Роль платежной системы в экономике.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
450-459
10
2
Поделиться
Холбутаева, Ш. (2016). Роль платежной системы в экономике. Экономика и инновационные технологии, (6), 450–459. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9081
Ш Холбутаева, Ташкентский государственный университет путей сообщения

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описываются экономические факторы, влияющие на эффективность платежной системы, и в то же время обеспечивая эффективное управление экономикой через денежно-кредитной политики считается важным инструментом.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.А. Холбутаева,

ассистент, ТТЙМИ

ТЎЛОВ ТИЗИМИНИНГ ИҚТИСОДИЁТДА ТУТГАН ЎРНИ

В данной статье описываются экономические факторы, влияющие на

эффективность платежной системы, и в то же время обеспечивая
эффективное управление экономикой через денежно-кредитной политики
считается важным инструментом.

This article describes the economic factors affecting the efficiency of the

payment system, and at the same time ensuring the effective management of the
economy through monetary policy is considered to be an important tool.

Калитли сўзлар:

Тўлов тизими, Марказий банк, молия-банк тизими,

тўлов тизимининг иштирокчилари, пластик карточка, ҳисоб-китоблар,
клиринг, овердрафт, электрон тижорат.


Иқтисодиёт ривожланишининг ҳозирги босқичида республикамизда

фаолият юритаётган банкларнинг роли тобора ортиб бормоқда. Чунки хўжалик
юритувчи субъектларнинг ҳеч бири банк хизматини четлаб ўтиб фаолият юрита
олмайди, ўзаро ҳисоб-китобларини банк ёрдамисиз ўтказа олмайди. Шу
сабабли банк тизимини мустахкамлаш, уларнинг эркинлигини ошириш йўлида
ислоҳатларга хукумат миқёсида эътибор бериб келмоқда. Банк тизимида
ўтказилаётган ислоҳотлар нафақат банкларнинг, балки бутун иқтисодиётнинг
барқарорлигини таъминлашга асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги «Банк

тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши республикада фаолият юритаётган
банкларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Ушбу қарорда тижорат
банкларнинг ташкил этишга қўйиладиган талаблари, уларнинг операциялари,
имтиёзлар, кредитлаш билан боғлиқ муаммоларга алоҳида ўрин ажратилган.
Ҳозирги кунда банк тизими ривожланиб борар экан, банклар ўртасидаги ўзаро
алоқалар, ҳисоб-китобларни ўтказиш механизмини такомиллаштириш талаб
этилади.

Сўнгги йилларда республикамиз ҳукумати электрон тижоратни жорий

этиш ва ривожлантиришга қаратилган бир нечта қарорлар қабул қилди. Улар
сирасига Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 январдаги 21-сонли “Электрон
тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ва 2007 йил 12
июндаги 120-сонли “Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни амалга
оширишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Қарорларини киритиш
мумкин.

Мамлакатимиз биринчи президенти Ислом Каримов “Жаҳон молиявий-

иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари
ва чоралари” номли асарида “...Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида
ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган иқтисодий танглик ҳолатидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий
тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий
инқирозга айланиб кетди.” деб таъкидлаганлар [5].

Шундай экан, банклар фаолияти устидан назоратнинг етарлилиги ва

самарадорлиги, мамлакатдаги тўлов тизимини янада такомиллаштириш -
иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг асосий омилидир. Республикамизда
банк тизими ва унинг фаолияти жаҳон андозаларига тобора яқинлашиб
бормоқда. Банк тизимини эркинлаштириш ва эркин рақобат шароитига
мослаштириш кўзда тутилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрель ПҚ-56 сонли
«Банк тизимини янада эркинлаштириш ва уни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари
тўғрисидаги» Фармони чиқарилиб, унда «Молия-банк тизимини ислоҳ қилиш
сиёсатини такомиллаштириш, унинг кўпроқ аниқ-ойдинлигини таъминлаш,
иқтисодиётда тўловлар ва ҳисоб-китоблар механизмини мустаҳкамлаш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқиши» лозимлиги белгилаб берилган эди. Бу вазифанинг
бажарилиши айнан тўлов тизими билан боғлиқдир.

Иқтисодиётда турли мулкчилик шаклларига тегишли бўлган компания ва

фирмалар фаолият кўрсатиб, улар доимо бир-бири билан узвий боғлиқдир.
Чунки

корхона

ва

ташкилотлар

бир-бирлари

билан

олди-сотти

муносабатларини ўрнатадилар, айнан шу муносабатлар ўзаро ҳисоб-китоблар
орқали ҳал қилинади. Бу ҳисоб-китобларни ўтказиш учун маълум бир тизим
мавжуд бўлиши лозим. Агар ўзаро ҳисоб-китоб қилаётган фирмага битта банк
хизмат кўрсатса, тўловлар жуда тез ва содда тизимда ўтказилади, яъни ҳисоб-
китоблар бир банкнинг ичида бажарилиб, бир корхона ҳисоб-варағидан
иккинчи корхона ҳисоб-варағига маълум бир маблағни ўтказиш орқали
бажарилади. Агар ҳисоб-китоб қилаётган фирмалар турли банк ҳизматидан
фойдалансалар, у ҳолда тўловни бир банкдан иккинчи банкка ўтказиш учун
маълум бир тўлов тизимидан фойдаланишга тўғри келади. Бу тўлов тизими
арзон, қулай шу билан бирга хавфсиз ҳам бўлиши лозим. Агар тўлов тизими
ривожланган бўлса, ундан фойдаланиш суръати ҳам ошиб боради.

Тўлов тизимлари турли шаклларда ташкил этилади, лекин уларнинг

мақсади доимо битта, яъни аҳолига ва хўжалик субъектларига ўз пул
маблағларини бир банкдаги ҳисоб-варақдан бошқа банк ҳисоб-варағига тез
ўтказиб беришни таъминлашдир. Тўловчи ва тўловни олувчи учун муқобил йўл
бўлиб нақд пул орқали ҳисоб-китоб қилиш ёки бартер бўлиши мумкин. Лекин
бундай ҳисоб-китоблар кўп ҳолларда чекланган бўлади.

Тўлов тизимидан банклар ҳам фойдаланадилар. Банклар тўлов тизимидан

ўз фаолиятлари билан боғлиқ операциялар бўйича пул ўтказишда, шу билан
бирга мижозларнинг операциялари бўйича пул ўтказишда фойдаланадилар.
Қандай шаклда фойдаланишдан қатъий назар тўлов тизими ўз ичига 4 босқични
олади.

1-босқич - тўловнинг бошланиши, яъни тўловчи ўз банкига пулни ўтказиб

бериш тўғрисида топшириқ беради.

2-босқич - тўлов тизимининг иштирокчи банклари ўртасида тўлов

ҳужжатларининг алмашиши, кўпинча бу операция клиринг деб юритилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

3-босқич - тўлов тизимининг иштирокчи банклари ўртасида ҳисоб-китоб

ўтказиш, яъни тўловчи банки пул ўтказиб бериши лозим. Бундан ташқари,
банклар учинчи иштирокчи орқали, унда ўз ҳисоб-варақларини очиш орқали
ҳисоб-китоб қилишлари мумкин. Бу ҳолда кўпинча учинчи томон ролини
Марказий банк бажаради.

4-босқич – тўловларни қабул билан боғлиқ операцияларни якунлаш.

Тўлов тизими турли олимлар томонидан турлича талқин қилинади.

Масалан, Брюс Саммерс фикрича, иқтисодий фаолиятни ташкил этиш

натижасида пайдо бўлган мажбуриятларни ушлаб туриш учун пул тўловларини
ўтказишда ишлатиладиган маблағлар йиғиндисига тўлов тизими дейилади [7].

Бу талқинда асосий ўрин маблағларга берилаяпти, бунинг учун нақд

ҳамда нақдсиз пуллардан фойдаланилади. Юқоридаги талқиндан яна шундай
хулосага келиш мумкинки, тўлов тизими мажбуриятларни ушлаб туриш
имкониятини беради. Нақдсиз пуллардан фойдаланиладиган тўлов тизимида
маълум бир тўлов воситалари ишлатилади, яъни маблағларни ўтказиш учун
қоғоз ҳужжатлар ёки электрон ҳужжатлар ишлатилади.

Жаҳон банки мутахассисларидан яна бири О.Маргарет тўлов тизимига

қуйидагича таъриф берган. «Тўлов тизими бу - пул маблағларини ўтказиш
механизмидир» [9].

Тўлов тизимига яна бир таъриф Россиянинг иқтисодчиси М.П. Берёзина

томонидан берилган бўлиб, унга кўра «мамлакатнинг тўлов тизими - бу
иқтисодий фаолият натижасида юзага келувчи қарз мажбуриятларининг
бажарилишини

таъминловчи,

қонуний

бошқарилувчи

элементлар

йиғиндиси»[8]. Бу таъриф мазмунан Брюс Саммерс таърифига яқинроқ
эканлигини кўриш мумкин, яъни бу икки таърифда «... юзага келган
мажбуриятлар...» деган тушунча ишлатилган.

Демак, бу таърифларда товар ва хизматлар қийматини тўлаш билан

боғлиқ бўлган мажбуриятлар, шу билан бирга молиявий мажбуриятлар ҳам
кўзда тутилган. Молиявий мажбуриятлар давлат бюджети олдидаги юридик ва
жисмоний шахсларнинг мажбуриятларидир деб қарайдиган бўлсак, унда барча
нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, жумладан, банкларнинг давлат бюджетини
кассавий ижро этиш операцияларининг бажарилишини тўлов тизими орқали
амалга оширилишини кўришимиз мумкин.

Бир қатор таърифларни кўриб, улар тўғрисида мушоҳада юритиш

натижасида тўлов тизимига умумий қилиб қуйидаги таърифни берамиз: «Тўлов
тизими - иқтисодий фаолият натижасида юзага келадиган мажбуриятлар бўйича
субъектлар

ўртасида

пул

маблағларининг

қонун-қоидалар

асосида

ҳаракатланишини таъминловчи дастур ёки механизмдир», бу механизмни
ҳаракатга келтириш учун иштирокчилар, механизм олдига қўйилган ҳуқуқий
талаблар, тўлов воситалари ёки қуроллари керак бўлади.

Тўлов тизимининг иқтисодиётда тутган ўрни Марказий банк фаолияти

билан чамбарчас боғлиқ, чунки Марказий банкнинг асосий мақсади мамлакатда
пул-кредит ва молиявий барқарорликни таъминлашдан иборат.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Марказий банк тўлов тизимига нисбатан унинг ривожланиши ва шу

орқали ўз мақсадига эришишни таъминлаш борасида қандай таъсир ўтказиши
мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим.

Биринчидан, Марказий банкни тўлов тизимининг фойдаланувчиси

сифатида кўриб чиқамиз. Марказий банк пул ўтказиш билан боғлиқ бўлган ўз
фаолиятига тегишли бўлган операцияларни ўтказади. Бунга пул-кредит
сиёсатини ўтказиш учун расмий очиқ бозоридаги операциялари, давлат
қимматли қоғозлари билан бўладиган расмий операциялари, жумладан янги
қимматли қоғозларни чиқариш, эскиларини тўлаш операциялари, чет эл валюта
операциялари бўйича миллий валютада ҳисоб-китобларнинг тўлов тизими
орқали ўтказиши мисол бўлади. Бундан ташқари, бошқа барча корхоналар
қатори Марказий банк ҳам ўз ишчи хизматчиларига иш ҳақи, турли нафақалар,
командировка харажатлари, мукофотлар тўлаши лозим бўлади, бундай
тўловлар ҳам аксарият ҳалларда тўлов тизимини четлаб ўтмайди.

Иккинчидан, Марказий банкни тўлов тизимининг иштирокчиси сифатида

кўриб чиқамиз. Тўлов тизимининг иштирокчиси сифатида Марказий банкни ўз
мижозлари номидан пул ўтказиш ёки тўловни олиш операцияларини бажариш
жараёнида кузатишимиз мумкин. Масалан, Марказий банк ҳукумат ёки бошқа
ҳудудий Марказий банклар каби ўз мижозларининг операцияларини бажариш
жараёнида тўлов тизимининг иштирокчисига айланиши мумкин.

Учинчидан, Марказий банкнинг тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик

шахс сифатидаги ролини кўришимиз мумкин. Бундай хизматлар тўлов тизими
доирасида ишловчи тижорат банклари учун ҳисоб марказларини ташкил қилиш
ва уларга хизмат кўрсатиш билан белгиланади. Бундан ташқари, тўлов тизими
учун ўз маблағлари ёки тижорат банклари, шу билан бирга бошқа тижорат
ташкилотларининг маблағларини қўшиш эвазига техник воситалар,
программалар, инструкциялар, коммуникациялар билан таъминлаш жараёнида
ҳам Марказий банкнинг тўлов тизими орқали тўлов хизматларини бажарувчи
ролини кўришимиз мумкин.

Ва ниҳоят тўртинчидан, Марказий банкнинг давлат қизиқишларини

ҳимояловчиси сифатидаги ролини кўриб чиқамиз. Марказий банкнинг бу роли
анча кенг характерга эга бўлиб, ўз ичига қуйидаги қирраларни олади.

- тўлов тизимини ҳаракатга келтирувчи вазифасини бажаради;
- тўлов тизими қатнашчилари устидан назорат ўрнатади;
- тўлов тизими ишини бошқаради ва режалаштиради;
- даъволар билдирилганда арбитраж функциясини бажаради;
- техник стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан

шуғулланади ва ҳоказо.

Санаб ўтилган Марказий банкнинг тўлов тизими билан боғлиқ

жиҳатларига яна тўлов тизими орқали ўтадиган кундалик тўловларнинг
кафолатланишини таъминлашни ҳам киритиш мумкин. Лекин бу фақат
Марказий банкка эмас, бир вақтнинг ўзида тижорат банкларининг вакиллик
ҳисоб-варақларининг ҳам ҳолатига боғлиқ.

Ривожланган давлатлар иқтисодиётини кузатар эканмиз, Марказий

банкларнинг тўлов тизимидаги иштироки турлича эканлигини кўриш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Бу ҳар хиллик турли давлатларнинг турли иқтисодиё, сиёсий, ижтимоий,
ҳуқуқий шарт-шароитлари билан белгиланади. Баъзи давлатларнинг Марказий
банклари тўлов тизимини яратиш ва уни эксплуатация қилиш масалаларига
чуқур киришиб кетганлар. Бундай давлатларга Германия, Франция, Италия ва
Испанияни киритиш мумкин. Баъзи давлатларнинг Марказий банклари
қонунчилик билан белгилаб қўйилган специфик мажбуриятлар билан боғлиқ
бўлган мувофиқлаштирувчи ролини бажаради. Баъзи давлатлардаги Марказий
банклар ўз мижозлари номидан тўловларни бажариш бўйича актив фаолият
олиб боришни афзал кўрадилар. Америка Қўшма Штатидаги Марказий
банклари ўз фаолиятини кўпроқ тўлов хизматларини тижорат асосида олиб
боришга ҳаракат қилади.

Тўлов тизимида Марказий банкларнинг иштироки турлича бўлишига

қарамай, уларнинг мақсадлари деярли ўхшаш, хусусан, камроқ харажат қилиб
минимал таваккалчилик асосида фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини
қондирувчи тизимни таъминлашдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси тўлов тизими ҳам Марказий банк томонидан

ташкил қилиниб, тизимнинг ҳаракати ҳисоб-китоб марказлари орқали амалга
оширилади. Республика Марказий банки ҳисоб-китоб маркази фаолиятини
мувофиқлаштириб, назорат олиб боради.

Тижорат банклари вакиллик ҳисоб-рақамларининг ликвидлигини ўзлари

мустақил равишда бошқарадилар. Тўловлар вакиллик ҳисобрақамида мавжуд
маблағлар доирасида амалга оширилиб, мабодо тўловларни ўтказишга
маблағлар етарли бўлмаса маблағлар келиб чиқиши кутиб турилади. Электрон
тўлов тизимида маблағларни марказлашган ҳолда бошқариш мавжуд эмас.
Электрон тўлов тизимида тўловлар FIFO тамойили асосида қайта ишланади,
яъни биринчи келган тўлов ҳужжати биринчи галда ўтказилади.

Ҳозирги кунда электрон тўлов тизимида кун давомида қисқа муддатли

кредит, овердрафт каби ликвидли маблағлар мавжуд эмас. Тижорат
банкларининг ликвидлигини таъминлашнинг асосий ва бирдан бир манбаси,
депозит ёки банклараро кредит жалб қилиш ҳисобланади.

Электрон тўлов тизимида банклараро тўловлар республика Марказий

банкида очилган вакиллик ҳисобрақами доирасида амалга оширилади ва
ўтказилган тўловлар якуний ҳамда чақириб олинмайдиган ҳисобланади.
Электрон тўлов тизимларининг иш фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган
хавф-хатарларни республиканинг миллий электрон тўлов тизимида қуйидагича
бошқарилади:

- кредит хавф- хатарлари - электрон тўлов тизими иштирокчиларидан

бирортаси тизимда молиявий мажбуриятларини Электрон тўлов тизимида
тўлиқ бажара олмаслиги натижасида юзага келади.

Республиканинг Миллий электрон тўлов тизимида бу хавф хатар мавжуд

эмас, чунки тўловлар банкларнинг вакиллик ҳисобрақамларида мавжуд
маблағлар доирасида амалга оширилади. Тўловлар дастлаб тўловчи мижоз
ҳисобрақамидан дебетланиб, яъни ҳисобдан чиқарилиб, кейин маблағ
олувчининг ҳисобрақамига ўтказилади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

- ликвидлик хавф - хатари - электрон тўлов тизимида иштирок

этувчиларда маълум бир вақтда молиявий мажбуриятларини бажара олмаслик
натижасида содир бўлади.

Вакиллик ҳисоб-рақамларида маблағлар етарли бўлмаса, тўловларнинг

вакиллик ҳисоб-рақамига маблағлар келиб тушиши билан, тизимга узатилиши
давом эттирилади. Электрон тўлов тизимида тўловларнинг кетма-кетлиги ёки
маблағларни бошқариш механизми жорий этилиши мазкур хавф-хатарнинг
қисқартирилишига олиб келади;

- ҳуқуқий хавф -хатарлар - ҳуқуқий базанинг мавжуд эмаслиги ёки тўғри

ташкил этилмаганлиги натижасида, ликвидлик ва кредит хавф - хатарини
келтириб чиқаради.

Электрон тўлов тизимида кун давомида қисқа кредитлардан фойдаланиш

ва овердрафт мавжуд бўлмаганлиги сабабли бу хатарлар вужудга келмайди:

- операцион хавф - хатарлар - бундай хавф хатарлар техниканинг

носозлиги ва дастурий таъминотнинг ишдан чиқиши ҳисобига келиб чиқади.

Миллий электрон тўлов тизимида деярли операцион хавф хатарларнинг

тўлиқ олди олинган. Чунки, бугунги кунда электрон тўлов тизимида бир кунда
500 000 дан ортиқ тўлов ҳужжатини қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлгани
ҳолда, 70 000 – 110 000 тўлов ҳужжатлари қайта ишланмоқда.

Электрон тўлов тизими тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, барча амаллар

дастурий йўл билан бажарилади, фақат фавқулодда юзага келган вақтда
тўловлар қўлда ўтказилади. Тизимда кунлик файлларни архивланган ҳолда бир-
бирига боғлиқ бўлмаган икки ва ундан ортиқ бинода сақланиши таъминланган;

-

тизим билан боғлиқ хавф-хатарлар бундай ҳолат тизим

иштирокчиларидан бирининг ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги
натижасида қолган иштирокчиларнинг ҳам электрон тўлов тизимида иштирок
этишига тўғридан тўғри таъсир қилиши ёки тизимнинг бир маромда ишлашига
салбий таъсир кўрсатиши оқибатида келиб чиқади.

Электрон тўлов тизимида хавф хатарларни бошқариш тизими

хавфсизлигини

таъминлабгина

қолмасдан,

балки

электрон

тўлов

ҳужжатларнинг юқори тезликда қайта ишланиши, пул маблағлари айланиши
тезлигини жиддий равишда оширади. Бу эса республика хўжалик юритувчи
субъектларининг фаолиятига ижобий таъсир этади.

Халқаро ҳисоб-китоблар банки томонидан электрон тўлов тизимининг

жорий қилинишида асосий тамойиллар ишлаб чиқилган. Бу асосий тамойиллар
10 та бўлиб, электрон тўлов тизимини тадбиқ қилаётган барча малакатларга шу
тамойилларга асосланиш тавсия қилинади.

Шу тамойиллардан биттаси “Электрон тўлов тизимида ахборотлар

хавфсизлиги юқори даражада таъминланган ва фавқулодда вазиятлар содир
бўлганда тўловларни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилган бўлиши
лозим” лигидир.

Миллий электрон тўлов тизимида ахборотлар хавфсизлиги юқори

даражада таъминланган. Ахборотлар уч босқичли назорат ва электрон имзо
билан шифрланади, тизим тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда барча амаллар
дастурий йўл билан амалга оширилади, тизимда қўл билан ҳеч қандай амал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

бажарилмайди. Тўлов тизимида вужудга келган энг муҳим масалалардан,
таваккалчилик хавфларини табақаларга ажратиш ва уларнинг олдини олиш ва
йўқотишдир.

Бугунги кунда тўлов тизими мутахасислари томонидан яратилган ва

ривожланган давлатларда амалда қўлланилаётган ахборотларни сақлаш ҳамда
уларнинг дахлсизлигини таъминловчи дастур ва қурилмалар доимий
ўрганилиб, мониторинга олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари кенг муҳокама
қилиниб, миллий тизимга тадбиқ қилиш зарурати борлиги аниқланганда,
зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда амалга тадбиқ этилмоқда.

2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози дунёнинг

кўплаб мамлакатларида тижорат банкларининг ликвидлиги ва тўловга
қобиллигининг издан чиқишига олиб келди.

Fannie Mae, Freddie Mac, Bear Stearns, Lehman Brothers, Northern Rock,

Fortis каби дунёнинг юзлаб тижорат банклари ва ипотека агентликлари
банкротлик ёқасига келиб қолишди. Бу эса, ўз навбатида мамлакатларнинг
иқтисодий ривожланиш жараёнларига нисбатан кучли салбий таъсирни юзага
келтирди. Бундай шароитда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида
мамлакатлар банк тизимини қутқариш мақсадида турли кўринишдаги
усуллардан фойдаланди. Масалан, АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ)
банкларнинг ликвидлиги ва тўловга қобилиятини тиклашга кўмаклашиш
мақсадида ҳисоб ставкасини 0,25 % га қадар пасайтирди. 2010 йил сентябрь
ойида ҳисоб ставкаси 0,25 % даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Паст
даражадаги ставкаларда марказлашган кредитларнинг йирик миқдорда
берилиши АҚШ тижорат банкларининг ликвидлиги ва тўловга қобилиятини
тиклашда муҳим роль ўйнади. АҚШ тижорат банкларини давлат томонидан
молиявий қўллаб қувватлаш давлат дастурининг умумий ҳажми 2,0 трлн.АҚШ
долларини ташкил қилди.

Европа Марказий банки ҳам (ЕМБ) “евроҳудуд” мамлакатлари тижорат

банкларининг ликвидлигини таъминлаш мақсадида ҳисоб ставкасини
пасайтиришга мажбур бўлди. 2009 йилда ЕМБ ҳисоб ставкасини тўрт марта
пасайтирди. Ҳисоб ставкасининг сўнгги марта пасайтирилиши 2009 йил 13
майда юз берди ва унинг йиллик ставкаси 1 % қилиб белгилади.

Россия Федерациясида тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини

ошириш йўли билан ликвидлигини тиклаш мақсадида уларга Марказий банк ва
ҳукумат маблағлари ҳисобидан субординар кредитлар берилди. Мазкур
субординар кредитлар 2008 йилдан 2020 йилгача бўлган муддатга, йиллик 8 %
ставкада берилди. Ушбу кредитларнинг 52,6 %и Марказий банкининг ҳиссасига
тўғри келди.

Ўзбекистон Республикасида 1997 йилдан бошлаб банкларнинг

ликвидлиги ва капиталлашиш даражасини оширишга қаратилган сиёсатнинг
изчиллик билан олиб борилганлиги 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирозининг мамлакат банк тизимига нисбатан таъсирининг
кескинлашишига имкон бермади. Глобал молиявий инқироз бошланганда
Ўзбекистон Республикаси банклари капиталининг етарлилик даражаси банк
назорати бўйича халқаро Базель қўмитаси талаблари асосида белгиланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

халқаро стандартлардан қарийб 3 баробарга юқори эди. Бу эса, банкларнинг
капиталлашиш даражасини ошириш сиёсатининг маҳсули натижаси
хисобланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил
июль ойидаги ПҚ-670-сонли “Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва
иқтисодиётни мадернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг
иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг устав капитали миқдорини
ошириш, уларнинг капиталига аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва
инвесторларнинг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг бўш пул
маблағларини жалб қилиш учун акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорида
жойлаштириш ҳисобига банкларнинг капиталлаштириш даражасини ошириш
вазифаси қўйилди.

Ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ, банк

фаолиятини тартибга солувчи, тўлов тизимини такомиллаштирувчи меъёрий
хужжатлар халқаро стандартлар, энг аввало Халқаро ҳисоб-китоблар банки
ҳузуридаги Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган
самарали банк назорати принципларига мувофиқ ҳолда қайта ишланди, банк
фаолияти натижаларини баҳолашнинг янги стандартлари ва нормативлари
жорий этилди. Фақат кучли банк назорати ва тўлов тизимини
такомиллаштириш орқалигина иқтисодиётнинг қон томири бўлган банк-молия
тизимининг барқарор фаолият кўрсатишини, иқтисодий инқирозларнинг олди
олинишини, хусусий капиталнинг кенг жалб қилинишини, хорижий
инвесторларнинг мамлакат молия тизимига ишончи янада оширилишини
таъминлайди.

Шу ўринда мамлакатимиз биринчи Президентининг Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма
мажлисидаги маьрузаларидаги ушбу жумлани келтириш ўринлидир: “...Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози даврида мамлакатимиз банк молия тизимин
ўзининг барқарор ва ишончли эканини исботлади” [4].

Бундан ташқари, ҳозирги кунда электрон савдо орқали ишлаётган веб

сайтлар Интернет магазинлар сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан,

www.korzinka.uz

,

www.torg.uz

ва

ҳоказолар

буларнинг

мисолидир.

www.korzinka.uz

веб сайтидан товарларни қидириш, аниқлаш ва харид қилиш

учун етарли амалларни бажариш мумкин. Лекин тўлаш ҳолатига келганда эса,
Интернет магазин маъмуриятига анъанавий тарзда ёки пластик карточкалар
орқали тўлашга тўғри келади. Бу эса, электрон тижорат тўлиқ амал
қилаётганини қандайдир даражада етарли эмас, деб изоҳласак, хато
қилмаганимизни кўрсатади. Барибир яқин келажакда шу соҳа вакиллари
ўзларининг тармоқ қирраларини ривожлантиришлари, соҳани янада юқори
поғонага олиб чиқишларигa шубҳа йўқ [14].

Юқоридаги маълумотлардан аёнки, Ўзбекистонда электрон тўлов тизими

ҳамда электрон тижоратнинг ривожланишида амалий ишлар босқичма-босқич
йўлга қўйиб борилмоқда. Улар эртанги кунда миллий давлат иқтисодий
жабҳаларининг гуркираб тараққий этишида асосий ўринларни эгаллаши
шубҳасиздир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, республикамизда инқирозга қарши чоралар дастури

доирасида мамлакат банк тизимининг ликвидлиги ва тўловга қобиллигини
ошириш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда ва у ўзининг ижобий
натижаларини кўрсатаётганини кузатамиз.

Агар тахлил этадиган бўлсак, аҳоли учун пластик карточкалар ёрдамида

ҳисоб-китобларни тезкор ва аниқ амалга ошириш, қўшимча даромад олиш, пул
маблағларини йўқотиб қўйиш ёки ўғирлатиш ҳамда қоғоз пулни
сохталаштириш, эски ва яроқсиз пул олиш билан боғлиқ, рисклардан холи
бўлиш имкониятини берса, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун ушбу
карточкалар пул маблағларини тезкор равишда ҳисобваракларга ўтказилишини,
бунинг ҳисобига эса пул маблағлари айланмасини тезлаштиришни, инфляцион
зарарнинг хатарини камайтиришни ҳамда янги турдаги хизматларни таклиф
этиш эвазига корхоналарнинг имижини ва доимий мижозларнинг умумий
миқдорини оширишни таъминлайди.

Юқоридаги фикрларнинг таҳлили асосида қўйидаги тавсияларни

кўрсатишмиз мумкин:

Электрон тижоратни ривожлантириш соҳасида қуйидаги вазифаларнинг

бажарилиши талаб қилинади:

интернетдан фойдаланиб савдо қилувчи нуқталарни тизимларни

кўпайтириш;

корхона ва компанияларнинг веб-сайтларини яратишни кенгайтириш;
яратилган веб-сайтларга ташриф қилувчиларнинг сонини кўпайтириш;
корхона ва компанияларнинг рекламаларини ташкил қилиб, уларнинг

сайтларга ташриф қилувчиларни мижозларга айлантириш.

веб-сайтни корхоналар ва компаниялар аҳолининг барча қатламларига

манфаатларини ҳисобга олишлари лозим, асосан шу ҳолат улар фаолиятини
муваффақиятини таъминлашига хизмат қилади;

электрон тўлов тизимини амалга оширишда қонунийликни таъминлашни

кучайтириш, хусусан, пластик карточкалар билан ҳисоб-китобларда
кучайтириш;

тўлов терминаллари билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш

корхоналар устидан масъул шахслар жавобгарлигини ошириш, янада кенгроқ
тушунтириш ишлари олиб бориш, жойларда терминаллар сонини кўпайтириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон

Республикаси қонуни. 1995 й. 26 декабр.

2.

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги»ги Ўзбекистон Республикаси

қонуни. 1996 й. 25 апрел.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги

«Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва республика ҳамда
маҳаллий бюджетларга тўловларнинг ўз вақтида келиб тушишини
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

4.

Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини

янада юксалтиришдир. Биринчи Прeзидeнт Ислoм Кaримoвнинг 2009 йилнинг
aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий
ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр
Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги маърузaси. // Халқ сўзи, 2010 йил 30 январь.

5.

Каримов И.А. Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари.-Т.: Ўзбекистон 2009,
4 бет.

6.

Островская О. “Банковское дело” Толковый словар Гелиос АРВ.2001 г.

7.

Козлова Е.П., Бабченко Т.Н. “Сборник корреспонденций счётов

бухгалтерский учета по новому счётному плану”. -М.: Из-во Бухгалтеркий учет,
2001 г.

8.

Порфенов К.Г. “Банковский учет и операционная техника в

коммерческих банках” Изд-3-е переработка. М.: ЗАО Бухгалтерский бюллетень
2001 г.

9.

Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. “Экономика” 2002 г.

10.

. http://www.federalreserve.gov

11.

http://www.uzland.uz

12.

http:/www.gov.uz

13.

http://www.uza.uz

14.

www. Korzinka. uz

Библиографические ссылки

«Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисида»ги Узбекистон Республикаси конуни. 1995 й. 26 декабр.

«Банклар ва банк фаолияти тугрисидаги»ги Узбекистон Республикаси конуни. 1996 й. 25 апрел.

Узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги «Хисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва республика хамда махаллий бюджетларга туловларнинг уз вактида келиб тушишини рагбатлантириш чора-тадбирлари тутрисида»ги фармони.

Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Узбскистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халк сузи, 2010 йил 30 январь.

Каримов И.А. Жахон молиявий -иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари.-Т.: Узбекистон 2009, 4 бет.

Островская О. “Банковское дело” Толковый словар Гелиос АРВ.2001 г.

Козлова Е.П., Бабченко Т.Н. “Сборник корреспонденций счётов бухгалтерский учета по новому счётному плану”. -М.: Из-во Бухгалтеркий учет, 2001 г.

Порфенов К.Г. “Банковский учет и операционная техника в коммерческих банках” Изд-З-е переработка. М.: ЗАО Бухгалтерский бюллетень 2001 г.

Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. “Экономика” 2002 г.

. http://www.federalreserve.gov

http://www.uzland.uz

http:/www.gov.uz

http://www.uza.uz

www. Korzinka. uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов