Оценка оказания услуг, влияющих на конкурентоспособность туристско-рекреационных услуг

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
335-345
11
2
Поделиться
Усманова, З. (2016). Оценка оказания услуг, влияющих на конкурентоспособность туристско-рекреационных услуг. Экономика и инновационные технологии, (4), 335–345. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8894
З Усманова, Самаркандский институт экономики и сервиса

независимый исследовательнезависимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассмотрены виды сервисного обслуживания, понятия конкурентоспособности, а также приведен научный подход в критериях оценки влияния сервисного обслуживания туристско-рекреационных услуг на конкурентоспособность.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

З.И. Усманова,

мустақил изланувчи, СамИСИ

ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН ХИЗМАТЛАРНИНГ

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ СЕРВИСЛИ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШИНИ БАҲОЛАШ

В этой статье рассмотрены виды сервисного обслуживания, понятия

конкурентоспособности, а также приведен научный подход в критериях
оценки влияния сервисного обслуживания туристско-рекреационных услуг на
конкурентоспособность.

In article is considered the types of service, the concept of competitiveness and

is given scientific approach to the criteria for assessing the impact of service of
tourist and recreational services on competitiveness.

Калит сўзлар

:

туристик-рекреацион хизматлар, рақобатбардош-лик,

сервис, туристик-рекреацион соҳа корхоналари,ташқи муҳит, ички муҳит,
маркетинг.

Бугунги кунда мамлакатдаги хизматлар ишлаб чиқарувчилар дуч

келадиган муаммолар тўпламини қуйидаги шартли равишда бир неча
йириклаштирилган гуруҳларга ажратиш мумкин бўлади:

айланма маблағларнинг доимий етишмаслиги;

таклиф этилаётган хизматлар ассортиментнинг секин янгиланиши;

савдо-сотиқ бозорларида (хақиқий ва салоҳиятли) талабларнинг ўсиш

суръати тўғрисида етарлича маълумотнинг йўқлиги;

ишлаб чиқилган маркетинг стратегиясининг мавжуд эмаслиги, таклиф

этиладиган хизматлар нархлари ва ишлаб чиқаришнинг хақиқий харажатлари
ўртасида мутаносибликнинг йўқлиги, ташкилий тизим фаолиятининг
самарасизлиги;

шериклар ва истеъмолчиларни танлаш ҳамда улар билан ишчан

хамкорлик ўрнатишда тажрибанинг йўқлиги.

Бунинг сабабларидан бири корхона – ишлаб чиқувчи ва туристик-

рекреацион хизматларнинг истеъмолчилари ўртасида ўзаро алоқани
мустаҳкамловчи тизим йўқлигидан иборат бўлмоқда. Туристик-рекреацион соҳа
корхоналари рақобатбардошлиги ушбу тизимдаги ўзаро таъсир кучига боғлиқ
бўлмоқда. Таъкидлаб ўтилган муаммолар корхоналар ишлаб чиқариш
фаолиятини рақобатбардошлик даражасига чиқишига имкон ярата олмайди.
Ушбу муаммолар туристик-рекреацион соҳадаги корхоналарнинг рақобат
афзалликларини шакллантиришда тўсиқ бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб,
корхонанинг рақобат афзалликлари бевосита таклиф этилаётган хизматларнинг
юқори сифати ва сервис хизмат кўрсатишнинг сифати билан боғлиқ бўлмоқда.
Демак, ҳар қандай рақобат афзаллигининг функцияси – соҳадаги ўртача
даражадан юқори бўлган даромадларни таъминлаш ва хизматлар бозорида
ўзининг доимий ўринни эгаллашдан иборат эканлиги маълум бўлмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Рақобатбардошлик даражасига эришиш учун туристик-рекреацион

корхоналар учта вазифани хал этиши керак бўлади ва улар қуйидаги мақсадли
ўлчамларда ўз аксини топади: ривожланиш, ўсиш ва фойда олишда. Шунинг
учун рақобатбардошлик даражасига эришишда таклиф этиладиган хизматлар
сифатини доимо назорат қилиш, туристик-рекреацион хизматлар сифатини
яхшилаш устида ишлаш хамда ишлаб чиқариш фаолияти харажатларини
пасайтиришда захираларни кўриб чиқиш зарур бўлмоқда. Туристик-рекреацион
хизматлар сифатини нафақат яхшилаш устида ишлаб қолмасдан, балки унинг
ассортиментини кенгайтириш ва сервис хизмат турларини диверсификациялаш
тўпламини яратиш зарур бўлмоқда.

Мақсадли омиллар сифатида ўсиш, ривожланиш ва фойдани қабул қилиш

билан биргаликда ташқи ва ички мухитнинг ўзаро таъсирини ҳам таҳлил
қилиш зарур бўлади. Ташқи мухитга қуйидагиларни киритиш мумкин:

бозорга кириш йўлида тўсиқ бўладиган янги рақобатчиларнинг пайдо

бўлиши;

харажатларни пасайтиришда тўсиқ бўладиган таъминотчилар қучи;

фойдани оширишда тўсиқ бўладиган истеъмолчилар таъсири;

анча арзон туристик-рекреацион хизматларнинг пайдо бўлиш хавфи бу

туристик-рекреацион корхоналар ривожланишига ҳамда ўсишига тўсиқ бўлади;

фойданинг ўсишига тўсиқ бўладиган туристик-рекреацион соҳадаги

ўзаро мусобақанинг жадаллашуви.

Ички мухитга туристик-рекреацион соҳадаги корхоналарнинг молиявий

хўжалик фаолияти киради. Корхоналар белгиланган унсурларни сифат ва
микдор жиҳатдан баҳолаши зарур ва имкони борича уларнинг хатти-харакатини
башорат қила билиши керак. Шундай қилиб, бир томондан корхона ташқи
мухит харакатини олдиндан ўрганиши асосида ишлаб чиқариш –хўжалик
фаолиятини бошқаришда самарали воситага эга бўлади, шунингдек, бошқа
томондан, умумий харажатларни минималлаштириш мақсадида моддий
оқимларнинг барча харакати бўйича харажатларни назорат қилишга имкон
яратилади. Харажатларни бошқариш ва минималлаштириш корхонанинг ишлаб
чиқариш-хўжалик фаолиятини режалаштириш ва бошқариш амалиётига
логистика ва контроллинг тамойиллари ҳамда услубларини тадбиқ этишга
тўғри келади. Ўзбекистондаги бугунги бизнес тавсифи сифатида барча
корхоналар, шу жумладан туристик-рекреацион соҳа корхоналарида ҳам
мақсадли тезис бўлиб, фойданинг мутлақ устиворлиги тезисини кўрсатиш
мумкин. Буни Т.Коно томонидан Буюк Британия, Япония, АҚШ ва Россиядаги
бизнес мақсадларининг устунлиги борасида олиб борилган тадқиқотлар ҳам
исботламоқда.

Бизнинг

мамлакатимизда

бу

ҳолат

тадбиркорлик

инвестицияларнинг

етишмаслигидан,

шунингдек

туристик-рекреацион

хизматларнинг рақобатбардошлиги паст бўлгани туфайли рўй бермоқда.
Тадқиқот олиб борилаётган минтақадаги туристик-рекреацион соҳа
корхоналарида

эса

Ўзбекистондаги

корхоналарга

нисбатан

рақобатбардошликнинг янада паст даражада эканлиги билан ажралиб турибди.
Демак, бу минтақада асосан савдо ҳажмини ошириш устида ишлаб, бозордаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

улушини купайишига ва натижада, фойданинг ўсишига олиб келишини
такидлаш мумкин бўлади. Шуни эътиборга олиш керакки, тадбиркорлик
сармояларнинг тавакалчилигини камайтириш, уларни бошқариш, ҳамда
туристик-рекреацион

корхоналарнинг

рақобатбардошлигини

ошириш

минтақада, хусусан Самарқанд вилоятида ҳам асосий мақсадлардан бири бўлиб
қолмокда.

Ҳозирги пайтда энг керакли ва кам ўрганилганилган масалалардан бири

бу туристик-рекреацион хизматларда сервис хизматларининг даражасини
аниқлашни кўрсатиш мумкин. Бу йўналишни илмий жихатдан ўрганиш, уни
бошқаришда илмий-амалий воситаларга эга бўлиш билан бирга, корхоналарга
таклиф этиладиган хизматлар сифатини ва хизматлар рақобатбардошлиги ҳамда
бевосита корхоналар рақобатбардошлигини оширишга имкон беради.

«Корхонанинг рақобатбардошлиги» тушунчасига «Бостон консалтинг

групп» маслахатчилари қуйидагича таърифни таклиф этадилар: «Хўжалик
бирлигининг рақобатбардошлиги корхонада рақобат тутган ўриннинг меҳнат
унумдорлигини оширишга имкон берувчи ёки энг камида, уларни ўзгармас
даражада сақлашни таъминлайдиган ресурсларни тақсимлаш танловини
белгилаш».

М.А. Жукованинг таъкидлашича, «Рақобатбардошлик - бу товарларнинг

(хизмат) рақобатбардошлиги деганда, истеъмолчи баҳоси ва мазкур бозор
талаб-ларига ўзининг сифати ва қиймат тавсифи билан мос келадиган, бошқа
ўхшаш маҳсулотлар билан таққослаганда истеъмолчи учун кўпроқ жозибадор
бўлган маҳсулот хусусияти тушунилади» [1].

Р.А. Фатхутдиновнинг фикрича, «Рақобатбардошлик – бу маълум бир

объектни мазкур бозорда тақдим этиладиган ўхшаш объектлар билан
солиштирилганда, ушбу объектнинг эҳтиёжларни қондира олиш даражасининг
юқорилиги билан тав-сифланади. Рақобатбардошлик аниқ бир бозор ёки аниқ
истеъмолчилар гуруҳига нисбатан аниқланади. Агар объект рақобат-бардош
ҳисобланган бозор кўрсатилмаса, демак ушбу объект ҳозирда дунёдаги энг
яхшиси ҳисобланади»[2].

А.Ю. Юдановнинг фикрича «Рақобатбардошлик - бу реал харидни амалга

ошираётган истеъмолчи учун ушбу маҳсулотнинг мафтункорлик, жозибадорлик
даражасидир. Рақобатбардошлик товарнинг бозорда тақдим этилган бошқа
ўхшаш товарлар билан солиштирганда, рақобатли бозор ва харидорлар
талабларига жавоб бера олиш қобилияти билан аниқланади»[3].

М.Қ. Пардаев эса «Тадбиркор фаолиятининг рақобатбардошлиги деганда,

рақобатбардош субъектларга нисбатан фаолиятининг кенг қўламлилиги ва
истиқболлилиги харажатларни мақсадга йўналтириб, кўпроқ фойда олиш
қобилиятининг кучлилиги тушунилади. Тадбиркор товари (иши, хизмати)
рақобатбардошлиги деганда, рақобатбардош субъектлар товари (иши,
хизмати)нинг сифати ва нархига нисбатан истеъмолчига (харидорга) қулайлиги,
унга кетадиган харажатларнинг самарадорлиги ва шу товардан оладиган
фойданинг кўплигини таъминловчи омиллар тизими тушунилади» - деб
таъкидлайди[4].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги кунда “рақобат” тушунчаси ўзининг махаллий доирасидан

кенгайиб, халқаро аҳамиятга эга бўлмокда. Шу туфайли дифференциация ва
диверсификациялаш стратегияларининг мавқийи биринчи ўринга чиқмоқда,
таннархни ҳисоблаш ва пасайтириш эса иккинчи даражага тушиб қолмоқда.
Дифференциация стратегияси туристик-рекреацион корхонанинг бирон бир
жабхада ўзининг антиқали эканлигига интилишини билдиради ва унинг
муҳимлиги эса мижозларнинг кўп бўлишида ўз ифодасини топади.
Диверсификация стратегияси эса туристик-рекреацион соҳадаги корхоналар-
нинг янги бозорларга йўналтирилган янги қўшимча хизматларни таклиф этишга
интилишини билдиради. Бу стратегияларни амалиётга тадбиқ этилишини
туристик-рекреацион

хизматларга

кўрсатиладиган

сервис

хизматини

кенгайтирмасдан ва рақобат мухитини яратмасдан амалга ошириб бўлмайди.

Бизнинг фикримизча, туристик-рекреацион хизматларга сервис хизматни

кўрсатиш деганда «корхона-истеъмолчи» алоқасини таъминлайдиган туристик-
рекреацион корхоналарнинг барча тизимости фунциялари ва фаолият
турларининг тизимли мажмуасини тушуниш керак бўлади. У бозор талабларига
мос равишда номенклатура, сифат, миқдор, нарх, ҳудуд ва вақт кўрсаткичлари
бўйича ҳар битта моддий ва ахборот оқимларнинг кесими бўйича амал қилади.

Бугунги кунда сервис хизмат турлари сифатида қуйидагиларни ажратиб

кўрсатиш мумкин:

1.

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш даражаси бўйича мажмуали тавсиф

берадиган истеъмолчилик талабини қондириш сервиси. У қуйидаги
кўрсаткичлар билан аниқланади: таклиф этиладиган хизматлар вақти,
такрорланиши, тайёргарлиги ва сифати ҳамда биринчи талабга биноан
таклифнинг тайёр туришидан иборат.

2.

Сервис хизматининг таклиф этиладиган турлари йиғиндисини, яъни

истеъмолчига таклиф этиладиган мажмуини ифодаловчи ишлаб чиқариш
мақсаддаги хизматларни кўрсатиш сервиси.

3.

Туристик-рекреацион

хизматларнинг

истеъмолчисига

таклиф

этиладиган ялпи маълумот (сифат сертификатларига эга бўлган) ва туристик-
рекреацион хизмат кўрсатишини ифода этувчи маълумот соҳасидаги хизмат
кўрсатувчи сервис.

4.

Истеъмолчиларга

таклиф

этиладиган

туристик-рекреацион

хизматларнинг турли тўловлар йиғиндисини, чигирма ва имтиёзлар
тизимларини ифода этувчи молия-кредит хизматининг сервиси.

Шундай қилиб, туристик-рекреацион хизматларда рақобатбардошликни

таъминлайдиган мақсадларга эришиш қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:
сифатни ошириш бўйича харакатларнинг жадаллашуви ва хизматларнинг
хаётий цикли босқичларида бўладиган харажатларни функционал-зарурий
даражагача етказиш; бозор талабларига модификациялашган ва мослашган
ҳолда хизматлар ҳар бир турининг салоҳиятли имкониятлардан мақсадли
йўналишда фойдаланиш; истеъмолчилар талабини қондириш учун янги
туристик-рекреацион хизматларни яратиш; туристик-рекреацион хизматларнинг
сервис хизмат тизимини мақсадли йўналтирилган ривожланиши ва
такомиллашувини амалга ошириш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Туристик-рекреацион корхоналардаги рақобатбардошликни таъминловчи

тизимга маркетинг тадқиқотлари, логистика ва контроллинг омиллари
киритилиши лозим бўлади. Бу омилларнинг бир жойда кесишуви туристик-
рекреацион корхоналарнинг барқарор ишлаши учун асос яратади. Шу туфайли
туристик-рекреацион хизматларнинг сервис хизмати ва туристик-рекреацион
соҳа корхоналарида маркетинг, логистика, контроллинг омиллари ўртасида
доимий

тескари

алоқа

мавжудлигиниифодалаш

мумкин.

Натижада

ушбуомилларнингўзаро таъсирчанлиги ва ўзаро алоқадорлиги орқали туристик-
рекреацион корхонанинг рақобатбардошлик тизими шакллантирилади.

Сервис хизматини бошқариш учун, яъни туристик-рекреацион корхонада

сервис хизмат турларининг оптимал тўпламини шакллантириш учун, уни
баҳолаш ва бошқариш жараёнларини ўтказиш ҳамда инфратизимда рўй
берадиган хилма-хил ўзгаришларни тезкор бошқариш бўйича усул ва
моделларни ишлаб чиқиш зарур бўлади.

Бошқариш жараёнларни тартибга солиш учун сервис хизмати

турларининг кўрсаткичларини қуйидаги гурухлар кесимида: номенклатура ва
миқдор, сифат. вақт, нарх, ишончлигиги бўйича кўриб чиқиш зарур бўлади.

Баён

этилган

фикирлар

асосида

рақобат

афзалликларини

шакллантиришда туристик-рекреацион корхоналарни ишлаб чиқариш -хўжалик
фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади:

рақибларнинг туристик-рекреацион хизматлар сифати даражасига

нисбатан туристик-рекреацион хизматлар сифат даражасини ошириш;

рақибнинг сервис хизмати даражасига нисбатан ўз хизматининг сервис

хизмат даражасини ошириш, бу ерда, сервис хизмати даражасини ошириш
деганда, рақибларга нисбатан ўз ишининг сифатини оптимал бўлишини
таъкидлаш керак.

Шундай қилиб, сервис хизмати даражасини бошқариш бўйича

йўналишларни кўриб чиқамиз, бунда туристик-рекреацион хизмат кўрсатиш
тизимини яратилиши ва тадбиқ этилиши корхоналарда рақобатбардош
афзалликларни шакллантиради, чунки у истеъмолчи – ишлаб чиқарувчи
тизимида ўзаро алоқаларнинг асосан барча йўналишлардаги хизмат кўрсатиш
доирасидаги истеъмолчиларнинг ўзгаришини кузатиб боради.

Туристик-рекреацион хизматида сервисли хизмат кўрсатишни бошқариш

ва бу ишларни ташкил этиш учун сервис хизмати турларини баҳолаш
кўрсаткичлари таркибини аниқлаш зарур бўлади. Сервисли хизмат кўрсатиш
турлари сифатида қуйдагиларни кўриб чиқишни таклиф этамиз:

-

хизмат кўрсатиш сервиси;

-

ахборот хизматлар сервиси;

-

молиявий-кредит хизматлар сервиси.

Баҳолаш кўрсаткичлари тизими таркибини қуйидаги йўналишлар бўйича

ўрганиш таклиф қилинади: номенклатура, миқдор, сифат, вақт, нарх, таъминлаш
кафолати: а) ҳажми бўйича; б) сифати бўйича; в) вақти бўйича; г) нархи бўйича.

Туристик-рекреацион хизматларда сервисли хизмат кўрсатишни баҳолаш

кўрсаткичларини кўриб чиқамиз. “Номенклатура” йўналишини қуйидаги
кўрсаткич ифодалайди:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

-

четланиш ∆n миқдорда, n корхона тамонидан кўрсатилган хизматлар

номенклатураси ва сони, n

1

мавжуд истемол бозоридаги кўрсатилган туристик-

рекреацион хизматлар номенклатураси ( корхона тури бўйича):

1

n

n

n

агар

0

n

да корхона барча туристик-рекреацион хизматлар доирасида

диверсификация тўла амалга оширилмоқда:

агар

0

n

да туристик-рекреацион корхона ўзининг кўрсатилаётган

хизматлар доирасидаги номенклатурасини кенгайтириши лозим бўлади.

“Миқдор” йўналишини қуйидаги кўрсаткич ифодалайди:

1.

Бажарилмаган ёки қониқарсиз равишда бажарилган буюртмалар ∆N1

i

,

кўриладиган вақт даврида ишлаб чиқариш ресурслари мавжуд бўлмагани
туфайли ҳар бир туристик-рекреацион хизматларнинг i – тури бўйича,: i-1, 2 …
n. (n – туристик-рекреацион корхона тамонидан кўрсатиладиган хизмат
турларининг сони)

2.

Қониқарсиз бажарилган буюртмалар. ∆N2

i

. кўриладиган вақт даврида ҳар

бири бўйича i – хизмат кўрсатиш тури, молиявий имкониятнинг мавжуд
эмаслиги, ҳамда туристик-рекреацион хизматларда сифат сертификатининг
мавжуд эмаслиги туфайли.

3.

Қониқарсиз бажарилган буюртмалар (рад қилиниш) ∆N3

i

кўриладиган

вақт даврида туристик-рекреацион хизматларни ишлаб чиқариш самара
бермаслиги туфайли ҳар бири i – хизмат кўрсатиш тури бўйича.

“Сифат” йўналиши мос келиши ёки келмаслигини кўриб чиқади.

∆K

ij(i)

ҳар бири i ҳар бир шахсга кўрсатилган хизмат параметри ij(i)=1>2,

… ji параметрлар сони i – хизмат тури истеъмолчининг талаби бўйича.

n

i

ij

ij

ij

i

ij

K

n

K

K

K

)

(

)

(

(2.1)

бунда,

K

ij

– i – хизмат тури сифатини баҳолаш, ҳар бир j – параметрлар

бўйича;

K

ij(i)n

– i – хизмат тури сифатига қўйилган талабни баҳолаш i – ҳар бир

шахс учун, истеъмолчининг талабига қўйилган параметрлар бўйича. Кўрсаткич
бирликлари ўлчови бўлиб,

K

ij(i)

ва

K

ij(i)n

балли баҳолаш ёки истеъмолчининг

самараси j(i) параметр хизматлар истимоли бўйича аниқланади. Тавсия
этилаётган “сифат”ни баҳолаш кўрсатгичи (2.1) нисбий бўлиб, уларнинг бир-
бирига муқобили

K

ij(i)

=1 га тенг бўлганда, бу корхонага қўйган барча талабларга

мос келишини кўрсатади. Агар

K

ij(i)

<0 бўлса корхона ўзининг характеристик

параметрларини i – хизмат тури учун яхшилаши кераклигини билдиради. Бунда
шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, корхона фаолиятини яхшилаш учун
инвестиция олиб келинмоғи зарур бўлади ва инвестицион лойиҳаларни
баҳолаш ҳамда бошқариш усулларидан фойдаланилади.

«Вақт» йўналиши t (t=1) вақт даврида i – хизмат тури бўйича ҳар бир

буюртмаларни бажариш имкониятининг

t

it

ўзгаришни кўриб чиқади. Бу ерда t

– кўриб чиқилаётган давр оралиғида шартли даврларнинг умумий миқдори:

it

it

it

t

t

t


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

t

it

t

it

– истеъмолчиларнинг талабларига мувофиқ таклиф этилган

хизматларнинг ўртача ҳажмидаги i – турдаги туристик-рекреация хизматларини
таклиф этишнинг аниқ вақти;

t

it

t

it

– ҳақиқатда ёки аниқ вақтда ўртача ҳажмда таклиф этилган

хизматларда

i – турдаги хизматларнинг таклиф этилиши. Вақт бўйича оғиш

кўрсаткичи

«туристик-рекреация

корхонаси-истеъмолчи»

логистик

йўналтирилган ташкилот ўзаро боғлиқлиги позициясидан кўриб чиқилади,

яъни,

it

it

t

t

катталиги идеал ҳолатда 0 га тенг бўлиши керак:

it

it

t

t

=

0. Агар

it

it

t

t

>

0 бўлса, унда тизимда истеъмолчининг туристик хизматлардан умидвор

бўлиши ҳисобидан йўқотишлар юзага келади; агар

it

it

t

t

<

0 бўлса, унда

тизимда туритсик-рекреация хизматларига истеъмолчи томонидан талаб
йўқлиги ҳисобидан йўқотишлар юзага келади.

«Нарх» йўналиши

Ц

iср

бозорнинг ўртача нархидан

Ц

i

– нархли i- турдаги

туристик-рекреация хизматлари бўйича -

∆Ц

i

оғишини кўриб чиқади.

∆Ц

i=

Ц

i

- Ц

iср

Ҳажмлар бўйича “ишончлилик”ни таъминлаш йўналиши аниқ турдаги

хизматларнинг, k (k = k

min

, k

mах

) ҳажмда i (i=1, .. .

п

) туристик-рекреация

хизматларининг мавжуд эмаслиги эҳтимолини Р(A

jk

) кўриб чиқади(бу ерда A

jk

i- ҳажмда хизматнинг мавжуд эмаслиги ҳолати).

k

min

, k

mах

– i – турдаги хизматларнинг мувофиқ минимал ва максимал

моҳияти.

Ушбу кўрсаткични аниқлаш ретроспекция даврларидаги катта миқдордаги

статистик маълумотлар (таклиф этилган хизматлар) базасида амалга
оширилади.

Сифат жиҳатидан «ишончлилик»ни таъминлаш йўналиши q- сифатли, i

(i=l, ...n) турдаги туристик-рекреация хизматларининг таклиф этилмаганлиги
эҳтимолини P(B

jq

) кўриб чиқади.

Бу ерда сифат даражасига боғлиқ равишда барча хизматлар шартли

равишда тўртта гуруҳга бўлиниши назарда тутилади:

1.

Юқори сифатли туристик-рекреация хизматлари, яъни ўзининг техник-

иқтисодий кўрсаткичлари бўйича муқобил хизматлар, яъни уникал хизматлар;

2.

Рақобатбардош туристик-рекреация хизматлари - асосан юқори даражали

сифатга мувофиқ келади;

3.

Сифат даражаси пасайган туристик – рекреация хизматлари, умуман

олганда рақобатчи хизматлардан кўра ёмонроқ истеъмол хусусиятига эга
хизматлар;

4.

Сифат даражаси паст туристик-рекреация хизматлари – одатда

рақобатбардош эмас, ёки уларга эҳтиёж йўқ, ёки улар жуда арзон нархларда
реализация қилиниши мумкин.

Вақт жиҳатидан «ишончлилик»ни таъминлаш йўналиши t-давр

мобайнида таклиф этилмаган хизматлар ёки i- турдаги хизматларни узоқ
кутишдан сўнг таклиф этилиши эҳтимолини P(T

it

) кўриб чиқади. Бу ерда t = t|,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

...t

k

кўриб чиқиладиган вақт даврийлиги миқдори. Кўрсаткич ҳар бир i - турдаги

хизматлар учун ретроспекций даврларидаги маълумотлар асосида аниқланади.

k

t

t

t

it

it

it

N

N

T

P

1

1

)

(

(2.4)

Бу ерда

N

1it

N

1it

, N

it

N

it

– t давр мобайнида таклиф этилган ва ушбу давр

мобайнида қўшимча буюртма берилган i – турдаги хизматлар ҳажми.

Нарх бўйича «ишончлилик»ни таъминлаш йўналиши i – турдаги

хизматни

Ц- нархда таъминлаш эҳтимолини Р(Ц

) кўриб чиқади бу ерда

Ц=Ц

1

,…Ц

к

Ц

1

к

- i – турдаги хизмат учун нархларнинг ўзгариши мумкинлиги

чегараси. Кўрсаткичлар ҳар бир i – турдаги хизмат учун ретроспекция
давридаги маълумотлар асосида аниқланади:

n

Ц

Ц

Ц

N

N

Ц

P

1

1

)

(

Бу ерда

N

1iц

, N

Ц – нахда таклиф этилган ва шу нархда қўшимча буюртма

қилинган i – турдаги хизматлар ҳажми.

Ахборотли хизмат кўрсатиш сервисининг баҳолаш кўрсаткичлари кўриб

чиқилади.

«Номенклатура» йўналиши таклиф этиладиган хизматлар ҳақида

ахборотларнинг йўқлиги сабабли туристик-рекреация хизматларига рад
жавоблари ҳажмини кўриб чиқади.

I

i

– маълумотлар базаси таркибида i

– кўрсаткичли хизмат тури йўқлиги

сабабли аризаларга рад жавоби миқдори;

k

I

- k - ахборот кўрсаткичи мувофиқлик сертификати йўқлиги сабабли

аризаларга рад жавоблар миқдори.

«Миқдор» йўналиши АТ даврда берилган ахборотларнинг( биталарда)

ҳажми(

К

I

– рақобатчилар берган ахборотнинг ўртача катталикка нисбати

):

5

1

1

1

5

k

Iik

n

i

i

Ii

I

K

K

K

(2.6)

бу ерда

K

Ii

– i- хизмат тури бўйича кўриб чиқилаётган ΔTдавр

вақтида берилган ахборотлар

ҳажми;

K

Iik

- рақобатчиларга

i

– хизмат тури бўйича берилган ахборотлар ҳажми.

Бешта етакчи рақобатчилар танлаб таҳлил қилинади.

K

I

- кўрсаткичи кўриб чиқилаётган туристик-рекреация корхонасининг

етакчи рақобатчилардан таклиф этилаётган хизматлар турлари бўйича ахборот
таъминоти жиҳатидан орқада қолиши катталигини кўрсатади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

«Сифат» йўналиши ахборотнингуслуби ва йиғилиши нуқтаи назаридан

j(i) ахборот кўрсаткичи учун i- турдаги хизмат тури бўйича берилаётган
ахборот сифатини кўриб чиқади ва фоизларда ўлчанади (

Δk

1ij(i)

).

«Вақт» йўналиши t – вақти даврида i – хизмат турлари бўйича ахборот

бериш имкониятини

Δt

1it

оғишини кўриб чиқади.

«Нарх» йўналиши

Ц

1icp

бозорнинг ўртача нархидан

Ц

1i

– нархли i-

ахборотлар бўйича

ΔЦ

1i

– оғишини кўриб чиқади.

icp

i

i

Ц

Ц

Ц

1

1

1

(2.7)

Ҳажм, сифат, вақт ва нарх бўйича «ишончлилик» йўналишини қуйидагича

кўриб чиқамиз:

P

11

(A

Iik

) - талаб этилаётган ҳажмда i – турдаги хизмат учун

к

– турдаги

ахборот бўйича буюртмани бажара олмаслик эҳтимоли;

P

12

(B

Iiq

) - талаб этилаётган q аниқликда i – турдаги хизматлар учун

буюртмани бажара олмаслик эҳтимоли;

P

13

(T

Iit

) - талаб этилаётган t- вақтда i – турдаги хизматлар учун

буюртмани бажара олмаслик эҳтимоли;

P

14

Iiц

) - Ц - белгиланган нархга мувофиқ – туризм хизматлари бўйича

буюртмани таъминлаш эҳтимоли.

Молиявий-кредит хизматлари сервисининг баҳоловчи кўрсаткичлари

кўриб чиқилади.

«Номенклатура» йўналиши истеъмолчига таклиф этилувчи хизматларга

тўловнинг бирор варианти ва шакли мавжуд бўлмаганлиги сабабли аризаларга
Ej рад жавоблар ҳажмини кўриб чиқади. Тўлов вариантлари ва шакли сифатида
узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар, чегирмалар ва имтиёзлар тизими,
лизинг, ижара, факторинг ва шу кабилар кўриб чиқилиши мумкин.

«Миқдор»

йўналиши

хизматларга

маълум

тўлов

шакллари

чегараланганлиги сабабли

Ej

– рад жавоблар ҳажмини кўриб чиқади.

«Сифат» йўналиши бўйича туристик-рекреация корхоналари таклиф

этаётган хизматларга тўлов турлари ва шакллари миқдорининг (

k

1

)

рақобатчилар бозоридаги мавжуд хизматларнинг тўлов турлари ва шакллари
миқдори k

2

билан солиштиришда мувофиқлигини кўриб чиқади:

k=k

1

/k

2

истеъмолчиларга таклиф этиладиган туристик-рекреация

хизматларига тўлов вариантлари ва шаклининг тўлиқлиги коэффициенти.

“Вақт” йўналиши ўртача бозор кўрсаткичлари билан солиштирганда t –

вақт даврида i - турдаги хизматлар учун тўлов вариантлари ва шаклларини
таклиф этишда вақт жиҳатидан

Δt

2it

оғишини кўриб чиқади.

«Нарх» йўналиши ўртача бозор нархи билан солиштирганда молия-

кредит хизматларини таклиф этишдаги тўловларнингш

ΔЦ

2i

оғишини кўриб

чиқади.

Ҳажм, сифат, вақт ва нархлар бўйича «ишончлилик»ни таъминлаш

қуйидагича кўриб чиқилади:

P

21

(A

2ik

) - к - молия-кредит хизматларини таъминлаш имконияти мавжуд

бўлмаганлиги сабабли i

– турдаги хизматларга буюртмани бажарилмаслиги

эҳтимоли;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

P

22

(B

2iq

)

- ўртача бозор билан солиштирганда фойдали шартларнинг

таклиф этилиши сабабли i – турдаги туристик-рекреация хизматларибўйича q –
турдаги хизматларнинг бажарилмаслиги эҳтимоли;

P

23

(T

2it

) t - вақт муддатида i - турдаги молия-кредит хизматларининг

бажарилмаслиги эҳтимоли;

P

24

2iц

)

_

истеъмолчилар бозорида эълон қилинган Ц–нарх бўйича i –

турдаги молия-кредит хизматларини таъминлаш эҳтимоли.

Туристик-рекреацион хизматларининг сервис хизмат кўрсатиш турларини

таснифлаш

биз

томонимиздан

хизматларнинг

рақобатбардошлиги

таснифлагичи кўринишида таклиф этилган бўлиб, у туристик-рекреацион
хизматларининг юқори сифатига асосланган.

жадвал

Туристик-рекреацион хизматлар рақобатбардошлигининг шаклланган

кўрсаткичлари

Ишлаб чиқариш

мазмунига эга

хизматларни таклиф

этиш сервиси

Ахборот

хизматлари

сервиси

Молия-кредит

хизматларини

кўрсатиш

сервиси

1

2

3

4

Номенклатура

Δn

k

i

I

I

F

j

Миқдор

ΔN

1i

…ΔN

2i

K

Ii

E

j

Сифат

k

ij(i)

Δk

1ij(i)

k=k

1

/k

2

Вақт

Δt

it

Δt

1it

Δt

2it

Нарх

ΔЦ

i

ΔЦ

1i

ΔЦ2i

И

ш

он

чл

ил

ик

Ҳажмлар бўйича
таъминлаш

Р(A

jk

)

P

11

(A

1ik

)

P

21

(A

2ik

)

Сифат бўйича
таъминлаш

P(B

jq

)

P

12

(B

1iq

)

P

22

(B

2iq

)

Вақт бўйича
таъминлаш

P(T

it

)

P

13

(T

1it

)

P

23

(T

2ik

)

Нарх бўйича
таъминлаш

P(Ц

)

P

14

(A

1iц

)

P

24

2iц

)

Шундай

қилиб

тадқиқот

натижасида

туристик-рекреацион

корхоналарининг рақобатдаги афзаллиги ёки унинг устунлиги бевосита таклиф
этиладиган хизматларнинг юқори сифати ҳамда аҳборот хизматларининг юқори
сифати билан, шунингдек молия-кредит хизматларининг ҳам юқори сифати
билан боғлиқ эканлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Индустрия туризма: менеджмент организации. -М: Финансы и

статистика, 2003. – 78 с

2.

Стратегический

маркетинг

как

инструмент

повышения

конкурентоспособности России // Стандарты и качество. -2000. №8. – 42 с3


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

3.

Конкуренция: теория и практика: Учебно-практическое пособие. - М.:

Ассоциация авторов и издателей «Тандем», издательство «ГНОМ –ПРЕСС»,
1998. -384 с.]

4.

Конкуренция: теория и практика/.Юданов А.Ю.Учебно-практическое

пособие/ Финансовая академия при Правительстве РФ – 3- е издание., испр. и
доп., -Москва: ГНОМ и Д, 2004,-304с

5.

Иқтисодий таҳлил. 3-том. Бошқарув таҳлили.: С. - 2007. - 174-175 б.


Библиографические ссылки

Индустрия туризма: менеджмент организации. -М: Финансы и статистика, 2003. - 78 с

Стратегический маркетинг как инструмент повышения конкурентоспособности России И Стандарты и качество. -2000. №8. - 42 сЗ

Конкуренция: теория и практика: Учебно-практическое пособие. - М.: Ассоциация авторов и издателей «Тандем», издательство «ГНОМ -ПРЕСС», 1998.-384 с.]

Конкуренция: теория и практика/. Юданов А.Ю.Учебно-практичсскос пособие/ Финансовая академия при Правительстве РФ -3-е издание., испр. и доп., -Москва: ГНОМ и Д, 2004,-304с

Иктисодий тахлил. 3-том. Бошкарувтахдили.: С. -2007. -174-175 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов