Основные направления развития информационно-коммуникационных услуг в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
258-266
17
2
Поделиться
Ашурова, Х. (2016). Основные направления развития информационно-коммуникационных услуг в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (1), 258–266. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8673
Х Ашурова, Ташкентский колледж экономики и сервиса

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведены приоритетные направления информационно-коммуникационных услуг, их нормативно-правовые основы, а также связь с научно-теоретическими взглядами. Освещены анализ условий информационно-коммуникационных услуг в Узбекистане и их проблемы. Показаны совершенствование информационных услуг в стране и пути развития электронного правительства.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ҳ.Ҳ. Ашурова, ўқитувчи,

Тошкент иқтисодиёт ва сервис коллежи

ЎЗБЕКИСТОНДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

В статье приведены приоритетные направления информационно-

коммуникационных услуг, их нормативно-правовые основы, а также связь с
научно-теоретическими взглядами. Освещены анализ условий информационно-
коммуникационных услуг в Узбекистане и их проблемы. Показаны
совершенствование информационных услуг в стране и пути развития
электронного правительства.

The article was given the priority areas of information - communication

services, its legal-regulatory framework, as well as communication with scientific -
theoretical views. Illuminated

analysis of the conditions of information

communication services in Uzbekistan and their problems. Showing improvement of
information services in the country and the way of development electronic
government.

Калитли сўзлар:

Ахборот-коммуникация хизматлари, ахборот

технологиялари, ахборотлашган жамият, Интернет хизматлари, электрон
ҳукамат, ягона интерфаол давлат хизматлари портали.

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ахборот-

коммуникация хизматларини ривожлантиришга кенг эътибор қаратилмоқда.
Президент И.А. Каримов таъкидлаганларидек, “Юқори технологияларга
асосланган хизматлар орасида кейинги йилларда алоқа ва ахборотлаштириш
хизматлари бошқа соҳаларга нисбатан жадал ривожланаётганини алоҳида
таъкидлаш жоиз. Ушбу хизматлар ҳажми сўнгги беш йилда 3,3 баробар, ўтган
йили эса 24,5 фоизга ўсди. Иқтисодиётимиз ва жамиятимиз ҳаётида ахборот-
коммуникация технологияларининг алоҳида ва муҳим ўрин тутишини ҳисобга
олиб, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-
коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури қабул қилинди.
Ушбу дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар мамлакатимизда барча
автомат телефон станцияларини рақамли тизимга ўтказишни якунлаш учун
замин яратди. Бу халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлигини
сезиларли даражада ошириш имконини беради” [1].

Мамлакатимизда ахборот хизматларини ривожлантириш учун унинг

ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга эътибор қаратилмоқда. Жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон
рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги,
“Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги, “Давлат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги
қонунлари соҳа ривожида муҳим ўрин тутмоқда. Шунингдек, халқаро
тажрибани ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат
тўғрисида”ги янги қонуни қабул қилинди. Умуман, мамлакатимизда ахборот-
коммуникация технологияларини ривожлантиришга қаратилган меъёрий-
ҳуқуқий база шакллантирилди, яъни тармоққа доир 12 та қонун, 6 та турдош
қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та фармони, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 40 дан ортиқ қарори
ҳамда 600 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Шу ўринда
Президентимизнинг қуйидаги фикрларига ҳам эътибор қаратиш керак:
“Бугунги

шароитда,

Интернет

ва

электроника

даврида иқтисодиёт

тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий
этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор
аҳамиятга эгадир. Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, айни пайтда
глобал иқтисодиётда компьютер ва телекоммуникация технологиялари,
дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар асосида кенг
турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб
бормоқда” [2].

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июнда қабул қилинган Ўзбекистон

Республикасининг

Миллий

ахборот-коммуникация

тизимини

янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган
“2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-
коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури” “электрон
ҳукумат” тизимини шакллантириш ва кенг қўллашга қаратилган муҳим
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлди. Дастур аҳолининг давлат
ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатини электрон шаклда амалга
оширишни таъминлаш, давлат бошқаруви тизимида “ягона ойна” принципини
жорий этиш каби вазифаларни ҳал этишни ўз ичига олади. Шунингдек, ушбу
ҳужжатда ахборот тизимлари комплекси ва “электрон ҳукумат” тизимининг
маълумотлар базасини яратишга доир тадбирлар белгиланган. Мазкур дастурни
қабул қилишдан кўзланган мақсад замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини янада ривожлантириш ва иқтисодиётнинг барча соҳаларига
кенг татбиқ этиш, ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал
ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган
интерфаол давлат хизмати турларини кенгайтириш ва яхшилашни
рағбатлантиришдан иборат. 2013 йил 20 сентябрда қабул қилинган
“Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини
рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда дастурий ишланмалар ва миллий дастурий маҳсулотлар
саноатини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

Ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланишнинг илмий асослари

тўғрисида тўхталиб айтиш мумкинки, жамиятда иқтисодий муносабатларнинг
ривожланиши унга мос равишда илмий-техникавий тараққиётга ҳам олиб
келади. Иқтисодчи олим Даниел Белл саноатлашган иқтисодиётдан кейинги
иқтисодиёт ҳақида тўхталиб, янги иқтисодиётда етакчи ўринда тадбиркорлар
ёки саноат корхоналари эгалари эмас, балки олимлар, билимларга асосланган
янги ахборот технологияларини яратувчилар туришини таъкидлаган эди [3]. Бу
иқтисодиётда ишлаб чиқариш ресурси сифатида ахборот ва билимлар майдонга
чиқади, иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи куч бўлиб, илмий кашфиёт ва
ишланмалар хизмат қилади. Алан Гринспеннинг фикрига кўра, ахборот
технологияларининг иқтисодиётнинг барча жабҳаларига чуқур кириб бориши
замонавий иқтисодиётни аввалгилардан кескин фарқ қиладиган ҳолатга олиб
келади ва иқтисодиёт фанида янги ахборот даврни бошлаб беради[4]. Инсоният
ҳаётида бугунги кунга келиб анъанавий иқтисодиётдан фарқли янги турдаги
иқтисодиёт вужудга келмоқда. Бу иқтисодиётда янги омиллар пайдо бўлмоқда
ва бу омиллар сифатида, биринчи навбатда, электроника ва ахборот
технологиялари майдонга чиқмоқда, шунинг учун ушбу янги иқтисодиёт баъзан
қисқа ҳолда “инфоиқтисодиёт” деб ҳам аталмоқда. Бу иқтисодиётни
“инновациялар - юқори технологиялар - янги иқтисодиёт” [5] кўринишидаги
узвий занжирнинг сўнгги бўғини сифатида таърифлаш мумкин, яъни
инновацион тадқиқотлар натижасида яратилган ишланмаларни жорий этиш
натижасида юқори технологиялар вужудга келди. Юқори технологиялар эса
инсоният ижтимоий-иқтисодий ҳаётида янги иқтисодиёт йўналиши
яратилишига олиб келди. Ахборот технологиялари ва компьютерларнинг
шиддатли ривожланиши турли ахборотлардан фойдаланиш асосида қурилган
жамиятнинг тараққий этишига олиб келмоқда. Ушбу жамият ҳозирда
“ахборотлашган жамият” деб аталмоқда. Ахборотлашган жамият шундай
жамиятки, унда жамият аъзоларининг аксарияти ахборотни, айниқса унинг
юксак шакли бўлган билимларни ишлаб чиқиш, ишлов бериш, истеъмол қилиш,
сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўладилар[6].

Ўзбекистонда кейинги йилларда хизматлар соҳасининг, жумладан

ахборот хизматларининг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши ортиб
бормоқда. Мамлакатимизда 2015 йилда умумий хизматларнинг ҳажми ялпи
ички маҳсулот таркибидаги улуши 54,5 фоизни ташкил этди. Бугунги кунда
иқтисодиётда банд аҳолининг ярмидан кўпи шу тармоқда ишламоқда.
Хизматлар ҳажми ўсиши билан унинг такибида алоқа ва ахборотлаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

хизматлари ва компьютерда дастурлаш хизматларини ҳажми ошиб бормоқда.
Бу бўйича олдинги йиллар кўрсаткичлари таҳлили 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Ўзбекистонда ахборот ва компьютерлаштириш хизматларини кўрсатиш

кўрсаткичлари [7]

Кўрсаткичлар

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2014 йил

2010 йилга

нисб-н %

1

2

3

4

5

6

7

Хизматлар жами, млрд.
сўм

32749,8

40951,5

51121,1

65524,2

81901,0

250,0

Шу жумладан:

Алоқа ва
ахборотлашти-риш
хизмати, млрд. сўм

2062,5

2616,5

3059,5

3567,6

4191,4

203,2

Компьютерда
дастурлаш хизматлари,
млрд. сўм

76,1

84,8

91,8

155,2

183,2

240,7

Алоқа ва
ахборотлашти-риш
хизматларининг жами
хизматлар тарки-бидаги
улуши, %

6,29

6,38

5,98

5,44

5,11

-1,18 п


Жадвал маълумотлари кўра, алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг

жами хизматлар таркибидаги улуши 2014 йилда 2010 йилга нисбатан 1,18
пунктга камайган. Бу ҳолат мамлакатимизда алоқа ва ахборотлаштириш
хизматларини янада жадал ривожлантириш зарурлигини билдиради.
Шунингдек, компьютерда дастурлаш хизматларининг умумий хизматлар
таркибидаги улуши анча паст. Мамлакатимизда мазкур хизмат соҳасини ҳам
ривожлантиришга эътиборни кучайтириш зарур.

Ўзбекистонда ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантириш

билан бир қаторда интернет хизматларининг ҳажми ва сифатини оширишга
кенг эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда Интернетдан фойдаланувчилар
сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда улар 10 миллион 200 минг
кишидан ошди ёки мамлакатимиз аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил
этмоқда. Республикамизда Интернетнинг ўтказувчанлик даражаси 4 баробарга
оширилди, Интернетга уланиш тезлиги эса 1,5 марта ортди. Шу билан бирга,
ундан фойдаланиш нархи 2013 йилга нисбатан 11,6 фоизга камайди. Ўтган
йили 500 дан ортиқ янги базавий мобиль алоқа станциялари ўрнатилиши
ҳисобидан алоқанинг ушбу замонавий, юқори технологияларга асосланган
тизими абонентлари сони қарийб 20 миллион кишини ташкил этди, уларга
кўрсатилаётган хизматлар ҳажми қарийб 26 фоизга кўпайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Интернет тармоғига уланиш каналлари ўтган давр мобайнида 180 %га

кенгайтирилиб, 2015 йилда 21,250 Мбит/с га етказилди. Бу эса, ўз навбатида,
оператор ва провайдерлар учун тақдим этилаётган 1 Мбит/с тезликка эга
каналлар нархини 2015 йил бошига нисбатан 20,2 фоизга, яъни
206,97 АҚШ долларгача арзонлаштиришга замин яратди. Халқаро Интернет
ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида, Бухоро вилоятида
Халқаро пакетли коммутация марказига 11,6 млн. АҚШ долларига тенг
қурилмалар келтирилиб, монтаж ишлари якунланди ва тест режимида ишга
туширилди. Лойиҳа натижасида халқаро Интернет тармоғига уланиш
имконияти 2 баробар (80 Гбит/с) оширилади ва Тошкент шаҳар боғламаси
тўлиқ захиралашга эришилади. Таҳлиллар кўрсатадики, мамлакатдаги Интернет
провайдерлари

(Мисол

учун:

МЧЖ

“Technoprosystem”,

ҚК

“Buzton”, МЧЖ “DosT Link”, ҚК “Sarkor Telecom”, ҚК МЧЖ “Unitech”,
ҚК МЧЖ “NetCity”, МЧЖ “Амалий Алоқалар Бизнеси”, МЧЖ “Skyline”)
жисмоний шахслар учун интернет хизматлари тарифларини 15 %дан 80 % га-ча
арзонлаштирди [8].

Қайд этиш лозимки, юқори тезликдаги симли Интернет хизматларини

кўрсатаётган провайдерлар амалда абонентларига Tas-X – Узнет тармоқлари
доирасида маълумотлар алмашиш бўйича хизматни бепул, трафик
тўловларисиз тақдим этмоқдалар. 2013 йилда Tas-IX тармоғида трафик
алмашиш тезлиги дақиқасига 10 Гбит/c.га етказилди, яъни 2012 йил билан
солиштирганда, тезлик 2 баробарга оширилди. Бу эса ташқи каналларга уланиш
ва миллий тармоқ ичида маълумот алмашинуви тезлиги тенг эканлигини
англатади. Юртимизнинг барча ҳудудларида Интернет тармоғига уланишнинг
техник имкониятларини ошириш, турли халқаро Европа ҳамда Осиё
мамлакатлари провайдерларидан маълумотлар олишни янада яхшилаш,
ҳудудларда Интернет тармоғига уланишни захиралаш бўйича лойиҳалар амалга
оширилмоқда. Аҳоли, жумладан, мамлакатнинг олис ҳудудларида яшаётган
аҳолининг ахборот-коммуникация технологиялари хизматларидан фойдаланиш
имкониятини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги
кунда республика телекоммуникация тармоқларида xDSL (68 %), FTTx (31 %)
ҳамда

Wi-Fi

WiMAX

(1

%)

каби

замонавий

технологиялардан

фойдаланилмоқда.

2015 йилнинг 10 декабрида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон

ҳукумат тўғрисида ”ги қонуни қабул қилинди. Унда электрон ҳукуматнинг бир
қатор асосий тушунчалари келтирилган бўлиб, унга кўра электрон ҳукумат –
давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот- коммуникация
технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир
фаолиятни,

шунингдек,

идоралараро

электрон

ҳамкорлик

қилишни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник тизимни
тартибга солади. Шунингдек, давлат хизмати, сўров, ариза берувчи,
идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш, электрон ҳукуматнинг ягона
идентификаторлари, электрон давлат хизматининг регламенти, электрон давлат
хизмати каби асосий тушунчаларга таъриф берилган.

Қонунда электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари сифатида давлат

органлари фаолиятининг самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини
таъминлаш белгиланган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот
алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш кўрсатилган.

Шунингдек, қонунда ариза берувчилар учун мамлакатнинг бутун

ҳудудида давлат органлари билан ўзаро муносабатларни электрон ҳукумат
доирасида амалга ошириш бўйича имкониятлар яратиш назарда тутилган. Ўз
зиммасига

юклатилган

вазифалар

доирасида

давлат

органларининг

маълумотлар базаларини, Ягона интерфаол давлат хизматлари портали ва
Электрон давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантириш йўллари
кўрсатилган. Бугун ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган “электрон
ҳукумат” тизимининг самарадорлиги, ривожи бевосита аҳоли манфаатлари
билан боғланади. Бугунги кунда солиқ ва статистика ҳисоботларини тақдим
этиш, божхона декларацияларини расмийлаштириш ва янги ташкил этилаётган
хўжалик субъектлари номларини рўйхатдан ўтказиш тўлиқ электрон шаклда
амалга оширилмоқда. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, кўрсатилган
хизматлар учун тўловларни он-лайн тўлаш имкониятлари кенгайтирилди ва
масофавий банк орқали амалга оширилган тўловлар суммаси 203,0 млрд.
сўмдан ошган. Хўжалик судлари томонидан фуқароларнинг даъво аризалари ва
илтимосномаларининг 32,2 мингтаси электрон шаклда қабул қилинган.
Электрон рақамли имзо калитлари фойдаланувчилари сони 2014 йилгига
нисбатан 2 баробарга кўпайиб 1,32 млн.га етди. Давлат органларида жорий
этилган ахборот ресурслари сони 1,7 баробарга ўсиб, 328 тага етди,
фойдаланилаётган ахборот тизимлари сони 2,2 баробарга ўсиб 411 тага
етди[8].

Ягона интерфаол давлат хизматлари порталида 2015 йил бошидан буён 19

та хизматлар жорий этилди ва кўрсатилаётган интерфаол хизматлар сони жами
249 турдан ортди. Натижада, давлат органлари томонидан аҳоли ва
тадбиркорлик субъектларига 300 мингга яқин (ўтган йил шу даврга нисбатан –
ўсиш ўртача 13 баробар) хизматлар кўрсатилди. Ягона порталда тадбиркорлар
учун кенг қулайликларни яратиш ҳисобига портал фойдаланувчиларининг 55
фоизини

тадбиркорлар

ташкил

этмоқда.

Тадбиркорлик фаолиятига таъсир этадиган ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ва
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш ҳамда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

баҳолаш бўйича алоҳида портал – www.regulation.gov.uz жорий қилинди ва
унда бугунги кунга қадар 144 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича
270 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31

декабрдаги

“Ўзбекистон

Республикасида

ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон
Республикаси

Ахборот

технологиялари

ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини
ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази
экспертлари томонидан ҳар чоракда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати таҳлил қилиниб, рейтингли баҳолаш
ишлари амалга ошириб келинмоқда.

2015 йилнинг биринчи яримида 115 та давлат ва хўжалик бошқаруви,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жумладан 56 та давлат бошқаруви
органлари, 45 та давлат хўжалик бошқаруви органлари, 14 маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати баҳоланди ва натижалар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Давлат идораларининг
мазкур йўналишдаги рейтинг кўрсаткичлари 2014 йилнинг биринчи ярмига
нисбатан 59,23 дан 68,29 %га кўтарилган бўлиб, ўртача ўсиш 15,3 %ни ташкил
этди. Рейтингли баҳолашни амалга оширишнинг мақсади ва вазифалари давлат
муассасаларида ахборот-коммуникация

технологияларини

жорий

этиш

ҳолатини таҳлил қилиш ва мавжуд тўсиқларни аниқлаш, камчиликларни
бартараф этиш ҳамда самарадорликни ошириш чора-тадбирларини ишлаб
чиқишда кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
ва ривожлантиришни давом эттиришнинг устувор йўналишлари бўйича
таклифлар тайёрлашдан иборат эди. Олиб борилган таҳлиллар хулосалари
давлат идораларида ахборот-коммуникация технологиялари татбиқ этилишига
масъул таркибий бўлинманинг ташкил этилмагани ёки малакали мутахассислар
жалб этилмагани ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларининг
самарали жорий этилиши ва ривожланиши билан боғлиқ камчиликлар юзага
келишининг бош омили эканини кўрсатмоқда.

Мамлакатда ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантириш

борасида бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётган бўлса-да, баъзи
ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд:
- алоқа ва ахборотлаштириш, шунингдек, компюьтерда дастурлаш
хизматларининг жами хизматлар таркибидаги улуши камайиб бормоқда (1-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

жадвалда келтирилган). Жаҳонда ва ривожланган мамлакатларда буларнинг
улуши анча юқори, масалан Корея Республикасининг ялпи ички маҳсулотида
ахборот-коммуникация технологияларининг улуши 11,8 фоиздан зиёдни
ташкил этади (бу маълумот Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг

мамлакатимизни

2015

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси
мажлисидаги маърузасида келтирилган). Мамлакатимизда мазкур соҳани
ривожлантиришга жиддий эътибор бериш керак;

- дунё мамлакатлари орасида ўтказилган “Ахборотларнинг очиқлик

даражаси” бўйича рейтингда Ўзбекистон анча пастки ўринни эгаллаган (Жаҳон
банки

томонидан

ўтказилган

“Бизнес

юритиш-2016”

рейтинги).

Мамлакатимизда ахборотларнинг очиқлик даражасини оширишга ҳам кенг
эътибор қаритиш зарур;

- Электрон ҳукумат соҳасини ривожлантриш борасидаги ишларни янада

жадаллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш лозим.

Бу каби муаммоларининг бартараф этилиши мамлакатимизда ахборот-

коммуникация хизматларини янада ривожлантиришга ёрдам беради, ахборот
соҳасидаги давлат сиёсати мамлакатнинг иқтисодий-сиёсий самарадорлигини
оширишга, изчил тараққиётга, яратиладиган ташкилий-техник имкониятлар
аҳоли турмуш фаровонлиги ошишига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. // Халқ сўзи,
2015 йил 17 январь.

2. Каримов И.А.

Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. // Халқ сўзи, 2016 йил 16
январь

.

3. Даниел. Б. Грядущее постиндустриальное общество. -М.: Академия,

2004.

4. Гринспен А. Эпоха потрясений. Проблемы и перспективы мировой

финансовой системы. -М.: Юнайтед Пресс, 2010. -с. 550.

5. Мухиддинов Х.А. Проблемы повышения финансово-экономической

эффективности инфокоммуникационных услуг в Узбекистане. – Т.: Akademiуa,
2007. ст. 116.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

6. Арипов А.Н., Мирзохидов Х.М. ва бошқалар. Ахборот коммуникация

технологиялари изоҳли луғати. – Т.: Рақамли ривожланиш дастури, 2004.

7.Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитасининг

маълумотлари.

8. Ўзбекистон

Республикаси

Ахборот

технологиялари

ва

коммуникацияларни

ривожлантириш

вазирлиги

ахборот

хизматининг

маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараенларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. // Халк сузи, 2015 йил 17 январь.

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. // Халк сузи, 2016 йил 16 январь.

Даниел. Б. Грядущее постиндустриальное общество. -М.: Академия, 2004.

Гринспен А. Эпоха потрясений. Проблемы и перспективы мировой финансовой системы. -М.: Юнайтед Пресс, 2010. -с. 550.

Мухиддинов Х.А. Проблемы повышения финансово-экономической эффективности инфокоммуникационных услуг в Узбекистане. - Т.: Akademiya, 2007. ст. 116.

Арипов А.Н., Мирзохидов Х.М. ва бошкалар. Ахборот коммуникация технологиялари изохли лугати. - Т.: Ракамли ривожланиш дастури, 2004.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитасининг маълумотлари.

Узбекистон коммуникацияларни Республикаси ривожлантириш Ахборот технологиялари ва вазирлиги ахборот хизматининг

маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов