Направления эффективного развития рынка труда в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
98-106
14
4
Поделиться
Атаниязова M. (2016). Направления эффективного развития рынка труда в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (1), 98–106. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8614
M Атаниязова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье объясняется формировка и развитие трудового рынка в Республике Узбекистан, ситуация анализирована на основании статистических данных трудового рынка, уровень напряжённости исчислен, регионы сгруппированы по уровню напряжённости трудового рынка, разработанны советы и рекомендации на научным основании для эффективного развития трудового рынка.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Б. Атаниязова,

тадқиқотчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МЕҲНАТ БОЗОРИНИ САМАРАЛИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

В этой статье объясняется формировка и развитие трудового рынка в

Республике

Узбекистан,

ситуация

анализирована

на

основании

статистических данных трудового рынка, уровень напряжённости исчислен,
регионы сгруппированы по уровню напряжённости трудового рынка,
разработанны советы и рекомендации на научным основании для
эффективного развития трудового рынка.

In this article reflected the formation and development of the labor market in

the Republic of Uzbekistan, the situation is analysed on the basis of statistical data in
the labor market, the level of tightness of labor market is counted by the author,
regions are grouped by level of tightness in the labor market, developed suggestions
and recommendations based on scientific for effective development of labor market

Калитли сўзлар:

aholi, ish joyini, iqtisodiy faol aholi, iqtisodiy faoliyatsiz

aholi, ishsizlik, mehnat kuchi, mehnat bozori, mehnat bozorida keskinlik darajasi

Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши шароитида амалга

оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсади миллий иқтисодиёт
самарадорлигини оширишдан иборат бўлиб, унинг таркибий қисми
ҳисобланган меҳнат бозорини самарали ривожлантириш, аҳолининг иш билан
бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишга қаратиш лозим.
Аҳолининг иш билан бандлик даражаси ҳар қандай давлат иқтисодиётининг
ривожланиш кўламини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда ҳозирги инновацион ривожланиш шароитида меҳнат ва

аҳолининг

иш

билан

бандлиги

соҳасида

бозор

муносабатларини

ривожлантириш янги ва ўхшаши бўлмаган ёндашишни, меҳнат бозори
элементларини

ўрганишда

мунтазамликни,

бозор

категориялари

ва

тушунчаларининг услубий базасини янгилашни талаб этади. Иқтисодий
ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий тармоқларни тараққий эттириш
бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш келгусида аҳолининг иш билан
бандлиги

соҳасидаги

институционал

тузилмалар

фаолиятларини

жадаллаштириш ва меъёрий-ҳуқуқий асосларини ривожлантиришни талаб
қилади.

Ижтимоий-иқтисодий тизимда меҳнат бозори муҳим ўринни эгаллайди.

Мазкур бозорда меҳнатга лаёқатли кишилар ва давлат бирор-бир жамоа ва
хусусий ташкилотларнинг номидан иш кўрувчилар ва иш берувчиларнинг
манфаати тўқнаш келади. Меҳнат бозорида вужудга келадиган муносабатлар
яққол ифодаланган ижтимоий-иқтисодий хусусиятга эга бўлиб, улар мамлакат
аҳолиси кўпчилигининг муҳим эҳтиёжларига дахлдор бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Меҳнат бозори, бу – меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан банд

бўлган ва банд бўлмаган қисмлари ва иш берувчилар ўртасида муносабатларни
ҳамда уларнинг шахсий манфаатларини ҳисобга олувчи контрактлар (меҳнат
келишувлари) асосида “меҳнатга қобилиятларини” харид қилиш – сотишни
амалга оширувчи ҳамда ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатларни
бевосита тартибга солувчи бозор иқтисодиётининг мураккаб, кўп қиррали,
ўсувчи ва очиқ ижтимоий-иқтисодий тизимидир [1].

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш, транспорт ва

муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликни тараққий эттиришни қўллаб-қувватлаш
дастурларини амалга ошириш натижасида 2014 йилда мамлакатимизда 1
миллионга яқин иш ўрни ташкил этилди. Уларнинг 60 фоизи қишлоқ жойларда
яратилгани айниқса эътиборлидир [2].

Мамлакатимизда ҳар йили юз минглаб иш ўринлари яратилаётганлигига

қарамай меҳнат ресурслари миқдорининг мунтазам ўсиб бораётганлиги,
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва бошқа омиллар ишчи кучи таклифини
унга бўлган талабдан юқори бўлишига олиб келмоқда. Айниқса, демографик
жараёнлар билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги меҳнат ресурсларини иш
билан таъминлашда айрим муаммоларни вужудга келтирмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, демографик ҳолат мураккаб ижтимоий-

иқтисодий жараён бўлиб, бу жараён мамлакат аҳолиси сонининг динамикасини,
аҳолининг такрор барпо бўлишини, оила ва унинг таркибидаги ўзгаришларни,
аҳоли миграциясини, аҳолининг ми ллий ва ижтимоий таркибини ва ундаги
ўзгаришларни тавсифлайди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг сони

мунтазам кўпайиб, 2015 йил 1 январь ҳолатига кўра 31022,5 минг кишини
ташкил этди (1-жадвал).

Фикримизча, меҳнат бозорининг ривожланиш жараёнлари таҳлил

қилинганда, айнан шу концептуал ёндашувдан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ
бўлади.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳоли сонининг ўсиш динамикаси, минг киши

Ҳудудлар

Йиллар

2014 йилда

2000 йилга

нисбатан

ўзгариши, %

2000

2005

2010

2012

2013

2014

1

2

3

4

5

6

7

8

Ўзбекистон
Республикаси

24813,

1

26312,

7

29123,

4

29993,

5

30492,

8

31022,

5

125,0

шу жумладан:

Қорақалпоғистон
Республикаси

1527,0

1571,9

1680,9

1711,8

1736,5

1763,1

115,4

Андижон

2216,5

2375,9

2672,3

2756,4

2805,5

2857,3

128,9

Бухоро

1437,7

1525,9

1683,8

1729,7

1756,4

1785,4

124,1

Жиззах

991,5

1051,4

1166,7

1205,0

1226,8

1250,1

126,0


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

5

6

7

8

Қашқадарё

2212,5

2420,4

2722,9

2831,3

2895,3

2958,9

133,7

Навоий

791,1

812,7

873,0

888,4

901,1

913,2

115,4

Наманган

1953,2

2103,6

2379,5

2458,7

2504,1

2554,2

130,7

Самарқанд

2710,0

2907,5

3270,8

3380,9

3445,6

3514,8

129,7

Сурхондарё

1770,4

1925,1

2175,1

2260,6

2308,3

2358,3

133,2

Сирдарё

649,9

676,9

727,2

750,6

763,8

777,1

119,5

Тошкент

2370,2

2468,0

2644,4

2695,7

2725,9

2758,3

116,3

Фарғона

2697,5

2878,9

3229,2

3329,7

3386,5

3444,9

127,7

Хоразм

1347,7

1453,9

1601,1

1653,8

1684,1

1715,6

127,3

Тошкент ш.

2137,9

2140,6

2296,5

2340,9

2352,9

2371,3

110,9

Манба: Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида

тузилган.


1-жадвалдан кўриниб турганидек, 2000-2014 йилларда республика

аҳолиси сони 25,0 фоизга кўпайган. Бу давр мобайнида аҳоли сонининг ўсиш
суръати Қашқадарё (33,7 %), Сурхондарё (33,2 %), Наманган (30,7 %),
Самарқанд (29,7 %), Андижон (28,9 %), Фарғона (27,7 %), Хоразм (27,3 %) ва
Жиззах (26,0 %) вилоятларида республика ўртача кўрсаткичидан юқори бўлган.

Таҳлил қилинаётган даврда республика аҳолиси сонининг ўртача йиллик

ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил этган. Шунингдек, энг юқори ўртача йиллик
ўсиш суръати Қашқадарё (2,3 %), Сурхонадарё (2,2 %), Наманган ва Самарқанд
(2,0 %) вилоятларида кузатилган.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 50 фоизи Самарқанд (11,3 %),

Фарғона (11,1 %), Қашқадарё (9,5 %), Андижон (9,2) ва Тошкент (8,9 %)
вилоятлари улушига тўғри келади.

Таъкидлаш жоизки, меҳнат бозорига фақат иш билан бандлик ва

ишсизлик нуқтаи назаридангина эмас, унга “иш билан бандликнинг
шаклланиши, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш муаммоларини ўз ичига олган ижтимоий-иқтисодий
муносабатларининг бутун бир мажмуаси” сифатида қараш ўринли бўлади [3].

Биз меҳнат бозори таркибига иқтисодиётда банд бўлганлар, меҳнат

биржаси орқали иш қидираётганлар ҳамда мустақил равишда иш излаётган
меҳнатга лаёқатли иш билан банд бўлмаган аҳолини киритиш ушбу бозорни
кенг талқин қилиш имконини беради, деб ҳисоблайдиган мутахассислар
фикрларига қўшилган ҳолда меҳнат бозоридаги ҳолатни таҳлил қилишга
ҳаракат қилдик.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 58,4 фоизини (2014 йил) меҳнат

ресурслари ташкил этади (2-жадвал).

2-жадвалдан кўринадики, 2005-2014 йиллар давомида республикада

доимий аҳоли сони 17,9 фоизга кўпайган бўлса, бу даврда меҳнат ресурслари
сони 25,3 фоизга ортган. Қиёсий таҳлиллар доимий аҳоли сонига нисбатан
меҳнат ресурслари сони юқори суръатда ўсганлигини кўрсатади. Мазкур ҳолат
туғилишнинг юқори даражаси кузатилган (35-42 ‰) 1960-1990 йилларда
туғилганларнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳолини
ташкил этиши билан изоҳланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари таркибининг ўзгариши,

минг киши

Кўрсаткичлар

Йиллар

2014 йилда
2005 йилга

нисбатан

ўзгариши,%

2005

2010

2011

2012

2013

2014

1

2

3

4

5

6

7

8

Меҳнат ресурслари

14453,2 16726,0 17286,4

17564,3 17814,1 18104,8

125,3

доимий

аҳолига

нисбатан фоизда

54,9

58,6

58,9

59,0

58,9

58,4

-

шу жумладан:

Меҳнатга лаёқатли
ёшдаги

меҳнатга

қобилиятли аҳоли

14263,7 16533,9 17169,6

17451,5

17698,7 17994,9

126,1

Иқтисодиётда банд
бўлган ўсмирлар ва
катта ёшдаги аҳоли

189,5

192,1

116,8

112,8

115,4

109,9

58,0

Манба: Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик. Статистик тўплам. – Тошкент, 2014. -

21-б.

Таҳлиллар кўрсатишича, доимий аҳоли таркибида меҳнат ресурсларининг

улуши мунтазам ортиб борган. Агар 2005 йилда доимий аҳолининг 54,9
фоизини меҳнат ресурслари ташкил қилган бўлса, 2014 йилга келиб бу
кўрсаткич 58,4 фоизга етган ёки 3,5 бандга ортган.

Маълумки, меҳнат ресурслари меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга

қобилиятли аҳоли ва иқтисодиётда банд бўлган ўсмирлар ва катта ёшдаги
аҳолидан шаклланади. Жадвалда келтирилган статистик маълумотлар таҳлили
меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли сонининг 26,1 фоизга
ортганлигини, аксинча иқтисодиётда банд бўлган ўсмирлар ва катта ёшдаги
аҳоли сонининг 42,0 фоизга камайганлигини кўрсатади. Бундай тенденцияни
меҳнат ресурслари шаклланиш манбаларининг доимий аҳоли ва меҳнат
ресурслари таркибидаги улушининг ўзгаришида ҳам кўриш мумкин. Таҳлил
қилинаётган даврда (2005-2014 йй.) меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга
қобилиятли аҳолининг доимий аҳоли таркибидаги улуши 54,5 фоиздан 58,0
фоизгача, меҳнат ресурслари таркибидаги улуши эса 98,7 фоиздан 99,4
фоизгача ортган бўлса, бу даврда иқтисодиётда банд бўлган ўсмирлар ва катта
ёшдаги аҳолининг доимий аҳоли таркибидаги улуши 0,7 фоиздан 0,4 фоизгача,
меҳнат ресурслари таркибидаги улуши 1,3 фоиздан 0,6 фоизгача камайган.

Меҳнат ресурслари иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли бўйича

тақсимланади. Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурсларининг асосий
қисмини (74,6%) иқтисодий фаол аҳоли ташкил этади (1-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурсларининг иқтисодий

фаол ва нофаол аҳоли бўйича тақсимланиши, минг киши

Манба: Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик. Статистик тўплам. – Тошкент, 2014. -

23-б.


1-расмдан кўринадики, 2005-2014 йиллар давомида меҳнат ресурслари

сони республикада – 25,3, шаҳар жойларида 71,2 фоизга ортган, қишлоқ
жойларида эса аксинча 4,4 фоизга камайган. Қишлоқ меҳнат ресурслари
сонининг камайиши асосан 2010 йилда 2005 йилга нисбатан кузатилган. Яъни
бу даврда қишлоқ меҳнат ресурслари сони 13,6 фоизга камайган. Мазкур ҳолат
2009 йилдаги “қишлоқ жойлар урбанизацияси” билан боғлиқ. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон
Республикаси

аҳоли

пунктларини

маъмурий-ҳудудий

тузилишини

такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 68-сонли
қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида – 11 та, Андижон
вилоятида – 79 та, Бухоро вилоятида – 59 та, Жиззах вилоятида – 33 та,
Қашқадарё вилоятида – 117 та, Навоий вилоятида – 29 та, Наманган вилоятида
– 108 та, Самарқанд вилоятида – 75 та, Сурхондарё вилоятида – 106 та, Сирдарё
вилоятида – 15 та, Тошкент вилоятида – 78 та, Фарғона вилоятида – 198 та,
Хоразм вилоятида – 50 та қишлоқ шаҳар посёлкаларига айлантирилган [4].

2010 йилдан кейинги даврда демографик омил таъсирида қишлоқ меҳнат

ресурслари сони юқори суръатда кўпайиб, 2014 йилда 2010 йилга нисбатан 10,6
фоизга ортган. Ваҳоланки бу даврда шаҳар меҳнат ресурслари сони 6,2 фоизга
кўпайган.

Статистик маълумотлар таҳлили 2005-2014 йилларда меҳнат ресурслари

таркибида иқтисодий фаол аҳоли сонининг 32,1, иқтисодий нофаол аҳоли
сонининг эса 8,7 фоизга ортганлигини кўрсатади. Таъкидлаш жоизки,
республикада 2012 йилдан бошлаб иқтисодий нофаол аҳоли сони 2,5 фоизга
камайган.

Таҳлиллар кўрсатишича, меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол

аҳолининг улуши 2005 йилдаги 70,7 фоиздан 2014 йилда 74,6 фоизгача ортган.
Ўз навбатида, бу даврда иқтисодий нофаол аҳолининг улуши мос равишда 29,3
фоиздан 25,4 фоизгача камайган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

марказларида ишчи кучига бўлган талабни аниқлаш ва унинг ҳисобини юритиш
борасида ҳам бир қанча муаммолар мавжуд. Чунки улар томонидан корхона,
ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида етарлича
маълумотлар базаси шакллантирилмаган.

Меҳнат

ва

аҳолини

ижтимоий

муҳофаза

қилиш

вазирлиги

маълумотларига қараганда, 2014 йилда республика бўйича 59409 бўш иш ўрни
рўйхатга олинган (3-жадвал).

3-жадвал

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

марказларида рўйхатга олинган бўш иш ўринлари сонининг ўзгариши,

бирлик

Ҳудудлар

2005 йил

2010 йил

2014 йил

жами

бўш иш

ўринлари

сони

битта бўш иш

ўрнига тўғри

келадиган

ишсизлар

сони

жами

бўш иш

ўринлари

сони

битта бўш

иш ўрнига

тўғри

келадиган

ишсизлар

сони

жами

бўш иш

ўринлари

сони

битта бўш

иш ўрнига

тўғри

келадиган

ишсизлар

сони

1

2

3

4

5

6

7

Ўзбекистон
Республикаси

26529

12,1

70408

8,9

59409

11,5

Қорақалпоғистон
Республикаси

529

91,6

2058

21,6

1202

29,7

вилоятлар:

Андижон

1008

31,7

3455

18,8

3377

21,8

Бухоро

1387

15,8

5384

7,4

4937

9,1

Жиззах

490

15,5

1095

20,1

1073

22,9

Қашқадарё

764

18,9

4452

12,7

2651

24,1

Навоий

1019

15,8

3910

5,1

3174

7,2

Наманган

1118

21,3

4284

11,3

2779

18,8

Самарқанд

1642

18,5

4755

15,7

3201

25,8

Сурхондарё

1673

14,4

3272

14,1

2939

17,6

Сирдарё

726

6,1

2377

6,1

2142

7,9

Тошкент

2406

8,6

11705

4,0

10501

4,9

Фарғона

2388

15,9

5811

13,2

4509

18,3

Хоразм

257

61,5

2751

12,2

2878

13,6

Тошкент шаҳри

11122

2,0

15099

2,0

14046

3,1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.


3-жадвалдан кўриниб турганидек, 2005-2014 йиллар давомида бандликка

кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида рўйхатга
олинган бўш иш ўринлари сони ортган. Масалан, агар 2005 йил жами 26529 та
бўш иш ўрни рўйхатга олинган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 59409
тага етган ёки 2,2 мартага ортган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2014
йилда рўйхатга олинган бўш иш ўринлари сони 2010 йилдаги кўрсаткичга
нисбатан 15,7 фоизга камайган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Рўйхатга олинган бўш иш ўринларининг энг кўп сони (2014 йил) Тошкент

шаҳри (14046 та) ва Тошкент вилояти (10501та) ҳисобига тўғри келса, Жиззах
вилояти (1073 та), Қорақалпоғистон Республикаси (1202 та), Сирдарё вилояти
(2142 та) иқтисодиёт тармоқларида деярли бўш иш ўринлари мавжуд
эмаслигини кўриш мумкин.

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

марказларида рўйхатга олинган бўш иш ўринлари сони ҳақиқий кўрсаткичдан
анча йироқ бўлиб, бу ҳолат ишчи кучига талабни аниқлашда мазкур марказлар
фаолиятининг қониқарсизлигидан далолат беради. Чунки, ушбу бўш иш
ўринлари билан ишсизликни камайтириб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси
бўйича битта бўш иш ўрнига ўртача 11,5 та ишсиз тўғри келадиган бўлса, бу
кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси (29,7 та), Самарқанд (25,8 та),
Қашқадарё (24,1 та), Жиззах (22,9 та) ва Андижон (21,8 та) вилоятларида
республика ўртача кўрсаткичидан анча юқоридир. Юқорида келтирилган
рақамлар Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозорининг юқори босимли
ҳолатини англатади. Бошқача қилиб айтганда, ишчи кучи таклифи унга бўлган
талабдан ўртача ҳисобда 11,5 марта ортиқлигини билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20

апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
даражаси индикаторларини ҳар чоракда баҳолаш тизимини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 117-сонли қарори иловасига кўра

меҳнат бозоридаги танглик

даражаси

ни (битта бўш иш ўрнига тўғри келадиган ишсизлар сони) баҳолаш

мезонлари ишлаб чиқилган. Унга кўра, меҳнат бозоридаги танглик даражаси 2
кишигача бўлса, индикаторнинг сифат баҳоси –

паст

, 2 кишидан 4 кишигача

бўлса –

мўътадил

, 4 дан 6 кишигача бўлса –

ўртача

, 6 кишидан юқори бўлса –

салбий

ҳисобланади [5].

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини меҳнат бозоридаги танглик

даражаси бўйича гуруҳларга ажратилди (4-жадвал).

4-жадвал

Ҳудудларнинг меҳнат бозоридаги танглик даражаси бўйича таснифи

2005 йил

2014 йил

Индикаторнинг

сифат баҳоси

Индикаторнинг сифат

баҳосига тегишли ҳудудлар

Индикаторнинг

сифат баҳоси

Индикаторнинг сифат

баҳосига тегишли

ҳудудлар

Паст

Тошкент шаҳри

паст

-

мўътадил

-

мўътадил

Тошкент шаҳри

ўртача

-

ўртача

Тошкент вилояти

салбий

Қорақалпоғистон
Республикаси,

Андижон,

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё,
Навоий,

Наманган,

Самарқанд,

Сурхондарё,

Сирдарё, Тошкент, Фарғона
ва Хоразм вилоятлари

салбий

Қорақалпоғистон
Республикаси, Андижон,
Бухоро,

Жиззах,

Қашқадарё,

Навоий,

Наманган,

Самарқанд,

Сурхондарё,

Сирдарё,

Фарғона

ва

Хоразм

вилоятлари

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

4-жадвалда кўриниб турганидек, 2005 йилда фақат Тошкент шаҳрида

меҳнат бозоридаги танглик даражаси паст ҳисобланган бўлса, республиканинг
қолган барча ҳудудларида эса салбий бўлган. 2014 йилга келиб индикаторнинг
сифат баҳоси бирорта ҳудудда паст кўрсаткич кузатилмаган. Фақат Тошкент
шаҳрида – мўътадил, Тошкент вилоятида – ўртача, қолган барча ҳудудларда
салбий ҳисобланган.

Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозоридаги

танглик даражасини камайтириш, ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги
мувозанатга эришиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:



миллий хусусиятдан келиб чиқиб касаначилик меҳнатини жорий этиш,

миллий ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва
сервис соҳасини ривожлантириш, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида
қорамол боқиш каби иш билан бандликнинг самарали шаклларини
ривожлантириш. Айтиш жоизки, бу шаклдаги иш ўринларини ташкил этишга
кам харажат қилган ҳолда юқори натижага эришилади;



ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

тизимини такомиллаштириш. Бунинг учун ҳудудлардаги мавжуд корхоналарда
мутахассисларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш; касбга тайёрланадиган
фуқароларнинг корхоналарда ишга жойлашишини кафолатлаш; ишсиз
фуқароларни таянч касб-ҳунар коллежларида касбга тайёрлашга эътибор
қаратиш лозим;



ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни

квота иш ўринларига ишга жойлаштириш. Бу тоифадагиларни квота иш
ўринларига ишга жойлаштиришдаги муаммоларни ечиш учун: ижтимоий
муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган аҳоли қатламини аниқлаш
мониторингини такомиллаштириш; квота иш ўринлари яратиш бўйича мавжуд
бўлган

имкониятлардан

самарали

фойдаланиш;

корхоналар

ички

имкониятларини тўлиқ ўрганиб чиқиш; ҳудуддаги ҳар бир корхона бўйича
белгиланган квота иш ўринлари яратилганлиги ва ушбу иш ўринларига
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ишга жойлашиши бўйича
мониторинг сифатини ошириш; квота иш ўринлари яратаётган корхоналарга
қонунчилик доирасида бериладиган имтиёзларни самарали тарзда тарғибот
қилиш тавсия қилинади;



бошқа мамлакатларга бориб даромад топаётган фуқароларни расмий иш

билан бандликка ўтказиш учун мустақил хорижга ишга бораётганларга пенсия
жамғармасига тўловни амалга оширишни ихтиёрий қилган ҳолда, иш билан
бандлигини маҳаллий бошқарув муассасаларида қайд қилиш ва меҳнат
дафтарчаси юргизишни йўлга қўйиш лозим;



аҳолининг иш билан бандлигини ошириш чора-тадбирлари сифатида

янги иш ўринлари яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки иш
ўрни ҳар қандай ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнининг биринчи бўғини
бўлиб, айнан унда ишлаб чиқариш жараёни элементларининг барчаси
яхлитлашади ҳамда янги истеъмол қийматлари, меҳнат маҳсулотлари
яратилади. Бироқ бунда яратилаётган иш ўринларининг турғунлик хусусияти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

устуворликка эга бўлиши керак. Бунинг учун эса юқори меҳнат сиғимига эга
бўлган ишлаб чиқариш тармоқлари (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта
ишлаш, пахтани қайта ишлаш, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, машинасозлик
ва автомобилсозлик) ривожига алоҳида эътибор қаратиш; кам рентабелли ва
зарар кўриб ишлаётган ишлаб чиқариш корхоналарини реконструкция қилиш
ва модренизациялаш ҳисобига уларнинг тўла қувватда ишлашларини
таъминлаш; чет эл инвестицияларини жалб этиш йўли билан янги ишлаб
чиқариш ва саноат корхоналарини барпо этиш талб этилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Холмўминов Ш.Р. Қишлоқ меҳнат бозорининг шаклланиши ва

ривожланиши ҳамда уларни моделлаштириш (монография). – Т.: Фан ва
технология, 2014. - 11-б.

2.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир // Халқ сўзи. 2015 йил 17 январь, №11 (6194).

3.

Л.П.Максакова. Проблемы обеспечения занятости трудовых ресурсов

Республики Узбекистан в переходный период к рынку: Автореф.дисс.
...докт.экон.наук. – Ташкент, 1995. – С.21.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13

мартдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини маъмурий-ҳудудий
тузилишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
68-сонли қарорига илова // www.lex.uz

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20

апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
даражаси индикаторларини ҳар чоракда баҳолаш тизимини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 117-сонли қарорига илова // www. lex.uz.

Библиографические ссылки

КХолмуминов Ш.Р. Кишлок мехнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши хамда уларни моделлаштириш (монография). - Т.: Фан ва технология, 2014. - 11-6.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бсриш - устувор вазифамиздир // Халк сузи. 2015 йил 17 январь, №11 (6194).

Л.П.Максакова. Проблемы обеспечения занятости трудовых ресурсов Республики Узбекистан в переходный период к рынку: Автореф.дисс. ...докт.экон.наук. - Ташкент, 1995. - С.21.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 13 мартдаги “Узбекистон Республикаси ахоли пунктларини маъмурий-худудий тузилишини такомиллаштириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида’Ти 68-сонли карорига илова // www.lex.uz

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги “Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида ишбилармонлик мухитининг холати ва ижтимоий-иктисодий ривожлантириш даражаси индикаторларини хар чоракда бахолаш тизимини тасдиклаш тугрисида’Ти 117-сонли карорига илова // www. lex.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов