Улучшение финансирования социальной сферы – важный фактор развития человеческого капитала

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
21-30
4
2
Поделиться
Рахмонов, Д. (2016). Улучшение финансирования социальной сферы – важный фактор развития человеческого капитала. Экономика и инновационные технологии, (1), 21–30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8591
Д Рахмонов, Университет мировой экономики и дипломатии

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Эта статья изучает значение человеческого капитала и аспекты ее развития с совершенствования финансирования социальная сфера. Рекомендации, касающиеся прогресса данной деятельности в Узбекистане были разработаны исходя из опыта передового зарубежного опыта.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.А. Рахмонов,

и.ф.н., доц. ЖИДУ

ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ – ИНСОН КАПИТАЛИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Эта статья изучает значение человеческого капитала и аспекты ее

развития с совершенствования финансирования социальная сфера.
Рекомендации, касающиеся прогресса данной деятельности в Узбекистане
были разработаны исходя из опыта передового зарубежного опыта.

This article studies the importance of human capital, and aspects of its

development with the improvement of social sphere financing The recommendations
dealing with the progress of the given activity in Uzbekistan were developed basing
on the experience of advanced foreign experience.

Калитли сўзлар:

ижтимой соҳани молиялаштириш, таълим ва тиббиёт

муассасаларини молиялаштириш, инсон капитали.


А.Смит инсон капиталини шахснинг таълим олиш жараёнида унда меҳнат

қобилиятининг ривожланиши, ҳамда унинг жамият учун фойда келтиришга
ихтисослашувининг аҳамияти тўғрисида алоҳида таъкидлайди[14].

Фикримизча, инсон капитали ўша пайтнинг нуқтаи назари билан

қараганда, янги қийматни яратишдаги меҳнат қобилияти билан ўлчанган.

С.Воронина талқинидаги инсон капитали тушунчасига кўра аҳолининг

соғлиқ даражаси айниқса муҳим масала бўлиб, у ҳар қандай мамлакатда
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади. Айнан
аҳолининг соғлик даражаси инсон капиталини шакллантиради[3], дея
таъкидлайди.

Инсоннинг 15 ёшгача вафот этиши жамият учун мутлақ зарардир, 40

ёшгача яшаган инсон жамиятга фойда келтира бошлайди, 65 ёшгача яшаган
киши эса (агар меҳнат қобилиятини сақлаган бўлса) икки баравар фойда
келтиради[7].

Хусусан, Маҳбуб-ул Ҳақ инсон тараққиётининг иқтисодий ўсишга

таъсирини баҳолаб, шундай дейди. “Молиявий ресурслар иқтисодий ўсишни
таъминлашда муҳим инструмент вазифасини бажаради. Инсон капитали
иқтисодий ўсишни мажмуавий тарзда қўллаб-қувватловчи инструмент бўлиб,
инсон капитали тўғридан-тўғри инсон тараққиёти билан узвий боғлиқ ва ушбу
категория иқтисодий ўсишнинг сон ва сифат жиҳатидан ривожланишини
таъминлаши муқаррардир”[13]. Шу билан бирга, Маҳбуб-ул Ҳақ инсон
тараққиёти назариясининг асосчиси ҳамдир.

БМТнинг Инсон тараққиёти дастури томонидан инсон тараққиётини

шакллантирувчи мезонлар сифатида қуйидагилар келтирилган[18]:

1.

Инсон капиталини тўғридан-тўғри ривожлантирувчи омиллар:

- узоқ ва соғлом умр кўриш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

2

www.iqtisodiyot.uz

- маълумот (таълим) даражаси;
- ҳаёт фаровонлиги стандартлари.
Фикримизча, инсон капитали учта омил билан янада аниқроқ ўз ифодасини

топади. Улар жисмоний, ижтимоий ва иқтисодий омиллардир. Инсон
фаолиятининг туб негизи унинг саломатлиги, яъни жисмоний етуклиги билан
юзага келади. Шундан сўнг, замон ва макон бўйича ўзгаришларга нисбатан
ўзининг тасаввурини шакллантиради ҳамда шу орқали маълум кўникмаларга
эга бўлади. Бинобарин, билим ва кўникмаларга эга бўлган шахс иқтисодий
ишлаб чиқариш жараёнларида ўз меҳнати билан иштирок этиб, иқтисодий
қийматлар яратади.

Шу боисдан, инсон капиталини ўзида ифода этувчи ушбу омилларнинг

ривожланишига шароит яратиб берувчи соҳаларни такомиллаштириш муҳим,
деб ҳисоблаймиз.

1990 йилдан буён БМТнинг Ривожланиш Дастури инсон капиталининг

ривожланиш даражасини кўрсатувчи “инсон тараққиёти индекси” борасидаги
маърузаларини эълон қилиб келади. Ушбу ҳисоботда эълон қилишда инсон
тараққиёти даражаси қуйидагича мезонлаштирилган (1-жадвалга қаранг).

1-жадвал

Инсон тараққиёти индекси [12]

Инсон

тараққиёти

гуруҳи

Инсон

тараққиёти

даражаси

Умр кўриш

давомийлиги,

йил

Таянч

таълимнинг

ўртача

даври, йил

Таълимнинг

давомийлиги,

йил

Аҳоли жон
бошига тўғри
келадиган
ЯМД (жорий
нархларда,
АҚШ доллари)

1

2

3

4

5

6

Жуда юқори
инсон
тараққиёти

0,890

80,2

11,7

16,3

40046

Юқори
инсон
тараққиёти

0,735

74,5

8,1

13,4

13231

Ўртача
инсон
тараққиёти

0,614

67,9

5,5

11,7

5960

Кичик инсон
тараққиёти

0,493

59,4

4,2

9,0

2904


Мазкур

жадвалдан

кўриниб

турибдики,

инсон

капиталини

ривожлантиришда муҳим кўрсаткичлар бўлиб, ижтимоий соҳанинг йирик
бўғинлари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари келтирилган. Шу боисдан,
таълим

ва

соғлиқни

сақлаш

соҳаларини

молиялаштиришни

такомиллаштирмасдан туриб инсон капиталининг юқори даражаларига эришиб
бўлмайди.

2014 йилда чоп этилган “Инсон тараққиёти ривожланиш индекси” (Human

development index) ҳисоботида 187 мамлакат-нинг ушбу кўрсаткич асосидаги
рейтинги эълон қилинди. Ушбу рўйхатда

Ўзбекистон 116 (коэффициент


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

3

www.iqtisodiyot.uz

0,661га тенгбўлиб, ўтган йилга нисбатан 0,4 бирликка ошган) ўринда

қайд

этилди[12].

Кўриниб турибдики, БМТнинг эълон қилган ҳисоботлари доирасида

мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш тадбирларини оширишни
тақозо қилмоқда.

Биринчидан

,

соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга

оширилишига қарамасдан, умр кўриш давомийлиги ривожланган давлатлар
кўрсаткичлари даражасида етказишни тақозо қилади. Бинобарин, иқтисодиёти
ривожланган давлатларда ушбу кўрсаткич 75-80 ёшни ташкил этади.

Иккинчидан

,

таянч таълим олишнинг ўртача даври 10 йил бўлса-да,

таълимни давом эттириш муддатини мусбат фарқи 1,5 йилга тенг бўлмоқда.
Зотан, таянч таълим даври инсон капитали юқори гуруҳидаги давлатларда
ривожланган ушбу кўрсаткич 6,5 йилни ташкил этувчилар ёки бўлма-са ўта
юқори ривожланган инсон капиталига эга давлатларда ушбу кўрсаткич,
жумладан, Испанияда 9,6 йилни, Португалияда 8,2 йилни ташкил
этаётганлигини қайд этиш лозим[11].

Учинчидан

,

таълимнинг давомийлиги бор-йўғи +1,5 йилга фарқ қилишини

кўриш мумкин. Юқорида қайд этиб ўтилган давлатларда ушбу кўрсаткич
хусусан, Испанияда +7,5 йил бўлса, Португалияда +8,1 йилни ташкил
этмоқда[11].

Мамлакатимизда инсон капиталининг ривожланиш даражасининг ўртача

гуруҳига киришини қайд этишимиз мумкин. Шу боисдан, айтиш лозим, инсон
капитали ривожланишининг юқори гуруҳи даражасига олиб чиқиш масаласи
долзарб масалага айланиши лозим.

Биз мазкур вазифанинг нечоғлиқ муҳим аҳамиятга эга эканлигини

Президентимиз томонидан таъкидланган “Энг кўп талаб қилинадиган ва ўзини
энг кўп оқлайдиган сармоя – бу инсон капиталига йўналтирилган сармоядир”[2]
– деган сўзлари орқали ҳам ифодалашимиз мумкин.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, аҳолининг юқори миқёсда ижтимоий соҳа

хизматлари билан қулай ва самарали тарзда таъминланиши инсон капитали
ёҳуд тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатади.

2015 йил сентябр ойининг охирларида БМТ Ассемблеясининг 70-

сессиясида Ўзбекистон томонидан тақдим этилган маърузада инсон
тараққиётини ривожлантиришга доир мақсадларини кўрсатиб ўтди. Унга кўра,

Ўзбекистон учун 2030 йилга бориб аҳоли даромади жаҳондаги ўртача
даромаддан юқори бўлган давлатлар қаторига киришдир.

Шу нуқтаи назардан, қараганда аҳоли жон бошига юқори даромадли

кўрсаткичларга эришиш ўз навбатида инсон капиталининг ўртача гуруҳига
киришни ўзида акс эттиради. Айни пайтда мамлакатимизда мавжуд ҳолатни
қуйида кўриш мумкин.

Жаҳон банкининг Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи

миллий даромадни (жорий нархларда) 5260 АҚШ долларидан[19] иборат, деб
баҳолайди. Бу эса, мамлакатимизда ўртача инсон тараққиёти гуруҳи доирасида
ушбу кўрсаткич ривожланиб бораётганлигини англатади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Жаҳон банкининг инсон капитали индексини ҳисоблаш методологияси

асосида мамлакатимиздаги ўртача умр кўриш давомийлиги, таълим олиш даври
ва даромад даражаси каби кўрсаткичлардан фойдаланиб мазкур индексни
ҳисобласак унинг 0,6829га (муаллиф томонидан ҳисобланган) тенг эканлигини
кўрамиз. Бу эса, инсон капитали индексининг ўртача ривожланиш даражасига
(Human Development Report -2014 мезонларига кўра) тўғри келишини қайд
этиш лозим.

Шу нуқтаи назардан, инсон капиталининг ижтимоий хизматлар

савиясининг ўсиши билан бирга миллий иқтисодиёт барқарорлигига сезиларли
таъсир кўрсатувчи омил эканлиги ойдинлашади.

Белгиланган мақсад доирасида инсон капиталини ривожлантиришга

қаратилган вазифалар қаторига қуйидагиларни келтириш мумкин, деб
ўйлаймиз:



таълим ва илмий фаолиятнинг сифатини ошириш ва муддат жиҳатидан

такомиллаштиришда Ҳукумат-хусусий сектор ҳамкорлиги методологиясини
қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;



соғликни

сақлаш

соҳасида

кўрсатилаётган

хизматларнинг

натижадорлиги билан боғлиқ равишда молиявий маблағларни ажратишга
қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;

Таъкидлаш лозимки, кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этилиб

мамлакатимиз шароитида қўлланилиши аҳолининг ижтимоий фаровонлигини
ва мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда сезиларли даражада
хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

Олий таълим соҳасида интеграцион жараёнларнинг янгича шаклини

амалга оширишни тақозо этади. Ҳозирги замонавий шароитда ушбу
тенденциялар давлат таълим муассасалари ва хусусий сектор субъектлари
билан бўлган ҳамкорлик алоқалари асосида ривожланмоқда. Халқаро амалиётда
Public-Private Partnership – PPP (Ҳукумат-Хусусий сектор ҳамкорлиги – ҲХҲ,
“Учлик спирали”) тажрибасининг кенгайиши бунинг яққол мисолидир.

ҲХҲни ташкил этиш бўйича жаҳон амалиётида икки механизмдан

фойдаланилади. Улар: институтционал ва шартномавий (дастурий-лойиҳавий).

Мазкур икки шаклни амалга ошириш учун қуйидаги механизмлардан

фойдаланилади: ҲХҲни ташкил этишнинг шакл ва механизмлари таснифи[9]:

1.

Институтционал: эндаумент фондлари, технопарклар, технологиялар

трансфери марказлари, ресурс марказлари, жамоавий фойдаланиш марказлари,
қўшма таълим тузилмалари.

2.

Шартномавий: стипендия дастурлари, грантлар, концессиялар, узоқ

муддатли ижаралар, инвестициявий шартномалар, таълим ваучерлари, таълим
кредитлари, студентларнинг стажировка қилишлари.

Халқаро амалиётда ҲХҲларнинг 3 фоизи шартномавий шаклдан иборат

бўлса, қолган 97 фоизи институтционал шаклдан фойдаланади[9].

Мамлакатимизда

2008-2014

йилларда

таълим

муассасаларини

молиялаштиришда давлат бюджетининг маблағлари улушида ошиб бориш
тенденциясини кузатиш мумкин (2-расмга). Тадқиқотлар кўрсатадики, таълим
харажатларининг жами бюджет харажатларига нисбатан ўсиб бориши ўртача


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

5

www.iqtisodiyot.uz

33-34 фоиз атрофида бўлаётган бўлса, ижтимоий харажатлардаги улуши ўтган
йилга нисбатан 2009 йилда 2,6 фоиз пунктга пасайган бўлса, 2014 йилда 0,4
фоиз пунктга пасайган.

2-расм. Ўзбекистонда таълим тизимини молиялаштиришда давлат

бюджетининг харажатлари[16], млрд. сўм.

Ундаги

y=-0,1853x

2

+2,146х+27,98

(1) да х нинг ўрнида йиллар акс этган

бўлиб, биз бу орқали кейинги даврлар учун кўрсаткичларнинг фоизини
олишимиз мумкин бўлади. Апраксимация коэффициенти R

2

=0.9514 га тенглиги

кўриниб турибди ва бу кучли бўлган боғланишни ифодалайди. Корреляция
коэффициенти R=0,9753 га тенг.

Кейинги йилларда бюджет харажатларида таълимни молиялаштириш

юқори мутаносиблик билан амалга оширилаётганлигини кўриш мумкин.

Ундаги

y=0,0505x

2

- 0,2969х+57,741

(1) да х нинг ўрнида йиллар акс этган

бўлиб, биз бу орқали кейинги даврлар учун кўрсаткичларнинг фоизини
олишимиз мумкин.бўлади. Апраксимация коэффициенти R

2

=0.2406 га тенглиги

кўриниб турибди ва бу кичик

боғланишни ифодалайди. Корреляция

коэффициенти R=0,4905 га тенг.

Кейинги

йилларда

ижтимоий

соҳа

харажатларида

таълимни

молиялаштириш бироз номутаносиблик билан амалга оширилаётганлигини
кўриш мумкин.

БМТ экспертлари тадқиқотларига кўра, таълим соҳаси учун йўналтирилган

давлат бюджети маблағларининг ЯИМга нисбатан улуши ўртача 11,9 фоизни
ташкил этиши лозим, айни пайтда ўртача даражада ривожланган
мамлакатларда бу кўрсакич 4,6 фоизни ташкил этмоқда[10].

Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 2012-2013 йилларда бир хил 7,4 фоизни

ташкил этган. 2013 йилда эса давлат бюджетининг фан йўналишига ажратган
маблағлари ижтимоий соҳа харажатларидаги улуши бир фоиздан ортиқни
ташкил этмовда[17]. Фикримизча, халқаро тавсия этилган мезонлар ҳажми

0

5000

10000

15000

20000

25000

30000

35000

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

Бюджет харажатлари

Ижтимоий харажатлар

Таълим харажатлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

6

www.iqtisodiyot.uz

миқёсида таълим соҳасини молиялаштиришда таълим ва ишлаб чиқариш
тармоқларининг молиявий интеграциясини ривожлантириш зарур.

Республикамизда ривожланаётган бозор муносабатлари орқали ҳам ушбу

йўналишни такомиллаштиришга шарт-шароитлар яратади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва

мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда, эркин бозор иқтисодиёти
муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган бир қатор
қонунлар қабул қилишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. ...“Инновациялар ва
иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида”ги ва бошқа янги қонунлар
шулар жумласидандир[1].

Фикримизча, қабул қилиниши кўзда тутилаётган ушбу ҳуқуқий ҳужжатни

шакллантиришда “Учлик спирали” методологиясидан кенг фойдаланиш
муҳимдир. Бунинг учун эса, мамлакатимизда “учлик спирали”ни республика
миқёсида шакллантиришнинг уч даражасини ҳисобга олган ҳолда амалга
ошириш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, макро -, мезо - ва микродаражалар
миқёсидаги тадбирларнинг моҳиятини ва ўзаро алоқадорлик омилларини
эътиборга олиш назарда тутилмоқда.

Макродаражада давлат ҳамда манфаатдор давлат бошқарув идоралари

олий ўқув юртларидаги инновацион лойиҳаларнинг барча элементларини
мувофиқлаштириш учун зарурий шарт-шароитни яратиши лозим. Олий ўқув
юртларини молиялаштиришнинг трансформациялашувида илмий ишланма-
ларни амалиётга татбиқ этиш учун хусусий сектор билан муносабатларни
тартибга солиш.

Ушбу мақсадга йўналтирилган чораларни қўллаш учун қуйидагиларни

амалга ошириш лозим, деб ўйлаймиз:



ҳуқуқий-меъёрий базани шакллантириш;



илмий-тадқиқот инфратузилмасини шакллантиришни молиялаштириш;



давлатнинг илмий-техник тадқиқотларни амалга оширишга бўлган

буюртмалари миқдорини ошириш;



илмий-техник лойиҳаларни ҲХҲ асосида молиялаштириш бўйича

тизимли чора-тадбирлари жорий қилиш;



иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ривожлантиришга қаратилган

инновацион ғоялар бўйича грантларни шакллантириш.

Мезодаражада хусусий сектор ва университетларда ташкил этилган

технопарклар

иштирокида

бевосита

олий

ўқув

юртлари

ҳудудий

иқтисодиётнинг устувор тармоқларида лойиҳаларни амалга ошириш имкони
вужудга келади. Бунинг учун қуйидаги чораларни амалга ошириш зарур:



илмий ишланмаларнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш;



юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқишнинг илмий-техникавий

асосларини яратиш;



илмий-техникавий дастурларни ҲХҲлар асосида молиялаштиришга

қаратилган ҳамкорларни излаб топиш;



илмий ва молиявий инфраструктуранинг ҳамкорлигини ривожлан-

тиришнинг доимийлигини таъминлаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

7

www.iqtisodiyot.uz



инновацион лойиҳаларни комплекс экспертиза қилишни ташкил этиш.

Микродаражада университет моддий-техник базасини модернизациялаш,

инфраструктурани мустаҳкамлаш ҳамда илмий ходимлар учун моддий ва
ижтимоий рағбатлантириш тизимини амалга оширишга асослар яратиш.



олий ўқув юртининг моддий-техник базасини амалга оширилган

лойиҳалар ҳисобидан модернизациялаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ
билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 414-сонли
қарорига кўра бюджетдан ташқари маблағларнинг 50 фоизи тегишли бюджет
даромадига ўтказилиши белгиланган. Шу ўринда, илмий-техник лойиҳалардан
ва ташкил этиладиган технопарк, эндаумент фондлари маблағларини бошқариш
ваколатини олий ўқув юртларига бериш лозим яъни:



олий

ўқув

юрти

инфратузилмасининг

инновацион

шаклда

ривожланишига шароитлар яратиш;



олий ўқув юртининг профессор-ўқитувчи таркибини ижтимоий ва

моддий жиҳатдан рағбатлантириш;



илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг илмий

ҳамкорлигини ривожлантириш.

Замонавий шароитларда касаллик ва жуда ёш вафот этиш ҳолатлари

ҳисобидан ЯИМдаги йўқотишлар 15 фоизни ташкил этмоқда[8]. Соғлиқни
сақлаш тизими даромадларини солиқлар ҳисобидан ошириш имкони мавжуд
бўлсада, лекин ушбу жараён иқтисодий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин[5].

Фикримизча, ижтимоий йўналтирилган молия тизимини ривожлантириш

жараёнида ижтимоий мажбуриятлар давлат зиммасидан фуқароларнинг
ўзларига ўтиб бориши юзага келади.

Қайд этиш лозимки ЕИнинг давлатлари миллий соғлиқни сақлаш

тизимининг трансформациялашуви орқали тиббий суғурта тизиминг жорий
этди ва давлат соғлиқни сақлаш харажатларини камайтиришга шароит яратди.

Г. Кацявичюснинг фикрича, Европа Иттифоқи мамлакатларида соғлиқни

сақлаш тизимини молиялаштиришда “бюджет” ва “суғурта” моделларининг
ўзаро мувофиқлашаётганлигини кўриш мумкин. Хусусан, бюджет моделидан
фойдаланувчи давлатлар маблағларни тақсимлашда суғурта принципларини
қўллаётган бўлса, суғурта модели амалда бўлган давлатларда маблағларни
тўплаш ва жамғаришда бюджет принципларидан кенг фойдаланмоқда[4].

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки Буюк Британияда тиббий хизматлар

давлат бюджети маблағларидан тўлиқ қоплансада, лекин беморлар ойлаб
навбатда туришлари, қолаверса малакали тиббий хизматдан фойдаланиш
имкони паст бўлмоқда[6].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

8

www.iqtisodiyot.uz

3-расм. Давлат тиббий суғуртасини жорий этиш тузилмасининг

фаолияти[15].

Бизнингча, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш жараёнида

маблағларнинг натижавийлигини ошириш, улардан фойдаланишда замонавий
услубиятларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада, 2007 йил 10 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси

Президентининг “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-618-сонли қарори қабул
қилинди. Унга кўра, суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури
амалга оширилиши белгиланди. «Тиббий суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш
кўзда тутилди.

Фикримизча, мамлакатимизда тиббий суғуртани тартибга солувчи

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни яратишда қуйидагиларни инобатга олиш мақсадга
мувофиқ, деб ўйлаймиз. Бошқача айтганда, молиялаштириш қуйидагича амалга
ошади: давлат бюджети – тиббиёт муассасаси – фуқаро (амалдаги тизим),
давлат бюджети (ижтимоий фонд) – фуқаро – тиббиёт муассасаси (тавсия
этилаётган тизим) (3-расмга қаранг).

Таъкидлаш керакки, давлат бюджети ва давлат тиббий суғуртаси

маблағларидан интеграцион ҳолда фойдаланиб, тизимни молиялаштириш
қуйидаги имкониятларни яратади[6]:



аҳоли учун тиббий хизматлардан тенг равишда фойдаланиш учун қулай

шароит юзага келади;



фуқаролар молиявий рисклардан ҳимояланади;

Давлат бюджети маблағлари

Давлат тиббиёт

муассасалари

(БТСЁ ва

стационарлар)

Фуқаролар

Давлат ижтимоий

суғурта фонди

Ижтимоий суғурта бадаллари

Фуқаролар

Давлат тиббиёт

муассасалари

(БТСЁ ва

стационарлар)

Хусусий тиббий

хизматларни

кўрсатувчилар

Хусусий тиббий

хизматларни

кўрсатувчилар

Молиявий
ресурс

Тўловлар

Тиббий хизмат

Молиявий ресурс

Суғурта полиси

Тиббий хизмат

Суғурта

тўловлари

Амалдаги тизим

Тавсия этилаётган тизим


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

9

www.iqtisodiyot.uz



тиббий хизматлар учун тўловларни тизимлаштиради.

Олиб борилган тадқиқотлар асосида шуни айтиш лозимки, иқтисодий

тараққиётга тўғридан-тўғри таъсир этувчи омил бўлиб, инсон капитали юзага
келмоқда. 1990 йиллардан расман тадқиқ этилиб, тадқиқотлар тўғрисидаги
ҳисоботлардан ҳам кўриш мумкин иқтисоди ривожланган мамлакатларда инсон
капиталининг таъсир кучи юқори эканлиги ва ушбу омил айни ҳал қилувчи
кучга айланиб бораётганлиги ҳам кўзга ташланади. Ўз навбатида, инсон
капиталани ривожлантириш учун дастлаб уни шакллантирувчи ва
ривожлантирувчи омиллар таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини, хусусан
уларнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бу
борада, юқорида қайд этиб ўтилган тавсияларни жорий этишни
жадаллаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада

чуқурлаштириш

ва

фуқаролик

жамиятини

ривожлантириш

концепцияси//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси
ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза, 2010 йил 12 ноябрь.

2.

Каримов И.А. Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг

тарихий мероси, унинг замонавий сивилизатсия ривожидаги роли ва аҳамияти.
2014 йил 14-15 май кунларидаги халқаро конференциянинг очилишидаги
маросимидаги нутқ. http://press-service.uz – сайтидан олинди.

3.

Воронина

С.Ю.

Экономические

основы

функционирования

автономных учреждений в сфере услуг здравоохранения: дисс. ... к.э.н. – Санкт-
Петербург: СП ГЭУ. 2014. – 141 с.

4.

Кацявичюс Г. Обязательное медицинское страхование: Европейский

опыт//Вопросы организации и информатизации здравоохранения. – Беларусь,
2014.

-

№1.

[Электрон

ресурс:

http://minzdrav.gov.by/ru/static/

jurnal_voprosy_inform/journal_2014_1

].

5.

Мамедова С.К. Механизмы инновационного финансирования сферы

здравоохранения//Финансы и кредит. – Москва, 2012. - №34(514). – С. 70-73.

6.

Необходимость и особенности программно-целевого финансирования

расходов бюджета на здравоохранение//Финансы и кредит. – Москва, 2013. -
№6(534). – С. 19-27

7.

Райимбердиева О.Р. Соғлиқни сақлаш муассасаларини молиявий

таъминлашни ташкил қилиш: и.ф.н. ... дис.– Тошкент: БМА. 2001. – Б. 20.

8.

Финансы/ под ред. Г.Б. Поляка. – М.: ЮНИТИ-ДАНА. 2011.

9.

Шевчук Е.В. Государственно-частное партнерство как институт

модернизации сферы образовательных услуг:

международный и

отечественный опыт: автореф. ... к.э.н. - Ростов-на-Дону: ЮФУ, 2011. – 19 с.

10.

Human Development Report 2011. P. 162-165.

11.

Human Development Report 2014 ҳисобот маълумотларидан фойдаланиб

муаллиф томонидан ёзилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

1

,

янва

рь-

феврал

ь, 201

6

йил

10

www.iqtisodiyot.uz

12.

Human Development Report 2014. Sustaining Human Progress: Reducing

Vulnerabilities and Building Resilience

13.

Mahbub ul Haq. Reflection on Human Development. Delhi: Oxford

University Press. 1996

14.

Smith A. An Inquiry into the Nature And Causes of the Wealth of Nations

Book 2 – Of the Nature, Accumulation, and Employment of Stock. – London, 1776.

15.

Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

16.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари

17.

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги

сайтлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган

18.

http://hdr.undp.org/en/humandev

19.

http://web.worldbank.org/

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократах ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси//Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси конунчилик палатаси ва Сенатининг кушма мажлисидаги маъруза, 2010 йил 12 ноябрь.

Каримов И.А. Урта асрлар Шарк алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мсроси, унинг замонавий сивилизатсия ривожидаги роли ва ахамияти. 2014 йил 14-15 май кунларидаги халкаро конференциянинг очилишидаги маросимидаги иутк. http://press-service.uz - сайтидан олинди.

Воронина С.Ю. Экономические основы функционирования автономных учреждений в сфере услуг здравоохранения: дисс. ... к.э.н. - Санкт-Петербург: СП ГЭУ. 2014. - 141 с.

Кацявичюс Г. Обязательное медицинское страхование: Европейский

опыт//Вопросы организации и информатизации здравоохранения. - Беларусь, 2014. - №1. [Электрон ресурс: http://minzdrav.gov.by/ru/static/

jurnal voprosv inform/iournal 2014 1].

Мамедова С.К. Механизмы инновационного финансирования сферы здравоохранения//Финансы и кредит. - Москва, 2012. - №34(514). - С. 70-73.

Необходимость и особенности программно-целевого финансирования расходов бюджета на здравоохранение//Финансы и кредит. - Москва, 2013. -№6(534).-С. 19-27

Райимбердиева О.Р. Согликни саклаш муассасаларини молиявий таъминлашни ташкил килиш: и.ф.н. ... дис.- Тошкент: БМА. 2001. - Б. 20.

Финансы/ под ред. Г.Б. Поляка. - М.: ЮНИТИ-ДАНА. 2011.

Шевчук Е.В. Государственно-частное партнерство как институт модернизации сферы образовательных услуг: международный и отечественный опыт: автореф. ... к.э.н. - Ростов-на-Дону: ЮФУ, 2011,- 19 с.

Human Development Report 2011. Р. 162-165.

Human Development Report 2014 хисобот маълумотларидан фойдаланиб муаллиф томонидан ёзилган

Human Development Report 2014. Sustaining Human Progress: Reducing Vulnerabilities and Building Resilience

Mahbub ul Haq. Reflection on Human Development. Delhi: Oxford University Press. 1996

Smith A. An Inquiry into the Nature And Causes of the Wealth of Nations Book 2 - Of the Nature, Accumulation, and Employment of Stock. - London, 1776.

Тадкикотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чикилган

Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари

Узбекистан Республикаси Статистика кумитаси ва Молия вазирлиги сайтлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан хисобланган

http://hdr.undp.org/en/humandev

http://web.worldbank.org/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов