлиб, 1 кв.км.га 641 киши тўғри келди (5).

Саноат республика иқтисодиётида катта ўрин тутади ва унда чуқур

таркибий ўзгаришлар бўлиб ўтди. Жумладан, машинасозлик, енгил ва
тўқимачилик саноатларини энг илғор, замонавий технологиялар билан қайта
жиҳозланди (1). Андижон вилояти республика ишлаб чиқариши ва саноатида
етакчи ўринда турадиган вилоятлардан бири. Минтақада республиканинг 79,2


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

фоиз машинасозлик маҳсулотлари, 1,8 фоиз электр энергияси, 0,6 фоиз нефти,
9,0 фоиз енгил саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Табиий ресурслар,
қишлоқ хўжалиги хомашёси негизида ишловчи саноат тармоқлари, шунингдек,
аҳолига истеъмол буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналар барпо этилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Андижон вилоятининг ўзига хос

хусусиятлари қуйидагилардан иборат (3):

аграр соҳада пахтачилик ва дончилик асосий устувор тармоқ бўлиб,

ҳосилдорлиги жиҳатидан республикада энг олдинги ўринлардан бирини
эгаллайди;

вилоят ер ва сув ресурсларининг чекланганлиги. Экин майдонларининг

республикадаги улуши 1 фоизни ташкил этиш;

демографик сиғимнинг жуда юқори эканлиги (республика ва собиқ

Иттифоқда бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринда, яъни 1 кв.км майдонда 641
кишидан ортиб кетди);

инфратузилма (ишлаб чиқариш, ижтимоий, бозор) объектлари нисбатан

юқори даражада ривожланган бўлиб, Буюк Ипак йўлида жойлашганлиги катта
ўрин тутади;

минерал-хом ашё ресурсларига нисбатан бой эмаслиги. Қурилиш хом

ашёси (қум, тош, шағал, оҳактош) ва оз миқдорда табиий газ мавжуд;

саноат корхоналари асосан қайта ишлаб чиқариш тармоғини ташкил

этади (машинасозлик, енгил саноатнинг улуши 80 фоизга яқин). Айниқса,
вилоят автомобиль ишлаб чиқариш маркази сифатида республикада етакчи
ўрин эгаллайди (“GM-Uzbekistan” ЁАЖ);

яқин қўшнилари Фарғона, Наманган вилоятлари билан ижтимоий-

иқтисодий, савдо ва маданий алоқалари мавжуд.

Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари юзасидан

қуйида 1-жадвалда акс эттирилган.

1-жадвал

Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

Асосий кўрсаткичлар

Йиллар

2012 йилга нисбатан

2009

2010

2011

2012

2009

2010

2011

1

2

3

4

5

6

7

8

Ялпи ҳудудий маҳсулот,

млрд.сўм

2819,9

3461,0

4619,7

6047,7

214,5

174,7

130,9

Саноат маҳсулоти,

млрд.сўм

3625,3

4314,6

5213,5

6384,3

176,1

148,0

122,5

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулоти, млрд.сўм

301,5

343,0

464,0

518,9

172,1

151,3

111,8

Асосий капиталга

киритилган

инвестициялар, млрд.сўм

445,2

552,5

813,5

1158,2

260,2

209,6

142,4

Чет эл инвестициялари,

млн.сўм

12107

59887

65550

103152

852,0

172,2

157,4

Аҳоли жон бошига ЯҲМ,

минг сўм

1117,0

1325,7

1715,3

2210,9

197,9

166,8

128,9

Манба: Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. –Т., 2013 йил, 211 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Андижон вилоятининг ЯХМ маҳсулоти 2009 йилда 2819,9 млрд.сўмни

ташкил этган бўлса, 2012 йилда 6047,7 млрд сўм бўлган. Ёки ушбу давр
оралиғида 2,1 барабар ошган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 2009
йилда 301,5 млрд. сўмни, 2013 йилда 518,9 млрд сўмни ташкил этган ҳолос. Бу
даврда вилоятда яна асосий капиталга киритилган инвестициялар хисоби 2009
йилда 12107 млн.сўм, 2012 йилда 103151 млн.сўмни ташкил этган ёки бу давр
оралиғида 8,5 барабарга ошган.

Вилоятнинг республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотидаги

улуши 12,4 фоизни ташкил этди. Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш
вилоятда устувор йўналишлардан бири бўлиб, унинг ҳажми 2012 йилда 4546,8
млрд. сўмни ўсиш суръати 109,3 фоизни, аҳоли жон бошига ҳисобланганда
1662,2 минг сўмни ташкил этди.

Вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи саноат маҳсулотининг 90 фоизи

ноозиқ-овқат маҳсулотлари корхоналари томонидан, фақат 6,5 фоизи озиқ-
овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарига тўғри келди. Саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда янги турдаги маҳсулотларнинг пайдо
бўлиши

маҳаллий

аҳолининг

ҳаёти

ва

ижтимоий

эҳтиёжларини

қаноатлантириш билан бирга қўшни давлатлар ички бозорларига
рақобатбардош, истеъмол талабларини қондирувчи маҳсулотлар ишлаб
чиқариш имконини берди. Шу ўринда минтақада замонавий ишлаб чиқаришни
янада кенгайтиришга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда жаҳон
андозаси талабларига жавоб берадиган технологияларни жалб қилиш ва халқ
хўжалигининг бошқа тармоқлари ривожланишига кенг йўл очиб берилганлиги
ўз ифодасини топмоқда.

2-жадвал.

Андижон вилоятидаги корхоналарнинг мулк шакллари бўйича

тақсимланиши (фоиз ҳисобида)

Корхоналар

2000 й.

2003 й. 2005 й.

2008 й. 2012 й.

1

2

3

4

5

6

Жами

100

100

100

100

100

Давлат корхоналари

10,4

10,0

8,0

7,0

5,4

Нодавлат корхоналар

89,6

90,0

92,0

93,0

94,6

Шу жумладан

1

2

3

4

5

6

Фуқаролар хусусий мулки

42,3

32,5

28,1

20,8

20,4

Хўжалик бирлашмалари

0,4

0,4

0,5

0,4

0,4

Қўшма корхоналар, чет эл фуқаролари
ва ташкилотлари

1,7

1,2

1,0

0,9

0,8

Бошқа турдаги нодавлат мулк шакллари

45,2

55,9

62,4

70,9

7,84

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган.

*Статистическое обозрение Республики Узбекистан за 2013 год. – Ташкент, 2014.

-С. 27.

Вилоят шаҳар ва туманларида энг кўп харакатда бўлган кичик

тадбиркорлик субъектлари вилоятнинг ғарбий минтақалари – Балиқчи (3,3


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

минг), Шаҳрихон (3,0 минг) туманларига, аксинча, фаолиятини тўхтатган
корхоналар марказий минтақа – Андижон шаҳри (287 та), Андижон тумани (119
та) тўғри келади.

Юқоридагиларни ўрганиш асосида вилоятдаги корхоналарнинг мулк

шакллари бўйича тақсимланишини кўрадиган бўлсак, бу қисқа давр
оралиғида Вилоятда корхоналарнинг мулкчилик шакли асосан давлат ва
нодавлат корхоналарга бўлган ҳолда ажратилган. Жумладан, нодавлат
корхоналарининг таркиби бўйича барчасини улуши кўрсатилган, яъни 2012
йилда нодавлат корхоналарнинг улуши ортган. Буни асосан кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари мисолида кўриш мумкин.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари тармоқлар бўйича

таҳлил қилинганда аксарият шаҳар ва туманларда уларнинг улуши қишлоқ
хўжалигида жуда юқори эканлигини кўриш мумкин. Лекин бошқа тармоқларда
бу ҳолат кузатилмайди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришда кичик корхоналар
улуши Булоқбоши (92,0 фоиз), Андижон (63,9 фоиз) туманларида юқори бўлган
ҳолда, вилоятнинг йирик шаҳарлари ҳисобланган Асакада бу кўрсаткич бор-
йўғи 1,5 фоиз, Хонободда 4,9 фоизга тенг бўлди, холос. Шунингдек, туманлар
кесимида Улуғнор (4,8 фоиз), Бўз (13,0 фоиз), Избоскан (25,7 фоиз)
туманларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотидаги улуши кам.
Бундан кўринадики, мазкур шаҳар ва туманларда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш давр талабларидан ортда қолмоқда.

1-расм. Андижон вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектлари сони (бирликда)

Манба: Андижон вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида

тузилган.

Минтақа

саноатининг

яхши

ривожланган

соҳаларидан

бири

машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноатидир. Машинасозлик оғир
саноатнинг энг йирик тармоғи ҳисобланади. Ушбу саноат тармоғида 2007 йилда
жами саноат маҳсулотларининг 79,8 фоизи яратилди. Минтақада кимё ва нефть
кимёси саноати ҳам ривожланиб бормоқда. Ушбу саноат тури 2012 йилда жами
саноат маҳсулотининг 2,7 фоизини тайёрлади.

Мустақиллик йилларида енгил саноат тармоғида иқтисодий ислоҳотлар

амалга оширилди. 2012 йилда бу саноат тармоғида 215,6 млрд.сўмлик ёки
жами саноат маҳсулотининг 10,1 фоизи яратилди. Кўпгина саноат корхоналари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

давлат тасарруфидан чиқарилиб, очиқ турдаги акционерлик бирлашмалари ва
жамиятларига айлантирилди.

Енгил саноат тармоқлари орасида пахта тозалаш саноати етакчи ўринда

туради. Унинг асосий маҳсулоти-пахта толасини тайёрлашдан иборат. Вилоят
2012 йилда 85.3 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарди. Бу кўрсаткич 2013
йилда 100.2 минг тоннага етказилди.

Вилоятда саноат ма=сулотларини ишлаб чиқариш шаҳар ва туманлар

бўйича нотекисдир. Жами саноат маҳсулотларининг 2/3 қисмидан ортиғи
Асака шаҳрига тўғри келади. Шунингдек, катта кўрсаткични Андижон
шаҳрида жамланган (13.6%). Қолган ҳудудларда эса унинг (Хонобод
шаҳридан ташқари) улуши жуда паст.

Вилоятда халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш бўйича қуйидаги

ҳудудларнинг кўрсаткичлари юқоридир: Асака шаҳри (91.1%), Андижон шаҳри
(3.8%), қолган ҳудудларга эса 5 %га яқини тўғри келади холос. (2)

Асака шаҳридаги "GM UZBEKISTAN" ЁАЖда 2012 йилда жами 3903,1

млрд.сўмлик 235518 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди. Корхонанинг
вилоятда ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотидаги улуши 62 фоизни
ташкил этди.

Ҳозирда Ўзбекистон-Жанубий Корея фирмалари билан ҳамкорликда

енгил автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 8 та қўшма
корхоналар фаолият юритмоқда.

Жумладан, "Ўз Корам Ко" корхонаси бампер ва панеллар, "Ўз Сэм юнг

Ко" корхонаси ёнилғи баклари, "Ўз тонг Хонг Ко" корхонаси автомобиль
ўриндиқлари, "Ўз Донг Янг Ко" корхонаси автомобиль ички безаклари, "Ўз
Донг Вонг Ко" ва “Уз Ханву” корхонаси автомобиллар учун овоз
пасайтиргичлари, "Ўз Донг Жу Пэйнт Ко" корхонаси автомобиллар учун лак-
бўёқлар, "Ўз Коджи" корхонаси автомобиллар учун электр ўрамалар ишлаб
чиқармоқда.

Бундан ташқари, 2012 йилда 102 та саноат корхоналарида

"GM UZBEKISTAN" ЁАЖ учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилди.

Нефть ва газ вилоят минерал хомашё манбаларининг асосий қисмини

ташкил этади. Ҳозирги кунда "Андижон", "Жанубий Оламушук", "Полвонтош",
"Хўжаобод" каби 8 та нефть ва нефть-газ конлари ишламоқда.

2013 йил 1 январь ҳолатига вилоятда 23 та МДІ ва 63 та узоқ хорижий

давлатлар билан ҳамкорликда ташкил этилган 86 та чет эл инвестицияли
корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг 80 таси фаолият юритмоқда. Жумладан,
корхоналардан 15 таси автомобилсозликда, 31 таси енгил саноатда, 3 таси
электротехника саноатида, 9 таси қурилиш соҳасида, 5 таси пойабзал ишлаб
чиқаришда, 6 таси кимё саноатида, 5 таси озиқ-овқат саноатида, 10 таси савдо
ва хизмат кўрсатиш соҳасида ва 2 таси бошқа соҳаларда фаолият юритиб
келмоқдалар.

Улар томонидан жами 4967,8 млрд. сўмлик маісулотлар ишлаб чиқарилди

ва хизматлар кўрсатилди. Чет эл инвестицияли корхоналарнинг вилоятда ишлаб
чиқарилган ялпи саноат маҳсулотидаги улуши 78,9 фоизга тенг бўлди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2012 йилда вилоятда жами 5 та чет эл инвестицияли янги корхоналар

давлат рўйхатидан ўтди.

Жумладан: Андижон туманида йилига 450 минг жуфт резина пойабзаллар

ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Руббер траст энд ева продакшен”
Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси, Олтинкўл туманида трикотаж
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Жасоратлик Корея дўстлик” ҳамда “Мега
интер элегант”, Андижон шаҳрида “Делта текс” Қўрғонтепа туманида “Шош
чин текс” қўшма корхоналари ташкил этилди.

2012 йилда вилоят ташқи савдо айланмаси ҳажми 2871,3 млн. АҚШ

долларини, жумладан экспорт 895,2 млн. АҚШ долларни импорт 1976 млн.
АҚШ долларни ташкил этди.

Ташқи савдо айланмасидаги экспорт ва импорт улуши мос равишда 31,2

ва 68,8 фоизга тенг бўлди.

Чет эл бозорига асосан енгил автомобиллар, калава ип, момиқ пахта,

тикув маҳсулотлари, бўёқлар, кабель маҳсулотлари, пойабзаллар, пайпоқлар,
фильтрлар, қуруқ ва ҳўл мевалар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинган
бўлса, четдан (импорт) дастгоҳлар, автомобиллар учун бутловчи қисмлар,
саноат хомашёси, кимё маҳсулотлари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат
маҳсулотлари, қора ва рангли металл буюмлари келтирилди.

Андижон вилояти саноат маҳсулотлари турларини экспорт ҳам қилади.

2012 йил вилояти экспорт салоҳияти 895,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Унинг таркибида машина ва асбоб-ускуналарнинг улуши 84,6 фоизни ташкил
этди. Пахта толаси эса 5,1 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари эса 6,1 фоизга тенг
бўлди. Вилоятда саноат маҳсулотлари экспорт салоҳиятида кўпрок ўсиш
кузатилмоқда. Бу эса вилоят иқтисодиётининг ривожланиб бораётганлигидан
далолат бермоқда.

Автомобиль йўллари нисбатан ривожланган. Унинг умумий узунлиги 5,5

минг км га (республикадаги шу кўрсаткичнинг 6,4 фоизи) тенг. Халқаро,
мамлакат, вилоят ва туманлараро аҳамиятга эга йўллар бўлиб, вилоятдаги барча
саноат марказлари, пунктлари ва тугунларини ўзаро туташтиради. Автомобиль
транспортида 43,4 млн. тонна юк ва 340,6 млн. йўловчи ташилди. Ташилган
юклар ҳажми 2010 йилга нисбатан 106,3 фоизга, йўловчилар ташиш ҳажми эса
114,0 фоизга ўсди. Ташилган юк ва йўловчиларнинг асосий қисми вилоят
маркази Андижон шаҳрига тўғри келган.

3-жадвал

Андижон вилояти саноати тармоқлари бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб

чиқариш динамикаси (фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2012 йилдагига

фарқи (+,-)

2009

2010

2011

2012

2009

2010

2011

1

2

3

4

5

6

7

8

Саноат

маҳсулоти

ишлаб

чиқариш

137,7

120,8

118,4

121,4

-16,3

0,6

3

Электр энергетикаси

92,5

153,5

148,7

117,6

25,1

-35,9

-31,1

Ёқилғи саноати

100,7

100,1

113,0

187,7

87

87,6

74,7


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

5

6

7

8

Кимё ва нефть-кимё саноати

120,4

109,6

120,5

129,5

9,1

19,9

9

Машинасозлик ва металлни
қайта ишлаш

125,9

120,4

107,0

118,0

-7,9

-2,4

11

Қурилиш

материаллари

саноати

112,3

144,2

126,1

150,3

38

6,1

24,2

Енгил саноат

114,6

113,1

122,7

122,8

8,2

9,7

0,1

Озиқ-овқат саноати

109

107,8

107,2

151,3

42,3

43,5

44,1

Микробиология саноати

107,8

110,1

101,8

120,4

12,6

10,3

18,6

Полиграфия

110,1

116,9

99,4

139,3

29,2

22,4

39,9

Манба: Андижон вилояти статистика Бош бошқармаси маълумотлари асосида

тузилган.

Жадвал маълумотига кўра, вилоят саноат тармоқлари бўйича саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси 2009-2012 йиллар мобайнида
белгиланган даражада ўсиш кузатилган. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш 2009 йилда 37,7 фоизга ўсган бўлса, 2012 йилда бу кўрсаткич 21,4
фоизга ўсган. Лекин бу давр оралиғида солиштириладиган бўлса, 2009 йилга
нисбатан 16,3 фоизга камайганлигини ҳам кўриш мумкин ёки 2011 йилга
нисбатан 3 фоизга ошган. Бу ўзгаришларга асосан қуйидаги саноат тармоқлари
таъсир кўрсатган. Чунки электр энергетикаси саноати 2009 йилда 7,5 фоизга
камайганлиги, 2010 йилга нисбатан 35,9 фоизга қисқарганлиги ҳисобига
саноатнинг йиллар кетма-кетлигидаги улуши камайгандир. Бошқа саноат
тармоқлари сезиларли даражада ўсган.

Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи енгил саноат мажмуасига ип-газлама,

ипакчилик, тикувчилик саноати киради. Минтақа ип-газлама тармоғи
тугалланмаган ишлаб чиқариш даврига эга. “Озиқ-овқат саноатининг тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар мажмуасига ёғ-мой ва консерва
саноати киради” (4). Вилоят тўқимачилик комбинати фақат техник газламалар,
ёғ-мой комбинати асосан ёғ ва совун чиқаради.

Юқоридаги жадвал маълумотларга кўра, вилоятда саноат тармоқларида энг

юқори ўсиш суръати озиқ-овқат (42,4 фоиз) ва қурилиш материаллари (38,6
фоиз) саноатларига тўғри келди.

Андижон вилояти шаҳар ва туманлари ялпи саноат маҳсулотлари ишлаб

чиқариш динамикасини таҳлили қилишда қуйида 4-жадвал ишлаб чиқилган.

4-жадвал

Андижон вилояти шаҳар ва туманларида ялпи саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш динамикаси, млрд.сўм ҳисобида

Шаҳар ва туманлар

Йиллар

2012 йилга нисбатан

(% ҳисобида)

2009

2010

2011

2012

2009

2010

2011

1

2

3

4

5

6

7

8

Андижон шаҳар

753,8

834,8

897,8

913,6

121,2

109,4

101,8

Хонобод шаҳар

178,7

241,1

267,9

287,3

160,8

119,2

107,2

Андижон туман

86,8

89,5

104,2

114,2

131,6

127,6

109,6


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

5

6

7

8

Асака туман

157

323,8

1392

2449

1559,9

756,3

175,9

Балиқчи туман

42

49,5

57,9

59,5

141,7

120,2

102,8

Бўз туман

26,6

25,4

20,6

20,6

77,4

81,1

100,0

Булоқбоши туман

8,3

8,6

10,1

12,1

145,8

140,7

119,8

Жалақудуқ туман

52,1

52,4

54,8

55,4

106,3

105,7

101,1

Избоскан туман

38,6

65,8

78,2

81,6

211,4

124,0

104,3

Қўрғонтепа туман

24,2

44,7

57,3

59,8

247,1

133,8

104,4

Марҳамат туман

23,4

33,9

45,4

47,4

202,6

139,8

104,4

Олтинкўл туман

10,2

27,3

39,5

42,3

414,7

154,9

107,1

Пахтаобод туман

32

8,3

13,1

14,6

45,6

175,9

111,5

Улуғнор туман

0,7

1,1

29,4

32,2

4600,0 2927,3 109,5

Хўжаобод туман

56

59,2

61,8

64,4

115,0

108,8

104,2

Шаҳрихон туман

44,5

93,8

107,7

117,7

264,5

125,5

109,3

Вилоят бўйича

3543,9 3969,2

5248,7

6383,7

180,1

160,8

121,6

Манба: Андижон вилояти статистика Бош бошқармаси маълумотлари асосида

тузилган.


4-жадвал маълумотларидан фойдаланган ҳолда 2009-2012 йиллар

оралиғида вилоятда ялпи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси
шаҳар ва туманлар кесмида таҳлил қиладиган бўлсак, сезиларли даражада
ўсган. Жумладан, Андижон шаҳрида 2009 йилда жами саноат маҳсулотларини
ишлаб чиқариш даражаси 753,8 млрд сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич
2012 йилда 913,6 млрд сўмга етган. Шунингдек, 2011 йилдан бошлаб Андижон
вилоятида баъзи бир шаҳарлар туман миқиёсига бирлаштирилиши юзасидан
Асака шаҳри, Асака туманига қўйилган. Шунинг ҳисобига оладиган бўлсак,
Асака туманида 2009 йилда жами саноат маҳсулотлари 157 млрд. сўмни ташкил
этган бўлса, Асака шаҳар қўйилиши ҳисобига 2012 йилда 2449 млрд. сўмга
етган.

Бундан кўриниб турибдики, Асака шаҳрида мавжуд қўшма корхоналар

сони кўплиги ҳисобига ялпи саноат маҳсулотлар улуши ортган. Шунингдек,
вилоят миқиёсида саноат соҳаси анча паст ривожланаётган туманлар ҳам
мавжуд, яъни давлат дотациясида ўтирадиган туманлар. Булар Бўз, Улуғнор
туманлардир. Бу туманларда саноат соҳаси унча ривожланмаган. Чунки вилоят
саноат соҳасида концентрациялаштирилмаган. Худди шундай ижобий ҳолат
вилоятнинг кўзга кўринган шаҳарларидан бири Хонобод шаҳрида ҳам
кузатилди. Хонобод шаҳрида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2011
йилда 267,9 млрд.сўмга ёки 2010 йилга нисбатан 66,8 млрд.сўмга ёки 112,3
фоизга ўсди.

Андижон вилояти туманлари бўйича саноат маҳсулотлари энг кўп ишлаб

чиқараётганлари – Шаҳрихон ва Андижон туманлари ҳисобланади. Шаҳрихон
туманида 2011 йил 107,7 млрд.сўмни, 2012 йилда 117,7 млрд сўмга етган.
Андижон туманида эса 114,2 млрд.сўм саноат маҳсулоти тайёрланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Шаҳрихон туманида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2012 йилда 2011 йилга
нисбатан 9,3 фоизга ошган.

Ялпи саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми бўйича юқорида

келтирилган туманлардан кейинги ўринларни шарқий минтақа Жалақудуқ (54,8
млрд.сўм), Қўрғонтепа (57,3 млрд.сўм) туманлари банд этади. Уларнинг вилоят
ялпи саноат маҳсулотида салмоғи 1,2-1,7 фоизга тенг.

Шунингдек, вилоятда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури

асосида бир қатор саноат мажмуалари ташкил этилди. Шунинг ҳисобига саноат
ишлаб чиқаришининг турли босқичларида импорт шаклида харид қилиш
орқали қўлланилувчи деталлар, бутловчи қисмлар, яримтайёр маҳсулотлар ва
тайёр маҳсулотларни маҳаллий хомашё ва материаллар асосида ишлаб
чиқаришга ўтказиш жараёнидан иборат бўлиб, айнан иқтисодиётни
диверсификациялаш масалаларини ҳал этишга қаратилган дастурлардан бири
ҳисобланади. Ушбу дастурнинг асосий мақсади, импорт ўрнини босувчи
экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришдир.

Андижон вилоятда саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари

сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

енгил саноат соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва тайёр

маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик

корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш.

қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги

корхоналар ташкил этиш ва бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш;

қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш;

маҳаллий хомашёни қайта ишлаш;

маҳаллийлаштириш дастури ва халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация

биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш;

саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш;

саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг улушини ошириш;

халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва улар билан бозорни тўла

таъминлаш;

чарм хомашёсини қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар ташкил этиш

ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. // Халқ сўзи, 2014 йил, 18
январь, №13 (5943).

2.

Носиров Б.З. Минтақавий озиқ-овқат бозорини шакллантириш ва

ривожлантиришнинг хусусиятлари (Андижон вилояти мисолида): Иқт. фан.
ном. дисс... автореф. – Т.: МУЎМУ, 2004. – 25 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

3.

Умаров И. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантириш истиқболлари. Монография/ – Т.: Фан ва технологиялар, 2014,
23 б.

4.

Шодиева Г. Оила хўжалиги харажатлари ва унинг фаровонлигини

ошириш омиллари // Бозор, пул ва кредит. –Тошкент, 2006. – №6. –Б. 59.

5.

Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплам. –Т.: 2013 йил, -

200 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. // Халк сузи, 2014 йил, 18 январь, №13 (5943).

Носиров Б.З. Минтакавий озик-овкат бозорини шакллантириш ва ривожлантиришнинг хусусиятлари (Андижон вилояти мисолида): Икт. фан. ном. дисс... автореф. - Т.: МУ У МУ, 2004. - 25 б.

Умаров И. Озик-овкат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истикболлари. Монография/ - Т.: Фан ва технологиялар, 2014, 23 6.

Шодиева Г. Оила хужалиги харажатлари ва унинг фаровонлигини ошириш омиллари И Бозор, пул ва кредит. -Тошкент, 2006. - №6. -Б. 59.

Узбекистон Республикаси йиллик статистик туплам. -Т.: 2013 йил, -200 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов