Качественные изменения и тенденции в структурной структуре системы экономического образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
373-379
10
3
Поделиться
Куролов K. (2016). Качественные изменения и тенденции в структурной структуре системы экономического образования. Экономика и инновационные технологии, (5), 373–379. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8984
K Куролов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье уделяется внимание структурным сдвигам и тенденциям, происходящих в последние годы в системе экономического образования. На происходящие структурные изменения системы экономического образования в инвентаризации кадров по требованию рынка как и другие факторы также влияет объем подготовки кадров имеющая в себе тенденцию уменьшения. Эти тенденции имеют непосредственное отношение система высшего образования и системе среднего специального образования.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Қ.Қ. Қуролов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИДАГИ

СИФАТ ЎЗГАРИШЛАР ВА ТЕНДЕНЦИЯЛАР


В статье уделяется внимание структурным сдвигам и тенденциям,

происходящих в последние годы в системе экономического образования. На
происходящие структурные изменения системы экономического образования в
инвентаризации кадров по требованию рынка как и другие факторы также
влияет объем подготовки кадров имеющая в себе тенденцию уменьшения. Эти
тенденции имеют непосредственное отношение система высшего образования
и системе среднего специального образования.

The article focuses on structural changes and trends taking place in recent years

in the system of economic education. In the ongoing structural changes in the economic
system of education in the inventory of personnel on the market demand as well as
other factors also affect the amount of training has a tendency to decrease. These
trends have a direct bearing on higher education and secondary vocational education.

Калит сўзлар:

диверсификация, институционал, тенденция, концептуал,

ялпи ички маҳсулот, давлат бюджети, ахборот-ресурс таъминоти,
бакалавриат, магистратура, модернизация, реал сектор, сегмент, инвестиция.


Ўзбекистонда иқтисодий таълим тизимининг шаклланиш ва ривожланиш

жараёни тадрижий мазмунга эга бўлиб, ялпи иқтисодий эврилишлар босқичида,
иқтисодиёт реал сектори тармоқлари таркибий силжишлари илдамлаш даврида
бу тизимда ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар, институционал такомиллашув
босқичларидан ўтилди.

Иқтисодий таълим тизимидаги таркибий ўзгаришларни институционал

таркиб ўзгаришлари, тармоқ таркиб ўзгаришлари, таълим хизматлари бозори
таркибий тузилишидаги ўзгаришлар ва таълимнинг ҳудудий таркиб
ўзгаришларига ажратиш мумкин.

Иқтисодий таълимнинг институционал таркиб ўзгаришларига иқтисодий

таълимни ташкил этиш мазмуни, уни марказий ва ҳудудий бошқариш
йўналишлари, ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш билан боғлиқ
ўзгаришларни киритиш мақсадга мувофиқ.

Иқтисодий таълимнинг тармоқ таркиб ўзгаришлари таълим йўналишлари

ва мутахассисликлари таркибидаги диверсификация жараёнларини ўз ичига
олади. Бошқача айтганда, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари сони
кўпайиши, улар ўртасидаги нисбатлар ўзгариши, таълим йўналишлари ва
мутахассисликларига қабул кўрсаткичлари ва битирувчилар сонининг ўзгариши
ҳамда улар ўртасидаги нисбатлар ўзгариши тармоқ таркибидаги силжишларни
ифодалайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Иқтисодий таълимнинг ҳудудий таркиби ўзгаришида республика

ҳудудларининг

иқтисодий

таълим

тизимидаги

аҳамияти,

уни

ривожлантиришдаги роли ва салмоғи ўзгариши назарда тутилади.

Қайд этилган барча йўналишдаги ўзгаришлар, пировард натижада

иқтисодий таълим тизими миқдорий ва сифат кўрсаткичларининг жамият
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ўзгаришига таъсирини
белгилаб беради.

Таркибий ўзгаришларни юзага чиқарувчи ва таркибий силжишлар

суратлари ва миқёсларига таъсир кўрсатувчи омиллар сиёсий, ижтимоий ва
иқтисодий гуруҳларда умумлаштирилиши мумкин. Шунингдек, институционал
ва бозор омилларини ҳам алоҳида шаклда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.

Иқтисодий таълимнинг сиёсий омилларига мамлакатдаги сиёсий

барқарорлик, давлат ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган сиёсий
ислоҳотларнинг таълим жараёнида акс этиши, миллий давлатимиз раҳбарининг
ижтимоий-сиёсий қарашлари ва таълим соҳасига концептуал ёндошувлари,
давлат бошқарувини такомиллаштиришда таълимга, хусусан, иқтисодий таълим
олдига қўйилаётган сиёсий вазифаларни киритиш мумкин. Мазкур сиёсий
омилларга ҳам объектив ва субъектив омиллар сифатида алоҳида-алоҳида қараш
мумкин. Чунки, амалиёт ва тажриба шуни кўрсатадики, таълим соҳасидаги қатор
таркибий ўзгаришлар алоҳида олинган бошқарувчи шахснинг шахсий ва
индивидуал

ташаббуслари

ёки

ташаббуссизлиги,

бошқа

ҳолларда

бошқарувчилар гуруҳининг шаклланган ижтимоий-сиёсий тафаккур тарзи
доирасида амалга оширилиши мумкин.

Объектив сиёсий омилларга Ўзбекистон шароитида мамлакатнинг

такомиллашиб бораётган сиёсий тизими, жумладан, Конституцияси, сиёсий
институтлар фаолияти ва сиёсий жараёнларнинг таълим тизими мазмун ва
моҳиятида объектив тарзда акс этиши каби жиҳатларни киритиш мақсадга
мувофиқ.

Таълим тизими таркибий ўзгаришларига ижтимоий омилларнинг

таъсирини юқори баҳолаш лозим. Чунки, ижтимоий омиллар таълим соҳасининг
ўзи ижтимоий характерга эга бўлганлиги сабабли таълим ислоҳотларининг
мазмун ва моҳиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Аҳолининг ижтимоий
таркибидаги ўзгаришлар, ялпи саводхонлик даражаси, аҳоли даромадлари ва
харажатлари таркибининг ўзгариши, улар ўртасидаги тафовутлар, иқтисодчи
кадрларнинг ижтимоий нуфузи ўзгариши, кишиларда узоқ давр давомида
шаклланган ижтимоий қадриятлар ёки ижтимоий иллатлар ҳамда шунга ўхшаш
кўпгина шарт-шароитлар иқтисодий таълим тизими таркибидаги ўзгаришларга
кучли таъсир кўрсатади.

Иқтисодий таълим тизими таркибий ўзгаришларининг иқтисодий

омилларидан асосийлари иқтисодиёт реал сектори соҳалари ва тармоқлари
ўртасидаги нисбатларнинг ўзгариши, меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф
ўзгаришлари, жумладан, иқтисодий таълим хизматлари истеъмолчилари
ҳисобланган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иқтисодчи кадрларга бўлган
эҳтиёжларидан иборатдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон

миллий

иқтисодий

таълим

тизимининг

бозор

трансформацияси шароитида такомиллашуви ва унинг ички таркибий
тузилишидаги ўзгаришларни динамик ва барқарор ўзгаришлар деб ҳисоблаш
мумкин. Чунки, бу ўзгаришларнинг муайян қонуниятлари шаклланиб,
кузатилаётган тенденциялар жамият аъзоларининг туб эҳтиёжларига умумий
ҳолда мос келади.

Бу жараёнда иқтисодий таълимни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб

чиқиш учун моддий-техник базасининг замонавийлашаётганлиги кейинги
истиқболда уни мазмунан илдамлатиш имкониятларини кенгайтиради.

1997-2006 йилларда Ўзбекистонда таълим тизими учун йилига ялпи ички

маҳсулотнинг ўртача 9-10 фоизи ва давлат бюджети харажатларининг 23-29
фоизи сарфланди. Бу кўрсаткичлар кейинги 3-4 йилда шундай даражаларда
сақланиб турибди.

Иқтисодий таълим тизими бугунги кунда мамлакатнинг 32 та олий ўқув

юрти – университет, институт ва академияларини, шунингдек, 10 дан ортиқ
тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказларини, 100 дан ошиқ
иқтисодиёт тармоқ йўналишларига ихтисослашган касб-ҳунар коллежларини
қамраб олади. Шунингдек, иқтисодиёт таълими тизим учун бевосита илмий,
илмий-услубий, ўқув-услубий мазмундаги ахборот-ресурс таъминоти билан
шуғулланувчи 14 та нашриёт, 20 дан ошиқ илмий ва илмий-оммабоп журналлар,
40 дан ошиқ оммавий газета нашрларини ҳам кенг маънода иқтисодий таълим
тизими таркибига киритиш мумкин.

2015 йил маълумотларига кўра, Ўзбекистонда олий таълим тизимида жами

15 та бакалавриат таълим йўналиши ва 38 та магистратура мутахассислиги
бўйича таълим ташкил этилган. Таълим йўналишлари 36 олий таълим
муассасалари, жумладан, 14 университет, 20 институт, 1 академия ва 1
университет филиалида, мутахассисликлар эса, жами 31 та олий таълим
муассасасида, жумладан, 13 университет ва 18 институтда таълим жараёни олиб
борилмоқда.

2015/2016 ўқув йили маълумотлари бўйича иқтисодиёт таълим

йўналишларини жами 4965 нафар талаба, магистратура мутахассисликларини
эса жами 963 нафар магистр талабаси битирган. Шундан, таълим йўналишларини
битирувчиларнинг 70 фоизи иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича),
менежмент, бухгалтерия ҳисоби ва аудит ҳамда молия соҳаларини тугаллаган.
Таъкидлаш ўринлики, битирувчиларнинг қарийб 1/3 қисми (30,1 фоиз) Тошкент
давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган.

Бошқача айтганда, иқтисодий таълим йўналишлари бўйича таълим

хизматларининг салмоқли қисми мана шу икки олий таълим муассасаси
томонидан амалга оширилади. Умуман олганда, битирувчиларнинг 40 фоизи
университет тизимида, 60 фоизи эса институт тизимида таълим олмоқда.

2009-2015 йил маълумотлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, таълим

йўналишлари битирувчилари миқдори ўзгаришида сезиларли пасайиш
кузатилди.

Масалан, 2009 йилда жами битирувчилар сони 7961 нафарни ташкил этган

бўлса, бу кўрсаткич 2015 йилга келиб 4965 нафарни ташкил этди. Бу 2009


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

йилгига нисбатан 62,4 фоиз демакдир. Бу даврда грант асосида битирганлар сони
ўзгариши 908 нафарни ташкил этди. Ўрганилаётган даврда иқтисодий таълим
йўналишлари салмоғи ўзгарди. Жумладан, иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар
бўйича) йўналишининг жами битирувчилар сонидаги салмоғи 2009-2015
йилларда 35,1 дан 30,0 фоизга, менежментда мос равишда 16,9 дан 13,6фоизга,
бухгалтерия ҳисоби ва аудитда мос равишда 12,1 дан 16,3 фоизга, молия
йўналишида эса 13,6 дан 12,2 фоизга ўзгарди. Шунингдек, банк иши соҳаси
улуши 5,6 дан 5,2 га камайди. Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида баҳолаш
иши, пенсия иши, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик
ихтисосликлари бўйича иқтисодчи кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш, бизнес,

инвестицияларни

молиялаштириш,

божхона

иши

ихтисосликларини

битирувчилар бўлмади.

Юқоридаги каби ўзгаришлар таҳлили ва таркибий ўзгартиришлар сиёсати,

асосан, ҳукумат томонидан 2008 йил жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
бошланиши, унинг оқибатларини юмшатиш, кейинчалик бартараф қилиш билан
боғлиқ давлат дастурини қабул қилиниши муносабати билан ОТМ тизимида
кадрлар инвентаризацияси доирасида янада кучайтирилди. Шу жараёнда 2008-
2015 йил ОТМ умумуй қабул кўрсаткичларида иқтисодий таълим йўналишлари
ва мутахассисликлари салмоғи сезиларли даражада қисқарди.

Бу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб борилаётган

янги индустрлаштириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш сиёсатига
мувофиқ техника ва инженерия, ахборот технологиялари мутахассисликларига
қабул квоталари оширилди. Шунга мувофиқ равишда иқтисодиёт
йўналишларига қабул квотаси пасайтирилди. Бунинг устига бизнинг
маълумотларимиз мамлакатимизда фаолият олиб бораётган чет эл
университетлари – Халқаро Вестминстер, Сингапур менежментни ривожлантириш,
Турин политехника, Губкин номидаги Россия нефть ва газ ҳамда Инҳа
университетларида иқтисодчи кадрлар тайёрлашни ўзида акс эттирмайди.
Уларда ҳам бугунги кунда иқтисодиёт соҳалари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.
Уларни ҳам эътиборга оладиган бўлсак 2008 ва 2015 йиллардаги иқтисодиёт
йўналишларини битирувчилар ўртасидаги фарқ унчалик ҳам катта эмас.

2015 йилда иқтисодий таълимнинг бир қисми, 28 номдаги магистратура

мутахассисликларида таҳсилни тугаллаган. Жумладан, иқтисодиёт (тармоқлар
ва соҳалар бўйича) - 107 нафар, маркетинг - 43 нафар, менежмент - 48 нафар,
аудит - 48 нафар, бухгалтерия ҳисоби -39 нафар, банк иши ва банк ҳисоби - 90
нафар ва давлат молиясини бошқариш - 68 нафар магистрант тугаллаган.
Халқаро бизнес, халқаро савдо иши, капитал қўйилмаларни молиялаштириш
ихтисосликлари бўйича иқтисодчи магистрлар тайёрлаш тўхтатилган. Умуман
10 та ихтисослик бўйича магистрлар тайёрлаш пасайган бўлса, шу вақтнинг
ўзида 5 та ихтисослик бўйича магистр битирувчилар сони кўпайди.

Бошқача

айтганда,

таълим

йўналишларида

ҳам,

таълим

мутахассисликларида ҳам битирувчиларнинг салмоқли қисми, яъни 60-75 фоизи
асосан 4-8 турдаги иқтисодий таълим йўналишлари ва мутахассисликларини
тугалламоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Бу республика иқтисодий таълим тизимида бир ёқлама ихтисослашув

юзага келганлигини кўрсатади. Албатта, бундай тенденция кейинги 6-10
йилда меҳнат бозори талаб-эҳтиёжлари, иқтисодчи мутахассиcларни тайёрлаш
салоҳияти доирасида шаклланди. Кейинги босқичларда бундай таркибнинг
такомиллаштирилиши ва диверсификация жараёнлари тезлашиши назарда
тутилган. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, саноат ва ташқи савдони
диверсификациялаш, локаллаштириш (маҳаллийлаштириш) кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш иқтисодчи мутахассис кадрлар
тайёрлаш таркибига шубҳасиз жиддий ўзгаришлар киритади. Кичик бизнес ва
тадбиркорликка тез ўзгариб турадиган бозор талабларига жавоб берадиган
замонавий тузилмаларни шакллантиришда, янги иш ўринларини барпо этишда,
аҳоли даромадларини ошириш ва рақобат муҳитини кенгайтиришда муҳим
аҳамиятга эга деб қаралмоқда.

Магистратура мутахассисликлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,

иқтисодий таълим таркибидаги ўзгаришларда сезилари силжишлар содир
бўлган. Жумладан, эконометрика, статистика, пенсия иши каби янги
мутахассисликлар қўшилди [1].

Шу билан бирга, банк ҳисоби ва аудит ҳамда маркетинг, корпоратив молия

ва қимматли қоғозлар бозори, макроиқтисодиёт мутахассисликларини
битирувчилар сони анча ошган. Албатта, таъкидлаш ўринлики, иқтисодиёт реал
ва молиявий секторларининг юқори малакали кадрларга эҳтиёж, иқтисодий
таълимни диверсифициялаш ҳамда меҳнат бозори коньюктураларига
боғланишни бевосита таъминлаш жараёнлари ва вазифалари магистратура
иқтисодий таълим йўналишлари мутахассислар тайёрлаш тизимида мувофиқ
натижаларни ифодаламоқда [2].

Таъкидлаш ўринлики, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иқтисодий

таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кадрларига талаб ва эҳтиёжларини
фақат давлат сектори нуқтаи назаридан баҳолаш ва таҳлилий хулосалар чиқариш
нотўғри бўлади. Чунки, иқтисодий таълим бошқа таълим турлари каби
жамиятнинг ялпи ижтимоий эҳтиёжлари таркибига киради. Бошқа томондан,
иқтисодий таълим жамият аъзоларининг ялпи саводхонлик даражасини,
ижтимоий-иқтисодий

фаоллигини,

ижтимоий-иқтисодий

ва

сиёсий

ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини тўғри тушуниш, тадбиркорлик
ташаббусларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятларини
кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшади. Шу нуқтаи назардан, шартнома асосида
иқтисодий

таълим

олиш

жараёнига

иқтисодиётни

эркинлаштириш

тамойилларига мос ҳолда аҳоли ва хусусий секторнинг талаб ва эҳтиёжлари
асосида ёндашиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Мазкур мулоҳазаларни нафақат олий иқтисодий таълимга, балки ўрта

махсус, касб-ҳунар бўғини иқтисодий таълим тизимига нисбатан ҳам айтиш
ўринли. Кейинги йилларда олий таълимга нисбатан ўрта махсус, касб-ҳунар
таълимига устуворлик берилаётганлигини қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш
мумкин:

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ва ўрта умумий таълим ўртасида

мустаҳкам узвий боғликлик мавжуд бўлиб, 9-синфни битирувчиларни мазкур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

бўғин таълими билан ялпи қамраб олиш давлат таълим ва бандлик сиёсатининг
муҳим йўналиши ҳисобланади;

- бугунги иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар учун касб-ҳунар малакасига эга

ишчи кучига бўлган эҳтиёж юқори ҳисобланади;

- ўрта махсус, касб ҳунар таълими республиканинг барча туман

ҳудудларини қамраб олган бўлиб, уни ташкил этиш имкониятлари, жорий
харажатлар маҳаллий шарт-шароитлар негизида амалга оширилиши мумкин;

- касб-ҳунар таълими бандлик, ишсизлик ва меҳнат бозоридаги ижтимоий

юкни енгиллаштиришга бевосита хизмат қилади ва бошқалар.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида иқтисодий йўналишларидан 8 тури

бўйича таълим ташкил этилган бўлиб, бу йўналишлар иқтисодиёт тармоқлари ва
соҳаларининг асосий малака-ихтисослик йўналишларига мос келади. 2015 йил
маълумотларига кўра, таълим ихтисосликларини битирувчилар таълим
йўналишларига кўра нотекис тақсимланган. Жумладан, молия, банк иши ва
бухгалтерия ҳисоби ихтисосликлари жами битирувчиларнинг 90 фоизидан
зиёдроғини ташкил этмоқда. Банкларда бухгалтерия ҳисоби, статистика,
менежмент (соҳалар бўйича), маркетинг, савдо, халқаро бизнес, божхона иши,
солиқлар ва солиққа тортиш, суғурта иши, биржа иши, қимматли қоғозлар
бозори ихтисосликларининг меҳнат бозоридаги сегменти бўйича тор доирада
бўлиши мазкур йўналишларда битирувчилар салмоғи кичиклигига олиб
келмоқда.

Иқтисодий таълим тизимининг, жумладан, ўрта махсус, касб-ҳунар

бўғинида иқтисодий таълимининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрни ва
унинг бу жараёнга кўрсатадиган таъсири йилдан-йилга кучайиб бораяпти.
Иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий малакали ишчи ва ходимлар тайёрлаш
ва уларнинг ихтисослик бўйича савиясини ошириб бориш узлуксиз тус олиши,
таълим тизимининг халқаро андозаларга мос механизмини яратиш ва
такомиллаштириб бориш, касбий малака билан бирга уларнинг ҳуқуқий,
маънавий-маърифий, иқтисодий тафаккур тарзини камол топтириш соҳадаги
ислоҳотларнинг пировард натижаси бўлиши белгиланган. Бошқача айтганда,
мамлакатимизда рақобатбардош товар ва хизматлар турларининг меҳнат
омилини кучайтириш кўп жиҳатдан ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга
замонавий меҳнат ресурслари қатламини шакллантиришга боғлиқ [3].

Мамлакатимизда

соҳалаштирилган,

табақалаштирилган

касбга

йўналтирилган билим бериш орқали танланган мутахассислик бўйича бир ёки
бир неча касбни эгаллаш ҳамда умумтаълим фанлардан назарий билим олишни
иқтисодиётнинг бозор тан оладиган соҳалари ривожланишига уйғун ҳолда
тараққий эттириб бориш устувор ҳисобланади [4].

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини молиялаштириш тизимини

такомиллаштириш, жумладан, унинг кўп вариантли (бюджет ва бюджетдан
ташқари манбалардан) тизимини ривожлантириш, бюджет маблағларидан
оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш ва назорат қилиш, таълим
муассасаларининг мустақил равишда ўзини-ўзи молиявий ресурслар билан
таъминлаш

имкониятларини

кенгайтириш,

хусусий

ҳамда

чет

эл

инвестицияларини таълим соҳасига жалб этишни ҳар томонлама қўллаб-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

қувватлаш амалга оширилаётган таълим дастурлари иқтисодий асосининг муҳим
йўналишларидир.

Аммо ҳали таълим соҳаси иқтисодий асосининг ана шу жиҳатларини

бошқариш ва тизимли равишда ривожлантириш имкониятларидан етарлича
фойдаланилмаяпти, унинг шаклланаётган замонавий механизми тўла амал
қилмаяпти.

Иқтисодий таълим тизимининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари

унинг таркибий тузилмаларидаги ўзгаришларда ўз ифодасини топмоқда.
Мамлакатимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги асосий
ўзгаришлар, ислоҳот натижалари, ҳудудлар ва тармоқлар бўйича ушбу таълим
босқичидаги таркибий силжишлар жадаллаштирилиши лозимлиги Ўзбекистон
Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан бир неча бор
таъкидланган эди.

Иқтисодий таълим хизматлари бозоридаги тенденциялар ва иқтисодий

таълим тизими ўртасидаги бевосита боғлиқликни таъминлаш муаммоларини
ечишда таълим харажатлари ва уларни қоплаш масаласи ҳам долзарб ўринга
чиқади. Кейинги йилларда иқтисодий таълим харажатларининг ортиб бориши
харажатларни қоплаш муаммосини туғдириб, таълим жараёни ресурсларни
ривожлантиришга катта эътибор бериш кераклигини кўрсатади. Бу эса талаб
этиладиган таълим даражаси ва сифатини, янги ижтимоий-иқтисодий
шароитларда рақобатбардош кадрларни тайёрлаш барқарор тизимини
кафолатлашни тақозо этади [5].

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази статистик ва таҳлилий маълумотлари.
2009-2015 йиллар

2.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва

аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. (Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда, 30-сон 347-модда.)

3.

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини

юксалтириш,

халқиқмиз

фаровонлигини

оширишга

хизмат

қилади.

/И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2011. – 48 б.

4.

Малянова Н.Е. Управление потенциалам высшей школы как ресурсом

развития региона. Уч.ст. К.Э.Н. 080005 Пермь 2010 г.

5.

Ахунова Т.К. Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва уни

такомиллаштириш, докторлик дисс., Т., ТДИУ., 2004.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хамда Урта махсус, касб-хунар таълими маркази статистик ва тахдилий маълумотлари. 2009-2015 йиллар

Олий малакали илмий ва илмий-псдагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан утказиш тизимини янада такомиллаштириш тугрисида. Узбекистан Республикаси Прсзидснтининг фармопи. (Узбекистан Республикаси конун хужжатлари туплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда, 30-сон 347-модда.)

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараккиётини юксалтириш, халкикмиз фаровонлигини оширишга хизмат килади. /И.А.Каримов. - Т: Узбекистан, 2011. -48 б.

Малянова Н.Е. Управление потенциалам высшей школы как ресурсом развития региона. Уч.ст. К.Э.Н. 080005 Пермь 2010 г.

Ахунова Т.К. Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва уни такомиллаштириш, докторлик дисс., Т., ТДИУ., 2004.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов