Совершенствование подготовки, планирования и внедрения технологии внутреннего аудита в условиях диверсификации экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
332-340
10
4
Поделиться
Ахмеджанов K. (2015). Совершенствование подготовки, планирования и внедрения технологии внутреннего аудита в условиях диверсификации экономики. Экономика и инновационные технологии, (6), 332–340. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8583
K Ахмеджанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыты технология и этапы процесса проведения аудиторской проверки, c особенностями внутреннего аудита. Значительное внимание уделяется этапам планирования и составления программы аудиторской проверки службой внутреннего аудита, для более эффективного проведения внутреннего аудита.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

К.Б. Ахмеджанов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ИЧКИ

АУДИТ ТЕКШИРУВИ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ТАЙЁРЛАШ,

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ЎТКАЗИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В статье раскрыты технология и этапы процесса проведения

аудиторской проверки, c особенностями внутреннего аудита. Значительное
внимание уделяется этапам планирования и составления программы
аудиторской проверки службой внутреннего аудита, для более эффективного
проведения внутреннего аудита.

The article deals with the technology and the process steps of the audit, with the

features of the internal audit. Considerable attention is paid to the stages of planning
and program audit by the internal audit, for more effective internal audit.

Ключевые слова:

этапы аудиторской проверки, планирование,

составление программы, контроль.

«Ички аудит

– бу “конвейер” типидаги технология, жараѐн бўлиб, бунда

махсус билим олган ва тайѐрланган ходимлар қисқа муддатда ва талаб этилган
сифат даражасида маълум алгоритм билан боғлиқ бўлган қатор процедураларни
амалга оширади. Мазкур жараѐн кўплаб такрорланадиган, зерикарли
элементларни ўз ичига олган бўлиб, бундай ишларни бажариш, одатда,
ассистентларга топширилади. Шу билан бирга, текширувнинг аксарият қисми
ижодий ѐндашувни талаб этади ва мазкур ишнинг бундай қисми малакали
аудиторлар томонидан бажарилади»[1].

Ички аудит технологиясини такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши – бу

текширув ўтказишни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш йўлларининг
самарадорлигини ошириш ҳамда унинг заиф томонларини аниқлашдир. Шу
сабабдан аудиторлик текшируви босқичларининг кетма-кетлиги, унинг бориши
ва натижавийлиги ички аудиторлик назорати самарадорлиги ва ҳолатини
белгилаб беради.

Бизнингча, аудит босқичи – бу аудиторлик текшируви ўтказиш

жараѐнининг алоҳида бир босқичи бўлиб, у маълум даврга мўлжалланган ва
муайян кетма-кетликда ўзаро боғлиқ бўлган аудиторлик процедуралари
мажмуини ўз ичига олади

.

Иқтисодиѐтга доир адабиѐтларда аудиторлик

текширувлари босқичларини уларнинг сони, номи, белгилари ва ҳоказоларга
қараб ажратиш борасида мунозаралар олиб борилмоқда.

Ички аудит методологиясига кўра текширув ўтказиш босқичлари кетма-

кетлиги тавсия хусусиятига эга. Аудиторлик текширувидан ўтказиш
босқичлари қуйидагилардан иборат: дастлабки режалаштириш; аудитнинг
умумий режаси ва дастурини ишлаб чиқиш; аудит ўтказиш; аудит
натижаларини баҳолаш ва ҳужжатлар асосида расмийлаштириш.

Бизнинг фикримизча, текширув дастурининг мавжудлиги текширувга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ягона ѐндашув ва аудит босқичлари изчиллигини таъминлайди. Бироқ, мазкур
қоидада риск омиллари ва уларни камайтириш усулларини очиб бериш
мақсадга мувофиқ бўлар эди, чунки айнан шу омиллар аудит сифатига таъсир
кўрсатиши мумкин.

Шу билан бирга инобатга олиш керакки, режа асосидаги текширувлардан

ташқари махсус масалалар юзасидан аудит ўтказиш талаб этилиши мумкин.
Бундай ҳолларда аудит дастури талабларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Илмий адабиѐтларда айрим олимлар аудиторлик текшируви жараѐнини

турли босқичларга бўлган, лекин босқичларнинг бошланиши ва тугатилиши
чегараларини аниқ белгилаб бермаганлар. Шу билан бирга зарур процедуралар
кетма-кетлиги ўзгартиришсиз қолдирилган. Аудиторлик текширувини бу
аснода босқичларга бўлиш ўтиш даврида аудит жараѐнида кузатиладиган сифат
ўзгаришлари, аудитнинг риск ҳамда тизимли-йўналтирилган усулларга
бўйсундирилганлиги, асосий эътибор хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш,
хўжалик рисклари ва корхонанинг келажакда ривожланиш истиқболларини
баҳолашга қаратилганлигини тўлиқ даражада инобатга олмайди.

Фикримизча, режалаштириш жараѐнида аудиторлик текшируви хулосасига

ѐки фикр юритишга таъсир қилиши мумкин бўлган рисклар инобатга олиниши
зарур. Масалан, ўз қийматига кўра бошқа корхоналардаги 60 фоиздан ортиқ
бўлган узоқ муддатли инвестициялар энг рискли бўлиши мумкин ва ҳоказо. Шу
муносабат билан мазкур масалалар режалаштириш жараѐнида инобатга
олиниши керак, чунки улар аудиторлик текширувида далиллар йиғишга таъсир
қилади. Шунинг учун энг ишончлиси аудиторлик текширувини бешта асосий
босқичга ажратиш мақсадга мувофиқдир. 1-жадвал.

1-жадвал

Аудит ўтказишнинг асосий босқичлари

Аудит ўтказиш босқичлари

I босқич II босқич

Ш босқич

IV босқич

V босқич

Т

ай

ѐр

ло

в бо

сқ

ич

и,

й

ил

ли

к

режа ту

зиш,

бю

дж

ет

лар

ва

ж

адв

ал

лар

ни

т

ас

ди

қл

аш

Д

ир

ект

ор

лар

к

ен

гаши

ни

нг

ау

ди

то

рл

ик

т

ек

ш

ир

уви

ўт

каз

иш

тў

ғр

иси

да қар

ор

и

Режалаштириш

Текширув ўтказиш жараѐни

Аудиторлик

хулосасини

тайѐрлаш ва

уни имзолаш

(якуний

босқич)

Батафсил режа

тузиш, объектма-

объект, объектлар

дастури, сони ва

график, рисклар,
аҳамиятлилик ва

танлаш

Дастур тузиш,

текширув

ҳужжатларини

тўплаш, таҳлил

қилиш

Текширув

объектидан

келиб чиқиб

хулосалар

Ич

ки

н

аз

ор

ат

Аудиторлик

хизмати

ҳисоботини

тузиш

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Бундай таснифлаш бирмунча шартли ҳисобланади, бунга сабаб назорат

амаллари аста-секин бир босқичдан иккинчисига ўтиб боради, баъзи вақтда
сурилади ѐки бир вақтда амалга оширилади. Шунингдек текширилаѐтган
объектнинг ўзига хос хусусиятлари ва аудиторлик текширувидан кўзланган
мақсад ва муайян шарт-шароитдан келиб чиқиб, қўшимча босқичлар ташкил
этилиши ѐки мавжудлари кенгайтирилиши ҳам мумкин.

Фикримизча, режалаштириш жараѐнида ички аудит хизматининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади: режалаштириш, далиллар тўплаш,
натижаларни умумлаштириш, тавсиялар бажарилиши ва аниқланган
номутаносибликларнинг тузатилишини назорат қилиш. Шу сабабдан ички
аудитнинг асосий ва аҳамиятли ўзига хос жиҳати шуки, у олдиндан пухта
режалаштирилган жараѐн тариқасида ўтказилиши лозим.

Ички аудитни босқичма-босқич режалаштириш ички аудит хизмати ишини

ташкил этиш моделига боғлиқдир. Ички аудиторлар иш юритишининг икки
моделини ажратиб кўрсатиш мумкин: горизонтал модел ва вертикал модел.
Горизонтал моделдан хорижий мамлакатларда фаолият ѐки жараѐннинг
алоҳида тури менежмент тизими талабларига нечоғлик мувофиқлигини
текшириш, уларнинг натижалилиги ва самарадорлигини баҳолаш учун
фойдаланилади. Вертикал модел МДҲ давлатларида кенг тарқалган бўлиб,
компания таркибидаги алоҳида ташкилотнинг фаолияти талабларга нечоғлик
мувофиқлигини текшириш учун қўлланилади. Шуни таъкидлаш лозимки,
горизонтал модел кўп меҳнат талаб этади ва узоқроқ давом этади. Шу билан
бирга аҳамиятлироқ ҳам, чунки текширув объектига қўйиладиган талабларни
бажаришда иштирок этувчи турли қуйи ташкилотлар, мансабдор шахслар иш
соҳаси кесишган фаолиятни қамраб олган. Бундан ташқари, горизонтал
текширув қуйи ташкилотлар ўртасидаги тўсиқларни “бартараф этади” ва
менежмент тизими иштирокчиларини бир-бири билан ўзаро ҳамкорликда
ишлашга рағбатлантиради.

Бунда аудиторлик рискларини камайтириш имконини берувчи қуйидаги

процедураларни ташкил этиш ва бажариш заруратини инобатга олиш керак (1-
расм).

1-расм. Вертикал ва горизонтал моделларда инобатга олиниши лозим

бўлган тамойиллар.

Текширув ҳажми камайган тақдирда аудиторлик риски ортади. Ҳозирги

вақтда аудиторлар ўз амалиѐтида кўпроқ ялпи текширув процедураларига риоя
қилишга интилмоқда. Бундай вазиятда текширилаѐтган қуйи ташкилотлар
билан горизонтал ҳамкорлик ижобий натижа беради. Натижада аниқланган
қоидабузарликлар сони текширувнинг горизонтал моделидагидан кўра кўпроқ

1. Ички аудитни

режалаштириш

2. Ички аудитни

қабул қилиш

3. Ички аудитнинг

ҳисоботи

Верт

и

к

ал

а

удит

м

одел

и

Горизонтал аудит модели


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

бўлади, сабаби горизонтал моделда кўпроқ саралаб олиш ва аҳамиятлилик
усулларидан фойдаланилади, бу эса, ўз навбатида, қоидабузарликни
аниқланмаслик рискини оширади.

Шу муносабат билан аудиторлик текширувини режалаштириш жараѐнида

раҳбариятнинг фаолияти, шунингдек корхонадаги назорат тизимининг
ишлашини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

Аудитни режалаштиришда кўпроқ раҳбариятнинг тажрибаси инобатга

олинади ва бошқарув кўникмалари баҳоланади. Ушбу маълумотлар
режалаштириш жараѐнида ҳисобга олинади ва танлаб текшириш объектига
таъсир қилади. Қайд этиш лозимки, аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида
мазкур мезонлар қайта текширилади ва зарурат бўлса, аудит режаси ва
дастурига тузатиш киритилади. Бу ўз навбатида, аудитор ишининг
самарадорлигига ва кейинчалик ички аудит хизмати фаолиятига ҳам таъсир
қилади.

«Ички

аудиторлар

ҳар

бир

аудиторлик

текширувини

режалаштиришлари

лозим,

чунки

улар

аудиторлик

текширувини

режалаштириш ва бажариш учун масъул ҳисобланади»[2].

Америкалик олим Болт Г. Дж. таъкидлаганидек, “Аудитни режалаштириш

– бу аудиторлик текширувини самарали ва ўз вақтида ўтказишга қаратилган
тадбирлар тизимидир. У аудитнинг стратегияси ва тактикаси ва аудиторлик
текшируви ҳажмини белгилаш, аудитнинг умумий режасини тузиш, аудиторлик
дастури, муайян аудиторлик процедуралари ва усулларини ишлаб чиқишдан
иборатдир”[3].

Бизнингча, аудитни режалаштириш шундай ташкил этилиши керакки,

вариантни танлаш бўйича жами ҳаракатлар кўзланган мақсадга эришилишига,
яъни текширув ўтказиш аудиторлик процедураларини амалга ошириш тури,
ҳажми ва кетма-кетлигини белгилаб олиш стратегияси ва тактикасини тўғри
танлашга олиб келиши керак.

Аудит йиллик режа асосида олиб борилади, аммо режадан ташқари

текширувлар ўтказиш эҳтимоли ҳам кўзда тутилади. Янги йил учун ички
аудитлар режаси 20 декабрдан кечиктирмай ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ички аудит режалаштирилаѐтганда қуйи ташкилотларнинг ҳар бири, ҳар бир
жараѐн ва ҳар бир талабни мажбурий тарзда текшириш кўзда тутилади.
Шунингдек, ҳар бир аудит бошланишидан олдин аудит жадвали тузилади.
Жадвал аудит ўтказиш санасидан бир ҳафта олдин ишлаб чиқилади.

Ички аудит ўтказиш учун компания ходимлари ичидан гуруҳ раҳбари,

аудиторлар ва техник мутахассислар тайинланади. Гуруҳ раҳбари ва
аудиторлар бошқарув раисининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан
тайинланади. Буйруқда гуруҳ раҳбари тайинланган муддат кўрсатилиши
мумкин. Агар муддат кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда гуруҳ раҳбари чекланмаган
муддатга тайинланган ҳисобланади.

Техник мутахассислар етакчи аудиторнинг тавсиясига биноан ҳар бир

аудиторлик текшируви учун алоҳида тайинланади (зарурат бўлса).Техник
мутахассислар ички аудит ўтказиш тўғрисидаги буйруқ асосида ишга
тайинланади.

Бизнинг фикримизча, аудит жадвали тузилаѐтганда аудиторлар ва техник


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

мутахассисларни текширув объектлари бўйича тақсимлашда улар бошқа
аудиторлар ва техник мутахассислар ишлаѐтган объектларни текшириши
эҳтимоли истисно қилиниши лозим.

Шуни таъкидлаш жоизки, ички аудит хизмати раҳбари қонун талабларига

мувофиқ Кузатув кенгашига бўйсуниши лозим, демак ички аудит хизмати иш
жадвали ва режаси Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши керак.

Гуруҳ раҳбари ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб маълум бир объектда

текширув ўтказиш бўйича гуруҳ тузади ва масъул шахсларни тайинлайди.

Бизнинг фикримизча Кузатув кенгаши ва ижро органининг ваколатларини

аниқ тақсимлаб (белгилаб) олиш мақсадга мувофиқдир. Бунда Кузатув
кенгашининг функцияси кўрсатма беришдан, демак ички аудит хизмати олдига
қўйилган вазифалар ижро этилишини текширишдан, ижро органининг
функцияси эса бизнес оқимларига эришишдан иборат бўлиши лозим.

Ижро органининг функциялари ички аудит хизмати ишлаши ҳамда у ўз

олдига қўйилган вазифаларини бажариши учун шарт-шароит яратишдан
иборатдир. Хусусан, ички аудит хизматининг йиллик иш режаси намунаси
фаолият йўналишлари ва иш жадвалини ўз ичига олади. Иш жадвали Кузатув
кенгаши томонидан тасдиқланади.

Шу муносабат билан аудит режаси фаолият

турлари ва жараѐнларнинг мақоми ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда ишлаб
чиқилиши лозим. Ички аудит йиллик режасининг ички регламенти шакли
қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин (2-жадвал):

2-жадвал

“Ички аудитнинг йиллик режаси” ҳужжатининг шакли

№
П/п

Объект (фаолият

тури, жараѐн)

Соҳа

Т

екши

ру

в

м

ез

он

лар

и

Т

екши

ру

в

м

ақсади

Б

ош

ау

ди

то

рн

ин

г

Ф

ИШ

Ау

ди

то

рн

ин

г

Ф

ИШ

Моддий-техник

таъминот

Қуйи

ташкилот

Ой, Ҳафта

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Йиллик бюджет тузилаѐтганда аҳамиятли жиҳатларга алоҳида эътибор

қаратилиши лозим: рискли соҳалар, даромад, филиаллар фаолияти, сотув ва
ҳоказо.

Фаолиятнинг асосий турлари компания муваффақияти кўзланган

мақсадларга эришишга ҳал қилувчи таъсир кўрсатувчи жараѐнларга, шунингдек
фаолиятнинг мураккаб турларига биринчи даражали эътибор қаратилиши
лозим. Ушбу фаолият турлари ва жараѐнларнинг муайян босқичда талаб
даражасида бажарилмаслиги компания учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

«Асосий жараѐнлар сирасига кирадиган типик жараѐнларга қуйидагилар

киради:



истеъмолчиларнинг талабларини ўрганиш;



харидларни бошқариш;



истеъмолчилар билан ўзаро алоқада бўлиш ва маҳсулотни сотиш;



ходимларнинг касбий тайѐргарлиги ва билимлари»[4].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Асосий жараѐнларни тартиблаштириш алоҳида жараѐнларнинг бизнеснинг

якуний натижасига кўрсатадиган таъсирини иқтисодий баҳолаш орқали амалга
оширилади.

Мураккаб жараѐнлар – бу шундай жараѐнларки, уларни талаб даражасида

ташкил этмаслик ѐки уларга қўйиладиган талабларга риоя этмаслик фаолият
самарадорлигига жиддий хавф туғдиради. Бу жараѐнлар зудлик билан тўғрилаш
ѐки олдини олиш тусига эга хатти-ҳаракатлар тарзида аралашувни талаб этади
ва улар доим алоҳида назорат остида бўлиши лозим. Ички хусусиятга эга турли
сабаблар туфайли ҳар қандай бизнес-жараѐн мураккаб жараѐн тоифасига
кириши мумкин. Қуйида “Ички аудиторлик текшируви режаси” келтирилган (2

-

расм

).

Аудиторлар

Режалаштириш

Аудиторлик

процедуралари

Ҳисоботларни

шакллантириш

Жами,

(соат)

Ички аудит хизмати раҳбари

X

X

X

X

Бош аудитор

X

X

X

X

Аудитор

X

X

X

X

Аудитор ѐрдамчиси

X

X

X

X

Бошқа мутахассисликлар

X

X

X

X

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

2-расм. “Ички аудит текшируви режаси” ҳужжати

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Танлаб ўтказиладиган аудиторлик текшируви ҳисоботнинг муайян бўлими

ѐки бир турдаги операциялар гуруҳи доирасидаги барча элементларга
аудиторлик процедураларини қўллашни ўз ичига олади. Процедуралар шундай
қўлланиладики, ҳар бир элементнинг танланиши эҳтимоли катта бўлади.
Танлаб текширув ўтказиш чоғида статистик ѐки ностатистик ѐндашувни
қўллаш мумкин.

Шуни таъкидлаш жоизки, режалаштириш жараѐнида энг муҳими текширув

Аудиторлик гуруҳи аъзоларини

мажбуриятлари

ва ҳуқуқлари тўғрисида

кўрсатмалар бериш,

текширилаѐтган объект

ҳақида маълумотларни

уларга етказиш


Ишчи хужжатларини

юритиш

Режа

графиги

Аудиторлик гуруҳини

шакллантириш, уни сони

(аудиторлик текширувига жалб

қилинган бошқа бўлинмаларни

мутахассислари қўшилган ҳолда)

Аудиторлик гуруҳи

аъзоларининг малакавий

билими ва лавозим даражасига

кўра аниқ иш бўлимларига

тақсимланиши

Бажарилган ишларни ҳужжатларда расмийлаштириш ва текширилаѐтган

объектнинг мансабдор шахслари билан келишиш тартиби


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

кўламини инобатга олиш, чунки маълумот ҳажми ички аудит хизмати ишига
сезиларли таъсир кўрсатади, ички аудит хизмати аъзолари халқаро аудиторлик
стандартлари талабларини қўллашлари лозим. Мазкур стандартлар объектларни
танлаб олиш, рисклар ва аҳамиятлилик даражасини камайтириш имконини
беради.

Халқаро аудиторлик стандартлари объектнинг танлаш қисмида рискларни

баҳолаш ва муҳимликни очиб бериш мезонларини аниқлашда статистик ва
ностатистик танлаш усулларини қўллашда тавсияларга эга.

Ички аудитда ҳудди ташқи аудитдаги каби хато қилиш, ички назорат

воситалари нормал ишлашидан оғишлар бўлиши (ички аудит воситалари тест
қилинганда), ҳисоб ѐки ҳисобот бузилиши (асосий масала юзасидан аудиторлик
текшируви процедураларини бажаришда) риски мавжуддир.

Танлаб текшириш усули билан боғлиқ риск қачон юзага келади? Риск

аудиторнинг танлаб олинган ҳужжатларни текшириш маълумотларига
асосланган хулосаси барча ҳужжатларга аудиторлик текшируви процедуралари
қўлланганда олинадиган маълумотларга асосланган хулосадан фарқ қилган
ҳолда юзага келади.

Танлаб текшириш усулидан фойдаланиш билан боғлиқ қуйидаги икки

турдаги рисклар мавжуд:

1) аудитор ички назорат воситалари риски ҳақиқатда тахмин қилингандан

кўра кам ва жиддий хато йўқ, деган хулосага келиши риски.

Бу турдаги риск аудитнинг ишончлигига таъсир қилади ва бундай вазиятда

аудиторлик хулосаси нотўғри бўлиши эҳтимоли жуда каттадир.

2) аудитор ички назорат воситалари риски ҳақиқатда тахмин қилингандан

кўра катта (ички аудит воситалари тест қилинганда); аслида хато бўлмаган
ҳолда, аудитор жиддий хатога йўл қўйилган, деган хулосага келиши риски
(асосий масала юзасидан аудиторлик текшируви процедураларини бажаришда).

Бу турдаги риск аудитнинг самаралигига таъсир қилади, чунки қўшимча

ишларни амалга ошириш заруратини келтириб чиқарадики, дастлабки
хулосанинг нотўғрилигини исботлаш талаб этилади.

Ишонч даражаси аталмиш ходисалар бундай рискларга математик

қўшимча бўлиб хизмат қилади: риск юқори бўлса, ишонч даражаси паст
бўлади; риск ўртача бўлса, ишонч даражаси ҳам ўртача; риск паст бўлса, ишонч
даражаси юқори бўлади.

Танлаб текшириш усулини қўллаш билан боғлиқ бўлмаган риск – танлаб

олинган ҳужжатлар ҳажми (яъни текшириш учун танлаб олинган элементлар
сони) билан боғлиқ бўлган сабаблардан бошқа ҳар қандай сабабларга кўра
аудитор хато хулоса чиқаришига олиб келадиган омиллар оқибатидир.

Танлаб олинган элемент – бу индивидуал элементлар бўлиб, улар ҳисобда

акс эттирилади ва барча ҳужжатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Масалан, бир турдаги бирламчи ҳужжатлар, банкдаги ҳисоб рақамидан
кўчирмаларга изоҳ бўлувчи алоҳида ѐзувлар, сотувлар бўйича счѐт-фактуралар
ва дебиторларнинг шахсий ҳисоб рақамлари бўйича сальдо.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Режалаштириш жараѐнидаги аҳамиятли босқич – бу аудиторлик

текшируви дастурини ѐзиш. Аудит дастури – бу аудитда қўлланиладиган жами
усуллари ва йўллар бўлиб, улар белгиланган шаклда ҳужжатлар асосида
расмийлаштирилади. Мазкур аудиторлик текширувида қўлланиладиган
аудиторлик процедуралари рўйхатини ўз ичига олади, шунингдек дустурда
ушбу процедуралар хусусияти, муддати, ҳажми ва муайян ижрочилари
кўрсатилади (3-расм).

3-расм. Аудит дастури ва унинг таркибий элементлари

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


Асосий масалалар юзасидан аудиторлик процедуралари бухгалтерия

ҳисобида айланмалар ва ҳисоблар бўйича сальдо тўғри акс эттирилганини
батафсил текширишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, дастурда аудиторлик
текширувининг умумий ва ҳар босқичдаги мақсадлари ифода этилиши мумкин.
Аудит давомида аудиторлик текшируви бошланишидан олдин тайѐрланган
дастурга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар самарали фаолият олиб бориши учун ички

аудитни дастлабки режалаштириш ва дастурини тузиш ўта долзарб
ҳисобланади. Ушбу масала етарли даражада чуқур тадқиқ этилган ва ҳозирги
замон талабларидан келиб чиққан ҳолда аҳамияти янада ортиб бормоқда. Шу
сабабли мазкур мавзунинг долзарблиги ҳозирги кунда ҳам сақланиб қолмоқда
ва татқиқот ишларини олиб бориш жуда муҳим ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Панкратова Л.А., кафедра управленческого учета и аудита Орловского

государственного института экономики и торговли Манба: “Аудитор” журнали

Режалаштирилаѐтган аудиторлик процедуралари

Маълумот манбалари

Норматив ва қонун

ҳужжатлари

Аудит

дастури

Назорат йўналишлари ва

мақсадлари

Назоратнинг

методик усуллари

Ишни бажарувчилар

Аудиторлик текшируви

муддати ва ҳажми

Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

№11-2012, 2012 йил 13 декабрь.

2.

Пугачѐв В.В. «Внутренний аудит и контроль. Организация внутреннего

аудита в условиях экономического кризиса» -–Москва: Дело и Сервис, 2010
год.

3.

Болт Г. Дж. Практическое руководство по управлению сбытом.- М.:

Экономика, 2011.

4.

Данилевский Ю. А. Мезенцева Т. М. Финансовий контроль в отраслях

народного хозяйства при различных формах собственности. – М. «Финансы и
статистика», 2009 г.

Библиографические ссылки

Панкратова Л.А., кафедра управленческого учета и аудита Орловского государственного института экономики и торговли Манба: “Аудитор” журнали №11-2012, 2012 йил 13 декабрь.

Пугачёв В.В. «Внутренний аудит и контроль. Организация внутреннего аудита в условиях экономического кризиса» —Москва: Дело и Сервис, 2010 год.

Болт Г. Дж. Практическое руководство по управлению сбытом,- М.: Экономика, 2011.

Данилевский Ю. А. Мезенцева Т. М. Финансовий контроль в отраслях народного хозяйства при различных формах собственности. - М. «Финансы и статистика», 2009 г.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов