Особенности бухгалтерского учета в учреждениях среднего профессионального образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
302-313
15
4
Поделиться
Исканов, Х., & Шаймарданова, Д. (2016). Особенности бухгалтерского учета в учреждениях среднего профессионального образования. Экономика и инновационные технологии, (2), 302–313. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8732
Х Исканов, Ташкентский Финансовый Институт

старший преподаватель

Д Шаймарданова, Ташкентский Финансовый Институт

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведены предложения автора по решению cуществуюших проблем касательно ведения учета директорского фонда средне-специальных профессиональных образовательных учреждений.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Х.Н. Исканов, катта ўқитувчи,

Д.Р. Шаймарданова, ўқитувчи, ТМИ

ЎРТА МАХСУС КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

В статье приведены предложения автора по решению cуществуюших

проблем касательно ведения учета директорского фонда средне-специальных
профессиональных образовательных учреждений.

In the article are provided proposals on existing problems concerning

maintaining account of directorial fund in specialized secondary education
institutions.

Калитли сўзлар:

базавий таъриф ставкалар, директор жамғармаси,

касб-ҳунар

таълим

муассасалари,

контингент,

моддий

ёрдам,

рағбатлантириш, смета.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар баробарида

таълим соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар амалга ошириб
келинмоқда. “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
қабул қилиниши билан юртимизда узлуксиз таълим тизимига асос солинди.
Узлуксиз таълим тизими ёшларни билимли ва ҳар томонлама мукаммал шахс
сифатида шаклланишига замин яратмоқда.

Узлуксиз таълим тизимининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежи

таълим босқичи ёшларга мукаммал билим бериш ҳамда касбий кўникма ҳосил
қилишга қаратилган бўлиб, таълим жараёнини янада самарали ташкил этиш
мақсадида 2008 йил 1 августда Вазирлар Маҳкамасининг 165-сон “Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг
такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида “Ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
тўғрисида”ги низом ҳамда “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг
директор жамғармаси тўғрисида”ги низом қабул қилинди [1, 2].

“Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари Ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомга кўра ўрта махсус касб-ҳунар таълими
муассасалари раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ўқувчилар
контингентига

(1-жадвал)

боғлиқ равишда муассасалар гуруҳларидан келиб

чиққан ҳолда белгиланади.

Ўрта махсус

касб-ҳунар

таълим

муассасаларининг

ўқувчилар

контингентига боғлиқ равишда гуруҳланиши бюджет маблағларидан мақсадли
ва оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

2

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилар

контингентига боғлиқ равишда гуруҳланиши

Ўрта

махсус,

касб-ҳунар

таълими муассасасининг тури

Контингент сони (киши)

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

1

2

3

4

5

Академик лицей

851 нафар ва ундан ортиқ

651—850

401—650 400 нафаргача

Касб-ҳунар коллежи

1051 нафар ва ундан ортиқ 751—1050

451—750 450 нафаргача

“Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси

тўғрисида”ги низомга кўра таълим сифатини янада ошириш мақсадида
“Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг сметаси ва штат
жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
низом (Ўз.Р. АВ.да 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйҳатдан ўтган)га
асосан харажатлар сметаси I гуруҳ харажатлари таркибида меҳнатга ҳақ тўлаш
фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда “Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг
директор жамғармаси маблағлари” 41 11 210 харажат моддаси
шакллантирилади[3].

Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан юқори касб маҳоратига эга

бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса
қўшаётган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнатини
моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида тегишли лавозим ёки малака
тоифасидаги ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими устаси базавий тариф
ставкасининг 40 фоизигача миқдордаги ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Раҳбар ходимларга, шунингдек ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида
амалга ошираётган ўқитувчиларга ва ишлаб чиқариш таълими усталарига
мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг айрим ўрнак

кўрсатган ходимларини мукофотлаш уларнинг таълим муассасасини
ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори
кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир лавозим маошигача миқдорда
бир йўла мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади. Мукофотлаш ўқув
юрти иш якунларини чиқариш натижалари бўйича амалга оширилади.

Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга уларнинг

мурожаатига кўра ёки таълим муассасаси касаба уюшмаси ташаббуси билан
қуйидаги фавқулодда ҳолларда моддий ёрдам кўрсатилади:

-

яқин қариндоши вафот этганда;

-

оғир жароҳат олинганда;

-

оғир касалликка чалинганда;

-

табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо.

Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига устамалар, мукофотлар ҳамда

моддий ёрдам харажатларини молиялаштириш молия органлари томонидан иш
ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда амалга
оширилади. ходимларнинг директор жамғармаси ҳисобига олинган

даромадларига солиқ солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга
оширилади.

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги

(Адлия

вазирлигида 2010 йил 22 декабрда № 2169-сон билан рўйхатдан ўтган)

йўриқномага асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида
ходимларга иш ҳақи, директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик
устама, бир йўла мукофотлаш ва моддий ёрдам ҳисоблаш ҳисобварақларда акс
эттирилади[3].

Масалан:

а) директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама, бир

йўла мукофотлаш ва моддий ёрдам ҳисобланса:

Дт 231 “Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар”, 261 “Бюджет

ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга
оширилган ҳақиқий харажатлар”, 271 “Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий
харажатлар” ҳисобварақлари;

Кт 173 “ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”

ҳисобварағи;

б) директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама, бир

йўла мукофотлаш ва моддий ёрдам пластик карточкага пул кўчириш орқали
тўланса:

Дт 173 “ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”

ҳисобварағи

Кт 232 “Бюджетдан молиялаштириш”, 112 “Бюджет ташкилотини

ривожлантириш жамғармаси маблағлари”, 113 “Бошқа бюджетдан ташқари
маблағлар”;

в) нақд пул бериш орқали тўланса:

-

шахсий ғазна ҳисоб рақамидан тижорат банк транзит счётига пул

ўтказилиши:

Дт 131 “Йўлдаги пул маблағлари”

ташкилот кассасига нақд пулнинг олиб келиниши:

Дт 120 “Миллий валютадаги нақд пул маблағлари”;
Кт 131 “Йўлдаги пул маблағлари”;
-

кассадан директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама,

бир йўла мукофотлаш ва моддий ёрдам берилса:

Дт 173 “ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб китоблар”

ҳисобварағи

Кт 120 “Касса” ҳисобварағи.
Ушбу муомалалар “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

тўғрисида”ги йўриқноманинг 45 - иловаси 294-сон шакл Касса ва ҳақиқий
харажатларни ҳисобга олиш дафтарида қуйидагича касса ва ҳақиқий
харажатлар кўринишида алоҳида ҳисобга олинади:

- иш ҳақи 41 11 100 Асосий иш ҳақи харажат моддаси;

- устама, мукофот ва моддий ёрдам 41 11 200 иш ҳақига устама ва

қўшимча тўловлар харажат моддасида(2-жадвал).

2-жадвал

Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама, бир йўла

мукофотлаш ва моддий ёрдам ҳисобланиши ва тўланишининг 294-сон

шаклда акс эттирилиши

Харажат номи

1-гуруҳ

жами

41 10 000 41 11 000 41 11 100 41 11 200 41 11 210

1

2

3

4

5

6

7

Ҳақиқий харажат

Иш хақи

Пул шаклидаги иш хақи

Асосий иш ҳақи

Ишхақига

устамалар

ва

қўшимчалар

Ўрта

махсус

касб-ҳунар

таълими

муассасаларининг

ўрнак кўрсатган ходимларини
рағбатлантиришнинг
Директор

жамғармаси

маблағлари

Жами

Касса харажат

Иш хақи

Пул шаклидаги иш хақи

Асосий иш ҳақи

Иш ҳақига устамалар ва
қўшимчалар

Ўрта

махсус

касб-ҳунар

таълими

муассасаларининг

ўрнак кўрсатган ходимларини
рағбатлантиришнинг
Директор

жамғармаси

маблағлари

Жами

Юқорида кўрилган ҳолатлар юзасидан ҳозирги кунда қуйидаги ҳал

қилиниши лозим бўлган масалалар мавжуд:

-

иш ҳақи, директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан устама, мукофот

ва моддий ёрдамнинг 173 “ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-
китоблар” ҳисобварағида акс эттирилиши натижасида сметада режаланган
директор жамғармаси маблағлари ижроси юзасидан ҳисобварақлар орқали аниқ
ва ишончли маълумотлар билан таъминлашни қийинлаштириши;

-

директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимга тўланиши лозим

бўлган устама, мукофот ва моддий ёрдамни аниқлаш яъни, ҳақиқий харажат ва
касса харажатлари ўртасидаги фарқни ҳисобварақлар билан таққослаш
имкониятининг мавжуд эмаслиги;

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларда

режалаштирилган иш ҳақи ҳамда директор жамғармаси маблағлари ижроси
ҳисоби юзасидан алоҳида аналитик ҳисобварақлар рўйхати ва уларни қўллаш
бўйича тавсиялар келтирилмаганлиги.

Бизнингча, юқорида келтирилган муаммоларни ҳал этиш учун қуйидаги

аналитик ҳисобварақларни (1-чизма) очиш мақсадга мувофиқ бўлади.

173 ҳисобварақ

1-чизма. Аналитик ҳисобварақлар таркибий қисмлари

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларда

режалаштирилган иш ҳақи ва директор жамғармаси маблағлари ижроси ҳисоби
юзасидан аналитик ҳисобварақлар киритиш ҳисоб объектлари бўйича аниқ ва
ишончли маълумотларни шакллантириш, ҳисоб ишларини назорат қилиш
ҳамда фойдаланувчиларга тезкорлик билан тақдим этиш имкониятини беради.

Ўрта

махсус,

касб-ҳунар

таълими

муассасалари

сметаларида

режалаштирилган директор жамғармаси маблағлари ижросини ҳисобга олиш
юзасидан юқоридаги каби аналитик ҳисобварақлардан фойдаланиш
фойдаланувчиларни янада аниқ ва ишончли маълумотлар билан таъминлаш
имконини беради.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтириб ўтилган муаммолар ва уларни

ечимлари бўйича келтириб ўтилган масалалар бугунги кунда ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасаларида долзарб масалалардан бири бўлиб
қолмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Вазирлар Маҳкамасининг 165-сон қарори асосида тасдиқланган “Ўрта

тўғрисида”ги низом 2008 йил 1 август;

173/1 Бюджет маблағлари бўйича иш ҳақи

173/2 Бюджет маблағлари бўйича устама,
мукофот ва моддий ёрдам

173/3 Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича

иш ҳақи

173/4 Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича
устама, мукофот ва моддий ёрдам

2.

Вазирлар Маҳкамасининг 165-сон Қарори асосида тасдиқланган “Ўрта

махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси
тўғрисида”ги Низом 2008 йил 1 август;

3.

“Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг сметаси

ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги низом (Ўз.Р. АВ.да 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан
рўйхатдан ўтган);

4.

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқнома

(Ўз.Р. АВ.да 2010 йил 22 декабрда № 2169-сон билан рўйхатдан ўтган).

Библиографические ссылки

Вазирлар Махкамасининг 165-сон карори асосида тасдикланган “Урта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ходимлари мехнатига хак тулаш тугрисида”ги низом 2008 йил 1 август;

Вазирлар Махкамасининг 165-сон Карори асосида тасдикланган “Урта махсус, касб-хунар таълими муассасасининг директор жамгармаси тугрисида”ги Низом 2008 йил 1 август;

“Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблаглари олувчиларнинг сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиклаш ва руйхатдан утказиш тартиби тугрисида”ги низом (Уз.Р. АВ.да 2014 йил 15 дскабрда 2634-сон билан руйхатдан утган);

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия хисоби тугрисида”ги йурикнома (Уз.Р. АВ.да 2010 йил 22 декабрда № 2169-сон билан руйхатдан утган).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов