Актуальные вопросы использования инновационных и современных образовательных технологий в экономическом образовании

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
93-102
15
12
Поделиться
Сафаров, Б., & Кодирова, З. (2016). Актуальные вопросы использования инновационных и современных образовательных технологий в экономическом образовании. Экономика и инновационные технологии, (6), 93–102. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9012
Б Сафаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 к.э.н., доцент

З Кодирова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Одним из перспективных направлений повышения качества и эффективности системы высшего образования на современном этапе является внедрение в практику обучения инновационных и прогрессивных образовательных технологий. Инновационное обучение сегодня призвано гармонизировать отношения в образовательном процессе, создаёт условия для личностно-ориентированного обучения.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Ж. Сафаров, и.ф.н., доц.,

З.Н. Қодирова, ассистент, ТДИУ

ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ВА ЗАМОНАВИЙ

ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ДОЛЗАРБ

МАСАЛАЛАРИ

Одним из перспективных направлений повышения качества и

эффективности системы высшего образования на современном этапе
является внедрение в практику обучения инновационных и прогрессивных
образовательных технологий. Инновационное обучение сегодня призвано
гармонизировать отношения в образовательном процессе, создаёт условия для
личностно-ориентированного обучения.

One of the promising ways of increasing the quality and effectiveness of higher

education system at the present stage is implementation in practice of training
innovative and progressive educational technologies

.

The

innovative training today is

intended to harmonize relations in educational process, creates conditions for
student-centered learning.

Калитли сўзлар:

Таълим сиёсати, таълим тизими, замонавий ўқув-

тарбиявий жараёни, инновацион ўқитиш методи, танқидий фикрлаш
қобилияти, замонавий ўқитиш воситалари, масофавий ўқитиш, лойихалар
методи, муаммоли ўқитиш технологияси, модулли ўқитиш.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўз ривожланиш йўлини

танлаб ривожланиб бормоқда. Бу йўл демократик ҳуқуқий давлат, ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамияти қуришга
йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлидир. Ахборот инқилоби ва
ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши ижтимоий-иқтисодий ривожланишда
билимларнинг ролини тубдан ўзгартириб юборди. Замонавий шароитларда
асосий иқтисодий фаолият тури бўлиб, ахборотларни ишлаб чиқиш ва
иқтисодиётни самарали амал қилиши учун ундан фойдаланиш ҳисобланади.
Бунда асосий ишлаб чиқариш омили бўлиб билимлар ҳисобланади ва бу
билимлар таълим тизими орқали етказиб берилади. Замонавий ўқув-тарбиявий
жараёни асосида таълим олувчи шахсини баркамол ривожлантириш
концепцияси ётади.

Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

қабул

қилинганлигининг

23-йиллигига

бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида таъкидланганидек:
“Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал
қилувчи омили ҳақида гапирганда, аввало одамларимизнинг онгу тафаккурида
рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати,
дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб
бораётганини таъкидлаш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Шу борада, ҳеч шубҳасиз, ўз вақтида, яъни бундан 18-йил олдин Кадрлар

тайёрлаш ва шунингдек, мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий
дастурларини қабул қилганимиз таълим-тарбия соҳасида эски қолип ва
асоратлардан ҳоли бўлган, бугун ўзгаларнинг ҳавасини тортаётган янги
тизимни ҳаётимизда татбиқ этганимиз ҳақиқатан ҳам тарихий бир воқеа бўлди,
десак, адашмаган бўламиз.

Бунинг натижасида мустақил ва янгича фикрлайдиган, замон талабига

жавоб берадиган авлодни шакллантиришга эришдик, Ватанимизнинг эртанги
кунини, тақдирини ўз қўлига олишга қодир бўлган фарзандларимиз бугун
минбарга чиқмоқда” [1].

Бу сўзлар мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган

ўзгаришларнинг ёрқин ифодаси бўлиб, унинг асосий устуворлиги баркамол
ривожланган ёш авлодни тарбиялаш тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳисобланади.
Баркамол ривожланган ёш авлод - жисмоний соғлом ва маънавий етук,
интеллектуал бой, кенг қамровли билимларга эга, мустақил фикрлай оладиган,
келажакка дадил қарайдиган авлод ҳисобланади.

Маълумки, талабани шахс, мутахассис, фуқаро сифатида шакллантириш

олий таълимнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Талаба мустақил
фикрлашга, изланишга, фан, техника, маданият ва жамиятдаги фундаментал ва
ҳаётий амалий муҳим муаммоларни ҳал этиш жараёнидаги мулоқотга тайёр
бўлиши керак. Бундай талаб замонавий меҳнат бозори учун рақобатбардош
битирувчиларни

тайёрлашдаги

муҳим

ижтимоий-иқтисодий

вазифа

ҳисобланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган корхона ва
ташкилотларда танқидий фикрлаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали
мутахассисларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Ҳозирги вақтда таълим сиёсати ва
таълим тизимида жиддий ўзгаришларни заруратини белгилаб берувчи жаҳон
ривожланишидаги қуйидаги умумий тенденцияларни эътиборга олиши лозим:

-

жамият ривожланиши суръатларининг тезлашуви;

-

ахборотлашган жамиятга ўтиш, глобаль муаммоларнинг вужудга

келиши ва ўсиши;

-

малакасиз ва паст малакали меҳнат соҳасининг қисқариши, бандлик

соҳасида чуқур тузилмавий ўзгаришлар;

-

жамиятнинг иқтисодий ривожланишида инсон капитали ролининг

ошиб бориши.

Таълим тизими – асосий ижтимоий институтлардан бири, шахс

шаклланишининг муҳим соҳаси, таълим муассасалари ва уларни бошқарув
органларининг тарихий шаклланган тизими бўлиб, ўсиб келаётган авлодни
тарбиялаш, мустақил ҳаётга ва касбий фаолиятга тайёрлаш ҳамда уларнинг
таълимга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш мақсадларига хизмат
қилади [2.84].

Таълим тизимини модернизация қилишнинг устувор йўналишларидан

бири ва муҳим вазифа бўлиб – мазкур тизимни бошқариш моделини
модернизация қилиш ҳисобланади. Замонавий шароитларда таълимни
бошқариш – бу биринчи навбатда таълимни ривожланиш жараёнини бошқариш
ҳисобланади. Таълим статистикаси ва таълим сифат кўрсаткичларининг ягона


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тизимини ҳамда таълимни мониторинг қилиш тизимини яратиш зарур
бўлади [2. 90].

Замонавий

таълим

тизими

замонавий

ахборот-коммуникация

технологиялари ва тизимларидан фойдаланишга асосланади. Ҳозирги кунда
ёшлар вазиятни танқидий таҳлил қилиши ва мавжуд зарур бўлган ахборотларни
таҳлил қилиш асосида оқилона қарорларни қабул қилиши лозим. Танқидий
фикрлаш қобилияти маълум бир ўқув муҳитида шаклланиши лозим.

Танқидий фикрлаш қизиқувчанликни намоён этиш ва тадқиқот

усулларидан фойдаланишни англатади. Танқидий фикрлаш маълум бир масала
бўйича нуқтаи назарни ишлаб чиқиш ва мантиқий далиллар билан ушбу нуқтаи
назарни ҳимоя қилишни кўзда тутади. Танқидий фикрлашга эга бўлар экан,
инсон у ёки бу ғоялар билан танишади ва уларни амалга ошириш бўйича
мумкин бўлган оқибатларни кўриб чиқади. Танқидий фикрлаш асосида
анъанавий билиш жараёни индивидуалликка эга бўлади ва англаб етилган,
узлуксиз ва маҳсулдор бўлади.

Таълим олувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириш учун

қуйидаги шарт-шароитлар зарурдир:

-

танқидий фикрлаш бўйича тажрибаларга эга бўлиш учун вақт ва

имконият;

-

ўқув жараёнида таълим олувчиларнинг фаоллигига кўмаклашиш;

-

турли хил ғоя ва фикрларни қабул қилиш;

-

кулгили ҳолатга тушмаслиги тўғрисида талабаларни ишонтириш;

-

Ҳар бир ўқувчи танқидий фикрлашга қодир эканлиги тўғрисидаги

ғояни сингдириш;

-

танқидий фикрлаш кўринишларини қўллаб-қувватлаш.

Таълим олувчида танқидий фикрлашни ривожлантириш вазиятни

баҳолаш, асосланган қарорларни қабул қилиш, ўзгараётган мураккаб ҳаётнинг
мазмунини тушуниб етиш, шахсни ўсиши учун шароитлар яратишга имкон
беради.

Танқидий фикрлашни ривожлантиришга имкон берувчи методик

воситалар кўпдир. Уларнинг кўпчилиги ўқитувчи томонидан ўқув
машғулотларида инновацион ўқитиш методлари шаклида қўлланилади.
Улардан тизимли ва мақсадга йўналтирилган ҳолда фойдаланиш муҳим
ҳисобланади. Бунда ўқитувчининг вазифаси таълим олувчига нисбатан фаолият
олиб бориши ва унинг эҳтиёжларини қондириш ҳисобланади. Ўқитувчи таълим
олувчиларнинг мустақил фикрлаш фаолиятини ташкил этиши лозим. Таълим
олувчи ғояларни бериши, мустақил ёки кичик гуруҳ таркиби фаолиятига баҳо
бериши лозим. Инновацион ўқитиш методининг норматив ўқитиш методидан
асосий фарқи шундаки, у шахснинг барча салоҳиятли қобилиятларини
ривожлантиради. Бунда норматив ўқитиш методи ҳам инновацион ўқитиш
методи ҳам келажакка турлича қарашини таъкидлаш лозим.

Норматив ўқитиш методи такрорланадиган вазиятларда фаолият юритиш

қоидаларини ўзлаштиришга йўналтирилган бўлса, инновацион ўқитиш методи
эса тубдан янги вазиятларда таълим олувчиларга ҳамкорликда ҳаракат қилиш
қобилиятларини ривожлантиради. Инновацион ўқитиш методи доимо


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қадриятларни қайта кўриб чиқишга ва ўзгармайдиган аҳамиятга эга бўлган
қадриятларни сақлашга интилади. Инновацион ўқитиш методи таълим
жараёнига ижод қилишнинг репродуктив таркибий қисмларини олиб киради
ҳамда ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, биргаликдаги ижодкорлик кўринишидаги
ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муносабатларнинг янги ижтимоий типини
вужудга келишига имкон беради.

Инновацион ўқитиш методи ўқитадиган ва тарбиялайдиган таълим ўрнига

шахсга йўналтирилган ўқитиш учун шарт-шароитлар яратади.

Инновационлилик педагогик фан ва амалиётнинг ривожланиш жараёнини

акс эттирувчи муҳим тавсифнома сифатида ҳар доим педагогик фаолиятга хос
бўлган. Замонавий таълимда инновациялар янада кенгроқ қўлланилмоқда.
Ҳозирги

кунда

инновациялар

таълим

жараёнидаги

муносабатларни

уйғунлаштириши, унинг натижаларини жамият ва инсоннинг индивидуал
эҳтиёжлари талабларига мос келувчи ҳолатга келтириши, ижтимоий фойдали ва
муваффақиятли шахсни шаклланиши муаммоларини ҳал этиши лозим.

Педагогик технологиялар аниқ таълим бериш ёки тарбия жараёнида

педагогик жараённи амалга ошириш билан боғлиқдир. Педагогик жараён –
мавҳум, назарий тушунча бўлиб, уни амалга ошириш учун маълум бир моделни
яратиш зарур ва унинг асосида аниқ педагогик технологияни яратиш
мумкин [3. 203].

Замонавий ривожланиш босқичида таълим тизимининг сифати ва

самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналиши бўлиб, таълим
амалиётига илғор таълим технологияларини жорий қилиш ҳисобланади.

Таълим технологияси – таълим бериш, техник, инсон ресурслари ва

уларнинг ўзаро таъсирини эътиборга олган ҳолда билимларни ўзлаштиришнинг
барча жараёнини яратиш, қўллаш ва аниқлашнинг тизимли методи бўлиб,
таълим шаклларини оптималлаштиришни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.

Иқтисодий таълимдаги миллий таълим технологиялари биринчи навбатда

инсонпарварлик тамойилига асосланади. Ушбу йўналишнинг асосий фарқ
қилувчи томони бўлиб, унда талабанинг индивидуаллигига (иқтисодиёт
соҳасидаги бўлажак мутахассис, унинг шахси, алоҳида хусусиятларини
эътиборга олган ҳолда мустақил фаол билим олиш фаолиятига аниқ
йўналтирилганлик) алоҳида эътибор қаратилишидир. Ушбу фикр ва
мулоҳозалардан келиб чиқиб, иқтисодий таълимда ўқув фанлари бўйича таълим
технологияларини лойиҳалаштиришга бўлган қуйидаги асосий концептуал
ёндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

- шахсга йўналтирилган таълим. Ўз моҳиятига кўра, таълим жараёнидаги

барча иштирокчиларнинг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Ушбу ҳолат
фақатгина таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштиришнигина
эмас (давлат таълим стандартлари талабларига риоя қилган ҳолда таълим
олувчининг шахсини интеллектуал ривожланиш даражасига йўналтирилганлик)
балки руҳий-касбий ва шахсий хусусиятлари ҳамда таълим олувчининг
қобилиятларини эътиборга олишни кўзда тутади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

- тизимли ёндашув таълим технологияси тизимнинг барча белгиларига

(жараённинг мантиқи, барча таркибий қисмларнинг ўзаро алоқадорлиги, бир
бутунлиги) эга бўлиши лозим.

- фаолиятли ёндашув. Таълимни шахснинг жараёнли сифатларини шакл-

ланишига, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш,
ўқув жараёнида унинг барча қобилиятлари ва имкониятларини юзага чиқариш,
меҳнатсеварлик ва ташаббускорликка йўналтирилганлигини белгилаб беради.

- диалогли ёндашув. Субъектларнинг (таълим жараёнининг иштирокчи-

лари) ўзаро таъсири ва психологик бирдамлигини яратишнинг зарурлиги. Бунга
асосан шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини тақдимот қилиши каби
ижодий жараёнлари кучаяди.

- хамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократизм, тенглик, таълим

олувчи ва таълим берувчи ўртасидаги субъектив муносабатларида шерикчилик,
фаолиятнинг мақсади ва мазмунини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва эришилган
натижаларни баҳолаш.

- муаммоли ўқитиш. Таълим мазмунини муаммоли тақдим этиш асосида

таълим олувчилар билан фаол ўзаро таъсир этиш усулларидан бири
ҳисобланади. Бу усулда илмий билишдаги объектив қарама-қаршиликларни ва
уларни бартараф этиш усулларини аниқлаш, демократик фикрлашни
шакллантириш ва ривожлантириш, амалий фаолиятда улардан ижодий
фойдаланиш бўйича мустақил ижодий-билиш фаолияти таъминланади.

- ахборотларни тақдим этишнинг энг янги воситалари ва усулларини

қўллаш - янги компьютер ва ахборот технологияларини таълим бериш
жараёнига татбиқ этиш.

Ўқув дастури доирасида молиявий ва бошқарув таҳлили, иқтисодий

таҳлил фанини ўқитиш ўқув жараёнида янги педагогик технологиялардан,
техник воситалар, тарқатма материаллар ва кўргазма қуроллардан
фойдаланишни кўзда тутади. Маъруза машғулотларини олиб боришда
муаммоли, муаллифлик, бинар, визуал каби интерактив шакллардан
фойдаланиш

кўзда

тутилади.

Семинар

машғулотларини

ўтказишда

ҳамкорликда ўқиш (кооп-кооп), инсерт, класстер, Т-схема каби ўқитиш
усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳар бир кўрсатиб ўтилган таълим технологиялари, биринчидан ўқув

машғулотларини ўтказиш шароитлари, педагогик мақсадлари, вазифалари ва
кутилаётган ўқув натижалари, ўқув машғулотининг режаси, ўқитиш усуллари
ва воситалари тўғрисидаги ахборот материалига эга бўлади. Иккинчидан, бу
ўқув машғулотининг технологик харитаси бўлиб, унда ўқув машғулотида
қўйилган мақсадларга эришиш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчининг
ҳамкорликдаги босқичма-босқич фаолияти баён этилган бўлади. Барча
ахборотлар максимал даражада умумлаштирилган ва тартибга солинган бўлади.
Ахборотлар лўнда шаклда баён этилган, қабул қилиш ва эслаб қолиш учун
қулай шаклда, яъни жадваллар ва чизмалар кўринишида тақдим этилади.

Илғор педагогик технологиялар қуйидаги ўқитишнинг интерактив

усулларидан фойдаланишни кўзда тутади: маъруза-диспутлар, семинар-
диспутлар, ишбилармонлик ўйинлари, иқтисодий дебатлар, кейс-stadyларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ечиш. Ушбу интерактив усуллар таълим олувчиларнинг ижодий фаоллигини
ривожлантиради, ўрганилаётган муаммолар ва масалаларни чуқурроқ
ўрганишга ундайди ва шу орқали уларни фаол билиш фаолиятига жалб қилади.

Замонавий таълимни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан

бири бўлиб, ахборот технологиялари ғоялари ва илғор педагогик ғоялар ва
ёндашувларнинг бир-бирига кириб бориши ҳисобланади. Замонавий педагогик
концепцияларда таълим бериш фақатгина ўқитувчидан-ўқувчига билимларни
бериш жараёни сифатида қаралмайди. Таълим беришни зарур бўлган маҳорат
ва кўникмаларни ишлаб чиқиш жараёни сифатида қараш ҳам унча тўғри
бўлмайди. Янги ахборот технологиялари воситалари таълим олувчиларни турли
хил замонавий ўқитиш воситалари билан таъминлайди. Анъанавий ўқув
қўлланмалари ва конспектлардан ташқари таълим олувчиларга замонавий
ўқитиш воситалари ҳам таклиф этилади. (1-расм)

1-расм. Замонавий ўқитиш воситалари

Манба: Педагогика: учеб. / Л.П. Крившенко и др. – М.: ТК Велби, Изд-во

Проспект, 2005. – 288 с.

Юқорида санаб ўтилган воситалар сўзсиз таълим сифатини оширади,

ўқув материалини ўрганиш ва ўзлаштиришни тезлаштиради. Ушбу ҳолат
масофавий ўқитиш курсларини ишлаб чиқувчиларнинг эътиборини жамлашни

Замонавий

ўқитиш

воситалари

Компьютер ли

ўқитиш

дастурлари

Электрон ўқув

қўлланмалар

Электрон

маълумотнома

лар ва энцикло

педиялар

Ўқув аудио ва

видеоматериал

лари

Интернет

тармоғида

жойлаштирилга

н ахборот

материаллари

Билимларни

назорат қилиш

ва тестдан

ўтказишнинг

компьютер

тизимлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

талаб қилади. Бундай ўқитиш воситаларини ишлаб чиқиш жуда меҳнат талаб
қиладиган ва узоқ муддатли жараёндир. Замонавий ўқитиш воситаларини
яратишда таълимнинг самарадорлигини ошириш манбалари ётади. Масофавий
ўқитиш педагогик технологияларнинг бир кўриниши сифатида таълим
курсларида қўлланиладиган оддий даражадаги педагогик ёндашувлар қаторига
енгил

жойлашиб

олади.

Масофавий

режимда

ўқитишга

матнли

ахборотларнигина эмас, балки видеоматериалларни ҳам жўнатиш мумкин.
Бундан ташқари таълим олувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштирганлик
даражасини тестлар тизими ва назорат саволлари орқали осон назорат қилиш
мумкин. Бу мақсадлар учун компьютерда тестдан ўтказиш ва натижаларни
қайта ишлаш тизимларидан фойдаланиш мумкин. Бир вақтнинг ўзида
масофавий ўқитиш элементларидан таълим олувчиларнинг ижодий
қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг инновацион
шаклларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Масофавий ўқитиш, ўз моҳиятига кўра индивидуаллашган бўлиб,

фақатгина ўқитувчи билан эмас, балки турли хил билишга қаратилган ижодий
фаолият бўйича бошқа ҳамкорлар билан коммуникация ўрнатиш имконини ҳам
кўзда тутади. Масофавий ўқитишда социализация ўта муҳим ҳисобланади.
Масофавий ўқитишда жамоа бўлиб ишлаш ва лойиҳа усуллари кенг
қўлланилмоқда. Ушбу методлар жамоа шаклидаги фаолиятни ривожлантириш,
таълим олувчиларнинг ижодий фаоллигини ошириш, шахс ва жамоанинг
ижодий қобилиятларини фаоллаштиришга йўналтирилган бўлади.

Лойиҳалар методи таълимнинг комплекс методи бўлиб, ўқув жараёнини

таълим олувчиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб ташкил этиш имконини
беради ҳамда ўқувчиларга ўзларининг ўқув-билим олиш фаолиятини
режалаштириш, ташкил этиш ва назорат қилишда ўз мустақиллигини намоён
қилишга имкон беради. Бундай фаолиятнинг натижаси бўлиб у ёки бу маҳсулот
ёки ҳодисани яратиш ҳисобланади.

Бажарилган лойиҳаларни, натижаларини аниқ бўлиши, яъни агар бу

назарий муаммо бўлса унинг аниқ ечими, агар амалий муаммо бўлса татбиқ
этиш учун тайёр бўлган аниқ натижа бўлиши лозим. Лойиҳалар методи асосида
ўқувчиларнинг билиш, ижодий мафаатларини ривожлантириш, ўз билимларини
мустақил ташкил этиш, ахборот кенглигида йўналиш олиш кўникмалари ва
танқидий фикрлашни ривожлантириш ётади. Ушбу метод ҳамкорликда ўқитиш,
муаммоли ва тадқиқот методи асосида ўқитиш билан уйғунлашган бўлади.

Ҳозирги кунда лойиҳа устида ишлашнинг етита асосий босқичи мавжуд:
1.

Ташкилий;

2.

Келгуси лойиҳанинг асосий ғоялари, мақсадлари ва вазифаларини

танлаш ва муҳокама қилиш;

3.

Талабалар ишини ташкил этишнинг услубий жиҳатларини муҳокама

қилиш;

4.

Маълум бир талабалар гуруҳи учун вазифаларни ажратиш орқали

лойиҳани структуралаш, зарур материалларни танлаш;

5.

Лойиҳа устида ишлаш;

6.

Ўқув лойиҳасини якунлаш, натижаларни расмийлаштириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

7.

Лойиҳани тақдимот қилиш.

Иқтисодий таълимда муаммоли ўқитиш технологиясидан фойдаланиш

ҳам самарали ҳисобланади. Муаммо - мураккаб билиш вазифаси бўлиб, уни ҳал
этиш амалий ёки назарий манфаатни кўзлайди. Агар муаммо тўғри
шакллантирилган бўлса, у мантиқий восита функциясини бажаради ва янги
ахборотларни излаш йўналишини белгилаб беради ҳамда шу билан муаммони
ечиш билан боғлиқ бўлган фаолият самарадорлигини таъминлайди. Муаммоли
ўқитиш мотивацияни алоҳида тури бўлган муаммоли турини яратишга
асосланади.

Талабалар олдига қуйиладиган муаммолар маълум бир тизим асосида

қўйилади, яъни ҳар бир янги муаммо ўқув материалини мураккаблаштиради,
ўқувчилар янги маълумотни олиб бир даражадан иккинчи даражага ўтишади.

Муаммоли ўқитиш тадқиқот методи билан яқиндан боғланган бўлиб

ҳамкорликда ўқитишга асосланади. Муаммоли ўқитиш турли хил фанларда
кенг қўлланилади. Ушбу метод табиий илмий фанларда жуда аниқ
қўлланилади. Ўқитувчининг вазифаси – вазифалар, муаммоларни, ишлаб чиқиш
ва шакллантиришдан иборат.

Иқтисодий таълимда қўлланиладиган замонавий усуллардан бири бўлиб,

модулли ўқитиш ҳисобланади. Педагогика ва методикада модуль бутун
тизимнинг муҳим қисми сифатида қаралади ва уни билмаслик дидактик
тизимнинг ишламаслигига олиб келади.

Модулли ўқитиш ўқув ахбороти, таълимнинг мазмуни ва ўқувчилар

ишини тўлиқ, мантиқий тугалланган ўқув блоклари (модуллари) асосида
ташкил этишни қатъий структуралашни кўзда тутади. Модулнинг номи ўқув
фанининг мавзуси билан мос келади. Бироқ модулда мавзудан фарқли равишда
барча нарсалар (топшириқлар, ишлар, давомат, ўқувчиларнинг дастлабки
оралиқ ва якуний билим даражалари) эътиборга олинади ва баҳоланади.
Модулда ўқитиш мақсадлари, вазифалари ва ушбу модулни ўрганиш
даражалари ҳамда кўникма ва маҳорат аниқ белгиланган бўлади. Модулли
ўқитишда барча жараёнлар олдиндан дастурланган бўлади, яъни фақатгина
ўқув материалини ўрганиш кетма-кетлигигина эмас, балки уни ўзлаштириш
даражаси ва ўзлаштириш сифатини назорат қилиш белгиланган бўлади.

Модулли ўқитиш аниқ ўйлаб чиқилган таълим технологияси бўлиб, у

илмий асосланган маълумотларга таянади. Ўқув модуллари ва тестлар
компьютерда ўқитиш жараёнида енгил қўлланиши мумкин. Мазкур технология
кўп миқдордаги ўқувчиларни қамраб олиши ва ўқитишни оқим асосида ташкил
этиш имконини беради.

Ўқув курси қоидага кўра учтадан кам бўлмаган модулни ўз ичига олади.

Бунда назарий блок, амалий ишлар, якуний назорат. Лойиҳаларнинг ҳар бири
алоҳида модуль бўлиши мумкин. Модулни ишлаб чиқишда ҳар бир модуль
маълум

бир

мустақил

билимларни

бериши,

зарур

кўникмаларни

шакллантириши эътиборга олинади. Ҳар бир модулни ўргангандан сўнг ўқувчи
келгуси ишлар тўғрисида ўқитувчидан тавсиялар олади.

Ўқувчи олган балларига қараб ўзининг ўзлаштириши тўғрисида

маълумотга эга бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Модулли ўқитишда кўпинча ўқувчилар билимини баҳолашнинг рейтинг

баҳолаш тизими ишлатилади. Ўқувчилар билимини рейтинг баҳоланиши юқори
даражадаги ишончлилик билан мазкур мутахассислик бўйича унинг
тайёргарлик даражаси сифатини тавсифлайди.

Якуний назоратни ўтказишда саволлар умумлаштирилган характерда

бўлиши, ўқув курсининг асосий тушунчаларини акс эттириши ва модуль
назорати саволларини такрорламаслиги лозим. Бунда ўқувчилар ушбу
саволларни олдиндан билишлари лозим.

Ҳамкорликда ўқитиш, лойиҳалар методи, муаммоли ўқитиш, ўйинли

технологиялар ўқувчиларнинг гуруҳларда ҳамкорликда ишлашини кўзда
тутади. Ушбу фаолият муваффақиятли бўлиши учун ўқувчилар бир қатор
алгоритмлар, ҳамкорликда қарор қабул қилиш технологиялари, умумий ҳаракат
стратегиясини ишлаб чиқишади ва юзага келадиган муаммоларни ҳал этишади,
уларнинг ечимларини излашни ўзлаштиришади. Бу ҳаракатлардан ўқувчилар
келгусида тармоқли дискуссиялар, лойиҳалар ва ҳ.к. давомида фойдаланишади.
Бунда айрим ҳолларда шундай вазиятлар юзага келадики, мазкур ҳолатда
жамоа қарорини қабул қилиш ёки янги ғояни жуда қисқа муддатда
умумлаштириш зарур бўлади. Бундай ҳолатда ақлий ҳужум деб номланган
усулдан фойдаланиш муҳим ҳисобланади.

Ақлий ҳужум усулида ҳар бир гуруҳ бўйича ҳамкорлар ўз ғояларини

гуруҳ етакчисига Интернет ( элетрон почта, телеконференция, чат) ёрдамида
юборади. Ушбу ғоялар ҳамкорларнинг компьютерида қайд этилади, сақлаб
қолинади ва мулоқотдан сўнг кейинчалик гуруҳларда муҳокома қилиш учун
принтерда зарур бўлган нусхада чиқариб олинади. Мулоқот даврида берилган
ғоялар муҳокама қилинмайди, фақатгина қайд этилади.

Ақлий ҳужум тугагандан сўнг гуруҳ иштирокчилари ўз етакчиси

раҳбарлигида йиғилишади ва илгари сурилган ғояни муҳокама қилишади,
кўпчилик иштирокчиларнинг нуқтаи назарига кўра янада оқилона ҳисобланган
ғояни танлаб олишади. Агар бу жараёнда ғоя муаллифи иштирок этаётган
бўлса, у ўз фикрларини аниқлаштириш имкониятига эга бўлади.

Бундай муҳокамаларда гуруҳ етакчисининг шахсий сифатлари жуда катта

аҳамиятга эга. Гуруҳ етакчиси муҳокама жараёнида “яхши ният қилувчи
кузатувчи” тактикасига амал қилиши лозим. Агар ўқитувчининг фикрича
талабалар тўғри қарорни қабул қилишмаётган бўлса, уларни тўғрилаш керак
эмас. Шундай бўлиши мумкинки, талабаларнинг қарори пировард натижада
тўғри бўлиб чиқиши мумкин. Ўқувчилар ўз хатоларини ўзлари топиб
тўғрилашлари лозим. Гуруҳнинг танлаб олинган ва асосланган ғоялари
компьютерда таҳрирдан ўтказилган матн кўринишида тайёрланади ва электрон
почта орқали ҳамкорларга жўнатилади. Келгуси муҳокамалар жараёнида
ҳамкорлар консенсусга келишади ва ҳамкорликдаги қарор қабул қилиш
тўғрисида келишиб олинади.

Ақлий ҳужум методи қисқа вақт давомида катта миқдордаги ғояларни

ишлаб чиқиш методи сифатида ўн икки кишидан кўп бўлмаган гуруҳда
муаммони ечимини жамоа бўлиб излашда янада самарали ҳисобланади.
Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси камида муаммони ечиш бўйича битта ғояни таклиф


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

этади. Ғоялар баҳоланмайди, муҳокама ёки танқид қилинмайди. Ақлий
ҳужумнинг оптимал давомийлиги ўттиз минут атрофида бўлади.

Жамиятнинг замонавий ахборот технологияларини эгаллаган юқори

малакали мутаҳассисларга бўлган эҳтиёжи таълим сиёсатининг етакчи омилига
айланиб бормоқда. Ўқитувчининг фаолияти унинг ахборотлардан хабардорлиги
ва ахборотлардан самарали фойдаланиш қобилиятига кўп жиҳатдан боғлиқ
бўлмоқда. Замонавий мутахассис ахборот оқимларида эркин йўналиш олиши
учун компьютерлар, телекоммуникация ва ахборотнинг бошқа воситалари
ёрдамида ахборотларни олишни, қайта ишлашни ва улардан фойдаланишни
билиши лозим.

Мутахассиснинг зарур бўлган ахборот маданият даражасини таъминлаш,

фақатгина битта ўқув фанининг мақсади бўлиб қолмаслиги лозим. Замонавий
ахборот технологияларини барча ўқув фанларига татбиқ этиш лозим ва бу
ҳолат ўқитувчиларнинг маълум бир касбий тайёргарлигини, ахборот
технологияларининг имконияти билан танишганлигини, ушбу имкониятлардан
ўзининг илмий ва амалий фаолиятида фойдалана олишини талаб қилади. Ушбу
ҳолат жуда долзарб ва педагогик жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланади, чунки
ўқувчилар ўқув машғулотлари жараёнида, илмий тадқиқотларни ўтказишда
замонавий ахборот технологияларининг имкониятлари ва устунликларини
ўзларида синаб кўришади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси қабул қилинганининг 23-йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси. - // Халқ сўзи, 2015 йил 6 декабрь.

2.

Педагогика. Учебное пособие /под ред. П.И.Пидкасистого. - М.:

Высшее образование 2006. – 432 с.

3.

Жуков Г.Н., Матросов П.П., Каплан С.Л. Основы общей и

профессиональной педагогики: Учебное пособие / Под общей ред. проф. Г.П.
Скомницкой. – М.: Гардарики, 2005. – 382 с.

4. Педагогика: учеб. / Крившенко Л.П. и др. – М.:ТК Велби, Изд-во

Проспект, 2005. – 432 с.

5. Виненко В.Г. Общие основы педагогики. Учебное пособие. – М.:

Издательско-торговая корпорация “Дашков и К

0

”, 2008. – 300 с.

6. Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии и педагогическое

мастерство. – Т.: Молия, 2012. – 192 с.

7. Курбанов Ш., Сейтхалилов Э. Управление качеством образования. –

Т.: Университет, 2004. – 611 с.


Библиографические ссылки

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 23-йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси. - // Халк сузи, 2015 йил 6 декабрь.

Педагогика. Учебное пособие /под ред. П.И.Пидкасистого. - М.: Высшее образование 2006. - 432 с.

Жуков Г.Н., Матросов П.П., Каплан С.Л. Основы общей и профессиональной педагогики: Учебное пособие / Под общей ред. проф. Г.П. Скомницкой. - М.: Гардарики, 2005. - 382 с.

Педагогика: учеб. / Крившенко Л.П. и др. - М.:ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005. - 432 с.

Виненко В.Г. Общие основы педагогики. Учебное пособие. - М.: Издательско-торговая корпорация “Дашков и К0”, 2008. - 300 с.

Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии и педагогическое мастерство. - Т.: Молия, 2012. - 192 с.

Курбанов Ш., Сейтхалилов Э. Управление качеством образования. -Т.: Университет, 2004. - 611 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов