Учащиеся общеобразовательных школ и профессиональных колледжей – первичная основа трудового потенциала региона

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий
CC BY f
103-108
10
4
Поделиться
Юлдашев, Н. (2016). Учащиеся общеобразовательных школ и профессиональных колледжей – первичная основа трудового потенциала региона. Экономика и инновационные технологии, (6), 103–108. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9013
Н Юлдашев, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий

младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье осуществлен рассчет количества учеников средних школ, лицеев, колледжей и население переходяшие в трудоспособный возраст которое является основой трудовых ресурсов с помощью демографического метода прогнозирование — передвижке возрастов.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Н. Юлдашев, кичик илмий ходим,

ТДИУ ҳузуридаги ИТМ

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ

ЎҚУВЧИЛАРИ МИНТАҚА МЕҲНАТ САЛОҲИЯТИНИНГ БИРЛАМЧИ

АСОСИ

В данной статье осуществлен рассчет

количества

учеников средних школ,

лицеев, колледжей и население переходяшие в трудоспособный возраст
которое является основой трудовых ресурсов с помощью демографического
метода прогнозирование — передвижке возрастов.

In this article the number of students of secondary schools, lyceums, colleges

and population moving to working age is calculated which is the basis of the labor
resources from cohort component projection method.

Калитли сўзлар

:

демографик прогноз, ёш силжитиш ёки компонент

усули, меҳнат бозори, меҳнат ресурслари, ўлим коэффициенти, меҳнатга
лаёқат ёши, меҳнатга лаёқат ёшидан катталар.


Мамлакат ва минтақалар ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, истиқболдаги

ривожланиш йўналишлари унинг ёш ва баркамол авлоди қўлидадир. Ҳар
қандай мамлакатнинг ёш, бўлғуси авлоди унинг меҳнат салоҳиятининг
бирламчи пойдевори ҳисобланади. Ана шу авлод билимли, соғлом ва энг
муҳими мустақил фикрлаш салоҳиятига эга бўлса, ўша мамлакат эртасидан
умиди катта бўлади. Бу йўналишда Ўзбекистонда салмоқли, кўзга кўринадиган
даражада иш олиб борилмоқда. Ёшларнинг, биринчи навбатда мактаб, лицей ва
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг эртанги куни учун мамлакатда кенг
кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси
Биринчи

Президенти

таъкидлаганларидек:

“Таълим

соҳасида

ўқув

муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш
борасидаги ишлар изчил давом эттирилди. Ўтган йили ҳаммаси бўлиб 540 дан
зиёд объект, шу жумладан, 380 та мактаб, 160 дан ортиқ касб-ҳунар коллежи ва
академик лицей тубдан янгиланди. Мазкур мақсадлар учун қарийб 550
миллиард сўм сарфланди. Ушбу маблағларнинг 120 миллиард сўмдан ортиғи
таълим муассасаларини ўқув, лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари,
компьютер ва мультимедиа воситалари билан таъминлаш учун ажратилди”[1].

Шу нуқтаи-назардан, минтақаларда шаклланаётган ва келажакда

шаклланадиган меҳнат бозорини ўрганишда ўша ҳудуд аҳолисининг сони,
таркиби, демографик кўрсаткичлари, миграцион ҳаракати каби қатор
индикаторларини таҳлил этиш зарур. Ушбу мақолада келажакда минтақа
салоҳияти шаклланишига бирламчи таъсир этувчи омил – бошланғич ва ўрта-
махсус ўқув муассасалари ўқувчилари сони ва уларнинг ўзгариш
тенденциялари демографик прогнознинг ёш силжитиш (компонент) усули
орқали ҳисоблаб чиқилади. Бу усул орқали меҳнатга лаёқат ёшига ўтаётган ва
меҳнатга лаёқат ёшидан чиқаётганлар ҳамда жами меҳнатга лаёқатлилар сони


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

прогноз қилинади. Мақолада мамлакатдаги аҳолининг демографик ўсиш
кўрсаткичи юқори суръатда бораётган Қашқадарё вилояти аҳолиси
кўрсаткичлари таҳлил этилади.

Ўзбекистон таълим тизимига кўра, 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ўрта

умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ёки демографик нуқтаи-назардан мактаб
ёшидагилар дейилади. 16-18 ёш гуруҳидаги аҳоли эса таълимнинг 2-босқичи
ёки академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳисобланади.
Юқорида таъкидланганидек, айнан мана шу ёш гуруҳидаги аҳоли минтақанинг
яқин келажакдаги меҳнат салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичдир. Шу ўринда,
ўқув муассасалари ва улардаги ўқувчилар сонини ифодалаганда, жисмоний ва
психик ривожланишда нуқсони бўлган болалар таҳсил оладиган махсус
муассасалар ва улардаги ўқувчилар сони ҳисобга олинмаслиги таъкидланади.
Чунки бу тоифа ўқувчиларнинг жами ўқувчиларга нисбатан улуши жуда ҳам
кичик рақамни ташкил этади. Масалан, давлат статистика қўмитаси
маълумотларига кўра 2013-2014 ўқув йили бошида мамлакатда 9 758 та
умумтаълим мактаби мавжуд бўлган бўлса[5], улардан 89 таси юқорида айтиб
ўтилган махсус мактаблардир. Ушбу мактабларда таҳсил олувчилар сони ҳам
мос равишда 4489,7 минг ва 19,2 минг ўқувчига тенг. Махсус мактабларда
таҳсил олувчилар жами ўқувчиларнинг 0,4 фоизинигина ташкил этади. Бунинг
устига бундай тоифадаги ёшлар келажакда деярли меҳнат фаолиятини олиб
бормаслиги мумкин.

Қашқадарё вилоятида 2015 йил якунига кўра 3 025 мингдан ортиқ аҳоли

мавжуд бўлган[6]. 2015-2016 ўқув йили бошида эса 635 134 нафар ўқувчи
мактаб ва ўрта махсус ўқув юртларига боришган. Шулардан 308 258 нафари,
ёки 48,5 фоизи қиз болалардир. Бу ёшдаги аҳоли вилоят жами аҳолисининг 21,5
фоизини ташкил этади. Ўқув муассасалари ўқувчилари сони ва жинсий
таркибини прогноз қилишдан олдин уларнинг ўзгариш динамикасига эътибор
қаратиш лозим. Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлар ўқув муассасалар умумий сонининг ортишига замин бўлаётган
бўлса, аҳолининг табиий ҳаракати улардаги ўқувчилар сонининг ўзгаришига
сабаб бўлмоқда. 1991-2000 йиллар оралиғида республикада кузатилган
туғилишлар сонининг ялпи камайиши, кейинги 10 йилликда аҳолининг табиий
ўсиш суръатида пасайишига, бу ўз навбатида вилоятда ўқувчилар умумий
сонининг камайишига сабаб бўлмоқда. Мисол учун, 2005-2006 ўқув йилида
вилоятдаги 1100 та умумтаълим мактабида 606 945 нафар ўқувчи таҳсил олган
бўлса, 2015-2016 ўқув йилида 1124 та мактабда 485 693 нафар ўқувчи мавжуд
бўлган (1-жадвал). Аксинча, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари
ўқувчилари сонида эса ўсиш жараёни кузатилган. 2005/2006 ўқув йилида 4 та
лицейда 2136 ва 69 та коллежда 69780 нафар ўқувчи таҳсил олган бўлса, 2015-
2016 ўқув йилида мос равишда бу рақам 7:5896 ва 138:143565 га тенг бўлган.
Айниқса янгидан-янги, замонавий талаблар асосида бунёд этилган касб-ҳунар
коллежлари барпо этилиши уларда мукаммал касб-ҳунарга эга бўладиган
ўқувчилар сони ортишига туртки бўлди.

Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, охирги икки-уч йилда

таълим масканларидаги ўқувчилар умумий сонида ортиб бориш тенденцияси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

кўзга ташланмоқда. Бу кўрсаткич яқин келажакда шу суръатда давом этадими,
уларнинг таркибида қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкин? Ана шу нуқтаи-
назардан, вилоят аҳолиси таркибидаги 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган аҳоли гуруҳи
сонини прогноз қилиш яқин келажакда шаклланадиган меҳнат бозорини
ривожлантиришда муҳим дастуруламал бўлиши мумкин.

1-жадвал

Қашқадарё вилоятида мактаблар, лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари

ҳамда улардаги ўқувчилар сони динамикаси

Ўқув юртлари ва улардаги

ўқувчилар сони

Ўқув йили

2005-2006

2008-2009

2011-2012

2015-2016

1

2

3

4

5

6

1.

Мактаблар сони (бирликда)

1100

1108

1115

1124

2.

Ўқувчилар сони (ўқувчи)

606945

543987

492155

485693

3.

Лицейлар сони (бирликда)

4

7

7

7

4.

Ўқувчилар сони (ўқувчи)

2136

5156

6358

5896

5.

Коллежлар сони (бирликда)

69

105

130

138

6.

Ўқувчилар сони (ўқувчи)

69780

106224

141272

143565

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тузилди.


Аҳоли прогнозининг кўп қўлланиладиган усулларидан бири – ёш

силжитиш ёки компонент усулидир. Ёш силжитиш усули – аҳоли сони ва
таркибини прогноз қилишда ўлим даражаси ва миграция кўрсаткичларига
таянган ҳолда, кейинги даврда қанча одам яшаб қолиши мумкинлигини
ҳисоблаб чиқувчи прогноз усулидир.

Бу усулда прогнозни амалга ошириш учун зарур бўладиган асосий

кўрсаткичлар: таянч (ушбу мақолада 2015 йил 1 январь маълумотларига
асосланган ҳолда прогноз амалга оширилди) йилда мавжуд аҳолининг ёш
интерваллари бўйича таркиби (0, 1, 2, 3,....100 ёшлилар), ушбу ёш
интервалларида бир йил давомида вафот этганлар сони, ҳар бир ёшда ўлим
даражаси ва миграцион сальдо. Аҳоли прогнозининг ёш силжитиш усулида
қўйидаги формуладан фойдаланилади:

Р

х+1

= P

x

𝐿𝑥+1

𝐿𝑥

+ MC;

Р

х

— “х” ёш гуруҳидагилар сони;

Р

х+1

— “х+1” ёшдаги аҳолининг сони;

𝐿𝑥+1

𝐿𝑥

— кейинги йилга силжитиш ёки яшаш эҳтимоли;

МС — миграция сальдоси.

[3]


Прогноз учун 2015 йилларда туғилганлар ва ўлганларнинг ёш

интерваллари бўйича таркиби олиниб улар ёрдамида аҳолининг ёшини
силжитиш йўли билан аниқлаб олиш мумкин. Ўзига хос ҳисоб-китобда асосий
кўрсаткич бу – ҳар бир ёш интервалида ўлим даражасидир. Ана шу ўлим
даражасини аниқлаб олиш учун эса қўйидаги жадвал мисол тариқасида
келтирилади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-жавдал[4]

Ёш

(х)

01.01.2015

даги

аҳоли

сони (Рх)

Вафот

этганлар

сони (dx)

Ўлим

даражаси

(qx)= (dx/Px)

Кейинги

йилда яшаб

қолиш

коэффициенти

(lх=1-qx)

х+1 ёшдаги

аҳоли сони

(Px+1)=(Px∙lx)

(01.01.2016

даги аҳоли

сони)

х+2

ёшдаги

аҳоли сони

(

01.01.2017

даги аҳоли

сони)

1

2

3

4

5

6

7

0

70471*

610

0,008656043

0,991343957

1

68989

105

0,001521982

0,998478018

69861

2

68141

48

0,000704422

0,999295578

68884

69754

3

63932

35

0,000547457

0,999452543

68093

68834

Манба: Қашқадарё вилояти аҳолисининг 2015 йил 1 январь ҳолатидаги

кўрсаткичларидан олинди.

Аҳолининг жами сони ва таркиби прогноз қилинаётганда кейинги даврда

туғиладиган болалар сони муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Буни ҳисоблаб
чиқишнинг бир неча усуллари мавжуд. Одатда ёш силжитиш усулида айнан
таянч йилда мавжуд бўлган туғиш ёшидаги аёлларнинг ҳар бир ёш интервалида
туғилиш даражаси (мисол учун, бир йил давомида 20 ёшдаги аёлларга тўғри
келган болалар сони нисбати) алоҳида ҳисоблаб чиқилиб, кейинги йилдаги
аёллар сонига ушбу коэффициент кўпайтириш орқали кейинги йилда туғилиши
мумкин бўлганлар сони аниқлаб олиниши мумкин. Шунингдек, ушбу
коэффициентнинг бир неча йиллик тенденцияси олиниб ўртачаси қўлланиши
ҳам мумкин. Бундан ташқари, келажакдаги туғилишлар сонини аҳолининг
репродуктив майли ва никоҳ кўрсаткичлари тенденциясига асосланган ҳолда
ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бунинг учун эса аҳоли ўртасида ўтказилган энг
сўнгги ижтимоий сўров натижалари зарур бўлади. Юқоридаги жадвал асосида
Қашқадарё вилояти аҳолиси таркибида асосан мактаб ёшидаги аҳоли прогноз
қилинаётгани, янада аниқроғи, ҳар йили қанча аҳоли меҳнатга лаёқатли ёшига
ўтаётгани ҳисобланди. Бу эса тадқиқот учун келажакда туғиладиган болалар
сонининг амалий аҳамияти йўқ, деганидир.

3-жадвал

Қашқадарё вилоятида ёш гуруҳларига мансуб жами аҳоли сони прогнози

(минг киши ҳисобида)

Йиллар

Йиллар

2015

2016

2017

2018

2019

2020

1

2

3

4

5

6

7

Меҳнатга лаёқат ёшига ўтаётганлар

57,5

57,4

56,4

52,8

53,4

53,7

Меҳнатга лаёқат ёшидан

чиқаётганлар

17,2

18,6**

19,5

21,8

23,5

24,8

Меҳнатга лаёқат ёшидагилар

1 798,0 1 822,4 1 852,6 1 878,7 1 904,0 1 928,4

Манба: Прогнозда таянч йил сифатида 2015 йил танланди ва барча маълумотлар

йил бошига нисбатан олинди.

**

Меҳнатга лаёқат ёшидан чиқаётган аёллар 55 ёш, эркаклар 60 ёшдагилар ҳисобланган ва

қўшилган ҳолда прогноз ҳисоблаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Статистик маълумотларда вилоятда 2011 йилдан бошлаб ҳар йили

меҳнатга лаёқат ёшига ўтаётган ва яқин орада илк бор меҳнат бозорига
чиқадиган ёшлар салмоғида камайиб бориш тенденцияси намоён бўлмоқда.
Прогноз натижаларига кўра эса, бу тенденция 2018 йилгача давом этиб, сўнг
секинлик билан ортиб бориш хусусияти намоён бўлиши мумкин. Меҳнатга
лаёқат ёшидан катталарнинг улушида эса тескари тенденция кузатилган. Яъни,
бу ёшдаги аҳоли сонининг мунтазам ортиб бориши кутилмоқда. Бу вилоят
аҳолиси таркибида қариялар миқдорининг ортишини билдиради, шунингдек,
аҳолининг ўртача умр кўриш ёшининг ортиши ҳам кузатилади.

Меҳнатга лаёқат ёшига етганлар ва қариялар миқдори ўртасидаги фарқ

орқали ҳар йили қанча аҳоли меҳнатга лаёқат ёшига ўтаётгани ва бу эса қанча
аҳоли меҳнат ресурслари таркибига кираётганини аниқлаб олиш мумкин. Яқин
келажакдаги меҳнат ресурслари сонини прогноз қилган ҳолда, истиқболда
яратиладиган иш ўринлари миқдори ва сифатига урғу бериш мумкин. Зеро ҳар
қандай жамиятнинг асосий ривожланиш йўналишларидан бири – меҳнат
ресурсларини иш билан таъминлаш ва иш ўринларини яратишдан иборатдир.
Шунингдек, мактаб ва ўрта махсус билим юртлари ҳамда уларда таҳсил олувчи
ўқувчилар сонини прогноз орқали аниқлаб олиш, келажакда таълим соҳасида
олиб бориладиган ислоҳотлар учун ўзига хос пойдевор бўлади. Бундан
ташқари, улар учун зарур бўладиган ўқитувчи-мураббий ва таълим соҳасига
яқин мутахассисларни тайёрлашда ҳам мана шу прогнозларга эътибор берилса
мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бошланғич ва ўрта махсус таълим юртлари ўқувчиларининг ҳозирги

миқдори ва таркиби яқин келажакда вилоятда сезиларли даражада меҳнатга
лаёқатли аҳоли шаклланишига сабаб бўлади. Бироқ, бир ҳолатни эсда тутиш
лозимки, вилоятларда аҳоли ўртача умр кўриш ёшининг ортиб бориши ва шу
билан бирга, кекса ёшда ҳам меҳнат фаолиятини давом эттиришга хоҳишнинг
юқори эканлиги меҳнатга лаёқат ёшидан катта инсонларнинг ҳам меҳнат
ресурслари таркибида бўлишига олиб келади. Гарчи уларнинг улуши нисбатан
кам бўлса-да, прогноз қилишда бироз қийинчиликлар туғдириши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Тошкент. 2015.

2.

Бўриева М.Р “Демография асослари”. Ўқув қўлланма. - Тошкент.:

“Университет” ., 2001.

3.

Венецкий И.Г “Математические методы в демографии”. Москва.:

«Статистика»., 1971. стр. 67.

4.

Демографическая

Энцеклопедия.

Москва.

ООО

“Издательство

«Энцеклопедия»., 2015. стр. 295.

5.

Ўзбекистон рақамларда 2014. Ўзбекистон Республикаси статистика

қўмитаси маълумотлар тўплами. Тошкент., 2015. 72 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

6.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг

www.qashqadaryo.uz

веб-сайти ва

вилоят паспорт маълумотлари.

Библиографические ссылки

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Тошкент. 2015.

Буриева М.Р ‘‘Демография асослари”. Укув кулланма. - Тошкент.: “Университет” ., 2001.

Венецкий И.Г “Математические методы в демографии”. Москва.: «Статистика»., 1971. стр. 67.

Демографическая Энцеклопедия. Москва. ООО “Издательство «Энцеклопедия»., 2015. стр. 295.

Узбекистан ракамларда 2014. Узбекистан Республикаси статистика кумитаси маълумотлар туплами. Тошкент., 2015. 72 б.

Кашкадарс вилояти хокимлигининг www.qashqadaryo.uz всо-саити ва вилоят паспорт маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов