Перспективы аграрной экономики в обеспечении продовольственной безопасности Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
416-421
15
5
Поделиться
Маткаримов K., Махкамов, И., & Бекмирзаев M. (2016). Перспективы аграрной экономики в обеспечении продовольственной безопасности Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (6), 416–421. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9076
K Маткаримов, Наманганский инженерно-технологический институт

Исследователь

И Махкамов, Наманганский инженерно-технологический институт

Исследователь

M Бекмирзаев, Наманганский инженерно-технологический институт

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведены рекомендации по реализации, мер обеспечении безопасности продовольственных продуктов сельского хозяйства в Республики Узбекистан, а также предложения по выращиванию данной продукции.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

К. Маткаримов, тадқиқотчи,

И. Маҳкамов, тадқиқотчи,

М. Бекмирзаев, тадқиқотчи,

НамМТИ

ЎЗБЕКИСТОНДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ИСТИҚБОЛИ

В статье приведены рекомендации по реализации, мер обеспечении

безопасности продовольственных продуктов сельского хозяйства в Республики
Узбекистан, а также предложения по выращиванию данной продукции.

In the article described recommendations food safety realization, ways of

development and its supply actions in the Republic of Uzbekistan, also suggestions to
growing agro products.

Калитли сўзлар:

озиқ-овқат сиёсати, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари,

интенсив агротехнология, озиқ-овқат танқислиги, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик.


Инсонларнинг муҳим эҳтиёжларидан бири озиқ-овқат маҳсулотларига

бўлган эҳтиёждир. Бу эса ушбу турдаги маҳсулотларни кўпайтиришни тақозо
этади. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда қишлоқ хўжалиги муҳим
соҳалардан бири бўлиб хизмат қилади ва бугунги кунда пахта, дон, гурунч,
мева-сабзавот, гўшт, сут, балиқ ва бошқа шу каби маҳсулотларни салмоқли
қисмини етиштириб бермоқда.

Сир эмаски, дунёда кунига минг-минглаб одамлар очлик туфайли турли

касалликларга чалинмоқда ва ҳаётдан бевақт кўз юммоқда. Нуфузли халқаро
ташкилотларнинг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда ер куррасида қарийб 1
миллиарддан ортиқ одамларнинг қорни нонга тўймайди.

Маълумотларга кўра, сўнгги 35 йил ичида дунё аҳолисининг буғдойга

бўлган талаби икки баробарга ортиб, ғалла етиштириш миқдори олти юз
миллион тоннага етди. Ҳозирги вақтда барча донли экинлар майдонига
нисбатан буғдой экиладиган ер майдони жаҳон бўйича 32 фоизни ташкил
этади. Мутахассисларнинг фикрига кўра келгуси 20-25 йил давомида буғдойга
бўлган талаб 40 фоизга ошади. Демак, 2020 йилда жаҳон бўйича буғдойга
бўлган эҳтиёж 840 милион тоннани ташкил этади. Мазкур талабни қондириш
учун жаҳон бўйича буғдой ҳосилдорлигини бугунги кундагидан қарийб яна бир
баробарга оширишни тақозо этади. Бундан кўринадики, келажакда жаҳонда
озиқ-овқат танқислиги муаммосини ҳал этиш ўта долзарб масалалардан бири
бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий

мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни
таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ҳам хусусий тадбиркорликнинг
иқтисодиётдаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ташкил этиш йўлидаги мавжуд тўсиқ ва чекловларни тугатиш, жумладан
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга янада қулай иқтисодий,
ҳуқуқий шарт-шароит ва рағбатлар яратишга кенг эътибор қаратилган [1].

Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ, қишлоқ

хўжалиги соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар бошлаб юборилди ва ғалла
мустақиллиги ғояси олға сурлиди. Ғаллачиликнинг илғор усуллари, замонавий
ва интенсив агротехнологиялари амалиётга дадил тадбиқ этилди ва чет
эллардан ҳосилни тез нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб оладиган комбайнлар сотиб
олинди. Шунингдек, деҳқонларни моддий манфаатдорлигини оширишга
алоҳида эътибор берилди. Натижада Ўзбекистон ғалла мустақиллигига узил-
кесил эришди.

Ўзбекистон

Республикаси

Биринчи

Президенти

И.А. Каримов

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги

маърузасида

таъкидлаганидек:

“Мамлакатимиз

қишлоқ

хўжалигида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мураккаб
об-ҳаво шароитларига қарамасдан фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона
меҳнати ва омилкорлиги туфайли 2015 йилда 7 миллион 500 минг тоннадан
ортиқ ғалла, 3 миллион 350 минг тонна пахта етиштирилди [2].

Таъкидлаш керакки, бундай мўл ҳосил асосан қишлоқ хўжалигида ишлаб

чиқаришни жадаллаштириш, селекция ишларини яхшилаш, ғўза ва бошоқли
дон экинларининг районлаштирилган навларини жорий қилиш, замонавий
агротехнологияларни ўзлаштириш эвазига таъминланди.

Мамлакатимизда буғдойдан гектаридан ўртача 55 центнер ҳосил олинди,

айрим туманларда бу кўрсаткич 60-77 центнерни ташкил этгани, ҳеч шубҳасиз,
фермерларимизнинг улкан ютуғидир”. Бу эса ўз навбатида қайта ишлаш
корхоналарини хом ашё, аҳолини эса озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла
таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини
оширишга асос яратди. Энг асосийси қисқа муддатда мамлакатимизнинг озиқ-
овқат хавфсизлиги таъминланди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш деганда, минтақада мавжуд

ресурслардан унумли ва оқилона фойдаланиш орқали фан-техника ютуқларига
асосланган ҳолда, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини
қондириш демакдир. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария,
ветеринария, фитосанитария нормалари ва қоидаларига мослиги тушунилади.

Мамлакатимиз аҳолисини юқори сифатли, хавфсиз, витаминлар ва

минерал моддаларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш устувор
вазифалардан бири қилиб белгиланган. Чунки, озиқ-овқат маҳсулотлари
таркибида витаминлар ва минерал моддалар етишмаслиги оналар ва болалар
ўртасида касаллик ва ўлим даражасининг ошишига, болалар ва ўсмирларнинг
интеллектуал-жисмоний ривожланишининг пасайишига, катта ёшдаги
инсонларнинг эса иш қобилиятларини сусайишига олиб келади. Бу салбий
оқибатларни олдини олишнинг бирдан-бир хавфсиз ва тежамли усули озиқ-
овқат маҳсулотлари таркибини бойитишдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Давлатимиз сиёсати, аввало, аҳолини бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари

билан таъминлашга қаратилган ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий чора-
тадбирларни амалга ошириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш учун
витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги устидан давлат
назоратини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан

таъминлаш, айнан қишлоқ хўжалиги тармоғи зиммасида эканлиги бизга
маълум. Бу соҳанинг республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин
тутганлиги учун юртбошимиз раҳнамолигида истиқлолнинг дастлабки
йиллариданоқ қишлоқ хўжалигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, хўжалик юритишнинг энг самарали, тараққий этган давлатлар
тажрибасида ўзини ҳар томонлама оқлаган фермерлик ҳаракатига ўтилиши
ушбу соҳа ривожида янги даврни бошлаб берди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон Республикаси

Биринчи Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, истиқлол йилларида
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2 баробарга кўпайди. Бу
мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 10 миллион кишига ёки 30 фоиздан
кўпроққа ошганига қарамай, жон бошига тўғри келадиган гўшт истеъмолини
1,3 баробар, сут ва сут маҳсулотларини 1,7 баробар, сабзавотларни 2 марта,
меваларни қарийб 4 баробар оширишга эришилди.

Аграр соҳадаги таркибий ўзгаришлар туфайли мева-сабзавотчилик,

боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик каби тармоқлар ҳам тобора ривожланиб
бормоқда. Натижада 2015 йили 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва
картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг
тонна узум, 2 миллион 731 минг тонна мева етиштирилди. Бу аҳоли жон
бошига қарийб 300 килограмм сабзавот, 75 килограмм картошка ва 44
килограмм узум тўғри келмоқда. Бу оптимал, яъни мақбул деб ҳисобланадиган
истеъмол меъёридан уч баробар кўп демакдир [2].

Бундан кўринадики, Ўзбекистон нафақат ички озиқ-овқат хавфсизлигини

таъминламоқда, балки хориж мамлакатлари озиқ-овқат маҳсулотлари бозорига
ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

2015 йилда мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-

овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) га аъзо бўлган давлатларнинг
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш
мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотга сазовор бўлган 14 та
давлатдан бири сифатида эътироф этилди.

Бугунги кунда умумий қиймати қарийб 5 миллиард долларга тенг бўлган

озиқ-овқат, энг аввало биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини
экспорт қилинмоқда. Кейинги уч йилда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари миқдори 3 баробардан кўпроққа ошди. Натижада, дунёни 80 дан
ортиқ давлатига 180 турдаги сифатли мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш
асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилинмоқда. Мамлакатимиз ўрик,
ёнғоқ, олхўри, узум, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини
экспорти бўйича етакчи давлатлар қаторида туради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Мустақиллик йилларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг

ўсиш суръатлари ҳар йили 8-10 фоизга оширилганлиги натижасида ички бозор
эҳтиёжлари,

асосан,

ўзимизда

тайёрланган

маҳсулотлар

ҳисобига

қондирилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини истеъмоли
учун узлуксиз ҳамда етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб
бериш мақсадида 2012-2015 йилларда жами 312 та мева-сабзавот, гўшт ва сут
маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ташкил этиш белгиланди. Шу
жумладан, 169 та янги корхона қуриш ва 143 та мавжуд корхоналарни
реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилди. Уларнинг ижросини
таъминланиши натижасида мамлакатимизда 63,1 минг тонна мева-сабзавот,
16,5 минг тонна гўшт, 45,7 минг тонна сут маҳсулотларини қайта ишлаш
қувватлари ташкил қилинди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий

ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали
фойдаланиш 2016 йил ва яқин истиқболга мўлжалланган иқтисодий
дастурларни муҳим йўналишидир.

Мазкур дастур асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни

таркибини ўзгартириш белгиланган бўлиб, бунга кўра 2020 йилгача пахта
хомашёси етиштиришни 350 минг тоннага босқичма-босқич камайтириш
белгилаб қўйилган. Буни эвазига 170 минг 500 гектар суғориладиган ер
пахтадан бўшатилади. Бу экин майдонларида сабзавот ва картошка, озуқа
экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экилади. Шунингдек, боғ ва
узумзорлар ташкил этилади.

Экин майдонларини оптималлаштириш ва замонавий агротехнологиялар-

нинг жорий этилиши натижасида 2020 йилда бошоқли дон етиштириш 16,4
фоизга оширилиб, унинг ҳажмини 8 миллион 500 минг тоннага етказиш,
картошка етиштиришни 35 фоизга, сабзавотни 30 фоизга, мева ва узумни 21,5
фоизга, гўшт етиштиришни 26,2 фоизга, сутни 47,3 фоиз, тухумни 74,5 фоизга
кўпайтириш, балиқ етиштиришни 2,5 мартага кўпайтириш ва шу турдаги озиқ-
овқат маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ҳам маълум миқдорда
кўпайтиришни эътиборга олинган.

Шунингдек, жами 190 минг тоннадан зиёд мева ва сабзавотлар

сақланадиган 274 та замонавий совутгичли камера ва омборларни қуриш ва
тўлиқ реконструкция қилиш ишлари бажарилади.

Республикамиз

ҳукумати

томонидан

озиқ-овқат

хавфсизлигини

таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча субъектларнинг ишлаб
чиқариш фаолиятларини янада ривожлантириш мақсадида, ташкилий,
иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Бу қуйидаги
йўналишларда амалга оширилади.

1). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва

манфаатларини ҳимоялашга амалий ёрдам бериш;

2). Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида кўп тармоқли

фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан
сабзавотчилик, интенсив боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, иссиқхоналар ташкил этишга доир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

лойиҳаларни амалга ошириш бўйича махсус дастурлар қабул қилиш ва буларни
бажариш доирасида хўжалик субъектларига банклар томонидан имтиёзли
кредитлар ажратиш;

3). Озиқ-овқат, хусусан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини

кўпайтириш ва буни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳоказолар.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Наманган вилоятида

ҳам кўп тармоқли фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш билан бирга, уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш ишларини
амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш каби йўналишларда
самарали фаолият кўрсатмоқда. Бу эса ўз истиқболини топмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда бундай фермер хўжаликларининг сони тобора

кўпайиб бормоқда. Жумладан, Косонсой туманидаги “Чашмаи сафед” фермер
хўжалиги ҳам давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан амалга
оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида барқарор ютуқларга эришиб
ривожланиб келаётган кўп тармоқли хўжаликлардан бири ҳисобланади. Бу
хўжалик фаолияти чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш, сут
ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш каби турли соҳаларни қамраб олади.
Бизга маълумки, фойда олишдаги асосий самара ўзи етиштирган
маҳсулотларни қайта ишлаб, сўнгра сотишдан олинади. “Чашмаи сафед”
фермер хўжалигида ҳам бунга катта эътибор қаратилган бўлиб, ўзи етиштирган
сутни қайта ишлаш орқали пишлоқ, қатиқ, қаймоқ, сариёғ, сметана каби 12
турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шу билан бирга
бу ерда ишлаб чиқарилаётган “Косонсой пишлоқлари” тамғаси остидаги
маҳсулотлар юртимизнинг барча бозорларида доимий ўз харидорларига эга.
Тумандаги “Аҳмадхон ҳожи Косоний” фермер хўжалигида ишлаб
чиқарилаётган нон маҳсулотлари, шунингдек бошқа хўжаликлардаги
истиқболли амалиётларни бутун республика миқёсида оммалаштиришга етарли
даражада арзийди.

Бу каби кўплаб фермер хўжаликлари туман иқтисодиётида салмоқли ўрин

эгаллайди. Буларнинг натижаси ўлароқ, ўтган йилда Косонсой туманида ялпи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўсиш суръати 108 фоизга таъминланди.

Ўтган

йилда

чорвачилик,

паррандачилик

ва

асаларичиликни

ривожлантириш бўйича 71 та лойиҳалар амалга оширилиб, бунга 200 миллион
сўмдан ортиқ маблағ сарфланди, натижада 100 та янги иш ўринлари яратилди.
Шу билан бирга қишлоқ хўжалигида қорамоллар бош сонлари 40,0 мингни, шу
жумладан, сигирлар 13,6 минг бошни, қўй-эчкилар 45,6 минг бошни,
паррандалар 458,9 минг бошни, отлар 285 минг бошни ва асалари оилалари
1808 тани ташкил этди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни

тўлдириш дастурига кўра, туман аҳолисини арзон ва сифатли маҳсулотлар
билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида, деҳқончилик маҳсулотларидан
42 минг тонна дон, 27,5 минг тонна сабзавот, 6,5 минг тонна картошка, 4 минг
тонна узум, 9,2 минг тонна мева етиштирилди.

Шунингдек, вилоятимизнинг бошқа туманлари ҳам озиқ-овқат

маҳсулотларини етиштиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Жумладан, Уйчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

туманидаги “Кўркам нур саҳоват” фермер хўжалиги томонидан йиллик қуввати
15 тонна бўлган гўштни қайта ишлаш цехи фаолияти йўлга қўйилган. Норин
туманида эса “Дилдора” фермер хўжалиги томонидан хом сутни қабул қилиш
сервис пунктлари ишга туширилди.

Ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, Норин туманида 2015 йилда

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 34 та лойиҳа шакллантирилди.
Унинг ижросига 4 миллиард 580 миллион сўм маблағ йўналтирилади ва шу йўл
билан 145 та янги иш ўринлари яратилади. Чорвачилик, балиқчилик,
асаларичилик, паррандачиликни ривожлантириш, мевали боғлар, токзорлар
барпо этиш, янги совутгичли омборхоналарни ташкил этиш, гўшт
маҳсулотларини қайта ишлаш цехларини ишга тушириш ишлари
режалаштирилган. Бундай ижобий ишлар вилоятимизнинг бошқа туманларида
ҳам амалга оширилмоқда [3].

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги

тобора муҳим аҳамият касб этаётган бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилиб,
аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Булардан кўзланган
мақсад, мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлган қишлоқ
хўжалигини барқарор ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва
Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашини
таъминлашга қаратилган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш,
уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. //Халқ сўзи, 2015 йил 16 май, 98 (6281) –
сон.

2. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олға юришдир. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг муҳим устувор
вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2016 йил
16 январь, 11 (6446) – сон.

3. Наманган вилояти иқтисодиёт бошқармаси маълумотлари. 2015 йил.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йулидаги тусикларни бартараф этиш чора-тадбирлари тугрисида”ги Фармони. //Халк сузи, 2015 йил 16 май, 98 (6281) -сон.

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб борастган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олга юришдир. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иктисодий дастурнинг мухим устувор вазифаларига багишланган мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2016 йил 16 январь, 11 (6446) - сон.

Наманган вилояти иктисодиёт бошкармаси маълумотлари. 2015 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов